logo

Суд-хукук ислохатлари даврида Узбекистон Республикаси жиноят конунини либераллаштириш тушунчаси максади ва асосий йуналишлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

199 KB
www.arxiv.uz Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси, мақсади ва асосий йўналишлари Режа: 1. Кириш 2. Жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси, асосий йœналишлари 3 . Ўлим жазосини бекор қилиш – жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида www.arxiv.uz Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти жадаллик билан ривожлана бошланди. Қонун чиқарувчи ўзбек халқининг тарихий ривожланиш хусусияти ва маҳаллий ҳуқуқий анъаналаридан келиб чиқиб, мамлакатнинг янги ҳуқуқий институтлар тизимини ва норматив негизини такомиллаштиришга киришди. Бу борада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят қонуни шулар жумласидандир. Жиноят қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий давлат ҳокимияти органи – Олий мажлиснинг норматив (меъёрий) ҳужжати бўлиб, у жиноят ҳуқуқининг умумий принциплари ва вазифалари, айрим жиноий қилмишларнинг белгилари, уларни содир этганлик учун жазо чораларини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонуни 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган бўлиб, 1995 йил 1 апрелдан куч кирган. Жиноят қонуни – тарихий ўзгарувчан категория, чунки ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксиз равишда ривожланиши, ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг доимий равишда мукаммалашиб, ривожланиб бориши, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ғоявий жиҳатдан ўзгариб бориши, ўз навбатида, жиноят қонунчилигида ўзгаришлар юз беришига олиб келади. 1 Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг амладаги Жиноят кодекси Республика мустақилликка эришгандан кейин қабул қилинган дастлабки Жиноят кодекси бўлиб, у олдинги қонунлардан туб фарқ қилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят қонуни - қонун чиқарувчи Олий давлат ҳокимияти органи Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар асосида қабул қилинган ҳуқуқий акт ҳисобланади; - у ўзининг вазифалари, принциплари, мақсади билан олдинги қонунлардан тубдан фарқ қилади; 1 Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Дарслик. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2005. 37-б. www.arxiv.uz - амалдаги Жиноят қонуни, энг аввало, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият эканлигини тан олиб, уларни кафолатлашни назарда тутади; - ҳуқуқий-демократик давлатда жиноят қонуни давлатнинг жамиятни соғломлаштириш, халқнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий халқ ҳокимиятини шакллантиришга қаратилган жиноятга оид сиёсатнинг қуроли бўлиб хизмат қилади; - умумий ҳуқуқ тизимида жиноят қонуни алоҳида ўрин эгаллаб, ижтимоий муносабатларни тартибга солибгина қолмасдан, балки уларни ҳуқуққа хилоф тажовузлардан ҳам ҳимоя қилади; - жиноий жавобгарликнинг асослари ва принципларини мустаҳкамлаб, жиноят ҳуқуқининг умум қоидаларини ишлаб чиқади; - қандай ижтимоий хавфли қилмишлар(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жиноят эканлигини ва жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қандай жиноий жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилаб, муайян ҳуқуқий шартлар мавжуд бўлган инсонпарварлик, одиллик принципларидан келиб чиққан ҳолда, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишни назарда тутади; - фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун талабларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Юқоридагилар билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи ҳисобланади. Зеро, жиноят ҳуқуқининг нормалари фақат Жиноят қонунида мужассамлашган бўлиб, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги фақат ушбу қонун билан белгиланади. Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикасида жиноят қонунини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётган бўлиб, у ўзига хос тарихга эга. Жиноят қонунчилиги тарихида амалдаги Жиноят кодекси қабул қилинган кодексларнинг учинчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Жиноят кодекси 1926 йил 16 июнда қабул қилинган ва 1926 йил 1 июлдан амалга киритилган. Ушбу кодекс ўша вақтдаги РСФСР кодексига www.arxiv.uz асосланган ҳолда тузилган бўлиб, унда ўз вақтида инсонпарварлик ғояларига зид баъзи бир нормалар мавжуд бўлиб, у қонли репрессияларни ўтказишда «ҳуқуқий асос» бўлганлиги билан характерланади. Унга кўра, жамоат мулкига суиқасд қилган шахслар халқ душмани деб топилиб, талон – тарож қилинган ҳолларда ҳатто ўлим жазосини қўллаш назарда тутилган. Шунга қарамасдан, ушбу кодексни ўз даврининг прогрессив қонунлари деб аташ мумкин. Чунки 1926 йилгача Республика доирасида Россиянинг 1922 йилги Жиноят кодекси қўлланилиб, у маҳаллий шароитдан келиб чиқадиган талабларга жавоб бермас эди. 1926 йилги кодекс Ўзбекистон шароитидан келиб чиқадиган, яъни одат ҳуқуқлари (бармта, хун) оила ва никоҳ ҳуқуқи ҳамда бошқалардан келиб чиқадиган жиноятлар таркибини назарда тутди, хотин-қизларнинг озодлиги борасидаги бир қанча нормаларни мустаҳкамлади. Ўзбекистоннинг иккинчи Жиноят кодекси 1959 йил 21 майда қабул қилиниб, 1960 йил 1 январда кучга кирди. Кодекс Умумий ва Махсус қисмлардан иборат бўлиб, Умумий қисм тўрт бўлим , 53 моддадан, Махсус қисм эса, ўн бир боб , 204 моддадан иборат эди. Албатта, ушбу кодекс ўз тизимига кўра, 1926 йилги Жиноят кодексидан тубдан фарқ қилар эди. Кодекснинг биринчи бўлимида «Умумий қоидалар», иккинчи бўлимида «Жиноят тўғрисида»ги масалалар, учинчи бўлимида «Жазо ҳақида» ва тўртинчи бўлимида «Жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш» тўғрисидаги нормалар мустаҳкамланган эди. Махсус қисмнинг биринчи бобида эса, давлатга қарши жиноятлар назарда тутилган эди. Ушбу кодекс 1995 йилнинг 1 апрелигача амалда бўлди. Агар Ўзбекистоннинг 1926 йили қабул қилинган Жиноят кодексида аналогиядан фойдаланилган бўлса, 1959 йил 21 майда қабул қилинган Жиноят кодексида аналогиядан тамоман воз кечилди. Ушбу кодекс маъмурий буйруқбозлик тизимига аосланган бўлиб, инсониятнинг қарама-қирши синфларга бўлинишидан келиб чиқар эди. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмдан иборат бўлиб, Умумий қисм 7 бўлим 17 боб ва 96 моддадан иборат, ҳар бир бўлим ўз мезони ва мазмунига кўра барча нормаларни бирлаштиради. Умумий қисмда Жиноят қонунининг асосий принциплари, вазифалари, жиноий жавобгарлик масалалари, тамом бўлмаган жамиятлар, иштирокчилик, жазо тизими, жазо тайинлаш, жавобгарликдан ва жазодан озод этиш, вояга етмаганлар жавобгарлиги масалалари белгиланган. Махсус қисм етти бўлим, 21 боб, 206 моддадан иборат. Кодекс жами 302 моддадан ташкил топган. Махсус қисмнинг биринчи бўлимида «Шахсга қарши жиноятлар» мустаҳкамланган. Бу ҳолат амалдаги Жиноят кодексида биринчи ўринда шахс манфаатлари ҳимоя қилинишининг ёрқин мисолидир. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик ва суверенитетга эришиши давлат ва жамият олдида ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамиятини қуриш бўйича долзарб ва юксак вазифа, мақсадларни юзага келтирдики, бу борада Жиноят қонунини либераллаштириш унинг муҳим институтлари, жумладан, жиноий жавобгарлик, жазо тизими ва жазо тайинлаш қоидалари, шунингдек, бошқа институтларини ислоҳ қилишни тақозо этди. Бу эса, ўз навбатида, жиноятга оид сиёсатда анъанага айланган кўпгина фикрларни ўзгартиришга сабаб бўлди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Республикаси Президенти томонидан чуқур таҳлил қилиниб, 1 қуйидаги босқичлардан иборат эканлиги таъкидланди: Биринчи босқич, 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган жараён бўлиб, ушбу даврда асосан миллий ҳуқуқ тизими шаклланди ва ривожланди. Иккинчи босқич 2001-2007 ва кейинги йилларни қамраб олиб, ушбу давр жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилиш билан боғлиқдир. 1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Президент И.Каримовнинг Ўз Р Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи. 2007 йил 31 август. 2 Ғуломова М . Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш масалалари. – Тошкент, 2006, 7-б. www.arxiv.uz Бу борада жиноят қонунини либераллаштириш масалалари энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолди. Шу ўринда «либераллаштириш» атамасининг маъносига алоҳида тўхталсак. Либераллаштириш сўзи лотинча liberalis – ҳур фикрли, эркин сўзидан келиб чиққан бўлиб, аммо тўғридан- тўғри таржима бу сўзнинг маъносини тўла акс эттирмайди. Аниқроғи, у шунчаки эркинликни эмас, балки инсоннинг эркин фикрлаш, инсон фаолиятининг турли соҳалари ҳақида ҳукм чиқариш, шу жумладан, ҳар қандай сиёсий тузумга баҳо бериш, уни танқид қилиш, ҳатто (конструктив) оппозицияда туриш қобилиятини ифодалайди. Баъзан мазкур атама ҳуқуқ майдони доирасида уларнинг турли вакиллари, шунингдек, либерал оқим, либерал мафкура вакилининг ҳар хил қарашлари ва ғояларига бағрикенглик, хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш маъносида ҳам қўлланилади. Либерал қарашлар тизими инсониятнинг энг илғор, муҳими – эзгулик, инсонпарварлик руҳи билан суғорилган ақлли назариялардан биридир. Либераллаштириш сўзи баъзи ҳолларда эркинлаштириш, енгиллаштириш, одиллаштириш, муътадиллаштириш кабилар билан ҳам ифодаланади. Лекин бу сўзлар либераллаштиришнинг фақат муайян қирраларини, мазмунинигина беради, холос (масалан, ижтимоий-сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, жиноят қонунчилиги сиёсатини муътадиллаштириш, жазо чораларини енгиллаштириш ва ҳ.к.). Яхлит мазмун касб этувчи сўз – либераллаштириш ҳисобаланади, 1 шу жиҳатдан, таъкидлаш керак, тилимиз шу маънода янги сўз билан бойиди ва уни бегона, ёт сўз сифатида қабул қилиш ноўриндир. Либераллаштиришнинг ижтимоий-сиёсий, фалсафий, маънавий-ахлоқий, сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ этган Хожаназаров И.Э. унга янада аниқроқ тушунча бериб, «либераллаштириш – ҳуқуқий 1 Рустамбоев М.Ҳ . Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши – давр талаби ва истиқболда такомиллаштириш муаммолари. // «Суд –ҳуқуқ ислоҳоти: назария ва амалиёт» мавзусидаги халқаро илмий- амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2001, 165-б. 2 Хожаназаров И.Э. Либераллаштириш –Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг марказий йўналиши. юрид.фан.ном.дисс. Автореферати. – Тошкент, 2009, 7-б. www.arxiv.uz давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларнинг устувор йўналиши бўлиб, эркинлик, одиллик ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигини намоён этган, имтиёз берувчи ва рағбатлантирувчи демократик қоидаларга асосланган миллий қонунчилик тизимини шакллантириш жараёни» эканлигини тўғри таъкидлайди. 2 Дарҳақиқат, 2001 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг VI сессиясида қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни либераллаштириш сиёсатининг муҳим таркибий жараёнларини бошлаб берди. Мазкур қонун қабул қилинган дастлабки вақтда айрим ҳуқуқшуносларда жиноий жавобгарликнинг эркинлаштирилиши мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида жиддий муаммолар юзага келтириши ҳамда жиноятларнинг кескин ортиб кетишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида пайдо бўлган хавотирларнинг ўринсизлиги ва асоссизлигини сўнгги йиллардаги амалиёт яққол кўрсатиб турибди. Юқоридаги қонун олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётни либераллаштиришнинг натижаси бўлиб, уни амалдаги Жиноят кодексининг ислоҳ қилиниши деб баҳолаш мумкин. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим вазифаси Жиноят, Жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазо тизимини изчиллик билан босқичма-босқич либераллаштириш ҳисобланади. Албатта, бу сўзни кўп маънода тушуниш мумкин: «…эркинлаштириш дегани – бу қўл-оёғимизни кишан каби боғлаб турган ҳар қандай тўсиқлардан бутунлай халос бўлиш дегани. Аслида исқтисодиётга ишлатилган бу сўз бугунги кунда суд-ҳуқуқ масаласи бўладими, давлат ва жамият қурилиши 2 www.arxiv.uz ёки фуқаролик идораларини шакллантириш бўладими, оммавий ахборот воситалари ёки инсон ҳуқуқлари бўладими, жамиятимизнинг барча соҳасига дахлдор бўлган муҳим масалага айланмоқда. 1 Иқтисодни либераллаштириш маъносида олиб қарасак, унинг янги классик моделига кўра, назарий жиҳатдан бош принципи жамиятнинг стихияли кучларидан имконият борича эркин, мажбурлашсиз фойдаланишдир (Ф.Хайек). Юқоридаги қонунда эса, сўз жиноий жазо сиёсатини ва уни ижро этиш сиёсатини юмшатиш маъносида қўлланилмоқда. Албатта, жамият ўз аъзоларидан, давлат ўз фуқароларидан «жиноятчи» ясашларидан ҳеч қачон манфаатдор эмаслар. Бу жуда кенг масала бўлиб, унинг ҳам сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий томонлари бор. Бу ерда гап биргина жиноят ишини тергов қилиш, ишнинг ҳақиқий ҳолатини англаб, далиллар тўплаш, судда кўриб ҳал этиш ва жазони ижро қилишни давлатга миллионлаб харажатга тушиши тўғрисидагина эмас, балки жуда катта ижтимоий-ҳуқуқий муаммолар ҳам бор. Жиноий жазо ўз табиатига кўра, жиноят қонуни талабларини бажармаган, уни бузган шахсларга нисбатан тарбиявий чорасидир. Жиноий қилмишларга тайинланадиган жазолар, энг аввало, жамият ва давлатнинг ташкилий тузумини, тарихий шаклланиб келган жиноят-ҳуқуқий назариялар ва таълимотлар, удумларга, жиноятчилик динамикасига ҳам боғлиқ ҳолда турли даврларда унинг мақсади турлича бўлиб келган. Айтайлик, қадимги даврда ўч олиш, келтирилган зарарни (композициявий жавобгарлик) қоплаш, баъзан жисмонан йўқотиш бўлса, ўрта асрларда келтирилган зарарни қоплаш, жамиятнинг бошқа аъзоларини жазо таҳдиди билан қўрқитиш ва огоҳлантириш, жамиятдан ажратиш бўлган. Янги тарих даври жиноят ҳуқуқига ва жазо тайинлаш амалиётига ғарбий Европанинг энг машҳур ҳуқуқшунос олимлари Ч.Беккариа, Монтескье, Руссонинг қарашларини олиб кирди. Энди жазонинг содир этилган жиноий 1 Каримов И.А. Адолат – қонун устуворлигида. // Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Тошкент: Ўзбекистон, 2003, 26-52-б. www.arxiv.uz ҳаракатга (пропорционал) тенглиги, жиноятсиз жазонинг бўлмаслиги, айбсизлик эҳтимоллиги (презумцияси), жиноий жазони оғирлаштирувчи жиноят қонуни орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва бошқа илғор қоидалар жиноят қонунларига киритилди. Ана шулар асосида жиноий жазонинг мақсади белгиланди. Жазодан мақсад жиноятчининг шахсини, қадр- қимматини камситиш, ўч олиш, жисмонан йўқ қилиш эмас, келтирилган зарарни қоплаш, жиноят содир этган шахсни ахлоқан тузатиш, келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш бўлиб қолди. Мамлакатимизда ҳам жиноий жазонинг мақсади асосан ана шулардан иборат. Юқоридаги қонун мазмунидан ҳам кўриниб турибдики, гап жиноий жазонинг озлиги ёки кўплиги, қаттиқлиги ёки юмшоқлигида эмас, унинг муқаррарлигидадир. Жиноятга оғир жазолар белгилаш билан албатта, жиноятчиликни тугатиб бўлмаслигини тарихнинг ўзи исботлади. Ундан ташқари, ифодали қилиб айтганда, «сув омборининг тўғони осмонга етса ҳам, сувнинг доимий уриб кетиш хавфи қолаверади». Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз томонидан жиноий жазо сиёсатини либераллаштириш борасида кўраётган чора–тадбирлар ҳар томонлама ўринлидир. Ж иноий жазоларни либераллаштиришдан мақсад, жиноят содир этган шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда , бошқа енгилроқ жазо тайинлаш йўли билан жамиятга қайтариш имконияти ни яратиш, яъни уни ахлоқан тузатишдан иборат. Айнан шу мақсадларда бугунги кунда дунё миқёсида ҳуқуққа ва у билан боғлиқ барча ҳодисаларга баҳо беришда «либеритар» (яъни эркинликни таъминлаш воситаси сифатида) ёндашув устувор мавқени эгалламоқда. Бу концепцияга асосан ҳуқуқ, аввало, эркинлик ва адолат мезони, уларни таъминлаш воситаси, аҳоли хавфсизлиги ҳамда ҳар бир фуқаронинг мулкий мустақиллигини таъминловчи норматив тизимдир. 1 1 Одилқориев Ҳ.Т., Тультеев И.Т., Жиноий-ҳуқуқий сиёсатни либераллаштириш: зарурат ва омиллар. // Ҳуқуқ – Право – Law.- 2002.- №1,7-б. 2 Пулатов Ю.С. О гуманизации условного осуждения в уголовном и уголовно-исполнительном законодательстве. // Ҳ уқуқ-Право- Law . - 2002. - №2 . - C . 81-83 . www.arxiv.uz Шунинг учун давлатнинг жиноятга оид сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳар бир қўйган қадами, жиноят қонунчилигини ва уни қўллаш амалиётини ривожлантиришдаги ҳар бир босқич унинг самарадорлиги нуқтаи назаридан ҳам, унинг қонунийлиги, инсонпарварлиги тамойилларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши керак. Зеро, инсонпарварлик, шубҳасиз, давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш сиёсати концепциянинг асосий ғояси бўлиб ҳисобланади. 2 Фақат жазолашнинг ўзи билан жиноятчиликка қарши самарали кураш олиб боришнинг иложи йўқлигини жазо масаласини тадқиқ қилган барча тадқиқотчилар таъкидлаганлар. Чунки жиноятчилик муаммосини ҳал этишга жазоловчи ёндашув иқтисодий жиҳатдан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам самарасиздир. 3 Жамиятнинг ҳозирги тараққиёт босқичида ва умуман келажакда фақат жиноятга оид сиёсатнинг ўзи билан жиноятчиликни бартараф қилишнинг иложи йўқ. Жиноятга оид сиёсатнинг мақсади жиноятчиликни тамоман бартараф қилиб бўлмаслиги ва бу масалада жиноят, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия ҳуқуқларидан асосий восита сифатида фойдаланиш низолидир 1 , - деб ёзган рус криминолог олимлари тўғри таъкидлаганлар. Улар ўз фикрларини давом эттириб, жиноятга оид сиёсатга жамият тараққиётининг, иқтисодиётнинг, маданиятнинг, аҳоли онгининг, турмуш даражасининг, жамият аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини тартибга солиб турувчи бош восита деб қараш керак эмас. Жиноят сиёсати олдида келажакда жиноятчиликни, имкони борича, камайтириш, жиноятчиликнинг комплекс 3 Зарипов З.С., Мирзажонов Қ . Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар учун муқобил чоралар. // Ҳуқуқ-Право-Law. -2001.- №4 , 50 -б . 2 3 1 Коробеев А.И. и др. Уголовно-правовая политика.- Казань, 1991. –С. 7. 2 Шаргородский М.Д . Наказание, его цели и эффективность. - Ленинград: ЛГУ, 1973. – С. 35. 1 www.arxiv.uz сабаблари мавжуд бўлиб турган бир шароитда ўсишга йўл қўймасликдан иборатдир, - деб ёзадилар. Шунингдек, йирик рус криминолог олими М.Д.Шаргородский «Объектив шароит муқаррар равишда муайян миқдордаги жиноятларни келтириб чиқармайди. Жазодан у бера олмайдиган натижани кутиш мумкин эмас. Жазо муайян ижтимоий шароитлар туфайли туғилган жиноятчиликни бартараф қила олмайди, аммо жазо муайян ижтимоий шароитларда жиноятчиликни камайиш томонига ўзгаришига таъсир қилиши, жиноятчиликнинг ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин, деб ёзган эди». 2 Шунинг учун жиноий жазо ва унинг самарадорлигини тадқиқ қилган барча криминалист олимлар жиноятчиликка қарши курашда, муҳими, жазонинг қаттиқлигида эмас, балки битта ҳам жиноят содир қилган шахс жавобгарликка тортилмай қолганлигидир, деб тўғри таъкидлаганлар ёки, бошқача қилиб айтганда, либераллаштириш – бу жиноятчиликка қарши кураш олиб боришни тўхтатиш дегани эмас. Аксинча, либераллаштириш - у ҳар бир жиноий қилмиш учун жазонинг муқаррарлигидадир 1 . Бу борада Президентиимиз таъкидлаганидек, «оғир жазо, айниқса, фуқароларни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган жазоларнинг жиноятчиликнинг олдини олишдаги аҳамиятини ошириб кўрсатиш ўринсиз эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Жиноятчиликнинг олдини олиш унга қарши курашиш самарадорлиги, жазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига эмас, балки биринчи навбатда қонунни бузган шахс жазонинг муқаррарлигини нечоғли англашига боғлиқ» Дарҳақиқат, Ҳ.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеевлар таъкидлаганидек, жиноий жазо–барча ижтимоий касалликларга даво бўладиган восита эмас. Айрим ҳолатларда у даволашдан кўра, ҳатто кўпроқ зарар келтиради. Зеро, у касалликни янада чуқурроқ яшириши, уни керагидан ортиқ хавфли шаклга 2 1 Абдурасулова К.Р. Либерализация уголовного законодательства – важнейший этап судебно-правовой реформы в Республике Узбекистан. //Отмена смертной казни в Узбекистане: либерализация исполнения уголовных наказаний. Материалы международной конференции. – Ташкент. 2008. – С.52 www.arxiv.uz айлантириши мумкин. Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган қилмиши учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган одамнинг жазони ўташ жойларидан дарғазаб, аламзада ва жамиятга нисбатан норози кайфиятда қайтиши табиий бир ҳолдир. Бундай шахсларни «қайта тарбияланди» деб бўлмайди. 3 Шу жиҳатдан, «…жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсатининг моҳияти қуйидагилардан иборат: жиноий ҳуқубузарликларга нисбатан жазо чораларини енгиллаштириш йўлидан борар экан, давлат ҳуқуқбузарликларга нисбатан ўз муносабатини ўзгартирмайди. Қора қоралигича, оқ оқлигича қолади. Одамларга, инсон ҳуқуқларига муносабат ўзгаради. Содир этган қилмиш қанчалик оғир бўлмасин, ҳуқуқубузарга, энг аввало, инсон, ҳуқуқ ва эркинликлар эгаси, оила аъзоси, она ёки ота, қиз ёки ўғил, жамиятнинг йўлдан озган аъзоси деб қаралади. 1 Ушбу қонунга кўра, жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири, яъни жиноятларни таснифлаш, жазо тайинлаш ва бошқа институтларига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгартириш ва қўшимчалар қонунга киритилгандан кейин илгариги унча оғир бўлмаган жиноятлар таркибига кирадиган жиноятларнинг кўпчилиги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тушунчаси билан қамраб олиниб, улар энди кенг миқёсда озодликдан маҳрум қилиш ва бошқа жазоларни эркаклар, аёлларга ва вояга етмаганларга тайинлашни бир қанча енгиллаштириб, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 50, 85, 64, 73, 74, 89, 90- моддалари), судланганликни олиб ташлаш муддатларининг бир мунча қисқаришига олиб келди. 2 3 1 Уразаев Ш. Укрепить защиту прав человека. // Народное слово от 10 ноября 2001 года. 2 Ҳакимов Э . Жиноий жазонинг либераллаштирилиши инсонни тарбиялашни назарда тутади.// Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 2003. № 3. 7–б. 2 www.arxiv.uz Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, жиноятларнинг таснифи тубдан қайта кўриб чиқилиб ўзгартирилди, ўта оғир бўлмаган тоифага кирувчи ҳамда ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноий ҳаракатлар таркиби сезиларли даражада кенгайтирилди. Натижада, фақат сўнгги икки ярим йил ичида, катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган қонунбузарликка йўл қўйган беш мингга яқин киши озодликда сақланди ва улар томонидан 11 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги моддий зарар қопланди. Қонунга кўра, жиноятларнинг 460 туридан 196 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар қаторига, 12 турдаги жиноятни оғир тоифадан унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига, ўта оғир жиноятлар тоифасидаги 7 жиноят оғир жиноятлар тоифасига киритилди. Жинояларни таснифлаш институтининг либераллаштирилиши муносабати билан жиноятларнинг оғир ва ўта оғир турлари кескин камайди. 2005 йилга келиб, оғир ва ўта оғир жиноятлар 2000 йилга нисбатан икки бараварга ёки 31276 тадан 17863 тага камайди. 2. Ўлим жазосини бекор қилиш – жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида Жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида жазо тизимидан ўлим жазосини бекор қилиш бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2005 йил 28 январдаги биринчи қўшма мажлисида Президент И. Каримов: «Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган яна бир масала - бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир», деб уқдирган эди. Дарҳақиқат, ўлим жазосини бекор қилиш мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим вазифаси сифатида узил-кесил ҳал этилди. www.arxiv.uz Ўз навбатида таъкидлаш керакки, ушбу тарихий воқеани «кутилмаган янгилик» деб қабул қилиш, албатта, хато бўлади. Чунки ўлим жазосининг бекор қилинишига мустақилликнинг дастлабки йилларидан босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида тайёргарлик кўриб келинди. Мамлакатимизда ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган даврни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: Биринчи босқич 1994-1998 йилларни қамраб олади. Маълумки, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида 13 та модда бўйича, яъни: - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модда иккинчи қисми), - номусга тегиш (118-модда тўртинчи қисми), - жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда тўртинчи қисми), - агрессия (151-модда иккинчи қисми), - урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда), - геноцид (153-модда), - терроризм (155-модда учинчи қисми), - давлатга хоинлик қилиш (157-модда биринчи қисми), - Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158- модда биринчи қисми), - жосуслик (160-модда биринчи қисми), - жиноий уюшма ташкил этиш (242-модда биринчи қисми), - контрабанда (246-модда биринчи қисми), - гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (272-модда иккинчи қисми) жиноятлари бўйича ўлим жазоси қолдирилган эди. www.arxiv.uz Президент Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Биз мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ушбу масалани ҳал қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазоси қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тагача қисқартирилди. Ваҳоланки, яқин ўтмишда Ўзбекистонда ўлим жазоси нафақат бир қанча давлатга қарши ва ҳарбий жиноятлар, шахсга қарши ўта оғир жиноятлар учун, балки давлат ва жамоат мол-мулкини жуда кўп миқдорда талон-торож қилганлик, масъул мансабдор шахснинг пора олиши ёки жуда кўп миқдорда пора олиш, шунингдек, айрим бошқа жиноятлар учун ҳам назарда тутилган эди. Шу билан БМТ Бош ассамблеясининг 32 сессияси 1977 йил 9 декабрда қабул қилган 32  61-сон резолюция қўллаб- қувватланганлигини таъкидлаш керак. Бу резолюцияда, жумладан, шундай дейилади: «Ўлим жазоси тўғрисидаги масалада кўзланиши лозим бўлган асосий мақсад мазкур жазони бекор қилиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, ўлим жазоси қўлланиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар сонини мумкин қадар камайтиришдан иборат». Иккинчи босқич 1998-2001 йиларни қамраб олади. Бу даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августида бўлиб ўтган биринчи чақириқ ўн иккинчи сессиясида ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятлар сони Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида 8 тагача қисқартирилган эди. Яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, яна 5 та жиноят (ЖКнинг 119-моддаси тўртинчи қисми, 152-моддаси, 158-модданинг биринчи қисми, 160-модданинг биринчи қисми, 246-модданинг биринчи қисми) санкциясидан ўлим жазоси чиқарилди. Учинчи босқич (2001-2003)ни Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ олтинчи сессиясида Президент И.Каримов томонидан «Адолат қонун www.arxiv.uz устуворлигида» номли маърузадаги жиноят қонунчилигига оид сиёсатдаги жиноий жазоларни либераллаштириш истиқболлари белгилаб берилди. Шу сессияда 2001 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга мувофиқ яна ўлим жазоси санкциясида белгиланган жиноятлар рўйхати 4 тагача камайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 118-моддаси тўртинчи қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 157-моддаси биринчи қисми (Давлатга хоинлик қилиш), 242- моддаси биринчи қисми (жиноий уюшма ташкил қилиш), 272-моддаси иккинчи қисми санкциясидан ўлим жазоси олиб ташланди. Тўртинчи босқич (2003-2005) да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 12 декабрида бўлиб ўтган иккинчи чақириқ ўн учинчи сессиясида Жиноят кодексидаги яна 2 та жиноят (ЖКнинг 151- моддаси иккинчи қисми (агрессия), 153-моддаси (геноцид) санкциясидан ўлим жазоси чиқарилди. Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилишнинг кейинги бешинчи босқичи 2005-2008 йилларга тўғри келади. Бу босқичда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2005 йил 1 август куни «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида»ги Фармони айни муддао бўлиб, Президент таъкидлаганидек: « суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган муҳим масалалардан бири – бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир, бу ўринда гап, айрим мамлакатларда бўлганидек, ўлим жазосига мораторий қўллаш, яъни маҳкум йиллар давомида ушбу жазо чораси қачон ижро этилишини кутиб ётиши тўғрисида эмас, балки уни бутунлай бекор қилиш ҳақида бормоқда», дея таъкидлаб, ўзининг бу жазо турига муносабатини билдирди. У сиёсий ва маънавий жиҳатдан www.arxiv.uz муҳим бўлиб, давлатимизнинг жиноятга оид сиёсати ўлим жазосини қўллашга нисбатан жаҳон тенденцияларига тўла мос келиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эълон қилинган инсонпарварлик ва одиллик тамойилларининг изчил ифодаси эканлигини белгилаб берди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларининг энг муҳим вазифаси инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва хусусий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади. Таниқли ҳуқуқшунос олим А.Саидов таъкидлаганидек, мазкур фармон уч нуқтаи назардан иборат, биринчидан, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим тарихий воқеа; иккинчидан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг узвий таркибий ва муҳим босқичи; учинчидан, Ўзбекистон амалга шакллантирилаётган адолатли ва инсонпарвар фуқаролик жамияти сари қўйилган қадам, деб баҳолаш мумкин. 1 Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги даврида (2008й.- ҳозирга қадар) Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилинди ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида миллий қонунчилик яна бир жиҳати билан халқаро стандартларга тўла мослаштирилди. Маълумки, «Amnesty International» ташкилоти ҳам бутун дунё бўйлаб ҳеч бир истисносиз ўлим жазосига қарши чиқади. Ушбу ташкилот томонидан ўлим жазоси инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг қўпол рад этилишидир, ўлим жазоси - давлат томонидан адолат ўрнатиш йўлида совуққонлик билан ва қасддан инсоннинг ўлдирилишидир, ўлим жазоси - бу инсон ҳуқуқларини бузувчи, ноинсоний, инсон қадри-қимматини хўрловчи, шафқатсиз жазодир, деган фикрлар илгари сурилади. «Amnesty International» ташкилотининг маълумотларига қараганда, 80 давлат барча турдаги жиноятлар учун ўлим жазосини бекор қилган, 15 давлат 1 Саидов А. Яшаш ҳуқуқи дахлсиздир.// Ҳаёт ва қонун. - №4. 2005, 13-б. www.arxiv.uz фавқулодда ҳолатлардан ташқари, ҳар қандай жиноятлар учун ўлим жазосини бекор қилган, ўлим жазосини қонун йўли билан бекор қилган ёки амалда қўлламайдиган давлатлар сони 118 тага етади, қолган 78 давлат ва ҳудудий тузилмалар ўлим жазосини сақлаб қолмоқда. 2008 йилда дунёда 2400 та ўлим жазоси билан боғлиқ ҳукм ижро этилган. Ушбу ҳукмларнинг аксарият қисми Хитой Республикасига тўғри келади. Жумладан, 2008 йилда Хитойда – 1718 та, Эронда – 346 та, Араб амирликларида – 102 та, АҚШ – 37 та, Покистонда – 36 та шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниб, қатл этилган. Рақамлардан кўринишича, қатл этилганларнинг 93 фоизи Хитой, Покистон, Араб амирликлари ва Эрон зиммасига тўғри келади. 1 МДҲ мамлакатлари ичида ўлим жазоси ҳозиргача мавжуд бўлган ва энг кўп қўланилган мамлакатлардан бири, бу Белоруссиядир. Маълумотларга қараганда, 1991 йилдан буён ушбу мамлакатда 400 га яқин шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниб, қатл этилган. 2 Энг ачинарли ҳолатлардан бири, баъзи бир мамлакатларда ушбу жазо ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилганлигидадир. Жумладан, Эронда саккизта вояга етмаган шахсга нисбатан ушбу жазо қўлланилган. Бугунги кунда, яъни жаҳондаги молиявий-иқтисодий инқироз пайтида АҚШ қонунчилигида ҳам ўлим жазосини бекор қилиш масалалари долзарб вазифалардан бири бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, ўлим жазосини ижро этиш харажатлари, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига нисбатан 10 маротаба қимматга тушар экан. Жумладан, агар умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш учун баъзи бир штатларда 740 минг доллар сарфланишига олиб келса, ўлим жазосини ижро этиш 1,26 млн. долл. харажат қилиш билан боғлиқдир. 1 Александров Ю. Смертная казнь: итоги года. //Преступление и наказание. 2009. №6. – С.54. 2 Ўша жойда, 54-б. www.arxiv.uz Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, агар жиноят қонунчилигида ўлим жазоси амал қилар экан, айбсиз кишининг жазонинг ушбу турига ҳукм қилиниши эҳтимоли ҳар доим сақланиб қолаверади 3 . Шу боис мамлакатимизда 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб ўлим жазосининг бекор қилиниши, Президентимиз таъкидлаганидек, “халқаро ҳамжамият томонидан ижобий кутиб олинди ва бутун дунёда акс-садо берди” 1 . Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосининг бекор қилиниши, инсоннинг энг олий қадрияти бўлмиш унинг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилишдан иборатдир. Яшаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида белгиланишича, ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир, унинг ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир, дейилган. Шундай экан, ўлим жазосининг амалдаги Жиноят кодексида мавжудлиги, давлатимизнинг Асосий Қонунида кўрсатилган ушбу қоидаларга зиддир. Президентимиз И. Каримовнинг таъбири билан айтганда, «инсонга, унинг Парвардигор ато этган ҳаётига ҳамиша буюк неъмат сифатида муносабатда бўлиб келган халқимизнинг маънавий қадриятлари ҳам шуни тақозо этади». Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунидан ўлим жазосининг бекор қилинишга асос бўлган ҳолатлардан яна бири, мамлакатимизда Жиноят қонунини, жумладан жиноят учун жазо тайинлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ислоҳотларнинг жадаллик билан амалга оширилаётганлигидадир. Жаҳон тажрибаси ва суд амалиётидан маълумки, ўлим жазосини жиноятчиликка қарши кураш борасида самарали воситалардан бири сифатида қараш мумкин эмас, чунки у бошқа шахслар томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилса-да, таъкидлаш керак, ҳар доим жазодан кўзланган ушбу мақсадга эришилганлиги 3 АҚШда 1973 йилдан буён 107 та ҳукм қилинганлар, ўзларига нисбатан ўлим жазоси ижро этилишини кутаётганлар озод қилиб юборилган эди. Ушбу шахсларнинг ўлим жазосига ҳукм қилинганликларига сабаб бўлган жиноятларида уларнинг айбсиз эканликлари исботланганлиги бўлган. Уларнинг кўпчилиги ўлим жазоси ижросига бир неча қадам қолган ҳолда озод бўлишга муяссар бўлганлар. Бу ҳақда қаранг: Александров Ю . Смертная казнь в США. // Преступление и наказание. 2009.№5. –С.59. 1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. - Т.: Ўзбекистон, 2007, 35-б. www.arxiv.uz йўқ. Ўта оғир жиноятлар, жумладан, айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш каби жиноят учун кўпчилик мамлакатларда ўлим жазоси назарда тутилганлигига қарамасдан, жамиятда жиноятчиликнинг ушбу мудҳиш тури ҳамон содир этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида жиноятчиликка қарши курашда самара бериши мумкин бўлган жазонинг бошқа турларини қўллашни тақозо этади. Юқоридагилар билан бирга ўлим жазосини шафқатсиз жазо сифатида қараш мумкин. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 7- моддасида назарда тутилган принцип, яъни инсонпарварлик принципига зиддир. Унинг шафқатсизлиги, бу борадаги ҳукмнинг ижро этилиши муносабати билан жиноят содир қилган шахснинг инсон сифатидаги моҳияти, унинг қадр-қиммати инкор этилади, яъни инсон жамиятдан ликвидация қилиш объекти сифатида қаралади. Аммо, иккинчи томондан, бундай шахслар ҳам ўта оғир жиноят, яъни айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан ўзгани ўлдирган бўлса-чи, бундай шахсларнинг яшашга ҳақи борми, деган савол туғилади?! Аммо шафқатсизлик билан содир этилган жиноятга шафқатсизлик билан жавоб бериш эса, жиноят содир этган шахсдан ўч олиш олиш билан баровар, қолаверса, бизнинг халқимиз доимо меҳр- шафқатли бўлиб келган. Бу борада, М.Ражабова таъкидлаганидек, «ўлим жазоси каби жазо билан шафқатсизларча жазолаш янада кучли шафқатсизликни келтириб чиқариши мумкин». 1 Ўлим жазосини бекор қилишнинг аспектларидан кейингиси, назаримизда, унинг Жиноят кодекси 42-моддасида назарда тутилган жазонинг мақсадларига мувофиқ эмаслигидир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 42-моддаси 2-қисмига кўра, «Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Жиноий жазонинг мақсадлари сифатида қонунда назарда тутилган ушбу ҳолатларни таҳлил 1 Раджабова М. Жазонинг мақсади - жавобгарликдан огоҳ этиш.// Инсон ва қонун. №9. 2005 , 1-б. www.arxiv.uz қилиш, ўлим жазосининг қўлланилиши жазонинг муҳим мақсадларидан бири, маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадига эришиб бўлмайди. Суд амалиётида ўлим жазосини қўллашда хатоликларга йўл қўйиш ҳолларини ҳам ушбу жазони бекор қилишнинг асосларидан бири сифатида қараш мумкин. Ушбу ҳолда, яъни суд томонидан хатога йўл қўйилиб, ўлим жазоси ижро этилса, хато ҳеч ким томонидан тузатилиши мумкин эмас, чунки бунинг иложи бўлмайди. «Афсуски, ноҳақ ўлим жазоси тайинлаш ва ижро қилиш ҳоллари ҳам оз эмас. Хусусан, АҚШда 1900-1985 йиллар ўлим жазоси 350 нафар айбсиз шахсга нисбатан ижро этилгани расман тан олинган. Кейинги 30 йил мобайнида бу жазога маҳкум этилганлардан 121 киши айбсиз экани аниқланиб, ўлим камераларидан озод қилинган. Кези келганда шуни ҳам эътироф этиш керакки, шўролар даврида суд ҳукми ва маъмурий тузилмаларнинг қарорлари, ҳатто олий раҳбариятнинг «розилиги» билан 800 мингга яқин ҳур фикрли шахслар «аксинқилобий» жиноятларда айбланиб, отиб ташлангани кишилик тарихидаги энг аянчли фожиадир 1 . Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, ўлим жазосининг 2008 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан бекор қилиниши, Республикамиз ҳуқуқ тизимининг инсонпарварлик меъёрларига мослигини янада мустаҳкамлаб, олий қадрият бўлмиш яшаш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилмоқда 2 . Мамлакатимиз жиноят қонунида ўлим жазосининг бекор қилиниши муносабати билан узоқ муддатга, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг мустаҳкамланиши, суд-ҳуқуқ тизимини ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида чуқур ислоҳ этиш ва эркинлаштириш бўйича янги концепция ҳаётга тадбиқ қилинишига олиб келди. Жиноий жазо тизимини либераллаштиришга доир чора-тадбирлар ҳам улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Бу борада, айниқса, 2007 йил 1 Абдумажидов Ғ . Ўлим жазоси бекор қилиниши – муҳим ижтимоий воқелик. // «Отмена смертной казни в Узбекистане: либерализация исполнения уголовных наказаний». Материалы международной конференции. – Ташкент, 2008. 102-б. 2 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005, 44-45-б. www.arxiv.uz 15 июнда қабул қилинган «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабатида билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни жиноий жазолашнинг инсонпарвар ҳуқуқий тизимларидан бири ташкил этилишига сабаб бўлди. Жазо тизимига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг киритилиши жиноят учун жазо тайинлаш тизимини либераллаштиришнинг яна бир ифодаси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бу борада жиноятга оид сиёсати умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашга нисбатан жаҳон тенденцияларига тўла мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эълон қилинган инсонпарварлик ва одиллик тамойилларини изчил ифода этади. Юқоридаги Қонун ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан мамлакатимиз жиноят қонуни жазо тизимида янги турдаги жазо, яъни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни назарда тутади. Бошқа давлатлар жиноят қонунларидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ушбу жазо ўлим жазосининг ўрнига ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир тури, муқобил жазо сифатида эмас, балки Жиноят кодекси 43-моддасининг «з» бандига кўра, асосий жазолардан бири сифатида назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 51-моддасининг 1-қисмига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир. У фақат икки жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик (ЖК 97-моддасининг «қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддасининг 3-қисми) учун тайинланиши мумкин. «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллаш масаласини ҳал этишда суд мазкур жазо, фақат иш бўйича айбдор томонидан www.arxiv.uz ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлигидан, шунингдек жиноятни содир этган шахс жамият учун мутлақ хавфли эканлигидан далолат берувчи ва унга нисбатан бошқа жазо тайинланиши имкониятини истисно этувчи алоҳида ҳолатлар бўлганда, тайинланиши мумкин». 1 Шунинг учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланаётганда, суд ҳукмининг тавсиф қисмида бундай қарор қабул қилиниши сабабларини кўрсатиб ўтиш лозим. Баъзи бир чет мамлакатларнинг жиноят қонунларини ўрганиш шундан далолат берадики, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш доираси бошқа давлатларда анча юқори. Жумладан, Дания Жиноят кодексига кўра, ушбу жазо – 9 турдаги, Швецияда – 13, Беларусь Республикасида – 14, Голландияда – 19, Молдовада – 24, Германия ва Польшада – 5, Францияда – 18 турдаги жиноятлар учун қўллаш назарда тутилган. Россия Федерацияси Жиноят қонунчилигида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўта оғир жиноятлар, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик (ЖК 105-м. 2-қ.), давлат ёки жамоат арбобининг ҳаётига тажовуз қилиш (ЖК 277-м.), одил судловни амалга ошираётган шахснинг ҳаётига тажовуз қилиш (ЖК 295-м.), геноцид (ЖК 357- м.), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (ЖК 317-м.) каби жиноятлар учун назарда тутилган. Германия Жиноят кодексига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қуйидаги жиноятлар: агрессия, давлатга хоинлик қилиш, Ватанга хоинлик қилиш, одам ўлдириш, босқинчилик, оғир оқибатларга сабаб бўлган ёнғин, транспорт ҳайдовчисига босқинчилик йўли билан ҳужум қилиш, геноцид ва бошқа жиноятлар учун назарда тутилган. Швецияда ҳам ушбу жазо кўпроқ давлатга қарши жиноятлар, айрим ҳарбий жиноятлар, шахсга қарши жиноятлар учун назарда тутилган бўлиб, у 21 ёшга тўлмаган шахсга тайинланиши мумкин эмас. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 2007 йил 14 ноябрдаги 15-сон қарори. // Ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент, 2007, 46-б. www.arxiv.uz Юқоридагилар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилиги бўйича ушбу жазони тайинлаш чегараси ҳам бошқа давлатларникидан фарқ қилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунига кўра, ушбу жазо аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас. Чет мамлакатлар, жумладан, Франция, Австрия, Швеция, Швейцария, АҚШ, Дания ва бошқа мамлакатлар қонунларига кўра, ушбу жазони тайинлашда алоҳида қоидалар, чеклашлар назарда тутилмаган. Англияда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда суд жиноят содир этилишидаги барча ҳолатларни ва жиноят содир этган шахснинг шахсга оид хусусиятларини эътиборга олади. Суд ушбу жазони фақат «жиддий» жиноятлар учун тайинлаши мумкин (Жиноят ва жазо тўғрисидаги Қонуннинг 2-§ 1-қ.) Ушбу қонунга кўра, одам ўлдиришга суиқасд қилиш, далолатчилик қилиш, одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, номусга тегиш ёки номусга тегишга суиқасд қилиш, 13 ёшдан кичик қизлар билан жинсий алоқа қилиш ва бошқа жиноятлар жиддий жиноятлар деб топилиши мумкин. Юқоридагилардан кўринадики, ушбу давлатнинг Жиноят қонунига кўра, тамом бўлмаган, яъни жиноятга суиқасд қилганлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги эса, бу борада қилмишнинг бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаганлиги, ижтимоий хавфли оқибатлар юз бермаганлигини эътиборга олган ҳолда, тамом бўлмаган, яъни жиноятга суиқасд қилганлик учун ушбу жазони тайинлаш тўғрисидаги қоидаларнинг мустаҳкамламаганлиги адолатлидир. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, ушбу жазо Жиноят қонуни махсус қисм моддаларида, муқобил (альтернатив) жазо сифатида назарда тутилган. Яъни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган моддалар www.arxiv.uz санкциясида ушбу жазо узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига муқобил жазо сифатида назарда тутилган. Ваҳоланки, бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ жиноят қонунчилигига кўра, у муқобил жазо сифатида эмас, балки якка тартибда мутлоқ жазо сифатида қўлланилиши назарда тутилган. Юқоридагилар билан бирга Республика Жиноят қонуни бўйича, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўзига хос хусусиятларидан бири, ушбу жазога ҳукм этилган шахслар бошқа давлатлардаги каби, муддатидан илгари шартли равишда жавобгарликдан озод қилиниши мумкин эмас. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 79-моддаси 5-қисмига кўра, жазонинг 25 йилини ўтаган, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилмаган, жазони ўташ давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этмаган шахслар, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли равишда озод қилиниши мумкин. Республикамиз қонунчилиги муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги қоидаларни назарда тутмаган бўлса-да, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсларга нисбатан афв этиш тўғрисида илтимоснома бериш тўғрисидаги қоидаларни назарда тутади. Жумладан, афв этиш тўғрисида илтимоснома умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазонинг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўланидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин берилиши мумкин. Шу ўринда таъкидлаш керакки, амалдаги жиноят қонунчилигига кўра, шахс умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганда, у афв этилиши натижасида қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши қонунчиликда аниқ ўз ифодасини топмаган. Чунки Жиноят кодекси 76-моддасининг 3- қисмида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсни www.arxiv.uz афв этишнинг фақат ҳуқуқий шартлари назарда тутилган, холос. Шунингдек, Жиноят кодекси 51-моддасида ҳам ушбу ҳолат тўғрисида ҳеч қандай қоидлар мустаҳкамланмаган. Жиноят кодекси 50-моддасининг 7-қисмининг «г» бандида эса, «умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилганлар, шунингдек афв этиш тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда» ўташлари тўғрисида сўз юритилади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахс афв этилганда, ушбу жазо озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши мумкин. Аммо бу борада озодликдан маҳрум қилиш жазосини қандай муддатларга алмаштириш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида ҳам ойдинлаштирилмаган. Бу борада Озарбайжон Республикаси ЖКнинг 57-моддасига кўра, «суд, умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазонинг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлган, жазони ўташ давомида қасддан жиноят содир этмаган, жазони давом эттиришга ҳожат йўқ» деган хулосага келса, тайинланган жазони 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш мумкин. Беларусь давлати Жиноят кодексининг 58-моддасига кўра, «умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсга, тайинланган жазонинг 20 йилини ҳақиқатда ўтаган ёки ўлим жазоси афв этиш тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган маҳкумнинг хулқи, соғлиғи, ёшини этиборга олиб, суд жазонинг қолган қисмини муайян муддатга, аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириши мумкин». Украина давлати Жиноят кодексининг 87-моддасига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахс афв этилганда, ушбу www.arxiv.uz жазо 25 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши мумкин» дейилади. Юқоридагиларга кўра, бизнинг назаримизда, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини афв этишнинг ҳуқуқий оқибатлари, айнан жиноят қонунчилигида ўз аксини топса, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз. Ўлим жазосининг бекор қилиниши муносабати билан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосининг мустаҳкамланиши, ўз навбатида, Жиноят ижроия қонунчилиги тизимида ҳам муҳим ўзгаришларга олиб келди, бу борада Жиноят-ижроия қонунида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ҳуқуқий тизим ишлаб чиқилди, Жиноят-ижроия кодексининг 5-бўлимида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланди. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, ушбу жазо махсус тартибли колонияларда ўталиб, маҳкумлар камераларга кўпи билан икки киши жойлаштирилади. Улар жазонинг дастлабки ўн йилини қаттиқ сақлаш шароитларида ўтайдилар. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган битта маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси тўрт квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас. Ушбу жазога ҳукм қилиниб, жазони махсус тартибли колонияда ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолати, албатта, озодликдан маҳрум қилиниб, жазони шу тартибдаги колонияда ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатидан тубдан фарқ қилади. Жумладан, улар йил мобайнида фақат бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов, битта бандерол олиш ҳуқуқига эга. Маҳкумлар сақлаш шароитларидан қатъи назар, ҳар куни бир ярим соатгача сайр қилиш ҳуқуқига эга. Таъкидлаш керак, ушбу жазони ижро этиш тартиби ва шартлари бу борадаги хақаро ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан, Маҳбуслар билан муомала www.arxiv.uz қилишнинг минимал стандарт қоидалари ( 1955 йил 30 август ) да акс этган асосий талаб ва шароитларга жавоб беради. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумларга афв этиш ҳуқуқининг берилиши ёки умрбод озодликдан маҳрум қилинган, жазо муддатининг маълум бир қисмини ўтаган ва жазони ўташ тартибини бузганлик учун интизомий жазо олмаган маҳкумлар рағбатлантириш тариқасида енгиллаштирилган сақлаш шароитларига ўтказилишининг қонунчиликда кўрсатилиши, бизнингча, назарий, ҳам амалий жиҳатдан тўғридир, ўз навбатида, мазкур ўзгартириш ва қўшимча жиноят қонунчилигининг инсонпарварлик тамойиллари асосида шаклланаётганлигидан гувоҳлик беради. Зеро, жиноят учун жазо сиёсатининг ҳаддан ташқари оғирлиги жиноят тўғрисидаги қонун ҳамда уни амалда қўллаш амалиётининг умумий огоҳлантирувчи самарасини камайтиради, ижтимоий онгда «ёвуз жиноятчи» тасаввури ўрнини «жабрдийда жиноятчи» тасаввури эгаллай бошлайдики, бу, ўз навбатида, жиноятларни фош қилиш ва жиноий жазоларнинг муқаррарлигига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. 1 Юқоридагилар билан бирга, қонунда мустаҳкамланган ушбу қоидалар «бир томондан айбдорларни асоссиз равишда жиноий жавобгарликдан озод қилиш, ўзбошимчаликни бекор қилса, бошқа томондан, ушбу қоида ва механизмлар маҳкумнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтишига асос бўлиб, муайян ҳолатларда (яхши хулқи ва бошқа) оилага ва эркинликдаги нормал ҳаётга қайтишга ишонч қолдиради». 2 Юқоридагилардан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш ва 1 Абдумажидов Ғ. Ўлим жазосини бекор қилиниши – муҳим ижтимоий воқелик. //Отмена смертной казни в Узбекистане: либерализация исполнения уголовный наказаний. Материалы международной конференции. – Тошкент. 2008, 102–б. 2 Тохиров Ф., Ахроров Б. Ўлим жазосини бекор қилиниши жиноий жазоларни либераллаштиришнинг тадрижий босқичи сифатида. //Отмена смертной казни в Узбекистане: либерализация исполнения уголовных наказаний. Материалы международной конференции. –Тошкент. 2008, 128 –б. 2 www.arxiv.uz ижро этиш қоидалари бу борада инсонпарвар тамойилларга йўналтирилганлиги билан диққатга сазовор бўлиб, у ўзига хос хусусиятларга эга: - биринчидан , амалдаги жиноят қонунида умрбод озодликдан маҳрум қилиш асосий жазо бўлиб, у фавқулодда ҳолларда қўлланилиши мумкин; - иккинчидан, у аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас; - учинчидан, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат тамом бўлган жиноятлар учун тайинланиши мумкин; - тўртинчидан , қонунда белгиланган тартибда фақат икки турдаги, яъни айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик ва терроризм жиноятлари учун қўлланилиши мумкин; - бешинчидан, жазони ўташда маҳкумлар алоҳида ҳуқуқий ҳолатга эга. Демак, ушбу жазонинг жиноят қонунида мустаҳкамланиши: - мамлакатимизда амалга оширилаётган жиноятга оид сиёсатни либераллаштириш борасидаги ислоҳотларга тўла мос келади; - суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг кейинги босқичларини жадаллаштиришга имкон яратади; - ўлим жазосидан фарқли равишда инсоннинг худо томонидан ато этилган яшаш ҳуқуқини таъминлашга, яъни инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга асос бўлиб хизмат қилади; - Республикамиз ҳуқуқ тизимининг инсонпарварлик меъёрларига мослигини янада мустаҳкамлайди. Демак, Ўзбекистонда юқорида қайд этилган жиноий жазо чораларининг жорий этилиши билан дунёда жиноий жазолашнинг энг инсонпарвар, ҳуқуқий тизимларидан бири ташкил этилди, деб таъкидлаш мумкин. 1 Хулоса 1 Якубов А. Важный этап последовательной либерализации судебно-правовой системы Узбекистана. // Народное слово. 26 июня 2007 года. www.arxiv.uz  Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Бу соҳадаги ислоҳотлар демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг замонавий стратегиясини шакллантиришга хизмат қилмоқда.  Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида сўзлаган нутқи катта аҳамият касб этади. Бу нутқда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштирш ва демократлаштиришнинг устувор йўналишлари баён этиб берилди. Бу борада И. Каримов «Суд бугунги кунда аввалгидек ҳукмрон коммунистик тизимнинг қатағон ва жазолаш аппарати эмас, балки у ҳар бир инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли тарзда қўриқлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган чинакам мустақил давлат институтига айланмоқда»,- деб бежиз таъкидламаган эди. 1 Дарҳақиқат, ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётган ушбу даврда жиноий жазо чоралари ва жиноят содир қилишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан жазо тайинлаш масалалари давр талаби даражасида ташкил қилишни тақозо этади ва у ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Демак, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд- ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналиши сифатида жиноят қонунини либераллаштириш: биринчидан, давлатимизнинг қонунчилик амалиётида биринчи марта амалдаги кодексларга ўзгартиришлар киритувчи ёки уларни тўлдирувчи нормалар моҳиятига кўра қонуннинг орқага қайтиш кучига эгалигини ифодалайди. Чунки унга кўра, жиноят содир этишда айбланаётган фуқароларга тайинланган жазолар либераллаштирилмоқда ёки жавобгарлик ёхуд жазодан озод қилиш мумкин бўлган нормалар доираси кенгайтирилмоқда; 1 Каримов И.А. Адолат – қонун уст у ворлигида. // Халқ с ў зи, 2001 йил 30 август. www.arxiv.uz  иккинчидан, жиноят қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жиноий таъқиб этиш ҳамда жиноятларни судда кўришнинг асослари ва асосий принципларини тубдан ўзгартиришига олиб келди;  учинчидан, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, биринчи навбатда, айрим жиноят-ҳуқуқий нормаларда сақланиб қолган тоталитар режим асоратларини бартараф этишга хизмат қилди; тўртинчидан, ривожланиб бораётган демократик жамиятнинг қонунлари хусусиятининг ўзиёқ, уларга ихтиёрий тарзда ва сўзсиз риоя этилиши ҳамда ижро қилинишини тақозо этиб, қонун устуворлигини таминлашга хизмат қилмоқда. бешинчидан, Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги жиноятга оид сиёсати баъзи бир МДҲ, шунингдек, чет мамлакатлар қонунчилигидан фарқли равишда, энг илғор, инсонпарвар ғояларга асосланган.  Республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва унинг асосий йўналиши бўлмиш жиноят қонунини либераллаштириш жараёнини амалий ва илмий нуқтаи назардан ўрганиб, қуйидаги фикр ва хулосаларга келдик:  - Жиноят қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий давлат ҳокимияти органи – Олий мажлиснинг норматив (меъёрий) ҳужжати бўлиб, у жиноят ҳуқуқининг умумий принциплари ва вазифалари, айрим жиноий қилмишларнинг белгилари, уларни содир этганлик учун жазо чораларини белгилайди;  - Жиноят қонунини либераллаштиришдан мақсад, жиноят содир этган шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда бошқа енгилроқ жазо тайинлаш йўли билан жамиятга қайтариш имкониятини яратиш, яъни уни ахлоқан тузатишдан иборат бўлиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида жиноятчиликка қарши кураш чораларини намоён қилади;  - жамият ва давлатда юз берган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар жазо тизими, уларнинг жойлашиш тартиби, ўз аҳамиятини www.arxiv.uz йўқотганларини бу тизимдан чиқариб ташлаш ёки янги жазо турини киритилишига таъсир қилади.  Юқоридагиларга кўра, жиноят қонунини либераллаштиришнинг кейинги босқичларида, назаримизда, қуйидагилар амалга оширилиши керак: 1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 42-моддасига кўра, «жазо жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ва уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир». Қонунда берилган ушбу таъриф тўлиқ ва аниқ бўлишига қарамасдан, жазонинг ҳуқуқий категория сифатида судланганлик оқибатини келтириб чиқариши тўғридан-тўғри қонунда назарда тутилиши керак. 2. Жиноят қонунида назарда тутилган ва содир этилган жиноят учун қўлланиладиган бошқа-ҳуқуқий таъсир чоралари, жумладан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари, вояга етмаганларга қўлланиладиган мажбурлов чоралари жазо тушунчаси доирасига кирмайди ва жиноий жазо каби судланганлик оқибатини келтириб чиқармайди. Чунки ушбу чоралар, аввало, жиноят содир этган шахснинг манфаатлари (соғайиши, таълим олиши ва бошқа) учун қўлланилиб, жазога хос бўлган хусусиятларга эга эмас. 3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жазо тизимини ўрганиш, бугунги кунда жазо тизими янада либераллаштирилиши ва бу борада жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари доираси кенгайтирилишини талаб этади. Бу борада жазо тизимига жамоат ишлари, етказилган зарарни қоплаш каби чораларни жиноий жазо сифатида киритиш мақсадга мувофиқдир. 4. Жиноят учун жазо тайинлаш институтини либераллаштиришнинг кейинги босқичларида жиноятга тайёргарлик ва жиноятга суиқасд қилганлик учун жазо тайинлаш қоидаларини алоҳидалаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки ушбу қоида тўғридан-тўғри қонун нормалари орқали www.arxiv.uz индивидуаллаштиришга хизмат қилади, зеро, жиноятга тайёргарлик кўриш жиноятга суиқасд қилишга нисбатан ижтимоий хавфлилиги камроқ, шу жиҳатдан, енгилроқ жазо тайинланишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунида назарда тутилган бу борадаги қоидалар эса, тамом бўлмаган жиноятларнинг ушбу шаклларига нисбатан, назаримизда, жазо тайинлаш қоидаларини индивидуаллаштириш имконига тўла эмас. 5.Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини афв этишнинг ҳуқуқий оқибатлари, айнан жиноят қонунчилигида ўз аксини топиши керак. Амалдаги жиноят қонунчилигига кўра, шахс умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганда, у афв этилиши натижасида қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши қонунчиликда аниқ ўз ифодасини топмаган. Чунки Жиноят кодекси 76-моддасининг 3-қисмида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсни афв этишнинг фақат ҳуқуқий шартлари назарда тутилган, холос. Шунингдек, Жиноят кодекси 51-моддасида ҳам ушбу ҳолат тўғрисида ҳеч қандай қоидалар мустаҳкамланмаган. Жиноят кодекси 50-моддаси 7-қисмининг «г» бандида эса, «умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилганлар, шунингдек афв этиш тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда» ўташлари тўғрисида сўз юритилади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахс афв этилганда, ушбу жазо озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши мумкин. Аммо бу борада озодликдан маҳрум қилиш жазосини қандай муддатларга алмаштириш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорида ҳам ойдинлаштирилмаган. 6. Жиноят кодекси 59-моддасининг 3-қисмида, «агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир www.arxiv.uz жиноят бўлса, ушбу кодекснинг Умумий қисмида шу жазо тури учун белгиланган доирада тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади», дейилади. Яъни қонун мазмунидан кўринадики, ушбу ҳолларда жазонинг енгилини оғирроғи билан қоплаш қоидаси қўлланилиши мумкин эмас. Аммо кодекснинг 59-моддаси 4-қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра, ушбу ҳолларда ҳам қоплаш принципининг қўлланиши мумкинлиги назарда тутилган. Яъни жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлашда, агар жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда, узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади. Шунингдек, жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда, узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси бешинчи қисми қоидасига мувофиқ ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади. 1 Маълумки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш фақат икки турдаги ўта оғир жиноят учун қўлланилиши назарда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, Жиноят кодекси 59- моддасининг 3 қисми ва 4-қисми мазмуни бир-бирига зидлигини кўрсатади. Назаримизда, қонундаги бундай номутаносибликни, ушбу модданинг 3- қисмида назарда тутилган қоидалардан кейин «агар жиноятлардан бири учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳоллар бундан мустасно», деган сўзлар билан тўлдириш орқали ҳал қилиш мумкин. 7 . Жиноий жазоларни либераллаштиришнинг кейинги босқичларида вояга етмаганлар учун жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар доирасини, яъни озодликдан маҳрум қилишга муқобил бўлган жазолар 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» қарори. // Ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент, 2007. 47-б. www.arxiv.uz доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Ушбу ҳолат, аввало, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллашда вояга етмаган шахснинг кўпгина ҳолларда мустақил маблағга эга эмаслиги, жарима жазосини ижро этилиши, кўпроқ унинг ота-онаси зиммасига тушиши ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш муайян муаммоларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Сир эмас, вояга етмаганларга қўлланиладиган қамоқ жазоси шахсни бутунлай қисқа муддатга жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган жазо бўлиб, бугунги кунда ушбу жазони ижро этиш борасида муаммолар йўқ эмас. Назаримизда, бу борада, Жиноят кодексининг 85-моддасига «мажбурий ишлар» тарзидаги жазони мустаҳкамлаш ўринлидир. Жазонинг ушбу тури бугунги кунда деярли кўпчилик мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, бозор иқтисодиёти муносабатларида у ўзининг самарасини бериши мумкин. A дабиётлар: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асарлари 1. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддас. Т.3. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б. 2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б. 3. Каримов И.А. Янгича ишлаш ва фикрлаш – давр талаби. Т.5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. –384 б. 4. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. –Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б. 5. www.akadmvd.uz