logo

Физиканинг баъзи бир сохаларининг ривожланиши. Механик қарашлар кризиси. Электродинамиканинг ривожланиши

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

92.5 KB
Физиканинг баъзи бир сохаларининг ривожланиши. Механик қарашлар кризиси. Электродинамиканинг ривожланиши Режа: 1. Электродинамиканинг асосий қонунининг очилиши. 2. Ш.Кулон томонидан электростатиканинг асосий қонунининг асосланиши. 3. Электр сохасида Л.Гальванива А.Вольта ишларининг ахамияти. 4. Х.Эрстед очган янгилик Г.Ом тажрибаси, М.Фарадейнинг изланишлари. 5. Ампер электродинамикаси ва Ж.К. Максвелл томонидан электромагнит майдон назариясининг яратилиши. 6. Атом молекуляр гипотезанинг асосланиши тарихи. 7. Иссиқликнинг механик назарияси тўгрисида Ж. Дальтон, Гей- Люссак ва Авогадро ишлари. 8. Иссиқлик физикаси ва атомистика сохасида Ж.К. Максвелл, Л.Больцман, Г.И. Гесс ва Д.Гиббс ишлари. 9. А.Эйнштейн ва Смолуховский томонидан Броун харакати назариясининг яратилиши ва унинг Ж.Перрен томонидан экспериментал тасдиқланиши. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни янги кашфиётларни очилишига олиб сабаб бўлди. Шулардан бири иссиқликнинг механик назариясининг яратилишидан иборат бўлди. Физика ва химия фанларида атом-молекуляр гипотезанинг яратилиши фанни бутун ўрганиш тарихий даври билан боғлиқдир. Иссиқликнинг механик ва динамик назариясининг яратилиши Х VIII асрда М. В. Ломоносов томонидан асосланган бўлса-да, модданинг атом-молекуляр тузилиши модданинг физикавий ва химиявий хусусиятларига асоалангандир, ва буни Левкиппадан Демокрит даврига қадар ўрганилган эди. Модданинг химиявий таркибининг ўзгариши сакраш орқали бўлади, деб француз физиги Пруст (1754-1826) айтган эди. Модда таркибининг доимийлигини ва унинг сакрашсимон ўзгаришини ва бу ўзгаришларда майда зарраларнинг ўзгармаслигини, бу зарралар ўзаро бир-бирлари билан таъсирлашгани холда мураккаб бирлашмалар ҳосил қилишини тўлиқ асослаб берган олимларда бири инглиз химиги Жон Дальтон эди. Жон Дальтон 6 сентябр 1766 йилда қишлоқ тўқимачиси оиласида туғилган. У ҳам ватандоши Фарадей каби ўзи мустақил билим олади ва 15 ёшида Кандела шаҳридаги мактабларидан бирида математикадан дарс бера бошлайди. 1793 йили Манчестер коллежида физика ва математикадан дарс бера бошлайди. Социалист-хаёлпараст Роберт Оуэн уни Манчестер фалсафий адабиёт жамиятига аъзо қилиб олади. 1800 йили Ж. Дальтон шу жамиятнинг илмий котиби ва 1817 йилда унинг раиси бўлди. Дальтон 1844 йили Манчестерда вафот этган. Ж. Дальтон химияга атом оғирлиги тушунчасини киритди ва химиявий элементнинг белгиланишини таклиф қилди. Лекин фанда бошланган янгиликлар кўп олимлар томонидан бир-биридан бехабар холда очилади. Масалан ўша даврда модданинг атом оғирлигини немис олими И. Рихтер (1762-1807) томонидан ихтиро қилинган эди. 1802 йил Ж. Дальтондан бехабар холда ўзгармас босимда газ ҳажмининг температурага боғлиқлигини француз физиги ва химиги Жозеф Луи Гей-Люссак (1778-1850) томонидан очилди, лекин бу кашфиёт назарий жихатдан Ж. Дальтон газ назариясида тушунтирилгани учун Гей-Люссак қонуни экспериментал қонун сифатида қабул қилинди. 1811 йил италян физиги ва химиги Амедео Авогадро (1776-1856) атом- молекуляр назариясини ривожлантириб, «бир хил температурада, бир хил босимда ва тенг ҳажмлардаги газлардаги молекулалар сони бир хил бўлади», деб айтади. Бу сон физикада Авогадро сони 6,02/1023 моль-1 дан юритилади. Авогадро бир хил элемент молекуласи бир қанча атомлардан таркиб топганлигини ҳам айтиб ўтади, бу билан у Гей-Люссакнинг экспериментал қонунини атом-молекуляр назарияси бўйича тушунтирилишида ёрдам беради. Жон Дальтон, Берцеллиус ва бошқалар фанда Авогадрони бу назарий кашфиётини ҳам тан олмадилар ва натижада химияда атомистиканинг ривожланиши 19 асрнинг 60 йилларигача орқага сурилди. Жерар (1816-1850) ва италян химиги Канниццаро (1826-1910) лар томонидан Авогадро сони тажрибада тасдиқланганидан сўнг Авогадронинг атом-молекуляр назарияси химияда ривожланди ва уни физикада қўлланилиб иссиқликнинг молекуляр- кинетик назариясининг ривожланишига олиб келди ҳамда Клаузиус газларнинг кинетик назарияси формуласи ни 1857 йили берди. Демак Жоуль ва бошқа олимлар иссиқлик бу кинетик энергиянинг бир кўринишидир. Энергиянинг сақланиш қонуни классик механика тушунчасидан ҳаракатдаги молекула ва атомлар бир-бирларига тортилиш ва итариш кучларидан ташкил топган бу энергиянинг сақланиш қонунининг бир кўринишидир. Демак хулоса қилиб айтганда, газларнинг молекуляр-кинетик назарияси классик механика қонунларига асаосланган бўлиб шу қонуният асосида тушунтирилар эди. Жеймс Кларк Максвелл 13 июн 1831 йил саёхатчи ихтирочи Жон Клерк оиласида Шотландияда туғилди. У 10 ёшида Эдинбург академиясининг ўрта ўқув гимназиясида ўқиди. У 5 йилдан сўнг ўкишида геометрияга қизиқиб ўзича геометрик жисмларнинг моделини чиза бошлади. Максвелл 1847 йили Эдинбург университетига ўқишга кириб унинг фандаги дунёқараши шакллана бошлади ва у физикага қизиқа бошлади. 1850 йили Эдинбург Қироллиги жамиятида эластик жисмларнинг мувозанати темасида доклад қилди, ҳамда эластик материаллар қаршилиги назариясини яратди. 21 сентябр 1859 йили Буюк Британия Ассоциацияси йиғилишида Ж. К. Максвелл «Газнинг динамик назариясига доир тушунчалар» деган темада доклад қилиб молекула ҳам бирқанча майда материялардан ташкил топган ва уларнинг ҳаракати табиат қонунларига бўйсунади, дейди. Олимладан Данииль Бернулли, Жоуль, Крёниг, Клаузиусларнинг газнинг босими, температураси ва зичлиги ўртасидаги ўзаро қонуний боғлиқлигини ўрганиб, газ молекулаларининг ўзаро тўқнашиши натижасида ҳар бир тўқнашишда заррачаларнинг тезлигини ўзгариши унинг ўртача тўқнашишлари сонига боғлиқлигини исботлайди. Максвелл газ қонунларида молекулаларнинг бир хил температурада газ молекулалари эркин тўқнашади ва ҳар бир газ заррачаларининг массаси молекулалари тезлиги квадратига тескари пропорционал эканлигини исбот этади. Умуман Максвеллнинг газ молекулаларининг эластик шарсимон деб тушунтириши Ньютон механикаси қонунлари орқали тушунтиришда осонгина келтириб чиқаради. Людвиг Больцман 20 феврал 1844 йили Вена шаҳрида туғилган. У Вена, Гейдельберг ва Берлин университетларида ўқиди. У ҳали талабалик йилларида (1865) «Нотекис юзаларда электр ҳаракати ҳақида» номли илмий ишини чоп эттирди.1867 йил Больцман университетни битиради ва «Газларда атом ва модлекулалар сони ва газларнинг ички иши» номли илмий мақоласини эълон қилади. Больцман 1869 йили Грашс университетининг физика сохаси бўйича профессорлик унвонига сазовор бўлади, ҳамда университетнинг экспериментал физика кафедрасини бошқаради ва ўша замон асбоб –ускуналари билан жихозланган физикадан экспериментал лаборатория ташкил этади. 1873 йили Венага қайтиб келади ва математика кафедраси мудири лавозимида ишлайди. 1876-1889 у яна Граце университетига қайтиб, статистик физика бўйича бир қанча мухим ишларни амалга оширади. 1884-1894 йиллари Мюнхен университети профессори, 1902 йилдан то умрининг охиригача Венага ишлайди ва 1906 йил 16 сентябрда вафот этади. Больцман ўз хаётида физиканинг фундаментал ишларидан бу статистик механика, термодинамиканинг иккинчи қонунига қўшган ишларида оламшумул аҳамиятга эга. Жозайя Вилард Гиббс 11 феврал 1839 йил Нью-Гавана штатининг профессор оиласида туғилган, унинг оиласи штатлардан 3 йилга 1866 йили Европага кўчиб келади. У Парижда ва Берлинда ўқийди, машҳур олимлар Кирхгоф ва Гельмгольцлардан сабоқ ологан. Унинг биринчи илмий иши, яъни докторлик диссертацияси техник механикага бағишланган эди. 1873 йили унинг биринчи термодинамик иши «Термодинамик суюқликларнинг график методи» иши эди. У ўзинингн ишларида термодинамик иш Карно циклиниграфик ифодалаб, графикнинг юзини ҳисоблаш орқали термодинамик ишни ҳисоблаб чиқариш мумкин эканлигини кўрсатган. Унинг ишларида 1) энтропия ва температура, 2) энтропия ва ҳажм, 3) ҳажм логарифметри, 4) температура ва босимларни содда усулда, яъни берилган қийматларида график усулда юзани топиб унинг қийматларини ҳисоблашни кўрсатади. Гиббс бу ишларини Максвелл юқори баҳолаган эди, унинг методи билан исталган модданинг графиги орқали унинг параметрларини ўлчаш мумкинлигини таъкидлайди. Гиббс термодинамикада термодинамик функциялар методини қўллаган олимлардан биридир. Гиббс жуда кўп академияларнинг аъзоси бўлган. 1902 йили унинг «Статистик механика асослари» илмий ишлари тўплами чоп этилган. Бу билан у молекуляр кинетик назария фақат иссиқлик ҳодисасини механик ҳолатда тушунишдан, иссиқликнинг физикавий ва химиявий жараёнларда ўрнини аниқлашга ҳисса қўшган. У 1903 йили 28 апрелда бевақт оламдан ўтган. М.Планк 1909 йили Нью-Йоркда Колумбия университетида лекция ўқиётганида Гиббснинг энтропиясини тушунтирилишини жаҳон бўйича энг содда метод деб тан олган. Альберт Эйнштейн 14 март 1879 йили Ульмс (Германия) шаҳрида кичик комерсант оиласида туғилган. Унинг отаси комерсант бўлгани учун ҳам Альберт ёшлигида шахарма-шахар кўчиб юришга тўғри келган, шу сабабли у тўлиқ ўрта маълумот ола олмаган. У 16 ёшида Олий техника мактабига (Цюрих, Швейцарияда) кириш имтихонларидан ўтолмай ўрта мактабни битиргандан сўнг ўша Цюрихдаги Олий политехника мактабининг педагогика факултнтига ўқишга кириб 1900 йили тугатади. У ўша даврда ҳар доим ўзлаштирувчи бўлмаган, у кўпгина фанларни мактабда мажбуран ўқитилишига қапши эди. Оиласи ўша пайтда Италияда бўлган. 1902 йилда Эйнштейннинг отаси вафот этадию Молиявий қийналган Эйнштейн 1901 йили техникумда математикадан дарс беради, 1902 йилгача у репетиторлик қилади ва 1902 йилдан 1909 йилгача Берн шаҳрида патентлик бюросида инспектор лавозимида ишлайди ва ўзининг илмий ишлари билан шуғулланади. Унинг биринчи илмий ишлари Молекуляр физика ва термодинамикага бағишланган эди. У Броун ҳаракатининг назариясини яратади, бу назарияни у «Молекулаларнинг ўлчамини аниқлашнинг янги методи» деб атаган эди. 1906 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилади ва 1905-1908 йиллари «Иссиқлик ўтказувчанликнинг квант назарияси» ни яратади. 1911 йили Прага университетига назарий физика бўйича профессорлик лавозимида ишлайди, лекин 1 йилдан сўнг Цюрихга қайтиб бориб ўзи ўқиган Олий политехника мактабида профессорлик лавозимида ишлайди. 1914 йили Берлиндаги Пруссия академиясининг аъзоси этиб сайлангандан сўнг Берлинга кўчиб ўтади. 1922 йили Нисбийлик назарияси учун у Нобел мукофоти совриндори бўлади. Германияда вужудга келган фашизм Эйнштейнга тазйиқ ўтказа бошлаганидан сўнг у АҚШ нинг Олий илмий текшириш Пристон институтига кетади. У ўз илмий ишларида масса ва энергия орасидаги боғланишни яхши тушунгани учун 1939 йил президент Рузвельтга хат ёзиб атом энергиясидан фойдаланишнинг хунук оқибатга олиб келишини айтади. У Хиросима ва Нагасакидаги атом бомбасининг портлашини жуда катта қайғу билан қарши олади ва ҳаётининг охирига 1955 йил 18 апрелгача жаҳон жамоатчилигини атом урушининг олдини олишга чақиради. Эйнштейн ўзининг «Нисбийлик назарияси» билан машҳур бўлса-да, у «Иссиқлик ўтказувчанликнинг квант назария» сини яратиб Ньютон классик механикасидаги кўпгина ноаниқликларни тушунтира олган.У иссиқликнинг кинетик назарияси ва атом гипотезасини тушунтира олди, Броун ҳаракатидаги заррачаларни оддий заррачалар деб уларнинг ҳаракатини эса иссиқлик ҳаракати деб тушунтиради. Бир вақтнинг ўзида Броун ҳаракатини ўрганишда Мариан Смолуховский (1872-1917) томонидан экспериментал молекулалар-нинг ҳаракати унинг иссиқлик ҳаракати эканлиги исботланди ва ато-мистик гипотеза орқали тушунтирилиши айтилди. Иссиқликнинг кинетик назарияси ва моддаларнинг атом молекулалардан ташкил топгани экспериментатор француз физиги Ж. Перрен томонидан ҳам исботланган. 1906 йили ўзининг ходимлари билан Больцман томонидан айтилган газ молекулаларининг ҳаракати баландлик бўйлаб энергетик тасдиқланди. Электромагнетизм тўғрисидаги тушунча жуда қадимги бўлиб Декарт даврида ҳам иккита ўзаро таъсирлашаётган жисмларнинг ўзаро таъсирлашишига сабаб улар орасидаги муҳит деб тушунилган, магнит ва электрланган жисмларнинг атрофини қандайдир кўзга кўринмас, сезилмайдиган майдон мавжуд, бу майдонни Эфир деб тушунилган. XIX асрнинг ўрталарига келиб физикада электр ва магнит ҳодисаларида муҳим бир хулосаларга келина бошланди. Масалан муҳим янгиликлардан Кулон қонуни, Ампер қонуни, электромагнит индукция ҳодисаси, ўзгармас ток қонунлари ва бошқалардир. Электр ва магнит ҳодисаларининг чўққисидан бири Вебер назарияси эди, қайсики ўша пайтда электростатика ва электромагнетизм ўртасида боғланиш хосил қилди. Шу билан бир пайтда ҳали физиклар орасида бу ҳодисалар ҳақида тўлиқ бир умумий фикр йўқ эди. Лекин шу билан бир қаторда электр ва магнит ҳодисалари ҳақида Фарадей қарашлари мавжуд бўлиб, унинг қарашлари бирор қаршиликларга учраган бўлмаса-да, унинг тарафдорлари ҳам мавжуд эмас эди. Қадимий олимлар қахрабони ишқалаш натижасида ўзига бошқа жисмларни тортиб олиш хусусиятини билишган. Электрланган сўзи қадимги грек сўзидан олинган бўлиб, электрон бу қахрабо демакдир. Қадимги грекларда яна махсус металл темир рудаси мавжуд бўлиб, улар ҳам темир буюмларини ўзига тортганлар.Шу сабабли бундай темир рудалари қадимги грек шахри Магнисии шахридан қисқартириб олинган бўлиб магнит сўзи шу шаҳарнинг номидан олинган. Лекин қадимда электр ва магнит билан шуғулланилмаган бўлиб буни илохий деб тушунишган. Кейинчалик биринчи бўлиб Лукриций Кар ўзининг «Табиатдаги жисмлар» асарида магнитнинг хусусиятини тушунтириб бу жуда кўп атомлар «оқими» деб атаган. XII асрда Хитойда компас ихтиро қилинди. Кемасозликнинг ривожланишини магнитни ўрганишга асос бўлди, яъни суъний яратилган магнит ихтиро қилинди. 1600 йили Вильям Гильберт томонидан ёзилган «Магнит тўғрисида магнитли жисм ва улкан ернинг магнити» асарида магнитнинг хусусиятларини ўрганиб магнитнинг икки қутбли эканлигини, магнитнинг бир хил қутблари бир-бирини итаришини, ҳар хил қутблари бир- бирини тортишини айтиб ўтади ва ернинг магнит майдони ҳақидаги гипотезани айтади. Гильберт магнит хусусиятларини ўрганиш билан бирга у электр хусусиятларини ҳам ўрганиб электр магнитдан фарқ қилишини, у фақат қахрабода мавжуд бўлмай, балки қоғоз, хрустал (чинни) шиша, олтингугурт ва бошқаларда ҳам мавжуд эканлигини айтиб ўтади. 1672 йили немис олими Герике зарядлар мавжудлигини, улар фақат тортишиш кучига эга бўлмай, балки итаришиши ҳам XVII –асрнинг биринчи ярмида Англиялик Грей электр ўтказувчанлик ходисасини очди. Петербургилик академик Франц Эпинус суюқликларда ҳам электр мавжудлигини, улар ҳам бир – бирини итариши ва тортишиши мавжудлигини айтади ва электр зарядининг сақланиш қонунини очади. 1759 йили Эпинус ўзининг «Магнитланиш ва электрланиш назариясидан тажрибалар» асарида магнит ва электр кучлари мавжудлигини айтади. Бу кучларнинг ўзаро узоқлашганда таъсири камайишини айтади. Франциялик ҳарбий инженер Шарл Огюстен Кулон (1736-1806) 1777 йил бурилиш бурчаги орқали нуқтавий зарядларнинг ўзаро таъсир кучини топди ва бу бурилиш қонуни зарраларнинг ўзаро таъсир кучини аниқлайди.  = С  = бурилиш бурчаги, Р = бураш кучи, L = ипнинг узунлиги, R = ипнинг радиуси. 1784 йили Кулон томонидан буралиш тарозиси қурилди. 36 0 , 18 0 , 9 0 қўйилган ҳолда ипнинг буралиши 36 0 , 144 0 , 576 0 орадаги масофанинг квадрати нисбатида буралиш бурчагининг ўзгаришини топди. Булардан ташқари Кулон электр ва магнит майдонини аниқлаган. Электродинамиканинг ривожланишда Вольта томонидан 1782 йили ихтиро қилинган электроскоп (буғдой пояси), 1787 йили Беннети томонидан яратилган олтн япроқчали электрометр фанга катта ютуқ эди. Италиялик Луиджи Гальвани Болония шахрида 1737 йили туғилган. Олдин художуйликка кейинчалик медицина физиология ва анатомияга қизиққан. 1762 йили Болония университетига медицинадан ўқитувчи этиб тайинланада. 1791 йили «нуқтавий ҳаракатда электр кучининг таъсири» асарини яратди. Бонапарт томонидан Италия босиб олиниши натижасида у ерда Цизалькин республикаси ташкил топди, лекин Гальвани бу республикани тан олмагани учун уни ишдан бўшатадилар, бунга қаттиқ таъсир қилди ва 1798 йили 4 декабрда вафот этди. Унинг асосий иши қурбақа устида тажриба ўтказиб, у атмосферада ҳам электр заряди мавжудлигини, тирик организмни ҳам электр заряди мавжудлигини тажриба орқали исботлади. Унинг фикрича мусбат зарядлар организмнинг нервларида жойлашган бўлиб, манфий зарядлар эса мускулларда жойлашган деган хулосага келади. Александр Вольта 18 февраль 1745 йили италиянинг Камо шахрида туғилган. У ёшлигидан электр ходисаларига қизиқди. 1769 йили Лейден банкаси тўғрисида, икки йилдан сўнг электр машинаси тўғрисида асар яратди. 1774 йили Камо шахридаги мактабда физика ўқитувчиси лавозимида ишлаганда электрофор машинасини яратди. 1777 йили Павли шахрида профессорлик лавозимига кўтарилди. 1783 йили конденсаторли электроскоп яратди. 1800 йили биринчи бўлиб электр токи генераторини яратиши унга шону шухратлар олиб келди. У Парижнинг иккита академиясига аъзо этиб сайланди. Напалион унга Граф номини бериб, Италия қироллигининг сенаторлик лавозимини берди. Вольта 5 март 1827 йили вафот этди. (шу куни Лаплас ва Френел ҳам вафот этган). Гольвани организмда электр токининг таъсирини очган бўлса, Вольта контакт токини топди. Яъни турли металларда электр заряди ўтишини. Ханс Хрстиан Эрстед 14 август 1777 йили Дания аптекачиси оиласида туғилди. Эрстет Копенгаген университетининг фармацефт дипломини олди. 22 ёшида эса философия фанлари доктори бўлди. 1820 йили электрнинг магнит стрелкасига таъсирига доир тажрибалар брашюрасини ёзди. У 9 март 1851 йили вафот этган. Эрстет токли ўтказгич билан магнит куч чизиқлари таъсирини кўрсатди. Магнит майдонининг куч чизиқларини аниқлаш йўлини топди. Кўпгина электромагнитизмда янгиликлар яратган Француз олими Ампердир. Андре Мари Ампер. 22 январь 1775 йили Лионлик коммерсант оиласида туғилди. Унинг оиласидаги фожиадан сўнг 18 ёшида отасини ўлдиришган. 1802 йилдан бошлаб мактабда Бурге шахрида физика ва химиядан дарс беради. 1803 йили Лиондаги лицейда математикадан дарс беради. 1804 йили Парижда политехник мактабда репететорлик қилади. 1808 йили эса профессорлик унвонига сазовор бўлади. Унинг хаёти оғир ўтган. Отасининг ўлими, биринчи хотинининг ўлими, иккинчи хотинининг ёмон чиққани, опасининг ўлими сабабли у командировкада 10 июнь 1836 йили вафот этди. Электродинамика ривожланишида Ампер жуда қаттиқ ишлаган. Унинг яратган янгиликларини унинг маълумотларидан ҳам билса бўлади. 25 сентябрь, 2, 9 , 16, 30 октябрь, 6, 13 ноябрь , 4, 11, 26 декабрь 1820 йили янгиликлар яратганлиги тўғрисида маълумот берган. У биринчи бўлиб электрда иккита асосий тушунча электр кучланиши ва электр токи тушунчасини киритган. Унинг асосий қилган ишларидан бири фундаментал тушунчалардан «электр токи», «электр занжири» тушунчаларидир. Ампер биричи бўлиб токларнинг ўзаро механик таъсирини аниқлаган, токнинг йўналишига қараб уларнинг Георг Ом (1787 -1854) немис ўқитувчиси занжирнинг бир қисми учун ва бутун занжир учун Ом қонунини яратди. М. Фарадей 22 сентябрь 1791 йил Лондонда темирчи оиласида туғилди. Ўз билимини ўзи ўқиб олган билимлари асосида физика ва химия билан шуғулланган. Бу жуда яхши лекция ўқир эди. Унинг биринчи ишлари ҳимоядан ўтди, хатто Д.И. Менделеев ҳам ўзининг химия асослари китобида буни таъкидлаб ўтади. Электромагнит айланишни Валлистон айтган эди. Бу ғояни Фарадей амалга оширди. 1821 йили магнит майдони билан электр майдонининг ўзаро таъсири натижасида биринчи бўлиб электродвигатель яратилди. У ўзининг «Электр бўйича экспериментал изланишлар» асарини 1831 йили чоп этилган. Ушбу китобда қуйидаги бўлимлар бор эди: 1. электр токи индукцияси; 2. электр ва магнитнинг ҳосил бўлиши; 3. материянинг электр кўриниши. Фарадей ҳалқаси биринчи трансформаторга асос бўлган эди. Джемс Клерк Максвелл Шотландияда 13 июнь 1833 йилда туғилган. Унинг отаси ўта маданиятли, ижодкор ва саёҳатчи эди. Отаси уни астрономияга қизиқишни осмон жисмларини кузатишни ўргатди. Биринчи марта геометрияга қизиқди. 1847 йили Эдинбург қироллик жамияти академиясида «Эластик жисмлар мувозанати» темасида доклад қилиб эластик жисмлар назариясини яратди. Максвеллни қилган ишлари асосан Фарадей ишларини такомиллаштириб, электромагнит майдон назариясини яратишидир. У ҳар томонлама мукаммал олим эди. У ҳам назариячи, эксперементатор ва техник эди. Максвелл 1879 йил 5 ноябрьда рак касалидан вафот этди. Адабиётлар: 1. П.С. Кудрявцев. «Курс истории физики». 13 - 34 бетлар. 2. Б.И. Спасский. «История физики». 41 – 57 бетлар. 3. Р. Собесяк. «Шеренга великих физиков» 7 -11 бетлар. 4. www.ziyonet.uz