logo

Осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. Яқин Шарқ ва Ҳиндистон тажрибалари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

5785.27734375 KB
Осиё мамлакатларининг ўрта асрлардаги архитектураси. Яқин Шарқ ва Ҳиндистон тажрибалари Режа : 1. «Чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши. 2. Шимолий Ҳиндистонда Бобурийлар даври ландшафт архитектураси . Саройлар қошидаги боғлар, мақбара-боғлар, шалимар ва нишат боғлари. 3. Эрон ўрта аср ландшафт архитектуриси: боғ-саройларр, парклар хиёбонлар. 4. Испанияда ислом боғлари: Алгамбра ва Генералиф боғ-саройлари. 1. «Чорбоғ» услубидаги боғлирнинг вужудга келиши.Шарқ мамлакатларининг ўрта асрлардаги лан дшафт архитектураси асосан бу даврда яратилган боғ-парклар орқали ифодалаяган. Шарқ мамлакатлари ўрта аср боғ-паркларини шартли тарзда иккита кат та гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ боғ-парк лари мусулмон шарқи мамлакатларига хос бўлиб, иккинчи гурухдаги боғ-парклар эса Буддизм тарқал ган Узоқ Шарқ мамлакатларига мансубдир. Боғ-паркчилик санъати санъатнинг бошқа турларига нисбатан инсоннинг ички дунёқарашини, унинг тафаккур доирасини, биринчи навбатда, албатта, табиатга, атроф-муҳитга бўлган муносабат фалсафасини равшанроқ ифодалайди десак хато қил маймиз. Маълумки, Шарқ халқларининг энг кадим ги дунёқарашларидан бири «Чор унсур» фалса- фасидир. Бу фалсафа оламнинг ва ундаги барча мавжудотларнинг тўрт унсур: тупроқ, сув, нур ва хаводан ташкил топганлигини эътироф этади. Айни пайтда , у оламни тўрт томондан х.амда замин (ер) ва осмондан тузилган деб билади. Ислом маънавияти қам ушбу фалсафадан ҳоли эмас. Яъни Исломдаги «жаннат» бу боғлар рамзи хисобланиб, у фалакнинг тўрт тарафидан девор билан ажратилган ҳолисона боғдир. У шун дай бир муъжизаки, унда марказдаги «жаннат булоғи»дан чиқаётган сув тўрт тарафга таралиб, жаннат арикларини, ариклар эса жаннат боғларини ташкил қилади. Жаннат ариқлари кесиш ган марказда эрам кўшки жойлашган. Шу боис дан Исломдаги идеал боғ тўрт тарафдан девор билан чегараланган, марказида «жаннат кўшки ва булоғи» жойлашган, мевали ва манзарали дарахт-буталарга, гул- майсаларга ғарқ сайргоҳ боғдир. Бошқа мамлакатлардаги каби Ислом ду-нёсида қам энг гўзал боғлар ҳукмдорлар синфига тегашли бўлган. Ислом боғларига хос анъанавийлик бу авваломбор уларнинг мунтазам ре жавий ечимда ишланганлигидадир. Мунтазамликни юқорида эслатилган «Чор унсур» фалсафасидан келиб чикувчи «чорбоғ» услуби ташкил қилган. «Чор боғ» услубидаги боғ режаси бир ёки бир неча квадратлардан тузилган. Катта квадрат тўртга кичик квадратлар«чорчаманларга», улар I I . Шарқона миллий гилам. Эрон, XVII аср. Гиламда чорбоғ ғояси ифодаланган бўлиб, ўртадаги «жаннат булоғи» ва ариғидан дунёнинг тўрт тарафига ҳаётбахш сув таралмоқда. Чорбоғдаги тўртта боғда сайргоҳлар, мевали дарахтлар, чаманзорлар, чаманзорларда эса мўъжаз гулзорлар кўрсатилган. Гренада (араб Испанияси). Генералиф саройи ва боғи, XIV аср. 1 -кириш жойлари; 2-пастки поғона; 3-канал; 4-кўшк; 5-султон аёлларининг боғи; 6-юқори поғона; 7-шалола. Ҳам ўз навбатида яна майда квадратчалар - «ча манлар»га бўлинган. Бу бўлинмалар нафақат йўлаклар ва ўсимликлар орқали, балки кичик роқ ва торроқ ариқлар ёрдамида ҳам ҳосил қилин ган. Чорбоғ ёки чорчаманларнинг марказида фав воралар ёки мўъжаз фавворачалари бўлган боғ муҳитини намлик билан таъминловчи ҳовузлар жойлашган. Нозик тизиллаб отилган фавворалар, ярқироқ мармар ариклардан секин шилдираб оққан сувлар ўзига хос ҳолис боғ- парк муҳитини ярат ган. Манзарали ва мевали дарахтлар, хушбўй хидли чаман гуллар, ҳовузлардаги ўрдак-ғозлар, боғдаги товуслар, гўзал оҳулар боғни янада мафтункор этган. Яқин Шарқ мамлакатлари боғларидаги алоҳида эътиборга лойиқ нарса - бу сувга бўлган муносабатдир. Айниқса мусулмон мамлакатла- ри боғлари сувга ўта эҳтиёткорлик ва тежам- корлик муносабатида шаклланган, чунки иссиқ ва қуруқ иклим шароитида боғларнинг барҳо этилиши ва шаклланиши асосан ана шу сувга боғлиқ бўлган. Нафақат боғнинг, балки бу ўлкаларда инсонлар ҳаёти ҳам кўп жиҳатдан сувга боғлиқ ҳолда кечган. Иссиқ иқҳимли араб мамлакатлари ва Эрон, Афғонистон, Ҳиндистонда сув ва боғ инсонларга ҳузур-ҳаловат ва бахт келтирган. Асрлар давомида инсонлар боғни авайлаб, хазинадек сакдаб келган. Шунинг учун ҳам Испаниядан тортиб то Ҳиндихитойгача кенг тарқалган мусулмон дунёси боғларининг тузилиши, композицияси ва шаклу шамойили ҳақидаги маълумотлар бизгача яхши сакланиб қолган . 2. Шимолий Ҳиндистонда Бобурийлар даври ландшафт архитектураси . Саройлар қошидаги боғлар, мақбара-боғлар, шалимар ва нишат боғлари. Ўрта аср мамлакатлари боғ-паркларига хос анъаналар Шимолий Ҳиндистонда Бобур ва бо бурийлар ҳукмронлиги даврида (XVI-XVII аср- ларда) тараққий топди. Бобурийлар яратган боғ- лар нафақат ҳозирги Ҳиндистонда, балки По- кистонда ҳам сакланиб қолган. Деҳли, Агра, Фатехпур-Секри, Шоҳжаҳонобод (эски Деҳли) Шаҳарларидаги Бобурийлар қурган боғлар на- фақат Ҳиндистоннинг, балки бутун Ислом ду- нёси ўрта аср боғ-паркчилик саньатининг ҳам ж а в о ҳ и р л а р и қ а т о р и г а к и р и т и л г а н . Бобурийларнинг боболари Амир Темур ва Темурийлар ўзларининг боғ- саройларини шаҳар атрофидаги та- биатан нафис жойларда бунёд этган бўлсалар, Бобурийлар боғ қуриш услубини нафақат нафис Алгамбра саройидаги боғлар. Тари: 1-элчилар зали; 2-катта ҳовузли миртзор ҳовли; 3-ҳаммом; 4-шерлар ҳовлиси; 5-судлар зали. Алгамбрадаги Шерлар уовлисининг умумий кўриниши.табиат қучоғига, балки шаҳар ичига меъморий обвдалар мажмуи: саройлар, қасрлар, кўшклар, мақбаралар муқитига олиб кириб, бу санъатнинг янги йўналишини яратди. Ана шундай меъмо-рий обидапар билан омухта тарзда яратилган боғани Дехлида, Акбаршоҳ отаси Ҳумоюнга атаб 1566 йилда қурдирган мемориал мақбара-боғда кўра миз. Мақбаранинг чир атрофида симметрик тар зда сув ҳавзалари, ариқлар, хиёбонлар ва чаманлар барпо этилган. Мемориал боғ бу ерда макбара учун манзарага бой, жозибадор, дилни яйратадиган меъморий яшил муҳит-пейзаж вазифаси ни бажарган. Аградага Акбаршоҳ мемориал мақбара-боғи ҳам ана шундай оромбахш боғлардандир. Акбаршоҳ макбараси боғнинг геометрик марказида жойлашган. Боғаинг тўрт тарафида тўртта улкан дарвоза, боғда серсоя дарахтлар, маймун лар, товуслар ва оҳулар мавжуд. Ҳиндистондаги мемориал боғ-парклар орасида энг машҳури бу Аградаги Тож Маҳалдир (XVII аср). Уни Шоҳ Жаҳон рафиқаси Орзумандбону (Мумтоз Маҳалнинг) сўнмас хотираси учун қур диради. Тож Махал қам бошка макбара-боғлар каби “чорбоғ услуби”да режаланган. Бироқ унда ги мақбара биноси Ҳумоюн ва Акбаршоҳ мақбаралари каби боғ марказида эмас, балки унинг тўрида жойлаштирилган. Натижада мақбара-боғ ғоясини ўзида мужассамлаштирган эртакнома обида ва унга пойандоз тушган гузал чорбоғ ҳосил булган. Бош хиёбон бўйлаб ўтказилган кенг арикдар ва ховузларга тушган мақбарасарой акси боғ муҳитига янада мафтункор файз бахшида этган. Тож Маҳални кўришга келганлар чорбоғ дарвозасидан кириб то мақбара Агра (Ҳиндистон). Тож- Маҳал мақбара боғи, 1630-53 йиллар. Бобурий подшоҳ Шоҳ Жаҳоннинг севикли ёри Мумтоз-Маҳалга атаб . Жамна дарёси бўйича қурилган мақбара-боғ. «Жаннат боғи»ни эслатувчи анъанавий «чорбоғ» композициясига асосланган. Ав рангобод (Ҳиндистон). 1660 й. Бобурийлардан бири Аврангзебнинг рафиқаси Дин Росбону Бегимга атаб қурдирган мақбара чорбоғ боғи. Н осига боргунча кўз ўнгида минг турфа жило бериб товланаётган обиданинг жамолига тўйиб, бу жаннатмакон боғни кенгроқ мушоҳада этиш- га имкон яратилган. Ҳиндистоннинг Ауранобод шаҳрида ҳам меъморий-режавий композицияси жиҳатидан Тож Маҳалга жуда яқин бўлган Биби-Камакбар мемориал м а қ б а р а - б о ғ и ( XVII а с р ) с а қ л а н и б қ о л г а н . Ҳиндистон ва Покистонда XVII асрда гўзал Химолай тоғлари этакларида бунёд этил ган Шалимар ва Нишат боғ деб номланган бир нечта боғ-парклар мавжуд. Буларнинг аксарияти Бо- бурийлар томонидан курилган. Бу боғлар Ҳуду дини тоғ этакларида сунъий ташкил қилинган квадратсимон поғоналар, тоғлардан оқаётган сувга тўла шалолалар, ариклар, Ҳовузлар, гул з о р л а р , х и ё б о н л а р т а ш к и л қ и л а д и . Б у б о ғ л а р соф мунтазам режада чорбоғ ва чорчаман ус лубларида курилган. Шоҳ Жаҳоннинг Лохурдага Шалимар боғи ҳақида алоҳида тўхташ жоиздир. Боғ 1637 йили б у н ё д э т и л г а н . У қ и я л и к д а ж о й л а ш г а н б ў л и б , майдони поғонали уч текис саҳнага бўлинган. Чўзинчоқ тўғри тўртбурчак мунтазам режадаги боғ атрофи баланд девор ва дарвозалар билан ўралган. Меридионал йўналишдаги боғ ўқи бўйлаб марказий хиёбон ва ўртада ўқариқ, икки ёндан эса унга параллел ёнбош хиёбонлар ўтка зилган. Хиёбонларни кўндаланг кесган парал лел йўлаклар ва ариқлар боғда квадрат шакли да ги « чо рч ам ан »л ар ни ҳо си л қил га н. Бо ғ м ай дони 16 гектарга яқин. Хиёбонлар ва йўлаклар кесишган жойларга турли шаклдаги фавворалар ва шалолалар бунёд этилган. Кўйи ва юқори ҳ оналарнинг тарҳи бир-бирига ўхшаш чорбоғ кўринишида. Чорчаманларда мевали дарахтлар, гулли буталар ва гулзорлар мавжуд. Ўртадаги саҳнанинг майдони нисбатан кичик, унда улкан квадрат ҳовуз, ҳовуз марказида эса мармар суҳа жойлашган. Боғнинг шарқий ва ғарбий девор лар бўйлаб бир-бирига ўхшаш бир ошёнли са ройлар курилган. Б о ғ н и н г а с о с и й б и н о с и - и к к и қ а в а т л и с а рой, ўртадаги ҳовуз ёнида жойлашган. Ҳовуз н и н г қ о л г а н у ч т ом о н и д а м а р м а р ш и й п о н л а р қ а д кўтариб турибди, ҳовуздаги мармар супа эса саҳн билан тош кўприклар орқали боғланган. Ҳовуз даги қатор фавворалар атрофга роҳатбахш сув п у р к а й д и . Деҳли. Шоҳжауонабод шауарчасидаги Кизил Қалъа ва унинг ландшафт ечими, XVII аср ўрталари. 1-Лаҳор дарвозаси; 2-ҳовлига ўтиш жойи; 3-квадрат ҳовли; 4- Деҳли дарвозаси ва ансамблнинг шимолий қисми боғларига элтувчи пўлаклар; 5-мусиқа кўшки; 6-асосий ҳовли; 7-шоҳ қабулхонаси (Дивани-Амм); 8-боғ; 9-Ранг-Маҳал саройи; 10-махсус қабуллар зали (Дивани-Хосс); 11-Деҳли дарвозаси. Фотахпур Секри (Ғалаба шаҳри)даги сарой, XVI аср. Малика қароргоҳидан сарой кабулхонасинтг кўриниши. Олдинда «чорбоғ» тамойилида бунёд этилган боғ ҳовузи кўрсатилган. Рами жойлашган бўлиб, унда хоналардан ташкари каммом ва ҳусункор ҳовузлар бўлган. Теварак атрофни тўлдириб турган атиргулларнинг муаттар хиди, қафасдаги ранго-ранг тўти қушлар дилга сурур бағишлаган. Шалимар боғи эндиликда Лохур шаҳри билан кўшилиб кетиб, оддий халқ ва сайёхлар дам оладиган гўзал гушага айланган. Бобур ва унинг авлодлари яратган боғ-ларнинг айримлари бизнинг давримизгача сақланиб келмокда. Қобулдаги Боғи Бобур, Исто-лифдаги Боғи Истолиф, Аградаги Боғи Нураф-шон (Ромбоғ) ва боғ-саройлари, Деҳлидаги Ху-моюн ва Секридаги Боғи Акбарлар, Сринардаги Шалимар боғлари шулар жумласидандир. Акбаршоҳнинг ўгли Жахонгаршоҳ (1569- 1627) хам Агра ва Лохур шаҳарларида, шуни Шарқий Ҳиндистондаги ландшафт архитектурасининг ўзига хос миллий обидалари: А- Модхера шаҳри ибодатхонасининг ҳ овуз - қудуғи, XI аср, умумий кўриниши; Б- Аҳмадобод яқинидаги Адалаш мавзесинтг қудуғи, XIV аср, тарҳи ва қ ирқими. Ҳиндистоннинг гўзал жойларида: Кашмир в а Ға рб ий П ок ис то нд а қа то р бо ғл ар я ра тг ан . Унинг Кашмирдаги Дал кўли соҳилида жойлашган Шалимар боғининг режаси чўзинчоқ тўғри бурчак шаклида (500x200 метр) бўлиб, кетма- к е т у ч қ и с м д а н : т а ш қ и б о ғ , м а р к а з и й б о ғ в а ичкари боғлардан иборат. Ташқи боғнинг меъ морий очиқ ва улкан шийҳони бўлиб, у подшоҳ қабулхонаси билан туташган. Марказий боғ саҳн и эса икки поғонали бўлиб, ўртасида шоҳ са р о й и в а қ а б у л х о н а с и ж о й л а ш г а н . И ч к а р и б о ғ шоҳ оиласи учун мўлжалланган, боғдаги сарой- лар қорли, улуғвор Махадев тоғлари этагида ж о й л а ш г а н . А н а ш у т о ғ қ о я л а р и д а н б о ш л а н г а н кенг ўқ ариқ Шалимар боғини узунасига кесиб ўтиб шалола ва фавворалар, Ҳар икки ёндан эса хиёбонлар ҳосил қилган. Хиёбонлар четига чи норлар экилган. Кашмирнинг Шалимар боғи бир томон- дан кўл сувининг мафтункор манзараси, иккин- чи томондан баланд тоғ ландшафтига уйғунлиги билан бошқа боғлардан устун туради. 3. Эрон ўрта аср ландшафт архитектуриси: бог-саройларр, парклар. хиёбонлар. Эрон шоҳи шоҳ-Аббос XVI-XVII асрларда пойтахт Исфахонни ободонлаштириш ва кўка- ламзорлаштириш мақсадида улкан Майдони-шоҳ хиёбонини ташкил этади. Унинг атрофини гўзал иморатлар билан безаб, яшил кўкаламзорлар, соябонлар бунёд этади. Майдони-шоҳ Исфахон шаҳрининг янги жамоа маркази боғ-парк тарзида курилиб шимолдан жанубга қараб 510 м, эни 165 метрлик мунта зам режали улкан очиқ кўкаламзор майдонни т а ш к и л қ и л а д и . М а й д о н а т р о ф и з а н ж и р қ а т о р дўконлар равоқлари билан чегараланган. Ичка ри равоқдар ёнидан соябоғ дарахтлар экилиб суғориш учун ариқ ўтказилган. Майдон узра текис майсазор ташкил этилиб, у миллий маро симлар, тантаналар ўтказишга ва чавғон ўйи нига мўлжалланган. 20. Исфахон. «Шаҳар-боғ» миллий меъморий ландшафт ансанбли, XVII аср. Шаҳар-боғ ўрта аср Шарқ ландшафт архитектураси меросининг энг гўзал намуналаридт бири ҳисобланади. Унда Шарқ халқлари меъморий боғларига хос хиёбон ва чорбоғ услубларининг муштарак ечими топилган ва шаҳар очиқ муҳитлар ландшафтига жорий эпшлган ҳарсозларига Исфахоннинг қуруқ ва иссиқ ша роитида анъанавий «чорбоғ» услубидан фойда ланиш зарурлигини кўрсатади. Натижада май дондан ярим километрлар ғарб томонда шаҳар нинг янги бош хиёбони ва истирохат боғи - «Шаҳар-боғ» бунёд этилиб, у ўзининг ғаройиб боғ саройлари ва мунтазам сайргохлари билан Майдони-шохга Али-Капу («Баланд дарвозалар») орқали туташтирилади. Чехел-сутун, Хашт-Бехишт ва Талар- Ашраф каби гўзал саройларга эга бўлган «Ша ҳар-боғ» ёнларига саккиз катор чинор ва тол экилиб, фавворалар, ҳовузлар, каналлар ва гул зорлар билан безалган учта кенг сайргохлар таш кил этилган. Бош хиёбон эса жанубга Зандеруд дарёси томон 1650 метрга чўзилиб, кейин яна шаҳардан 3 км ташқаридаги Хазори Жериб боғ- ларига қўшилиб кетган. Шаҳар-боғ ва Майдони-шоҳ Ўрта Шарқ ўрта аср халкларининг ша-ҳарсозлик ва ландшафт архитектураси бобида кўлга киритган илгор тажрибаларининг энг гўзал намуналаридан хисобланади. Боғ- истироҳатчилик амалиёти Эронда муқаддас санъат даражасигача кўтарилган. Боғ нинг соёпар дарахтлари, гулзорлари, қовузлари ва зилол оқар сувлари гўё жаннат рамзини ифо далайди. Эрон боғларининг меъморий ечимида қатьий мунтазам тар тибот, симметрия ва уйғунлик мавжуд. Тўғри-бурчаклар асосида қурилган боғаинг марказий ўқида бош ва ёнбош хиёбонлар кесишган, мар казда боғ саройи ва ҳовуз жойлашган, аксарият боғларда сарой сунъий тепалик устига қурилган, чортараф эса зилол сувга тўла кенг каналлар билан чегарапанган. Каналларга бош хиёбон бўйлаб ўтказилган ўқ ариқ келиб қўшилган: ундаги фав воралар ва қовузлардан сув тизгини отилиб тур ган. Ҳовузларга сарой устунлари ва дарахтлар нинг акси тушиб турган. Ҳовузлар шакли турли ча: квадрат ва туғри тўртбурчакдан хоч шаклига ча, олти ва сакхиз қиррадан мураккаб гулчаноқ кдча кўринишларда бўлган. Қияликда жойлаш ган боғлар поғоналарга бўлиниб, сув юқорвдан пастга шалола бўлиб оққан ҳовузлар ва канал- лар мармардан, зиналар эса тошдан ишланган, айрим ҳолларда асосий ҳовузлар мовий рангли кошинлар билан безалган. Бош хиёбонлар ва сайргохлар билан че-гараланган муҳит тўғрибурчакли кичик катак-ларга бўлиниб, уларнинг ҳар бирида алоҳида навли мевали дарахтлар(ўрик, анор, писта, бо-дом, анжир, олча, олхўри, узум ва ш.ў.) экил-ган. Уларнинг чегараларига тол, чинор каби манзарали дарахтлар кдторлаб экилган. Дарахт- лар ораси ва хиёбонларга гуллар(бинафша, нарг из, лола, гулхайрилар) экилган. Дарахтлар ичи да алоҳида эьтиборлиси сарв ҳисобланса, гул лар ичра атиргул эзозланган. XVII-XVIII аср Эрон боғ-истироҳатлари ичида Исфахон шаҳри ёнида Зандеруд дарёси бўйида бунёд этилган Хазори Жериб боғи ва Каспий денгази сохилида қад кўтарган Эшреф боғ-парклари ва саройлари эсга олинади. Эшреф бир неча боғ ва боғсаройлардан таркиб топиб, улар дан асосийлари - Боғи-шох, Боғи-чашма ва Боғи- сохиб-замонлар денгиз соқили қияликларида поғоналар ва шалолар тизимини шакллантир ган.4. Испанияда ислом боғлари: Алгамбра ва Генералиф боғ-саройлари. Ў т и л г а н д а р с н и м у с т а ҳ к а м л а ш у ч у н с а в о л л а р : «Чорбоғ» услубидаги боғларга хос хусусиятилар, уларнинг вужудга келиши ва ривожланиши. Бобурийлар даврида Ҳиндистон боғ-истироҳатчшшк саньати: таснифи, таркиби, режавий ечимлари ва ландшафти. 3. Эронда ўрта асрлар ландшафт архитектураси ва дизайнининг ўзига хос хусусиятлари. Майдони -шоҳ, Шаҳар-боғ. М а р к а з и й о с и ё м а м л а к а т л а р и н и н л а н д ш а ф т а р х и т е к т у р а с и Х-ХIII асрларда Самарқанд шаҳри ландшафт архитектураси. Марказий Осиёнинг боғлари XIV аср охири ва XV аср бошларидаги боғ- саройлари ва хиёбонлари. 3. Маршзий Осиё боғларттг меъморий-режавий ечимлари, таркибий элементлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Қияликда жойлашган ё з г и б о ғ . М о ж р у м қ и ш л о ғ и . Д.Нозилов реконструкцияси. Х-ХIII асрларда Самарқанд шаҳри ландшафт архитектураси. Ландшафт архитектураси ва хусусан, боғ-парк лар бунёд этиш ва уларга оройиш бериш саньа ти Марказий Осиёда жуда қадим замонлардан бошлаб шаклланиб келган. Бунга бу ўлка нинг ўзига хос икдими, серқуёшлиги, узоқ ис сиқ ёзнинг ўткир таъсиридан сакданишга қара тилган ҳаракат ҳам сабаб бўлган. Одамлар дас тлаб мўьжаз оромгоҳлар бунёд этиб жазирама ёз кунларида соя салқин боғларда, Ҳовузлар қошидаги суҳали шийпонларда, шаббода жой ларда дам олишган. Бундай оромгоҳларда одат да серсоя манзарали дов-дарахтлардан ташқари турли-туман мевали дарахтлар, гуллар, хўжалик учун токлар ва бошқа экинлар ҳам экилган. Бундай боғлар кўгонча шаҳар атрофларида, тоғ ё н б а ғ и р л а р и д а г и қ и я л и к л а р да , б у л о қ б ў й л а р и д а бунёд этилиб, ёз кунлари уларга кўчиб ўтилган. Экинлар учун ер текисланиб челлар ишланган, ариклар олинган, ҳовуз, шийпон, айвонлар, суп алар, улар олдида мўъжаз гулзорлар ташкил қилинган. Ҳоким ва амалдорларнинг шаҳар четларидаги бундай оромгоҳлари атрофи пахса де ворлар билан айлантирилиб, дарвозалар ишлан ган. Пировардида улар ёзги кўрғонча боғлар кўринишини ол ган. Бундай боғлар саҳни тўғри ўқарикдар би лан бир неча, одатда тўрт қисмга бўлиниб, «чор б о ғ » ҳ о с и л қ и л и н г а н . Б о ғ д а т у р л и х и л м е в а л и д а р а х т л а р , т о к з о р , а й в о н в а с у п а а т р о ф л а р и г а э с а х у ш б ў й г у л л а р , с о я п а р д а р а х т л а р , у л а р о р қ а с и г а с а б з а в о т л а р э к и л г а н . Чорбоғ.А - Г.А.Пугачешова ишлаган реконструкция: 1-дарвоза; 2-бош хиёбон; 3- ҳовуз; 4-гулзор; 5-кўшк- сарой; 6-шийпон; 7-сапргоҳ пўл. Б - Д.Нозилов ишлаган чорбоғ реконструкцияси (пастда).  Бун-дай мўъжаз қўрғонча-чорбоғлар сув манбаларига яқин, нисбатан текис жойларда бунёд этил ган. Ёзги қўрғонча-чорбоғлардан ташқари шаҳарлар ичида, айниқса уларнинг ташқи рабод қисмида кўплаб мўъжаз ҳовли боғлари мавжуд бўлиб, улар бир-бирига ариқлар орқали боғланган. Ҳар бир ҳовли боғига мевали дарахтлар, юқорига кўтариб қўйилган ток (воиш), супа ва гулзордан тузилган. Шаҳар йўллари бўйлаб Марказий Осиё шаҳарларидаги ҳар бир ҳовли ва гузарларда ҳовуз бўлиб, унинг тўрт бурчагига камида тўрт туп ғужум, мажнунтол ёки тут экилган. Ёзнинг жазирама иссиқ кунла- рида бу дарахтлардан тушган соя ва тарқалаёт ган тоза ҳаво ва салқин шабада инсонга ҳузур бағишлаган. Ҳовуз қирғоқларига эса кўпинча «ийир» деб номланган доривор ўт экилган. Ийир экилган ҳовузларда сувнинг сифати узоқ вақт яхши сакланган, чунки унинг илдизи сувни бузилишидан асраган. Марказий Осиё боғлари ва шаҳарларига сув етказиб бериш мақсадида бу ўлкада қадим-дан каналлар, тўғонлар ва тарнов-акведуклар қуриш тажрибалари мавжуд бўлган. Самарқандда антик даврда «Арзиз» акведукидан фойдаланганлиги тарихий ҳақиқатдир. Бироқ, бу ўлкаод сув таъминоти иншоотларини куриш ўрта асрларда кенг тараққий топган. Тоғли туман-ларда акведуклардан кўприклар ўрнида ҳам фойдаланилган. Бундан ташқари дарёларга алоҳида кўприклар ҳам курилганки, уларнинг меъморий композициясини яратишда атроф-муҳит ландшафти ва табиати эътиборга олинган. серсоя хиёбонлар, мўъжаз яшил майдонлар қам ташкил қилинган. X асрда Самарқандга сайёхатга келган араб географн Ибн Хавкал шаҳардаги яшил майдонлар ва улардаги турли хил оройишлар ҳақида кўйидагиларни ёзади: «Сўғднинг пойтахти Самарқанддир. У Сўғд дарёсидан жанубдаги тепаликда жойлашган. Шаҳар аркдан, шаҳристон ва унинг атроф жой-ларидаги рабодлардан иборат... Арк тепасига чиққанимда киши фақат тушида кўрувчи ниҳо-ятда хаяжонлантирарли кўринишдан калбим завкланди: кўм-кўк дарахтлар, ярқираган ко-шоналар, шаркираб оқаётган анҳор ва жилға-лар, атроф-чет чаман, гулгун табиат. Ҳар бир жой, ҳар бир дарахт, хар бир гуллаётган бокқа қараб калбинг қувонади. Шаҳар майдончалари гўзаллиганинг эса чеки йўқ. Сарв дарахтларига ўта галати оройишлар берилган. Булар бир- бирига зимдан ташланмокчи бўлиб турган ёки бир-биридан хадиксираётган, ё эхтимол танишмокчи бўлаётган яшил сунъий филлар, туялар, сигирлар, ёввойи ҳайвонлар шаклини эслатарди. Киши калбини очадиган бундай яшил оройишлар ҳар қадамда. Буларга шарқираган ариклар, баликларга тўла ҳовузлар, дам олишга қулай кўшк ва шийпонлар қўшилган». Ибн Хавкал яна бир бошқа жойда ша-қарнинг марказий қисмидаги кўпчилик уйларнинг мевали боғлари, барча қовлиларнинг суғориш ариклари борлигани эслайди. «Шаҳар боғларга бурканган, агар унга юқоридан карасангаз хатто уйлар кўринмай кетган», дейди. Ибн Хавкалнинг ушбу ёзганлари Самарқандда боғлар бунёд этиш анъанаси жуда қадимдан мавжуд бўлганлигига, X асрнинг охирларда эса шаҳар ичидаги яшил майдонларда манзаравий дарахт ва буталар кузалиб, яъни дарахтлар оройиши санъаганинг ҳам анъанавийлигига, ўзига хослигига ишорадир. Марказий Осиёнинг боғлари XIV аср охири ва XV аср бошларидаги боғ- саройлари ва хиёбонлари. Ҳерман Вамбери ўзининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» китобида Самарқадни мўғуллар истило килганда (1221 й.) бу ердаги «уста боғбонлар узоқ Шарқка, мўғуллар юртига юборилган эди» деган фикрни билдиради. Маълумки, мўғуллар Самарқандни бир ярим асрга яқин давр ичида мустамлака қилиб турган. Ана шу узок йиллар давомида Самаркднд ва Мова-роуннаҳрда тўхтаб қолган боғчилик санъагани Амир Темур қаитадан Самарқанд шаҳ ри атрофида Амир Темур бунёд этган боғ- саройларнинг шаклий жойлашуви, Х1У-ХУ асрлар. а - Боғи-Баланд; б - Боғи Майдон; в - Боғи Нақиш Жаҳон; г - Боғи Амир-зода Шоҳрух; д - Боғи Бўлди; е - Боғи Зағон; ж - Боғи Дилкушо; з - Боғи Жаҳон Намо; и - Боғи Давлатобод; й- Боғи Чтор; к- Боғи Нав; л - Боғи Шам ол; м - Боғи Биҳишт; н - Боғча (Улуибек бунёд этган). масдан, Шаҳар атрофи ва ташқаридаги хушманзара жойларда катта-катта истироҳат боғ-саройларини ва улардаги турли хил гўзал оройишлар ва боғ зий натларини авж олдирди. Амир Темур бунёд этган боғ-саройлар ўзларининг кенг кўлами, хуш ҳавоси, гўзал ман- заралари, эртакнамо сарой ва кўшклари, ғарой- иб ҳовуз ва фавворалари, беозор жонзотлари билан мўъжаз кўрғонча чорбоғлардан ажралиб турган. Аммо истироҳат боғлари ҳам кўрғонча- чорбоғлар каби атрофларидан баланд деворлар билан айлантирилиб, дарвозалар орқали кириб чиқилган. Темур бунёд этган айрим истироҳат боғларининг майдони жуда катта бўлиб, улар ичида серсоя дарахтзорлар, турли мевали боғ- лар, токзорлар, анжирзорлар, ҳовузлар, гулзорлардан ташқари майсазор лар, хатто ўт- ялангаиклар бўлган. Темурнинг Шаҳар Арки ичидаги Бўстонса р о й қ о ш и д а м ў ъ ж а з ч о р б о ғ ҳ а м т а ш к и л э т г а н лиги ҳақида маълумотлар бор. Шунингдек, ман- баларда шахзода Муҳаммад Султон курдирган мадраса (Ҳозирги Гўри Амир) атрофида «Бир нечта уйни бузиб жаннат мисол бир боғча» яра- тилганлиги ҳам эслатиб ўтилади. Аммо, боғлар- ни нг ас ос ий қ исм и Ш аҳ ар а тр оф ла ри да , хи со р дан ташқарида маҳобатли истироҳат боғ-саройлар тарзида бунёд этилган. Темурнинг ўзи 13 та шундай боғларга асос солади. Қуйида уларни санаб ўтамиз. Боғи Нациш Жаҳон, Бу боғ XIV асрнинг 70- йилларида бунёд этилган деб тахмин қили- н а д и . У Ч ў п о н - о т а қ и р л и г и н и н г ж а н у б и й э т а г и даги Обираҳмат ариғининг атрофларида жойлашган. Боғда зебу зийнатга бой ҳа ш а м а т л и с а р о й ҳ а м қ у р и л г а н . Боғи Биҳишт. 1378 йили шаҳар - нинг жанубий-ғарбий тарафида бунёд этилади. Боғда сунъий тепалик устига оқ мармардан иш ланган кўшк тикланади. Амирзода Шоҳрух боғи. Бу боғни 1394 йили Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг Кав к а з о р т и г а қ и л г а н ю р и ш и д а н қ а й и л и ш и ша ра ф и га к ур ил га н де б та хм ин қ ил ин ад и. Ша ра фиддин Али Яздий ушбу боғни Самарқанднинг ғарб томонида, Чорраҳа дарвозасига яқин ерда жой лашганлигини ёзади. Боғи Дилкушо. Боғ курилиши 1396 йилнинг кузида бош ланган. Шарафиддин Али Яздий- нинг фикрича, бу боғ, Мовароуннаҳрнинг энг яхши боғларидан бири бўлган. Боғда маҳобатли ва мунаққаш гумбазли уч ошёнли кўшк-сарой ҳам қ у р и л г а н б ў л и б , у б о қ қ а с а д а ф д а г и м а р в а рид каби эртакнамо чирой бериб турган. Айрим адабиётларда, ушбу боғ бизгача сакланиб қолган И шр ат хо на об ид ас ин ин г а тр оф ид а қ ур ил га н. Ишратхонанинг ўзи эса ўша жаннатсимон боғ нинг кўшки бўлган дейилади. Кўшк деворларида Амир Темурнинг Ҳиндистон юришидаги жанг ман заралари тасвирланган. Боғ ниҳоятда дилкушо ва кўркли бўлганлигидан «Боғи Дилкушо» деб номланади. 1404 йилнинг сентябрида Темурнинг қабу лида бўлган испаниялик элчи Клавихо бу боғда фавворадан сув отилиб, сув юзида қизил ва оқ о лм а ла р қ ал қи б ту рг ан ли ги ни , бо ққ а ки ри ла ди ган дарвоза жуда кенг ва юксак, олтин ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безатилганлигини, боғда устига тахтиравон ўрнатилган олтита фил борлигани ёзади. Бу филлар, фикримизча, соҳибқирон ва унинг оила аъзолари ёхуд улуғ меҳ- монларни кенг боғ бўйлаб сайр эттиришда улов вазифасини бажарган кўринади. Боғи Шамол. Самарқанддан ғарб томонда барпо этилади. Боғда 1397 йили «дилни ром этувчи гўзал ва баланд қаср» ҳам курилади. Касрнинг тарҳи - лавҳа- сини Темурнинг ўзи кўриб маъқуллайди. Боғга «Шамол» номининг берилиш сабабини тарих- чи олимлардан Ў.Алимов ва А.Бердимуродов- лар шаҳарнинг ушбу, яъни ғарб томондан кўпрок шамол эсиб турганлигидан деб тушунтирадилар. Меъморчилик доктори М.Бу- латов эса «шамол» сўзини «шамал» ўрнида кўриб, «шам» - шомлик, яъни суриялик, «ал»- алоқадорлик, демак «шам-ал», бу ном «шом- лик меъморлар курган дегани» деб тушунтира- ди. Темур боғларини қуришда Суриядан, яъни Шомдан келтирилган меъморлар иштирок эт- ган бўлишлари мумкин. Лекин Шарафиддин Али Яздийнинг хабар беришича, ушбу боғ қурилган жой, у бунёд этилмасдан сшдин қам Боға Шамол номи билан машҳур бўлган. Де- мак, боғ бу ерда илгаридан мавжуд бўлган боғ- лар асосида шакллантирилган. Боғи Бўлду. Шаҳардан шарқтомонда Боғи Дилкушога яқин жойда ҳозирги Улуғбек номли жамоа хўжалига ерида бўлган. Боғ саройи ха- робаларидан япрокдарига олтин суви юритил- ган гулдаста нақшлар топилган. М.Булатов ушбу боғ номини «булду» эмас билди, яъни «Билим- лар боғи (Боғи билди)», деб тушунтиради. Олим- нинг фикрича, ушбу боғда Амир Темур сарой олимлари, уламолар ва шеърият намояндалари бнлан йиғилишиб, турли хил илмий баҳслар, шеърият кечалари ва суҳбатлар ўтказиб турган. Боғи Баланд. Ушбу боғ Чўпонота тепа- лигининг ғарбида, тахминан, хозирги аэропорт ва автосарой ҳудудида жойлашган. Боғда алоҳи- да анжирзор, узумзор, олмазорлар бўлиб, улар боғ манзарасига ўзига хос хусн кўшган. Боғнинг ўртасида юксак маҳорат билан барпо қилинган кўшк қад ростлаб турган, боғ-нинг атрофи баланд девор билан ўраб олинган, фақат шимолий томони Зарафшон дарёсининг киргоклари билан чегараланиб турган. Боғи Ба- ланднинг бир чеккасидагина хозирда ҳам анжир- зорлар сақланиб қолган. Боғи Давлатобод. Самарқанд-Шаҳрисабз йўли устида Боғи Дилкушо билан Боғи Жаҳон- намо оралиғида жойлашган. Амир Темур ўзСамарқанд. Амир Темурнинг Даелатобод боғидаги сарой жоплашган тепалик, XV аср. Режаси ва х,ирх,ими. У.Алимов реконструкцияси. Сарой суньий тепалик устига қурилган бўлиб, чор атрофдаги зовурлар сув билан тўлиб турган. Саройга кўприк орцали ўтилган. юришларидан қайтиб келиб, шу боғда хордиқ чиқарар экан. Боғда олтита турли ҳовуз бўлиб, улар ариклар билан туташтирилган. Ховузларни турли паррандалар, боғни эса нафис ҳайвонлар, товуслар безаган. Боғ саройи сунъий баланд те-палик устига қурилган бўлиб, ундан атрофдаги гўзал хушманзара жойлар кўриниб турган. Боғи Чинор. Боғда дов-дарахт, чинорлар кўп белганлигидан шундай деб ном олган. Са- марқанддан шарқ томонда, Дарғом ариғи атро-фида ҳозирги Хўжа қишлога ёнида жойлашган. Ушбу боғдага сарой ҳам сунъий тепалик устига қурилган. Боғи Жауоннамо. Бу боғда дунё иқпими- га хос мевазорлар бўлиб, уни боғ-ойна ҳам дей- ишган. Боғ Самарканддан анча жанубда, Ургуг тоғлари этакларида жойлашган. Боғи Зогон. Самарқанддан шаркда кади- мий Панжикент карвон йўлининг устида Кўчаи хиёбон мавзеидаги боғ. Хозир ушбу боғ ўрнида шу ном билан аталувчи қишлок, мавжуд.Боғи Майдон. Самарқанддан шимолда А ф р о с и ё б т е п а л и г и б и л а н Ч ў п о н о т а қ и р л а р и н и н г ў р т а с и д а , ҳ о з и р г а Б о ғ и М а й д о н қ иш л о ғ и ўрнида барпо этилган. М.Булатов ушбу боғ но мидан келиб чиқиб, у чавғон ўйини учун мўлжал ланган бўлган, деган фикрни илгари суради. Адабиётларда ушбу фикр фойдасига айилилган бирон бир маълумотни учратмасак-да, чавгон ўйини учун зарур бўлган, нисбатан текис чим лик майдон ушбу боғ ҳудуди таркибига кирган бўлиши мумкин. Боғнинг асосий ривожланиш даври Улуғбек даврига тўғри келади. Чунки у Улуғбек ташкил этган расадхонага яқин жойлаш ган ва расадхона олимларининг дам олишларига мослаштирилган эди. Улуғбек ушбу боғда Чил- ст ун ном л и ик ки қ ав ат ли х аш ам ат ли с ар ой ҳам барпо этади. Боғи Нав. Амир Темурнинг Самарқандда қурган боғлари ичида энг сўнгиси бўлиб, 1404 йили бунёд этилган. Самарқанд шаҳар деворига яқин, ундан жанубий ғарбда, тахминан ҳозирги Дорилфунун хиёбони ва шаҳар марказий мада- ният ва истироҳат боғи ҳудудлари ўрнида жой- лашган. Т ахти Қорача боғи. Бу боғ Шаҳрисабз йўлидаги Зарафшон тоғи довони этагидаги анҳор атрофларида бунёд этилган, «Иморат куришг а ярокли ҳар бир жойнинг зое кетишини раво кўрмайдиган» Темур бу мавзеда ҳам боғ сол моққа фармон беради. Боғ ўртасига бир кўшк к у р и л и б , у н г а «Т а х т и Қ о р а ч а » д е б н о м б е р а д и . Т а х т и Қ о р а ч а н и н г с у в и қ а ҳ р а б о д е к т и н и қ , б и л - лур каби тоза бўлган. Темир ушбу истироҳат боғ-саройларидан т аш қа ри Ша ҳр ис аб зд а ги О қс ар ой қош ид а, шу нингдек Яссадаги Хожа Аҳмад мемориал мақбара мажму аси ёнида ҳам гўзал ва мунаққаш боғлар яратган эди. Клавихо Темурнинг Шаҳрисабздаги Оқсаройи қошида бунёд этган боғада тиллодан ишланган дарахтни кўриб, унинг мевалари биллур тошлар билан безатилган эди, деб ёзади. Бундай ғаройиб мўьжизани яратган ўрта аср усталари маҳаллий халқ вакилларидан ёки ўзга юртлар дан эдими, бундан қатьий назар бу ҳол сунъий ландшафт яратиш ва боғ-парк услуби Шарқ халқ ларига азалдан хос эканлигани кўрсатади. Ҳирот. Темурийлар бунёд этган боғларнинг биридаги ёзги кўшк. XV аср миниатюрасидан. Темур ва темурийлар даврида Хуросон пойтахти Ҳиротда ҳам Самарқанд боғларига ўхшаш гўзал боғ-рогаар бунёд этилади. Ҳирот шаҳри атрофларида Темур даврига қадар ҳам маҳаллий зодагонлар курган бир неча боғлар бўлиб, улардан Боғи Баланд, Боғи Зоғон, Боғи Сафед Шоҳрух даврида салтанатнинг ёзги қарор гоҳи ва халқ сайиллари ўтказиб туриш учун фойдаланилар эди. Шоҳрух ўз ҳокимиятининг дастлабки йилларида Боғи Сафед майдонини анча кенгайилириб, боғни қайта куради ва унда ғарой иб тасвирий санъат асарлари билан зийнатлан ган мунаққаш бир сарой бунёд этади. Султон Хусайн Бойқаро даврида ҳам Ҳирот атрофларида бир неча боғ-саройлар ва хиёбон лар мавжуд эди. Улар ичида энг йириги Хусайн Бойқаро бунёд этган Боғи Жаҳонамо ҳисобланган . Бу боғ салкам бир квадрат километр (100 гектар) жойга эга бўлиб, боғнинг ўртасида маҳобат ли баланд сарой курилган. Сарой олдида гулзор, мевали ва манзарали ямяшилдарахтлар билан безатилган чорбоғ ва чорчаман ҳамда хиёбон услубларида ташкил этилган тўртга боғ бўлган. Боғаинг шимолий тарафидаги кенг қовуз- нинг тўрт томоиида тўртта зийнатли шийпон ва камондан нишонга ёй отиб, машқ ва мусобақа-лар ўтказишга мўлжалланган махсус бино - са- дафхона ҳам бўлган. Боғда қаторлаб экилган турли хил мевали дарахтлар, токзор, сарв, оккдрағай, мажнунтол, чинор, шунингдек, тур- ли-туман гулзорлар бўлган. Хондамирнинг хабар беришича, Ноий ҳам Ҳирот шаҳри атрофида бир неча ва манзилгоҳлар бунёд этган Боғи Мургонии Сарипули -Сангкашон (тош ташувчилар ьучлч- ги ёнидаги боғ), Боғчаи Шавкия (Дилкушо бг;ц), БоЕчаи Гузургоҳ ва тахти Бобо Сухта манзилла- 26. Хирот боғларининг биридаги Ховузи-Моҳиён, XV аср миниатюрасидан кўчирма. Марказип Осиё боғларида турли хия ёввопи ҳайвонлар, паррандалар, баяиқяар парваришланган. Улар боғ манзарасини янада бойитиб, унинг пшбиатига шарцона файз кмршпган. Амир Алшнер кўп замон ва йиллар ушбу жаннатасар манзилда роҳату фароғатда кун ке- чирсин», деб истак билдиради. Боғи Мурғоний эса дилкушо мавзе, ғоят маъмур ва обод жой хисобланган. Ушбу боғ ичига Навоий ажойиб бир масжид ҳам қурди- ради. Темурийлар ўзларининг боғларини дил очувчан ва эртакнамо бўлишлиги учун уларни чиройлн ҳайвонотлар билан безаганлар. Боғда сайр қилиб юрган оху ва товуслар, ҳовузларда сузиб юрган ўрдак ва ғозлар шулар жумласи- ри шулар жумласидандир. Сангкашон боғи қақида Хондамир ўзининг «Хулосат ул-ахбор»-ида: « Бу жаннатфазилат манзил, ундайин гаш- тгоҳ бутун Хуросонда хам топилмагай», - деб ёзади. Шавқня боғи эса ниҳоятда тоза жой бўлиб, ўртасидан сув оқиб ўтган. Бо*чаи Г^зургоҳни Хондамир: «Хуросон юртида, балки шамнинг аксари обод ерларида бундайин суви мазалик ва хавоси латиф жаннатсимон жой топилмайди»..., деб таърифласа, Тахти Бобо Сухтани «Қутлуғ манзил, Боғчаи Гузургохнинг шнмолий тарафида жойлашган ва тавсифу таърифга муҳтож эмас дандир, Клавихо хам Темурнинг Самарқандцаги Давлатобод боғида оҳу ва тустовуклар бўлган-лигидан далолат беради. Боғлардага қайвонот шамини кўпгина нафис суратларда хам учратиш мумкин. Ҳирот боғларининг бирини махсус Ҳовузи Моҳиён - Баликдар хрвузи безаган. Бундай жонзотлар Шарқ боғ-парклари ҳуснига қусн қўшган. 27. Чорбоғ, хиёбон ва чорчаман услуботида бунёд этилган истироҳат боғи. Ҳирот, XV аср миниатюрадан. Марказда боғнинг асосий саройи ва меимошош жойлаштирилиб, унда орқароқда чап томонда ҳар ам ва хизматкорлар хоналари ўрнашган. Сарой олдида икки поғонали ва фавворали сариовўз мавжуд. Ундан сарой ичига ариқча орқали сув кириттиб фаввора ўрнатшган ва чортарафга сув оқиб турган. Чорчаманларга мевали ва манзарали дарахтлар тартиб билан экилган. Боғнинг гир атрофида ва ичида сайргох йўлаклар ва хиёбонлар, улар кесишган жойларда эса ҳ о в у з л а р т а ш к и л қ и л и н г а н . Бу боғларни яратган меъмор ва боғбонлар уларда ўша давр боғ- истироҳатчилик саньа- тининг энг яхши намуналарини акс этгаришга интилганлар. Темурийларнинг боғлари учун кўпроқ илгаридан мавжуд манзилгохлар, суви етарли кичик боғлар, хушманзара дарахтзорлар, ў т - ў л а н л а р қ ў ш и б о л и н и б , қ а й т а д а н р е ж а л а н ган, махсус лойилаланган. Фақат айрим боғлар янгитдан ишланган. Ҳар иккала ҳолда ҳам улар учун мавжуд манзарага бой жойлар танланган. Айни пайтда, Мовароуннаҳрда табиий нокулай, масалан, ботқокдик жойларда сунъий ишланган боғлар ҳам учравди. 3. Марказий Осиё боғларттг меъморий-режавий ечимлари, таркибий элементлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Хўш, Марказий Осиё истироҳат боғлари қандай меъморий тартиб ва режаларда ишлан- ган? Бу соҳадаги материалларни ўрганиш шуни кўрсатадики, Темур ва темурийлар давридаги боғлар қиёф аси икки хил: 1) симм етрия асосида тўғри хандасавий шакллардан тузилган тартибли мунтазам кўринишда ва 2) табиат хуш- манзаралари тартибида ташкил этилган манза- рали эркин кўринишларда шаклланган. Темур ва темурийлар бунёд этган боғлар- нинг кўпчилиги биринчи хил кўринишдаги боғ- лардан ташкил тоғиб, уларнинг тузилиши анъа- навий «чорбоғ» тартибига бўйсундирилган. Чор- боғлар режаси асосан тўғри тўртбурчак ёки тўртбурчак шаклидаги деворлар билан ўралган тўрт ва ундан кўп қисмдан иборат боғлар бўлган. Уларнинг ўртасидаги саройга бориладиган хиё бонлар одатда чорбоғ майдонини симметрия ёки шунга яқин ҳолда жойлашган бирталай тўртбур чак чорчаманларга бўлган. Ўрта аср муаллифи Ниёзийнинг «Иро- шодуш-зироат фи илмил-харосат» (Экин экиш йўриклари ва деҳқончилик илми) асарида чор- боғнинг тарҳи, курилиши ва экилиш тартиби ҳ ақида маълумотлар келтирилган. Унда чорбоғ т а ш к и л э т и ш т а р т и б и қ у й и д а г и ч а б а ё н қ и л и н ган: «Қоида шуки, чорбоғнинг гирдини девор тагидан уч зиро (1 зиро 70 сантиметрга яқин) т а ш л а б , б и р з и р о к е л а д и г а н а р и қ қ а з и л а д и . А р и қ н ин г д ев ор т ом он ид аг и қи рғ оғ иг а би р- б ир иг а яқинлаштириб сафидори Самарқандий (оқ те рак) экиладики, у хуҳшамодир. Кажу (қарағай) у қадар латофатли эмас, шунинг учун унинг хо ж а т и й ў қ . Б о ғ т а р а ф и д а г и а р и қ қ и р ҳ о ғ и г а с а в сан (гулсафсар) экиш муносибдир. Кейин яна рахрав учун уч зар (зар 107 сантиметрга тенг) арқ (йўл) ташлаб, бир зиролик ариқ қазилади. Унинг йўл томонидаги қирғоғига савсан, сафи-доридан беш зиро узокликда бўлган пуштаснга (майдончага) зардолу экилади; ҳар икки зардо-лунинг оралигига гули сурх ва шафтоли (экиш) муносибдир. Мазкур зардолунинг қар биридан кейин боғ ичкариси томон беш қарч оралик ташлаб, ё зардолу экиб, олу, узум пайванд қила- 28. Бухоро. Стораи-Моҳи-Хоса чорбоғининг режаеи ва акки цаватли кўшк саройнинг умумий кўриниши: 1-масжид; П-Аҳмадхоннинг эски саройи; Ш-боғнинг янги саройи; 1-янги сарой бинолари; 2-харам; 3- саккиз ёқли кўшк; 4-икки ^аватии кўшк-сарой; 5- шийпон; 6-ҳовуз (53x46 м); 7-боғнинг дарвозаси; Р- хайвонатхона; Д- гулзорлар. дилар. Шундан кейин ораликдан иморат олди- даги ҳовузга борадиган тўғри ариқ чикарилади. Унинг қирғогага ҳамиша баҳор, савсани расмий ва ханжарий экилади, улар хушнамодирлар. Мазкур шох, арикнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб рахрав учун атрофи ўралган йўл ташланади. Кейин себарга (беда) учун жой тайёрланци. Се- баргазор томонда алоҳида-алоқида баланл ча-хорчаман (тўрт гулзор) ажратилади. Биринчи чаман-анор, иккинчиси - беҳи, учинчиси-шаф-топи, тўртинчиси амруз (нок) бўлади. Чахор чаманлардан кейин боғчалар тузилади. Биринчи боғчага кўк бинафша, элчи савсан ва зебо гул; бошкасига боғ лоласи, тоғ лоласи, дардари гуш, дардари кокилий, оддий савсан, сахҳойи ва оқ савсан, оддий шақойиқ; яна бошқа боғчага оқ ёсуман, сариқ ёсуман, савсани хатмий, уни яна гулхайри деб қам айтадилар; яна бир боғчага хатаи хитойи, оқ ёсуман, шаб ба дустон, чаман афруз, лолайи хитойи, бўсгон афруз (гултожих- ўроз) экиладики, бу гулллар бирин-кетин очи- ладилар. Боғчаларнинг этагага уларнинг шарқ- ий ва ғарбий томонларига настаран; унинг ёни-дан ҳовузнинг шимол томонидан яна икки бута настаран экадилар. Ҳовуз иморатдан 20 зар ёки канча муносиб топсалар, шунча узоқликда бўли- ши керак. Иморат атрофига чинор, гарбий то-монига гилос, улар оралиғига қизил арғун эки-лади. Иморатнинг жануб томонидан лулапузга (атрофи ариқ бўлган суфа) олма экилади. Чун- ки иссиқ офтоб кунлари (олма дарахти) унннг тафтини қайтаради». Келтирилган парчадан кўриниб турибди- ки, чорбоғ тартиботи алоқида қоида сифатида эълон қилиниб, боғдорчшшкда унга амал қилиш анъана қаторига кирган. Бу анъана асрлар даво- мида боғ усталари ва меъморлар томонидан аниқ ижтимоий ва табиий шароитларни ҳисобга ол- ган қолда турли кўринишларда ривожлантириб келинган. Бухородаги Ситораи Мохи Хосса бо- ғининг (XIX-XX аср) тузилиши бунга мисол бўла олади. У XIX-XV асрлардаги Самарқанд ва Ҳирот боғларига ўхшаш чорбоғлар шаклида режаланган. Боғ сахни бир-бирига кўндаланг йўлаклар билан кесишувчи чорчаман майдон- ларга бўлинган. Чорбоғлардаги хиёбонлар бош йўл ва сай- ргоҳ йўлакларининг икки тарафига қуёш йўна-лишига қараб соябон дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш орқали ташкил этилган. Хиёбон- лар дарахт ва ўсимликларнинг экилиш тартиби га қараб очиқ ёки ёпик, кўринишларда бўлган. Очиқ хиёбонларда дарахт шохлари бир-бирига 29. Табиий булоқ қошида эркин режавий композиция асосида бунёд этилган боғ. «Бобурнома»га ишланган минштюра, XV аср. қўшилиб кетмаган. Ёпиқ хиёбонларда эса, ак-синча, дарахтлар ўсиб йўлак устини юқоридан ё ҳ и б қ ў й г а н . Н а т и ж а д а б у н д а й х и ё б о н л а р с а л кин, серсоя бўлган, йўлак четига қўйилган ўрин- диқҳарда ўтириб, хордиқ чиқариб дам олинган. Бош хиёбонлар, ҳовузлар бўйларидаги супалар, айвонлар атрофлари, чорбоғ деворлари қошига манзарали дарахтлар, сайргоҳйўлаклар ва чор- чаманларга мевали дарахтлар экилган. Тартибли мунтазам хандасавий кўриниш- даги чорбоғлар кўпроқ нисбатан текис ерларда жойлашган боғларга мос келса, эркин манзара- ли кўринишдаги боғлар баланд-пастликда, қияликларда жойлашган кенг майдонли сайргоҳ истироҳат боғлари ва боғ-кўриқхоналар учун мос келган. Амир Темур бунёд этган Боғи Жаҳон- намо, Боғи Нақши Жаҳон, Боғи Тахти Қорача боғлари ана шундай эркин табиат манзараси кўринишидаги боғлар турига кирган. Бу боғлар да курилган боғ саройи атрофлари, унга бори ладиган марказий хиёбон ва боғ дарвозаси ол- дилари, мунтазам тарҳлик режаларда шакллан- т и р и л г а н . Л е к и н б о ғ н и н г қ о л г а н қ и с м л а р и а с о сан эркин табиат манзараси кўринишида қол дирилган. Шуни айилиш керакки, Зарафшон тоғи этагида жойлашган Боғи Жаҳоннамо, Зарафшон тизма тоғларидаги довонда биллур сувли анҳор бўйида бунёд этилган Т ахти Қорача боғлари кўриқхона боғлар тарзида фойдаланилган бўлса ажаб эмас. Уларда шоҳона овлар ва ов машқлари ўтказилиб турилган бўлиши мумкин. Боғи Жаҳоннамо таркибида узумзор ҳам бўлиб, унинг аксарият қисми нисбатан текис майдонда жой- л а ш г а н . З а р у р а т т у ғ и л г а н д а қ и я л и к л а р т е к и с саҳнларга бўлиниб фойдаланилган. Таъкидлаш мумкинки, ҳар иккала кўринишдага боғларда ҳам боғ қисм ларининг вазифаларини эътиборга олиб, фойдаланишга қулай ҳолда жойлаштирилган. Масалан, айвон иморатларга туташтирилган, дам о л и ш с у п а л а р и ҳ о в у з в а ф а в в о р а л а р қ о ш и д а , ҳ овузлар эса ўқариқларга боғланган, серсоя дарахтлар қуёш ҳолатини эътиборга олган ҳолда хиёбон ва йўлаклар бўйлаб ҳамда ҳовузлар ат рофига экилган. Манзарали ва мевали дарахт лар бир-бирини тўлдирган, гулзорлар эса очиқ майдонларда, шийпонлар атрофида барпо этил- ган. Темурийлар бунёд этган боғлар, юқорида таъкидлаганимиздек, майдонларининг каттали- ги, гўзал маҳобати-ю, мунаққаш зебу зийнатла- ри, эртакнамо кўшк-саройлари, мевали ва ман- зарали дарахтлари, ранг-баранг гуллари, Ғаройиб сув иншоотлари ва манзаралари билан ажра либ турган. Шарафиддин Али Яздий Темурнинг «Боғи Жаҳоннамо»си ҳақида ёзаркан, унда тўсатдан меъморнинг оти йўқолиб қолганлиги ва уни боғдан излаб тоғишга бир ой сарф бўлганлиги ҳақидаги латифани келтиради. Боғи Дилкушо ва Боғи Нав боғларининг ташқи ўлчамлари 1500x1500 газ (1000x1000 метрлар чамаси) атрофида бўлган. Темурнинг Давлатобод боғи тарҳи эса тўғри тўртбурчак кўринишида (900x1350 метр) бўлиб, боғнинг ўзи икки қисмдан: боғ- сарой жойлашган истироҳат боғи (900x900 метр) ва боғ узумзоридан (900x450 метр) иборат бўлган. Янги боғлар кўпинча, илгаридан мавжуд боғҳар Ҳудудларини кенгайгиршҳ Ҳисобига барҳо этилса-да, экиҳадиган дарахтлар тури алоҳида эътибор билан танҳанган. Боғ атрофидаги деюрлар бўйлаб мирзатераклар экилган. Улар ичида «Сафидори Самарқандий» тури ўзининг гўзал ранги ва шакли билан бошқа тераклардан ажралиб турган. Шунингдек, манзараш дарахтлардан топ, чи- нор, сарв, арча, мажнунтш экилган. Мевали дарахтлардан олмаларнинг турли хил навлари, ўрик, шафтоли, анор, нок, олча, анжир, тут ва бодомлар доим эътиборда бўлган. Клавихо Темурнинг Давлатобод боғида, шунин- Гдек, унинг Шаҳрисабздаги Оқсаройи қошидаги боғида ҳам турли-туман мевали ва манзарали дарахтлар бўлганлигини эслайди. Ибн Араб-шоҳнинг ёзишича, Темур ўзининг боғларндаги мевали дарахтларга пайванд қўйишни жуда ёқтирган ва пайванддан сўнг ҳам текшириб тур ган. Аждодларимиз боғлардаги мевали дарахт-ларни фақат ширин-шакар мевалари учунгана эмас, балки уларнинг бақордаги ёрқин, оппок қордек, бинафша, алвон рангли гуллари, ёздаги қизил ва сариқ тусли меваларининг чиройлили- ги ва боққа тароват бағишлаши туфайли ҳам ёқтирганлар. Гулларни танлашда уларнинг очи- лиш мавсумига эътибор беришган. Умуман, улар шундай тартибда экилганки, бири очилиб туга-са, иккинчиси гуллай бошлаган. Шундай гул-лардан айримларини санаб ўтамиз: ҳамиша ба-ҳор, атиргуллар, бинафшалар, савсан, наргис, гули раъно, нулуфар, шаббўй, гултожихўроз, арғун, садбарг, ханжарий. Боғлар ичида икки хил манзарали мухит: серсоя ёпиқ ва соясиз очиқ яшил муҳитни куза- тиш мумкин. Ёпиқ яшил муҳитга одатда серсоя хиёбонлар, йўлаклар, қовуз ва супа атрофлари кирса, очиқ яшил муҳитга майсазор, бедазорлар ва гулзорлар кирган. Ҳар иккала муҳитнинг май-дони нисбатан бир-бирига тахминан тенг бўлган. Ёпиқ ва очиқ муҳитда яшил майдонлар бир-би-риаан ландшафт, хавосининг мусаффолига, на- млиги ва иссиқлигига қараб фарқ қилган: ёпиқ яшил мухдтда ҳаво иссиқлиги сезиларли равишда паст, нисбатан нам, очиқ яшил муҳитда эса ак-синча. Ҳар иккала муҳит микроикдими ораси- даги ушбу фарк. туфайли боғда ёзнинг жазирама иссиқ кунлари енгил шабада тўлқини сезилиб турган. Ушбу самара чорбоғ ушубидаги Ўрта Шарқ боғ-паркларига хос бўлиб, серсоя сув ҳав- залари атрофидаги чорпояларда янада сезиларли ва завкли бўлган. Темурийлар курдирган айрим боғларда (жумладан, Боғи Давлатобод, Боғи Бехишт, Боғи Чинор) саройлар табиий ёки сунъий баланд те-паликлар устига қурилган бўлиб, улар боғнинг турли томонларидан айниқса, уларга элтувчи хиёбонлардан яққол кўзга ташланиб турган. Гўзал саройлар курилган тепаликлар ёнига ушбу саройларнинг акси тушиб турувчи сунъий сув ҳавзалари ишланиб, улар чир айлана кенг ариқ ёки ҳовуз фавворалар тарзида бўлган. Бу каби меъморий услублар боғни янада гўзал ва таро-ватли қилган, дам олувчилар дилини эса завқ- шавкха тўлдирган. 31. Чорбоғ услубида лойилалан- ган замонавий истироҳат боғининг режаси ва аксоно- метрик кўриниши. Архитек- торлар А. Ўролов, К. Раҳимов ва Н.Дробченколар таклифи. Боғнтг лотиавт ўлчами 750x750 м. Шарқнинг бошқа мамлакатлари каби Марказий Осиёда ҳам ўрта асрларда шаҳар мар- казий майдонлари ва гузар марказларини шакл- лантиришга ҳамда уларнинг меъморий ланд- шаф т ечим ига катта эътибор берилган. Сам арқ анддаги Регистон, Абди Дарун, Абди Берун, Қўш - Ҳовуз, шунингдек, Бухородаги Лаби-Ҳовуз, Минораи Калон майдонлари фикримизнинг да лилидир. Одатда бундай майдонлар каттароқ ҳо ву з, м и но ра , қа йр ағ оч , чи но р ё ки м аж н ун то л дарахти ва гулзорлар билан безалган. Бугунги кунда ҳам Марказий Осиё рес-ҳубликалари шаҳарларида мавжуд боғлар кен- гайилирилиб таъмирланмокда, янгидан-янги боғ- роғлар яратилмокда. Бундай боғларни яратишда шу чоққача Европа, ғарб боғ- истироҳатчилик анъаналаридан андозалар олиб келинди. Нати- жада миллий шарқона боғлар услубияти унут бўлаёзди. Эндиги замонавий эҳтиёж Жаҳон лан- дшафт архитектураси ва боғ-истироҳатчилик санъатининг ижобий анъаналарини эгаллаган Ҳ о л д а қ а д и м и й в а ў р т а а с р Ш а р қ б о ғ - о р о й и ш чилик ва дизайн санъатининг илгор намунала рини ўзида мужассамлаштирган Марказий Осиё боғ-истироҳатчилик ва ландшафт архитектура си анъаналарини чуқур ўрганишни ва амалда кўллаб рўёбга чиқаришни талаб этади. 2. Тогли Бадахшон. Муллало қишлоги ёнидаги Пскем дврёси устига қурилган ёгоч кўприк, XX аср боши. Д.Нозилов чизмаси. Дарё ўртасидаги улкан тошдан табиий таянч тарзида фойдаланилган. Соҳиллардаги ёғоч таянчншг олдинга чиқиши бир томондан 10 метрни иккинчи томондан 14 метрни ташкил қилган. Кўприкнинг эни 3 метрга яқин. 32а. Тоғли Бадахшондаги Сўх дарёси устига 2000 та терак танасидан 9 қават қилиб қурилган ёгоч кўприк ва акведук (тарнов), XX аср бошлари. Д.нозилов реконструкцияси. Қаватлар эни ва баландлиги юқори томон кичрайиб боради.Қ аватларнинг жами баландлиги қарийиб 40 метрли улкан фронтал композицияни ташкил қилади. Охирги кичик қаватга ёгоч тарнов ўрнатилиб, у бир соҳилдан иккинчисига сув ўтказиш учун хизмат қилган. Акведукнинг фронтал композицияси ва ёгоч қу рилмалари атрофидаги тоғу-қоялар ландшафтига ўта мос тушган ва уни бадиий бойитган. 33. Самарқанд. Регистон майдонидаги ансамбл, XV -Х VX асрлар. Ўрта асрдаги шаҳар очиқ муҳитлар тизимининг янги такомиллашган кўриниши - «майдонча» услубидаги меъморий ансамбл. Ансамбл ташкил этган кенг очиқ майдон уни чегаралаган бинолар ичидаги ҳовли лар ва майдонга туташган кўчалар билан қўшилиб яхлит шаҳар ландшафтини вужудга келтирган. 34. Бухоро. Лабиҳовуз ансамбли. XVII аср. 1-Кўкалдош мадрасаси; 2- Девонбеги мадрасаси; 3-Девонбеги хонақоси; 4-ҳовуз. Турли йилларда қурилган иншоотлар яхлит бир уйғунлашган композицияни - умумий майдон ва ҳовуз атрофига бирлашган бинолар орқали шаҳар очиқ, муҳитлар ландшафтини шакллантирган.