logo

Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

58 KB
Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш Режа: 1. Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тушунчаси ва асослари. 2. Конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати. 3. Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта курувчи судлар. Ишни кайта куришни расмийлаштириш.  Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш хужалик процессининг суд ҳужжатларини кайта куриш усулларидан бири ҳисобланади. Бу боскичнинг ҳам апелляция, кассация инстанциялари каби асосий вазифаси кабул килинган суд ҳужжатларини конуний ва асослилигини текшириш, бузилган ҳукук ва конуний манфаатларнинг адолатли ҳимоясини кафолатлашдан иборат. Янги очилган ҳолатлар – бу ишни мазмунан куриш вактида мавжуд булган юридик фактлар булиб, аммо улар суд ҳужжати кабул килиниш вактида аризачига ва судга номаълум булган ва маълум булиши мумкин булмаган ҳолатлардир. Шунингдек бу юридик фактлар иш учун муҳим аҳамиятга эга булади, яъни улар мавжуд ҳукукий муносабатларнинг вужудга келиши, узгариши ва бекор булишига таъсир килиши мумкин. Янги очилган ҳолатларни суд ҳужжати кабул килинганидан кейинги вужудга келган ёки узгарган, яъни суд ҳужжати кабул килинаётганда мавжуд булмаган,ҳолатлар билан адаштирмаслик керак. Янги очилган ҳолатларни, шунингдек ишни куриш вактида такдим этилмаган янги далиллар билан ҳам адаштирмаслик керак. Янги далиллар ишни апелляция, кассация инстанциясида ёки назорат тартибида кайтадан куриш учун асос булиши мумкин. Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш хужалик процессининг мустакил боскичи сифатида узининг кайта куриш асосларига, объектларига, субъектларига ва кайта куриш тартибига эга. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш асослари ХПК да катъий белгилаб куйилган.унга мувофик суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш учун куйидагилар асос булади: 1) аризачига маълум булмаган ва маълум булиши мумкин булмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) гувоҳнинг била туриб ёлгон курсатувлар бергани, экспертнинг била туриб ёлгон хулоса бергани, таржимоннинг била туриб нотугри таржима килгани, ҳужжатлар ёки ашёвий далилларнинг сохталиги, бу ҳол суднинг конуний кучга кирган ҳукми билан аникланган ва ноконуний ёки асосланмаган суд ҳужжати кабул килинишига сабаб булган булса; 3) ишда иштирок этувчи шахслар ёхуд улар вакиллари ёки судьяларнинг шу ишни куриш вактидаги суднинг конуний кучга кирган ҳукми билан аникланган жиноий килмишлари; 4) ушбу ҳал килув карорини кабул килишга асос булган хужалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал килув карори, ҳукми ёхуд бошка органнинг карори бекор килинганлиги. Масалан, янги очилган ҳолатлар буйича суд ҳужжатларини кайта куриш далилларни сохталаштириш, яъни гувоҳнинг била туриб ёлгон курсатма бергани, экспертнинг била туриб ёлгон хулоса бергани, таржимоннинг била туриб нотугри таржима килганлиги,ҳужжатларнинг ёки ашёвий далилларнинг сохталиги мавжуд булганида булиши мумкин. Бунда айнан юкорида курсатилган сабабларга кура хужалик суди ҳакикатда булган ҳолатни, тарафларнинг ҳакикий ҳукук ва мажбуриятларини аниклай олмасдан суд ҳужжатини кабул килади. Шунингдек суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш учун ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки уларнинг вакиллари ёҳуд судьяларнинг шу ишни куриш вактидаги жиноий килмишларини ҳам асос сифатида келтириш мумкин. Масалан, судья томонидан тарафлардан биридан низони унинг фойдасига ҳал килиш учун пора олиш факти.Бу факт умумий юридикциядаги суднинг пора олган судьяни жиноий жавобгарликка тортиш тугрисидаги ҳукми билан аникланади. Бу ҳукм янги очиган ҳолатни белгиловчи асос ҳисобланади ва хужалик суди ҳужжатининг адолатсизлиги фактини белгилайди Конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати. конуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар томонидан шу ҳужжатни кабул килган хужалик судига суд ҳужжатини кайта куриш учун асос булиб хизмат килувчи ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Янги очилган щолатлар быйича =айта кыриш асослари (ХПК-240-м) Аризачига маълум былмаган ва маълум былиши мумкин былмаган щолатлар Гувощнинг била туриб ёл\он кырсатмалар бергани, экспертнинг била туриб ёл\он хулоса бергани, татжимоннинг била туриб ноты\ри таржима =илгани, щужжатлар ёки ашёвий далилларнинг сохталиги, бу щол суднинг =онуний кучга кирган щукми билан ани=ланган ва но=онуний ёки асосланмаган суд щужжати =абул =илинишига сабаб былса Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг ёщуд судьяларнинг шу ишни кыриш ва=тидаги суднинг =онуний кучга кирган щукми билан ани=ланган Ушбу щал =илув =арорини =абул =илишга асос былган хыжалик судининг щужжати ёки суднинг щал =илув =арори щукми ёщуд бош=а органнинг =арори бекор  Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги ишларни кузгаш ҳукуки ишда иштирок этувчи шахсларга- тарафлар,учинчи шахслар,давлат органлари ва бошка органлар уз зиммаларига юклатилган ваколатларига кура, шунингдек прокурорга берилган. Бу ҳукукдан, шунингдек,ишда иштирок этувчи шахсларнинг ворислари ҳам фойдаланадилар. Хужалик судининг судьялари ва бошка мансабдор шахслари янги очилган ҳолатлар буйича иш кузгатиш ваколатига эга эмаслар. Бу шахслар иш билан танишаётганда янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш учун асосларни аниклаганлари такдирда ишда иштирок этувчи шахсларни, шунингдек давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя килиб даъво кузгаган прокурорни бу ҳакда хабардор килиб куйиш ҳукукигагина эгадирлар. Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги аризада: аризанинг кайси хужалик судига такдим этилаётганлиги, ишнинг ким томонидан кузгатилаётганлиги, кайси суд ҳужжати кайта курилиши ҳакидаги масала кутарилаётганлиги,кандай асослар мавжудлиги, янги очилган ҳолатлар фактининг кандай далиллар билан тасдикланаётганлиги баён этилган булиши лозим. Аризага унинг нусҳалари ва унга илова килинган ҳужжатларнинг нуҳалари ишда иштирок этувчи бошка шахсларга юборилганлигини тасдикловчи ҳужжатлар илова килинади. Хужалик судининг конуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар буйича кайта курувчи судлар. Ишни кайта куришни расмийлаштириш.  ХПК нинг 206-моддасига асосан биринчи инстанция судида кабул килиниб, конуний кучга кирган ҳал килув карори, ажрим шу ҳал килув карорини, ажримни кабул килган хужалик суди томонидан кайта курилади. Янги очилган ҳолатлар буйича апелляция, кассация ёки назорат инстанциясининг суд ҳужжати узгартирилган ёки янги суд ҳужжати кабул килинган карорлари ва ажримларини єайта куриш хужалик судининг суд ҳужжати узгартирилган ёки янги суд ҳужжати кабул килинган инстанцияси томонидан амалга оширилади. Хужалик суди конуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги аризани у тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда уз мажлисида куради. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошка шахслар мажлис вакти ва жойи тугрисида топширилганлиги маълум килинадиган буюртма хат оркали хабардор килинади. Бирок уларнинг келмаганлиги аризани куришга тускинлик килмайди. Хужалик суди конуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар буйича кайта куриш тугрисидаги аризани куриб, аризани каноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор килади ёхуд кайта куришни рад этади. АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР 1. Отахонов Ф. Х . Хозяйственное процессуальное право. Учебное пособие. – Т., 2003. – 262 с. 2. Бурхонходжаева Х.В., Дўстов У.Н. Хўжалик процесси(схемаларда). - Т.: ТДЮИ, 2002 . 3. 3.Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик процессуал ҳуқуқи. –Т:.Адабиёт жамғармаси, 2001. 4. www.ziyonet.uz