logo

Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш йўналишлари

Загружено в:

29.09.2019

Скачано:

0

Размер:

205.01953125 KB
 “ Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш йўналишлари” МУНДАРИЖА Кириш ………………………………………………………………… .... 3 I-боб. Саноат тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожланишининг назарий ва услубий асослари 1.1. Инновацион технологиялар асосида ривожланишнинг назарий асослари …………………………………………………………… .... . 8 1.2. Иқтисодиёт тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг омиллари ва мезонлари………….......................... 17 1.3. Саноат тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг хориж тажрибаси ………………………………… 26 II-БОБ. Кимё саноати тармоқлари ҳолати ва ривожланиш тенденциялари 2.1. Кимё саноатининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни..38 2.2. Кимё саноатида инновацион технологиялар ривожининг иқтисодий таҳлили ……………………………………………………………………… 45 2.3. Ўзбекистонда кимё саноатини инновацион ривожлантиришга қаратилган дастурлар……………………………………………………… 55 III-БОБ. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кимё саноатини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 3.1. Саноат тармоқларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўналишлари …………………………………………………………………. 63 3.2. Ўзбекистон Республикасида кимё саноати тармоқларида инновацион ривожланишнинг истиқболли йўналишлари ……………………………… 71 Хулоса ва таклифлар …………………………………………………… 8 5 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ………………………………… 89 КИРИШ 2 Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизация қилишда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув ва интеграциялашиш жараёнларининг жадаллашуви, халқаро рақобатнинг кучайиши, технологиялардаги узлуксиз ва муҳим сифат ўзгаришларининг юз бериши, сотиш бозорлари ва истеъмолчилар талабларининг таркибий ўзгаришлари ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан рақобатбардош маҳсулот яратиш, ишлаб чиқариш жараёнидаги харажатларни кескин камайтириш ва бошқарувда бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда оптимал қарор қабул қилишни талаб қилмоқда. Корхоналарда инновация фаолиятини бозор талаблари асосида тубдан ўзгартириш, бошқаришнинг замонавий ва истиқболли шаклларини жорий этиш ҳамда модернизациялаш, замонавий ахборот тизимлари ва технологияларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг асосий талаби ва корхонанинг бозор рақобати шароитида яшаб қолишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш даврида Ўзбекистон Республикасида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва хусусий сектор тармоғи ривожини жадаллаштириш, солиқ, банк ва молия тизимини такомиллаштириш, уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ этиш бош вазифалар ҳисобланади” 1 , - деб таъкидлаган эдилар. Замонавий корхоналарда инновация жараёнлари бошқарувини ташкил этиш – иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият олиб бораётган фирмалар ва корхоналарда маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқаришнинг "ҳаёт цикли" даги барча жараёнларни мантиқий кетма- кетликда моделлаштириш жиҳатларини ўрганишдан иборатдир. Бозор муносабатлари мураккаб жараён бўлиб, унга таваккалчилик ва 1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. -Т.: Ўзбекистон, 2005. 3 ноаниқлик элементлари хосдир. Шунинг учун ҳам ушбу омилларни ҳисобга олиб корхоналар ва фирмаларда ҳар бир ишлаб чиқариш "занжири" ни тўғри ташкил этиш, корхонанинг пировард натижаларига эришишида ёрдам беради. Шу муносабат билан замонавий корхоналарда молиявий-хўжалик фаолиятини инновацияларга асосланган қайта ташкил этиш услубиятини яратишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чегараланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларнинг самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда корхоналарда инновацион бошқарувни ташкил этишнинг аҳамияти катта, чунки у корхоналар, фирмалар, бирлашмалар ва бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз иқтисодиётининг қуйи бўғинида фаолият кўрсатаётган барча бозор субъектларининг бизнес-жараёнларини кенг миқёсда таҳлил этиш асосида тегишли хулосалар чиқариб, оптимал қарорлар қабул қилиш имконини яратади. Тадқиқот предмети ва объекти. Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш йўналишлари тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилади. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инновацион технологиялар асосида кимё саноати тармоқларини ривожлантириш механизмлари тадқиқот предметини ташкил этади. Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Тақиқотнинг мақсади кимё саноати тармоқларини ривожланишини инновацион технологияларга асосланган йўлга ўтказишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар 4 белгилаб олинди: - инновацион технологиялар асосида ривожланишнинг назарий ва услубий асосларини таҳлил этиш; - кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг хуқуқий-институционал асосларини ўрганиш; - кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг хориж тажрибасини тахлил этиш ва ундан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш имкониятларини баҳолаш; - Ўзбекистон Республикасини иқтисодиётини ривожланишида кимё саноатини ўрнини ёритиб берилгани ҳолда, кимё саноатида инновацион технологиялар ривожини иқтисодий таҳлил этиш - Ўзбекистон Республикасида кимё саноати тармоқларида инновацион ривожланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар бериш Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади: - Кимё саноатида инновацион технологиялар ривожининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди; - Ўзбекистонда кимё саноатини инновацион ривожлантиришга қаратилган давлат мақсадли дастурлари тахлил қилинди ва гурухланди; - кимё саноати тармоқлари инновацион ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари ўрганилди ва таҳлил қилинди; - узоқ истиқболда кимё саноати тармоқларини инновацион ривожланиш йўлига ўтказишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари шундан иборатки, кимё саноати узоқ муддатли истиқболлари ривожланишини инновацион йўлга ўтказиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш имконини беради. Тадқиқот мавзусини ўрганилганлик даражаси. Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик иқтисодчи олимлар Ж.М.Кейнс, А.Маршалл, А.Пигу, П.Самуэльсон, Ж.Р.Хикс, В.М.Фридман, 5 К.Р.Макконелл, С.Л.Брю ва бошқалар инновациялар ва уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги назарий концепцияларни ишлаб чиққанлар. МДҲ маалакатлари олимларидан Пригожин А.И., Поршнев А.Г. Устинев В.А., Питер Э., Фатхудинов Р.А., Ильенкова С.Д., Аньшин В.М., Дагаев А.А., Оголева Л.Н., Василевская И.В. ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган. Ушбу йўналишдаги бошқа муаммолар мамлакатимиз олимлари С.Ғуломов, Т.Ахмедов, А.Вахобов, А.Қодиров, Б.Рўзметов, А.Солиев ва бошқаларнинг илмий ишларида таҳлил этилган. Бироқ, шулар билан бир қаторда иқтисодиётни модернизациялаш, иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш йўналишларини аниқлашга бағишланган тадқиқотларни давом эттириш зарур. Шулардан келиб чиқиб, тадқиқотда қўйилган муаммонинг долзарблиги, ушбу магистрлик диссертация ишининг предмети, мақсади ва асосий вазифаларини белгилаб берди. Тадқиқот усуллари ва услубиёти. Тадқиқот жараёнида асосан республикамиздаги иқтисодчи олимлар асарларидан, шунингдек республика ҳукумати томонидан чиқарилган фармойишлар, қарорлар ва қонунлар, республика ва вилоят статистика бошқармаси маълумотлари ва ҳужжатларидан фойдаланилди. Шунинг билан бир қаторда, қиёсий ва статистик таҳлил, тизимли ва мантиқий ёндошув, иқтисодий-статистик ва эксперт-баҳолаш методларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти . Асосий илмий мулоҳазалар кимё саноати тармоқларини ривожлантириш шароитида амал қиладиган умумий қонуниятлар ва ўзига хос хусусиятларни очиб беришда услубий ёндошувларни кенгайтиради. Кимё саноати тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш йўналишларига қаратилган амалий тавсиялар ҳукумат томонидан табиий-ресурс салоҳиятидан оқилона ва мақбул фойдаланилган 6 ҳолда ҳудудий, тармоқ ва маҳаллий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Тадқиқот иши материаллари натижаларидан олий ўқув юртларида “Иқтисодиёт назарияси”, “Реал сектор корхоналарида ишлаб чиқариш технологиялари”, “Реал сектор иқтисодиёти”, “Инновация иқтисодиёти”, “Реал сектор корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш” каби фанларни баъзи мавзуларини ёритишда ҳамда ишчи дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилиши мумкин. Диссертациянинг таркиби ва ҳажми. Мазкур иш таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва унинг илмий ва амалий аҳамияти ўз ифодасини топган. Тадқиқот ишининг биринчи бобида инновацион технологиялар асосида ривожланиши, саноат тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг омиллари ва мезонлари ва саноат тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг хориж тажрибаси тўғрисида назарий қарашлар ёритилган. Тадқиқот ишининг иккинчи бобида кимё саноатини миллий иқтисодиёни ривожланишдаги ўрни, Кимё саноатида инновацион технологиялар ривожининг иқтисодий таҳлили ва Ўзбекистонда кимё саноатини инновацион ривожлантиришга қаратилган дастурлар акс этган. Тадқиқот ишининг учунчи бобида саноат тармоқларини инновацион ривожлантириш йўналишлари асосланди ҳамда ўрта ва узоқ истиқболда кимё саноати тармоқларида инновацион ривожлантириш йўлларига оид амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 7 I-БОБ. САНОАТ ТАРМОҚЛАРИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Инновацион технологиялар асосида ривожланишнинг назарий асослари Барча мамлакатлар шу жумладан, Ў збекист о н учун ҳ ам замонанинг энг долзарб и қ тисодий таълимотларидан бири хисобланган инновацияларнинг и қ тисодий назарияси хозирда ў зининг шаклланиш босқичида. Шу боис замонавий инновация назарияларининг асосий мазмунини бир тизимга келтириш муаммолари долзарб б ў либ турмокда. Юртимизда ҳ ам и қ тисодиётда туб ў згаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттиришга катта эътибор қ аратилмокда. Хусусан, Биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг “ Ў збекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ў зига хос хусусияти ма ҳ аллий хомашё ресурсларини чу қ ур қ айта ишлашни таъминлайдиган, ю қ ори технологияларга асосланган янги ишлаб чи қ аришларни ташкил этишга қ аратилган инвестиция лойихаларига устувор а ҳ амият берилаётганида намоён б ў лмокда” 2 - деб таъкидлаган с ў зларидан ҳ ам мамлакатимизда инновацион иктисодий-сиёсатга нечо ғ лик а ҳ амият берилаётганини билиш мумкин. И қ тисодиёт илмининг турли й ў налишлари ў зларининг й ў налишлари доирасида инновация назариясига турли ёндашувлар мавжуд. Иқтисодиёт илмининг турли йўналишларида инновация назариясининг шаклланиши муаммосига бағишланган ишлар авваламбор Г. Хосперса, Р. Смитса, М. Лараньи, Э. Уараб ва К. Фланаганбларнинг ишларида ўз аксини топган. Герт-Ян Хосперс ўзининг “Йозеф Шумпетер ва унинг инновациялар тадқиқотидаги мероси” номли ишида Й. Шумпетернинг неоклассиклар доирасида юзага келган инновация 2 Каримов И.А. Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. 8 назарияси хақидаги қарашларини таҳлил этган 3 . Руд Смите ўзининг “XXI асрда инновациялар хақидаги таълимотлар: истеъмолчилар томонидан саволлар” номли ишида инновация тадқиқотларида жараёнли ва тизимли ёндашувчи мактабларни ажратиб кўрсатади 4 . Мануэль Ларанья, Эльвира Уараб ва Кирон Фланаганблар ўзларининг “Фан, технология ва инновация соҳасидаги сиёсат: турли даражаларда ҳудудий сиёсатни назарий асослаш” номли ишларида мавжуд йўналишларни (эндоген ўс ишн инг неоклассик назарияси, ўсишнинг янги назарияси, неомаршалианнинг кластер ёндашуви, эволюцион-структуралистик ёндашув, институционал тизимли ёндашув) инновацион сиёсат учун тавсиялар ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан тахлил қилганлар 5 . Замонавий иқтисодий ривожланишнинг харакатлантирувчи кучи - инновация эканлигига хеч кимда шубҳа йўқ. Энди инновация назарияси вужудга келишига тарихий манбалар таҳлилини қилиб кўрамиз. Адам Смит ўзининг 1776 йилда чоп этган “The Wealth of Nation” номли монографиясида нафақат бозор тизими (талаб ва таклифнинг нисбати), балки янги технологиялар ёрдамида рақобатбардошликни янада ошириш ҳам капитализмнинг ташкилий механизми сифатида хизмат қилиши тўғрисида таъкидлаб ўтган. Вақт ўтган сари мазкур постулат янада кенг ва янада салмоқли аҳамият касб эта бошлади ва хозирги кунда ташкилот ва компаниялар очиқ бозордаги рақобат курашида инновациялардан амалий омил сифатида фойдаланмокдалар. Иқтисодий адабиётларда инновация назарияларини бир бутун сифатида тадқиқ этилган ишлар жуда ҳам кам учрайди. Инновациянинг эволюциясига келадиган бўлсак, адабиётлар таҳлили қуйидаги тарихий босқичларни аниқлаш имконини берди: 3 Hospers Gert-Jan. Joseph Schumpeter and His Legacy in Innovation Studies. Knowledge, Technology, & Policy, Fall 2005, Vol. 18. №3. P.20-37. 4 Smits Ruud. Innovation studies in the 21st century: Questions from a user's perspective. Technological Forecasting & Social Change 69, 2002, Р.861-883. 5 M.Laranjaa, E.Uyarrab, K.Flanaganb. Policies for science, technology and innovation: Translating rationales into regional policies in a multi-level setting. Research Policy, 37, Р.823-835. 9 • 19 10- 19 30 йй. - назариянинг фундаментал асослари шаклланиши; • 19 40- 19 60 йй. - аввалги давр таянч инновацион ғ ояларни ривожлантириш ва батафсил ў рганиш; • 19 70- йй.нинг ў ртасидан то ҳ озирга қ адар. Инновацияларнинг фундаментал асослари шаклланишида “катта т ў л қ инлар” назарияси асосчиси Н.Д. Кондратьевнинг тад қ и қ отларидан бошлаш т ўғ риро қ б ў ларди. Х о лбуки, у катта т ў л қ инлар шаклланишида техник ў згаришларнинг ролини ани қ к ў рсатиб бермаган б ў лса-да, катта т ў л қ инларнинг к ў тарилиши чо ғ ида амалга ошмаган ихтиролар амалда ў з ифодасини топ иши ни назарда тутган. Н.Д. Кондратьев ў зининг тад қ и қ от фаолияти натижасида қ уйидаги асосий холатларни ани қ лаган: • саноат ишлаб чи қ аришда алмашинув фазалари кетма- кетлигининг даврийлигини ани қ лаган; • даврларнинг к ў плигини исботлаган; • даврлар моделини ишлаб чи ққ ан . Кейинчалик унинг илмий қ арашларига Й. Шумпетер томонидан қў шимча киритилди ва у катта т ў л қ инларнинг пайдо б ў лишида техник ў згаришлар асосий ў рин тутишини асослаб берди. Инновацион ривожланиш назарияси асосчиси Й.Шумпетер ў з тад қ и қ отларида қ уйидаги асосий холатларга эътибор каратган 6 : • и қ тисодий инновацияларни фа қ ат саноат билан бо ғ лаган ҳ олда уларга асосий ур ғ у берган; • “кашфиёт” ва “янгилик” тушунчаларини ажратган; • и қ тисодиётда динамик ў згаришлар инноватор-тадбиркор туфайли р ў й беради деб таъкидлаган; • глобал даврий ин қ ироздан фа қ атгина янги технологик қ атламдаги таянч инновацияларни жа ҳ он ми қ ёсида ра ғ батлантириш 6 Shumpeter Y. Business Cycles. Vol. 1, 2. New York, 1939. 10 ор қ алигина чи қ иб кетиш мумкин деб таъкидлаган. У Кондратьев циклларини харакатга келтирувчи куч сифатида техник революция тушунчасини киритди. У бу ғ двигателининг ихтиро қ илин иш биринчи Кондратьев т ў л қ инига (1818-1842 йй.), темир й ў лнинг ихтиро қ илини ши иккинчи т ў л қ инга (1843-1897 йй.) ва электр двигатели ҳ амда автомобилнинг ихтиро қ илиниши учинчи т ў л қ инга (1898-1949 йй.) т ўғ ри келиши бежиз эмаслигини таъкидлайди. Й. Шумпетер ушбу ў згаришларни инновацион фаоллик ва тадбиркорликнинг гуркираб ривожланиши билан бо ғ лайди. Д. Кодратьевнинг маслакдоши П.Сорокин ижтимоий-маданий со ҳ ада инновацияларнинг асосини яратди, яъни у - ижтимоий му ҳ итда инновацион ривожланиш назарияси асосчиси б ў либ, маданият ва жамиятнинг бир нечта турини ани қ лаган 7 . Унга к ў ра маданият ва жамият турларидан бирининг афзал к ў рилиши жамият, мамлакат ва маданиятнинг ў зига хос жи ҳ атларини к ў рсатиб беради. Шу тарика 30 йил давомида инновацион ривожланишнинг фундаментал асослари яратилди. Инновацион ривожланиш назарияси ривожланишининг кейинги бос қ ичи - фундаментал хусусият касб этмайди (40-йиллардан 70- йилларнинг ў рталарига кадар). Ушбу даврдаги фундаментал ишларга инглиз олими Ж.Д. Берналнинг “Жамият тарихидаги фан” (“ Science in history ”) номли монографиясни келтир и шимиз мумкин. Ушбу монографиясида у - илмий, техник ва ижтимоий янгиликлар ў ртасида корреляцияни асослаган. Унинг фикрича илм-фаннинг ривожланиш даври одатда и қ тисодий фаолликнинг ва техник ривожланишнинг кучайиш даври билан мос равишда содир б ў лади. Ушбу даврга келиб асосий эътибор инновацияларнинг и қ тисодий ў сиш билан бо ғ лик л игига катта эътибор қ аратила бошланди. Бу борада 7 Сорокин П. Социальная и культурная динамика. СПб .: РГХУ , 2000. 11 эътиборли ишларни амалга оширган олимлардан бири С.Кузнец б ў либ, у Шумпетер ва Берналларнинг ғ ояларини ривожлантирди. У и қ тисодий усиш белгиларини шакллантирди ва унга к ў ра миллий махсулотнинг бар қ арор ў сиши, техник ривожланиш, ғ оявий, институционал ва бош қ а ў згаришлар и қ тисодий ў сиш белгилари хисобланади 8 . С.Кузнец инновациялар фа қ атгина технологик эмас, балки ижтимоий жи ҳ атга ҳ ам эгалигини таъкидлаб ў тди. Янги технологиялар салохияти амалга ошиши учун у ёки бу тарихий даврларда устунлик қ илган ижтимоий ў згаришлар ҳ ам зарур деб хисоблаган ва 1971 йилда “Давр инновацияси” тушунчасини киритди. Унинг таъкидлашича агар корпорацияларсиз саноат ин қ илоби, бу ғ двигателларини қў ллаш мумкин б ў лмасди. Ҳ удди шундай - қ имматли қ о ғ озлар бозорисиз темир й ў л тармо ғ и ривожланмасди ( 1.1. 1-расм). Мавжуд ижтимоий тузилмаларга асосланган, аммо технологик имкониятлар ва ишлаб чиқариш кўникмалари томонидан қўллаб- қувватланмаган Ижтимоий инновациялар Мавжуд ижтимоий тузилмаларга, технологик имкониятларга ва ишлаб чиқариш кўникмаларига асосланган Технологик инновациялар Мавжуд ижтимоий тузилмалар, технологик имкониятлар ва ишлаб чиқариш кўникмаларига асосланмаган Мавжуд ижтимоий тузилма қўллаб- қувватламайдиган, аммо технологик имкониятлар ва ишлаб чиқариш кўникмаларига асосланган 1.1. 1-расм. Ижтимоий ва технологик инновацияларнинг ў заро бо ғ ли қ лиги 9 Инновациялар назарияларининг замонавий бос қ ичи немис олими Герхард Меншнинг Кондратьев ва Шумпетернинг катта т ў л қ инлар назариясига ба ғ ишланган “Технологик пат: инновациялар депрессиядан 8 Kuznets S. Secular Movements in Production and Prices. New York, 1930. 9 Манба : Linton , 2009, Abemathy and Clark, 1985 12 устун” номли монографиясидан бошланади. У и қ тисодий ў сиш ва (таянч янгиликлар пайдо б ў лиши о қ ибатидаги) даврийликни ў заро бо ғ лашга ҳ аракат қ илган. Унинг фикрича таянч янгиликлар ў зининг сало ҳ иятини й ўқ отганидан кейин техник пат холати юзага келади 10 . Унинг тад қ и қ отлари натижаларини қ уйидаги асосий холатлар билан ажратиш мумкин: • техник қ атламнинг хаёт циклини тасвирловчи инвестицияларнинг S моделини ишлаб чи ққ ан; • “Технологик пат” тушунчасини киритган б ў либ, унга к ў ра инновацияларсиз ундан чи қ иб кетишнинг имкони й ўқ ; • инновацион ривожланиш депрессия фазасидан кейин содир б ў лишини таъкидлаган. Ра қ обат афзалликлари назарияси асосчиси М. Портер инновациялар т ўғ рисидаги назарий қ арашлари ҳ ам инновация назарияси ривожига ў зининг салмо қ ли хиссасини қў шган деб ў йлаймиз. У инновациялар ва ра қ обатбардошлик ў ртасидаги бо ғ ликликни ў рганган 11 ҳ амда компаниянинг ра қ обат афзалликларини унинг инновацияларни ў тказиш ва уларни жорий этиши билан солиштирган. Инновация назариялари ривожланишининг учинчи бос қ ичида эътиборга молик тад қ и қ отларни олиб борган олимлар сифатида қ уйидагиларни таъкидлаб ў т иш лозим: С.Ю. Глазьев - “технологик тартиб ” концепцияси асосчиси. Унинг таъкидига к ў ра технологик тартиб - бу техниканинг ў заро бо ғ лик б ў лган ва бир бирини кетма-кет алмаштирувчи бир канча авлодларидир. Унинг “технологик тартиб ” концепцияси Кондретьевнинг “катта т ў л қ инлар” назарияси асосида яратилган дейиш т ўғ ри б ў ларди. Биринчи технологик тартиб биринчи конратьев т ў л қ инига, иккинчи тартиб иккинчи т ў л қ инга 10 Mensch Gerchard. Stalemate in Technology: Innovations Overcome the Depression. Cambridge, Masachusetts, 1979. 11 Michek E. Porter The Competitve Advantage of Nations, Harvard Busines Review, march-april 1990. 13 в.хк. т ўғ ри келади. Ҳо зирда постиндустриал мамлакатлар олтинчи технологик тартиб га ў тиш жараёнида туришибди. Америкалик иктисодчи Б.Твисс - инновацияларга жараён сифатида қ араган ва кашфиётлар янгиликларга айланишининг муваффа ққ иятлилига бо ғ ли қ б ў лган омилларни к ў риб чи ққ ан 12 . Унинг таъкидлашича инновация - жараён б ў либ, унда кашфиёт ёки ғ оя и қ тисодий мо ҳ иятга эга б ў лади. Кристофер Фримэн - “миллий инновацион тизимлар” (МИТ) концепцияси асосчиси. Фримэннинг таъкидлашича МИТ - бу “хусусий ва давлат институт ва ташкилотлари тармо ғ и б ў либ, уларнинг фаолияти ҳ амда ў заро ало қ алари янги технологияларнинг вужудга келиши, импорт қ илини ши , модификацияланиши ва тар қ алишига олиб келади”. А.Кляйнкнехт - Г.Менш назарий қ арашларининг к ў пгина жи ҳ атларини тан қ идий қ арши олди ва ривожлантирди. У Г.Меншнинг депрессия бос қ ичида янгиликлар кластери шаклланишига оид фикрларига ани қ лик киритган. Унинг ани қ лашича, ма ҳ сулотларга янгилик киритиш (махсулотлар инновацияси) депрессия фазасида содир б ў лади, жараёнга янгиликлар киритиш (жараёнлар инновацияси) эса катта т ў л қ инни н г ў сиш бос қ ичида содир б ў лади. Махсулотлар инновацияси ва жараёнлар инновацияси ў ртасидаги фаркни Р.Кумбос ва А.Кляйнкнехтларнинг ў заро ҳ амкорликда ёзган ишларида келтирилган қ уйидаги классификациядан ани қ ва равшан к ў р и ш мумкин 13 : • “Соф” махсулотлар инновацияси (с ў нг г и истеъмол учун м ў лжалланган); • янги инвестицион товарлар (энг аввало истеъмол товар ва хизматларини ишлаб чи қ аришга й ў налтирилган); • янги техник ускуналар ( ҳ ам инвестицион ҳ ам истеъмол 12 Brain C. Twiss Managing Technological Innovations, London, 1974. 13 Coombs, R.W., A. Kleinknecht: 'New evidence on the shift towards process innovation during the long wave upswing', in C. Freeman (editor): Design, innovation and long cycles in economic development, London: Royal College of Art, 1984, p. 81. 14 товарларини ишлаб чи қ аришда фойдаланиш имкони мавжуд б ў лган); • илмий инструментлар (лаборатория тад қ и қ отлари учун м ў лжалланган аммо кейинчалик саноат ма қ садларида фойдаланил и ши мумкин б ў лган); • “Соф” жараёнлар инновацияси (фа қ ат ишлаб чикариш омилларини тежашга й ў налтирилган). Элвин Тоффлер - постиндустриал жамият концепцияси муаллифларидан бири б ў либ, ў зининг илмий асарларида инсоният янги технологик ин қ илобга ў тмо қ да деб таъкидлайди ва жамият ривожланишини уч “т ў л қ ин”: аграр, саноат, ахборот т ў л қ инларига ажратади 14 . Шу боисдан ҳ ам к ў пгина адабиётларда учинчи т ў л қ ин, яъни ахборот т ў л қ ини “ахборот ин қ илоби” ёки “технологик ин қ илоб” деб ҳ ам аталади. У инновацион жараёнларни уч бос қ ичга, яъни ижод, амалиётда қў ллаш ва ва жамиятга тар қ атиш бос қ ичларига ажратади 15 . Инновация назариялари ривожининг учинчи бос қ ичидаги методологик ишлар сифатида И қ тисодий Х а мкорлик ва Тара ққ иёт ташкилоти (ИХТТ) ишлаб чи ққ ан “Фраскати қў лланмаси” ҳ амда ИХТТнинг Евростат билан биргаликда ишлаб чи ққ ан “Осло қў лланмаси”ни таъкидлаб ў тиш лозим деб ў йлаймиз. Мазкур ҳ ужжатлар фан ва инновациялар статистикаси методологиясига ба ғ ишланган илк хужжатлар ҳ исобланади 16 . “Инновация” атамаси ривожланиши давомида унга турли хил таърифлар берилган. Шуларнинг энг т ўғ риси сифатида Фраскати ва Осло қў лланмаларида келтирилган таърифларни келтириш мумкин 17 . Мазкур қў лланмалар ишлаб чи қ аришни модернизациялашни чу қ урлаштириш, техник ва технологик қ айта жихозлаш жараёнлари ва 14 Alvin Toffler - The Third Wave, 1980. 15 Э. Тоффлер. Шок будущего — М.: ООО “Издательство ACT ”, 2002,36-с. 16 Frascati Manual Proposed Standard Practice for Surveys on Research and Experimental Development, Paris 2002, 8- р . 17 Oslo Manual, Guidelines for Collecting and Interpreting Innovation Data, Third edition, A joint publication of OECD and Eurostat, 2005, 16- р . 15 натижалари т ўғ рисида илмий асосланган хулосалар чи қ аришга имкон берувчи ишончли статистик маълумотларни шакллантириш б ў йича услубий қў лланма б ў либ хизмат қ илмо қ да. Шундай қ илиб, инновацион ривожланишнинг назарий асосларини тахлил қ илиб, қ уйидаги хулосаларга келиш мумкин:  хозирда и қ тисодиёт илмида инновацион ривожланишнинг к ў плаб назариялари, концепция ва гипотезалари мавжуд. Одатда ушбу назария ва концепциялар ў зидан олдингиларнинг бирлаштирувчи давоми ҳ исобланади;  инновацион ривожланиш назарияси асосининг шаклланиши даврлар ва ин қ ирозларнинг умумий назарияси вужудга келиши доирасида содир б ў лган. У Кондратьевнинг “катта т ў л қ инлар ” назариясини ривожлантириш натижасида шаклланди; инновацион ривожланиш назарияси шаклланишининг учинчи бос қ ичида асосий эътибор ҳ удудий жи ҳ атга, яъни турли мамлакатлар ва маданиятларнинг инновацион фаолликларидаги тебранишларга қ аратилди. Инновацион фаоллик эпицентри ва қ ти-ва қ ти билан силжиб турди. Барча мамлакатлар инновацион ривожланишга катта эътибор қ аратиб ў зларининг инновацион ривожланиш концепцияларини яратдилар. Ю қоридаги таҳли л лар асосида бизнинг фикримизча, и нновация (янгиликларни киритиш) илмий ва ижодий фаолиятнинг пировард натижаси бўлиб, у бозорда сотиладиган янги ёки бўлмаса амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараёнда мужассамланади. 16 1.2. Иқтисодиёт тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг омиллари ва мезонлари XX асрнинг иккинчи ярми инновацион ривожланиш бўйича ҳайратланарли мисолларни тақдим этди. Жаҳон инновацион майдонида ўзларининг афзалликларини ишга солишга барча диққатини қаратган, ўз миллий, илмий- техникавий ва технологик сиёсатини шаклантирган мамлакатлар рақобатбардош бўлиб чиқдилар. Ўтган аср давомида компанияларнинг бозор қиймати устун даражада бухгалтерия ҳисоботлари орқали қайд килинадиган жисмоний активларнинг функцияси бўлиб ҳисобланар эди. Аммо 80-йилларида Доу- Джонс (DJIA) индекси, капиталлаштириш активларининг (бинолар, иншоотлар, жихозлар ва заҳиралар) реал қийматидан борган сари ажралиб боришини кўрсата бошлади (12.1-расм). 1 .2.1 -расм. Инновацион иктисодиётнинг юзага келиш хронологияси 18 Ушбу к ў рсаткичлар ў ртасидаги фар қ турлича номланади: интеллектуал капитал, к ў ринмас активлар - бу капиталнинг таркиби 1.2. 2- 18 Ф . Т . Эгамбердиев , Н . К . Мухитдинова . Глобаллашув шароитида жаҳоннинг етакчи мамлакатларининг инновацион сиёсати . /“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” № 1, 2011 йил 17 расмда к ў рсатилган. Агар барча таркибий элементларни бир ма ҳ ражга келтиришга уриниб к ў рилса, унда булар турли билим шак л лари эканлиги аён б ў лади. Шундай қ илиб, жамият ривожланишида и қ тисодий ў сишнинг янги сифатига - “билимлар и қ тисодиёти” ёки “инновациялар и қ тисодиёти”га ў тилиши билан тавсифланувчи, илмий - техника ва технологик тара ққ иётнинг кучли таъсири остида содир б ў лувчи, билимларни и қ тисодий ривожланишнинг глобал омилига айлантирувчи янги бос қ ичи бошланди 19 . 1.2.2-расм. Интеллектуал капиталнинг таркиби 20 19 1996 йилда Иктисодий хамкорлик ва тараққиёт ташкилотида (UNDP), 80- йиллар охири - 90- йиллар биринчи ярмидаги , иктисодчилар ва социологлар асарларини умумлаштирувчи концептуал макола “ Экономика , основанная на знаниях ” чоп килинган эди . Мохиятан даврий маррани белгилаб берган бу нашр нафакат мазкур халкаро ташкилот , балки жахоннинг барча ривожланган мамлакатлари жамиятшунослари ва сиёсатчилари ишида янги йуналишни очиб берди , уларни ле к сиконига “ билимларга асосланган иктисодиёт ”, “ билимлар иқтисодиёти ”, “ иннвацион иктисодиёт ”, “ билимларга асосланган жамият ”, “ миллий инновацион тизим ”, “ электрон хукумат ” ва хоказо терминлар тезкорлик билан кириб кела бошлади . 20 Ф . Т . Эгамбердиев , Н . К . Мухитдинова . Глобаллашув шароитида жаҳоннинг етакчи мамлакатларининг инновацион сиёсати . /“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” № 1, 2011 йил 18Инновацион и қ тисодиётда компания интеллектуал капиталининг таркиби Инсон ресурслари, персонални тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва сифатини оширишга қўйилмалар Савдо маркаси, лицензиялар, кашфиётлар ва ноу-хауМенежмент нинг малакасиИлмий тадқиқотлар, кашфиётлар ва конструкторли к ишларига қўйилмалар Корпоратив этика: ижтимоий жавобгарлик, жамият ва хокимиятлар билан ўзаро алоқадорлик, ишлаб чиқариш ва махсулотнинг экология талабларига жавоб беишиКорпоратив архитектура: иерархияни ўта камайтириш, мослашувчанлик, тизимни ўзаро алоқадорлик қобилиятиКорпоратив маданият: Молия институтлари, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан муносабатлар И қ тисодий ў сишга инновацион омил ҳ исобига эришиладиган, ЯИМ ў сишининг 75-90 %ни таъминловчи бундай моделдан к ў пгина индустриал жи ҳ атдан ривожланган мамлакатлар фойдаланадилар. Х о зирги вактда маълум и қ тисодий категория сифатидаги инновациялар тушунчасининг ў зига хос халкаро стандартларнинг ишлаб чи қ илганлиги т ўғ рисида гапириш мумкин. Инновация (янгиликларни киритиш) илмий ва ижодий фаолиятнинг пировард натижаси б ў либ, у бозорда сотиладиган янги ёки б ў лмаса амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараёнда мужассамланади. Бу инновациянинг асосий хосса (мезон)ларини ажратиш имконини беради: - илмий - техник янгилик; - амалий қ амровлиги (саноатда қў лланиши мумкинлиги), янги, масалан: саноатда, қ ишло қ х ў жалиги, со ғ ликни са қ лаш, таълим ёки фаолиятнинг бош қ а со ҳ аларида фойдаланилиши; - тижорат максадида амалга ошириши мумкинлиги, бу янгилик бозор томонидан “тан олиниши”ни билдиради, яъни бозорда сотилади; бу ў з навбатида, истеъмолчиларнинг маълум талабларини қ ондириш қ обилиятини англатади. Бу шуни билдирадики, янги ғ оя қ анчалик батафсил баён қ илинмасин, шакллантириб схема ва чизмаларда та қ дим этилмасин, агар бу ғ оя амалиётда фойдаланиладиган ма ҳ сулот, хизмат ёки жараёнларда татби қ этилмаган б ў лса, бу ҳ али инновация (янгилик) ҳ исобланмайди. Яъни, инновациянинг мухим хоссалари, мезонлари ғ оянинг янгилиги, унинг амалий фаолиятда, янги ма ҳ сулотларда ва жараёнларда мужассамлашгани, амалга оширилгани ҳ исобланади. Гарчанд янги ғ оя реал объектлар ёки жараёнларда мужассамлашган экан, у кишиларнинг амалий э ҳ тиёжларини қ ондиришга й ў налтирилган б ў лади 21 . Шундай қ илиб, бозор и қ тисодиёти шароитида янги ғ оянинг амалий 21 Инновации: теория, механизм, государственное регулирование.-М.: РАГС,2000. 19 мужассамлашганлиги сингари, инновациянинг ажралмас мезони бозорда янги (инновацион) ма ҳ сулот ёки хизматнинг пайдо б ў лиш ор қ али унинг тижорат ма қ садида амалга оширилиши мезони билан я қ индан бо ғ лик б ў лади. Инновацион жараён янгилик (инновация)ларни яратиш ва тар қ атиш жараёнидир ( 1.2. 3-расм). Инновацион жараённинг чизиқли модели 1.2.3-расм 1.2. 3-расм. Инновацион жараённинг чизикли модели 22 . Умумий кўринишда инновацион жараён схемасини қуйидагича келтириш мумкин: - Инновацион жараённинг биринчи компоненти - новациялар, яъни янги ғоялар, билимлар - бу тугалланган илмий (фундаментал ва 22 Ф.Т.Эгамбердиев, Н.К.Мухитдинова. Глобаллашув шароитида жаҳоннинг етакчи мамлакатларининг инновацион сиёсати. /“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” № 1, 2011 йил 20 ИННОВАЦИЯ ЛАРБИЛИМЛАР. Ғоя, муаммо Тарқатиш, диффузия ФОЙДА, юқори технологиялар, БИЛИМЛАР Тажрибавий- конструкторлик ишланмалар НовацияАмалий тадқиқотларФундаментал тадқиқотлар Инвестициялар, ишлаб чиқариш Патентлар, нашр этилган ишлар амалий) тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишланмалар натижаси, бошка илмий- техник натижалардир. - Инновацион жараённинг иккинчи компоненти бўлиб жорий қилинган ишлар, амалий фаолиятга киритиш, яъни новация ва янгиликларни киритиш инновация хисобланади. - Инновацион жараённинг учинчи компоненти бўлиб инновациялар диффузияси, яъни олдин ўзлаштирилган, қўлланилган инновациялар, бошқача айтганда, янги жойлар ва шароитларда инновацион маҳсулотлар, хизматлар ёки технологияларни қўллаш ҳисобланади. Шундай қилиб, “инновацион жараён” тушунчаси “инновациялар” тушунчасига нисбатан кенгдир, инновациянинг (янгиликлар киритиш) ўзи инновацион жараённинг компонентларидан бири ҳисобланади. АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи мамлакатларининг барқарор ривожланиш траекториясига ўтишига иқтисодиётнинг реал секторида инновацион жараёнларни кенгайтириш асосида эришилган. У ёки бу мамлакатнинг давлат инновацион сиёсати, одатда маълум назарий моделнинг акс эттирилиши бўлиб ҳисобланмайди, балки у турли йуналишдаги тадбирлар композициясидир, бунда миллий инновация сиёсатлари туб ўзига хосликка эгалигини таъкидлаш мумкин. Глобализациянинг хозирги босқичида турли мамлакатлар инновацион сиёсатнинг қуйидаги муҳим йўналишларини ажратиш мумкин (1.2.1-жадвал). 1.2.1-жадвал Жаҳон мамлакатлари миллий инновация сиёсатларининг йўналишлари Инновация с иёсати йў налишлари Ў зига хослиги Мамлакатлар 1 2 3 Миллий иннова Инновациялар сохасида давлат Япония, Норвегия, 21 ция тизими таркибини оптималлаштир иш бош қ арув ва режалаштириш тизимини оптималлаштириш Фанни давлат томонидан молиялаштириш ва инновация со ҳ асини оптималлаштириш , фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш Германия А Қ Ш, Швеция, Франция, Буюк Британия, Дания, Норвегия, Тайвань, Австралия , Буюк Британия, Швеция, Словения Мамлакат ичида бизнес ва фан инновацион кооперациясини рағбатлантириш Фан ва корпорацияларнинг симметрик яқинланишини рағбатлантириш. Фан ва инновацион сохага йирик давлат қўйилмалари ва миллий хусусий капитални жалб қилиш. Инновацион соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилувчи хусусий секторнинг инновацион фаоллигини рағбатлантириш. Илмий секторнинг инновацион ташаббусини рағбатлантириш АҚШ, Финляндия Исроил, Финляндия Буюк Британия, Ирландия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Исроил Германия, Япония, Дания Халқаро инновацион тизимларга интеграциялашу в Мажмуавий интеграция Технологик ихтисослашув Финляндия, Исроил, Хитой Корея, Сингапур, Тайвань, Ҳиндистон Ички инновацион тизимларни йўлга қўйиш Инновация соҳасида алоқаларни ташкил этиш учун алоҳида шароитларни яратиш Миллий минтақалар ташаббусларини рағбатлантириш АҚШ, Норвегия, Ирландия Франция, Германия, Финляндия 22 Миллий инновацион тизимни шакллантириш Фаннинг давлат сектори таркибини қайта ўзгартириш. Фан ва таълим интеграциясини фаоллантириш Инновацион соҳага кичик ва ўрта бизнесни жалб қилиш Юқори технологиялар соғасидаги устувор экспорт йўналишларини аниқлаш Болгария, Польша, Литва, Латвия, Эстония, Чехия Румыния, Чехия, Словакия, Турция Чехия, Румыния, Чили, Турция Инновацион фаолликни рағбатлантириш учун турли мамлакатларда фан сиғимкорлиги юқори бўлган маҳсулотни ўзлаштиришда ўта зарур ҳисобланган турли имтиёзлар ва префенциялар қўлланилади. Улар эгилувчан, танловли, муддатни узайтириш, солиқ кредитлари, тезлаштирилган амортизация кўринишида амал қиладилар (1.2.2-жадвал). 1.2.2-жадвал Асосий ривожланган мамлакатларда Илмий тадқиқот ва тажрибавий-конструкторлик ишларига (ИТТКИ) солиқ имтиёзлари. Мамлакатла р Солиқ ундирмаларининг ИТТКИ харажатларига нисбати- Солиқ ундирмаларининг энг кўп миқдори Япония Йирик компаниялар- 8-10% Кичик ва ўрта компаниялар- 12% 2008 йилгача – солиқ тўловлари суммасининг 20%и; 2008 йилдан бошлаб йирик компаниялар солиқ тўловлари суммасининг 30%и, кичик ва ўрта компаниялар солиқ тўловларининг 100%гача АҚШ Умумий суммадан 3- 5% Меъёрдан ошувчи харажатларга 20% Солиқ тўловлари суммасининг 25%и 23 Канада Умумий суммадан 20% Мавжуд эмас Буюк Британия Умумий суммадан 8,4% Мавжуд эмас Франция Умумий суммадан 10% 16 млн. евро Хитой Умумий суммадан 15% Мавжуд эмас Шундай қилиб, мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, унинг самарали илмий тадқиқот ҳамкорлиги йўналишида ривожланишининг энг муҳим омили бўлиб инновацион жараёнларни (шу жумладан минтақалар даражасида) амалга ошириш учун қулай иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида боғловчи бўғин бўлиб давлатнинг инновацион сиёсати ҳисобланади. Шунингдек, инновацион сиёсатни шакллантиришда мамлакатнинг ривожланиш стратегиясини танлаш ўта муҳим. Шулардан келиб чиққан ҳолда давлат инновацион сиёсатнинг икки асосий моделларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Бош мақсади мамлакат учун устувор аҳамиятга эга бўлган инновацион йўналишларни ривожлантиришни рағбатлантириш бўлган, умуммиллий аҳамият касб этувчи илмий - техник дастурлар ва лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган модел. 2. Бош мақсади янги технологияларни ўзлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг технологик имкониятларини кенгайтириш бўлган, илмий - техник билимларни ёйишга йўналтирилган модел. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати инновацион фаолиятни жадаллаштиришни барқарор иқтисодий ривожланишнинг бош двигатели сифатида фаол кўриб чиқмокда, инновацион технологиялар ва фанни ривожлантириш масаларини муҳим давлат устуворликлари қаторига қўймокда. 2006 - 2010 йилар давомида инновацион фаолиятнинг илмий - технологик базасини такомиллаштириш ва молиялаштириш, фан ва ишлаб 24 чиқариш ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қатор чора - тадбирлар кўрилди, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди, ишлаб чиқаришни маҳаллийлашириш дастурлари амалга оширилди. Жумладан, Фан ва техника бўйича Давлат Қўмитаси қайта ташкил қилинди, технологиялар трансфери бўйича марказлар институционал мустаҳкамланди, 2007 йилдан бошлаб ҳар йили Саноат ярмаркаси ва 2008 йилдан бошлаб эса - Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ташкил қилинмокда. Иқтисодиётнинг реал секторида умумий қиймати 21 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган кенг қамровли иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш дастурини, ўрта муддатли давлат инвестиция дастурини амалга ошириш мўлжалланган. Бирок, инновацияларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти рақобатбардошлигини ривожлантириш, инсон тараққиёти даражасини о ши риш, меҳнат унумдорлигини ўстиришдаги хиссаси ўсиши тўғрисида хулоса чиқариш учун Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши бўйича тула микёсли ўрта ва узоқ муддатга эга бўлган стратегияли давлат инновацион сиёсати ишлаб чиқ иш зарур. Мазкур инновацион сиёсатнинг бош иқтисодий мақсади бўлиб миллий иқтисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш ва бунинг натижасида аҳоли фаровонлигини ошириш ва турмуш даражасини я хши лаш бўл иши керак. Ушбу асосий мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур: - мамлакат иқтисодиётида фан сиғимкорлиги кўп бўлган ва юқори технологияли секторлар ҳиссасини ошириш ва экспорт сиёсатини хомашё экспортидан юкори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот экспортига босқичма - босқич йўналтириш; - инновацион - фаол институтларни ташкил эт иш ; - таълим, фан ва бизнес ў ртасидаги я қ ин ҳ амкорлик ва ИТТКИга инвестицияларидан самарани о ши р иш ; 25 - ишлаб чи қ ариш омиллари унумдорлигининг умумий ў сиши; - “билимлар и қ тисодиёти”ни шакллантириш учун инсон капиталига инвестицияларни к ў пайтириш. Хулоса қ илиб таъкидлаш мумкинки, мамлакатларда давлат инновацион сиёсатларнинг к ў пчилиги ў зларининг миллий вазифаларини ҳ ал этишлари учун қ абул қ илинади, биро қ шу билан бирга, айнан инновациялар бутун жа ҳ он хамжамиятини қў йилган ма қ садига эришиш ва умумий фаровонликни таъминлаш учун бирлаштирувчи “янги мафкура” сифатида намоён б ў лмо қ далар. 1.3. Саноат тармоқларини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг хориж тажрибаси Миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, диверсификациялаш, банк-молия тизими ва саноат тармоқлари ўртасидаги интеграцияни ривожлантириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш орқали инновацион ривожланишга замин тайёрлаш долзарб вазифалардан биридир. Шу сабабли бир қатор етакчи мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ижобий тажрибасидан фойдаланиш республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган мамлакатларда инновация жараёнини муваффакиятли кечиши давлат ва бизнеснинг қуйидаги ўзаро таъсир моделида намоён бўлди. Дастлаб давлат инновацион ривожланиш ташаббускори сифатида намоён бўлади, унинг стратегияси, устуворлиги, қўллаб-қувватлаш шаклларини белгилайди ва start-up лойиҳаларни молиялаштиради. Хусусан, ўтган асрнинг 60-йилларини бошида АҚШда, 70-йиллар бошида Тайванда, Исроилда, Жанубий Кореяда, 80-йилларда Сингапур ва Финляндияда давлат инновацион ривожланиш дастурлари ташаббускори 26 сифатида намоён бўлган. “Жадаллашиш даври” муддати Сингапурда 10 йил, АҚШ ва Тайванда 25 йилни ташкил этди 23 . Инновацион ривожланишнинг асосий ғояси шундаки, иқтисодиётнинг мазкур ривожланиш жараёнида, аввало, билимларни янгилаш тезлиги кескин ортиб боради, бошқа томондан эса, технология ва маҳсулотларнинг мураккаблашуви кўплаб фаолият турлари бу жараёнга жалб қилинади. Бундай шароитда шахс ёки давлатнинг муваффақияти учун нафақат ихтисослашган билимлардан фойдаланиш, балки билимларни янгилаш ва тезкор ўқит иш қобилияти учун кўпрок аҳамиятга эга бўлади. Жаҳон тажрибасига кўра, инновацион сиёсат иқтисодиётни тартибга солишга узвий боғлик бўлади. Шу билан бирга у илмий ёки саноат сиёсатининг оддий давоми ҳисобланмай, балки иқтисодиётнинг ҳамма йўналишлари бўйича ўзаро боғлик чора-тадбирларни акс эттиради. Шунинг учун инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш биргина дастур билан боғланмаслиги ёки бир муассасанинг хуқуқи сифатида хизмат кила олмайди, балки нафақат вазирликлар, балки иқтисодиёт ва жамиятдаги турли хамкорлар ўртасидаги консенсусни топ иш ва мувофиқлашувни талаб этади 24 . Бундан ташқари, фан-техника ривожини бошқариш давлат институтлари фаолиятида бир технологик тартибни бошқасига алмаштиришни шароитлари ва баҳосини кузатиш мумкин. Ахборот технологиялари инқилоби бошқарув тизимини сезиларлича ўзгартирди. Бошқарув назарияси бўйича машҳур америкалик мутахассис В.Хетел билимларни бошқариш ва интеллектуал етакчиликка асосланган анъанавий бошқарувдан бошқарувдаги янги ёндашувга ўтиш моделини тавсифлаб 23 Чубайс А. Инновационная экономика в России: что делать? // Вопросы экономики. 2011. №1. С . 120- 126. 24 Innovation policy: theory and practice (World Economy and International Relations, 2016, vol.60, no. 1, pp. 5-16) Received 23.09.2015. IVANOVA Natalia Ivanovna (n.i.ivanova@imemo.ru) . 27 берди. О.Тоффлер “Хокимият метаморфозалари” китобида илк бор инновацияни хокимият асоси ва замонавий оламда муваффақиятли фаолият манбаи сифатида аниқ таърифлаган. XXI асрда фа қ ат билим, интеллект ҳ окимият манбаи ва давлат учун ра қ обат кучига айланади. Айнан билимлар - муваффа қ ият ва и қ тисодий ў сиш калити, бу Япония, Тайвань, Корея Республикаси сало ҳ ияти ортиб боришидаги “и қ тисодий м ў ъжиза” билан исботланган. Ҳо зирги кунда турли манбаларда жамият ривожидаги “саноатлашувдан кейинги жамият”дан “ра қ амли и қ тисодиёт”га қ адар замонавий бос қ ичнинг к ў плаб таърифлари берилади. 1996 йилда ОЭСР таърифига биноан, ҳ озирги кунда “билимларга асосланган” и қ тисодиёт ёки Б.А.Лундвал таърифлаганидек, “таълим и қ тисодиёти”га сезиларлича тез суръатда ҳ аракатланади 25 . Чунки, ривожланган, шу билан бирга бир қ атор ривожланаётган мамлакатларда мамлакатнинг инновацион сало ҳ ияти ю қ ори бахоланиб, и қ тисодий тара ққ иётнинг манбаи, миллий бойликнинг му ҳ им б ўғ ини сифатида қ аралади. Шу боис инновацион сало ҳ иятни шакллантириш, имкониятларини кенг татби қ қ ил иш ривожланаётган мамлакатлар учун долзарбдир. Инновацион сало ҳ иятдан самарали фойдаланмаслик миллий инновацион стратегияни шакллантирилишига, ракобатбардош, ижтимоий- й ў налтирилган бозор и қ тисодиётини ривожланиш жараёнларига т ў с қ инлик қ илади 26 . Жаҳон кимё саноати соҳасида юз бераётган ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаёган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирига қарамай, кимё саноатида барқарор ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, жаҳон бозорида кимё саноатида ишлаб 25 Lundvall B.-A. Natioanal System of Innovation. London : Pinter , 1992 26 Завлин П.Н., Васильев А.В. Оценка эффективности инноваций. СПб: Бизнес-пресса, 1998. 28 чиқарилган маҳсулотларнинг ҳозирги кундаги умумий ҳажми 2391,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Чунки кимё саноати жаҳон иқтисодиётининг доимий ривожланиб борувчи муҳим таркибий қисмларидан бирига айланиб бормоқда. Соҳа экспертларининг маълумотларига кўра, ҳозирги даврга келиб бутун дунё бўйича кимё саноатининг йиллик ўсиш суръати ўртача 2,7 фоизга тўғри келмоқда. 2030 йилга бориб кимё саноати маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги умумий ҳажми 4391 млрд. АҚШ долларига етиши башорат қилинмоқда. 0 5 10 15 20 25 30 35 19.7 15.1 8.1 7.2 4.1 3.7 3.5 3.3 3.1 2.9 29.3 1.3.1-расм. Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришда айрим мамлакатларнинг улуши, 2013 йил 27 1.3.1-расм маълумотларига кўра, ҳозирги даврда жаҳонда ишлаб чиқарилаётган жами кимё саноатида маҳсулотларнинг 70,7 фоизи 10 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади. АҚШ дунё миқёсида ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг 19,7 фоизини, Хитой 15,1 фоизини, Япония эса 8,1 фоизини ишлаб чиқармоқда. Cўнгги 10 йил ичида жаҳон бозорида янги рақобатчи бўлган, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик давлатлар пайдо бўлди. Буларга Саудия Арабистонининг SABIC, Голландиянинг Royal Dutch Shell, AkzoNobel, Тайваннинг Formosa Plastics, Швейцариянинг Ineos, Бразилиянинг Braskem, Белгиянинг Solvay, 27 Экономика химической отрасли: учеб. пособие для вузов / Под ред. И. А. Садчикова. СПб: Химиздат, 2014. - 384 с. 29 Австриянинг Borelis, Таиланднинг PTT Global Chemical, Мексиканинг Alpek, Италиянинг Eni компанияларини мисол келтиришимиз мумкин 28 Сўнгги даврларда Ғарбий Европа давлатларида содир бўлаётган сиёсий, иқтисодий ва молиявий беқарорлик турли соҳаларда бўлгани каби кимё саноатидан ҳам катта миқдордаги молиявий ресурсларни Шарқий Осиё мамлакатларига кўчиб ўтишига сабаб бўлмоқда. Шарқий Осиё мамлакатлари ичида Хитой ўзининг саноат соҳасида юз бераётган туб бурилишлари билан дунё мутахассислари эътирофига сазовор бўлмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган 12 йил ичида Хитойнинг кимё саноати 6 баробарга ошган. Хитойнинг замонавий кимё саноати хориж инвесторларининг мамлакатга тўғридан-тўғри йўналтирган инвестициялари ҳисобига шаклланди. Хитой саноатининг ривожланишининг яна бир муҳим жиҳати мамлакатда автомобилсозлик, ахборот-коммуникация тизими ҳамда йирик тўқимачилик корхоналарини пайдо бўлиши кимё саноати маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ортишига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида кимё, саноатини тўла қувват билан ишлашига олиб келди. Иккинчи яна бир муҳим жиҳати Хитой ҳозирги кунда кимё саноатида банд бўлган бир ишчи кучи учун соатига ўртача 1 евро ҳақ тўламоқда. Бу кўрсаткич Польшада 5 еврони, Германияда эса 20 еврони ташкил этади. Бу эса мазкур давлатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи ортиб кетишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2020 йилларга бориб дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган жами кимё саноатининг 44 фоизи Осиё мамлакатларига, 40 фоизи Ўрта Шарқ мамлакатларига, 9 фоизи Шимолий Америка ва қолган 7 фоизи бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади (1.3.2-расм). 28 Дроздова Е.С. Специфика маркетинговых исследований на химическом предприятии. //Финансы, экономика, стратегия. –Варонеж, 2015. №3. –С. 31-33. 30 19.7 15.18.1 7.2 АҚШ Хитой Япония Германия 1.3.2-расм. 2020 йилгача дунё миқёсида кимё саноати географиясини ўзгариши 29 Расмдан кўринадики, 2020 йилларга келиб кимё саноатида Осиё мамлакатларининг улуши ортиб боради. Бунга асосий сабаблардан бири сифатида арзон ишчи кучи, табий ресурслар нархларининг қулайлиги, инфратузилмаларнинг яхши шаклланганлиги ҳамда қулай инвестицион муҳит мавжудлигини таъкидлашимиз мумкин. Саноат тармоқларини иннновацион технологиялар асосида ривожлантиришнинг Корея Республикаси тажрибасини таҳлил қиладиган бўлсак, мамлакат инновацион салоҳиятини шакллантириш миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳарактери, кўлами, ресурслар хажми билан фарқланувчи инновацион сиёсатни ўзида ифода этади ва унинг асосий йўналишларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин 30 . - инновацион фаолият ва унинг рағбатлантириш механизмларининг меъёрий-хуқуқий таъминотини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; - инновацион фаолиятни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, илмий сиғими юкори махсулотларни рақобатбардошлигини ва экспортини о ши ри шн и қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш; - инновацион жараёнларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, ахборот таъминоти, экспертиза тизими, молия-иқтисодий тизими, сертификация тизими ва илмий ишланмаларни кенгайтириш; 29 Дроздова Е.С. Специфика маркетинговых исследований на химическом предприятии // Журнал ФЭС: Финансы, экономика, стратегия. – 2015. - №3, стр. 31 30 Расулев А.Ф., Тростянский Д.В., Исламова О.А. Оценка инновационного потенциала и инновационной активности предприятий промышленности. Вестник УГУЭС. Наука, образование, экономика. 31 - инновацион лойи ҳ алар ва дастурларни танловлар тизимини такомиллаштириш. И қ тисодиёт тармо қ ларида хусусий инвесторлар иштирокида ва давлат к ў магидаги тезда ў зини қ оплайдиган инновацион лойи ҳ аларни қў ллаб- қ увватлаш исти қ болли ишлаб чи қ аришга инвестицияларни жалб қ ил иш имкони беради. Корея Республикаси юксак сало ҳ иятга эга б ў лган ривожланган давлатдир. Ҳо зирги кунда а ҳ олиси 50 миллион кишидан иборат б ў лган Корея Республикаси ҳ иссасига жахон ялпи махсулотининг 2,0 фоизи ҳ амда жахондаги буюртмаларнинг 33 фоизи т ўғ ри келади. Шунингдек, бу мамлакат таш қ и савдо хажми б ў йича жа ҳ онда саккизинчи ў ринни, кемасозликда иккинчи ў ринни, ярим ў тказгич ва дисплейларни ишлаб чи қ ариш б ў йича учинчи ў ринни, автомобилларни ишлаб чи қ ариш б ў йича бешинчи ў ринни, п ў лат қ уйиш б ў йича олтинчи ў ринни эгаллаб турибди. Корея Республикаси хозирги ва қ тда ИТТКИ харажатлари хажми б ў йича жа ҳ ондаги етакчи ў нта давлат қ аторига киради, ихтироларни р ў йхатга олиш б ў йича А Қ Ш, Япония ва Хитойдан кейин т ў ртинчи ў ринда туради. Самарали илмий-технологик сиёсатни амалга оширишга сабаб б ў лган қ уйидаги омилларни ажратиб к ў рсатиш мумкин 31 : - ҳ укумат томонидан мамлакатни самарали бош қ арилиши; - ИТТКИни ривожланиши учун сифатли меъёрий-ху қ у қ ий асоснинг мавжудлиги; - экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб килиш имкониятларини кенглиги; - ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш учун барча чора- тадбирларни қў лланилиши. Шуб ҳ асиз, Корея Республикасининг Давлат инновация сиёсатини шакллантириш борасидаги тажрибаси Ў збекистон Республикасида фан- 31 Бойкова М.В., Салазкин М.Г. Корея: опережающие стратегии / /Форсайт, 20 07, №4 32 техника со ҳ асини ривожлантириш сиёсатини такомиллаштиришда катта а ҳ амиятга эга. Шунинг учун, Корея Республикасида Давлат инновация сиёсатини шакллантириш оркали ю қ ори суръатларда и қ тисодий ривожланиш даражасига эришиш ало ҳ ида эътиборни талаб килади. Корея Республикаси Давлат инновация сиёсатининг асосий ма қ сади қ уйидагиларда к ў ринади 32 : - инновацион фаолият учун и қ тисодий, ху қ у қ ий ва ташкилий шароитлар яратиш; - асос ва я хши ловчи инновацияларни яратиш ва тарқатиш асосида миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда рақобатбардошлигини ошириш; - инновациялар орқали бозор муносабатлари ва тадбиркорликни ривожланишига кўмаклашиш, инновация фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш; - давлат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Корея Республикасининг фан-техника сиёсатини ривожланишидаги тарихий бос қ ичларига эътибор каратсак, 1960 - йилларда технологик сиёсат биринчи навбатда хорижий технологияларни киритиш ва мослаштиришни, ҳ амда ички технологик базани шакллантиришни қў ллаб- қ увватлашга қ аратилган эди. Айни пайтда (1966 йил) давлат томонидан молиялаштириладиган биринчи тад қ и қ от институти - Корея фан ва технология институти - KIST 33 ташкил этилиб, унинг асосий вазифаси сифатида хорижий технологияларни қў ллаш, ў рганиш, мослаштиришда саноатга к ў маклашиш деб белгиланди. 1970-йилларнинг ў рталаридан саноат ва фан-техника сиёсати ривожланишининг кейинги бос қ ичи бошланди. Саноатнинг стратегик 32 Халипов В.Д. Инновационно-ориентированное развитие экономики Республики Корея/ /Теория и практика общественного развития. 2015, № 14 33 Korean Institute of Science and Technology 33 тармо қ ларини ма қ садли қў ллаб- қ увватлашга эътибор беради. Жумладан, машинасозлик, кемасозлик, кимё саноати, электроника, электр энергетика каби капиталталаб ва технологик жадал со ҳ алар давлат томонидан қў ллаб- қ увватланди. KAIST базасида вазифаси хорижий технологияларни ички фойдаланишга мослаштириш ва яхшилашдан иборат стратегик тармо қ лардаги тад қ и қ отларга ихтисослашган, давлат томонидан молиялаштирилувчи янги тад қ и қ от институтлари ташкил этилган. Тад қ и қ отчи ва му ҳ андис кадрлар тайёрлаш тизими ривожланиб борди. Шу даврда KAIST 34 каби инсон ресурсларини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш сохасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш воситаси б ў лган олий ўқ ув юртлари ташкил этилди. 1980-йилларнинг бошларида илмий сиёсатни ривожлантириш ва амалга оширишнинг учинчи бос қ ичи бошланди. Бу бос қ ичда илмий тад қ и қ от ва технологик ишланмалар даражасини ошириш максадида фан ва технологиялар сохасида миллий лойихаларни режалаштириш ҳамда амалга оширишга эътибор каратилган. Давлат инновация сиёсатининг асосий максади сифатида биринчи навбатда илмий ишланмаларни узлаштириш эмас, балки яратиш XXI асрда талаб килинадиган алохида юкори технологияли йуналишларни ривожлантириш, илмий тадқиқот ва ишланмаларга инвестицияларни барқарор жалб этиш деб белгиланди 35 . Айниқса, 1990 йиллар Корея давлат инновация сиёсатини ривожланишининг кейинги босқичи йирик саноат гурухларининг ў рни ва роли билан характерланади. Бу даврда, Корея иқтисодиётининг негизини чеболлар - и қ тисодиётнинг турли тармоқларидаги к ў плаб компанияларни бирлаштирувчи холдинглар ташкил этди. Корея Республикасининг Миллий инновация тизими (МИТ) давлат инновация сиёсатини амалга оширишда 30 та куп тармоқли молия саноат гурухларининг (МСГ) фаол 34 Korean Advances Institute of Science and Technology 35 Суслина С.С. Значение научно-технических ресурсов в современном экономическом развитии Южной Кореи // Мировое и национальное хозяйство. 2011. №2. Электронный ресурс. 34 иштироки билан ажралиб туради. Йирик МСГ хисобига саноат ишлаб чикаришининг 45%дан ортиги ва ИТТКИ харажатларининг 58%и т ўғ ри келади. Жумладан, Корея Республикасига асосан АҚШ (50%) ва Япониядан (30%) технологиялар жалб этилган. Кореяда технологияни сотиб олишда махсулот уни ишлаб чикариш жараёни билан бирга сотиб олиниб, кейинчалик мамлакатда ишлаб чикаришнинг ташкил этилиши мумкинлигига эътибор каратилган. Корея Республикаси тўлов балансида технологик айирбошлаш б ў йича тўловлар доимий равишда ў сиб борган: 1990 йилда - 10,9 млрд. АҚШ доллари, 1995 йилда - 19,5 млрд. АҚШ доллари, 2004 йилда - 41,5 АҚШ доллари . Хукуматнинг йирик бизнес билан ўзаро муносабатини молиявий ва солиқ имтиёзлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш орқали намоён қилган, айни пайтда хукумат фан-техника салоҳиятини, жаҳон даражасига кўтариш борасидаги эътиборини хозиргача сусайтиргани йўк. Йирик бизнес билан ўзаро муносабатини Фан ва технологиялар вазирлиги “Илмий-технологик инновациялар” тўғрисидаги қонун билан тартибга солиб, илмий ва технологик инновацияларнинг беш йиллик режасини (1997-2002 йилларга), HAN (Highly Advanced National Project) лойиҳасини, Ижодий тадқиқот ташаббуси ва бошка бир қанча дастурларни ишлаб чиққан. Бу каби тадбирлар Корея ҳукуматининг фан-техника сохадаги сиёсатини амалга ошириш воситаларига айланган эди. Корея Республикасини фан-техника сиёсатини ривожлантириш давомида хукумат, хусусий бизнесни жахон даражасидаги амалий ва фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш имконини берувчи мустахкам асос шакллантира олди. ХХ аср охирига келиб, Корея Республикасида университетлар қо ши да. та шк ил этилган 100 га якин илмий-тадқиқот марказлари, давлат ёрдамида та шк ил қилинган 30га якин илмий-тадқиқот институтлари ташкил топди. Энг асосийси, Корея Республикаси ҳукумати инновацион ривожланиш 35 жабҳасида йирик бизнес вакилларини фаоллашувига ва салмоқли ҳисса қўшишга эриша олди. Айниқса, мамлакат қисқа давр мобайнида миллий компаниялари трансмиллий ҳарактерга эга бўлди ва иқтисодиётни модернизациялаштириш вазифасини муваффақиятли ҳал этмоқда. Шунингдек, Корея Республикаси хукумати томонидан ички истеъмол ва ишлаб чиқаришга инвестицияларни рағбатлантириш бўйича амалга ошираётган чоралари мамлакатдаги иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатди. Корея Республикаси ҳукуматининг миллий бизнесни қўллашга қаратилган фаол иқтисодий сиёсати мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, хаётий зарур иқтисодий муҳитни кенгайишига замин яратди. Жумладан, хукумат томонидан 1998- 2008 йилларда 215 млн. АҚШ доллари микдорида йўналтирилган инвестициялари яримўтказгичлар соҳасини ривожлантириш учун асос яратди, натижада Корея Республикаси жаҳондаги ушбу соҳадаги мавқеини ва рақобатбардошлигини янада мустахкамланишига эри ши лди. Корея Республикасининг фан-техника сиёсатининг инновацион йўналтирилганлиги унинг мажмуавий ёндошилганлигидадир. Бунда инновация жараёнида иштирок этувчи барча субъектлар манфаатларининг ҳисобга олинишини таъминланиши лозим (жамиятни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилик даражасини ошириш вазифаларидин келиб чиққан ҳолатлар билан бир қаторда). Бу субъектларни умуммиллий мақсадларини амалга оширишга тўлақонли йўналтириш учун зарурдир. Шунингдек, давлат бундай қатъий талабчанлик орқали мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг устувор йўналишларини белгилади ва ўз назоратига олди, табиий ресурслар чекланганлиги шароитида сезиларли муваффақиятларга эришишини таъминлади. Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва унинг инновацион ривожланишини кескинлигини таъминлашнинг энг муҳим кўринишларидан бири бу - солиқ тизими орқали рағбатлантириш 36 ҳисобланади. Ривожланган ҳамда тез суръатларда ривожланаётган мамлакатларда, Корея Республикасида хам солиқ имтиёзлари кенг қўлланилди. Бу каби қўшимча молиявий имтиёзлар туфайли био ва нано технологиялар, аэрокосмос каби соҳалар жадал ва изчил ривожлантирилди. Шуни таъкидлаш керакки, кучли рақобат шароитида илғор ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши ва ривожлантирилиши муҳим ахамият касб этади. Илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий этили ши нинг якуний мақсади тамоман янги, илмталаб, сифат жиҳатдан янгиланган махсулот ишлаб чиқариш бўлиб, бу эса ўз навбатида истеъмолчиларни ўсиб бораётган ва доимий равишда ўзгараётган талаблари, шунингдек, рақобатбардошликни ва ишлаб чиқаришдан фойдани кўпайтиришни талаб килади. Фикримизча, юқоридагилардан келиб чиққан холда, қуйидаги миллий инновация тизимининг ривожланиш имконини берадиган жиҳатларини кайд этиш мумкин: - давлатнинг аниқ мақсад ва вазифаларга эга изчил ва узоқ муддатли инновация сиёсатини юрит иш ; - мавжуд инновация салоҳиятидан инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва инновация сиёсатини амалга ошириш асоси сифатида оқилона фойдаланиш; - мунтазам равишда давлат, хусусий, тадқиқотчилик ва таълим секторлари ўртасидаги алоқаларни яратиш ва такомиллаштириш; - инновацион-технологик салоҳият учун муҳим, лекин етарли даражада тез ривожланмаётган ёки мустақил ривожланмаётган йўналишларни аниқлаб, уларни мақсадли қўллаш; - давлат к ў магини бериш ор қ али сало ҳ иятли инновацион компанияларнинг иложи борича к ў прогини қ амраб олиш; - инновациялар, яратилаётган ёки ў злаштирилаётган технологияларни тижоратлаштириш дастурларини ривожлантириш; - интеллектуал мулк со ҳ асида миллий қ онунчиликни хал қ аро 37 тажрибалар асосида такомиллаштириш; - инновацион тара ққ иётга оид ил ғ ор хал қ аро тажрибани доимий равишда ў рганиш ва уни жорий қ илиш. Шундай қ илиб, фа қ ат инновацион ривожланишгина мамлакат ра қ обатбардошлигини таъминлайди. Ҳо зирги кунда техник тара ққ иётнинг ю қ ори суръатларида инноваци я ў зидан- ў зи пайдо б ў либ қ олмайди, уни пайдо б ў лиши учун муайян таянч давлат томонидан яратилиши зарур. Айнан мамлакатнинг шундай таянчни инновация учун пайдо б ў л иши ни инновацион сало ҳ ият сифатида эътироф этиш мумкин. Инновацион сало ҳ ият илмий ишланмалар, илмий мактабларнинг ишлаб чи қ аришдаги юту қ ларига таяниши керак. Инновацион сало ҳ иятни мамлакат учун ю қ ори малакали кадрлар, жорий илмий татби қ лар ва ишланмалар яратади. II -БОБ. КИМЁ САНОАТИ ТАРМОҚЛАРИ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 2.1. Кимё саноатининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни Кимё саноати миллий иқтисодиётда ижтимоий ишлаб чиқар ишн и интенсивлаштиришнинг асосий омилларидан бири ва юксак самара берувчи таянчи саналади. Ўзбекистонда кимё ва унинг технологияси ютуқлари асосида саноат ишлаб чиқариши йўлга қўйилди. 1935 йилда Чирчиқ азотли ўғитлар заводига диёримизнинг тўнғич кимёвий корхонаси сифатида тамал то ши қўйилган ва у ўтган асрнинг 40-йилларида бошида илк маҳсулотини бер ишн и бошлаган эди. Ўзбекистонда дастлабки кимёвий корхона ишга туширилганидан буён ўтган 70 йилдан ортиқ вақт мобайнида минерал ва органик ўғитлар, пестицидлар, сунъий ва синтетик толалар, кислоталар, нефть махсулотлари, спиртлар, лак ва буёқлар, дори-дармонлар, рангли ва нодир, сийрак ва таркок металлар, олтингугурт, пластмасса ва полимерлар каби кўпгина қимматли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кимёвий ва қайта ишлаш корхоналарининг катта отряди шаклланди. Шу тариқа Марказий 38 Осиёдаги қудратли кимёвий комплекслардан бири яратилди. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор соҳаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда республикамизнинг кимё саноати 100 дан ортик турфа ма ҳ сулотлар ишлаб чи қ армо қ да. Ҳ ар йили миллион тоннага я қ ин ми қ дордаги минерал ўғ итлар истеъмолчиларга етказиб берилмо қ да. Ҳо зирги пайтда «Узкимёсаноат» акциядорлик компанияси ( АК ) тасарруфида азотли ва фосфорли ўғ итлар, аммиак, сунъий ва синтетик толалар, пластмасса ва полимер ма ҳ сулотлари, пахта целлюлозаси, целлюлоза диацетати, нитрат ва сирка ҳ амда сульфат кислоталари, каустик сода, хлорли ма ҳ сулотлар, дефолиантлар ва гербицидлар, ў симликларни химоялашнинг кимёвий воситалари, кир ювиш препаратлари, полиэфир смолалари, лак-б ў ёк ма ҳ сулотлари, рангли ва нодир металлар каби модда ва материаллар ишлаб чи қ арадиган қ удратли корхоналар фаолият к ў рсатмо қ да. Бу ма ҳ сулотларнинг к ў пчилиги импорт ў рнини босадиган ва экспортга лаё қ атлидир. Ў збекистон Республикасининг кимё корхоналари мамлакатнинг ички э ҳ тиёжларини ва экспорт қ обилиятини т ў ла таъминлаш қ увватига эга. Ў збекистон ў зининг кимё ва қ айта ишлаш саноатини янада кенгро қ ривожлантириш имкониятларига эга. Республика ҳ удудида табиий газ, газ конденсати, нефть, олтингугурт, фосфоритлар ва гидроэлектроэнергиянинг катта за ҳ иралари мавжуд. Бу заминдан йилига 5,5 млрд доллар х ажмида бахоланадиган табиий бойликлар олинмо қ да ва 6,0 - 7,0 млрд долларлик янги за ҳ иралар ани қ ланмо қ да. 36 Республиканинг фосфоритларга бойлиги туфайли бизда аммофос ва аммонийлаштирилган суперфосфат каби фосфорли ўғ итлар ишлаб чи қ арувчи йирик саноат корхоналари яратилган. Калийли тузлар катта конларининг мавжудлиги калийли ўғ итлар ишлаб чи қ ариш исти қ болини порло қ қ илади. Тош тузининг улкан за ҳ ираси эвазига эса айни пайтда кальцинациланган ва каустик содалар ишлаб чи қ арилмо қ да ва экспорт қ илинмо қ да. 2006 йилда ишга туширилган 36 “Ўзкимёсаноат” АК маълумотлари 39 Қў н ғ ирот сода заводи катта қ увватли ва энергия тежамкорлигига эга шундай корхонадир. Де ҳқ онободда Ў збекистондаги илк калийли ўғ итлар заводи ишга туширилганидан с ў нг и қ тисодиётимиз валюта ҳ исобига калийли ўғ итларни импорт йўли билан сотиб олишдан қ утилди. Канада, Австралия, Қ озо ғ истон, Россия, Нигер, Колумбия, Ў збекистон ва А Қ Ш каби 8 та мамлакат дунёда қ азиб олинаётган ураннинг 90 фоизини таъминламо қ далар (улар санаб ў тилган кетма- кетликдаги ў ринларни эгаллаб тур и бди). Бизда уран олиш йил сайин ў сиб бормо қ да. Ў збекист о н Республикаси уран ма ҳ сулотининг истеъмолчиси б ў лмаганлиги учун ҳ ам ишлаб чи қ арилган уран батамом экспорт қ илинади. АКШ ва Япония ў збек уранининг асосий ҳ аридорларидир. Бойитилган ва кимёвий қ айта ишланган уран мамлакатнинг валюта тушумига сезиларли улуш қў шмокда. Республиканинг Олмали қ («Аммофос» очи қ акциядорлик жамияти ( кейиги ў ринларда - ОАЖ), Чирчи қ («Электркимёсаноат» ОАЖ), Навоий («Навоийазот» ОАЖ), Фар ғ она («Фар ғ онаазот» ОАЖ ва Фар ғ она фуран бирикмалари кимёси заводи), Қўқ он (« Қўқ он суперфосфат заводи» ОАЖ), Самар қ анд («Самар қ андкимё» ОАЖ) каби саноат ша ҳ арлари к ў п тоннали кимёвий ва қ айта ишлаш ма ҳ сулотлари ишлаб чи қ ариш потенциалига эга. Ҳ ар йили бу корхоналарга ў заро манфаатли чет эл инвестициялари ҳ амда дунёдаги ил ғ ор ва самарали технологиялари жалб этиб борилмо қ да. Олмали қ («Аммофос» ОАЖ)да ю қ ори карбонатли фосфоритлардан фойдаланиб фосфорли ўғитлар ишлаб чи қ аришнинг синаб к ў рилган ва ишга туширилган технологияси ва Фар ғ она фуран бирикмалари кимёси заводида пахта целлюлозаси ишлаб чи қ аришга ихтисослаштирилган немис технологияси шу жумладандир. «Электркимёсаноат» ОАЖда аммоний сульфат синтези учун қў лланиладиган аммоний бикарбонат ишлаб чи қ ариш тармо ғ и ишга ту ши рилди. Қўқ он шахрида ю қ ори сифатли суперфосфат, Самар қ андда эса азот, фосфор ва кальций са қ ловчи концентрланган ўғит ишлаб чи қ ариш й ў лга қў йилди. К ў пчилик кимёвий ишлаб чи қ ариш билан хомашё, турли чи қ ит ва чи қ индиларни қ айта ишлаш 40 саноатини ало ҳ ида мушохада этади. Бу унчалик т ўғ ри эмас. Ў збекистонда бир-бирига бо ғ лик холда катта кимё саноати ва қ айта ишлаш ҳ амда омихта саноат тармо қ лари шаклланиб улгурди. Мисол тари қ асида Янгий ў л биокимё заводи фаолиятини келтириш мумкин. Бу даргохда ё ғ оч қ ириндиси, ғў запоя, сомон, похол, маккаж ў хори супиги (дони ажратиб олинган с ў та), пахта ва каноп, зи ғ ир ва пиллани истеъмолга тайёрлаш борасида хосил б ў ладиган турфа чи қ итлар ва чи қ индиларни кимёвий агент-реагентлар ҳ амда омиллар ёрдамида қ айта ишлаш йўли билан этил спирти, озу қ а о қ силлари, ксилит каби му ҳ им ма ҳ сулотлар ишлаб чи қ арилмо қ да. Шундай жараёнлар Андижон гидролиз заводи, Фар ғ она фуран бирикмалари кимёси заводи ҳ амда к ў п сонли ё ғ -мой заводлари ва комбинатлари, турли қў шма корхоналар, хусусий ишлаб чи қ ариш субъектларида ҳ ам содир б ў лмо қ да. Булар бевосита ёки билвосита Ў збекистоннинг и қ тисодига моддий ва молиявий катта мадад бермо қ далар. Шунинг учун ҳ ам кимё ва қ айта ишлаш саноатини бир- биридан айро ҳ олда тушуниш шарт эмас. Ў збекистоннинг кимё саноати кундан-кунга ривожланиб унинг ма ҳ сулотларининг молия ва и қ тисодиёт со ҳ аларидаги экспорт салмо ғ и ҳ амда ички х ў жалик талабларини қ ондириш борасидаги улуши ортиб бормо қ да. Бугунги кунда республикамиз саноатида машинасозлик ва металга ишлов бериш (19,2 фоиз), озиқ-овқат (15,1 фоиз), енгил (14,1фоиз), ёқилғи (13,3 фоиз), рангли металлургия (8,9 фоиз), электр-энергетика (7,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (6,4 фоиз) ташкил этган ҳолда, кимё ва нефть-кимё саноатининг ялпи маҳсулотдаги улуши (5,3 фоиз), қора металлургия (2,7 фоиз), ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати (1,8 фоиз)ни ташкил этоқда. 37 Бундан кўриниб турибдики, саноатнинг таркибида кимё ва ва нефть-кимё, қора металлургия ҳамда ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз 37 “Ўзкимёсаноат” АК маълумотлари 41 тармоқларининг улуши бошқа соҳаларга нисбатан паст. Чунки бу тармоқларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиси сифатида машинасозлик (пластмасса, шиша), тўқимачилик саноати (тола, бўёқ), қишлоқ хўжалиги (ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар), транспорт (мотор ёқилғиси, ёғлаш учун ишлатиладиган мойлар, синтетик каучук), қурилиш (ҳимоя плёнкаси, шиша, пластик ва ҳ.к.) ва бошқа тармоқларнинг эҳтиёжлари билан белгиланади. Кимё саноати ўзига хос айрим хусусиятларига эга бўлиб, бу тармоқда қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар яратиш имкониятлари мавжуд. Яна муҳим бир жиҳати кимё саноатида ишлаб чиқаришни бирлаштириш (комбинациялаш)да катта имкониятлар мавжуд. Кимё саноатининг иқтисодиётдаги муҳим ўрни ва ролини инобатга олган ҳолда ушбу саноат соҳасини ривожлантириш максадида махсус инвестицион дастур ишлаб чиқилди ва у республиканинг кимё саноати ҳамда иқтисодиётининг равнақига муносиб улуш қўшмоқда. «Ўзкимёсаноат» АКнинг бир қатор корхоналарининг маҳсулотлари муваффақият билан экспорт қилинмоқда. Бу корхоналар республикамизнинг Навоий, Олмалиқ, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ каби шахарларида фаолият кўрсатмоқда ҳамда кимё ва кимёвий қайта ишлаш маҳсулотлари давлатимиз иқтисодиёти, унинг банк-молия тизимига сезиларли наф келтирмоқда. Хусусан, юқорида номи зикр этилган компаниянинг етакчи корхоналарида ишлаб чикарилган аммиакли селитра, аммоний сульфат, карбамид, суюқ хлор, магний хлоратли дефолиант, пахта целлюлозаси, целлюлоза диацетати, карбоксиметилцеллюлоза, нитрон толаси, сирка ва нитрат кислоталари, аммиакли сув, карбоксиметилцеллюлоза, фурфурол, ксилит, этил спирти, аммофос, суперфосфат, капролактам, озука ачитқилари, гербицидлар, сирка ангидриди, сульфат кислота, мис ва рух, олтин ва вольфрам, ракета ёқилғисининг қўшимчалари ва бошқа кўпгина маҳсулотлар муваффақият 42 билан экспорт қилинмоқда. Кейинги пайтда кимё саноати корхоналаримиз ҳар йили 550-600 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқармокда. 2016 йилда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йиллик миқдори 1225,7 минг тоннага етди. Улардан 944,7 минг тоннаси азотли, 143.0 минг тоннаси фосфорли, 138.0 минг тоннаси калийли ўғитлардир. Қўнғирот сода заводи ва Деҳконобод калийли ўғитлар заводининг маҳсулотлари жаҳон бозорига юз тутди ва экспорт қилинмоқда ҳамда улар иқтисодиётимизга самарали хизмат килишни бошлади. Жаҳон бозорида энг қиммат сотилаётган калийли ўғитлар савдосида Ўзбекистон ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Бу борада истиқбол уфқлари кенгдир. Чунки жанубий Қашқадарёдаги сильвинит захираси 215,3 млн тоннани ташкил этади ва калийли ўғитлар заводи узоқ вақт давомида самарали ишлаш имкониятларига эга 38 . Ҳозирги кунда кимёвий корхоналаримизнинг айрим маҳсулотлари экспорти йилдан-йилга ортиб бормоқда ва улар республикамиз иқтисодиётига катта моддий маблағ олиб кирмоқда. Кимё саноатимиз маҳсулотлари экспортининг кейинги йиллардаги динамикаси айрим кимёвий товарлар кесими бўйича мунтазам равишда юксалиб бормоқда. Бугунги кунда чет эл инвестицияларини кенг кўламда киритиш ва жаҳоннинг энг илғор технологияларини жорий этиш эвазига мамлакатимиз иқтисодиёти кундан-кунга барқарорлашиб ва баркамоллик касб этиб бормоқда. Шу аснода бизнинг фойдаланилмаётган катта имкониятларимиз мавжудлиги ва бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада жонлантиришимиз лозимлигини ҳам таъкидлашимиз ўринли бўлади. Бизда қидириб топилган ва заҳираси аниқланган фойдали қазилмалар конларининг сони 1000 га яқинлиги ва уларнинг имконияти 970 млрд. доллардан ошиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг бой табиий ва минерал хомашё базаси ҳамда ноёб ёнилғи-энергетика ресурсларига эгалиги кимёвий ва қайта ишлаш саноати истиқболларини янада порлоқ қилади. Қидириб топилган газ заҳиралари 2 триллион 38 Манба: “Узкимёсаноат” АК маълумотлари 43 кубометрга яқин, кўмир - 2 млрд тоннадан ортиқ, 160 дан кўпроқ нефть конлари мавжудлиги ва мис, қўрғошин, руҳ, вольфрам ҳамда қимматбаҳо рангли металларнинг 15 дан ортиқ турларини саноат миқёсида ишлаб қазиб олиш имкониятлари бу фикрни тасдиқлайди. Мамлакат ҳукумати томонидан иқтисодиётни тизимли қайта кўриб чиқиш, кимё саноатини замонавийлаштириш ва диверсификациялаш, минерал-хом ашёнинг бой заҳирасини тубдан ислоҳ қилишни таъминлаш, тайёр экспортбоп кимёвий маҳсулотлар тури ва хажмини кенгайтириш ҳамда ушбу мақсадларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш мақсадида 2020 йилгача даврни ўз ичига олган кимё саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланган. Ушбу дастур асосида умумий қ иймати 2,65 миллиард доллар бўлган 23 та лойиха амалга оширилиши кўзда тутилган 39 . Натижада 15та янги турдаги ма ҳ сулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади – ПВХ, автомобил шинаси, конвейер лентаси, қишлоқ хўжалиги машиналари шинаси, техник углерод, натрий сулфати, синтетик тозалаш воситалари, калий гидроксиди ва бошқалар. Бу ишлаб чиқарилаётган махсулотлар диверсификациясини таъминлаш имконини беради. Хусусан, нетуковая махсулот улуши 2019 йилда 2014 йилга солиштирганда 25%дан 37%гача кўтарилади, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 50% бўлиши кутилмоқда. 40 Товар махсулотларнинг ишлаб чиқарилиши 2020 йилга келиб 1,8 миллиардни ташкил этиши кутилмоқда, бу 2016 йилга солиштирганда икки баробар кўп дегани. Кимё саноатидаги динамик ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни замонавийлашуви ва диверсификацияси иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг ҳам ўсиши ва диверсификациясига олиб келади, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, нефт кимё саноати, тестиль саноати, лок-бўёқ, автомобил саноатлари, қурилиш ва п а рдозлаш воситаплари ишлаб 39 Манба: “Узкимёсаноат” АК маълумотлари 40 “Ўзкимёсаноат” АК маълумотлари 44 чиқаришда, шунингдек кичи бизнесни яқин келажакда ривожланишига, умумий қилиб айтадиган бўлсак мустақил Ўзбекистон иқтисоди рақобатбардошлиги оширишга катта хизмат қилади. 45 2.2. Кимё саноатида инновацион технологиялар ривожининг иқтисодий таҳлили Иқтисодиётнинг глобаллашув кўлами тобора кенгайиб бораётган бир шароитда ҳар қандай конъюнктуравий ўзгаришларга қарши тура оладиган, ички ва ташқи бозор талабларига тезлик билан мослаша олувчи рақобатбардош миллий саноат тармоқларини шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Чунки миллий саноатнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши ва жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаши ҳисобидан аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада ошириш олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Эндиликда ишга туширилаётган замонавий саноат тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши инновацион маҳсулотлар салмоғининг республикамиз ялпи ички маҳсулотида кўпайишига, айни чоғда, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда юксак натижалар қўлга киритилишига олиб келмоқда. Бу эса, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортаётганлигидан далолат беради. Шунинг учун саноат корхоналарида инновацион жараёнларни тезлаштириш эвазига ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ва хизмат турларини муттасил янгилаб бориш негизида уларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи механизмларни ривожлантириш миллий саноатни модернизациялашнинг устувор йўналишига айланган. Кейинги йилларда иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда саноатнинг улуши 2000 йилда 14,2 фоиздан 2015 йилда 24,3 фоизга етди. Натижада ҳозирги кунга келиб саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳаларни ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда қўлга киритилган натижалар халқаро жамоатчилик ва 46 кузатувчилар, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланмоқда. Миллий иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий сифат ўзгаришлар ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган 2011–2015 йилларда саноатни юксак даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши саноат таркибида юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ривожланишига туртки берди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида мамлакатимиз саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни тубдан ўзгартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, “Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур. Айни шундай янгича қараш ва ҳаракатлар бутун фаолиятимизнинг негизини ташкил этиши шарт” 41 – деб таъкидлаб ўтган эди. Яъни мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг юқори суръатлар билан ўсиши анъанавий хомашё тармоқлари ёки жаҳон бозоридаги қулай конъюнктура ва айрим хомашё турлари ҳамда материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан эмас, балки, биринчи 41 Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 2016 йил 18 январь. 47 навбатда, рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланаётганлигини таъкидлашимиз жоиз. Айниқса, мамлакат реал секторидаги жиддий таркибий ўзгаришлар билан бир қаторда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига таъминланиши зарур бўлган соҳалардан бири кимё саноати ҳисобланади. Чунки кимё саноати республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланиб, юқори экспорт салоҳиятига эгадир. Унинг ўзига хос яна муҳим бир жиҳати иқтисодиётнинг аграр сектори билан ўзаро узвий алоқада эканлиги билан асосланади, чунки у қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқаради. Шунинг учун кимё саноатининг ривожланиши иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида устувор умумдавлат вазифасидан бири сифатида қаралмоқда. Кимё саноатида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантиришда таркибий силжишларнинг бош йўналиши сифатида нисбий устунликка эга бўлган соҳаларга устуворлик бериш миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Умуман, экспортга йўналтирилган саноат тузилмасини ривожлантиришда асосий устуворликка эга соҳалар сифатида автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати, мураккаб маиший радиоэлектрон техника ишлаб чиқариш, пластмасса буюмлар саноати, лак-бўёқ саноати, кимёвий тола, дори-дармон ҳамда ахборот-коммуникацион технология ва дастурлар ишлаб чиқариш каби соҳаларни таъкидлаб ўтишимиз лозим. Бугунги кунда республикамиз саноатида машинасозлик ва металга ишлов бериш (19,2 фоиз), озиқ-овқат (15,1 фоиз), енгил (14,1фоиз), ёқилғи (13,3 фоиз), рангли металлургия (8,9 фоиз), электр-энергетика (7,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (6,4 фоиз) улушни ташкил этган ҳолда мазкур соҳанинг локомотивига айланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин кимё ва нефть-кимё саноатининг ялпи маҳсулотдаги улуши (5,3 фоиз), 48 қора металлургия (2,7 фоиз), ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза- қоғоз саноати (1,8 фоиз)ни ташкил этоқда (2.2.1-расм). 19.2 15.1 14.113.38.97.1 6.4 5.3 2.7 1.8 машинасозлик ва металлга ишлов бериш озиқ-овқат енгил ёқилғи рангли металлаургия электр-энергетика қурилиш материаллари саноати кимё ва нефт-кимё қора металлургия ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати 2.2.1-расм. Ўзбекистон саноати таркибининг тузилиши, 2014 йил, (фоизда) 42 Кимё саноати ўзига хос айрим хусусиятларига эга бўлиб, бу тармоқда қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар яратиш имкониятлари мавжуд. Масалан, капрон ишлаб чиқариш учун табиий ипак олишга нисбатан 20 баравар кам меҳнат сарфланади. Яна муҳим бир жиҳати кимё саноатида ишлаб чиқаришни бирлаштириш (комбинациялаш)да катта имкониятлар 42 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йилдаги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди 49 мавжуд. Чунончи, кўмир, нефть ва газни қайта ишлаш ҳисобига энергия олиш, шунингдек, улардан саноатда фойдаланиш учун қимматли кимёвий маҳсулотлар (бензин, парафин) олиш билан бир пайтда нефть-кимё тармоқлари қурилишига асос бўлади. Ўзбекистоннинг кимё саноати жуда катта хомашё базасига эга эканлиги билан минтақадаги бошқа давлатлардан ажралиб туради (2.2.2-расм). Лак-бўёқ саноатиКимёвий тола саноати Асосий кимёКимё саноатиКимё ва нефт-кимё саноати Резина-асбест саноати Нефт-кимё саноатиСунъий қатрон ва пластик 0 10 20 30 40 50 601.9 2.22.2 3.4 3.6 6.9 9.2 50.6 2.2.2-расм. Кимё ва нефть-кимё саноати тармоқлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2014 йилдаги ўсиш суръати 43 Расмдаги маълумотларга кўра, республикамизнинг кимё саноати бир нечта тармоқларни қамраб олган. Жумладан, тоғ-кон-кимё саноати (минерал хомашё қазиб олиш); асосий кимё (кимёвий тузлар, кислоталар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш); органик синтез кимёси (яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш); полимерлар кимёси (пластмасса, каучук, турли толалар тайёрлаш); полимер материалларга ишлов бериш (шина, полиэтилен пленкалар ишлаб чиқариш). 2014 йилда сунъий қатрон ва пластик масса ишлаб чиқариш 2000 йилга нисбатан 50,6 марта ошган. Нефть-кимё саноати 9,2 баробарга, резина-асбест саноати эса 6,9 марта ошган. Лекин лак-бўёқ, кимёвий тола, асосий ва кимё ҳамда нефть-кимё 43 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йилдаги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 50 саноати тармоқларида ўсиш бошқа тармоқларга нисбатан ортда қолган. Ўзбекистон кимё саноатининг яна муҳим бир жиҳати республикада табиий газнинг арзонлиги ва нисбатан паст таннархда эканлиги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш харажатларини тежашдаги имкониятлари билан жозибали ҳисобланади. Кимё ва нефть-кимё саноати тармоқлари бўйича маҳсулотларининг ишлаб чиқариш таҳлилларига эътибор берсак, сунъий қатрон ва пластик масса саноати ишлаб чиқариши бошқа соҳаларга нисбатан яхши ривожланганлигини кўришимиз мумкин. Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳам инновацион лойиҳалар ва технологияларни амалга татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлда қабул қилинган “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Ўзбекистонда инновацион тараққиёт жараёнларини янада жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Шуниси эътиборлики, бу борада ёшлар алоҳида жонбозлик кўрсатиб, илм-фан оламига ўз лойиҳа ва ишланмаларини тақдим этмоқдалар. Франциядаги дунёнинг энг нуфузли бешта бизнес мактаби қаторига кирадиган “Инссад” халқаро бизнес мактабининг Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрлаган “Инновацияларнинг глобал индекси” маърузасидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш бўйича 141 мамлакат орасида 35-ўринни эгаллаши ва ушбу соҳадаги ўсиш динамикасининг сақланиб қолаётганлиги мамлакатимиз тўғри йўлдан кетаётганлигидан далолат беради.Бу соҳаларни ривожлантириш учун узоқ муддатга мўлжалланган стратегик режалар тузиш лозим. Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишда инновациянинг имкониятларидан кенг фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. 51 Республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник янгилаш, саноат тармоқларида янги марраларни эгаллаш учун кучли туртки берадиган ва жаҳон бозорида рақобатга бардош берадиган, замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Президент фармонлари, қарорлари ҳамда давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Жумладан, 2015 йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2313-сонли “2015-2019 йилларда муҳандислик- коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги, 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343- сонли “2015 - 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2015 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4707 – сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш чора-тадбирларини таъминлаш тўғрисида”ги фармонларини мисол келтиришимиз мумкин. Юқоридаги фармон ва қарорлардан келиб чиқиб мамлакатимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Бу дастурга асосан кейинги беш йилда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун иқтисодиётимизга 40 млрд. АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган 44 . Мазкур Фармонда республика саноатини таркибий жиҳатдан янада ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш, юқори сифатли рақобатбардош ва экспортбоп тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар тури ҳамда ҳажмини кенгайтиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. Унга кўра кейинги беш йил ичида ЯИМ ҳажмида саноатнинг улушини 3 %га (24 44 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш чора-тадбирларини таъминлаш тўғрисида”ги Фармони. 52 %дан 27 %га), ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, янги гуруҳ маҳсулотлар сони ва турини уч баробарга ошириш кўзда тутилган. Демак, ушбу жараён бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда қарийб мана шундай улушда экспортни рағбатлантиришга ва чет эл валюта тушумлари барқарорлашишига ўз ҳиссасини қўшишини ифодалайди. Бу фармонда 2015-2019 йилларда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари кесимида янгидан модернизация ва реконструкция қилинадиган саноат ишлаб чиқариш қувватларининг инвестицион лойиҳалари рўйхати шакллантирилди. Унга кўра жами 317 та янгидан модернизация ва реконструкция қилинадиган саноат ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг учун 19,6 млрд. АҚШ доллари сарфланиши белгиланган. 317 лойиҳадан 47 таси ёки 46,4 фоизига жами 13,7 млрд. АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Қолган 170 таси ёки 53,6 фоизи эса модернизация ва реконструкция қилинадиган саноат ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобланиб, бунга 5,96 млрд. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган 45 . Мазкур лойиҳа ҳамда саноат ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши ва кенгайтирилиши ҳисобига мамлакатимизда 600 дан ортиқ янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларнинг 150 дан ортиғини экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга саноат соҳасида 200 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Мазкур қонун ҳужжатларидан кўзланган асосий мақсад реал сектор корхоналарида босқичма-босқич ишлаб чиқариш жараёнларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш, юқори технологияли саноат соҳаларини жадал ривожлантириш, уларда юқори сифат талабларига жавоб берадиган рақобатбардош тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар турини янада 45 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли “2015 - 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори. 53 кенгайтиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган. Шу сабабли мамлакатимизда инновация сиёсатини олиб боришда саноат корхоналари фаолиятида инвестицияларнинг самарали иштирокини таъминлашга жиддий эътибор қаратиб келинмоқдаки, натижада миллий иқтисодиётга жалб этилаётган инвестициялар ҳажми, улар ёрдамида ишлаб чиқаришга жорий этилаётган замонавий ва илғор технологияларга асосланган лойиҳалар сонининг йил сайин ортиб бораётганлиги, шунингдек, ялпи ички маҳсулотнинг юқори суъратлар билан ўсишини таъминлашда хорижий инвестицияларнинг фаол иштироки мавжудлиги давлатимиз томонидан фаол инвестиция сиёсати олиб борилаётганлигини ҳам тасдиқлайди. Ҳозирги кунда ҳар қандай мамлакатнинг табиий ресурслари чекланганлигини инобатга олсак, корхона бошқарувчилари, менежерлари мамлакатнинг табиий ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб даромад олишнинг замонавий манбаларини топишга ҳаракат қилишлари зарур. Бу вазиятда инновацион фаолият ва унинг натижасида яратилган неъматлар мамлакат иқтисодиётига кириб келадиган молиявий ресурслар диверсификациялашувига хизмат қилади. Бундай шароитда иқтисодий барқарорликни таъминлаш корхоналар фаолият юритиши қобилиятини мустаҳкамлашнинг гарови ҳамда унинг мустаҳкам мавқега эга бўлишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, инновацион фаолиятни ривожлантириш корхонанинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий имкониятларини аниқлашда муҳим иқтисодий муаммолар жумласига киради. Яъни жаҳон бозорида рақобат муҳитининг кескинлашуви йирик саноат корхоналарини бошқаришда илмий-техник тараққиёт ва бозор эҳтиёжлари маҳсулот номенклатураси ва сифатига янги талабларни шакллантираётган бир шароитда инновацион жараёнларни самарали бошқариш тизимларини яратиш заруратини янада кучайтиради. Юқорида келтирилган таҳлиллар натижаси республикамиз кимё саноатида истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор 54 масалалар мавжуд эканлигини кўрсатади. Фикримизча, улар қуйидагилардан иборат: биринчидан, кимё саноати корхоналари улушида давлат активларининг юқорилиги сабабли хусусийлаштириш механизмларини қўллаган ҳолда соҳага маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш; иккинчидан, ички ва ташқи бозорлар учун минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотлари турларига бўлган эҳтиёжни чуқур ўрганган ҳолда ўрта ва узоқ муддатли инновацион ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; учинчидан, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш; тўртинчидан, кимё саноатини модернизациялаш, қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестицион ҳамда инновацион сиёсатни амалга ошириш; бешинчидан, тармоқ учун замонавий менежмент усулларини биладиган ва бозор шароитларида самарали ишлай оладиган муҳандис- техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш; олтинчидан, кимё саноати корхоналарида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш, унинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро тамойилларга мувофиқ олиб борилишини таъминлаш; Юқоридаги масала ва вазифалар ечимига эришиш кимё саноати ривожланишини модернизация қилиш жараёнида инновацияларга оид стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишда хорижий инвестициялардан кенг фойдаланиш тармоқда синергетик самарадорликни таъминлаб, соҳанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳамда миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун қулай шароит яратади. 55 2.3. Ўзбекистонда кимё саноатини инновацион ривожлантиришга қаратилган дастурлар 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916 сонли “Инновацион лойихалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режасининг 2 бандида келтирилган “Замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни амалга тадбиқ этиш бўйича йиллик ва ўрта муддатли дастурлар тузиш” масалалари бўйича компания томонидан ҳар йили муддатли инновацион лойихалар дастури қабул қилиниб, амалиётга тадбиқ этиб борилган. “Ўзкимёсаноат” АЖ қошидаги Инновация маркази 2008 йилдан эътиборан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ушбу марказ томонидан илк инновацион дастур 2009 йилда ўз лойиҳаларини амалиётга тадбиқ эта бошлади. Жумладан, Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи ОАЖ томонидан пахта целлюлозасидан халқ истеъмоли учун зарур бўладиган салфеткалар, қадоқлаш материаллари ишлаб чиқиш, “Максам Чирчиқ” ОАЖ томонидан шиша ишлаб чиқариш саноати, металлургияда кенг фойдаланиладиган натрий селитра, кимё-металлургия ва газни қайта ишлаш сохаси учун зарур бўлган олтингугурт бирикмали катализатор ишлаб чиқариш, “Навоиазот” ОАЖ томонидан минерал ўғитлар комплекси учун калий селитра, бассейн сувларини тозалашда ишлатиладиган коагулянт-алюминий полихлорид, диметил эфир, лок-бўёқ саноати, карбоксиметил, целлюлоза, гербицид ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган монохлор уксус кислотаси ишлаб чиқариш, Қўқон супер фосфат заводи ДУК томонидан сульфат натрий ишлаб чиқариш, “Аммофос” ОАЖ томонидан сувни қайта ишлаш, гўшт ва сут саноатида фойдаланиш учун триполифосфат натрий ишлаб чиқариш, Чирчиқ электркимёзавод ЁАЖ ҚК томонидан халқ истеъмоли учун зарур бўлган 56 ПВХ учун стабилизатор, “Жиззах пластмасса” ОАЖ томонидан иссиқхоналар учун ёруғликни корректорловчи полиэтилен пленкалари ишлаб чиқиш, “Самарқандкимё” ОАЖ томонидан «Пахтасаноат» корхонаси, текстил саноатида кенг фойдаланиладиган антипирен ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 2010-2012 йиллар мобайнида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш инновацион дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра «Максам-Чирчик» ОАЖ томонидан турли хилдаги тупроқлар учун ўғит сифатида фойдаланишда, маданий ишларда, шолғом, каром, турп каби ер ости сабзавотларини ўғитлашда фойдаланиладиган хлорли калийдан сульфат калий (К 2 SO 4 ) ишлаб чиқиш, ўзида 2,3 хил озиқлантирувчи компонентларни жамловчи аммиак селитра аралашмаси асосида суюқ ўғит ишлаб чиқариш, доломитдан импорт қилинувчи магнезит махсулоти ўрнини босувчи нитрат магний аралашмасини ишлаб чиқариш, «Навоиазот» ОАЖ томонидан пармаловчи аралашмаларни тайёрлашда ишлатилиган, музламаларга қарши реагент, бетонларни бирикишини тезлаштирувчи восита, шунингдек озиқ овқат саноатида ҳам кенг қўлланиладиган гранулаланган хлорли кальций ишлаб чиқариш, ацетилен ва уксус кислотадан винилацетат елим ишлаб чиқаришда, ичимликлар ва ичимликларга ранг беришда кенг фойдаланиладиган, синтетик толалар ишлаб чиқаришда ҳам хом ашё сифатида фойдаланиладиган винилацетат ишлаб чиқариш, хлорли калийдан юмшоқ совун ишлаб чиқаришда, турли хилдаги кремлар, оқартирувчи ва фарматевтика препаратларини ишлаб чиқариш сохасида кенг фойдаланиладиган гидроксид калий (КОН) ишлаб чиқариш, махаллий каолиндан ичимлик сувини тайёрлаш, коммунал хўжаликда фойдаланиладиган сувни тозалаш, иссиқлик энергияси, шунингдек парфюмерия, целлюлоза, қоғоз, тери саноатида кенг фойдаланиш учун алюмин гидрооксихлорид –коагулянт ишлаб чиқариш, махаллий каолиндан алюмин гидрооксихлорид –коагулянт ишлаб 57 чиқариш, Спандекс(Эластан) туридаги полиэфир тола, полиуретан, g - бутиролактон ишлаб чиқаришда қўлланиладиган 1,4-бутандиол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Фарғонаазот» ОАЖ томонидан кўчатларда ҳамда иссиқхоналардаги ўсимликларда хлороза (темир етишмаслиги)ни олдини олишда фойдаланиладиган хелат бирикмаларини ишлаб чиқариш, «Жиззах пластмасса» ОАЖ ва «Фарғонаазот» ОАЖ хамкорликда кўзойнак зирхлари, автомобил деталлари, штурвал, табиий газни тарнспортировка қилиш учун трубалар, приборлар, телефон аппаратлари, радио приёмниклар, тиббиёт жихозлари ва канцелярия товарлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган целлюлозали этрол диацетат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. 2011-2013 йиллар мобайнида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш инновацион дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур 22 турдаги янги махсулотни ишлаб чиқаришни кўзда тутган бўлиб, улардан 18 турдаги махсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 4 турдаги махсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш амалга ошмади, яъни улар иқтисодий томондан ўзини оқламади. «Максам-Чирчик» ОАЖ корхонаси томонидан хлорли калийдан сульфат калий ишлаб чиқариш(К 2 SO 4 ), аммиак селитра аралашмаси асосида суюқ ўғитлар ишлаб чиқариш, доломитдан нитрат магний ишлаб чиқариш, автомобил, қишлоқ хўжалиги тарспортлари ва бошқа турдаги шиналарни қайта ишлаш, «Навоиазот» ОАЖ корхонаси томонидан гранулаланган хлорли калий ишлаб чиқиш, уксус кислотаси ва ацетилендан винилацетат ишлаб чиқариш, хлорли калийдан гидроксид калий ишлаб чиқариш, махаллий коагулянтдан алюмин гидрооксихлорид – коагулянт ишлаб чиқариш, 1,4-бутандиол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, полиуретан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Фарғонаазот» ОАЖ корхонаси томонидан хелатли бирикмалар ишлаб чиқариш, ароматик углеводород ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Жиззах пластмасса» ОАЖ 58 томонидан қўшимчали полимер махсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, пенопласт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, геосинтетик материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (геосетка, георешетка), «Кунградский содовый завод» УК томонидан цементбетон ўрнига асфальт- бетон қоришмага қўшимча минарел кукун ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Электрохимзавод» ЁАЖ-ҚК томонидан РК-ўғитлар ишлаб чиқариш, инсектицид циперметрин 25% - ли концентрат эмульсия ишлаб чиқариш, карбофос 50% - ли концентрат эмульсия ишлаб чиқариш, техник углерод – қурум ишлаб чиқариш, «Аммофос-Максам» ОАЖ томонидан фосфат калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологияни қайта ишлаш, экстрактли фосфор кислотанинг енгил эритмаси асосида автомобилларни тозалаш воситаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кабилар ушбу дастурда ўз аксини топган. 2015 йил мобайнида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш инновацион дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: «Навоиазот» АЖ корхонаси томонидан хлорли калий, винилацетат, алюминий гидроксохлорид, секин эрувчан хлорли таблеткалар ишлаб чиқариш, « Максам-Чирчиқ » АЖ томонидан Fe-Cr-Cu-Mg катализатор ишлаб чиқариш, сульфат аммоний бирикмаси асосидаги комплекс NPK суюқ ўғити ишлаб чиқариш, « Фарғонаазот » АЖ корхонаси томонидан қоғоз ишлаб чиқариш, «Қўқон суперфосфат заводи» АЖ корхонаси томонидан олов ўчириш мосламаси учун кукун ишлаб чиқариш, «Қўнғирод сода заводи» УК томонидан натрий сулфат ишлаб чиқариш, « Аммофос-Максам » АЖ корхонаси томонидан калий фосфат ишлаб чиқариш, «Электрокимёзаводи» АЖ-ҚК том онидан бишофит ишлаб чиқариш кабиларни ўз ичига олади. 2016 йил мобайнида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш дастури бир қатор лойиҳаларни ўз ичига олади: 59 «Навоиазот» АЖ корхонаси томонидан фенол-формалдегидли смола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш технологиясини ишлаб чиқиш, хлор натрийни ишлаб чиқариш, сульфид натрийни юқори даражада ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш, «Максам-Чирчик» АЖ томонидан сув тайёрлов корхоналари учун сифатли анионит ишлаб чиқариш, юзалар коррозияси ва занглашга қарши воситалар ишлаб чиқариш, таркибида магний сақловчи махаллий хом ашёдан сулфат магний ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, «Фарғонаазот» АЖ корхонаси томонидан юқори бирикмали полианионли целлюлозани ишлаб чиқариш, «Дехқонобод калийли ўғитлар заводи» УК томонидан импорт қилинувчи терпен ёғи ўрнини босувчи махаллий хом ашёдан кўпиртирувчи махсулотни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, сильвинит рудаси флотацияси асосида алифли амино йиғувчи махсулотни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, «Аммофос-Максам» АЖ корхонаси томонидан цемент ишлаб чиқаришда қўлланиладиган модификацияланган фосфогипс ишлаб чиқаришни ташкил этиш, коагулянт-сульфат алюминий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Қўнғирот сода заводи» УК томонидан синтетик ювиш воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Жиззах пластмасса» АЖ корхонаси томонидан 3000 мм қалинликдаги наноёритгичли полиэтилен плёнкаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шулар жумласидандир. Юқорида келтирилган тахлиллардан кўрсак бўладики, корхона томонидан 2008-2016 йиллар давомида 75 та лойиха дастурлари ишлаб чиқилиб, кенгаш йиғилиши томонидан қабул қилинган. Шулардан 53 таси тажрибада ўзини оқлаган ва амалиётга тўлиқ тадбиқ этилган. Буни ушбу жадвал мисолида яққол кўришимиз мумкин: 60 “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган инновацион махсулотлар серияси (2008-2016 йиллар) 46 № Махсулотлар номи Ишлаб чиқарувчи корхона номи Махсул от ишлаб чиқари лган йили Жами ишлаб чиқарилган махсулот Товар кўрини шади , минг тонна Пул кўрин ишида (млн. сум) 1 . Дефолиант СуперХМД-ж «Ф а р ғо наазот» АЖ 2008- 2014 42,05 13361 3,6 2. Дефолиант «УзДеф» «Ф а р ғо наазот» АЖ 2009- 2014 8,5 28142 ,6 3. Дефолиант «Полидеф» «Ф а р ғо наазот» АЖ 2010- 2014 2,66 8753, 7 4. Мураккаб таркибли азот- фосфор ўғитлар АФУ «Ф а р ғо наазот» АЖ 2010- 2014 144,1 49925 ,7 5. Н атри й биокарбонат «Ф а р ғо наазот» АЖ 2010- 2014 2,2 2881, 5 6. Нитрат натри й «Ф а р ғо наазот» АЖ 2009- 2014 9,75 7649, 3 7. Карбамид-аммиа кли селитра «Ф а р ғо наазот» АЖ 2008- 2013 16,41 4586, 4 8. Суюқ азот ли -кальци йли ўғитлар «Ф а р ғо наазот» АЖ 2014 0,31 177,1 9. Суюқ ўғит «Дармон» «Ф а р ғо наазот» АЖ 2014 0,065 20,74 10. Полимер ли реагент « POLYPAC-UZ » «Ф а р ғо наазот» АЖ 2014 0,234 1 640,1 11. Асфалт-бетон учун м инерал кукунлар «Ф а р ғо наазот» АЖ 2014 0,22 64,12 12. Қоғоз «Ф а р ғо наазот» АЖ 2015 0,004 18,0 13. Этилацетат «Ф а р ғо наазот» АЖ 2015 0,21 681,64 14. Катализатор ОХК-02 «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 1,16 19891 ,6 15. Катализатор ЧПС-03 «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 0,443 7727, 3 16. Катализатор СА-СВ «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 0,158 3421, 9 46 “Ўзкимёсаноат” АК Инновация маркази маълумотлари асосида диссертант томонидан тузилди 61 17. Катализатор ЧКР-3-06 «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2013 30,0 Для.с об. Нужд 18. Катализатор ЧКГ-06 (АНМ) «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2013 18,0 279,0 19. Карбамид ли -аммиа кли селитра «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2013 31,5 5420, 6 20. Сульфат магни й «Максам- Чирчик» АЖ 2009- 2014 0,3 142,9 21. Фосфомочевина «Максам- Чирчик» АЖ 2010- 2014 50,4 23133 ,6 22. Углеаммоний ли туз «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 4,4 1319, 1 23. Сульфат кали й «Максам- Чирчик» АЖ 2011- 2014 0,18 694,6 24. Сульфомочевины «Максам- Чирчик» АЖ 2013 0,03 15,3 25. Универсал озиқлантирувчи аралашма «Максам- Чирчик» АЖ 2013- 2014 1,4 507 2 6. Натрий азот ли ачитқи «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 2,01 1367, 4 2 7. Доломитга магнезит ўрнига к ондици яловчи қўшимча «Максам- Чирчик» АЖ 2010- 2011 2 , 1 465,6 28. Азот ли - олтингугуртли ўғит «Максам- Чирчик» АЖ 2008- 2014 0,65 457,4 29. Суюқ комплекс ўғитлар NPK «Максам- Чирчик» АЖ 2014- 2015 7,56 3 580,93 30 Музлашга қарши реагент «Максам- Чирчик» АЖ 2015 0,07 79,85 31 . Н итрат магни й аралашмаси «Максам- Чирчик» АЖ 2014- 2015 0,91 209,31 32. Антислеживатель «Максам- Чирчик» АЖ 2014- 2015 0,014 32,13 33. Fe - Cr - Cu - Mg катализатор «Максам- Чирчик» АЖ 2015 0,42 8 091,1 62 34. Азот-фосфор ли ўғитлар «Навоиазот» АЖ 2008- 2015 390,45 138 760,0 35. Нитрат калий «Навоиазот» АЖ 2010- 2014 1,1 1614, 7 36. «А» маркали м етанол «Навоиазот» АЖ 2009- 2014 35,9 16851 ,2 37. Хлор ланган темир «Навоиазот» АЖ 2013- 2014 0,64 1 883,03 38. Гранул аланган хлор ли кальций «Навоиазот» АЖ 2011- 2014 0,14 118,63 39. Метилацетат «Навоиазот» АЖ 2014- 2015 0,06 308,0 40. ЭД-20 маркали смола «Навоиазот» АЖ 2014- 2015 0,004 109,68 41. Хлорат калия «Навоиазот» АЖ 2015 0,2 659,25 42. Озуқавий фосфат лар «Аммофос- Максам» АЖ 2009- 2015 8,4 8342, 6 43. Тринатрий фосфат «Аммофос- Максам» АЖ 2009- 2010 0,6 1153, 2 44. Суперфосфат (N- 2,5 ± 1,0 % Р 2 О 5 - 26 ± 1 % ) «Аммофос- Максам» АЖ 2014- 2015 46,9 29830 ,7 45. Аммоний сульфатфосфат – АСФ «Аммофос- Максам» АЖ 2008- 2013 5,65 2923, 6 46. Моноаммонийфосфат - МАФ - А «Аммофос- Максам» АЖ 2010- 2013 17,3 9444, 1 47. Фосфор, олтингугурт таркибли ўғит –«PS –Агро» «Аммофос- Максам» АЖ 2013- 2015 344,72 285 301,2 48. Фоскацид «Аммофос- Максам» АЖ 2015 0,02 25,28 49. Оддий с уперфосфат «Электрохимзаво д» АЖ-ҚК 2008- 2013 38,6 5308, 0 50. Ғўза учун Гербицид Эстамп «Электрохимзаво 2013 0,03 1 140,0 63 330 г/л к.э. д» АЖ-ҚК 51. Протравитель семян хлопчатника Зирх 36% п. «Электрохимзаво д» АЖ-ҚК 2013 0,066 2 077,4 52. Бишофит «Электрохимзаво д» АЖ-ҚК 2015 0,0 1 18,0 53 Нитрофос «Самаркандкиме» АЖ 2008- 2013 329,9 93268 ,2 Жами 1 598 ,658 914   130 ,9 III-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА КИМЁ САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ 3.1. Саноат тармоқларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўналишлари Инновацион фаолиятни ривожлантириш инсониятни самарали ривожлантиришнинг умумқабул қилинган йўналишига айланди. Унинг суръатлари кескин ўсиб бормоқда, инновацияларнинг миқёси эса тобора ошиб бормоқда. Ушбу йўналишда Япония, АҚШ, Германия ва бошқа шу каби давлатларда салмоқли натижаларига эришилган бўлиб, улар йирик инновацион ютуқлари асосида тез суръатлар билан ривожланмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу давлатларда инновацион фаолият давлат ва маҳаллий ҳукумат органлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, бундай кўмаксиз инновацияларнинг тез суръатлар билан ўсишини таъминлаб бўлмайди [5]. 64 Дарҳақиқат, ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатишича, саноат корхоналарининг барқарорлашуви, саноат ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши иқтисодиётни замонавий интенсив технологияларни яратиш, юқори технологик маҳсулотларни чиқариш соҳасида илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг натижаларни кенг жорий этиш асосида инновацион ривожланиш йўлига ўтиш орқали эришилади 47 . Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ҳам инновацион иқтисодиётини шакллантириш учун шарт-шароитлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ- 916-сонли қарорига 48 асосан замонавий ускуналар ва технологияларнинг халқаро ва маҳаллий ишланмаларини ўрганиш, шу асосда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг ҳар йилги ва ўрта муддатли дастурларини шакллантириш, маҳаллий амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга буюртмалар жамламасини шакллантириш, шунингдек уларни жойлаштириш, амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини корхона фаолияти амалиётига татбиқ этиш кўзда тутилган. Шунингдек, республикамизда мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа қишлоқхўжалиги озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш бўйича юқори унумли замонавий инновация технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ушбу мақсадлар учун, авваламбор, стратегик хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш 49 , турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш 50 вазифаси қўйилган. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур қарорларнинг 47 Metcalfe S. The Economic Foundation of Technology Policy: Ecvilibrium and Evolutionary Perspective/Handbook of the Economics of Innovation and Technical Change / P.Stoneman (ed.). L.: Blackwell, 1995. 48 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги “ Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида ” ги ПҚ -916- сонли қарори . 49 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 сентябрдаги “ Республика озиқ - овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида ” ги ПҚ - 2492- сонли қарори . 50 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида ” ги 55- сонли қарори . 65 ижросини таҳлил қилиш ва ундаги тенденцияларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Аммо таҳлил қилишдан аввал, “инновация” ва “инновацион фаолияти” тушунчаларига аниқлик киритамиз. «Инновация» сўзи инглиз тилидан келиб чиққан бўлиб, унинг таржимаси янгиланиш, ўзгартириш, янгилик киритиш деган маънони билдиради 51 . Бошқача қилиб айтганда, инновация деб янги илмий техник ютуқлардан самарали фойдаланишга айтилади И.Т.Балабанов таъкидлашича, «Инновация - янги техника ёки технология, меҳнат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув, шунингдек, назорат, ҳисоб- китоб, режалаштириш услублари, таҳлил ва бошқаларни ташкил этишнинг янги шаклларига маблағ киритиш орқали эришилган моддийлашган натижадир» 52 . Демак, инновацияга янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизматлар) кўринишдаги инновацион фаолиятнинг якуний натижаси сифатида қараш мумкин. Инновацион фаолияти эса инновация билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни тушуниш мумкин. Тор маънода эса инновацион фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш, унинг таркиби, маҳсулотни сотиш ва бошқарув жараёнларини ўзида қамраб олади. Аксарият давлатларда инновацион фаолиятига янада тор соҳаларни – янгиликни саноат йўли билан ўзлаштириш жараёни, шу жумладан техника ва технологияларни, кам ҳолларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш усулларини қамраб олади 53 . Инновацион фаолиятнинг мазмунини ташкил этувчи ишларга амалий тадқиқотлар, ишланмалар (тажриба-конструкторлик ишлари), янги техникани ишлаб чиқаришга жорий этиш кабилар киради. Биринчи иккита босқичлар илмий-техник ютуқларини ишлаб чиқаришда амалий жиҳатдан фойдаланиш имкониятларини асослашга қаратилган. Жорий этиш - 51 Nelson R. National Systems of Innovation: A Comparative Analysis. Oxford, 1993. 52 Балабанов И . Т . Инновационный менеджмент - СПб : Питер , 2000. - С .11. 53 Metcalfe S. The Economic Foundation of Technology Policy: Ecvilibrium and Evolutionary Perspective/Handbook of the Economics of Innovation and Technical Change / P.Stoneman (ed.). L.: Blackwell, 1995. 66 имкониятларни татбиқ этиш жараёнидир. Ишланмаларнинг натижалари – яратилаётган меҳнат қуроллари ва ашёларига тегишли аниқ бир ечимлари. Демак, инновацион фаолияти янгиликни яратиш билан боғлиқ барча турдаги (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) фаолиятни тушуниш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, инновацион фаолият билан асосан илмий- тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари (ОТМ), конструкторлик ташкилотлари, саноат корхоналари ва бошқа ташкилотлар шуғулланади. 3.1.1 -расм маълумотлардан 2007-2014 йилларда конструкторлик ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг сони камайганлигини, ва аксинча ОТМ, саноат корхоналари сони кўпайганлигини кўриш мумкин. 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014050100150200250300350400450 2 3 3 3 5 8 6 9130 149 156 61 61 71 67 6931 38 25 10 12 12 10 1064 64 77 80 80 78 78 82148 149 148 143 156 142 141 135ИТИ Конструкторлик ишлари ОТМ Лойиха ИТИ фаннинг бошқа ташкилотлари саноат корхоналари 3.1.1.-расм. 2007-2014 илларда инновацион фаолият билан шу ғулланувчи ташкилотлар сони 54 Инновацион соҳадаги ушбу институционал ва таркибий ўзгаришлар ўз самарасини бераётганлигини кузатишимиз мумкин. Агар 2008 йилда инновацион товар, иш ва хизматларнинг ҳажми 1325,1 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб ушбу кўрсаткич 7042,9 млрд.сўмга етди, 54 ЎзР статистика қўмитаси маълумотлари асосида диссертант томонидан тузилган . 67 яъни 5,3 баробарга ўсди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу соҳада кичик тадбиркорликнинг ҳиссаси тобора ошиб бормоқда. 2011 йилда мана субъектлар вакиллари томонидан 33 та технологик инновациялар жорий қилинган бўлса, 2014 йилга келиб бу турдаги маҳсулотлар 798 тани ташкил этди, яъни 24 баробарга кўпайди. Мана шу давр ичида ушбу технологик инновацияларнинг қиймати 15,5 млрд. сўмдан (2011 йил) 1160,7 млрд.сўмгача (2014 йил) ўсди, яъни қарийб 75 баробарга ошди. Агар ушбу кўрсаткични республика миқёси билан солиштирадиган бўлсак, инновацион товар, иш ва хизматларнинг умумий ҳажмидан 16,5 фоизи (2014 йил) кичик бизнес субъектларига тўғри келади. Ваҳоланки, 2011 йилда бу кўрсаткич атиги 1,1 %ни ташкил этган. Шунга мос равишда 1 та инновацион бирликнинг қиймати ҳам ўсиб бориб, 2014 йилга келиб 1454 млн. сўмни (2011 йилга нисбатан ўсиш суръати 3 баробарни) ташкил этган. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, кичик бизнес соҳасида инновацион фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар ва улар томонидан яратилаётган янгиликлар сони кўпаймоқда. Бу эса инновацион бирлигининг қиймати тобора ошишига олиб келмоқда. Буларнинг барчаси кичик тадбиркорликнинг иқтисодий-молиявий фаолиятига ижобий таъсир этмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, республикамизда яратилаётган инновацион товар, иш ва хизматларнинг аксарият қисми саноат соҳасига тўғри келмоқда. Дарҳақиқат, агар инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг таркибига қайта назар ташлайдиган бўлсак, инновацион фаолият билан шуғулланувчи саноат корхоналарининг ушбу фаолият билан шуғулланувчи корхоналарнинг умумий сонидаги улуши кичик бўлса ҳам (2014 йил ҳолатига кўра бу кўрсаткич 2,9 фоизни ташкил этган), улар томонидан ишлаб чиқилган инновацион товар, иш ва хизматларнинг улуши юқори эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, 2014 йил 68 якунига кўра республика миқёсида 88 % яратилган инновацион товар, иш ва хизматлар саноат корхоналарига тўғри келган (3.1.2-расм). 1% 1% 1% 9% 88% қишлоқ хўжалиги савдо қурилиш транспорт ва алова саноат 3.1.2.-расм. Ўзбекистонда ишлаб чиқилган инновацион товар, иш ва хизматларнинг иқтисодиёт тармоқларидаги улуши (2014 йил) 55 Бу эса бевосита яратилаётган ишчи кучига бўлган талабининг ўсишига олиб келади. Жумладан, яратилаётган бир ишчи ўринга тўғри келадиган қиймат миқдори саноат соҳасида юқори экан. Хусусан, саноатда яратилаётган ҳар бир иш ўрнининг қиймати 97,7 млн.сўмни ташкил этди, ваҳоланки хизмат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида бу кўрсаткич уларга мос равишда 25,9 млн. сўм ва 21,6 млн.сўмга тенг этди. Яъни саноатда мазкур кўрсаткич хизмат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига нисбатан тегишлича 3,7 ва 4,5 баробар кўпдир 56 . Агар ушбу кўрсаткични саноат тармоқлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, асосий улуш электротехника (652,1 млн. сўм), машинасозлик (461 млн. сўм) ҳамда кимё ва нефткимё (442,7 млн.сўм) тармоқларига тўғри келади. Бу табиий, чунки айнан мана шу тармоқларда юқори қийматга эга бўлган маҳсулотлар яратилади. Акс ҳолатни қурилиш (49 млн. сўм), озиқ- овқат (37,6 млн. сўм), тўқимачилик (36 млн. сўм), мебелсозлик (25,8 млн. сўм) чарм-саноат; 88%транспорт ва алоқа; 9% савдо; 1% қурилиш; 1% қишлоқ хўжалиги; 1% пойабзал (23,9 млн.сўм) 57 тармоқларида кўриш мумкин. 55 ЎзР статистика қўмитаси маълумотлари асосида м уаллиф томонидан тузилган. 56 Статистический ежегодник Республики Узбекистан. - Т.: Госкомстат РУз, 2015 – 344 с. 57 Ўша манба 69 Ушбу кўрсаткичлар республикамизда саноат корхоналарининг инновацион салоҳияти юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, тадқиқотлар кўрсатишича, саноатда инновацион фаолиятини янада ривожлантириш учун улкан имкониятлари мавжуд. Улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун ушбу соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш даркор. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги йўналишларда ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Биринчидан, инновация фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш. Инновацион фаоллигини ривожлантириш учун энг қулай маблағлар банк ва бошқа ихтисослаштирилган молиявий ташкилотларнинг мақсадли кредитлари ҳисобланади, чунки улар имтиёзли шарти билан берилади. Шунингдек, инвестицияларнинг асосий манбаси корхонанинг ўз маблағлари ҳисобланади. Шу боис молиялаштиришда ана шу жиҳатларни инобатга олиш даркор. Иккинчидан, инновацион жараёнларнинг ҳуқуқий базасини яратиш. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис кичик инновацион тадбиркорлик субъектлари учун интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Учинчидан, инновацион технологияларни трансфер қилиш (бериш)ни таъминлаш. Инновацион технологияларнинг ишлаб чиқаришга трансфер қилиш даражаси жуда паст. Шу боис, ходимларнинг янгиликни жорий этишга манфаатини ошириш ҳамда натижаларни трансфер қилиш бўйича самарали механизмини ишлаб чиқиш зарур. Тўртинчидан, инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва кўмаклашиш. Бу ерда инновацион фаолият билан шуғулланувчи, айниқса янгилик асосчиларини (илмий ходимлар, муҳандислар, конструкторлар)ни турли хил рағбатлантириш чоралар (мукофот, ёрлиқ, ташаккурнома бериш, 70 бепул дам олиш, санаторияга юбориш, сайёҳатни уюштириш ва ҳ.к.) назарда тутиш лозим. Бешинчидан, инновацион жараённи кадрлар билан таъминлаш. Менежмент, маркетинг, ҳуқуқ, патентлаш ва бошқа шу каби соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш ва қўшимча касб таълим тизимини ривожлантириш учун ОТМ дастурларини мазкур касбларга мослаштириш лозим. Олтинчидан, инновацион фаолиятнинг ахборот инфратузилмаларини шакллантириш. Internet тармоғида инновацион муаммолар, техник ва патентли ахборотлар жуда кўп, бироқ, тадбиркорлар учун энг муҳим бўлган бозорлар тўғрисида ахборот жуда кам. Шу боис мазкур ахборотни ва инновацион фаолият билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган расмий портал ёки сайтни яратиш ва юрғизиш ҳамда уни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш вазифаларни манфаатдор идоралар зиммасига юклаш мақсадга мувофиқ. Еттинчидан, инновацион маҳсулотларнинг оммавий талабини ошириш. Замонавий технологик бозор мураккаб иқтисодий тузилмани ўзида намоён этиб, у нафақат миллий доирада, балки глобал доирада амал қилади. Бунда олди-сотди предмети нафақат товарлар, балки турли технологик янгиликларга бўлган патентлар, лицензиялар ва ҳ.к. ҳисобланади. Шу боис янгиликни яратишдан олдин ишлаб чиқариш, давлат ва жамият эҳтиёжларини ўрганиш, маркетинг ва менежмент бўйича тадқиқотларни олиб бориш, шу жумладан соҳа мутахассислар билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Саккизинчидан, инновацион жараёнларнинг халқаро муносабатларини тартибга солиш. Миллий инновацион тизимининг фаолият кўрсатиши жаҳон инновацион жараёнлар билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилиши лозим. Аммо олимларимизнинг рақобатли бозор муҳити шароитида кам тажрибага эга бўлганлиги туфайли улар ўзининг янги маҳсулотларини 71 жаҳон бозорига олиб чиқишда қийинчиликларга дуч келади. Шу боис республи к амизда энг сўнгги илмий ғояларни тижоратлаштириш тизимини ривожлантириш ва оптимал шароитларни яратишга қаратилган ислоҳотларни олиб бориш мақсадга мувофиқ. Ана шу ва бошқа чораларнинг амалга оширилиши республикамизда саноат корхоналарида, айниқса кичик бизнес субъектларида инновацион фаолиятнинг фаоллашуви ва интеграциялашувига олиб келади, янги сектор ва инновацион инфратузилмаларнинг пайдо бўлиши ва бунинг натижасида янги иш ўринларининг яратилишига замин яратиб беради, пировардида эса иқтисодиётимизнинг янада барқарор ўсиши учун мустаҳкам пойдевор яратилади. 3.2. Ўзбекистон Республикасида кимё саноати тармоқларида инновацион ривожланишнинг исти қбол ли йўналишлари Бугунги кунда Республикамизда кимё саноати тармоғини ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан 2017-2021 йиллар учун инновацион ривожланиш дастури қабул қилинган. Ушбу дастурга кўра “Фарғонаазот” АЖда 2017-2020 йиллар учун янги турдаги махсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган. Жумладан, 2017 йилда полианионли целлюлоза, доломитдан магний гидроксид, комплекс суюқ ўғитлар “UNI-AGRO”, “UNI-MIX”, шунингдек ўсишни мувозанатлаштирувчи “UNI-STIMUL” ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2018 йилда нитрат натрий ишлаб чиқаришни йилига 6000 тоннага етказиш, 2019 йилда истеъмол содасини йилига 3000 тоннага етказиш ва бир маротаба ишлатиладиган чойшаб, дастурхон ва сочиқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2020 йилда эса аэрофлок махсулоти ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш назарда тутилган. Ушбу технологиялар йўлга қўйилиши натижасида йилига 1400 млн. сўмлик 200 72 минг тонна полианионли целлюлоза, 180 млн.сўмлик 150 тонна доломитдан магний гидроксид, 8650 млн.сўмлик 6600 тонна нитрат натрий, 8600 млн.сўмлик 3000 тонна истеъмол содаси ҳамда 77,5 млн.сўмлик 125 тонна аэрофлок махсулотлари ишлаб чиқаришга эришилади. “Максам-Чирчиқ” АЖ да ривожланишнинг лойиха дастури 2017- 2019 йилларни ўз ичига олган бўлиб, 2017 йилда анионит, қоплама коррозиясига қарши модификатор, антинакипин, катализатор, 2018 йилда пиросульвант натрий-консервантлар, 2019 йилда олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш учун катализатор ишлаб чиыариш технологиясини йўлга қўйиш назарда тутилган. Натижада йилига 150 млн.сўмлик 10 тонна анионит, 75 млн.сўм қийматга эга 30 тонна қоплама коррозиясига қарши модификатор, 200 млн.сўм қийматга эга 100 тонна антинакипин, 200 млн.сўм қийматга эга 10 тонна шаклли ташувчилар учун катализатор, 100 млн.сўмлик 50 тонна пиросульфат натрий-консервант, 370 млн.сўмлик 23 тонна олтингугурт кислотаси учун катализатор ишлаб чиқаришга эришилади. Дастурнинг яна бир объекти “Навоиазот” АЖда 2017 йилда секин эрувчи хлорли таблеткалар, винилацетат, фенол-формальдегид смолалари ишлаб чиқариш, 2018 йилда натрий хлор махсулоти, 2019 йилда сульфид натрий, монохлоруксус кислотаси, 1,4-бутандиол махсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган. “Аммофос-Максам” АЖда эса ривожланишнинг дастури тўлиқ 2017- 2021 йилларни ўз ичига олган. Корхонада 2017 йилда сульфат калийдан фойдаланиб фосфоргипс ва хлорли калийдан РК ўғитини ишлаб чиқариш, сульфат аммоний – коагулянт ишлаб чиқариш, 2018-2019 йиллар давомида тозаланган фосфор кислота ишлаб чиқаришни, 2019-2020 йиллар давомида концентрланган фосфат ишлаб чиқаришни, 2018-2021 йиллар давомида эса фосфоргипс асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш назарда тутилган. 73 “ДЗКУ” унитар корхонасида ҳам 2017-2019 йиллар давомида янги махсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган бўлиб, 2017 йилда комплекс NKCaMg ўғити, 2018-2019 йиллар давомида эса чиқиндилардан оқ хлорли калий ишлаб чиқариш, 2018 йилда яна бир махсулот доломит ва олтингугурт кислотасидан магний сульфат ва гипсли бирикмалар ишлаб чиқариш, 2019 йилда гранулаланган хлорли калий махсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Гранулаланган хлорли калий ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши натижасида бир йил давомида 300 минг тонна махсулот ишлаб чиқарилиб, 193500,0 млн сўм даромад олинади. “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси учун дастур 2017-2020 йиллар учун мўлжалланган. Корхонада 2017 йилда бир неча янги махсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Жумладан, синтетик ювиш воситалари, қурилиш ишларида кенг қўлланиладиган пушонка махсулоти, қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш назарда тутилган. Лойиха амалга оширилиши натижасида бир йил давомида 5000 минг тонна қурилиш ашёлари махсулоти ишлаб чиқарилиб, 1100,0 млн. сўм даромад кўрилиши режалаштирилган. 2018-2019 йиллар давомида сульфат натрий махсулоти, 2020 йилда тозалаш воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Натижада йилига 1000,0 минг тонна махсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 6500,0 млн сўм даромад олишга эришилади. “Жиззах пластмасса” АЖда 2017 йилда 3000 мм энлиликдаги наноёриткичли полиэтилен плёнкалари, озиқ овқат махсулотларини упаковка қилиш учун мўлжалланган стрейч пленкалар ишлаб чиқариш, 2019 йилда БОПП-кленкалари, 2020 йилда озиқ овқат махсулотлари учун термошаклланган пластик упаковкалар ишлаб чиқариш, 2021 йилда эса геосинтетик материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. “Электрохимзавод” АЖ қўшма корхонасида 2017 йил давомида 3 та янги махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. 74 Жумладан, калий хлор ва Ташкур фосфоритларидан мураккаб таркибли PK ва NPK ўғитлари, дефолиант учун хом ашё – доломитдан магний ва хлорли калций эритмаси ишлаб чиқариш, хлорли натрий махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган. Натижада, йилига 2400 минг тонна мураккаб таркибли PK ва NPK ўғитлари ишлаб чиқарилиб, 1920 млн сўм даромад олинишига, 1500 минг тонна доломитдан магний ва хлорли калций эритмаси ишлаб чиқарилиб, 6300 млн сўм даромад олинишига, 1600 минг тонна натрий хлор ишлаб чиқарилиб, 2760 млн сўм даромад олинишига эришилади. Инновация маркази томонидан мана ўн йилдирки кимё саноатининг ривожи учун долзарб илмий-амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, илмий-текшириш институтларининг янги махсулотлар ишлаб чиқаришга оид таклифларни ўрганиб чиқиб ишлаб чиқарувчиларга етказиш, инновацион лойихалар дастурларини ишлаб чиқиш сингари вазифаларни бажариб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тизимидаги илмий тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Миллий Университети полимерлар кимёси ва физикаси илмий тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент Давлат техника Университети билан ҳамкорлик, тармоқ корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича бўлимларнинг ташкил этилгани қўл келмоқда. Ушбу институтлар томонидан яратилган инновацион ишланмалар ва технологиялар юзасидан хар йили мунтазам равишда “И нновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркалар и” ўтказилиб келинади. Ушбу ярмаркада “Узкимёсаноат” корхоналари ва институтлар ўртасида шартномалар имзоланиб, янгиликлар амалиётга жорий этиб борилмоқда. 2008-2016 йиллар мобайнида ўтказилган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркалари натижаларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин: 75 3.2.1-жадвал I-IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркалар и доирасида тузилган шартномаларни нг бажарилиши натижасида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулот лар ва уларнинг ҳажми 58 № Корхона ва ташкилотла р Ишлаб чиқарилган маҳсулот номи Ишла нмала р сони Ишлаб чиқарилга н маҳсулот миқдори, минг тонна Молиявий ҳажми мл н .сўм) Ярати лган иш урни Иқтисод қилинга н ресурсл ар (мл н .сў м) 1. « Навоиазот » АЖ А зот- фосфорли ўғит 1 438,417 178   779,35 86 178   779, 35 2. «Ф арғонааз от » АЖ "Супер ХМДж" дефолианти 1 65,504 196   564,6 - 196   564, 6 3. «Ф арғонааз от » АЖ "УзДеф" д ефолиант и 1 10,481 42 494,13 - 42 494,13 4. «Ф арғонааз от » АЖ "Полидеф" д ефолиант и 1 2,66 8   753,69 - 8   753,69 5. «Ф арғонааз от » АЖ Мураккаб азот- фосфорли ўғит 1 195,09 80   361,77 96 80   361,7 7 6. «Ф арғонааз от » АЖ Этилацетат 1 323,8 2   313,65 - 2   313,65 7. « Максам- Чирчиқ » АЖ Фосфомочев ина 1 20,731 23   333,37 - 23   333,3 7 8. « Максам- Чирчиқ » АЖ Сульфомочев ина 1 0,302 179,47 - 179,47 9. « Максам- Чирчиқ » АЖ Азот- олтингугуртл и ўғити 1 0,175 11,08 - 11,08 10. « Максам- Чирчиқ » Универсал озиқлантирув 1 1,48 53,784 - 53,784 58 “Ўзкимёсаноат” АК Инновация маркази маълумотлари асосида диссертант томонидан тузилди. 76 АЖ чи эритма 11. “Навоиэлек трохимзаво д” АЖ ҚК Далброн 12 % 1 195,0 2   443,35 - 2   443,35 УМУМИЙ 11 1   253,64 535   288,3 182 535   288, 3 Ўтган даврда тармоқ корхоналарида йигирма бешга яқин турдаги оддий ва мураккаб минерал ўғитлар, қарийб ўттиз турдан зиёд янги ноўғит кимёвий махсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Инновацион фаолият кўлами кенгайиб бориши натижасида биргина 2016 йилда етти турдаги янги махсулотларни тажриба ва тажриба синов партиялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (магний сульфат, антинакипин, юқори қовушқоқликка эга планион целлюлоза, синтетик ювиш воситалари ва трона, крахмал, эни 3000 мм бўлган нанокомпозит қўшилган полиэтилен, алюминий сульфат каогулянти). Ҳар йили ўтказиб келинаётган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ушбу фаолиятни янада ривожлантиришда долзарб ўрин тутмоқда. Илм-фан вакиллари ҳамда ишлаб чиққарувчилар ҳамкорлигининг юксак ифодасига айланган ушбу йирик тадбир мамлакатимиз олимларининг тармоққа оид ишланмаларини синчиклаб ўрганиш, корхоналарнинг инновацион фаолияти намуналарини кенг жамоатчиликка намойиш этиш учун қулай имконият яратмоқда. Ярмаркаларда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан 78 та янги лойиха бўйича шартномалар имзоланиб, уларнинг 37 таси тўла бажарилган, тармоқ корхоналарида импорт ўрнини босадиган, рақобатбардош ўн бир турдаги махсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Натижада 535,3 млрд. сўмлик 1,3 млн тонна махсулот ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказилган. Икки юзга яқин янги иш ўрни яратилган. 59 59 «Maxam-chircniq» ахборотномаси. 2017 йил 2-сон 77  “Максам-Чирчиқ” корхонасида табиий газдан аммиак синтезида қўлланиладиган олти турдаги янги катализаторнинг маҳаллийлаштирилиши кимё саноатида ушбу махсулотларга бўлган эхтиёжни қондириш имконини берган бўлса, доломитни ва ундан олинадиган магний нитратини аммиакли селитрага қўшимча сифатида ишлатиш технологиясининг яратилиши билан магнезитнинг импортдаги улуши қисқаради. Нефт ва газ қудуқларида нефт ва газнинг чиқиши маълум бир вақтдан кейин камайиб боради. Чунки нефть ва газ чиқиш йўлларида турли қатлам (накип)лар билан тўлиб қолади. “Максам-Чирчиқ” корхонаси мутахассислари махаллий хом-ашёлар асосида қудуқларда хосил бўладиган қатламни эритувчи моддани ишлаб чиқишган бўлиб, ушбу модда “Муборакнефтегаз” МЧЖнинг нефть қудуқларида синовдан ўтказилган. Натижада нефтнинг чиқиш унумдорлиги қарийб уч баробарга ошган. Яқин вақтда ушбу моддани газ қудуқларида ҳам синовдан ўтказиш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришга мамлакатимиз аграр секторида ҳосилдорликни ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган инновацион лойиҳалар кенг тадбиқ этилган. “Фарғонаазот” корхонасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий Университети Полимерлар кимёси ва физикаси илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Супер ХМД-ж, ЎзДЭФ ва Полидеф дефолиантларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ҳар қандай ер шароитида, хатто шўрланган ва қумлоқ ерларда ҳам полиз экинларини озиқлантириш мумкин бўлган суюқ азот кальцийли ҳамда “Дармон” маркали универсал мураккаб суюқ комплекс ўғитларини ишлаб чиқариш махаллийлаштирилган. Ушбу ўғитлар хосилдорликнинг 40%гача ошиши, экин новдаларининг мустахкам 78 бўлиши, анормал харорат хамда турли касалликларга чидамлилигини таъминлайди. Шунингдек, Фарғонаазот корхонаси мутахассислари махаллий хом- ашёлар асосида нефть-газ қазиб чиқаришда қўлланиладиган юқори қовушқоқликка эга полианион целлюлоза ишлаб чиқаришни амалга оширди. 2016 йилда 7,5 тн. маҳсулот ишлаб чиқарилган. Ҳозирда кунда ИГИРНИГМ илмий тадқиқот маркази билан полианион целлюлозани ишлатиш бўйича тавсиялар олиш устида ишлар олиб борилмоқда. 60 “Максам-Чирчиқ” АЖда аммиакли селитра эритмаси асосида ишлаб чиқилган универсал озиқлантирувчи эритма дехқон ва фермерлар учун жуда қўл келмоқда. Таркибида азот-калий, азот-фосфор, азот-фосфор- калий бўлган эритмани қишлоқ хўжалик экинларининг барча турларида минерал ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, махаллий хом- ашё доломитдан тажриба саноат қурилмасида магний сульфатини ишлаб чиқариш амалга оширилган, 2016 йилда 70 тоннадан зиёд магний сульфати ишлаб чиқарилган. Махаллий хом ашё асосида яратилган автомобиль йўлларида музламага қарши экологик хавфсиз, иншоотларни емирмайдиган реагентни кенг кўламда қўллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Аммофос-Максам” АЖда Республикада биринчи марта хориждан келадиган монокалий-фосфат ўғитнинг ўрнини босувчи суюқ-фосфор калийли осон ўзлашувчи комплекс ўғит ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қўшимча қийматга эга тайёр махсулот ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши жараёнида тармоқ махсулотларига бўлган талаб тобора ўсиб борар экан, бу инновацион фаолиятда ҳам ўз аксини топади. “Фарғонаазот” корхонасида натрий нитрат ишлаб чиқарилиши тоғ- металлургия ҳамда ойна, “Навоийазот” корхонасида бертолий тузининг саноатга жорий қилиниши гугурт ишлаб чиқаришда қўл келмоқда. 60 «Maxam-chircniq» ахборотномаси. 2017 йил 2-сон 79  “Дехқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасининг ишга туширилиши республикамизнинг калийли ўғитларга бўлган бўлган талабини тўла таъминлаш билан бирга, ушбу маҳсулотни экспорт қилиш имконини ҳам берди. Калийли ўғит ишлаб чиқаришда депрессор сифатида крахмал ишлатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги №2298 –ПҚда “2015-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Дехқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида гуруч сечкасидан крахмал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида крахмал импорти тўлалигича тўхтатилади. “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси синтетик ювиш воситалари ва тронадан 100 килограммдан синов партиясини ишлаб чиқарди ва “Rose Diamond” ва “Муллаев Равшан Бахромович” МЧЖда синовдан ўтказилмоқда. Бугунги кунда халқимизнинг ёпиқ иссиқхоналар махсулотига бўлган эхтиёжи тобора ортиб бормоқда. Жиззах пластмасса заводи Физика қуёш институти ишлаб чиққан нанокомпозитли эни 3000 мм бўлган полиэтиленга қўшиб полиэтилен пленкасини синов партиясини ишлаб чиқарди. Ушбу пленканинг афзаллиги шундаки, пленканинг ишлаш муддати 2-3 йил ҳамда махсулотнинг етилишини 15-30 кунга қисқартиради. Инновацион махсулотлар яратилиши натижасида 2016 йил мобайнида етти турдаги янги кимёвий махсулот экспортидан 4 миллион доллардан ортиқ даромад олинган. 2017 йилда тармоқда бир қатор лойихалар амалга ошириш мўлжалланган. Қорақалпоғистон Республикаси Тумрюк манзилидаги натрий сульфат захираси асосида қўнғирот сода заводида натрий сульфат тузини ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Ушбу маҳсулот шиша саноатида асосий хомашё, шунингдек, 80 маиший кимё, текстил, пойабзал, рангли металлургия тармоқлари учун муҳим ресурс бўлиб хизмат қилади. “Максам-Чирчиқ” корхонасида оқова сувларни тозалашда ишлатиладиган анионитларни махаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқариш, ускуналар ва қурилмалар занглашига қарши ишлатиладиган қопламаларни ишлаб чиқариш режалаштирилган. “Фарғонаазот” корхонасида аммиакли селитра ишлаб чиқаришда ишлатиладиган магнезит ўрнига махаллий хом-ашё доломитдан магний гидроксини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўзбекистоннинг натрий сульфидга бўлган талаби уч минг тоннадан ортиқни ташкил қилади. Биргина Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатининг натрий сульфидга бўлган талаби 1500-2000 тоннани ташкил қилади. “Навоийазот” корхонасида 50 кг натрий сульфиди ишлаб чиқарилди ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида синовдан ўтказилган. Ҳозирда серияли ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Навоийэлектркимё” корхонасида бишофит маҳсулотининг тажриба- синов партияси яратилган бўлиб, ишлаб чиқаришга жорий этиш арафасида. Бунинг самарасида пахта йиғим-теримида зарур бўладиган дефолиантларни ишлаб чиқаришдаги муҳим хомашё махаллийлаштирилади. Истиқболли инновацион ишланмалардан яна бири-хлор таблеткалари ва алюминий гидроксохлориди каогулянтини ишлаб чиқаришдир. Секин эрийдиган хлор таблеткаларини ичимлик суви ва оқова сувларини тозалашда коагулянт сифатида қўллаш мумкин. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарида фосфогипс чиқиндиси катта хажмни ташкил қилмоқда. Шу муносабат билан "Аммофос-Максам” ва “Самарқандкимё” корхоналари фосфогипсни қайта ишлаб, мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича изланиш олиб бормоқда. 81