logo

Экология. Экосистема. Яшаш мухити. Экологик омиллар. Чекловчи омил. Оптимум. Организмларнинг мослашуви

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

58.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Экология. 2. Экосистема. 3. Яшаш муҳити. 4. Экологик омиллар. 5. Чекловчи омил. 6. Оптимум. 7. Организмларнинг мослашуви www.arxiv.uz Ер юзида мавжуд бўлган ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва улар яшаётган муҳит бир-бири билан узлуксиз боғланган бўлиб, доимо ўзаро таъсир қилиб туради. Биргаликда яшайдиган организмлар ўзаро ва ташқи муҳит билан тўхтовсиз моддалар ва энергия алмашинувига киришиб туради. Тирик организмлар улар яшайдиган атроф муҳит билан биргаликда мураккаб биологик системани ҳосил қилади. Экология предмети ва унинг вазифалари . Экология (грекчадан «ойкос»- уй, панажой ва «логос»-фан) тирик организмлар билан улар яшайдиган муҳит ўртасидаги муносабатларни ўрганадиган фан . Табиатда битта турга мансуб организмлар гуруҳи популяцияни, популяциялар жамоани, жамоалар биргаликда экосистемаларни ҳосил қилади. Экосистемалар организмлар жамоаси ва улар яшайдиган муҳитдан иборат . Ер юзидаги барча экосистемалар биргаликда биосферани ҳосил қилади. Экология ўрганадиган объектлар, бу организмлар, популяциялар ва улар жамоаси, экосистемалар ва биосферадан иборат. Экология тирик организмларнинг ана шу гуруҳлари билан улар яшайдиган муҳитнинг ҳамда тирик организмларнинг ўзаро таъсирини ўрганади. Экология биологиянинг бошқа фанлари, айниқса зоология, ботаника, генетика, эволюцион таълимот, физиология, этология (ҳайвонлар ҳулқ- атвори тўғрисидаги фан) билан чамбарчас боғлиқ. Эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучлари яшаш учун кураш ва табиий танланиш экологияга ҳам бевосита алоқадор. Чунки яшаш учун кураш ва табиий танланиш туфайли органик дунёнинг тарихий тараққиёти давомида муайян муҳит шароитида фақат энг қулай мосланиш белгиларига эга бўлган популяциялар, турлар, жамоалар сақланиб қолган. Кейинги даврда Экология тушунчаси жуда кенг тарқалиб бормоқда. Кўпинча «экология» сўзи инсон билан табиат ўртасидаги ҳар қандай ўзаро таъсирга нисбатан ёки одамнинг хўжалик фаолияти туфайли атроф муҳитнинг бузилиши тарзида талқин қилинади. Ана шу маънода экология ҳар қандай жамиятнинг барча аъзолари манфаатига тегишли бўлади. www.arxiv.uz Экология атроф-муҳит сифатининг кўрсаткичи ўрнида экономика ва ижтимоий ҳаётга ҳам таъсир кўрсатади. Экологик муаммолар давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир қилади. Ҳозирги даврда атроф-муҳитнинг ифлосланиши инсониятни катта ташвишга солмоқда, одамлар ўртасида табиий муҳитнинг ифлосланишида жавобгарлик ҳисси шаклланмоқда. Эндиликда экологик фикрлаш, яъни атроф-муҳитнинг тозалиги, унинг хилма-хиллигини сақлаб қолиш борасида олиб бориладиган хўжалик тадбирларни таҳлил қилиш, ҳудудларни ўзлаштириш ва қайта қуриш бўйича ҳар қандай лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлиб қолди. Яшаш муҳити ва э кологик омиллар . Тирик организм яшайдиган жойнинг шароити яшаш муҳити дейилади. Яшаш муҳити шароитининг жуда хилма-хил ва ўзгарувчан бўлади. Яшаш муҳитида организмга таъсир кўрсатадиган омиллар (намлик, ҳарорат, ёруғлик ва бошқалар) экологик омиллар дейилади . Организмга таъсир хусусияти ва таъсир кучига биноан экологик омилларни абиотик, биотик ва антропоген омилларга ажратилади. Абиотик омилларга анорганик табиат омиллари (намлик, ҳарорат, ёруғлик ва бошқалар), биотик омилларга тирик организмларнинг таъсири, антропоген омилларга одамнинг хўжалик фаолияти киради (жадвалга қаранг). Экологик омиллар Абиотик омиллар Биотик омиллар Ёруғлик, ҳарорат, намлик, ҳаво, босим, оқим, кун узунлиги. Тупроқнинг механик таркиби, ҳаво ва сув ўтказувчанлиги, Тупроқ ва сувнинг минерал таркиби, шўрланиши, аэрацияси, радиоактивлик фон Ўсимликларнинг бошқа организмларга таъсири. Ҳайвонларнинг бошқа организмларга таъсири. Одам фаолияти туфайли келиб чиқадиган антропоген омиллар: табиий муҳитдаги ўзгаришлар www.arxiv.uz Чекловчи ва оптимал омиллар . Кўп ҳолларда табиий шароитда экологик омиллардан бир хиллари етарли, бошқалари кам бўлади. Масалан, чўл шароитида ўсимликлар учун ҳарорат ва ёруғлик етарли, лекин нам тақчил бўлганлиги сабабли ўсимлик ва ҳайвонлар кам учрайди. Дарё форели (гулмой) кислород 2 мг/л дан кам бўлмаган дарёларда яшайди. Кислород 1,6 мг/л дан кам бўлганида ҳалок бўлади. Демак, чўл ўсимликлари ва ҳайвонлари учун намлик, дарё гулмойи учун кислород чекловчи омил ҳисобланади. Фақат омилнинг етишмаслиги эмас, балки унинг ортиқга миқдори ҳам чекловчи омил бўлиши мумкин. Масалан, ёз фаслидаги жуда юқори ҳарорат намлик етарли бўлганида ҳам ўсимликларни куйдиради; ботқоқлашган ўта нам тупроқларда кислороднинг етишмаслиги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига монелик қилади. Шундай қилиб, ҳар бир организмнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши учун абиотик ва биотик омиллар муайян миқдорий нисбатда бўлиши лозим . Экологик омилларнинг энг қулай миқдори биологик оптимум дейилади. Омилларнинг организм яшаб қолиши учун зарур бўлган энг кам миқдорий чегараси минимум , энг кўп миқдорий чегараси максимум дейилади. Юқорида омилларнинг кам миқдори ҳам кўп миқдори ҳам организмларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайтиришига тўсиқ бўлиши мумкин. Минимум ёки максимум даражадан четга чиқадиган омил чекловчи омил дейилади Биологик оптимум ва чекловчи омилларни аниқлаш ҳамда экологик омилларнинг ўзаро таъсири қонуниятларини билиш катта амалий аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва моллари ҳаёти учун зарур бўлган оптимал омилларни яратиб бериш орқали улардан олинадиган маҳсулотни кўпайтириш мумкин. Организмларнинг муҳит шароитига мослашуви. Организмлар эволюция жараёнида муайян муҳит шароитига мослашган. Уларда муҳитнинг ноқулай шароити салбий таъсирини камайтиришга ёрдам www.arxiv.uz берадиган махсус мослашувлар пайдо бўлган. Масалан, чўл ўсимликларида чўл шароитида намни кўпроқ шимиб олишга ва буғланишни камайтиришга ёрдам берадиган махсус мослашувлар пайдо бўлган. Бундай мосланиш бир хил ўсимликларда кўп шохланадиган ёки чуқур кетадиган илдиз системаси (масалан янтоқ, селен, саксовул) бошқаларида танасида заҳира сув тўплаш (кактуслар), баргларини мум ғубор билан қопланиши, жазирама иссиқда барг тўкиши, (жувоқ) барглар юзасининг кичрайиши (саксовул) сув буғланишини камайтиришдан иборат. Эволюция жараёнида организмларда фақат битта экологик омилга эмас, балки экологик омилларнинг комплексига нисбатан мосланиш пайдо бўлади . Масалан, чўл ўсимликларининг нам танқислигига мослашуви уларнинг юқори ҳароратга ва ўта кучли ёруғлик таъсирига мослашув билан бирга боради. Нима учун шундай бўлади ? Кўпчилик организмлар кеча билан кундузни, йил фаслларининг алмашинувини сезадиган ички биологик соатга эга. Организмларнинг биологик соати кун узунлигини фарқлаш орқали йил фаслларининг алмашинувига олдинроқ тайёргарлик кўришга имкон беради. Масалан, ўсимликлар кузда барг ташлаб қишги совуққа, баҳорда куртак ёзиб, гуллаш ва ҳосил тугишга тайёргарлик кўради. Ҳайвонларнинг кўпайиши озиқнинг мўл бўлиши даврига, диапаузаси-озиқ тахчил бўлган қиш даврига тўғри келади. Бу ҳодисаларнинг экологик моҳиятини тушунтириб беринг . www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Аметов М.Б., Сапарниязов Ж.С. Пустўни Каракалпакии Нукус , 1995 . 2. Аметов М.Б. Редкие и исчезаюшие видў животнўх Каракалпакстана. Нукус, 2002. 3. Бахиев А. Экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев Амударьи. Т . , 1985 . 4. Бекназов Р.У., Новиков В. Охрана природў. Т., 1995 . 5. Беляев Д. К., Воронцов Н.Н., Дўмшиц Г.М. Обшая биология. Учебник для 10-11 классов. М.: «Просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz