logo

Суд психологик экспертизаси мавзусини ўқитишда замонавий технологиялардан фойдаланиш

Загружено в:

29.06.2021

Скачано:

0

Размер:

4019.568359375 KB
1 “ Психология ” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси Суд психологик экспертизаси мавзусини ўқитишда замонавий технологиялардан фойдаланиш БИТИРУВ ЛОЙИҲА ИШИ 2 Мундарижа КИРИШ.......................................................................................................... 3 I-БОБ. СУД ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ 1.1. Суд психологик экспертизанинг устивор йўналишлари.................... 6 1.2. Суд психологик экспертизаси мавзусини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар...................................................................... 10 II-БОБ. СУД ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ МАВЗУСИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ 2.1. Юридик психология фанининг ишчи ўқув дастури (Силлабус)......... 14 2.2. Суд психологик экспертизаси мавзуси бўйича маъруза матни.......... 30 2.3. Суд психологик экспертизаси мавзусидан таълим технологиялари .. 52 2.4. Назорат топшириқлари (ЖН,ОН,ЯНлар бўйича саволлар ва тестлар)............................................................................................................ 63 2.5. Суд психологик экспертизаси мавзуси юзасидан тақдимот.......... ... 69 Хулоса ва тавсиялар ..................................................................................... 92 Фойдаланилган адабиётлар ......................................................................... 96 Иловалар .......................................................................................................... 100 Кириш Битирув лойиҳа ишининг долзарблиги Республикамиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда қадриятларимизнинг қайта тикланаётганлиги, миллий, маданий ва маърифий 3 меросларимиздан халқимиз ҳаётида, болалар тарбиясида кенг фойдаланилаётганлиги кишилар ўртасида меҳр-оқибат, инсонийлик, мурувватлилик ва олижаноблик каби юксак фазилатларнинг шаклланишига замин яратиш билан бир қаторда юртимиз фуқаролари турмуш фаравонлигининг ошишига, уларда эртанги кунга нисбатан бўлган ишонч ҳиссининг шаклланишига хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар билан бир қаторда, ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, эртанги куни, жисмоний ва ақлий жиҳатдан баркамол ривожланишлари борасида ҳам кишини қувонтирадиган даражадаги ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу мақсадга эришиш учун муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов раҳнамолигида янги даврда яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилмоқда. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул қилиниши, қолаверса, Президентимизнинг - “Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидоий, биз бошлаган ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом авлодни енгиб бўладими? Бугун биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга етишда ана шу навқирон авлодимиз ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Яна бир бор таъкидлайман, доимо ўрганиш, изланиш, янгиликка 4 интилиб яшаш керак. Бугунги кунда қайси давлат юксак тараққиётга эришган бўлса – бу Жанубий Корея ёки Япония бўладими, Европа давлатлари бўладими – буларнинг барчасидан ўрганиш керак. Бу борада биз учун ҳеч қандай мафкуравий чеклашлар йўқ. Биз учун ягона мафкура – бу Ўзбекистоннинг тараққиёти, Ўзбекистоннинг равнақи, Ўзбекистоннинг ҳеч кимдан кам бўлмаслигидир” 1 - деб таъкидлашлари юртимизда баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор берилаётганлигини кўрсатиб турибди. Олий таълим муассасаларининг таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, қонун ости ҳужжатлари жумладан фармонлар, фармойишлар, қарорлар ва буйруқлар каби ташкилий ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилмоқда. Юридик психология фанининг назарий ва амалий муаммолари, фанни ўқитишдаги инновациялар, ўқув дастури, маъруза матнлари, кейслар, амалий топшириқлар, назорат саволлари шу кунга қадар олий таълим муасасалари профессор-ўқитувчилари томонидан етарли даражада ўрганилмаганлиги юридик психология фани муаммоларини, хусусан суд психологик экспертиза мавзуси муаммоларини ҳар томонлама назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил этишни долзарблигидан далолат беради. Битирув лойиҳа ишининг мақсади. Суд психологик экспертизаси мавзуси ни ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, мавзу юзасидан электрон ўқув модули ишланмасини шакллантириш ҳамда фанни ўқитишни такомиллаштириш, ўқув жараёнини сифатини таъминлаш, илмий ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Битирув лойиҳа иши мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: Биринчидан, олий таълим муассасаларининг Психология (умумий психология) йўналиши талабаларига ўқитилаётган юридик психология фани 1 Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”. Т.: “O‘zbekiston”, НМИУ, 2015, 235 – бет. 5 доирасидаги Суд психологик экспертизаси мавзусини назарий ва амалий таҳлил қилиш; Иккинчидан, Суд психологик экспертизаси мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш; Учинчидан, “Юридик психология” фани ўқув дастури мазмун моҳиятини очиб бериш; Тўртинчидан, Суд психологик экспертизаси мавзусидан электрон ўқув модули ишланмасини тайёрлаш ; Бешинчидан, Суд психологик экспертизаси мавзусин и ўқитишни, таълим ва тарбия жараёнини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. Битирув лойиҳа ишининг объектини Бухоро давлат университетининг 5210200 – Психология (умумий психология) бакалавриат таълим йўналишида ўқитилаётган юридик психология фани таркибидаги “ Суд психологик экспертизаси” мавзуси нинг назарий масалалари ва ташкилий характерга эга бўлган ҳужжатларни ўрганиш ташкил этади. Мавзунинг предмети олий таълим муасасаларининг Психология (умумий психология) бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган юридик психология фани таркибидаги “Суд психологик экспертизаси” мавзусининг мазмун моҳиятини ўрганиш ҳамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш ҳисобланади. Битирув лойиҳа иши назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, тадқиқот натижасида олинган хулосалар “Юридик психология” фани бўйича ўқув модулини яратишда амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган хулоса ва билдирилган тавсиялардан ўқув жараёнини сифатини таъминлашда, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, суд-ҳуқуқ тизимида олиб бориладиган амалий ишларда, таълим муассасалари фаолиятида юридик психология фанини ўқитишни 6 такомиллаштиришда, суд психологик экспертизаларни ташкил этиш ва уни талаб даражасида ўтказиш жараёнида хизмат қилади. Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, еттита параграф, хулоса, тавсиялар фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан иборат ҳолда ёритиб берилган. Битирув лойиҳа ишида 30 дан ортиқ адабиётлардан фойдаланилган. Ишнинг асосий ҳажми 99 бетни ташкил этади. I-БОБ. СУД ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ 1.1. Суд психологик экспертизанинг устивор йўналишлари 7 Мустақил республикамиз ёшларини янгича ижтимоий муҳитга тайёрлаш, уларни давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. Ҳозирги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдири ёшларнинг маънавий қиёфасига, шахсий баркамоллигига боғлиқ. Бу вазифаларни амалга ошириш инсоний ўзаро муносабатларда демократик тамойилларни онгга тўла сингдиришни тақозо этади. Инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар Шарқда ўзига хос ва ҳар бир миллат психологиясига мос ҳолда шакллантиришдир. Ўз касбининг билимдони бўлиш учун нафақат юридик фанларни, балки ш ахсларнинг руҳий ҳолати ва кечинмаларини ҳам яхши билиш керак бўлади. Бу эса ҳар бир ҳуқуқ идораси ходимидан психология илмининг сир- асрорларидан хабардор бўлиш ва шу асосда қонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширишни тақозо этади. XXI аср Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт, фан ва техника, ижтимоий- сиёсий инновациялар асри сифатида бошланди ва ана шундай шароитда баркамол шахс, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш нафақат педагогик, балки ижтимоий заруратга айланди. Бу зарурат “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган “таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш” масаласига эътибор қаратишни талаб этди. Психология фанларини ўқитиш таълим-тарбия бирлигига асосланиб, ушбу фанлар ўсиб келаётган ёш авлодда сиёсий, ғоявий, маънавий-ахлоқий, жисмоний фазилатларни, юксак онг ва маданиятни шакллантиради. Демак, ёш авлод, бўлажак мутахассисларнинг, умуман, миллатнинг қандай сиёсий, ғоявий, ахлоқий, ғоявий тамойиллар асосида яшаши ва меҳнат қилиши бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган узлуксиз таълим-тарбия тизими самарадорлигига бевосита боғлиқ. Президентимиз И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қўшма мажлисида ҳозириги вақтда дунёда содир бўлаётган воқеаларга муносабат 8 билдириб, “... кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди ” 2 , - деб таъкидлади. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, мустақилликнинг қадрига етиш, Ватан тараққиёти учун дахлдорлик туйғусини англаш, ҳар қандай хавф-хатар ва таҳдидларнинг олдини олишда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий (психология) фанларининг ўқитилишини пухта ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни бугун бошимиздан кечираётган ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан, бу жараён ўта аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш асосида амалга оширилмоғи зарур. Мазкур вазифаларни амалга оширишда гуманитар ва ижтимоий- иқтисодий фанлар (психология) соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий янгиликларга таянган ҳолда, мавжуд ҳолатни илмий-назарий ўрганиш, мазмунан бойитиш, такомиллаштириш ҳамда ислоҳотлар талабларига тўла жавоб берадиган даражага келтириш тамойилларига асосланиш зарур. Тизимнинг муваффақияти фанларнинг ўқитилиш сифати, фанлар ўртасидаги ўзаро интеграция, “узлуксиз тарбия объекти ва субъекти” бўлган талабаларнинг камолоти, онгу тафаккурини юксалтиришга қаратилган таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил этилишига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларда Ватанга садоқат, унинг тараққиётига дахлдорлик ҳисси, миллий ғурурни шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтириш, ҳозирги замондаги кескин интеллектуал-маънавий рақобатга жавоб бера оладиган, мустақил қарорлар қабул қилишга қодир бўлган юксак малакали мутахассислар этиб тарбиялаш олий таълим 2 Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ сўзи, 2015 йил 24 январь . 9 тизимида ўқитилаётган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий (психология) фанлар олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Президентимиз И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида, илгари сурилган концептуал фикр-ғоялар, илм-фан соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар психология фанлари мазмунини янада такомиллаштиришни талаб этади. Маънавий-маърифий ва таълим-тарбия соҳасидаги ўзгаришлар, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари ёшларнинг дунёқараши ва тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутадиган, маънавий дунёсини бойитадиган, уларнинг онгида маънавий бўшлиқ юзага келишига йўл қўймайдиган гуманитар ва ижтимоий–иқтисодий (психология) фанларини мазмунан такомиллаштириш ҳамда таълим самарадорлигини янада оширишни талаб этади. Ўтган давр мобайнида олий таълим тизимида гуманитар ва ижтимоий- иқтисодий (психология) фанларнинг меъёрий ҳужжатлари, ўқув-услубий мажмуасини такомиллаштириш ва уларни ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилди. Бу ишлар келгусида яна изчил давом эттирилади. Фанларни ўқитишда узвийлик ва изчилликни таъминлаш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш, илм-фан соҳасидаги янгиликларни уларда акс эттириш, бугунги ва истиқболдаги вазифаларни ёритиш, мустақил таълим, ўқитиш жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникацион технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинади. Психология фанларни ўқитиш борасида миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш, фанларнинг намунавий ўқув дастурларини такомиллаштириш ва улар асосида маъруза матнлари, янги авлод ўқув адабиётлари, электрон адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига босқичма-босқич жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўқув фанлари бўйича электрон ўқув воситаларининг яратилиши мазкур фанларни ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан 10 фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиради. Бу ўз навбатида, талабаларнинг мазкур фанлар бўйича билимларни чуқур ўзлаштиришларининг асосий омили бўлиб, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширади. Айни шундай саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг тадбиқ этишни янада жадаллаштириш, профессор-ўқитувчиларни илғор педагогик билимлар ва технологиялар билан қуроллантириш, уларнинг маҳоратини ошириш, хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда улардаги самарали усул ва воситаларни миллий таълим тизимимизга жорий этиш имконини яратади. 1.2. Суд психологик экспертизаси мавзусини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланганидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ атворнинг андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”. XXI асрда Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш устивор вазифалардан биридир. Бу эса, ўз навбатида психолог олимларимиз зиммасига тегишли ўқув фанлари бўйича ўқув адабиётларини ҳозирги давр талаби ва илм-фаннинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда янгилаб бориш, таълим жараёнига инновация ва таълим технологияларини жорий этишни тақозо этмоқда. 11 Маълумки мамлакатимиз олий таълим муассасаларида “Юридик психология” фани таркибидаги “Суд психологик экспертизаси” мавзусини ўқитиш жараёнида инновациялар ва илғор хорижий тажрибаларни қўллаш бугунги куннинг долзарб масаларидан бири ҳисобланади. “Суд психологик экспертизаси” мавзусини ўқитишда бугунги кунда ривожланган хорижий мамлакатларда қуйидаги инновациялар ва таълим технологиялари қўлланилмоқда. Мавзуни ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, объективлик тамойилларига амал қилган ҳолда замонавий усуллар: “Давра суҳбати”, “Савол-жавоб”, “Бахс-мунозара”, “Ақлий ҳужум”, ”График органайзерлар” “Кластер”, “Бумеранг”, “Ролли ўйин”, “Интерфаол” методлар слайдлар ёрдамида ўтказилади ва машғулотлардаги маълумотлар мультимедиа воситалари ёрдамида презинтация қилинади. Инновацион технологиялар талабаларнинг фаол ҳаётий муносабатларини шакллантиришга қаратилган. Уларга ўқув жараёнидаги янги шаклдаги интреактив усуллар киради. Талабалар дарс жараёнида мавзуни ўзлаштириш учун доира шаклида ўтирадилар. Психологик таълим тизимига медиацияга кириш технологиясини киритиш мумкин. Талабаларга вужудга келган ижтимоий низоларни нейтрал воситачи - Медиатор иштирокида тинч йўл билан ҳал этишни ўргатиш. Бу ҳолатда талабалар инсонларга беғараз ёрдам беришнинг ўта муҳим тартиб ва вазифа эканлигини тушуниб етадилар. Бу технология бугунги кунда ривожланган ҳорижий мамлакатларнинг жумладан, Америка Қўшма 12 штатлари, Германия, Япония ва Россия давлатларининг олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда кенг қўлланилмоқда. Биз қуйида дарс жараёнида медиация технологиясини қўллаш масаласини кўриб чиқамиз. Дарс жараёнида Медиацияни қўллаш варианти: Курс талабалари 3-та кичик гуруҳларга бўлинади. Профессор-ўқитувчи 1- ва 2-гуруҳларга ижтимоий низо билан танишиб чиқишни таклиф этади. Ижтимоий низо ёзма, оғзаки ёки карточкаларда бўлиши мумкин. 1- Гуруҳ бир тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилади, 2-гуруҳ вужудга келган низо бўйича ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз фикрларини билдиради. 10-дақиқа ўтгандан сўнг хар бир гуруҳнинг аъзоси ўзларини манфаатларини ҳимоясини таъминлаш учун сўзга чиқади ва ҳимоя қилади. 3-Гуруҳ - медиаторлар. Уларнинг вазифалари тарафларни ўзаро бир ечимга келиш учун ишонтириш ва яраштириш ҳисобланади. Медиация технологиясининг босқичлари: (доскада) 1.Тарафларнинг сўзга чиқиши. 2.Тарафларнинг манфаатларини аниқлаштириш. Бунда медиаторлар у ёки бу тарафларга Сиз нима учун бундай қилдингиз? Ва шунга ўхшаш саволлар билан мурожаат қилишади. 3.Кун тартибини шакллантириш. Медиаторнинг фикрича қайси масалалар бўйича бир ечимга (компромиссга) келинади. 4.Таклифларнинг илгари сурилиши. Ҳар бир тараф низони бартараф этиш бўйича ўз вариантларини ечимини таклиф этади. 5.Қарорни танлаш. Келишувни шакллантириш. 6.Келишувнинг бажарилиши. Медиация жараёнини муаллифларнинг фикрича қуйидаги модел бўйича тушунтириш мумкин: А – Медиация; О - медиация жараёнини ташкил этиш; 13 С - эшитиш; Э – медиаторнинг ҳар қайси тараф билан алоҳида учрашуви; Г, П – таклифларни генерация қилиш; Э,Ф – эхтиросларнинг фактлардан ажратилиши (муаммонинг асл кўриниши); Р,Р – ресурсларнинг кенгайиши (медиатор тарафларга муаммони ҳал этиш учун нима етишмаслигини тушуниб етишига ёрдам беради ва уларни мутахассисларни олдига юборади; масалан: юристлар, психологлар, экспертлар ...). Н, – тарафларни музокараларда ўзини тутишга ўргатиш; С, - ҳаракатларнинг оқибатлари, саволларга асосан таклифларнинг реал қабул қилиниши ҳолати, ходисаларнинг ривожланиши. Ҳуқуқий, ижтимоий психологик таълимни ҳозирги замон тизими педагог ходимларга анъанавий ва инновацион таълим технологияларини амалиётда оптимал ечимини топишга имкон яратади. II-БОБ. СУД ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ МАВЗУСИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ. 2.1. Юридик психология фанининг ишчи ўқув дастури (Силлабус). 14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 5210200 - Психология (умумий психология) б акалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “ Юридик психология ” фанидан СИЛЛАБУС Тошкент – 2015 5 210200 - Психология (умумий психология) б акалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “ Юридик психология ” фанидан Силлабус 15 Бухоро давлат университети 1.Олимов Лазиз Ярашович – Бухоро давлат университети Психология кафедраси катта ўқитувчиси Боғланиш учун телефон: +99865 221-29-66 (иш); +99890-612-64-49 (моб) Электрон почта: lolimov@mail.ru Илмий қизиқишлари: Суд психологик экспертизаларни ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари. Девиант хулқ-атвор муаммоси. 2. Ижтимоий психология; Этнопсихология . 3. Ўтказилиш жойи ва вақти: 7-8- семестр дарс жадвалига асосан. 4. Ўқув фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги: Юридик психология курси умумий психология, тиббиёт психологияси, психодиагностика, девиант хулқ-атвор психологияси, социал психологик тренинг, маънавият асослари, ижтимоий психология, фалсафа, педагогика, криминал психология, каби фанлар муаммолари доираси билан узвий алоқадорликка эга. 5. Ўқув фанининг тавсифи: 5.1.Ўқув фанининг йўналтирилганлиги. Юридик психология фани ижтимоий фанлар орасида ўзининг муносабатлар кўламининг кенглиги, предмети, тартибга солиш усулининг ўзига хослиги, манбаларининг ранг-баранглиги, давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, юксак маънавиятли, ватанпарвар, халқпарвар, ташаббускор, замонавий билимлар билан қуролланган, хорижий тиллар ва ахборот технологияларини эгаллаган, эзгу инсоний фазилатларга эга, иродаси бақувват, иймони бутун ва виждонан уйғоқ юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш учун ўзига хос методология вазифасини ўташга йўналтирилган. 5.2.Мақсади: 16 Фаннинг асосий мақсади жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларга ҳуқуқий билимлар бериш асосида фанни ривожлантиришдир. Агар ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билса, дунёқараши кенг бўлса, тарбияланган бўлсагина жиноятчилик камаяди ҳамда унинг олди олинади. Қолаверса, талабаларда юридик психология фани ҳақида тасаввурларни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари борасидаги билимларини кенгайтириш ҳамда бўлғуси касб эгалари (эксперт психологлар)ни суд психологик экспертиза ўтказишга ва оқилона хулоса чиқаришга ўргатиш касбий шаклланишнинг зарур жабҳаси бўлиб ҳисобланади. Бўлғуси психологларни мавзу бўйича тушунчаларни тўғри шарҳлаш ва қўллай олиш учун зарур билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир. Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаб ва мотивларини, ижтимоий- психологик, шахс ва индивидуал психологик, ёш, ҳудудий, статистик ва жинсий хусусиятларини ўрганиш ҳамда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профилактик, таълим ва тарбия жараёнини ташкил қилишда маънавий-маърифий ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилиши даражасини янада такомиллаштиришга эришишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, уларнинг самарадорлик даражасини илмий, психологик, педагогик жиҳатдан асослаш фаннинг мақсади ҳисобланади. 5.3.Вазифалари: Фаннинг тадқиқот предмети ва методлари, билиш жараёнлари, шахснинг ички регуляцияси, шахс индивидуал психологик хусусиятлари, муомала ва шахслараро муносабатлар онгнинг тавсифи сингари категориялар тўғрисида маълумот бериш, бакалавр доирасида психолог мутахассислар учун ҳуқуқий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш, шу орқали психология ва ҳуқуқ соҳасидаги билимларни тизимга солиш ва амалиётга қўллашга, психолог мутахассисларни тайёрлаш режасининг таркибий қисмига талабаларни амалий, касбий кўникмалар билан қуроллантириш киради. 17 5.4.Ўқув фанининг мазмуни: Юридик психологиянинг предмети, тизими ва услублари, билиш жараёнлари, ҳ иссиёт ва ирода жараёнлари, шахс ва унинг индивидуал психологик хусусиятлари, муомала ва ижтимоий гуруҳларда шахслараро муносабат, шахснинг ижтимоий-мослашган дунёқараши психологияси, жиноятчи шахсининг психологик таҳлили, ж иноятнинг психологик таҳлили, уюшган жиноятчиликнинг психологияси, тергов фаолиятининг психологик хусусиятларига умумий тавсиф, в оқеа жойини кўздан кечириш ва гувоҳлантириш п сихологияси, т ергов тактикаси психологияси, тинтув псхологияси, сўроқ қилиш психологияси, таниб олиш учун кўрсатиш психологияси. Юридик психология илмий-амалий фан сифатида биринчидан, қонунга итоатгўйлик хулқи (ҳуқуқий онг, ахлоқ, ижтимоий фикр, ижтимоий стереотиплар); иккинчидан, жиноий хулқ (жиноятчи шахсининг хулқ- атворидаги оғишишлар, жиноий стереотип, жиноий гуруҳ тартиби, тузилиши, криминоген вазият, жабрланувчининг шахси, хулқ-атвори ва жиноий хулқининг генезисдаги роли); учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти (профилактик фаолият психологияси, тергов фаолияти психологияси, суд-психологик экспертиза); тўртинчидан, ҳуқуқбузарларни ресоциализация қилиш (жиноий жазони ижро этувчилар психологияси, озодликка чиққанлар психологияси); бешинчидан, вояга етмаганлар кабиларнинг психологик асосларини ишлаб чиқади. 5.5. Фанни ўрганиш режаси: № Мавзулар Таълимни ташкил этиш шакллари ва соатлар тақсимоти Мустақил таълим учун топшириқлар 1. Юридик психологиянинг предмети, тизими ва услублари. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-4 Юридик психология фанининг тарихига доир илмий қарашлар мавзусида Реферат 15 бет. 18 2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимларининг билиш жараёнлари Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-2 Мавзу бўйича слайд тайёрлаш 12-16 та слайд 3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимларининг ҳиссий-иродавий жараёнлари ва уларнинг индивидуал хусусиятлари. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-2 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимларининг ҳиссий-иродавий жараёнлари ва уларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш усулларини танлаш 4. Ҳуқуқшунослик фаолиятининг ижтимоий- психологик тавсифномаси. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Ҳуқуқшунослик фаолиятининг ижтимоий- психологик тавсифномасини ёзиш 5. Муомала ва ижтимоий гуруҳларда шахслараро муносабат. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Т.Лири, Социометрия методлари асосида шахслараро муносабатлар тизимини ўрганиш 6. Шахснинг ижтимоий- мослашган дунёқараши психологияси. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Шахснинг ижтимоий- мослашган дунёқараши психологияси мавзусида Реферат 15 бет. 7. Жиноятчи шахсининг психологик таҳлили. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-4 Жиноятчи шахсини психологик таҳлил қилиш 8. Жиноят психологияси. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Мавзу бўйича слайд тайёрлаш 12-16 та слайд 9. Уюшган жиноятчиликнинг психологияси. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-4 Уюшган жиноятчиликнинг психологияси мавзусида 8-10 бет ҳажмда ижодий иш ёзиш. 19 10 Тергов фаолиятининг психологик хусусиятлари. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Тергов фаолиятининг психологик хусусиятлари мавзусида Реферат 15 бет. 11 Воқеа жойини кўздан кечириш ва гувоҳлантириш психологияси. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-4 Воқеа жойини кўздан кечириш ва гувоҳлантириш психологияси мавзусида 8-10 бет ҳажмда ижодий иш ёзиш. 12 Тинтув психологияси. Маъруза-2 Семинар-2 Мустақил таълим-4 Тинтув психологияси бўйича эссе ёзиш 13 Сўроқ қилиш психологияси. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Сўроқ қилиш психологияси мавзуси бўйича 15 та слайд тайёрлаш 14 Суд психологик экспертизаси. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-2 Жиноят просессуал кодексида экспертиза билан боғлиқ тегишли моддаларни ўрганиш ва шу асосда 15 бетлик таҳлил ёзиш 15 Суд муҳокамасининг психологик асослари. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-6 Суд муҳокамаси бўйича кейс тайёрлаш ва муҳокама жараёнини ташкил қилиш 16 Судья, давлат айбловчиси (прокурор) ва адвокатнинг касбий - психологик хусусиятлари. Маъруза-2 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Судья, давлат айбловчиси (прокурор) ва адвокатнинг касбий - психологик хусусиятлари юзасидан тавсифнома ёзиш 17 Судланган шахс психологияси ва қайта тарбиялаш (ресоциализация) масаласи. Маъруза-4 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Ресоциализация қилишнинг психологик тамойилларини 20 ишлаб чиқиш 18 Маҳкум шахсини ва жазони ўтаб қайтган шахсни қайта тарбиялашнинг психологик воситалари ва шартлари. Маъруза-4 Семинар-4 Мустақил таълим-4 Маҳкум шахсини ва жазони ўтаб қайтган шахсни қайта тарбиялашнинг психологик воситалари ва шартлари бўйича ишланма тайёрлаш 6. Асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати: 6.1. Раҳбарий адабиётлар: 1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-2 2 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2013. 2. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14., -Тошкент: Ўзбекистон, 2006. 3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. 4. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”. Т.: “O‘zbekiston”, НМИУ, 2015 . 5. Каримов И.А. Бизнинг йўлимиз – демoкрaтик ислoҳoтлaрни чуқурлaштириш вa мoдернизaция жaрaёнлaрини изчил дaвoм эттириш йўлидир. // Халқ сўзи, 2011 йил 8 декабрь. 6. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ сўзи, 2015 йил 24 январь. 6.2. Асосий адабиётлар 1. Васильев B.JI. Юридическая психология. «Питер» Санкт-Петербург. 2009 . 2. Ратинов А.Р. Судебная психология для следователей. М.,2005. 3. Романов В.В. Юридическая психология. Москва., Юристь, 2006. 4. Столяренко A.M. Прикладная юридическая психология. «Юнити» Москва, 2005. 6.3. Қўшимча адабиётлар 21 1. Березин Ф.Б., Мирошников Н.П., Рожанец Р.В. Методика многостороннего исследования личности. М., 2005. 2. Богданов В.М. Психологические особенности профессионального мышления работников уголовного розыска. Омск. 1994. 3. Богинский В.Е. Рефлексивное управление при допросе. Учебное пособие. Харьков 1993. 4. Быков В.М. Особенности расследования групповых преступлений. Ташкент, 2003. 5. Волков Б.С. Мотивы преступлений. Казань, 2003. 6. Глазырин Ф.В. Психология следственных действий. Волгоград, 2003. 7. Глаточкин А.В., Пирожков В.Ф. Психология состояния человека лишенного свободы. М., 2003. 8. Исломов З.М. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, ижтимоий вазифаси. Ўқув қўлланма. -Тошкент: ТДЮИ, 2004. 9. Лазарев В.В., Липень С.В., Саидов А.Х. Теория государства и права: Учебник. Под ред. акад. Абдурахманова К.Х. – М.: Рос. экон. акад., 2008. 10. Davlat va huquq nazariyasi. Mas’ul muharrirlar: H.B.Boboyev, H.T.Odilqoriyev. – Toshkent: TDYI, 2005. 11. Зокиров И.Б. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи (1- қисм). Дарслик. -Тошкент: ТДЮИ, 2009. 12. Р.Қобилов, А.А. Отажонов ва бошқалар Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик.– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. 13. Jinoyat h uquqi (Umumiy qism) Darslik. Usmonaliyev M, Bakunov -T., “Nasaf” 2012. 14. Усмоналиев М., Бакунов T. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм) Дарслик –Т., ТДЮИ, 2010. 6.4. Электрон таълим ресурслари: 1. http: www.Iib.psixology.msu.ru 2. http: www.Iib.psixology.ru 3. http: www.Iib.psixology.rin.ru 22 4. http: www.Iib.psixology.narod.ru 5. http: www. ziyonet.uz . 6. http: buxdu.uz/ . 7. Билимларни назорат қилиш: Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш режалаштирилади: Жорий назорат - талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назоратлар аудитория машғулотларида оғзаки ва аралаш шаклларда ўтказилади. Оралиқ назорат - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратлар тест ва коллоквиум шаклида ўтказилади. Якуний назорат - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат ёзма шаклда ўтказилади . Талабалар билими 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Бундан: 30 балл жорий назорат, 40 балл оралиқ назорат ва 30 балл якуний назорат ёзма шаклга кўра тўпланади. Баҳолаш мезонлари Балл Баҳо Талабанинг билим даражаси 86-100 Аъло Берилган саволга тўлиқ ва аниқ жавоб бера олса, ҳар бир айтилган фикрни замонавий психология фани нуқтаи назаридан таҳлил қилиб берса. Савол мазмунидан келиб чиқувчи психологик-педагогик билимларга эга эканлигини яққол намоён қила олса, этнопсихологияни ўрганишдаги ўзига хос хусу- сиятлари; миллий психологик қиёфа, миллий урф-одат ва анъаналар, миллий дид, миллий ўз-ўзини англаш ҳамда дин психологиясининг фан сифатида вужудга келиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида билимга эга бўлса ва бу ҳақда теран, мустақил 23 фикрлай билса “ аъло” баҳо қўйилади. 71-85 Яхши Берилган савол мазмунини англаш асосида тегишли билимларни намоён қила олса, этнопсихологиядан келиб чиққан ҳолда савол моҳиятини тушунтириб билса, фикрларни илмий этнопсихологик далиллар асосида баён эта олса. Берилган жавобларда этнопсихология структураси бўйича мавжуд хусусиятлар ва омилларга оид билимлар мавжуд бўлса “ яхши” баҳо қўйилади. 56-70 қониқар- ли Берилган саволга қисман бўлса-да, жавоб берса, айнан савол мазмунидан келиб чиқувчи этнопсихологик тушунчалар ёки далилларни етарли даражада изоҳлай олмаса; жавобда аниқ фактлар ҳамда этнопсихологик билимларни атрофлича ва тўлақонли даражада ифодалай олмаса “ қониқарли” баҳо қўйилади. 0-55 қониқар- сиз Берилган савол талабига мос жавоб ёки билимга эга бўлмаса, ўз фикрларини илмий психологик тушунчалар сифатида ифодалай олмаса; фан моҳиятига кирмаган ҳолда умумий, саёз гаплар билан ўз фикрини баён этишга ҳаракат қилса, савол мазмунидан келиб чиқувчи этнопсихологик соҳадаги билим ва илмий тушунчалар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмаса “ қониқарсиз” баҳо қўйилади. Фан бўйича талабалар билимларини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезонлари 2015-2016-ўқув йили VII-VIII жараён Ўқув соатлари бўйича баллар тақсимоти Т/р Рейтинг назорати Назорат шакли Назоратни ташкил қилиш Эслатма 1 1-ЖН конспект ёзиш ва баёни 3 та савол 3,3,4 баллдан 10 балл Ишчи фан дастурнинг 1-10-амалий машғулот- лари мавзулари юзасидан тузилган 2 2-ЖН конспект ёзиш ва баёни 3 та савол 3,3,4 баллдан 10 балл Ишчи фан дастурининг 11-20-амалий машғу- лотлари мавзулари юза-сидан тузилган 3 3-ЖН конспект ёзиш ва баёни 3 та савол 3,3,4 баллдан 10 балл Ишчи фан дастурининг 21-29-амалий машғу- лотлари мавзулари юзасидан тузилган 6 1-ОН Ёзма 3 та савол, Ишчи фан дастурнинг 24 1-саволга 6 балл- дан, 2-саволга 7 баллдан, 3-саволга 8 баллдан Жами: 20 балл 1-10-маъруза машғу- лотлари мавзулари юзасидан тузилган 7 2-ОН Ёзма 3 та савол, 1-саволга 6 балл- дан, 2-саволга 7 баллдан, 3-саволга 8 баллдан Жами: 20 балл Ишчи фан дастурнинг 11-20-маъруза машғу- лотлари мавзулари юзасидан тузилган 8 ЯН Ёзма 3 та савол 10 баллдан 30 балл Фан ишчи дастури маъруза, амалий, мустақил таълим мавзулари асосида тузилган. Жами 100 балл ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДАН БАҲОЛАШ МЕЗОНИ. I. ЖОРИЙ НАЗОРАТ БЎЙИЧА БАЛЛАР ТАҚСИМОТИ Жорий назорат 3 марта ўтказилиб, 10 баллдан жами 30 балл билан баҳоланади: Семинарларда қатнашиб саволларга тўлиқ жавоб берган талаба 10 баллгача, агар 2 та саволга жавоб берса 7 баллгача, 1 та саволга жавоб берса, 6 баллгача, агар талаба берилган мавзу бўйича конспекти бўлмаса ҳамда берилган саволларга умуман жавоб қайтара олмаса 0-5 балл билан баҳоланади. (ҳар бир жорий назорат учун 0-10 балл ажратилган бўлиб, берилган 3 та саволнинг ҳар бирига берган жавобига қараб (1-2-саволнинг ҳар бирига 0-3 балл, 3-саволга 4 балл доирасида) баллар тўпланади.) II. ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ЁЗМА ШАКЛИДА 2 МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ ВА 20 БАЛЛДАН 40 БАЛЛ БИЛАН БАҲОЛАНАДИ: 2.1. Ёзма оралиқ баҳолаш ўтказилганда 3 та савол бўлиб, 1-саволга жавоб учун 0-6 баллгача, 2-саволга жавоб учун 0-7 баллгача, 3-саволга жавоб учун 0-7 баллгача, жами 20 балл доирасида баҳоланади: 25 -Aгар талаба барча саволларга тўлиқ, аниқ ҳамда ижодий фикрлари билан ёндошган бўлса 17,2-20 баллгача баҳоланади. (86-100%) - Aгар саволларнинг моҳияти умумий очилган, асосий фактлар тўғри баён қилинган бўлса 14,2-17,1 баллгача баҳоланади. (71-85%) - Aгар саволларга умумий жавоб берилган, аммо айрим фактлар тўлиқ ёритилмаган бўлса 11,2-14,1 баллгача баҳоланади. (56-70%) -Агар саволларга етарли жавоб ва асосли фактлар мавжуд бўлмаса, ёки хатоликка йўл қўйса, етарли хулосага кела олмаса 0-11,1 баллгача баҳоланади. (0-55%) 2.2. Оралиқ назоратнинг 1-саволига берилган жавоб учун 0-6 баллгача, 2- саволига берилган жавоб учун 0-7 баллгача, 3-саволга жавоб учун 0-7 баллгача баҳоланади. - Aгар талаба (1 савол бўйича, яъни 6 балл доирасида) тўлиқ, аниқ ҳамда ижодий фикрлари билан ёндошган бўлса 5,16-6 баллгача баҳоланади. (86-100%) - Aгар саволнинг моҳияти умумий очилган, асосий фактлар тўғри баён қилинган бўлса 4,26-5,15 - баллгача баҳоланади. (71-85%) - Aгар саволга умумий жавоб берилган, аммо айрим фактлар тўлиқ ёритилмаган бўлса 3,36-4,25 - баллгача баҳоланади. (56-70%) - Агар саволга етарли жавоб ва асосли фактлар мавжуд бўлмаса, ёки хатоликка йўл қўйса, етарли хулосага кела олмаса, шунингдек, саволга умуман жавоб қайтара олмаса 0-3,35 баллгача баҳоланади. (0-55%) - Aгар талаба (2-3-савол бўйича, яъни 7 балл доирасида) тўлиқ, аниқ ҳамда ижодий фикрлари билан ёндошган бўлса 6,02-7 баллгача баҳоланади. (86-100%) - Aгар саволнинг моҳияти умумий очилган, асосий фактлар тўғри баён қилинган бўлса 4,97-6,01 баллгача баҳоланади. (71-85%) - Aгар саволга умумий жавоб берилган, аммо айрим фактлар тўлиқ ёритилмаган бўлса 3,92-4,96 баллгача баҳоланади. (56-70%) 26 - Агар саволга етарли жавоб ва асосли фактлар мавжуд бўлмаса, ёки хатоликка йўл қўйса, етарли хулосага кела олмаса, шунингдек саволга умуман жавоб қайтара олмаса 0-3,91 баллгача баҳоланади. (0-55%) III. ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ЁЗМА ШАКЛИДА ЎТКАЗИЛАДИ ВА ҚУЙИДАГИЧА БАҲОЛАНАДИ: 3.1. Якуний назорат ёзма шаклида ўтказилиб, қуйидагича баҳоланади: Ёзма баҳолаш ўтказилганда 3 та савол бўлиб: - Aгар талаба барча саволларга тўлиқ, аниқ ҳамда ижодий фикрлари билан ёндошган бўлса 26-30 баллгача баҳоланади. (86-100%) - Aгар саволларнинг моҳияти умумий очилган, асосий фактлар тўғри баён қилинган бўлса 21,3-25,9 - баллгача баҳоланади.(71-85%) - Aгар саволларга умумий жавоб берилган, аммо айрим фактлар тўлиқ ёритилмаган бўлса 16,5-21,2 баллгача баҳоланади. (55-70%) - Агар саволларга етрали жавоб ва асосли фактлар мавжуд бўлмаса, ёки хатоликка йўл қўйса, етарли хулосага кела олмаса 0-21 баллгача баҳоланади. (0-54%) 3.2. Ёзма ишнинг ҳар бир саволи бўйича талаба ёзган жавоблар қуйидаги тартибда баҳоланади: -Aгар талаба берилган ҳар бир саволга тўлиқ, аниқ ҳамда ижодий фикрлари билан ёндошган бўлса 8,6-10 баллгача баҳоланади. (86-100%) - Aгар саволнинг моҳияти умумий очилган, асосий фактлар тўғри баён қилинган бўлса 7,1-8,5 - баллгача баҳоланади. (71-85%) - Aгар саволга умумий жавоб берилган, аммо айрим фактлар тўлиқ ёритилмаган бўлса 5,5-7 - баллгача баҳоланади. (55-70%) - Агар саволга етарли жавоб ва асосли фактлар мавжуд бўлмаса, ёки хатоликка йўл қўйса, етарли хулосага кела олмаса, шунингдек саволга умуман жавоб қайтара олмаса 0-5,4 - баллгача баҳоланади. (0-54%) Мустақил ишни баҳолаш мезонлари Рефератни баҳолаш мисолида 27 Реферат илмий раҳбар томонидан баҳоланади. Мустақил иш мавзусини талабаларнинг ўзи танлайди. Бунда қуйидаги шартли равишдаги кўрсаткич ва баҳолаш мезонлари қўлланилиши мумкин: т/р Мустақил иш шакли Баҳолаш кўрсаткичлар и Баҳолаш мезонлари 1 Реферат 1.1. Рефератл аштирилган матн янгилилиги Максимал баҳо   –   20 балл - муаммо ва мавзу долзарблиги; - муаммо қўйилиши янгилилиги ва мустақиллилиги, муаммо таҳлили учун танланган янги жиҳатлар шакллантирилиши; - муаллиф мавқеи мавжудлиги, мулоҳаза юритишдаги мустақиллиги 1.2. Муаммо моҳияти очиб берилиши даражаси Максимал баҳо   –   30 балл - реферат режасининг мавзуга мослиги; - мавзу мазмунининг реферат мавзуси ва режасига мос келиши; - муаммо асосий тушунчаларининг тўлиқлиги ва очиб берилиши доираси; - материаллар билан ишлаш услуб ва усуллари асосланганлиги; - адабиёт билан ишлаш маҳорати, материаларни тизимлаш ва тартиблаштириш; - қараб чиқилаётган масала бўйича ҳар хил қарашларни умумлаштириш, солиштириш бўйича кўникма, асосий мулоҳаза ва хулосаларни далиллаш 1.3. Манбаларни танлашни асосланганлиги Максимал баҳо   –   20 балл - муаммо бўйича адабий манбаларни доираси, улардан фойдаланиш тўлиқлик даражаси; - муаммо бўйича энг янги манбани жалб этиш (журналда чоп этилган, илмий ишлар тўпламлари, интернет тармоқлари маълумотлари ва бошқалар) 1.4. Расмийлаштири ш қоидаларига амал қилиш Максимал баҳо   –   15 балл - фойдаланилган адабиётларга тўғри ҳавола қўйиш; - ифода тўғрилиги ва маданияти; - муаммо атамалари ва тушунчалар аппаратидан самарали фойдаланиш; - реферат ҳажмига қатъий риоя қилиш; - расмийлаштириш маданияти: хат бошиларни ажратиш 1.5. Равонлик, - орфографик ва синтактик хатоликлар 28 саводлилик Максимал баҳо   –   15 балл бўлмаслиги, стилистик тафовутлар йўқлиги; - хатоликлар, қисқартирилган сўзлар, умумий қабул қилинганидан ташқари, бўлмаслиги; - адабий тарз Пировардида реферат 100-балли тизимда баҳоланади ва 5-балли билимни баҳолаш қуйидагича амалга оширилади: 86-100 балл – «аъло» 70-85 балл – «яхши» 51-69 балл – «ўрта» 51 баллдан паст – «қониқарсиз» Дастурда кўзда тутилган материалдаги билимни кундалик баҳолашда баллар ҳисобга олинади. (талабаларга кўрсатмалар тарзида) 1. Ўқитувчи билан маслаҳатлашиб, реферат мавзусини танланг. 2. Танланган мавзу бўйича библиография тузинг. 3. Танланган иш юзасидан тадқиқот иши олиб боринг. У бўйича режа ёки конспект кўринишида ёзувни амалга оширинг – ўзингиз учун мақбул вариантдаги ишчи ёзувни танланг. 4. Танлаб олинган материаллардан фойдаланиб, барча талабларга биноан реферат ёзинг. 8. Ўқув фанининг талаблари: “Юридик психология” фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба: - Юридик психология фанининг назарий ва амалий соҳаларда эришилган асосий ютуқлари, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; - фаннинг тадқиқот предмети ва методлари, билиш жараёнлари, шахснинг ички регуляцияси, шахс индивидуал психологик хусусиятлари, муомала ва шахслараро муносабатлар онгнинг тавсифи сингари категориялар тўғрисида назарий билимларга эга бўлиши ; -фаннинг ўзига хос ҳусусиятлари; -жиноятчи шахсининг психологик таҳлили; 29 -жиноятнинг психологик талқини; -уюшган жиноятчилик психологияси; -тергов фаолиятининг психологик хусусиятларига тавсифи; -тинтув ва сўроқ қилиш психологияси юзасидан ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан амалий кўникмаларни эгаллаши; - талаба -жиноятнинг психологик талқини; -уюшган жиноятчилик психологияси; -тергов фаолиятининг психологик хусусиятларига тавсифи билан боғлиқ малакаларини эгаллаши лозим. 2.2. Суд психологик экспертизаси мавзуси бўйича маъруза матни. Мавзу: Суд психологик экспертизаси Мавзунинг режаси: 1. Cуд психологик экспертизасининг тарихи. 2. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. 3. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. 4. Суд психологик экспертизани ўтказишда эксперт психологнинг вазифаси. 5. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар. 30 6. Суд психологик экспертизанинг асосий вазифалари. Таянч тушунчалар: Экспертиза предмети, ваколати ва экспертиза олдига қўйиладиган масалалар, экспертиза ўтказишнинг зарурийлиги ва экспертизани белгилаш тартиби. Экспертиза саволларини тузишга қўйиладиган талаблар. 1. Cуд психологик экспертизасининг тарихи Суд психологик экспертиза бугунги кунда ҳуқуқшунослик амалиётига чуқур кириб бормоқда. Суд психологик экспертизасининг моҳиятини тўлароқ англаш ва амалиётга кенг тадбиқ этиш учун эса унинг шаклланиш йўлини, тарихини билиш талаб этилади. Ҳуқуқбузарлик жараёнидаги иштирокчиларнинг (айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлик берувчи) психик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва ўрганишга қизиқиш қадим-қадимдан мавжуд бўлган. Кишилик жамиятининг тараққий этиб бориши, бир ижтимоий тузумнинг иккинчи бир ижтимоий тузумга ўрнини бўшатиб бериши жамиятда бир қатор янгиликларни, ўзгаришларни келтириб чиқарган. Шу тариқа жамият ривожи барча соҳалар сингари психология илмининг ҳам ривожланишига туртки бўлди. Натижада ҳуқуқшунослик амалиётида психологик синовларнинг аҳамияти янада ортиб, уни ўтказиш усуллари такомиллашиб борди. Бу ўз навбатида, тергов ва судлов жараёнларининг ошкоралик асосида, одилона олиб борилишини таъминлади. Бироқ, тергов ва судлов жараёнларининг ошкора ва одилона олиб борилиши кўп ҳолларда фақат судья ёки терговчининг тажрибасига, илмига, малакасига ва виждонига боғлиқлигича қолаверади. Бундай ҳолат табиий равишда судлов ва тергов жараёнига бошқа соҳаларнинг ҳам аралашиши заруриятини келтириб чиқарди. Дастлаб судлов жараёнида психологлар вояга етмаганларнинг психик ривожланиши хусусиятларини, хотира, тафаккур жараёнларини тадқиқ қилиш билан шуғуллана бошладилар. 31 Ҳуқуқшунослик амалиёти тарихидан маълум бўлишича, илк марта 1810 йилда Наполеон “жиноят кодекси”га ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олиш ёки бошқара олмаслик (внменяемость, невменяемость) лаёқатини аниқлаш тушунчасини киритди. ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, бир қатор мамлакатларнинг жиноят процессуал кодексларига айбланувчининг ўз хатти-харакатларига жавоб бера олиш ёки жавоб бера олмаслигини аниқлашга доир тиббий тушунчалар ҳам киритила бошланди. Россияда 1864 йилда жиноят ишлари бўйича судлов низомига психиатрик экспертиза ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги кодекс қўшилган эди. Ушбу психиатрик экспертиза таркибида психологик экспертиза ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Шу вақтдан эътиборан Россияда психологик экспертиза ўтказила бошланди. Асримизнинг ўрталарига келиб, экспериментал психология соҳаси бўйича эришилган ютуқлардан суд амалиётида ҳам фойдаланила бошланди. Ушбу йўналиш бўйича лабораториялар ташкил этилиб, уларда жиноятчи шахс хулқи ўзгаришлари, физиологик аффект ҳолати ва шу кабилар ўрганила бошланди. 1922 йилда Россия Федерациясида биринчи марта жиноят процессуал кодекси қабул қилинди. Асримизнинг бошларида собиқ иттифоқнинг бир қатор шаҳарларида жиноятчи шахсини ўрганиш бўйича марказлар очилиб, уларда суд психологик ишлари олиб борила бошлади. XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб, психологик экспертиза хизмати яна ривожлана бошлади. Психологик экспертиза соҳасининг ривожланиб бориши натижасида аста-секин унинг вазифаси, тергов ва суд жараёнига аралашув чегараси аниқлашиб борди. Бугунга келиб психологик экспертизанинг вазифаси, ўрганувчи соҳаси хусусидаги англашилмовчилик, тушунчовчиликлар барҳам топди. 32 Ўзбекистонда ХХ асрнинг 70-80-йилларидан бошлаб, психология, ҳуқуқшунослик психологияси, криминал психология фанлари муайян даражада ривожланиш босқичига қадам қўйди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бу соҳадаги ўзгаришлар янада яққол сезила бошлади. Қонунчилигимиз асоси ривожланган дунё мамлакатлари тажрибасидан фойдаланилган ҳолда халқаро талаблар асосида қайта кўриб чиқилиб, янгиланди ва такомиллаштирилди. Суд экспертизалари ва шу жумладан, суд психологик экспертизасига нисбатан янгича ёндашувлар юзага келди. 2. Cуд-психологик экспертизасини ўтказиш Суд психологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаи ЖПКнинг тегишли моддасига биноан терговчи томонидан чиқарилган қарорга кўра тайинланади. Судда эса кўрилаётган ишда психологик мазмундаги вазиятларнинг мавжудлиги ҳақида ва уларнинг тергов жараёнида ўз ечимини топмаганлигига шубҳа туғилган ҳолатларда судья томонидан чиқарилган қарорга биноан суд психологик экспертизаси тайинланади. Бу хилдаги процессуал ҳужжатларда экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган шахс, унинг содир этган жиноий хатти-ҳаракати ҳақидаги қисқача баённома ҳамда ушбу содир этилган жиноий хатти-ҳаракатда психологик мазмундаги ҳолатларнинг мавжудлигига асосланиб, суд психологик экспертизасини тайинлаш зарурлиги тўғрисидаги фикр акс этган бўлиши лозим. Шунингдек, ушбу ҳужжатда эксперт аниқланиб, унинг олдига ҳал қилиниши лозим бўлган саволлар қўйилиши керак. Жиноят процессуал қонун талабларига кўра терговчи тайинланган барча экспертизаларда, жумладан, суд психологик экспертизаси ўтказиш жараёнида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга. Бироқ қонунни инкор қилмаган ҳолда, бизнинг назаримизда, терговчининг суд психологик экспертизасида қатнашишини ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ деб бўлмайди. Чунки айрим ҳолларда психологик эксперимент ўтказиш жараёнида терговчининг қатнашиши синалувчи учун тескари таъсир қилиши, яъни унинг кўнглидаги 33 фикр-мулоҳазаларини очиқ-ойдин айта олмаслигига олиб келиши мумкин. Шунингдек, айбланувчи ўз жиноятини тергов жараёнида тан олмаган бўлса, психологик экспертиза жараёнида жиноятни содир этганлигини бўйнига олиши мумкин. Бундай вазиятда эксперт айбланувчининг жиноятни содир этганлигини тан олганлигини таъкидлаб, жиноятнинг содир этилиш ҳолатларини экспертиза хулосасида кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Бизнинг назаримизда, психологик экспертизанинг бундай вазиятларни ёритиб бериши кўрилаётган ишнинг муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, унутмаслик керакки, психологик эксперт ушбу хулосаларни фақат ўрганилаётган айбланувчига нисбатангина бериши зарур. Агарда экспертиза учун қўшимча маълумотлар олиниши лозим бўлса, эксперт-психолог бошқа мутахассисларни ҳам экспертизага таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Судда суд психологик экспертизасини ўтказиш дастлабки тергов жараёнида ўтказиладиган психологик экспертизага қараганда бир қатор ўзига хосликларга эгадир. Хусусан, судда эксперт-психолог жиноят ишига тааллуқли бўлган ҳолатлар бўйича, айбланувчининг жиноятни содир этганлигини исботлаш жараёнида, уни сўроқ қилишда ва ҳоказоларда бевосита иштирокчи сифатида қатнашади. У психологик тадқиқот жараёнига зарур бошқа кишиларни таклиф этиши ва иш юзасидан янги далилий кўрсатмаларни талаб қилиши ҳам мумкин. Суд психологик экспертизасини тайинлашдаги муҳим жиҳатлардан бири эксперт танлашдир. Шунинг учун биз қуйида психолог экспертлар танлаш масаласи бўйича батафсилроқ фикр юритамиз. 1. Эксперт комиссияси таркиби камида учта мутахассисдан иборат бўлиши лозим. Чунки мутахассислар ҳамкор ва ҳамфикр бўлиб биргаликда ишлашади, бунинг натижасида экспертизадаги хатоликларнинг олди олинади. 2. Психологик экспертиза ўтказишга 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган психологлар, шунингдек, олий ўқув юртларининг психология кафедрасида ишлаётган ходимлар ёки илмий тадқиқот 34 институтларининг психолог илмий ходимлари жалб қилиниши мақсадга мувофиқдир. 3. Эксперт комиссияси таркибида ҳуқуқшунослик психологияси бўйича мутахассис ходим ҳамда ҳуқуқшунос бўлиши шарт. Чунки, олий ўқув юртлари психология бакалавриат йўналишини тугатган психологлар кўпинча экспертизанинг ҳуқуқий асосларига, процессуал моҳиятига тааллуқли бўлган ҳуқуқий тушунчаларни етарлича билмасликлари мумкин. 4. Катта ёшдаги шахсни суд психологик экспертизасидан ўтказишга умумий ва юридик психология мутахассисларини жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Вояга етмаган ёшларни суд-психолог мутахассиси билан биргаликда болалар психологияси мутахассиси, кекса ёшдаги кишиларни эса геронтопсихология йўналишидаги мутахассислар иштирокида суд- психология экспертизасидан ўтказиш лозим. Психологик-психиатрик комплекс экспертизасини ўтказишда комиссия таркибига умумий психология, тиббиёт психологияси, суд патопсихологияси мутахассислари ва психиатрлар киргани маъқул. Тиббий-психологик экспертиза комиссияси таркибига эса юқоридаги мутахассислардан ташқари синалувчининг касаллиги бўйича (агар у мавжуд бўлса) невропатолог, логопед, сексопатолог, окулист ва бошқа мутахассисларнинг қатнашиши айни муддаодир. Психолог-техник экспертизалар инженерлик, меҳнат психологияси мутахассислари ва албатта, техник мутахассис иштирокида ўтказилиши шарт. 3. Суд психологик экспертизасининг босқичлари Суд психологик экспертизаси бир қатор босқичлардан иборат бўлади: 1. Экспертларнинг жиноятни исботлаш мақсадида ўтказилган жараёнидаги иштироки; 2. Тадқиқотни ўтказиш; 3. Хулоса учун аҳамиятли бўлган вазиятларни ойдинлаштириш; 4. Тадқиқот натижалари асосида хулоса қилиш ва хулосани баён этиш; 35 5. Экспертларни сўроқ қилиш. Эксперт психолог вазифаси нуқтаи назаридан экспертизани ишга доир материални ўрганишдан бошланади. Шунингдек, тақдим қилинган иш бўйича махсус адабиётлар билан танишиш ва методика танлаш жараёни ҳам амалга оширилади. Сўнгра дастлабки асосий эксперимент ўтказилади. Эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва уни асослаш, хулоса қилиш ҳамда уни суд ёки терговга тақдим қилиш ҳам психолог-экспертнинг вазифасига киради. Психологик экспертиза хулосасининг асослилиги, уни ташкил этиш, ўтказиш, тўғри методика танлаш мутахассисларнинг малакасига, назарий ва амалий билимига боғлиқдир. Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, суд психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. Суд психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: 1. Шахснинг ёш даврига кўра психик ривожланишдан ортда қолишини, яъни психик ва ақлий ривожланиш даражаси ёшига нисбатан мос ёки мос эмаслигини аниқлаш зарурияти туғилган ҳолларда; 2. Касалликни бошдан кечирган ёки айни пайтда руҳий хасталикка чалинган ҳолатларида; 3. Бошидан кечирган ёки айни чоғда соматик касалликларга, айниқса, инфекцион, сурункали ва даволаш қийин бўлган касалликларга дучор бўлган ҳолатларида; 4. Жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлувчи, жамият томонидан қабул қилинган ахлоқ меъёрларига зид хулқ намоён бўлган ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатининг юзага келишига сабаб бўлувчи айрим омиллар кўзга ташланиш ҳолатларида; 5. Ўз хатти-ҳаракатининг аҳамияти ва ахлоқий моҳиятини тушуниб етмаслик ҳолатининг мавжудлиги ҳақида шубҳа пайдо бўлган пайтда; 36 6. Айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлик берувчининг бераётган кўрсатмаси унинг характер хусусиятига тўғри келмаётганлигига шубҳа пайдо бўлган пайтда; 7. Ёзилган матн муаллифини аниқлаш зарурияти туғилган пайтда; 8. Айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг шахс ва индивидуал- психологик, ёш ва ақлий ривожланиш даражасига кўра содир этилган жиноий ҳаракатнинг моҳиятини, оқибатини тушуниш ва аниқ баҳолай олиш ҳамда тўғри кўрсатма бера олиш лаёқатига эга эканлигини ойдинлаштиришда; 9. Жабрланувчининг жинсий муносабатларга боғлиқ жиноят мазмун ва моҳиятини тўғри идрок қила олиш қобилиятини аниқлашда; 10. Вояга етмаган ёшдаги айбланувчининг руҳий хасталикка боғлиқ бўлмаган ҳолдаги ақлий қолоқлик (психик ривожланишдан ортда қолиш) хусусиятига кўра ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бера олиш қобилиятини аниқлаш заруриятида; 11. Касбий фаолиятни бажаришга тўсқинлик қилувчи турли хил психик ҳодисаларнинг юзага келиш эҳтимолини аниқлашда (масалан, авиация, автоматика ва темир йўл транспортида, автоматик бошқарувни ишлаб чиқариш оператори фаолиятида ишнинг меъёрий давом этишига тўсқинлик қилувчи психик ҳолатлар ёки ҳодисаларни ўрганишда); 12. Жиноят содир этилиш пайтида айбланувчи онгига таъсир этувчи физиологик аффект ёки бошқа ҳиссий ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида; 13. Кишининг ўз жонига қасд қилиш (суицид) пайтидаги психик ҳолатини тадқиқ этиш мақсадида. 14. Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида; 15. Гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ёки идора қила олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа 37 туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида; 16. Гувоҳ ёки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун; 17. Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ёшга кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, суд психологик экспертиза жиноятнинг содир этилиш вақтида шахснинг психологик хусусиятларини, жиноий хатти-ҳаракатнинг психологик мазмунини, содир тилган жиноий ҳаракатга нисбатан айбланувчи ёки жабрланувчининг хатти-ҳаракат, мақсад ва мотивини аниқлашда ҳам қўлланилиши мумкин. Бироқ, суд психологик экспертизаси жиноятнинг ёки мазкур ҳаракатнинг ҳуқуқий, тиббий, педагогик, фалсафий, эстетик томонларини ёритиш ва баҳолаш ваколатига эга эмасдир. Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар – шифокор, психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган. Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. Экспертизанинг қуйидаги турлари фарқланади:  Суд тиббий экспертизаси;  Суд психиатрия экспертизаси;  Суд психология экспертизаси;  Комплекс экспертизалар. Суд тиббий экспертизаси жиноятнинг барча турларида ўтказилади. Жумладан, бахтсиз ҳодисалар, эҳтиётсизлик оқибатидан келиб чиқадиган жиноятлар, тасодифий ёки қасдддан амалга ошириладиган жиноятлар келиб чиққада суд тиббий экспертизаси ўтказилади. Суд тиббий экспертизаси 38 орқали жабрланувчининг олган тан жароҳатлари, уларнинг даражаси, келиб чиқадиган оқибатлари аниқланади. Суд психиатрия экспертизаси ҳам барча турдаги жиноятлар келиб чиққанда ўтказилади. Бундай экспертиза орқали жиноятчи, жабрланувчиларнинг жисмоний соғломлиги, ақлий жиҳатдан ақли расолиги, кўргазма бериш учун ўз хатти - ҳаракатларини идора қила олиш-қилмаслиги, суд залида ўзини тўғри тута олиши, саволларга тўғри, адолатли жавоб бера олиши ёки олмаслиги аниқланади. Одатда суд психиатрия экспертизаси суд психологик экспертизасини ўтказишдан аввал олиб борилади ва гумондор, жиноятчи шахсига хатти - ҳаракатларига жавоб бера олиши ёки олмаслиги тўғрисида хулоса берилади. Суд психологик экспертизаси тергов жараёнида жиноятчининг жиноий хатти - ҳаракатлари аниқ бўлмаган ҳолларда, шунингдек, балоғат ёшидаги ўсмирлар жиноятга қўл урган пайтларида, катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан мажбурлаш, номусига тегиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолларида ўтказилади. Суд психологик экспертизасини ўтказишдан асосий мақсад жиноятчининг психологик хусусиятларини, жиноий хатти-ҳаракатлар қилаётган пайтидаги унинг руҳий ҳолатлари, жумладан, аффект (кучли қўзғалиш, шуурий ҳолати), стресс ҳолати (кучли ҳаяжонланиш), суицид (ўз жонига қасд қилиш) ҳолатларини аниқлаш ва жиноятчига тўғри психологик ташхис қўйиш, яъни унинг жиноий хатти-ҳаракатлар қилаётган вақтида онгсизлик ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлашдир. Комплекс экспертизаларнинг мазмуни шундан иборатки, бундай экспертизаларни ўтказишда турли мутахассислар жалб қилинади. Жумладан, психолог, шифокор, психиатр, технолог, педагог кабиларнинг фикрлари жамланади. Комплекс экспертизалар муаммолар жуда мураккаб бўлганда ўтказилади. Суд психологик экспертизасини ўтказиш услублари. Суд психологик экспертизасини ўтказиш зарурати аввало терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, яъни бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. Суд 39 психологик экспертизасини тайинлаш, уни ўтказиш пайтида терговчи ва эксперт ўртасидаги психологик муносабатлар сезиларли роль ўйнайди. Уларнинг муносабатлари ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва ишонч асосига қурилмоғи лозим. Агар давлат экспертизаси муассасаси ҳудудида экспертиза ўтказишнинг имкони бўлмаса, терговчининг ўзи ана шундай муассаса ва экспертни (мутахассисни) қидириб топади. Бундай муассаса ва экспертни танлашда уларнинг савияси, холислиги, иш натижасидан манфаатдор эмаслиги ҳал қилувчи шартлар бўлиб ҳисобланади. Экспертга бирор бир тарзда психологик тазйиқ ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. Тергов амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, экспертга терговчи ўз нуқтаи назарини ўтказиш, хизмат лавозимидан фойдаланиб, психологик тазйиқ ўтказиш, экспертиза тадқиқотлари муддатини қисқартиришни кўзлаб, соддароқ методлар турини қўллашни талаб қилиш экспертизага терговчи тазйиқининг йўллари бўлиши мумкин. Шунинг учун психолог - эксперт ёки мутахассис - психолог ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қонун асосида иш кўриши мақсадга мувофиқдир. Суд психологик экспертизасини тайинланиши, унинг натижалари айбланувчига кучли психологик таъсир кўрсатади. Натижада у аксар ҳолларда ростмана кўргазма бера бошлайди. Тергов амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, шахснинг ҳаёти, соғлиги, эрки, шаънига нисбатан мулкка, жамоат тартибига, хавфсизлигига, аҳоли соғлигига қарши, вояга етмаганлар содир этган жиноятлар бўйича суд психологик экспертизасини тайинлаш зарурияти кўпроқ туғилади. Шунингдек, терговчида гувоҳ, жабрланувчи ёки айбланувчи муайян шароитларни тўғри идрок қила олиши ва кўргазма бера олишига шубҳа туғилган кезларда ҳам суд психологик экспертизасини тайинланади. Суд психологик экспертизасини ўтказишда психолог қуйидаги босқичларда иш олиб боради:  жиноий ишни очиш учун тўпланган барча иш ҳужжатлари билан батафсил танишиб чиқади; 40  жиноятчи, гумонланувчи, жабрланувчилар билан индивидуал суҳбатлар олиб боради;  улар устида психологик тест ўтказади;  тест натижалари ва суҳбат, кузатиш услублари орқали жиноий хатти - ҳаракатларни психологик жиҳатдан таҳлил қилади;  экспертиза натижаларига асосланган ҳолда психологик экспертиза хулосасини тайёрлайди ва терговчига тақдим этади;  тайёрлаган хулосаси асосида агар суд жараёнида гувоҳлик берилиши талаб қилинса судда қатнашади. 4. Суд-психологик экспертизани ўтказишда эксперт психологнинг вазифаси Суд психологик экспертизасининг предмети айбланувчи, судланувчи, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўргазмалари ҳаққонийлигини тасдиқлаш эмас, балки сўроқ қилинаётган шахснинг ўзига хос хусусиятларига кўра исботланиши зарур фактларни идрок қилиш, хотирасида сақлаш ҳамда баён эта олиш қобилияти бошидан кечираётган руҳий жараёнларга айнан мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир. Кўпинча вояга етмаган шахс психологик экспертиза объектига айланади. Психологиянинг ёрдамисиз терговчи ёки суд вояга етмаган шахс ёки ўсмирнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамият касб этувчи фаолиятига ёшига хос аломатларнинг нечоғлик таъсир кўрсатганини аниқлаб ололмайдилар. Аффектив ҳолат жабрланувчининг ноқонуний хатти-шаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жиноятнинг айрим тузилишларини квалификациялашда айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар эканлигини аниқлаш эксперт-психолог ваколатига киради. Бундай ҳолларда психолог-эксперт ўз касбининг моҳир устаси, тажрибали бўлиши талаб қилинади. Суд психологик экспертизасини тажрибали, кучли мутахассис-психологлар олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Чунки бундай экспертиза орқасида шахснинг тақдири туради. Аффектив ҳолатнинг давомийлиги, интенсивлиги ва механизмини суд- психологик экспертиза методлари билан тадқиқ этиш, дастлабки тергов 41 хулосаларининг илмий асослангани ва далилланишини таъминлашда психолог-экспертнинг маҳорати, касб фазилатлари катта роль ўйнайди. Жиноят содир этилган пайтда шахс хулқ-атворининг алоҳида хусусият касб этишига сабаб бўлган бошқа ҳолатларни тадқиқ қилиш ҳам суд психологик экспертизани ваколатига киради. Аффектдан ташқари уларнинг қаторига чарчоқ, қаттиқ қўрқув, оғир мусибат, (депрессия) тушкунлик кабиларни қўшиш мумкин. 5 . Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар. Тергов ва суд амалиётида туғиладиган психологик масалаларни ҳал қилиш эксперт-психологга бир қатор қўшимча талабларни қўяди. Жумладан, психолог - эксперт процессуал кодекснинг эксперт тадқиқотларига оид қисмини, дастлабки тергов ва суд суриштирувнинг махсус шартларини билиши лозим. Демак, психолог - экспертда қуйидаги касбий фазилатлар шаклланган бўлиши жиноятни очишда адолатлилик тамойилига амал қилишга олиб келади:  психолог - эксперт адолатли, виждонли бўлиши;  психолог терговчига ва айбланувчига нисбатан хушмуомала, маданиятли бўлиши;  психолог тажрибали мутахассис сифатида кучли иродали, сабр - тоқатли, мулоҳаза билан иш юритиши;  психолог - эксперт хулосани ўз вақтида топшириши, яъни тартибли, масъулиятли бўлиши мақсадга мувофиқдир.  Психолог- эксперт айбланувчи билан шахс сифатида муносабатда бўлиши керак. Юқоридаги инсоний фазилатлар психолог - экспертда шаклланган бўлса жиноятчига нисбатан адолатли иш кўриш амалга оширилади ва ҳақиқат тезроқ юзага чиқиб, қарор топади. Суд психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. Психолог - эксперт мутахассис сифатида айбланувчи билан иш олиб боришда 42 қуйидагича тартибда экспертиза ўтказади:  айбланувчи, жабрланувчилар билан индивидуал суҳбат ўтказади;  уларнинг психологик хусусиятларини (идроки, диққати, ҳиссиёти, темпераменти, характери, иродаси кабиларни) аниқлайди;  кузатиш, суҳбат, психологик тест каби методикаларни ўтказади;  айбланувчига очилган жиноят иши билан батафсил танишиб чиқади;  ўтказилган тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда экспертиза хулосаси тайёрлайди. Суд психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилишда айбланувчининг жиноятни нечанчи марта содир этганлигига эътиборини қаратади. Шунингдек, унинг оилавий психологик муҳитини аниқлашга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, экспертизага оид адабиётлар билан танишади. Демак, судга оид психологик экспертизанинг жиноий хатти- ҳаракатларни аниқлашдаги аҳамияти жуда катта экан. Шунинг учун мутахассис-психологлар айбланувчининг психологик хусусиятларини, унинг жиноий хатти - ҳаракатларни содир этаётган вақтдаги руҳий ҳолатларини аниқлашда жуда катта масъулият билан иш олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Кузатишларга қараганда, комплекс экспертиза ўтказишда психолог мутахассис иккинчи даражалли экспертга айланиб қолади. Бунинг сабаби, биринчидан, психиатр врачларнинг психолог вазифасига ҳам билиб-билмай аралашуви бўлса, иккинчидан, экспертизанинг суд психитрия бўлимларида ўтказилиши табиий равишда психолог иштироки самарасининг тушишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан таъкидлаш лозимки, экспертиза тайинланаётганда психологнинг вазифаси ва унинг олдига қўйилаётган савол алоҳида кўрсатилиши лозим. Шунингдек, юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқмаслиги учун комплекс экспертиза комиссияси таркибига суд-психиатрия бўлими ходимларини эмас, балки, муайян шифохоналарнинг психиатрларини таклиф қилиб экспертизани ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Чунки 43 бундай экспертиза комиссиясида экспертиза раҳбари бўлмайди, натижада барча аъзолар тенг ҳуқуқлилик асосида фаолият юритадилар. Бу эса экспертиза юзасидан одилона, илмий асосли хулоса қилинишига олиб келади. Экспертиза хулосасида психолог-эксперт олдига қўйилган саволлар кўрсатилиб, уларга аниқ жавоблар берилиши керак. Шунингдек, хулосада қандай методикалар қўлланилганини, у ким томонидан ишлаб чиқилганлигини ҳамда олинган натижалар фандай хулоса қилинганлиги ҳақидаги фикр очиқ-ойдин баён этилиши лозим. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, жиноий жавобгарлик ишларида суд психологик экспертизасини қўллаш бугунги куннинг талаби бўлиб, у фақат кўрилаётган ишнинг одилона баҳоланишига, фуқаролар ҳақ- ҳуқуқларининг ҳимояланишига олиб келади. Психологик экспертиза жиноятнинг содир этилиш пайтида айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлик берувчиларнинг психологик ҳолати, шахс хусусиятлари, хулқдаги ўзгаришлар, ақлий ривожланиш даражаси, психик ривожланишнинг ёшига нисбатан мос ёки адекват эмаслигини, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатларини англай олиш лаёқатини, ўз-ўзини бошқариш қобилиятининг издан чиқиш ва унинг сабабларини аниқлаш мақсадида ҳамда шу каби бир қатор ҳолатларда тайинланади ва керакли маълумотлар олинади. Суд психологик экспертизанинг предмети айбланувчи, судланувчи, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари ҳаққонийлигини тасдиқлаш эмас, балки сўроқ қилинаётган шахснинг исботланиши зарур фактларни идрок қилиш, хотирасида сақлаш ҳамда баён этиш қобилияти бошдан кечираётган психологик жараёнларга айнан мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир. 6. Суд психологик экспертизанинг асосий вазифалари Суд психологик экспертиза ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг амалиётида кенг қўлланилади. Суд экспертизасининг бошқа турлари каби у ўзинининг аниқ мақсадлари ва вазифаларига эга. 44 Суд экспертизасининг асосий мақсади, юридик психология ёки амалиётда тўпланиб, ишлаб чиқилган аниқ маълумотлар асосида, тадқиқотни ўтказиш ва терговчи, аниқлаш органи ёки суд томонидан қўйилган саволларга жавоб бериш. Эксперт ўзининг хулосаси билан суд ва терговчига иш ҳолларини аниқлашда, уларга юридик баҳо бермай туриб, ёрдам беради. В.В. Романов таъкидлаганидек, “суд психологик экспертизанинг асосий мақсади суд ва дастлабки тергов органларига жиноий ишлар бўйича исботлаш предмети таркибига кирувчи психологик мазмунга эга махсус саволларни янада чуқурроқ тадқиқ этишда ёрдам бериш, жиноий ишлар предмети эса фуқаролик баҳслари исботлаш предметининг таркибий элементи, қонунда акс эттирилган бир қатор ҳуқуқий тушунчаларнинг психологик мазмунини тадқиқ этишда кўмаклашиш”. М.В. Костицкий таҳмин қилишича, суд психологик экспертизанинг мақсади – қабул қилинган қарорига, содир этилган ҳаракатига, уларнинг самарадорилигига, ифодаланган йўналишига, уларнинг ҳақиқий ва истиқболидаги сифатига манфаатдор бўлмаган объектив баҳо олишга заруриятдир; тўқнашув, баҳс унинг предметига объектив, адолатли ва қатъий баҳо бериш қобилияти, психологик билимлар ёрдамида мавжуд бўлган масалаларни ечишдан иборат. Психологик экспертизанинг асосий вазифалари тадқиқ этиш объекти ва у экспертиза турига қараб аниқланади. А.О.Экменчи суд психологик экспертиза вазифаларига қуйидаги саволларни киритган: гувоҳлар, жабрланувчилар ёки судланувчилар ҳаракатларининг психологик мотивацияси; психологик сабаблар бўйича ўзига туҳмат қилиши ёки туҳмат қилиш имкониятини, физиологик аффектини аниқлаш; судланувчининг шахсиятига ва унинг ижтимоий кўрсатмаларига психологик баҳо бериш; жараёндаги вояга етмаган қатнашчиларнинг психологияси. Ю.М. Грошова суд психологик экспертизанинг вазифаларига, қаттиқ руҳий ҳаяжонланишнинг давом этиши ва оғирлигини аниқлашни, инсонга ноқулай омилларнинг узоқ ва интенсив таъсир этиш спецификаси ва унинг 45 ҳаракатларида (физиологик ва психологик) ўзгаришларнинг намойишини тадқиқ этиш, ҳамда ноқулай ташқи омиллар натижасида, вояга етмаган айбланувчининг ақлий ривожланишидаги қолоқликни аниқлашни, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолларни вояга етмаган томонидан тўғри баҳолаш ва қабул қила олишнинг субъектив имкониятини аниқлаш деб билади. Б. Петелиннинг психологик экспертизага бағишлаган бир қатор асарларида таъкидлашича, суд психологик экспертизанинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: физиологик аффектни аниқлаш; вояга етмаганларнинг руҳий хасталиги билан эмас, балки уни психикасининг шаклланиш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган, ақлий ривожланиш даражасини аниқлаш; шахсга хос бўлган эмоционал реакциялар шакли орқали жараён қатнашчилари психик фаолиятининг индивидуал хусусиятларини аниқлаш; фавқулотда вазиятда шахс хулқ-атворини тушуниш учун шахснинг психологик хусусиятлар мажмуини баҳолаш; ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган индивидуал психологик хусусиятларнинг умумий психологик харктеристикасини бериш; гувоҳлар ва вояга етмаганларнинг воқеа ва унинг алоҳида ҳолларини тўғри қабул қила олиш қобилиятини аниқлаш; вояга етмаганнинг хаёл суриш, кучли таъсирланиш, бундай вояга етмаганнинг психик жараёнларининг индивидуал хусусиятларини аниқлаш; судланувчи шахсининг (психик соғлом) психик хусусиятларини аниқлаш ва вояга етмаган томонидан содир этилган қонунбузарликнинг психологик механизмига уларнинг таъсири ва бошқалар. Шубҳасиз, психология ривожланиши билан психологик экспертиза йўли билан ҳал этадиган вазифалар доираси янада кенгаяди, албатта юридик меъёрлар белгилаган чегараларигача. Юқорида кўрсатилган муаллифлар фикрларини инобатга олган ҳолда, экспертизанинг асосий вазифаларини янада кенгроқ тасаввур қилишга ҳаракат қиламиз. 46 1.Психик соғлом гувоҳлар, жабрланувчилар ва айбланувчиларнинг, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолларни қабул қилиш ва улар ҳақида тўғри кўрсатмалар беришни аниқлаш. Бундай вазифани ҳал этиш мақсадида суд-психологик экспертизани тайинлаш учун қуйидаги сабаблар хизмат қилиши мумкин: мувофиқ шахснинг ёши кичик эканлиги, интеллектуал ривожланишнинг паст даражаси, фаол нутқга эга эмаслиги, феъл-атвор хусусиятлари ҳақида маълумотлар; қабул қила олиш шароитларининг баҳолашига асосланган, иш учун муҳим бўлган жиҳатларни қабул қилиш ва улар ҳақида кўрсатмалар бериш қобилиятига шубҳа бўлса (воқеалар тезлиги, бир вақтдаёқ субъектга таъсир ўтказадиган қўзғовчиларнинг кўплиги, қабул қилиш вақтида юқори психик зўрланиш ва бошқалар); қабул қилинаётган қўзғовчининг феъл- атвори ҳақида маълумотлар (куч – заифлик); маълум шахс берган кўрсатмаларнинг ишнинг бошқа материалларига номувофиқлиги. 2.Психик соғлом бўлган зўрлаш ишлари бўйича жабрланувчиларнинг, улар билан бажарилаётган ҳаракатлар мазмун ва аҳамиятини тўғри тушуниш ва айбланувчига қаршилик кўрсатиш қобилиятини аниқлаш. Ушбу вазифани ҳал этиш мақсадида суд-психологик экспертиза тайинлаш учун энг кенг тарқалган сабаблар қуйидагича: маълум вазиятда субъектнинг пассив хулқ-атвори, содир этилган ҳодисага нисбатан чуқур эмоционал реакциялар йўқлиги ҳақида маълумотлар; психик касалликлар билан боғлиқ бўлмаган жабрланувчининг психик ривожланишига нисбатан таҳмин; баъзи бир феъл-атвор хусусиятлари ҳақида маълумотлар (сустлик, паст фаоллик, ўзига ишонч йўқлиги, уятчанглик, одамови ва бошқалар) ёки умумий тарбиянинг ноқулай шароитлари ҳақида (ота-она томонидан бола мустақил бўлишига доимий босим ўтказиши, қийинчиликлардан ортиқча ҳимоя қилиш), мактаб ва оилада жинсий тарбиянинг камчиликлари ҳақида. 3.Психик ривожланишида қолоқ вояга етмаган айбланувчиларнинг ўз ҳаракатлари аҳамиятини тўлиқ англаб олиш қобилиятини аниқлаш ва ўз ҳаракатларини бошқара олиш қобилияти даражасини аниқлаш. 47 Психик соғлом бўлган ўсмирнинг ривожалинишидаги қолоқлигига қуйидаги ҳолатлар ишора қилиши мумкин: унга нисбатан педагогик эътиборсизлик, хулқ-атворидаги болалик асоратлари, ўзининг ҳуқуқбузар ҳаракатларига нисбатан енгил хаёл муносабати, ўсмир ҳулқ-атворининг объектив мазмуни ва у кўзлаётган субъектив мақсадлар билан номутаносиблиги ҳақида маълумотлар; ўсмирнинг ўз тенгдошларидан фарқланиши ҳақида гувоҳлик кўрсатмалари. 4. Ҳуқуқбузар ҳаракатларини содир этиш пайтида, унинг онги ва хатти-ҳаракатларига жиддий таъсир ўтказадиган, айбланувчининг физиологик аффект ҳолати ёки бошқа эмоционал ҳолатларининг мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш. Бундай вазиятларда суд-психологик экспертизанинг тайинланиши учун сабаблар қуйидагича: салбий эмоционал кечинмалар тўпланишига, мустаҳкам нерв-психик зўриқиш ҳолатларининг пайдо бўлишига, сурункали эҳтиёжлар қониқтирмаслиги ва бошқаларга кўмакловчи, реал мавжуд бўлган шароитлар ҳақида маълумотлар; жиноят содир этилганда вазиятнинг можароли характери ҳақида маълумотлар, хусусан, жабрланувчи ёки бошқа шахслар ҳаракатлари айбланувчи хулқ-атворининг етакчи мотивларини амалга оширишга халақит берган, унинг энг аҳамиятли қизиқишларига тегиб ўтган; айбланувчининг овози, моторикаси, ташқи кўринишидаги ўзгаришлар ҳақида гувоҳларнинг кўрсатмалари; жиноят вазиятидаги алоҳида элементларни айбланувчи томонидан қисман эсдан чиқариши. 5.Жиноят содир этишдан олдинги даврда ёки жиноятни содир этиш пайтида айбланувчининг эмоционал ҳолатда бўлишини аниқлаш ва бу ҳолатнинг борлиқни тўғри ангаб олиш қобилиятига, аниқ вазиятнинг мазмунига жиддий таъсир қилгани ва ўз ҳулқ-атворини эркин бошқара олиш қобилиятига таъсири. Ушбу категорияга кучли нерв-психик зўриқиш типидаги эмоционал ҳолатларни киритиш мумкин. 6.Субъектда турли психик ҳолатларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини аниқлаш ёки, касбий фаолияти билан боғлиқ ҳаракатлар бажарилишини 48 қийинлаштрувчи ёки тўсиқловчи индивидуал психологик хусусиятларни аниқлаш (авиацияда, автомобил ва темир йўл траспортида ва ҳ.). Ишлаб чиқаришда ва транспорт ҳодисалари сабабларининг текшируви билан боғлиқ суд психологик экспертизасини тайинлаш сабабларига энг аввало, техникани бошқариб турган, бегона қўзғовчи ҳаракатлари туфайли, кучли эмоционал зўриқиш туфайли чарчаб қолган, ўзини йўқотиш ҳолатида бўлган ёки бошқа психологик омиллар туфайли инсонларнинг касбий ва индивидуал психологик имкониятлари вазият талабларига жавоб бера олмаган ҳолатларда. 7. Ўлим олди даврида, шахснинг ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган психик ҳолатнинг мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш. Бу ўз навбатида, ўлимдан кейинги суд психологик экспертиза ўтказилишини талаб қилади. Бу экспертиза фойдали бўлиши мумкин, агар тергов органлари, ўз жонига қасд қилиш (ўз жонига қасд қилишга этувчи) маълум шахслар томонидан ҳаракатлар содир этилганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлсалар, ҳамда ўз жонига қасд қилишни сохта кўриниши ҳақида таҳминлар пайдо бўлганда. 8. Маълум вазиятда ҳаракатларнинг йўналтирилганлигига ва мазмунига жиддий таъсир кўрсата оладиган, субъектда мавжуд аниқ индивидуал психологик хусусиятларини, ҳиссий иродавий сифатларини, феъл-атвор қирраларини аниқлаш, хусусан, ҳуқуқбузар ҳаракталарни содир этишга кўмаклашадиган ҳолатларда. Жиноятнинг субъектив томонини аниқлаш, баъзан айбланувчининг хулқ-атворидаги психологик мотивларини, унинг феъл-атворининг спецификасини, қизиқишларининг йўналтирилганлигини ва ҳоказоларни аниқлаш жараёнидаги қийинчиликлар билан мураккаблашади, ушбу хусусиятларнинг ҳуқуқбузар ҳаракатлари билан алоқаси. Бундай вазиятларда ўрганилаётган шахснинг “психологик портретини” махсус психологик билимларни ва усулларни қўллаш орқали яратиш катта аҳамиятга эга. Кўрсатилган қийинчиликларни бартараф этишнинг биринчи воситаларидан 49 бири айбланувчи шахсининг эксперт психологик тадқиқотидир. Таъкидлаш жоизки, синалаётган кишининг “психологик портрети” тўлиқ бўлмаслиги мумкин, унда одатда шахс психикасининг баъзи бир томонлари намойиш этилган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда инсон омилига катта аҳамият берилиб келимоқдаки, содир этилган турли жиноятларнинг асл моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари, ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, маълумотларни конкретлаштириш ва янада мукаммал бўлишида суд психологик экспертизаларнинг, хусусан вояга етмаганларнинг судда ва бошқа тергов ҳаракатларида иштирок эта олиши, шунингдек, воқеа натижасида унинг кейинги руҳий ҳолатига қолдирган из (асорат)нинг қандайгилиги, содир этилган жиноий хатти-ҳаракат вақтида айбланувчининг руҳий ҳолатини инобатга олиш ва бу орқали тегишли қарор ёки ҳукм белгиланиши жараёнида аҳамияти жуда катта, деб ҳисоблашимиз мумкин. (1, 2-илова). Суд психологик экспертиза хулосаси суд, тергов ва бошқа ҳаракатларни олиб бориш жараёнида, хусусан жиноятни очишда муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан психологик экспертиза хулосасининг асослилиги, уни ташкил этиш, ўтказиш, тўғри методика танлаш мутахассисларнинг малакасига, назарий ва амалий билимига боғлиқлигини қайд этиш лозим. Шунингдек, суд психологик экспертиза жиноятчининг психологик хусусиятларини, жиноий хатти-ҳаракатлар қилаётган пайтидаги унинг руҳий ҳолатлари, жумладан, аффект (кучли қўзғалиш, шуурий ҳолати), стресс ҳолати (кучли ҳаяжонланиш), суицид (ўз жонига қасд қилиш) ҳолатларини аниқлаш ва жиноятчига тўғри психологик ташхис қўйиш, яъни унинг жиноий хатти-ҳаракатлар қилаётган вақтида онгсизлик ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлашдир. Назорат учун саволлар. 50 1. Суд психологик экспертизаси қандай ташкиллаштирилади? 2. Суд психологик экспертизасини ўтказишда нималарга эътибор бериш керак? 3. Қандай ҳолларда суд психологик экспертизаси тайинланади? 4. Суд психологик экспертизаси қандай босқичда ўтказилади? 5. Суд психологик экспертизасини ўтказишда қандай талаблар қўйилади? 6. Экспертизанинг қандай турлари фарқланади? 7. Эксперт-психологда қандай касбий фазилатлар бўлиши керак? Таълим технологиялари 14-МАВЗУ Суд психологик экспертизаси (2 соат) 1.1 Маърузада таълим технологияси Машғулот вақти-2 соат Талабалар сони 140 нафаргача Машғулот шакли Муаммоли-кўргазмали маъруза Маъруза режаси 1. Cуд психологик экспертизасининг тарихи. 2. Cуд психологик экспертизасини ташкиллаштириш. 3. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. 4. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. 5. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар. Ўқув машғулотининг мақсади: Cуд психологик экспертизасининг тарихи. Cуд психологик экспертизасини ташкиллаштириш. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар мазмуни очиб берилади. Педагогик вазифалар: Cуд психологик экспер- тизасининг тарихи. Cуд психологик экспертизасини ташкиллаштириш. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар берилади. Ўқув фаолиятининг натижалари: Cуд психологик экспертизасининг тарихи. Cуд психологик экспертизасини ташкиллаштириш. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. Суд психологик экспертизасини тайинлашдаги муҳим жиҳатлар. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. Суд психологик экспертизаси босқичлари. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар ҳақидаги билимларини кенгайтирадилар. Таълим бериш усуллари Муаммоли маъруза, намойиш этиш, савол- 51 жавоб, суҳбат, тушунтириш, кластер Таълим бериш шакллари Оммавий, жамоавий, гуруҳларда ишлаш Таълим бериш воситалари Ўқув қўлланма, компьютер технологиялари, слайдлар, маркерлар Таълим бериш шароити Техник воситалардан фойдаланишга ва гуруҳларда ишлашга мўлжалланган аудитория, ўқув хонаси Мониторинг ва баҳолаш Оғзаки назорат, савол-жавоб Суд психологик экспертизаси мавзусининг технологик харитаси Иш босқичлари ва вақти Фаолият мазмуни Таълим берувчи Таълим олувчилар Мавзуга кириш (15 дақиқа) 1. Маъруза машғулоти номини айтади, Проектор орқали маъруза машғулоти режаларини экранга чиқаради. Машғулот мавзуси, унинг мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини эълон қилади. Тинглайдилар Тинглайдилар 2-босқич асосий босқич (55 дақиқа) 2.1 Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида савол-жавоб усулини қўллайди: 1. Суд психологик экспертизаси қандай ташкиллаштирилади? 2. Суд психологик экспертизасини ўтказишда нималарга эътибор бериш керак? 3. Суд психологик экспертизаси қандай босқичда ўтказилади? 4. Суд психологик экспертизасини ўтказишда қандай талаблар қўйилади? 2.2.Жавобларни тўлдиради, умумлаштиради ва бугунги ўқув машғулотида ушбу саволларга кенгроқ жавоб олишларини айтади. 2.3 Экранда слайдлар намойиш қилиш орқали жамият тараққиёти қонунларига суянган ҳолда турли психологик назарияларни, методларини ўргатиш. Cуд психологик экспертизасининг тарихи. Cуд психологик экспертизасини ташкиллаштириш. Cуд психологик экспертизасини ўтказиш. Суд психологик экспертизасини тайинлашдаги муҳим жиҳатлар. Суд психологик экспертизасининг босқичлари. Суд психологик экспертизаси босқичлари ҳақидаги маълумотларни талабалар онгига етказиш . 2.4 Мавзу бўйича талабаларда юзага келган саволларга жавоб беради. Саволларга жавоб берадилар, фикрларини билдирадилар . Тинглайдилар , зарур маълумотларн и ёзиб оладилар 52 3.Якуний босқич (10 дақиқа) 3.1 Мавзу бўйича якуний хулосалар қилади. Мазкур мавзу бўйича эгалланган билимларнинг долзарблиги ва аҳамиятли эканини алоҳида қайд этади ҳамда келажакда ушбу билимлардан қаерларда фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. 3.2 Мустақил ишлаш учун вазифа беради: Ўтилган мавзу бўйича Б/Б/Б жадвалини тўлдириб келиш. Иккинчи мавзу бўйича кейинги ўқув машғулотига тайёрланиб келиш. Савол берадилар. Вазифани ёзиб оладилар 2.3. Суд психологик экспертизаси мавзусидан таълим технологиялари КЕЙСЛАР Вазиятли масалалар! Муаммони таҳлил қилиш ва ечиш жадвали Муаммони тасдиқловчи далиллари Муаммони келиб чиқиш сабаблари Муаллиф томонидан таклиф қилинган ечим Гуруҳ ечими 1-вазият 1990 йил 28 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган Ғиждувон шаҳар “МУАТТАР ТОНГ” масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи бўлиб ишловчи, Ғиждувон шаҳар Б.З кўчаси 12 – уй 56 – хонада яшовчи Ш исмли фуқаро 1999 йил 25 октябрда туғилган, Ғиждувон шаҳар Ю.Хамадоний кўчаси 33 – уйнинг 42 – хонасида онаси қарамоғида яшовчи, 67 – сон умумий ўрта таълим мактабининг 9 – синф ўқувчиси О.нинг ўн олти ёшга тўлмаганлигини билган ҳолда 2014 йилнинг январь ойида ўзи яшайдиган уйда у билан жинсий алоқада бўлган. 53 Фуқаро Ш. ўзининг қасддан содир қилган жиноий ҳаракатлари билан Ўз.Рес. ЖКнинг 128 – моддаси 1 – қисмида кўрсатилган жиноятини содир қилган. Кейс юзасидан саволлар: 1. 25.10.1999 йилда туғилган вояга етмаган О.нинг психологик ҳолати аниқлансин, унинг психологик ҳолати меъёрида-ми? 2. У психологик ҳолатига кўра ўзи билан бўладиган ҳаракатларни хусусияти ва аҳамиятини, шунингдек юқоридаги воқеа тафсилотини, унга нисбатан содир бўлган шаҳвоний ҳаракатлар моҳияти ва аҳамиятини тушунадими? 3. У ҳозирги психологик ҳолатига кўра тўғри кўрсатув бериш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказиш ҳамда судда иштирок этишга қодирми? 2-вазият 2014 йил 15 август куни соат 22:30 ларда фуқаро Х. Бухоро туман “Фарход” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зарафшон” фермер хўжалиги экин ерида 1999 йил 07 январъ куни туғилган Р.нинг 16 ёшга тўлмаганлигини билгани ҳолда унга нисбатан зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилган. Мазкур ҳолат бўйича вояга етмаган 07.01.1999 йилда туғилган Р.нинг унга нисбатан содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш вақтида унинг психологик (руҳий) ҳолатини аниқлаш мақсадида уни психологик кўрикдан ўтказиш лозим. Мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин, улар билан туриб ёлғон ёки нотўғри хулоса берганлиги тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 238-240-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирсинлар. Кейс юзасидан топшириқлар: А) Вояга етмаган Р.нинг психологик ҳолати аниқлансин, унинг психологик ҳолоти меъёридами? 54 Б) Вояга етмаган Р. психологик ҳолатига кўра ўзи билан бўладиган ҳаракатларини хусусияти ва ахамиятини, шунингдек юқоридаги воқеа тавсилотини тушунадими? В) Вояга етмаган Р.нинг ҳозирги психологик ҳолатига кўра тўғри кўрсатув бериш ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳамда судда иштирок этишга қодирми? 3. Мазкур вазиятни қандай баҳолайсиз ва Сиз қандай йўл тутган бўлар эдингиз? Жадвални тўлдиринг: Вазият тури Вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари Мазкур вазиятда Сиз қандай қарор қабул қиласиз 3-вазият Д исмли фуқаро бир ҳафтадан сўнг ишдан қайтиб уйига келганида эшик қулф эканлиги сабабли девордан ошиб ўз ҳовлисига кирганида ётоқхонасининг эшиги олдида 1 жуфт аёл ва 1 жуфт эркак кишининг оёқ кийимини кўради. Эшикни очиб қараса, ўзи ётадиган ёётоқда бегона йигит қизи билан ёлонғоч ҳолда жинсий алоқа қилиб турганлигини кўради. Сўнг ошхонадан пичоқни олиб, уларни ҳақоратлаб, ҳаёти учун муҳим ҳисобланган тана аъзоларига жароҳат етказишга ҳаракат қилади. Бир оз вақт ўтгач, қизининг устида қон кўриши натижасида ҳаракатни тўхтатиб, унга ёрдам бериш мақсадида қўшниси тиббиёт вакилиги мурожаат қилади, шунингдек тез ёрдамга телефон орқали мурожаат қилиб, биринчи тжаат қилади, шунингдек тез ёрдамга телефон қилади, биринчи тиббий ёрдам кўрсатади. Қизини касалхонага олиб кетишгач, ҳудуддаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Кейс юзасидан саволлар: 55 Ушбу масалани ечимини топинг? Д. исмли шахснинг воқеа пайтидаги ҳаракатлари қасддан амалга оширилганми? У воқеа содир бўлган вақтда физиологик аффект ҳолатида бўлган бўлиши мумкинми? Агар у физиологик аффект ҳолатида бўлган бўлса, унда онг назорати қандай бўлган? 4-вазият Ички ишлар ходимлари З исмли шахснинг қаршилик қилишига қарамасдан қўрқитиш ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан бировнинг пулини олганликда айблаб, унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган қизи гувоҳлигида машинасини бошқарув рулига ўтириб ИИБ га олиб келган ва қонунда кўрсатилган тегишли моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилишган. Кейс юзасидан саволлар: Вояга етмаган яъни 9 ёшга тўлган гувоҳ Ф исмли қизнинг содир бўлган воқеани тўғри идрок қила олиши, унинг воқеани тушунтириш жараёнида фантазия қилиш лаёқатига эагми? Унинг ёши ва жинсидан келиб чиққан ҳолда судда ва бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этишга қодирми? Қандай диагностик усуллардан фойдаланиш мумкин? 5-вазият Ёши 62 ёшда бўлган Ш. исмли шахс З.А. исмли қизни 14 ёшга тўлмаганлиглини била туриб, уни ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган. Кейс юзасидан саволлар: Вояга етмаган З.А.нинг воқеа содир бўлган вақтда ва айни пайтдаги ҳолати қандай, у билан содир бўлган воқеа унинг кейинги руҳи й ҳолатига қандай асорат (из) қолдирган? У ўзи билан содир бўлган воқеа ва ҳодисани тўғри идрок қилиш лаёқатига эгами, судда ва бошқа тергов жараёнларида иштирок этишга ва тўғри кўрсатув беришга қодирми? Айбдор Ш.га нисбатан қандай жазо қўлланилиши мумкин? 6-вазият 56 Узоқ муддатли қайнона келин муносабатларидаги келишмовчилик натижасида сўнгги вақтларда қайнона келинини бирга овқатланмаслиги, унинг бирга овқатланишга ҳаққи йўқлигини айтиб, унга овқатланишга рухсат бермайди. Шунда А. исмли келин овқат тайёрлаш мақсадида омборхонада картошка тозалаб турганида қайнонаси ҳақорат қилади. Натижада (ҳомиладорлигини ўзи билмаган ҳолда) келин қўлидаги хўжалик пичоғи билан қайнонасига жароҳат етказиши натижасида қайнона вафот этади. Кейс юзасидан саволлар: А. содир этган ҳаракат вақтида уннг руҳий ҳолати қандай бўлган? Унинг хомиладорлиги руҳий ҳолатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкинми? Воқеа содир бўлган вақтда А физиологик аффект ҳолатида бўлганми? А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг нечанчи моддасига асосан суд ҳукми берилади? 7-вазият Вояга етмаган С.А. 2015 йилнинг 08.07. санасида вояга етмаган 2002 йил 19 декабр кунида туғилган З.Б.ни ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини била туриб, унинг ожизлигидан фойдаланиб, ўлдириш билан қўрқитиб, бир неча бор у билан жинсий алоқа қилиб, номусига теккан. Кейс юзасидан саволлар: Вояга етмаган З.Б.нинг психологик ва ақлий тараққиёти даражаси меъёридами, қайси психодиагностик усул орқали ташхис қўясиз? У билан содир бўлган воқеани ўз ёши ва жинси доирасида тўғри идрок қилиш ва бу тўғрисида судда ва бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этишга қодирми? У билан содир бўлган воқеа унинг ҳозирги руҳий ҳолатига қандай асорат (из) қолдирган? 57 Маълумотларни таркиблаштириш ва таркибий бўлиб чиқиш, ўрганилаётган тушунчалар (воқеа ва ҳодисалар, мавзулар) ўртасидаги алоқа ва ўзаро боғлиқликни ўрнатиш усул ва воситалари 58 Мавзу юзасидан маълумотларни таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослашнинг йўл ва воситалари Т - ЖАДВАЛ Ақлий тараққиётни ўрганувчи методларнинг турли туманлиги 59 Экспертиза жараёнида психологнинг ўрганилувчи шахс билан эмоционал яқинлик ўрнатиш ҳолати юзасидан афзалликлар ва камчиликлар АФЗАЛЛИКЛАР КАМЧИЛИКЛАР Суд психологик экспертиза юзасидан синалувчининг ақлий тараққиётини ўрганишда қўлланиладиган методлар бўйича ВЕН ДИАГРАММАСИ Муаммони аниқлаш, таҳлил қилиш ва уни ҳал этишни режалаштиришнинг йўллари ва воситалари 60 61 62 2.4. Назорат топшириқлари (ЖН, ОН, ЯНлар бўйича саволлар ва тестлар). Жорий, оралиқ ва якуний назорат учун саволлари. 1. Юридик психологиянинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида. 2. Психология сўзининг луғавий маъноси ва фан предмети. 3. Юридик психологиянинг мақсад ва вазифалари 4. Юридик психологиянинг тармоқлари 5. Юридик психология қайси фанлар билан узвий боғлиқ 6. Юридик психология нима учун ўрганилади 7. Психология фанининг тадқиқот методлари 8. Юридик психологияда асосий методологик тамойиллар. 9. Юридик психология фанининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар. 10. Психологик таъсирлар 11. Мулоқот жараёнида психологик алоқани ўрнатиш 12. Кимлар жиноятчи деб аталади? 13. Жиноятчилик нима. 14. Нима учун киши жиноятга қўл уради? Жиноят содир этаётганда нимага ўзини тўхтатиб қололмайди? 15. Нима учун қонун бузилади? 16. Жиноятчиликнинг олдини олиш мумкинми? 17. Суд психологик тадқиқотда қўлланиладиган методлар 18. Дастлабки тергов фаолияти психологиясининг долзарб муаммолари 19. Психологияда “шахс” тушунчаси 20. Психолог олимларнинг “шахс” ҳақидаги тасаввурлари 21. Ҳуқуқ идоралари ходимлари фаолиятида диққатнинг тутган ўрни 22. Касбий диққат ҳақида 23. Диққатни жамлаш принциплари 24. Хотирани мустаҳкамлаш қонунлари 25. Маълумотни эсда сақлаш принциплари 63 26. Хотирани ривожлантириш қонуниятлари 27. Тафаккурни шакллантириш усуллари 28. “Ҳиссиёт” ва “эмоция” атамаларининг ўхшаш ва фарқли томонлари 29. Шахснинг муносабатларини акс эттирувчи характер тизимларини айтиб беринг 30. Мулоқотнинг ҳуқуқ идоралари ходимлари фаолиятидаги турлари ҳақида 31. Мулоқотнинг психологик воситалари 32. Жиноятчилар неча типга бўлинади? 33. Психологияда жиноятчи шахс тушунчасига қандай таъриф берилган? 34. Қандай ҳолатларда суд экспертизалари тайинланади? 35. Суд психологик экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш 36. Суд психологик экспертизаси босқичлари 37. Гувохлар ва жабрланувчиларни сўроқ қилишга тайёргарликнинг психологик жиҳатлари қандай қисмлардан ташкил топган? 38. Тинтув ўтказишга тайёргарлик мобайнида теровчи нималарга эътибор қаратиши лозим? 39. Ҳуқуқшунос фаолиятида шахсни ўрганишнинг кўп қўлланиладиган тизимларини санаб беринг. 40. Ҳуқуқшунослик фаолиятида кузатишнинг роли 41. Ҳуқуқшунослик ишида нутқ қандай аҳамиятга эга? 42. Суд-психологик экспертизанинг тарихи ҳақида. 43. Суд-психологик экспертизада эксперт-психологнинг вазифалари. 44. Жиноий гуруҳлар шаклланишининг психологик сабаб ва шароитлари 45. Жиноий гуруҳ аъзолари ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг психологик тавсифланг. 46. Жиноий ҳамкорликнинг психологик хусусиятлари 47. Тергов харакатларини олиб боришнинг ўзига хос психологик асослари 48. Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг ўзига хосликлари 49. Тинтув ўтказишга психологик таъриф беринг. 50. Терговчи шахсидаги профессионаллик сифатларига тавсиф беринг. 64 51. Яшириш жойларини танлашда ҳисобга олинадиган психологик омиллар 52. Сўроқ қилиш жараёнига психологик тайёргарлик кўриш 53. Юзлаштириш жараёнида психологик таъсир этиш усуллари 54. Юридик психологиянинг тармоқларидан бири бўлган суд психологиясининг қисмлари 55. Психологик қонуниятлар жараёни босқичлари. 56. Суд психологик тадқиқотда қўлланадиган методлар 57. Тергов интуицияси нима. 58. Тергов ҳаракатида воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг аҳамияти. 59. Ҳуқуқшунослик фаолиятида ҳиссиётларни бошқаришнинг аҳамияти 60. Ҳуқуқшунос фаолиятида идрокнинг ўрни. 61. Диққат ва унинг ҳуқуқшунос фаолиятида тутган ўрни. 62. Хотира ва унинг ҳуқуқшунос фаолиятидаги аҳамияти. 63. Хотирани ривожлантириш қонуниятлари 64. Эслаб қолишнинг усуллари ҳақида. 65. Тафаккур ва унинг ҳуқуқшунослик фаолиятида тутган ўрни. 66. Иродани мустақил тарбиялаш усуллари 67. Ҳуқуқ идораси ходимининг ҳиссий иродавий турғунлиги 68. Касбий муомала ҳуқуқ органлари фаолиятидаги аҳамияти 69. Мулоқотнинг психологик вазифалари 70. Вербал ва новербал мулоқотнинг кўринишларини айтиб беринг. 71. Мулоқот жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган психологик тўсиқлар. Тест топшириқлари. 1. Юридик психология фани қачондан бошлаб пайдо бўла бошлаган? a. XVI асрдан c. XVII асрдан b. XVIII асрдан d. IX асрдан 2. Гуманистик нуқтаи назардан суд психологияси муаммоларини дастлаб ким ўргана бошлаган? a. И.М.Сеченов c. М.М.Шербатов 65 b. С.М.Бехтеров d. А.Ф.Кони 3. Юридик психология фани қачон мустақил фан сифатида қабул қилинган? a. XVI аср охири XVII аср бошларида b. XVII аср охири XVIII аср бошларида c. XVIII аср охири XIX аср бошларида d. XIX аср охири XX аср бошларида 4.Индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилгани ...... дейилади. a. Сезги c. Диққат b. Идрок d. Тафаккур 5. ..... деганда, маълум бир мақсадли режани амалга ошириш учун нарса ва ҳодисани онгда атайлаб идрок этиш тушунилади. a. Кузатиш b. Моделлаштириш c. Ҳаракат хотираси d. Касбий диққат 6. Юридик психология фани нечанчи йилда ҳуқуқшунослик йўналишидаги барча институтларнинг ўқув дастурларига киритилди? a. 1965 й. c. 1956 й. b. 1964 й. d. 1957 й. 7. Идрок қилиш принципларига нималар киради? a. Билиш зарур бўлган ҳолат юзасидан мияда аниқ ақлий занжир тузиш b. Сезги аъзоларининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш c. Ўрганилаётган объектга нисбатан қизиқиш уйғотиш d. Барча жавоблар тўғри 8. Хотира фаолиятнинг мақсади ва хусусиятига кўра неча турга бўлинади? a. 2 c. 3 b. 4 d. 5 9. “Фикрлар ҳаракати – узоқ муддатли хотира блокининг тезкор хотира блокига ўтишни таъминловчи ип”. Ушбу фикр кимга тегишли? a. И.М.Сеченов c. А.Н.Лук b. А.Франс d. Бехтеров 10. “Нотаниш нарсани эслаб қолиш учун уни бирорта таниш нарса билан боғлаш зарур”. Ушбу назария хотиранинг ривожлантиришнинг қайси қонунига тегишли? a. Ассоциация қонуни b. Ёш қонунияти c. Мустаҳкамлаш қонуни d. Б.В.Зейгарник қонуни 11. ..... – кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтадиган жараёндир. a. кайфият c. мимика b. эмоция d. аффект 66 12. Психология фанига “стресс” тушунчасини олиб кирган олим ким? a. Г.Селье c. А.Н.Лук b. А.Франс d. И.М.Сеченов 13. Ҳуқуқ тизими органи ходимлари фаолиятида “ўта хавфли шароитда онгнинг юқори даражада самарали ишлаш қобилияти” деб нимага таъриф берилган? a. Диққат c. Хотира b. Тафаккур d. Истеъдод 14. Кулги, йиғи, ғамгинлик, саросима ва бошқалар қандай жараён ифодаси? a. Ҳиссиёт c. Эмоция b. Фрустрация d. Аффект 15. Ватанпарварлик, виждон, меҳр-оқибат каби хислатлар қандай жараён ифодаси? a. Ҳиссиёт c. Эмоция b. Фрустрация d. Аффект 16. Шахснинг хатти-ҳаракатларига ва айрим руҳий жараёнларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолат нима деб аталади? a. Эмоция c. Стресс b. Кайфият d. Аффект 17. Мулоқот жараёнида ахборотни бошқа кишига йўллаётган киши қандай номланади? a. Реципиент b. Коммуникатор c. Ахборот алмашувчи d. Алоқачи 18. Мулоқот жараёнида ахборотни қабул қилаётган киши қандай номланади? a. Реципиент b. Коммуникатор c. Ахборот алмашувчи d. Алоқачи 19. Индивиднинг бошқа шахсга ўз ҳолати, кайфиятини мимика, ҳаракат орқали билдириши нима деб аталади? a. Ролли мулоқот b. Расмий мулоқот c. Мазмунли мулоқот d. Норасмий мулоқот 20.Мулоқотнинг регулятив вазифаси нимадан иборат? a. Ахборотни қабул қилиш ва уни тарқатиш b. Мулоқотни тартибга солиш ва бошқалар билан тўғри муносабатни ташкил қилиш c. Аҳамиятга эга воқеалар, ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш d. Ахборотни қабул қилиш ва тарқатиш жараёнини назорат қилиш. 67 21. Шахснинг мулоқотга киришишдан бош тортиши, муомалани тўғри олиб борилишини хохламаслигида мулоқот жараёнида вужудга келадиган қандай тўсиқ намоён бўлади? a. Мотивацион тўсиқ b. Ақлий тўсиқ c. Эмоционал тўсиқ d. Тарбиявий жараёндаги тўсиқ 22. “Жиноятчи шахси ҳақида шахс жиноят содир этган вақтдан бошлаб, то у тузалиш йўлига киргунига қадар, яъни ижтимоий хавфлилик йўқолган вақтгача гапириш мумкин”, - деган фикрни қайси олим баён этган? a. Г.А.Аванесов c. Э.Торндайк b. Г.М.Минковский d. М.И.Еникеев 23. Истеъмолчилик гипертрофияси нима? a. Талон-тарожлик, порахўрлик, талончилик ва босқинчиликнинг асосий шарт-шароитларидан бири b. Алкогол ичимликларни кўп истеъмол қилиш c. Ижтимоий зарур эҳтиёжларнинг ривожланмаганлиги d. Бузилган эҳтиёжлар 24. Руҳий аномалия нима? a. Ўзини оқлаш b. Нормадан оғиш c. Ғайриижтимоий хулқ d. Руҳий бузилиш 25. Муқаддам алоҳида-алоҳида сўроқ қилинган шахсларни уларнинг кўргазмаларидаги зиддиятлар, ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида биргаликда сўроқ қилишдан иборат тергов ҳаракати деб нимага айтилади? a. Сўроқ қилиш b. Тергов интуицияси c. Юзлаштириш d. Воқеа жойини кўздан кечириш 26. Образли тасаввур нима? a. Сўзда ифодаланган маълумотни тасаввур қилиш орқали эслаб қолиш b. Янги маълумотни маълум маълумот билан қиёслаш c. Рақамли маълумотларни осон эсда сақлаш d. Керакли маълумот хотирада сақлаб қолинмаса нима бўлишини тасаввур қилиш. 68 2.5. Суд психологик экспертиза мавзуси юзасидан тақдимот. 69Мавзунинг режаси: 1. C уд -психологик экспертизасининг тарихи. 2. C уд -психологик экспертизасини ўтказиш . 3. Суд -психологик экспертизасининг босқичлари. 4. Суд -психологик экспертизани ўтказишда эксперт психологнинг вазифаси. 5. Экспертизани ўтказишга қўйиладиган талаблар. 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 ГЛОССАРИЙ Аффект - ҳиссий портлаш. В оқеа содир бўлган жой – жиноят, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ёки ҳодиса жиноят аломатлари бор, деб қараладиган жой. Жиноий хулқ - жиноятчи шахсининг хулқ-атворидаги оғишишлар, жиноий стереотип. Жиноятчи шахси - жиноятчининг асосий интеллектуал-маънавий хислатлари, ру х ий ва жисмоний х олатининг мажмуидир. Истеъмолчилик гипертрофияси - талон-торожлик, порахўрлик, ўғрилик, талончилик ва босқинчиликнинг асосий шарт-шароитларидан бири. Касб танлаш – ёшларни турли касблар билан таништириш учун керакли тадбирлар тизимидир. Криминоген вазият - бу мазмун бўйича жиноий ниятнинг, жиноят содир қилиш мақсадининг шаклланишига ижобий таъсир қилувчи жиноий натижага эришиш учун қулай ҳисобланган, яъни жиноят содир этишга кўмаклашувчи вазиятдир. Касбий кузатиш - эса ҳуқуқ тизими органи ходимларининг оператив хизмат вазифаларини амалга оширишида муҳим воқеа ва ҳодисаларни мақсадга мувофиқ тарзда идрок этиш жараёни. Лабиллик - стимуллар серияли берилган биринчи кўзғалиш сиклини иккинчиси билан алмашишининг тезлиги кўзғалиш импулси таьсиридан сўнг таьсирни ўлчаш тезлигини билдиради. Мезаморф – хатти-ҳаракат хулқ-атворнинг кескинлиги ва шафқацизлиги, суяк-мушак система кучли ривожланганлиги атлетик ва кучли тана тузилиши хос. Соматоник темпераментига хос. Уларча саргузаштларни севиш, хавф-хатарга мойиллик, мускул фаолияти билан боғлиқ ишларни севиш, фаоллик, ботирлик, агрессивлик хосдир. Психологик қонуният - у ёки бу руҳий ҳодисани келтириб чиқарувчи ва ривожлантирувчи сабаб билан натижанинг ички боғлиқлигидан иборат. Стресс - кучли ҳаяжонланиш. 87 Тергов фаолияти – асосий ижтимоий қадриятларни ҳуқуқий қўриқлаш, содир этилган жиноятларни тергов қилиш чоғида ҳақиқатни аниқлаш, айбдор шахсларни судга топшириш. Темперамент – лотинча "темпераментум" сўзидан олинган бўлиб, грекча "кризис" сўзининг таржимаси ҳисобланади, унинг маьноси "қисмларга тегишли ўзаро муносабатлар ёки ўзаро боғланишларни англатади. Тест – инглизча сўздан олинган бўлиб "синаш", "текшириш" деган маьноларни билдиради. Тестлар қисқа, лўнда, жумбоқ, топшириқ шаклида, стандартлашган тартибда бўлиб индивидуал хусусий, гуруҳий, вербал, новербал турлари ишлаб чиқилган. Тинтув – шахсларни, предметларни, хоналарни онгли равишда яширинган объектларни топишда фаол ва мақсадга йўналтирилган ҳолда идрок этилган, кейинчалик тўпланган маълумотларни анализ ва синтез қилишдан иборат бўлган тергов ҳаракати. Фаолиятнинг конструктивлиги - жиноятларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган жиноятчиларни қидириб топиш каби харакатларни режалаштиришга қаратилган тафаккур фаолияти. Характер – юнонча сўздан олинган бўлиб "тамға" деган маьнони англатади. Характер туғма бўлмайди ва фаолиятда ривожланиб боради. Циклоид – тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта беқарор тоифа. Шахс – бу ижтимоий муносабатларнинг ҳам обьекти, ҳам субьектидир. Шахс – бу жамиятда ўз ролини англовчи, ишга лаёқатли, яроқли аьзосидир. Юридик психология - ҳуқуқ доирасидаги муносабатлар, одамларнинг психик фаолиятини ҳуқуқий бошқариш механизмлари ва қонуниятларини ўрганувчи фан. Қобилият – кишининг у ёки бу фаолиятга нисбатан бошқаларга қараганда мукаммал ва пухта ўзлаштириш қобилият дейилади. Қобилиятнинг турли кўринишдаги даражалари мавжуд, лаёқат, талант, истеьдод, гениаллик кабилардир. 88 Ҳуқуқий онг - ҳуқуқни, одамларнинг ҳам амалдаги, ҳам идеалдаги ҳуқуққа нисбатан муносабатини ифода этувчи тасаввурлар ва ҳис-туйғулар йиғиндиси. Ҳуқуқий мафкура - ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборат. Ҳуқуқий руҳият - ҳуқуқий ҳодисаларни ҳиссиёт билан тиклаш соҳасидир. Ҳуқуқий тарбия - шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онгига кўрсатиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган ва махсус ҳуқуқий тарбия усуллари воситасида амалга ошириладиган педагогик таъсир жараёни. Ҳуқуқбузарлик – ҳуқуқ субъектининг айбли, ҳуқуққа зид, жамият, давлат ва шахс манфаатларига зарар келтирувчи, юридик жавобгарликни келтириб чиқарувчи қилмишидир. Ҳуқуқни бузиш – ўз хатти-ҳаракати оқибатини тушунадиган ва унга жавоб бера оладиган шахснинг ҳуқуққа зид айбли хатти- ҳаракати натижасида келиб чиқувчи зарарли оқибат. Фуқаролик ҳуқуқи – Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ҳуқуқ тизими соҳаларидан бири бўлиб, юридик жиҳатдан тенг бўлган субъектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий-номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Юридик факт - ҳуқуқ нормасининг кучи билан фуқаролик ҳуқуқий муносабат соҳасида юридик оқибатни вужудга келтирадиган реал ҳаётий ҳолатлар. Юридик факт таркиби - ҳаётий ҳолатлар тўғрисидаги талаблар ҳуқуқ нормасидан келиб чиқадиган ва бу талаблар мавжуд бўлганда ҳаётий ҳолат юридик факт ҳисобланадиган ва белгиланган юридик оқибатларни туғдирадиган ҳаётий ҳолат юз бериши шартларининг. 89 Юридик фактнинг нуқсони (дефекти) - ҳуқуқ нормаси талабларига мос келмайдиган, бироқ таъқиқланмаган юридик фактнинг бирор-бир белгиси, хусусияти, тавсифи. Мураккаб юридик таркиб - жамлашни бошлаш юридик оқибат юз беришининг учинчи умумий воситаси – фуқаролик ҳуқуқий муносабат мавжуд бўлишини талаб этадиган таркиб. Жамоат фонди - фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, ҳайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолари бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти. Муассаса - бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладган ташкилот. Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилоти. Ишлаб чиқариш кооперативи - фуқароларнинг шахсий иштироки, аъзолар (иштирокчилар)нинг мулки билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашма. Унитар корхона - ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот. Юридик шахс - ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳам ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира 90 оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот. Ваколат - вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ. Ишончнома - бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун бериладиган ёзма ваколат. ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 91 Битирув лойиҳа ишда белгиланган мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди: 1. Суд психологик экспертизаси мавзусини (Юридик психология фанини) ўқитишда инновацион педагогик ва ахборот коммуникацион таълим технологияларидан унумли фойдаланиш, хусусан модулли ( ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш, ўқитишни индивидуаллаштириш, ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш, ўқитишни жадаллаштириш, фанни самарали ўзлаштиришга эришиш ), мультимедияли (бир вақтнинг ўзида маълумот тақдим этишнинг бир неча усулларидан фойдаланиш) технологиялар орқали талабаларда фан, мавзу бўйича чуқур билим, кўникма ва малакаларни юқори даражада таркиб топтириш; 2. Суд психологик экспертизаси муаммоси билан боғлиқ назарий ва амалий маълумотлар етарли даражада ўрганилмаганлиги сабабли, муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва тўпланган маълумотлар асосида дарсни ташкил қилиш, таълим ва тарбия жараёнини ташкил қилишда маънавий-маърифий ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилиш даражасини янада такомиллаштиришга эришиш; 3. Суд психологик экспертизаси мавзусини (фанни) ўқитилиши жараёнида нафақат назарий жиҳатдан, шунингдек, амалий томонларига ҳам эътибор қаратиш лозимлиги; 4. Юридик психология фани бўйича лотин ёзувига асосланган ўзбек тилидаги адабиётларни, шунингдек, электрон дарсликларни яратиш орқали дарсни тўлиқ методик таъминлашга эришиш, талабаларда юридик психология фани ҳақида тасаввурларни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини янада юксалтириш; 5. Олий ўқув юртларининг 5210200 – Психология (умумий психология) бакалавриат таълим йўналиши талабаларини ҳуқуқ-тартибот органларида малакавий амалиётларини (белгиланган талаблар асосида) ташкил этиш, қолаверса, дарсларни ташкил қилиш жараёнида соҳанинг етук мутахассислари, хусусан юрист, адвокат, терговчи, судья ва бошқаларни 92 жалб қилиш орқали юридик психология фани доирасидаги амалий тасаввурларини янада бойитишга эришиш мумкинлиги; 6. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаб ва мотивларини, ижтимоий- психологик, шахс ва индивидуал-психологик, ёш, ҳудудий, статистик ва жинсий хусусиятларини ўрганиш ҳамда вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, уларнинг самарадорлик даражасини илмий, психологик - педагогик жиҳатдан асослаш. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Тавсиялар Фуқаролар йиғини маҳалла фаолларига тавсиялар:  Вояга етмаганлар жиноятчилигининг кўпинча ўзи яшаётган ёки яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойларда содир этилаётганлиги ҳолати энг аввало маҳаллаларда соғлом муҳитни юзага келтириш тадбирларини олиб боришни тақоза қилади;  Ҳуқуқбузарлик, жиноят қилишга мойил ва тарбияси оғир бўлган болаларни аниқлаб, уларнинг қизиқишлари, иқтидорларига қараб ҳар хил тўгаракларга жалб қилишга ёрдам бериш;  Маҳалла фаолларининг жиноятчиликни олдини олиш ишларида маҳалла, мактаб, оила ҳамкорлигини таъминлашда фаол иштирок этиш;  Маҳалла фаоллари ҳар бир оиланинг ижтимоий психологик муҳитидан хабардор бўлиш;  Вояга етмаганларни маҳалла жамоатчилик ишларига, турли хил ўтказиладиган тадбирларга, маҳалла ижтимоий ҳаётига кенг равишда жалб этиш;  Ёшларни тиббий, психологик, тарбиявий, ҳуқуқий, маънавий– маърифий соҳалардаги маълумотлар билан қуроллантириш мақсадида махсус тадбирларни уюштириш; 93  Маҳалланинг ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолиятини оила, таълим тизими муассасалари ва бошқа ижтимоий институтлар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш;  Ўсмирларнинг қизиқиши, қобилияти ва ақл-заковатини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаолиятга тортиш, уларнинг ўсмирлар гуруҳлари ва жамоатчилик орасида ўз ўринларини топа олишга кўмаклашиш;  Маҳаллада истиқомат қилаётган вояга етмаганларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётганликларини мактаб, ота-оналар билан ҳамкорликда назорат қилиш;  Маҳалла оилалари ҳаётида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш маҳалла профилактика нозирларига тавсиялар:  Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, жумладан маҳалла профилактика нозирлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва таълим тизими ходимлари билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада такомиллаштириш;  Вояга етмаган жиноятчиларнинг кўпинча ўз ноқонуний хатти- ҳаракатларининг мазмун – моҳиятини ва бундай ҳаракатларнинг қонунга хилоф эканлигини тушуниб етмасликлари ҳолатидан келиб чиқиб, мактабларда, маҳалларда ҳуқуқий билимларни тарғиб қилишда фаол иштирок этиш;  Ноқобил ва нотинч оилаларда тарбияланаётган вояга етмаганлар билан ишлаш тадбирларини кенгайтириш. Ота-оналарга тавсиялар: Жиноятчилик хулқига эга бўлган болалар ва ўсмирлар шахсида асоциаллик, руҳий беқарорлик, ўзгарувчанлик, гипертимлик, аффектга мойиллик, циклотомиклик хусусиятларининг яққол ифодаланганлигидан келиб чиқиб, улар шахсини соғломлаштиришга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунда улар яшаётган оила ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, шахслараро соғлом муносабатни вужудга келтириш ишларини олиб бориш яхши натижа беради; 94 Вояга етмаганлар жиноятчилиги кўпинча ота-оналарнинг болалар ва ўсмирлар психологисияни билмасдан туриб муносабатда бўлишликлари натижасида келиб чиқаётганлигидан келиб чиқиб, ота- оналарни психологик-педагогик билимлар билан қуроллантириш мақсадида махсус психологик тренинглар ташкил этиш. Таълим тизими муассаслари ходимларига маслаҳатлар:  Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари ўқув дастурларига, “Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларнинг психологик асослари”, “Вояга етмаганлар қонунбузарликлари ва уларнинг олдини олишнинг психологик-педагогик масалалари” номли курс ёки мавзуларни киритиш;  Вояга етмаганлар жиноятчилиги асосан 10-17 ёшга тўғри келаётганлигидан келиб чиқиб, ўқитувчиларнинг айнан шу ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўқиётган таълим масканларида профилактик тадбирларни олиб боришда фаол иштирок этишлигини таъминлаш;  Психолог, социолог, педагог, психиатр ва ҳуқуқшуносларнинг оммавий ахборот воситаларида вояга етмаганлар қонунбузарликлари ва уларнинг олдини олиш, жиноятчилик хулқи психологияси, болалар ва ўсмирлар психологияси каби мавзуларда эшиттиришлар, кўрсатувлар ва мақолалар билан чиқишларини ташкил этишда фаол иштирок этиш. 95 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ I. Раҳбарий адабиётлар. 1. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. – Тошкент.: Ўзбекистон, 1997. Т.5. -384 б. 2. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Тошкент.: Ўзбекистон, 1999. -139 б. 3. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2000. Т.8. -528 б. 4. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2001. Т.9. -439 б. 5. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислохотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш- барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. –Тошкент.: Ўзбекистон, 2007, Т. 15. -126 б. 6. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Тошкент.: Маънавият, 2008. -176 б. 7. Каримов И.А. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги “Мaмлaкaтимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузаси // Халқ сўзи. 2010 йил 13 ноябрь. 8. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” маърузаси. - Тошкент., 2013 йил 6 декабрь. 9. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир – Т.. Ўзбекистон, 2015. – 304 б. 96 II. Меъёрий- ҳуқуқий хужжатлар. 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т., 2014. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225- модда. 3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 11-12-сон, 295-модда. 4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом. Ушбу Низомга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон ва 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1981-2 - сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. (ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659- модда). 5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги “Олий таълим муасасалари талабаларини меъёрий- ҳужжатлар билан таъминлаш тўғрисида”ги № 114 - сонли буйруғи. 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги № 3-сонли Қарори. 7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят просессуал Кодекси. 1994 йил 22 сентябрдаги 2013-XII-сон Қонун билан тасдиқланган . III. Махсус адабиётлар. 1. Березин Ф.Б., Мирошников Н.П. и др. Методика многостороннего исследования личности. М., 2005. 97 2. Богданов В.М. Психологические особенности профессионального мышления работников уголовного розыска. Омск. 1994. 3. Богинский В.Е. Рефлексивное управление при допросе. Учебное пособие. Харьков. 1993. 4. Быков В.М. Особенности расследования групповых преступлений. Ташкент, 2003. 5. Васильев B.JI. Юридическая психология. – СПб. «Питер». 2009. 6. Волков Б.С. Мотивы преступлений. Казань, 2003. 7. Глазырин Ф.В. Психология следственных действий. Волгоград, 2003. 8. Глаточкин А.В., Пирожков В.Ф. Психология состояния человека лишенного свободы. М. 2003. 9. Душанов Р. X . Жиноятчи шахс психологияси. Ўқув қўлланма. - Т.: ЎзР ИИВ Академияси, 2011. - 72 б. 10. Душанов Р.Х., Ё.А.Фарфиев. Касбий психология. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010. 11. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ.; проф. Х.Т.Одилқориев таҳрири остида. – Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. 12. Еникеев М.И . Юридическая психология. – Спб., 2005. 13. Душанов Р.Х., Фарфиев Ё.А.. Касбий психология. Маърузалар курси. - Т.: ЎзР ИИВ Академияси. 2010. - 302 б. 14. Каримова В.М. Тарғиботнинг психологик услублари. - Т.: Маънавият. 2000. 15. Карнеги Д. Как завоевать друзей и оказывать на них влияние. - М.: Прогресс. 1990. 16. Климов Е.А. Основы психологии. М., 1997. 17. Каримова В . Психология: Ўқув қўлланма. - Т., 2002. - 20-21-б. 18. Тожибоев, Н. Э. Муқаммадиев, Р. Мақмудов; Масъул муқ. фалсафа фан. д-ри Ш. О. Мамадалиев. Касбий психологик ва педагогик тайёргарлик: 98 Маърузалар курси / М. Т.– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2008. – 243 б. 19. Махсудова М.А. Юридик психология. Наманган. 2007. 20. Ратинов А.Р. Судебная психология для следователей. М., 2005. 21. Романов В.В. Юридическая психология. – М.: Юрист. 2006. 22. Симоновой Г.И.. Ресоциализация несовершеннолетних: проектный опыт [Текст] : научно-методическое пособие / под общ. ред.– М.: «Оргсервис – 2000», 2005. – 140 с. 23. Столяренко A.M. Прикладная юридическая психология. – М.: «Юнити». 2005. 24. Султонов Ҳ., Жўраев Н., Иброҳимов. Ватан туйғуси., Т., 1996. 25. Дорошенко В.Социальная психология и этика делового общения / Под ред. и др., М., 1995. 26. Қулахметов А.Б. Вояга етмаганларнинг жиноятларини тергов қилиш. Ўқув қўлланма. – Т.: ЎзР ИИВ Академияси. 2003. – 50 б. 27. Ғ озиев Э . Умумий психология. - Т., 2002. - 25-б. 28. Умаров Б. ва Қодиров У. Ҳуқуқшунослик фаолияти психологияси.– Т: Янги аср авлоди. 2005. 29. Олимов Л.Я. ва бошқ. Суд психологик экспертизанинг мақсади ва вазифалари. “Глобаллашув шароитида ёшларни ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари” номли конференция материали. Бухоро 2015 йил. 30. Олимов Л.Я. ва бошқ. Суд-психологик экспертизаларнинг ўзига хос хусусияти ва аҳамияти. “Глобаллашув шароитида ёшларни ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари” номли конференция материали. Бухоро 2015 йил. 99 ИЛОВАЛАР 1 - илова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг 1994 йил 22 сентябрдаги 2013-XII-сон Қонун билан тасдиқланган 67-модда. Эксперт Хулоса бериш учун зарур билимга эга бўлган ҳар қандай шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин. Эксперт чақириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш ушбу Кодекснинг 172 187-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. 68-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Эксперт: экспертиза қилиш учун тегишли иш материаллари билан танишиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; ўзига қўшимча материаллар тақдим этилиши ҳақида илтимоснома бериш; башарти ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар унинг мутахассислигига оид бўлмаса ёки хулоса бериш учун унга тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса, хулоса беришнинг иложи йўқлиги ҳақида ҳужжат тузиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсати билан тергов ҳаракатлари юритилишида иштирок этиш ва тергов ҳаракатида иштирок этувчи шахсларга экспертизага оид тегишли саволлар бериш; экспертизага оид далилларни текширишда суд муҳокамасида иштирок этиш ва суднинг рухсати билан сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар бериш; ашёвий далилларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосаларида фақат унинг олдига қўйилган масалалар ҳақида эмас, балки экспертизага оид бошқа масалалар бўйича ҳам фикр билдириш; башарти иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса ва кўрсатув бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир. Эксперт: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; 100 олдига қўйилган саволлар бўйича ёзма хулосалар бериши; ўзи томонидан ўтказилган экспертиза бўйича кўрсатувлар бериши ва бу хулосаларни тушунтириш учун қўйилган қўшимча саволларга жавоб бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Эксперт узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин. Эксперт узрсиз сабабга кўра ўз вазифаларини бажаришни рад этган ёки ундан бўйин товлаган тақдирда, шунингдек била туриб ёлғон хулоса берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади. 22-БОБ. ЭКСПЕРТИЗА 172 модда. Экспертиза тайинлаш учун асослар 173 модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги 174 модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар 175 модда. Экспертиза объектлари 176 модда. Қўшимча ва қайта экспертиза ўтказиш 177 модда. Комиссиявий экспертиза 178 модда. Комплекс экспертиза 179 модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги хуқуқлари 180 модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим 181 модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси 182 модда. Экспертиза муассасасида экспертиза ўтказиш 183 модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш 184 модда. Экспертни хулосаси 185 модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳ ужжат 186 модда. Эксперни сўроқ қилиш 187 модда. Эксперт хулосасини б аҳ олаш 172-модда. Экспертиза тайинлаш учун асослар Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди. Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хулосаси экспертнинг махсус билимлари доирасидан ташқари чиқиши мумкин эмас. Экспертизани ушбу Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказиладиган текширув билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Идоравий текширув хулосаси, тафтиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза ўтказиш заруратини истисно этмайди. 101 173-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги Башарти, иш бўйича: 1) ўлимнинг сабабини, етказилган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини; 2) жинсий алоқада бўлганликни, ҳомиладорлик ҳолатини ва ҳомилани сунъий йўл билан тушириш белгиларини; 3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчининг ёшини, агар бу ҳақда ҳужжатлар бўлмаса ёки ҳужжатлар шубҳа туғдирса; 4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг, устидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга доир иш юритилаётган шахснинг руҳий ва жисмоний аҳволини ҳамда уларнинг ғайриҳуқуқий қилмишни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини идрок этиш ва идора қилиш лаёқатини, шунингдек жиноий жавобгарликнинг аҳамиятини тушуниш, жиноят процессида кўрсатувлар бериш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини; 5) жабрланувчининг, гувоҳнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳамда улар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни идрок қилиш, эсда сақлаш ва сўроқ қилганда ифодалаб бериш лаёқатига эга эканликларини, шунингдек жабрланувчининг жиноят процесси чоғида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини; 6) таносил ва бошқа юқумли касалликларга чалинган, сурункали ичкиликбозликка ва гиёвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш зарурлигини ва имкониятларини; 7) гиёвандлик воситалари ва уларнинг турлари мавжудлигини; 8) пул белгилари, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар қалбакилаштирилганлигини; 9) портлашлар, ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг техникавий сабабларини аниқлаш зарур бўлганда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт. Иш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлашда ҳам, агар бунинг учун махсус билимларни қўллаш зарур бўлса ва бу ҳолатлар исботлашнинг бошқа воситалари билан пухта аниқланмаган бўлса, экспертиза ўтказиш шарт. 174-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар Экспертизани экспертиза муассасаларининг, бошқа давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мутахассислари ёки суриштирувчи, терговчи ёхуд суд тайинлаган бошқа билимдон шахслар ўтказади. Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд- бухгалтерия, криминалистика экспертизаларини фақат экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, давлатга қарашли бошқа муассасаларнинг мутахассислари ўтказадилар. Алоҳида ҳоллар 102 экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим. Суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби шу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир. 175-модда. Экспертиза объектлари Эксперт томонидан текшириладиган объектлар жумласига: ашёвий далиллар ва эксперт текшируви учун олинган намуналар; экспертиза орқали далилий аҳамияти аниқланадиган бошқа моддий объектлар; тирик одамнинг бадани; руҳий ҳолати; мурда; ҳужжатлар кириши мумкин. Эксперт текшириши лозим бўлган объектлар, агар уларнинг ҳажми ва хусусиятлари имкон берса, экспертга ўралган ва муҳрланган ҳолда берилиши керак. Текширишни ўтказиш вақтида экспертиза моддий объекти текширув учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада бузилиши ёки ишлатилиши мумкин. Экспертиза ўтказиб бўлингандан кейин ўша текшириш объектлари тўла сарф қилинмай ортиб қолган бўлса, экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки судга қайтарилиши лозим. Экспертиза объектлари экспертиза муассасаларида, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларида ва судларда ашёвий далилларни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланади. 176-модда. Қўшимча ва қайта экспертиза ўтказиш Қўшимча экспертиза эксперт хулосасидаги камчиликларни тўлдириш учун тайинланади ва шу экспертнинг ўзи ёки бошқа эксперт томонидан ўтказилади. Экспертнинг хулосаси асослантирилмаган ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилган ҳолларда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишонарсиз деб топилганда ёки экспертиза ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади. Қайта экспертиза ўтказиш тайинланганда эксперт олдига илгари фойдаланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисида масала қўйилиши мумкин. Қайта экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда биринчи экспертиза хулосасига қўшилмаганлик сабаблари кўрсатилиши лозим. Қайта экспертиза ўтказиш бошқа экспертга топширилади. Биринчи экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта экспертиза 103 ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у эксперт текшируви ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди. 177-модда. Комиссиявий экспертиза Мураккаб экспертизалар бир ихтисосдаги экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши мумкин. Экспертлар ўзаро маслаҳатлашиб, умумий фикрга келганларидан кейин хулосани имзолайдилар. Экспертлар ўртасида келишмовчилик рўй берганда ҳар бир эксперт келишмовчилик чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг комиссиявий экспертиза ўтказиш тўғрисидаги талаби экспертиза муассасасининг раҳбари учун мажбурийдир. Агар экспертиза ўтказиш экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унинг бошлиғи комиссиявий экспертизани ўтказишни ўзи ташкил қилишга ҳақлидир. Эксперт текширувини тўла ёки қисман ўтказишни экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар бажаришига йўл қўйилмайди. 178-модда. Комплекс экспертиза Агар жиноят иши учун аҳамиятга молик бирор ҳолатни турли илм соҳаларидан фойдаланиб, бир неча текширув ўтказиш орқалигина аниқлаш мумкин бўлса, комплекс экспертиза тайинланиши лозим. Комплекс экспертиза доирасида ҳар бир эксперт томонидан аниқланган ҳолатларга асосланиб, улар ушбу экспертизада аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисида якуний хулоса чиқарадилар. Комплекс экспертиза ўтказишда қатнашаётган ҳар бир эксперт уларнинг ҳар бири ўзи аниқлайдиган ҳолатлар ҳажми ва мажмуидан қатъи назар, текширувни мустақил амалга оширади, бунинг учун шахсан жавобгар бўлади ва фақат ўз ваколати доирасида хулоса беради. Эксперт комплекс экспертиза хулосасининг фақат ўз ваколатига тааллуқли қисмини имзолайди. Экспертиза ўтказиш экспертиза муассасасига топширилган бўлса, комплекс текширувни ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади. 179-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда: 1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади; 2) экспертни рад этиш; 104 3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш; 4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш; 5) экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш; 6) эксперт хулосаси билан танишиб чиқиш ва қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. Санаб ўтилган ҳуқуқлардан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланаётган шахс ҳам, агар бунга унинг руҳий ҳолати имкон берса, фойдаланади. 180-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим Экспертиза тайинлаш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий далиллар ва бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим. Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин. Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир. 181-модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси Мураккаб тиббий текширув усулларидан, шунингдек кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат экспертиза ўтказилаётган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. Башарти бундай шахс ўн олти ёшга тўлмаган ёки руҳий касал бўлса, экспертиза унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийсининг розилиги билан амалга оширилади. 182-модда. Экспертиза муассасасида экспертиза ўтказиш Суриштирувчи, терговчи, суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ўзи чиқарган қарорни ёки ажримни, текшириладиган объектларни, зарур ҳолларда жиноят ишини ҳам экспертиза муассасасининг раҳбарига юборади. 105 Қарор ёки ажримда муайян эксперт кўрсатилмаган бўлса, экспертиза муассасасининг раҳбари шу муассаса ходимларидан қайси бири экспертиза ўтказиши тўғрисида фармойиш чиқаради. Бу ҳақда у экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки судга хабар беради. Экспертиза муассасасининг раҳбари экспертиза ўтказишни ташкил қилади, текшириладиган объектнинг сақланишини таъминлайди, экспертизани ўтказиш муддатини белгилайди. Экспертиза муассасасининг раҳбари экспертиза муассасасида ишламайдиган мутахассисларни экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суднинг розилиги билангина экспертиза ўтказиш учун жалб этишга ҳақлидир. 183-модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш Экспертиза экспертиза муассасасидан ташқарида ўтказиладиган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаргандан кейин экспертиза ўтказиш топширилаётган шахсни чақиртиради, унинг шахси ва малакасини, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, жабрланувчига бўлган муносабатини ва уни рад этишга асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва хулоса беришдан бўйин товлаганлик, шунингдек била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилса, экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради. Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ёки гувоҳнинг баданини ёхуд руҳий ҳолатини текшириш зарурати пайдо бўлса, экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд уларнинг экспертга олиб келинишини таъминлаши шарт. 184-модда. Экспертнинг хулосаси Эксперт зарурий текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин ўз номидан ёзма хулоса тузади ва уни имзолаб тасдиқлайди. Экспертнинг хулосасида: унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, маълумоти, ихтисоси, ушбу ихтисослик бўйича стажи, илмий даражаси ва илмий унвони, эгаллаб турган лавозими; хулоса беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида экспертнинг огоҳлантирилганлиги; экспертиза қайси процессуал қарорга асосан ва қачон ўтказилганлиги; уни ўтказиш вақтида ким ҳозир бўлганлиги;