logo

Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати. Нархнинг пайдо булиши. Ракобат ва нархнинг шаклланиши

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

123 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Талаб ва унинг узгарувчанл иг и. Талаб эластиклиги 2. Меъёрий нафлилик ва унинг пасайиб бориши 3. Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар. Таклиф эластаклиги 4. Ракобат ва унинг шакллари . Мукаммал ва номукаммал ракобат 5. Монополия. Бозорда унинг роли ва урни 6. Ракобат усуллари . Ракобат чекланишидан йукотишлар 7. Нарх турлари www.arxiv.uz Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чикарувчи, харидор билан сотувчи уртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга ч и кади. Харидорнинг бозордаги харакати та л аб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён булади. Бозор иктисодиётида « талаб» би л ан « т аклиф» фу н дамента л , асосий тушунчадир. Талаб - бу пул маблаглари билан таъми н ланган эхтиёжнинг бозорда намоён булишидир. Бошкача айтганда талаб тулов кобилиятига эга булган эхтиёждир. Куйлак олгингиз келди, лекин пулингиз булмаса, у хохишлигича колади, пул булгандагина у талабга айланади. Талаб уз ичига ахолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чикарувчиларнинг иктисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гурухий ёки бутун мамлакат микёсида харид килиб олишни хохлаётган аник турдаги товар хажми талаб килинган товар микдори дейилади. Истеъмолчилар харид килишни хохлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар микдорини фарклаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хо хл аганларига караганда камрок сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур микдорда пулга эга эмасликларини курсатади. Одатда, талаб деганда энг аввало, ахоли талаби назарда тутилади. У юкори даражада динамизм - узгари ш и билан ажра ли б туради. Ахоли талабига кура ишлаб чикариш та л аби шакл л анади. Умуман истеъмолчилар талабини икки г а булиш мумкин: 1. Индивидуал талаб - айрим алохида харидорнинг талаби. 2. Бозор талаби - харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга булган талабларининг йигиндиси. Товарлар ва хизматларга булган талабларни характери ва бошка жихатларидан караб турли гурухларга булиш мумкин. Жамият микёсида талабни, уз навбатида истеъмолнинг максадига кура икки гурухга булиш мумкин: истеъмол малларига талаб, иктисодий www.arxiv.uz ресурсларга талаб. Истеъмол моллари ахолини эхтиёжини кондирса, ресурслар эса ишлаб чикариш эхтиёжини кондиради. Кандай эхтиёжларни кондиришларига кура куйидаги гурухларга булинади: 1. Физиологик талаб - озик-овкат, кийим-кечак, турар-жой, шунга ухшашлар. 2. Ижтимоий - психологик талаб – обру - эътибор, мода ва бошкалар. 3. Иктисодий талаб - даромад, нарх-наво ва шунга ухшашлар. 4. Социал талаб - турмуш даражаси, жамиятдаги мухит ва бошкалар. Товарлар ва хизматларга булган талабнинг к о ндирилиш даражасига караб: К ондирилиши кечик т ирилган талаб, баркарор кондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга булинади. Кечиктирилган талаб носоглом иктисодиёт ва мувоза нати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши ик т исод и й тангликни, инкирозни янада чукурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, ахоли кулида тупланган пул бозорга тазйик утказади. Товарлар ва хизматларга булган талабнинг узгаришига жуда куп омиллар таъсир килади. Уларнинг барчасини санаб утиш кийин. Лекин асосийларини курсатиш мумкин. 1. Талабга, энг аввало нарх таъсир килади. Талаб билан нарх узаро функционал богланган булиб, бирининг узгариши, албат т а иккинчисида намоён булади. Куп омилларнинг узгариши охир - окибат нарх узгариши оркали юзага келади. 2. Уринбосар товарларнинг нархи. Уринбосар ёки бир -б ирига боглик товарларнинг булиш ёки булмаслиги талабга катга таъсир курсатади. Асосий товарнинг нархи юкори булиб, уринбосар товарларни нархи арзон булса, уринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёг билан маргарин, куй гушти билан мол гушти ва х.к. Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тулдирувчи хисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст булса, машинада куп юрилади, у уз навбатида мотор мойига булган талабни ку п айтиради. Аксинча, бензин www.arxiv.uz нархининг ошиши мотор мойига булган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига булган талаб бир-бирига боглик, бир-бирини тулдиради. 3. Хар и дор диди, таъби, мода узгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг узгариши ёки афзал куриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга булган талабнинг ортишига сабаб булади. Ёки аксинча холат юз бериши мумкин. 4. Харидор даромади. Таъкидлаб утганимиздек, талаб хакида гапирганимизда тулов кобилиятига эга булган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни хажмига таъсир киладиган мухим омил ахоли даромади. Харидорлар даромадининг узгариши кундалик эхтиёж молларига караганда узок муддат фойдаланиш мумкин булган товарларга купрок таъсир килади. Бошкача айтганда даромаднинг усиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусика асбоблари ва бошкаларга булган талабни оширади. 5. Кутиладиган узгаришлар. Щозиргига нисбатан товарларнинг келгуси нархи ва булгуси даромад истеьмолчиларнинг талабини узгартиради. Келажакда нархлар кутарилиши кутилса, харидорлар келажакда даромадларини йукотмаслик учуи товарларни купрок сотиб олишга харакат киладилар. Талаб ортади. Акси н ча, нарх туш иши ёки даромад н инг камайиши кутилса, жорий талаб п асаяди. 6. Демографик оми л . Талабнинг нархга богликлиги: 1. Товарнинг нархи канча юкори булса, хакикатан хам к и шилар камрок харид килади. 2. Харидор биринчисини зарур сотиб олади, иккинчисини нархи арзон булса, олади. 3. Нарх н инг пасайиши хар и дорни реал харид кобилиятини оширади. Харидор олмокчи булган товарининг бит т ас ини урнига иккита олади. www.arxiv.uz Бошкача айтганда юкори нарх истеъмолчиларда харид килиш хохишини сундиради, паст нарх эса бу хохишни кучайтиради. Талаб эластиклиги. Талаб конуни нарх билан боглик равишда талабнинг узгаришини курсатади, лекин унинг кай даражада узгарганини курсатмайди. Иктисодий вазиятни тугри бахолаш учун эса талабни канчалик узгаришини билиш мухим ахамиятга эга. Шундай махсулотлар борки, нархнинг озгина узгариши харид килинаётган товар микдорини анча узгаришига олиб келади. Баъзи махсулотлар эса нархини каттагина узгаришидан катъий назар сотиб олинадиган товар микдорини узгаришига унча таъсир килмайди. Айрим иктисодий адабиётларда эластикликнинг ана шу турт куриниши бошкача номланади: 1. Щаддан юкори эластик талаб. 2. Юкори эластик талаб. 3. Паст элас т ик талаб. 4. Ноэластик талаб. Наф деб, товар ва х из матни истеъмол кил и шдан олинадиган коникишга айтилади. Масалан, сигарета фойдали булмаса хам истеъмол килинади, демак у чекадиган к иш и лар н и истеъмолини кондиради. Наф умумий хамда меъёрий нафга булинади. Умумий наф деб, маълум товар ёки хизматлар бирлиги тупламини истеъмол килишдан олинадиган коникишга айтилади. Меъёрий наф эса истеъмолчининг товар ёки хизматнинг кушимча бирлигидан курган нафи, яъни умумий нафга кушилган нафни билдиради. И кт исодий назарияда марж и нализм мактаби нафлиликка алохида диккат - эътибор каратади ( III боб). Маржинализм нафлиликни улчаса буладиган микдорий курсаткич сифатида эътироф этади, хатто шартли бирлик ютиль (инглизча нафлилик) тушунчасини хам киритишган. Утказган тадкикотлари асосида истеъмол килинаётган товар канча куп булса, умумий нафлилик ортади, лекин меъёрий нафлилик камайиб боради деган хулосага келишади. Бошка товарларнинг истеъмоли узгармасдан колгани холда бирон-бир товар ва хизматга эхтиёж туйиниб бориши билан бу неъматнинг кейинги www.arxiv.uz бирлигини истеъмол килишдан коникиш пасайиб боради. Щаётда умумий нафлиликдан хам кура меъёрий нафлиликка купрок эътибор берамиз. Сарфланган пулимизга тугри келадиган умумий нафлиликнигина эмас, хар бирини алохида келтирадиган нафлилигини хам хисобга оламиз. Тежамкор харидор нафлиликни максималлаштириш принципи асосида харажат килар экан, турли товарлар микдорини танлар экан, охирги сумма кандай товар олишидан катъий назар бир хилда меъёрий наф келтириш даражасига кадар танлайди. Нафлиликни максималлаштириш при н ципи асосан пул куп булиб, танлаш имконияти мавжуд булганда купрок намо ё н булади. Таклиф бозор иктисодиётининг мухим категорияси булиб, талаб билан чамбарчас боглик. Таклиф талаб билан карама-карши туради. Бозорда талаб харидор тарзида намоён булса, унга карама-карши сотувчи уз таклифи билан туради. Таклиф бу бозорда мавжуд ёки бозорга олиб келиниши мумкин булган товарлар ва хизматлар йнгиндисидир. Таклиф ишлаб чикариш билан аниклансада, айнан унинг узи эмас. Товарлар таклифи яратилган махсулотлар микдорига тенг булмаслиги мумкин, яъни товарларни таклиф килиш ва неъматлар ишлаб чикариш хажмлари бир хил булмаслиги мумкин. Яратилган махсулотни факат бозорга чикариладиган кисми товар дейилади, унинг бозорга чикарилмайдиган кисми таклифни юзага келтирмайди. Масалан, фермер, жамоа, дехкон хужаликлари етиштирган кишлок хужалик махсулотларининг бир кисмини узи истеъмол килади. Масалан, етиштирган картошкасининг бир кисмини узи истеъмол килада, уругликка ишлатади ва хоказо. Агар шу ма ксадларга жами ети шт ирилган картошканинг 20%и сарфланса, 80%и товар булиб сотилади, яъни таклифни юзага келтиради. Ундан ташкари, агар уни бир кисми чириши мумкинлигини хисобга олсак, я н а хам кам булади. Ривожланган бозор иктисодиёти шароитида таклиф талаб билан мувофиклашган ёки талабга нисбатан куп булади. Бу уз навбатида товар www.arxiv.uz ишлаб чикарувч и лар уртасида ракобат курашини кучайтиради. Таклиф килинган товар микдорига жуда куп омиллар таъсир килади. Таклифга энг аввало, нарх таъсир килади. Талабни урганганинизда бошка омилларни узгармайди деб нархни узгариши талабни узгаришига кандай таъсир этишини куриб чикдик. Энди худди шундай тарзда таклифни куриб чикайлик. Худди талаб каби таклифни хам хусусий ва умумий таклифларга ажратиш мумкин. Дастлаб, товар нархи узгарганда айрим сотувчи кандай иш тутишини куриб чикайлик. 1. Ишлаб чикаришда ишлатиладиган товарлар ва хизматлар нархининг узгариши. Агарда муайян товарни ишлаб чикариш учун сарф килинаётган харажатларни камайтиришга эришилса, бундай товарлар бозорга куллаб чикарилади. Уларга хам уз навбатвда, катор омиллар таъсир этади: а) ресурслар нархи. Ресурслар нархининг п асайиши харажатларни камайтириб, товар ишлаб чикаришни купайтиришга олиб к ел ади. Таклиф купаяди. Натижада уругликнинг ва угитнинг, ёнилгининг нархи пасайса (об- хаво кулай булиб) картошкага булган таклифнинг ортишини кутиш мумкин. Темир рудаси, коксланадиган кумирнинг нархи пасайиши пулат ишлаб чикаришни купайтириши мумкин. Бу уз навбатида таклифни купайтиради. Аксинча, ресурсларнинг нархи ортса, пулат ишлаб чикаришни кискартириб, таклифни камайишига олиб келади; б) иш л аб ч и кариш технологияси. Аввал г исига нисбатан такомиллашан техноло ги я ме х нат у н умини оширади. Товарлар ва хизматлар сифатини яхшилайди хамда ресурсларни тежаш имконини беради. Буларнинг хаммаси сарф-харажатни камайтириб, махсулотни купайтиришга олиб келади. Бу товар таклифини купайтиради; в) соликлар ва субсидиялар. Даромадга, мол-мулкка, ресурсларга, харажатларга кушиладиган соли к ларнинг ортиши харажатларни купайтиради. Таклифнинг кискаришига олиб келади. Аксинча, бирор товар ишлаб чикаришга субсидия имтиёзлари берилса у харажатларнинг бир www.arxiv.uz кисмини коплаб, тадбиркор учун уларни умумий микдорини пасайтиради ва товар таклифини купайтиради. 2. Бошка то в арлар нархи. Бошка товарлар нархининг узгариши хам таклифни узгаришига олиб келади. Бугдой нархининг пасайиши фермерни купрок жухори етиштиришга ундаши ёки аксинча, бугдой нархининг ошиши жухорига булган таклифнинг кискаришига олиб келиши мумкин. 3. Нарх ошиш эхтимоли. Келажакда махсулот нархининг узгариш эхтимоли хам махсулот ишлаб чикаришга таъсир этиши мумкин. Фермерлар жорий йил хосилини бозорга чикаришни нарх ошиш эхтимолини кутиб тухтатиб туриши мумкин. Бу жорий таклифнинг кискаришини келтириб чикаради. Айникса, кайта ишлов берадиган саноатнинг куп тармокларида нарх ошиши эхтимоли фирмаларни ишлаб чикариш кувватини оширишга ундайди ва бу таклиф купайишига сабаб булади. 4. Товар ишлаб чикарувчилар, сотувчилар сони. Муайян турдаги товар ишлаб чикарувчилар канчалик куп булса, таклиф килинадиган товарлар микдори шунчалик куп булади. Тармо к даги фирмалар сони ортиб бориши таклифни купайтаради, чунки товар ишлаб чикариш купаяди. 5. Фойда олишнинг бошка манбаи мавжудлиги. Агарда муайнн товар ишлаб чикаришга караганда бошка тармок сохаларида купрок фойда олиш мумкин булса, ишлаб чикариш хизмат курсатишга утишлари мумкин. Бу уз навбатида шу турдаги товарлар, хизматлар таклифини купайтиради. 6. Фан-техника сохасида килинган ихтиролар ва уларни ишлаб чикаришга жорий килиш. Ихтиролар бир томондан умуман янги товарлар, хизмат курсатиш турлари таклифини вужудга келтириши, иккинчи томондан, мавжудларини ишлаб чикаришда туб узгаришлар килиши мумкин. Булар хам таклифни узгаришига таъсир килади. 7. Ишлаб чикарилган махсулотнинг товарлик даражаси, бозорга етказиб бериш. Помидор ёки баликни олсак ачитмай, чиритмай, йукотмай, сифатини бузмай бозорга етказиш хам таклифга таъсир этади. 8. Ташки савдо. Таклифга ташки савдо хам катга таъсир курсатади. www.arxiv.uz Иктисодий ресурсларга талабнинг узгарувча нлиги уч омил билан белгиланади: а) пировард махсулотга талабнинг узгариши; б) ресурслар урнини алмаштириш. Бир ресурс нархи ошганда урнига бошкасини к у ллаш. Масалан, газ урнига кумир, бензин урнига дизель ёнилгиси ёки умуман ресурс тежайдиган технология моделларини ишлаб чикаришга ундайди; в) умумий сарф -ха ража тл арда хар бир ресурс хиссаси. Ресурсга талаб узгарувчанлиги, тайёр махсулот ишлаб чикариш сарф-харажатларида унинг хиссаси канча эканлигига боглик. Ишлаб чикаришнинг умумий харажатлари таркибидаги бир ресурс бошка ресурсларга нисбатан таккосланганда катта хисса эгалласа, айни шу ресурс нархининг ошиши харажатларни купайтиради. Масалан, пойабзал тикадиган фирма харажатида чарм харажати 50%, буёк харажати 10% булсин. Чарм нарх и ни 10% ошиши нархни 5% ортишига олиб келади. Буёк 10% га ошса, нарх 1% га ортади. Таклиф эластик л иги ахамияти талаб эластиклигига караганда икки н чи даражали курсаткич. Талаб эластиклигининг устунлиги шундаки, у умумий тушган даромад (тушум) кандай узгаришини курсатади, лекин таклиф эластиклиги хам мухим бир фактни, унда вакт омили асосий роль уйнашини, киска муддатга караганда, нисбатан юкори нархга хамма урганиб булгач, узок муддатли бозор даврида таклиф эластиклиги юкори булишини курсатади. Шундай килиб, талаб ва таклифнинг узгариши нархнинг узгаришига, уз навбатида нархнинг узгариши талаб ва таклифнинг узгаришига олиб келади. Юкорида куриб утганимиздек, бу богланиш талаб ва таклиф конунида ифодаланади. Талаб ва таклиф конунини н г амал ки лиши асосида бозорда нарх шаклланади:  у ёки бу турдаги товар ишлаб чикариш, хизмат курсатиш ра г батлантирилади;  мамлакат микёсида ишлаб чикариш воситалари ва ишчи кучини www.arxiv.uz таксимлашга, ишлаб чикариш структурасини шаклл аниши ва узгаришига олиб келади;  товар сифатини кандай булишини белгилайди, унинг сифати устидан назорат килади;  талаб ва таклифни факат микдоран эмас, балки таркиби жихатидан хам бир - б и рига мослаштиради. Та л аб ва таклиф бозорда харидор ва сотувчи тарзида учрашар эка н , улар нин г богл ани ши нарх оркали амалга ошади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иктисодиётининг энг мухим талабидир, чунки факат шундай шароитда иктисодий усиш юз беради. Шунга ухшаш талабнинг ошиб кетиши нархга куйидан тазйик утказади. Талаб куплиги, таклиф килинган товар етишмаслиги туфайли нарх усиб боради. Агар нарх 150 сум булса, талаб килинган, яъни харидор сотиб оладиган товар микдори билан таклиф килингаи товар микдори тенг булади. Бу талаб билан таклифнинг мувозанати дейилади. Бозорда таклиф килинган товар микдори билан талаб микдори тенг булган шароитдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Шу нарх булгани холда талаб килинган товар хажми мик д орий мувозанатн и билдиради. 1. Лахзалик мувозанат, одатда жуда киска вакт давомида, асосан нархни кутарилиши хисобига юз беради. 2. К иска му д датли мувозанат. Бундай юкори нарх бозорга кушимча балик келтирилишини ра г батлантиради. Натижада бозорга илгаригига караганда куп балик олиб келинади. Бунинг натижасида нарх паса я ди. 3. Узок муддатли мувозанат. Бунда бозордаги нархга караб товар ишлаб чикарувчилар мослашадилар. Янги фирмалар, корхоналар вуж у дга келади. Таклиф янада купаяди. Нарх киска муддатли мувозанат нархига караганда паст булади. Нарх юкори булганда талаб кискариши, яъни таклиф талабдан анча ортикча булиши, бозор учун табиий бир холдир. Талаб, таклиф нархининг ва хар и д кобилиятининг узгаришига караб тебраниб туради. Бу харакат талаб www.arxiv.uz билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач, таклиф ва талаб микдоран ва таркибан бир-бирига мос тушади. Одатда, бир товарга доир талаб ва таклиф уртасидаги мувозанатга жузъий мувозанат дейилади. Аммо, товарлар дунёси гоят бой булиб, товарлар бозори узаро боглик кисмлардан иборат. Ана шу турли товарлар ва хизматларга булган талаб ва таклифларнинг хам микдор, хам таркиб жихатидан бир-бирига мувофик келиши бозор мувозанати дейилали. Ана шундай мувозанатлар булмаса, бозор мувозаната издан чиккан булади. Талаб ва таклиф узок вакт бир- биридан ажралиб колса, бозор узининг меъёридаги холатини, киёфасини йукотади. Бозорда мувозанатга эриш и ш биринчидан, нархлар оркали амалга оширилади. Нархларнинг узгаришига караб ишлаб чикариш хажми узгаради. Нархлар ишлаб чикариш технологиясини танлашга таъсир этади. Нархлар охир-окибат даромадлар даражасига кура кайси махсулот купрок сотиб олинишини хам белгилайди. Иккинчидан, талаб ва таклиф уртас и да ги нисбат. Талаб билан таклиф уртасидаги нисбатни узгариб туриши бозор нархларини хам тебранишига олиб келади. Мана шу тебранишлар оркали шундай нарх белгиланадики, у бозордаги талаб ва таклиф мувозанатига ва охир-окибат ишлаб чикариш билан истеъмол уртасидаги мувозанатга олиб келади. Учинчидан, ракобат кураши. Щар бир тадбиркор максимал даражада фо й да олишга интилади. Бунинг учун бозорга харидоргир товар ишлаб чикариш керак. Ишлаб чикарувчилар уртасида харидорнинг пули учун кураш борадики, бунинг натижасида бозорда тукинчиликка эришилади. Бозор иктисодиётининг мухим афзалликларидан бири унинг ракоботга асосланганлигидир. Ракобот булмаса иктисодиёт ривожланмайди. Ракобат кишилик жамиятининг барча жабхаларига хос. Ракоб а т кайси жаб х ада олиб борилишидан катъи назар унинг марказида инсон манфаатлари туради. Инсон табиатан узини, уз манфаатларини уйлайдиган килиб яратилган. Щар www.arxiv.uz бир инсон уз имкониятларини намоён килиш, фаровон хаёт кечириш, кишилар уртасида обру-эътибор козониш (кабилар) учун харакат килади. Кишилик жамияти хаётининг асосини иктисодий фаолият ташкил этар экан, демак жамият хаётида иктисодий сохалардаги ракобат асосий роль уйнайди. Ракобат (конкуренция) лотинча - сапсиго деган суздан олинган булиб, тукнашув деган маънон и би л диради. Узбек тилида ракобат ким узди, басма - басликка беллашув маъносини англатади. Басма-басликка ким билан беллашилади? Ракиб билан. Ракиблар бир-бирига карама-карши турувчилар булиб, бирор нарсани талашувчилар маъносини ифодалайди. Демак, ракиб сузи билан конкурен ц иянинг маънолари якин. Иктисоди ё тнинг барча иштирокчилари бир-бири билан ракобатлашади. Ижтимоий фаолият жараёнида манфаатлар тукнашуви юз беради. Ана шу тукнашувда кучлилар ютиб чикади, заифлар маглуб булади ёки хар икки томон мавжуд шарт-шароитларда келиб чикиб узаро манфаатли битим тузади. Ракобатни иктисодий нуктаи назардан киска килиб таърифлайдиган булсак, куйидагича ифодалаш мумкин. Ракобат иктисодий фаолият иштирокчиларининг уз манфаатларидан келиб чикиб, юкори даромад олиш имкониятига, нуфузли мавкеига эга булиш учун бошкалар билан беллашуви, курашидир. Бозор иктисодиётида ракобат ким билан булишидан катъи назар яхши ишлаганларнинг, ишнинг узини эмас, балки кузини билганларнинг ютиб чикишини билдиради. Ракобат иктисодий ресурсларни тежамли ишлатиш, товар ва хизматларни куплаб, сифатли ишлаб чикаришга ундайди. У хужалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини топишга ундайди. Фан-техника ютукларини ишлаб чикариши жорий килишни тезлаштиради. У факат ишлаб чикаришнинг узинигина усишга ундаб колмай, иктисодий муносабатларни хам такомиллаштиришга олиб келади. Ракобат иктисодий усишни таъминлайди. У уз навбатида ракобат доирасини кенгайтиради. А на ш у www.arxiv.uz жихатдан карасак, ракобат бозор иктисодиётини харакатлантирувчи куч хисобланади. Ракобат кураши жамият тарак и ё т ининг натижаси. У миллий хужалик доирасидан чикиб, хал ка ро микёсда юз беради. Ракобат, энг аввало бир тармокка карайдиган фирмалар ургтасида юз берад и . Щар бир фирманинг имконият даражаси, мехнат унуми турлича булиши, улардаги уртача харажатларнинг хар хил булишига олиб келади. Натижада бозордаги мувозанат нархига кура айримлар харажатларини коплаб фойда олишлари, айримлари аксинча зарар куришлари мумкин. Тармок ич и даги ракобат кураши фан - техника тараккиёти н и рагбатлантирувчи куч хисобланади. Капитал доимо харакатда булар экан, унинг эгалари уз капиталларини мумай даромад келтирадиган сохаларга куйишга харакат киладилар, Турли тармок фирмалари юкори фойда олиш учун ракобатлашар экан, хар бири узи ишлаб чикараётган махсулот, хизмат курсатишдан ташкари бошка ракиблари ишлаб чикараётган махсулот ишлаб чикариш, хизмат курсатишга хам купрок фойда олиб келадиган булса, капитал куядилар. Капитални фойда кам тармокдан куп тармокка кучириш ишлаб чикаришнинг таркибини узгаришига олиб келади. Яъни диверсификациялаш амалга оширилади. Ракобатни хамма турларида кураш кески н боради. Айникса, жахон бозоридаги ракобат жуда шиддатли юз беради. Ракобат кураши усулига кура: нарх воситаси ва нархдан фойдаланмай олиб бориладиган ракобат курашига ажратилади. Ракобат курашининг барча турларида ёзилган, ёзилмаган конун- коидаларга озми-купми риоя килинади. Ракобатни иктисодиётдаги ахамияти бекиёс. Биринчидан, ракобат мавжудлиги сабабли ишлаб чикариш ва муомалада ижтимоий нормал шарт-шароитлар вужудга келтирилади. Иккинчидан, ракобат доимо янгиликка, илгорликка йул очади. Учинчидан, бозор сахнасини самарасиз, колок хужаликлар тарк этиши www.arxiv.uz таъминланади. Нобель мукофоти лауреати иктисодчи Ф. Хайек таъбирига кура «ракобат самарали ишлаб чикаришни ургатади». Но м укаммал ракобатга асосланган бозорнинг биринчи модели монополистик ракобатга асосланган бозордир. Монополистик ракобат деганда куйидаги бозор холати тушунилади: 1) куп сонли унча йирик булмаган, лекин ухшаш товарларни харидорларга таклиф этадилар. Уни эркин ракобатдан фарки шундаки, бу ерда ишлаб чикарувчилар унчалик куп булмайди, лекин улар узаро тил бириктира олмайдилар. Щар бир фирманинг бозор нархига таъсири чекланган булади. Улар бир-биридан мустакил харакат киладилар, айрим ракобатчининг кулланган чора-тадбирлари бозор ахволига унчалик таъсир килмайди; 2) фирмалар бозорга бир хил махсулотнинг турли куринишларини олиб чикадилар. Товарларнинг сифати, шакли, уралиши, кадокланиши, сотиш шароити табакалашади. Иккинчи томондан, бир турдаги товарлар, масалан, дорихона, ресторан, ошхоналар каби уз махсулотларини табакалаштирувчи турли ракиблар купчиликни ташкил этади. Харидорнинг танлаш имкони бор. Сотувчилар уртасида шунинг учун харидорни узига жалб килиш максадида ракобат кураши кетади. Номукаммал ракобатнинг яна бир тури олигополиядир. Унда ракобат билан моно по лия узига хос тарзда бирлашиб, кушилиб кетади. Олигополия (юнонча - озчилик, сотаман) ишлаб чикариш ва бозорда унча куп булмаган, сано к ли фирмалар хукмронлигидир. У н инг энг мухим томони ракобат курашида озчилик катнашиб, нарх устидан назорат ур н ата олади. У озчилик хукмронлиги ёки гурухий монополиядан иборатлиги туфайли корпорациялар рахбарлари узаро музокаралар, телефон кунгироклари, биргаликдаги зиёратлар оркали нархни келишиб оладилар ва уни узгаришини назорат киладилар. Монополия сузи юнонча «моно» - битта, «полис» - сотаман сузларидан таркиб топиб, иктисодий фаолиятнинг бирор (ишлаб чикариш, савдо ва хоказолар) сохасида шахс ёки кишилар гурухи, давлатнинг якка www.arxiv.uz хукмронлигини ифодалайди. Бу уз табиатига кура монополиянинг ракобат билан тугр идан- ту г ри карама - каршилигани билдиради. Мукаммал ракобат ва монополия Бозор холати (ваз и яти) Мукаммал ракобат Монополия Сотувчилар сони Куп Битта Бозорга кириш ва чикишдаги тусиклар мавжудлиги Йук Бор (бозорга киришга) Махсулот турлари Махсулот бир турда, стандартлашган Бир махсулот Нарх устидан назорат Йук Назорат урнат и лади Ик ти содий адабиёт л арда монополия турлари куйидагича таснифланади: Иктисодиётни камраб олиш даражасига кура - маълум тармок микёсида соф монополия. Бунда сотувчи бит т а, бозор бошка сот увчилар учун ё пи к. У сотиш учун товарлар микдори ва нарх устидан тула назорат урнатади. Миллий хужалик микёсида - абсолют монополия. Бу давлат ёки унинг хужалик идоралари томонидан урнатилган моно по лия. Масалан, ташки савдо буйича давлат моно по лияси. Монопсония (соф ва абсолют) - бунда ресурс ва товарларни сотиб олувчи бит т а булади. Келиб чикиш сабаблари ва характерига кура монополиянинг к уйидаги турлари мавжуд: Монополиянинг келиб чикиш сабаблари ва унинг турлари Келиб чикиш сабаблар и Монопол и я турлари Ишлаб чикаришдаги объектив технологик зарур ия т, ишлаб чикаришнинг концентра ц ия (тупланувчи) Табиий монополия www.arxiv.uz даражаси юкори булиши зарурлиги Бир марказдан амал килиш зарурлига, конуний асосда вужудга келиши Легал монополия л ар Ракибларни енгиш максадида келиши ш Сунъий моно по лия Бозорда бошкалар эгалламаган жой, ишлаб чикармаган товар, хизматларни кидириш, топиш. Таклиф куп ёки камлигини урганиш Тасодифий монополия Ракобатнинг дастлабки боскичларида асосий уринда нарх воситасида ракобат турган. Эркин ракобат даврида ракобат курашининг бош усули товарларни ракибникидан кура пастрок нархда сотиш булган. Иктисодиётни монополлашуви ракобат кураш и усул л арини хам узгартиради. Нарх воситасида ракобат кураши олиб боришга нисбатан нархдан фойда л анмай ракобат кураши олиб бориш усуллари кенгрок кулланила бошлайди. Ракобат курашида товар сифати, уни сотиш шарт - шароитлари, реклама килишнинг ахамияти ортиб боради . Куп фирмалар уз махсулотларини ракиблариникидан яхшилигини курсатиш максадида узларининг товар белгилари, фирма мухрлари оркали курсатишга харакат килишади. Савдо билан шугулланадиган кишиларни махсус курик, тестлардан угказиб, уларни ширинсухан, жозибали, «истараси иссик» булишига ахамият берилади. Нарх билан боглик булмаган ракобат усулларининг кенг кулланиши нарх воситасида ракобат умуман кулланилмайди, дегани эмас. Нарх воситасида ракобат кураши мавжуд, келгусида хам булади. Факат уни куллаш усуллари узгариб бормокда. Айтайлик, нархни арзонлаштиришнинг яширин йулларидан фойдаланиш. Нарх воситасида ракобат кейинги пайтларда жахон бозорида кулланиляпти. Ракобат кураши «халол» ёки «гирром» лик билан амалга оширилиши мумкин. Иктисодий сохадаги ракобатда голиб чикиш учун; а) мавжуд конунларни www.arxiv.uz бузмаслик; б) ички ишларга аралашмаслик; в) жисмоний куч ишлатмаслик ва бошкалар талаб этилади. Шунга карамай, реал хаётда «гирром» усуллар хам кулланиб турилади. Унга саноат жосуслиги (ракибнинг молия режалари, янгилик «ноу хау» лари, бошка сирларини угирлаш), ракибини хом ашё, транспортдан махрум килиш, террорчилик уюштириш, оммавий ахборот воситаларида ракибнинг обрусини тушириш ва бошкалар киради. Щар бир мамлакатда бундай усуллардан фойдаланганлар конун йули билан жазоланади. Нарх устидан хукмронликни инсонни табиат устидан хукмронлик урнатишга уринишига киёс килиш мумкин. Масалан, ер унумсиз булса, унга угит солиш ва мелиоратив ишларни бажариш оркали узимиз учун табиатдан купрок инъом олишимиз мумкин. Лекин таъсиримиз маълум чегарадан утиб кетса, атроф мухитга салбий таъсир курсатамиз, мувозанатни бузамиз. Бу эса яхшилик билан тугамайди. Монополизация хам худди шундай. Маълум чегарадан утгач, у жамият учун салбий окибатлар олиб келади. Айникса, моно п олияларни келишиб, сунъий такчиллик хосил этиши энг хавфли саналади. Бунда атайлаб корхона тула кувват билан ишлатилмайди. Чунки, фойда олишни купайтириши харажатларни пасайтиришдан кура нархни кугаришдан ёки, аксинча, ракобат курашини чеклаб, нархни арзонлашувига йул куймаслик билан эришиш осонрок. Шуни нг учун талабни таклифга нисбатан устун булишини сунъий равишда са к лаб т урилади. Тартибга солиш 4 йуналишда олиб борилади: 1.Бозорни монополлаштириш чекланади. Бу нд а монополлаштириш ишлаб чикар и шни йириклаштириш эмас, савдони жид д ий чеклаш нук т аи назаридан каралади. Бозорда 60 ва ундан орт и к улушга эга булса, моно п оллашган деб хисобланади. Штатлар уртасида чет эл билан килинадиган савдони чеклаш ноконуний хисобланади. 2. Ракобатчи компанияларнинг куши л иши, бирлашуви такик л анади. Клейтон конунида шундай бирлашув монополла шт иришни кучайтириш деб www.arxiv.uz каралади. Шу асосда бир канча монополистик бирлашмалар бекор килинган. Лекин Клейтон конуни билан иктисоддаги марказлашув жараёни тухтатилгани йук. АКШ да хар йили 2 мингтача фирмалар бирлашуви юз беради. Уларнинг кам кисмини давлат назорат килади. 3. Монопол нархларни белгилаш такик л анади. Буни 1914 йилда ташкил этилган Федерал савдо комиссияси назорат килади. 4. Ракобатни цивилизациялашган хо л да олиб борилишини куллаб - кувватлаш. Бундай хукукий тадбирларни куллаш зарурлиги гирром ракобат усулларидан фойдаланишни кучайтиришдан келиб чикди. Бунга ракибларнинг махсулотларига ухшатиб калбаки махсулотлар тайёрлаш, обрули товар ва фирма белгиларининг нусхасини тайёрлаб истеъмолчиларни алдаш, ракибларни сирларини хоинлик билан кулга киритиш ва бошка шунга ухшашлар киради. Айрим ракиблар эса жиноий ишлардан хам кайтмайдилар. Бунга ут куйиш, террорчилик килиш, ракибни жисмонан йук килиш ва бошкаларни курсатиш мумкин. Давлатнинг антимонопол сиёсати хар бир мамлакатда узига хос хусусиятга эга, лекин умумий тарзда миллий иктисодиётда ракобат кураши аллакачон шаклланиб булган мамлакатларда ракобат мухитини саклаш ракобатни такомиллаштиришга каратилган булса, бозор иктисодиётига утаётган мамлакатларда ракобатни янгидан шакллантиришдан иборат. Антимонопол конунлар кабул килиш ва хаётга татбик килиш бозор муносабатларига утаётган хар бир мамлакат учун хаётий за- руратдир, чунки эркин ракобатга йул бермай туриб, бозорни шакл лантириб булмайди. Республикамизда ракобат мухитини яратиш давлатнинг фаолиятисиз уз- узидан амалга ошмаслигини англаган холда зарур чора-тадбирлар ишлаб чикилиб, улар амалиётга жорий этилмокда. Бу, энг аввало, мулкни давлат тасарруфидан чикариш, турли мулк шаклларини вужудга келтиришни жадаллаштиришда уз ифодасини топади. www.arxiv.uz Иккинчидан, ракобатни узи такозо этадиган иктисодий вазият нархларни эркинлаштиришни амалга оширишда ифодаланади. Учинчидан, бозор иктисодиётига утиш, албатта цивилизациялашган ракобатни вужудга келтиришни талаб килади. У давлатнинг иктисодий монопо л измни чеклаш, умуман олганда антимонопол йул тутишини зарур килиб куяди. Шуни назарда тутиб, Узбекистонда монополияга карши меъёрий - хукукий асос яратилди. 1992 йили Узбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш ту г рисида» конуни кабул килинди. Конунга кушимча равишда уни амалга оширишни таъминлайдиган бир катор меъёрий-услубий хужжатлар хам кабул килинди. Монополияга карши сиёсат утказиш Молия вазирлигига юкланди. Узбекистон Ресггубликаси Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармони билан Молия вазирлиги хузурида Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш кумитаси ташкил этилди. Шу кумита негизида Президент фармони билан 2 август 2000 йилда Узбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси ташкил этилди. Узбекистон монополистик бирлашма (корхона)ларни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жахон тажрибаси хамда утиш даврининг узига хос томонлари хисобга олинди. Сабаби республика иктисодиётида монопол тармо к лар сони хали ку п . Агар корхоналар ишлаб чикарган махсулотни хиссаси умумреспублика ёки махаллий вилоят микёсида, товар бозорида, маълум бир турдаги товарлар гурухида, узаро уринбосар товарлар ёки бир технологик максадлардаги махсулотлар орасида 35%дан ортик булса, бу корхона монополистик бирлашма (корхона)лар Давлат руйхатига киритилади. Озик-овкат товарлари гурухи учун бундай мезон даражаси 20% белгиланган. Маданийлашган ракобат курашига асосланган бозорни вужудга келтириш учун хам назарий, хам амалий жихатдан катор муаммоларни хал этиш керак: а) инфляцияни жиловлаш; б) бозорни д е монополлашувини амалга ошириш; www.arxiv.uz в) бозор муносабатлари субъектларини критик массасини, яъни микдорини яратиш; г) бозорни барча турларини ривожлантириш; д) бозор типини тугри танлаш. Ана шу муаммоларни ижобий хал этиш мамлакатимиз келажагини куп жихатдан белгилаб беради. «Иктисодиётни эркинлаштириш хакикий ракобат мухитини шакллантириш билан узвий богликдир. Ракобат булмаса бозор иктисодиётини барпо этиб булмайди. Ракобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг конунидир». www.arxiv.uz Адабиётлар руйхати : 1. Каримов И. А . Узбекистон: миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура. 1-китоб. Т. «Узбекистон» 1996 йил. 2. Каримов И. А. «Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида» Т., «Узбекистон» 1995 йил. 3 . Каримов И. А. «Узбекистон - буюк келажак сари». Т., «Узбекистон» 1998 йил. 4. Каримов И. А . Узбекистон ХХ I аср бусагасида. Хавсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. 5 . Каримов И. А. «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт-пировард максадимиз». Т., «Узбекистон» 2000 йил. 6. Шодмонов Ш. Ш., Алимов Р. Х., Жураев Т. Т. «Иктисодиёт назарияси» Тошкент, «Молия» 2002 йил. 7. Улмасов А., Вахобов. А. «Иктисодиёт назарияси». Тошкент. Шарк. 2006 йил. 8. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 2 том. Т. «Шарк» 2003 йил. 9. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 1 том. Т. «Укитувчи» 2002 йил. 10. Улмасов А., Шарифхужаев М. «Иктисодиёт назарияси». Т. «Мехнат». 1995 йил. 11. Умаров У. «Иктисодиёт назарияси». Т. 2004 йил. 12. Бекнозов Н ва бошк. «Иктисодиёт назарияси». Т.