logo

Дастурлаштириш тиллари. Юкори даражали тилларда тузилган дастурлар ёрдамида компьютерда масала ечишнинг асосий боскичлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

38.5 KB
www.arxiv.uz Дастурлаштириш тиллари. Юкори даражали тилларда тузилган дастурлар ёрдамида компьютерда масала ечишнинг асосий боскичлари Режа: 1. Дастурлаштириш тиллар хакида тушунча. 2. Дастурлаш ва унинг элементлари. 3. Юкори даражадаги дастурлаштириш тиллари хакида www.arxiv.uz Алгоритмларни ёзиш учун кулланиладиган тиллар алгоритмик тиллар деб аталади.Алгоритмик тилни ЭХМ хам тушинса, у холда бу тил дастурлаш тили деб аталади.Алгоритмик ёки дастурлаш тиллари хам берилган мисол ёки масалани ечишучун алгоритмнинг ёзилиш усулларидан бири экан.Шу ёзиш усулларининг канчалик машинага якинлиги (машинага богликлиги) ёки табиий тилларга якинлиги (машинага богликмаслиги)га караб улар турлича номланади. Бирор ЭХМнинг яратилишидан максад, унда хисоблаш ишларини бажара оладиган булсин. Бу амаларни бажариш учун дастур машина тилида, яъни иккилик санок системаси ракамлари ёрдамида кодланиб ёзилади. Масаланинг куйилиши ва ихтисослигига караб фойдаланувчи ихтиёрий алгоритмик тилдан фойдаланилади. Компьютер учун дастур тузишда ишлатиладиган барча тилларни куйидаги 3 та булакга булиш мумкин. 1.Машина тиллари . 2.Ассемблер тиллари . 3.Юкори даражали дастурлаштириш тиллари. Машина тилллари шу яратиладиган ЭХМ машаналарининг тузилишига караб яратилади. Бу тиллар компьютерларга бевосита тушунарли булгани билан, фойдаланувчи учун дастур тузиш анча кийин булади. Хисоблаш техникасининг ривожланиши билан бир каторда дастурлаштириш тиллари хам такомиллашиб бормокда. Ассемблер тили мехнати бир оз осонлаштирилди .Ассмблер тилларида дастур тузиш барчамизга таниш булган инглиз сузлари ишлатишга асосланган. Масалан: LOAD (лоэд) - юклаш деган маънони англатади.ADD( кушиш), STORE (курикламок). Ассамблер тилида тузилган дастур хажмини бироз кискартиради. Ассамблер тилида тузилган дастур фойдаланувчига тушунарли булгани билан компьютерга тушунарли эмас, чунки хар кандай компьютерга тушунарли эмас,чунки хар кандай компьютер иккили санок системаси www.arxiv.uz асосида ишлайди, компьютер 0 ва 1 да тузилган дастурни тушунади. Ассамблер тиллида тузилган дастурни машини тиллига утказиб берувчи махсус дастурлар ишлаб чикилди. Бу дастурларни – трансляторлар, ассамблер таржимонлар (transfatars) дейилади. Масалан: Асосий иш хакига кушимча иш хакини кушиш, дастурини оламиз LOAD BASEPAY - асосий иш хаки ADD OYERPAY - кушиш кушимчаси STORE GROSPAY - оширилган иш хаки Ассамблер тилли куп йиллар ишлатилганлигига карамасдан каттарок дастурлар тузишда кийинлик килади. Мутаххасислик инсон учун осонрок ва тушунарли барча компьютерлар ишлатиш мумкин булган универсал дастурлаштириш тилларини яратиш устида иш олиб бордилар. Натижада бир катор Фотран, Алгол, Кобал, Basic, Pascal, Cи, C тиллар яратилди ва карийиб 30 йил давомида кенг микиёсда ишлатилди. Ва нихоят компьютер тармокларини яратилиш интернетнинг пайдо булиши WWW ахборот ситемасини яратилиши Jawa тилини яратишлишига туртки булди. Бу тил 1995 йил яратилди. Чунки Jawa тили компьютер тармоклари шу жумладан Internetучун дастур тузиш имкониятини беради.Юкори даражали универсал тилларда тузилган дастурларни машина тилига утказиб берувчи компилятор деб аталувчи махсус дастурлар яратилди. Бу куп вактни талаб килади,шунинг учун юкори даражали тилларда тузилган дастурларни бевосита бажариш имконини берувчи махсус дастурлар,яъни интерпретаторлар (талкин килувчи,таржимон деган маънони билдиради)иш- лаб чикарилди. www.arxiv.uz Тавсия этилган адабиётлар руйхати: 1. “2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлан- тириш, “Интернет”нинг халкаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чикишни ташкил этиш чора- тадбирлари тугрисида”.Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 23 май карори. ”Халк сузи” газетаси. 2001 йил 24 май сони. 2. “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш тугрисида”. Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 май Фармони. ”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 1 июнь 116(2944) -сони. 3. ”Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида”. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июнь карори.”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 8 июнь 121(2949) -сони. 4. Гуломов С.С. ва бошкалар. Иктисодий информатика: Олий укув юртлари-нинг иктисодиет мутахассисликлари учун дарслик/ С.С.Гуломов, А.Т.Шермухамедов, Б.А.Бегалов; С.С.Гуломовнинг умумий тахрири остида.- Т.: "Узбекистон", 1999.- 528 б. 5. www.intuit.uz