logo

Жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш

Загружено в:

26.09.2019

Скачано:

0

Размер:

482 KB
2 Жино я т про ц ессуал ҳ у қ у қ ида медиа ц и я ва уни такомилла ш тири ш 3 М У Н Д А Р И Ж А К ириш .................................................................................................. 3 I   боб. Жиноят процессида медиация институти (жиноят ишини ҳал қилишнинг судга қадар алтернатив усули) ........................ 14 1. Медиация (келишув) институти тушунчаси ва моҳияти ............... 14 2. Медиа ц ия институтининг тари х ий асослари ................................. 2 8 3 . Хорижий давлатларда медиа ц ия институти ................................... 3 5 I боб бўйича х улоса ........................................................................... 3 8 II   боб . Жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми ................................................................. 3 9 1. Жиноят процессига медиа ц ия институтини татбиқ этиш зарурати .............................................................................................. 39 2. Маҳалла институти ва профилактика нозирлари фаолиятида ......................................................................................... 45 II   боб бўйича хулоса ............................................................................ 5 8 III   боб. Ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари ................................................................................... 59 1. Медиацияга тегишли ишлари доираси ............................................ 59 2. Жиноят ишини ёки терговолди материалларни медиацияга юбориш юзасидан процессуал ҳаракатлар ..................................... 67 3. Медиация устидан назорат ............................................................... 7 1 III   боб бўйича хулоса ........................................................................ 76 Хулоса ................................................................................................ 77 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................... 81 4 Кириш Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги . Агар азалдан олдимизга қўйган улуғ мақсадларимиз, яъни ривожланган демократик ва ўз фуқароларига фаровон турмуш шароитларини яратишга кўмаклашадиган жамият қуришга интилиш йўлида бошқа соҳалар қатори жиноят судлов ишларини юритиш соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Булар инсонларга фақат фаравон турмушнигина эмас, шу билан бирга шахс ҳуқуқларини янада муҳофаза қилишни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмни яратишни ҳам кўзлайди, десак айни ҳақиқат. Бугун шахс ҳуқуқларини янада кафолатлаш, уларни ҳар хил тажовузлардан маҳофазалаш масалалари давлат дастурлари, сиёсатнинг устувор йўналишлари даражасида ҳал этилмоқда. Мазкур масалага алоҳида ўз эътиборини қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлайдики , “ Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий сиёсатни такомил лаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди” 1 . Бундан кўриниб турибдики, жиноят судлов ишларининг халқчиллик қоидаларини назарда тутувчи иқрорлик ва узр асосида қурилган медиация тартиби яъни тарафларларнинг ярашуви жиноят судлов ишларини юритишнинг либераллашувида муҳим аҳамият касб этади. Хусусий мулкчилик асосида ривожланган давлатларда ҳуқуқнинг ажралмас бўлагига айланган медиация қоидалари биз учун бегона бўлмасада, бир оз янгилик дейиш мумкин. Бир пайтлар собиқ шўролар давридаги хусусий айблов тартибида ишларини юритиш , 2001 йилдан ўзининг ижобий ютуқлари билан амалда бўлиб келаётган ярашув институти ҳам жиноий низоларни ҳам қилишда тарафлар ва одил судлов манфаатини уйғунлаштиришда етарли эмас. 1 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси . – Т ошкент : Ўзбекистон, 2010. –   12 б. 5 Халқаро статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳуқуқ билан ҳал қилинаётган барча низоларнинг 35-40 % медиация йўли билан ҳал қилинаркану, медиация тартибида ҳал қилинган низоларнинг тахминан 85% кутилган ижобий натижани берар экан 1 . Амалдаги ярашув институтининг янада ривожлантириш тенденциялари билан боғлиқ жиноят ишларини юритишда медиация мавзуси қуйидаги сабабларга кўра долзарб ҳисобланади: Биринчидан, назарияда медиацияни Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигига жорий қилиш, унинг мазмуни, таъсир доираси ва қўлами ҳақида турли ёндашувлар мавжуд. Иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг иш ҳамжи (юки), уларнинг одат ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тарзидаги фуқаролик бурчлари айрим кезларда жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги қоидасининг бузилаётганлиги очиқ тан олишга ундайди. Учинчидан, МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилган амалдаги жиноят ва жиноят –процессуал қонунчиликнинг мулк, мулкий низоралар, вояга етмаганлар ва бошқа масалаларга хос қоидалари инсониятнинг ҳозирги ривожланганлик даражасига мос эмас. Буларга арзимас юридик ишларнинг ечимини топиш учун узоқ муддатлар кутилиши, жиноят натижасида келиб чиққан зиёндан кўра қиймати юқори бўлган вақт ва моддият харажатини келтириб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз. Тўртинчидан, Ўзбекистонда либерал лаштириш сиёсати бўйича амалга оширилаётган тадбирлар устида илмий изланиш олиб бориш, фан ва амалиётнинг бир-бирига ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш медиация институтининг ривожи билан боғлиқ бўлиб, буни ўрганиш жиноят процессуал ҳуқуқи назариясининг муҳим вазифаларидан биридир. Бешинчидан, юртимизда 2001 дан бери амал қилиб келаётган ва ЖКнинг 66 1 -моддасида ва ЖПК 61-бобида ўз ифодасини топган ярашув 1 Жошева А.А. Медиация как способ досудебного урегулирования споров // http :// www . sudkazybekby . kz / ru / mediatsiya - kak - sposob - dosudebnogo - uregulirovaniya - sporov . html 6 институти суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари-инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш механизмини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу институтни ўрганиш ва уни жаҳон стандардлари даражасида амалда кенгайтириш давр талабидир. Олтинчидан, кўп олимларнинг фикрича, тарихи ва келиб чиқиши мураккаб бўлишига қарамасдан, “қон даъвоси” одати кўп давлатларда у ёки бу кўринишда (италян тилида – вендетта, эски немис тилида – файда, чечен тилида – чир деб аталган ва яҳудий, юнон, рим, славян ва америкаликларда ҳам) мавжуд бўлган. Давр талаби билан бу институт (“қон даъвоси”)нинг ўрнига ярашув институти қўлланила бошлаган ва кейинчалик у ҳуқуқ нормаси даражасига кўтарилди. Яъни, медиация институти ривожланган ғарб давлатларида сўнгги 20-30 йил ичида кириб келган янги институт бўлишига қарамасдан у биз учун, аслида, янгилик эмас. Халқимиз менталитетига азалдан хос бўлган лекин маълум сабабларга кўра йўқ бўлиб кетган жиноят процессининг муҳим қисмларидан бўлган институт 2001 йилда тикланди ва биз жаҳон давлатлари орасида интеграциялашув жараёни илғор кетаётганини инобатга олиб, ярашув институтини кенгайтириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Еттинчидан, ярашув институтининг афзаллик жиҳатлари кўп бўлишига қарамасдан, шахс “давлат томонидан кечирилган”, “ярашган” инсон сифатида эмас, балки “жиноят содир қилган” фуқаро сифатида қаралаяпти (кейинчалик). Бир институт жиноят процессида қўлланилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол бўлиши каби оқибатга олиб келар экан, демак у, бизнинг фикримизча, тадқиқот субъекти бўлиши керак. Жиноятларни олдини олиш ва жиноят содир этганларни жазолаш вазифасини давлат ўз зиммасига олди. Аммо жабрланувчининг бузилган 7 ҳуқуқларини тиклаш масаласи мураккаб жараёнлигича қолиб кетди. 1492 йилда Жон Лок шундай деган эди: “Давлат ва жамият истиқболли бўлиши учун унга адолатни ўрнатишда ёрдам берадиган механизм (суд) керак бироқ жазолаш ва жиноятларни олдини олиш масаласини марказлашган куч орқали ҳал этиш шарт эмас… ” Дунёнинг жиноят процессуал ҳуқуқ тизимлари XXI асрга кириб борар экан, улар ҳали ҳам ечими топилмаган баъзи муаммолар билан курашишда давом этмоқдалар. Жабрланувчилар етказилган зарарни қоплашнинг мукаммалроқ вариантларини талаб қилмоқдалар ва қарши томондагилар эса жазо тизимининг жуда ҳам қаттиқ эканидан шикоят қилмоқда. Жиноятчиларни реабилитация қилиш ва жиноятчиликни олдини олиш каби бутун дунё халқлари олдида турган масалани ҳал этиш суд залида чиқарилаётган ҳукмнинг асосий мақсади ҳисобланади. Ҳукм чиқаришдан мақсад реабилитация қилиш ва жиноятчининг характерини тузатиш. Ҳукм бошқа фуқароларни жиноят содир этишдан ўзини тийишга таъсир этиши лозим. Ҳукм чиқаришдан мақсад нафақат жиноятчини жазолаш балки ушбу жазони тайинлаш орқали жамиятда жиноятчиликни сонини камайтириш ҳамдир. Афсуски, кутилган натижа ҳар доим ҳам қўлга киритилгани йўқ. Жиноятдан жабрланганларнинг ҳақиқатни ўрнатишда, яъни тергов ва суд жараёнида ҳуқуқий ролини оширишимиз керак. Чунки, жиноят индивидуал шахсга эмас, давлатга қарши содир этилган деб тушуниляпти ва давлат даъвогар бўлиб чиқяпти, бу тўғри эмас. Зеро, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексини кўриб чиқадиган бўлсак, инсонга қарши содир этилган жиноятлар билан давлат манфаатларига қарши содир этилган жиноятлар ажратиб кўрсатиб қўйилган. Муддао шуки, суд залида чиқариладиган ҳукмдан жабрланувчи манфаатдор бўлиши керак. Ҳукмдан сўнг жиноят содир этган шахс жабрланувчининг “қўли етмайдиган” даражада узоқлашиб кетиб қолиши тўғри эмас. Бузилган ҳуқуқнинг тикланиши ва етказилган зарарнинг 8 қопланиши учун жабрланувчига енгиллик яратадиган механизм яратишимиз лозим. Жиноят ҳуқуқий тизимлар юзма юз келаётган яна бир муаммолардан бири шуки, ўрнатилган қатъий жазо тизими масаланинг ечими эмаслиги кўзга ташланиб қолди. Агарда қатъий жазо тизими самарали бўлганда эди, Россия, Америка, Хитой каби жазо тизими қаттиқ ва ривожланган давлатларда жиноятчилик камайган, балки, йўқ бўлиб кетган бўлар эди. Биз эса бошқача йўл тутдик. Жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилди ва ушбу фаолият юзасидан илғор ҳаракатлар олиб борилмоқда. Юқоридаги ҳолатлар медиация институтини дастлабки терговда, тергов жараёнида ва суд муҳокамасида қўллашни янада кучайтириш, ушбу институтни амалда татбиқ этиш билан боғлиқ муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама тадқиқ этишни тақазо этади. Тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши. Тадқиқот объекти медиация институтини назарий ўрганиб таҳлил қилиш, ривожланишини ва такомиллашувини ўрганиш, Ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари, Жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми, шунингдек, амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқот предмети ЖК ва ЖПКдаги хусусий айбловга оид, ярашувни назарда тутувчи ва медиация институтига мос келадиган нормаларни халқаро ҳуқуқ ҳамда хорижий давлатлар жиноят процессуал қонунлари билан қиёсий ўрганиш, шу мавзуга оид олимларнинг фикрларини таҳлил қилиш, шунингдек дастлабки тергов ва суд амалиётида шахсларни медиация институти орқали келишувга олиб келиш ҳолатлари юзасидан фикрларни таҳлилини амалга ошириш ҳамда шулар асосида илмий-амалий қоидаларни ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг мақсади 9 жиноят ва жиноят процессуал қонунларини либераллаштириш жараёнида медиация институтини такомиллаштиришга нисбатан илмий ёндашув олиб бориш, илмий асосланган ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган жиноят процессуал қонунчилигини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий шароитларни вужудга келтиришга қаратилган илмий тавсиялар ва хулосалар ишлаб чиқиш, шунингдек жабрланувчи билан ярашув тўғрисидаги алоҳида тоифада иш юритиш тартибини белгиловчи қонун нормаларини янада мукаммал бўлишига эришишдан иборат. Тад қ и қ отнинг вазифалари: - медиация институтининг моҳиятини ўрганиш ва жиноят процессининг бошқа институтлари орасида унинг ўрнини белгилаш; - медиация институнинг тарихий, ҳуқуқий ва маданий жиҳатдан бизнинг менталитетимизга мос эканлигини асослаб бериш; - медиация институтининг таркибий қисмларига таъриф бериш; - медиация институтининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр юритиш; - хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилиш; - танқидий фикрлаш орқали медиация институтининг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатларини ўрганиб чиқиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш; - ярашув, хусусий айблов ва медиация институтларининг ўзаро ҳуқуқий таъсирини ўрганиб, тегишли қонун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш; - медиация институтини бизнинг қонунчиликда жорий қилиш юзасидан илмий хулосалар ишлаб чиқишдир. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари қуйидагилардан иборат: - ярашув институтининг қонунга киритилганига қарийб 13 йил бўлганлигига қарамай амалиётда ҳалигача муаммоларга дуч келинмоқда, 10 шунинг учун ушбу институтни кенгайтириш зарурати юзасидан асосли фикр мулоҳазалар бериб ўтилди ва асосий эътибор унинг процессуал жиҳатларига қаратилди; - ЖК 66 1 -моддасидаги рўйхатда мавжуд бўлган ва содир этилган жиноят буйича ўз айбига иқрор бўлиб, унинг оқибатларини ва етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этган, муқаддам судланмаган шахснинг харакатлари натижасида жиноятдан аввалги ҳуқуқлари ва мавқеи тикланган ва кўрган зарари бартараф этилган жабрланувчи ўз ихтиёри асосида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан ярашув тўғрисида келишувга рози бўлиб, бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, пропокурор ёки судга ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, мазкур харакатлар текширилиши ва тасдиқланиши натижасида жиноятни содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилади ва у судланмаганлик мақомига эга бўлиши асосида жиноят иши тугатилади. Ушбу тушунчанинг судгача бўлган босқичда амалга оширилиши асослаб берилди ва ЖПК 582-моддасига киритилиши лозимлиги асослаб берилди; - жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан жиноят процессида 2001 йил 29 августда юзага келган ярашув институти, яъни унинг суд муҳокамасида кўрилиши билан боғлиқ муаммолар комплекс ўрганилди ва медиация институти ушбу юзага келаётган муаммоларнинг ечими сифатида тадқиқ этилди ва асослаб берилди; - жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан олиб борилаётган давлат миқёсидаги тадқиқотлар ва изланишларга ярашув институтини янада ривожлантириш, хусусий айблов институтини такомиллаштириш билан бирга янги институт бўлган медиация институтини ҳам устида илмий иш олиб бориш ва уни имплементация қилиш давр тақозоси эканлиги асослаб берилди; - диссертациянинг натижалари юртимизнинг жахон ҳамжамиятига чуқур интеграциялашувини таъминлаш, илғор мамлакатлар юридик тажрибасидан фойдаланишни кенгайтириш, ўз миллий қадриятларимизга 11 мос равишда қонунчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаб бориш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш каби илғор ғояларга хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди; - жиноят содир этилиши оқибатида шахс ва давлат ўртасида юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан фикр билдирилди, медиация институтининг моҳияти очиб берилиб, унинг тушунчасига таъриф берилди, медиация институтининг мақсади ва унинг ярашув институтидан фарқли томонлари очиб берилди; - медиация институтининг асослари, медиация жараёнининг бошланиши, медиация жараёнинг тугаши тушунчаларига аниқлик киритилди; - жиноий низоларни ҳал этишнинг алтернатив усули, унинг моҳияти, уни қўллаш асослари ва шартлари, амалиётда қўллашнинг афзаллик жиҳатлари очиб берилиб, ЖПКга медиация тушунчасини киритиш ҳақида таклиф берилди; - жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан келишилганлиги ёки ярашилганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилиш қонунийлик, инсонпарварлик ва одиллик принципларини қўллаш асослари таҳлил қилинди; Жиноят процессида медиация институтини илмий жиҳатдан ўрганиш жараёнида жавобгарликдан озод қилиш, амнистия актини қўллаш ҳамда ярашув институтларига ҳам нигоҳ ташлаб ўтилди. Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. “Медиация институти” деган термин жиноят процессуал ҳуқуқида кўзга ташланмасада, медиациянинг қайсидир кўриниши, ёки бир парчаси сифатида ярашув институти амалда самарали қўлланилиб келинмоқда. Ҳозирга қадар жиноий низоларни ҳал этишнинг самарали усули сифатида жаҳонда медиация биринчи ўринда турибди. Бизда эса ярашув институти бу вазифани бажаряпти. Ушбу институтни ўрганган олимлар орасида 12 Г.А.Абдумажидов 1 , Э.Х.Нарбутаев 2 , Б.А.Миренский 3 , Д.Камалоджаев 4 , Е.Никифорова 5 ва С.М.Саҳадинов 6 ни айтиб ўтиш мумкин. Т.Одилқориев ва И.Тултеев 7 жиноий низоларни ҳал этишнинг алтернатив усулларидан фойдаланиш бизнинг менталитетимизга хос нарса эканини айтиб ўтишади. Юридик адабиётларни ўқиб ўрганиш жараёнида шу нарсага гувоҳ бўламизки, ярашув институти билан медиация институтининг орасида илмий иш олиб бориш нуқтаи назаридан жиддий даражада фарқ бор ва бу соҳа ҳали деярли ўрганилмаган десак, муболаға бўлмайди. Ислом ҳуқуқи амалиётига разм соладиган бўлсак, Мc Convilles ва М.Jerushalmiнинг илмий асарлари орасида медиацияга бағишланган илмий рисолаларни топиш мумкин. Шариат қиодаларига кўра, жабрланувчи ҳуқуқбузардан бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида хун пули жорий этилиши лозим деган фикрни билдирганлар. 8 Бизнинг фикримизча, бу қоида ҳуқуқбузарга оғирроқ жазо беришнинг ўрнига, енгилроқ жазо сифатида қўлланилади ҳамда ундан жазо енгиллаштирилиши эвазига масъулиятни кўпроқ ҳис қилиши талаб этилади. Бундан ташқари, Jo Goodey (Европа табиий ҳуқуқлар агентлиги директори), Gosta Westerlund (Швецияда ҳуқуқ профессори), Don John 1 Вояга етмаганларнинг ишларини судда юритиш. (Масъул муҳаррир: юридик фанлари доктори, профессор Ғ. Абдумажидов). Т.: ТДЮИ, 2003.б-78. 2 Нарбутаев Е.Х. Развитие про ц ессуалной науки в условия либерализа ц ии уголовной политики// Конститу ц ия ва фу қ аролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари: республика илмий- назарий конферен ц ияси материаллари (2002 йил 14 ноябр). –Т.: Ў збекистон Республикаси ИИБ Академияси, 2003.-б.156-158 3 Ўзбекистон Республикаси Жиноят процесси: дарслик/ Б.А.Миренский, А.Х.Рамобулов, Ж.Камалоджаев, В.В. Қодирова. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИБ Академияси, 2004.-б.507-510 4 Камалоджаев Д. Понятие и суш ь ност примирителной форми разбирателства уголовно дел// Ж. Ҳ у қ у қ -Право-Ла w , 2001, №4.-б.56-59. 5 Никифорова Е.Н. Диспоситивное начала в уголовном про ц ессе Республики Узбекистан// Ж. Ҳ у қ у қ -Право-Ла w , 2002, №1.-б.65.; Никифорова Е.Н. Рол адвоката в произдводстве по делам о примерении. // Ж. Адвокат. 2002. №1.-б.39-40. 6 Са ҳ адинов С.М. Суд му ҳ окамасида жиноят-про ц ессуал ярашувни такомиллаштриш муаммолари: юрид. фан. номзоди..... диссерта ц ия си // Т. 2005. ТДЮИ. 7 Қ аранг: Одил қ ориев .Т., Тултиев И.Т. Жиноий- ҳ у қ у қ ий сиёсатни либераллаштириш: зарурат ва омиллар// Ж. Ҳ у қ у қ -право- L а w , 2002, №1.-б.9-10. 8 Lippman M., Mc. Convilles and Jerushalmi M. Islamic criminal law and procedure: An Introduction. N.Y. : Greenwood press, 1988, XV.170p. 13 otene Omale (юридик фанлари доктори, Монтфорт университети, Англия), Judy Mc-Can Beranger (юридик фанлари доктори, Канада), Derek Brookes (Шотландияда жиноий низоларни алтернатив усулда тиклаш бўйича консултант), Ian Macdonough (Сакро жиноий-ҳуқуқий медиация хизмати, Буюк Британия), Trevor Buck (ҳуқуқ магистри, АҚШ), Barrington Chevannes (Ямайка университетида ҳуқуқ профессори), Hiram E.Chodosh (ҳуқуқ профессори, Ҳиндистон ) каби олимлар медиация бўйича иш олиб борган. 1 Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. методологик асоси. Диссертация илмий ўрганишнинг тарихий, мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий, тизимли, таҳлилий, синтез, мантиқий-ҳуқуқий, қиёсий таҳлил, статистик ва бошқа методларга асосланади. Бундан ташқари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари, жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессуал ҳуқуқи нормалари, шунингдек фалсафа ва социология тамойиллари ҳам қўлланилди. Илмий ишнинг методологик асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш даврида жиноий жазоларни либераллаштириш, инсонларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий давлат барпо этиш ва жабрланувчига инсонпарвар ғоялар нуқтаи назаридан қараш тўғрисидаги ғоялари, шунингдек умумий ҳуқуқ назарияси ва фалсафанинг фундаментал илмий услубларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари нинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижасида олинадиган хулоса ва таклифлар, илгари сурилган илмий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал ҳуқуқи назариясини янада бойитади ва улардан тергов амалиётида, судларда, ўз- ўзини бошқариш органларида, шунингдек мазкур соҳага оид илмий тадқиқотларни ўтказишда ҳуқуқшуносларни тайёрловчи олий ўқув 1 Mediation.org/internationallevel/learning from the professionals 14 юртларида фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Диссертация иши медиация институтини ўрганишда ва уни жиноят процессуал қонунчиликда қўллаш юзасидан олиб борилган биринчи тадқиқот иши ҳисобланади. Унда жабрланувчининг мақомига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг жиноят процессида ўрни ва ролини ошириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқилган. Медиация институти жиноят ва жиноят процессуал кодексларига асосланиб ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилди ва таҳлил қилинди. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Илмий ишнинг таркиби унинг олдига қўйилган мақсадлар билан ҳамоҳангликда ишлаб чиқилган бўлиб, муаммоларнинг моҳияти ва тавсифи билан белгиланади ва кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Хулоса қисмда илмий изланиш натижалари, янгиликка асосланган илмий хулосалар ва тавсиялар акс эттирилган. Ишнинг асосий ҳажми 79 бет. 15 I   боб. Жиноят процессида медиация институти (жиноят ишини ҳал қилишнинг судга қадар алтернатив усули) 1.   Медиация (келишув) институти тушунчаси ва моҳияти Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ этиш, уни изчил демократлаштириш ва либераллаштириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, қонун устуворлигини таъминлаш, суд- ҳуқуқ, тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш юртимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотларнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўлиб қолмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги қонун билан жиноятларнинг таснифи ўзгартирилди. Бунинг натижасида оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг қарийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киритилди. 1 Иқтисодий жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш ўрнига жарималар тарзидаги жазоларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилди. Судлов ишларини юритиш тизимида адолат, жазонинг муқаррарлиги ва демократик тамойиллар мустакамланишини таъминловчи бошқа чатор – тадбирлар амалга оширилди. Аёллар ва ёши 60 дан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо турининг энг кўп муддати муайян жиноят учун қонунда назарда тутилган энг кўп муддатнинг тўртдан уч қисмидан ортиқ 1 Бўритош Мустафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси. «Хал сўзи» газетаси №226 19-ноябр 2013 йил. 16 бўлмаслиги белгиланди. Шу билан бирга, жиноят қонунчилигидан мол- мулкни мусодара қилиш тартиби чиқариб ташланди. Бу эса жиноят қонунчилигини либераллаштиришнинг муҳим кўринишларидан бири бўлиб, мазкур янгилик хусусий мулк дахлсизлиги тўғрисидаги конституциявий қоидага тўлиқ мос келади. Конституциямизда инсонпарварлик тамойиллари етакчилик қилиши ҳеч кимга сир эмас. У асосида қабул илинаётган қонун ҳужжатлари ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятида ушбу тамойил устувор эканлиги кўзга яққол ташланиб туради. Асосий қонунимиздаги инсонпарварлик тамойилига мос суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларидан яна бири, шубҳасиз, суд амалиётига ярашув институтининг жорий этилишидир. Бу янгилик миллий урф-одатларимиз ва умуминсоний қадриятларга мослиги билан ҳам эътиборга молик. Унга кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс жабрланувчига етказган зарарни қоплаган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқимизга хос бағрикенглик, олийжаноблик, йиқилганни суяш ёхуд адашганга тўғри йўл кўрсатиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институтининг амалиётга жорий этилиши жамиятимиз ҳаётида ўта муҳим воқеа бўлди. Чунки ушбу институт замирида айбдорни муқаррар жазога тортиш эмас, балки унга қилмишидан тегишли хулоса чиқариб, ҳаётда яна тўғри йўлни топиб олиши учун имкон бериш каби ин сонпарварлик тамойили мужассам. 1 Ярашув институтини жиноят қонунчилиги орқали жорий қилинишини тақазо қиладиган ҳолатлардан бири сифатида жиноий низоларни тарафлар хоҳиш иродасини имкон қадар инобатга олган ҳолда ҳал қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят процессуал қонунчилида тарафлар манфаатларини тўлиқ инобатга олган ҳолда жиноят 1 Бердиев Шоназар Б. “Ярашув институти - унга оид қонун нормаларини қўллаш муаммолари“// Huquq va burch, 2012, №5. Веб манзил: www.huquqburch.uz (2013 йил 15 ноябрь ҳолатига) 17 ишини ҳал қилиш усули ярашув тўғрисидаги ишларни юритишдир. Бироқ ҳуқуқ илмида ярашувга ўхшаш, унинг айрим элементларини такрорлаган ҳуқуқ институтлари ёки иш юритиш тартиблари мавжуд. Буларга хусусий айблов тартибида ишларни юритиш, айтига иқрорлик битими, баённома тартибида иш юритиш, медиация ва бошқаларни мисол сифатида келтириш мумкин. Буларнинг деярли ҳаммасини инсониятга хос, жамиятга фойдали ҳуқуқий қоидалар дейиш мумкин. Бизнинг ҳуқуқ фанимиз учун унча яқин бўлмаган бироқ ривожланган хорижий мамлакатлар ҳуқуқининг таркибий қисмига айланиб кетган “медиация” категорияси ўзининг кўп қирралилиги, долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради. “Mediation” атамаси инглиз тилидан олинган бўлиб, луғавий маъноси “келишуш, тинчликка эришув” деган маъноларни англатади. Медиация бу “икки тарафни келишувга келтиришни ўз олдида мақсад қилиб қўйган жиноий низоларни ҳал этишнинг судгача бўлган алтернатив усулидир ва медиатор деб ном олган бетараф учинчи шахс икки томонни бир жойга келтириб уларни қониқтирадиган келишув устида музокара олиб боришни таминлайди.” 1 Медиатор тарафларнинг умумий манфаатини кўзлаган ҳолда иш юритади. Медиация жиноий низоларни ҳал қилишнинг алтернатив (судга қадар бўлган) усулларидан бири бўлиб, у ривожланган давлатларда ADR (alternative dispute resolution) номи билан машҳур. Медиация жиноий низоларни суд залига бормаган ҳолда, маълум келишмовчиликлар учун маълум усулларни қўллаган ҳолда икки тараф учун келишувнинг энг мақбул турини танлаб беради. 2 1 http://www.wordiq.com/definition/Mediation ; S ee Victim Offender Mediation in Cases of Domestic Violence, Workshop 17 of the European Forum for Victim Offender Mediation and Restorative Justice Proceedings from conference “Restorative Justice in Europe: Where are we heading?” Budapest, Hungary, 14-16 October 2004. 2 http :// www . jstor . org / discover /10.2307/41633831 //American Academy of Political and Social Science// Reform in Criminal Procedure by Hon Everett and P. Wheeler, pp. 185-189, New York City. 18 Медиация институтининг мақсади – низолашувчи тарафларнинг низоларини мустақил, ўзаро фойдали ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, унинг асосий тамойилларига ихтиёрийлик, тарафларнинг тенглиги, бетарафлик, медиаторнинг холислиги, махфийлик кабилар киради. Медиация жараёни музокаралардан иборат бўлиб, унинг муваффақияти нафақат тарафларнинг келишмовчиликларини ҳал этишга бўлган иродаси ва интилиши, балки медиаторнинг тажрибаси ва маҳоратига ҳам боғлиқ. Медиацияга нисбатан жамиятда вужудга келган эҳтиёж ўтган асрда янги касб – медиаторликнинг шаклланишига олиб келди. Медиаторлик билан шуғулланувчилар – медиаторлар тарафлар ўртасида вужудга келган келишмовчилик ва низоларни ҳал этишга кўмаклашадилар. Бунда медиатор далилларни текширмайди ва тарафларнинг талаблари қонунийлигига баҳо бермайди, аксинча, медиаторнинг асосий вазифаси – тарафлар ўртасида бир-бирларини тушунишга, улар учун маъқул ва мақбул шартларда масалани ҳал этиш имкониятларини излаш ва ҳал этишга кўмаклашишдан иборат. Медиация мажбурий кучга эга бўлмаган, тарафларнинг ихтиёрийлигига асосланган, конфиденциал жараён бўлиб, бу низолашаётган тарафларнинг ўз ихтиёрларига кўра, танлаб олган, бетараф учинчи шахснинг воситачилигида жиноий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низони ўзаро муроса-ярашув йўли билан ҳуқуқий асосда ҳал этиш жараёнидир. Бетараф учинчи шахс – медиатор аслида судья эмас ва вужудга келган низо юзасидан ҳеч қандай мустақил қарор ҳам қабул қилмайди. 3 Медиация институти кўплаб хорижий мамлакатларда ўтган асрнинг 70-80-йилларида янги атама сифатида пайдо бўлди. Европа мамлакатларидан Францияда биринчи медиатор – 1973 йилда тайинланган бўлиб, бу Швециядаги Омбудсманга ўхшаш институт бўлган. Дастлаб 3 Mediate.com/distinguish/mediation/reconciliation-Mediation in the Criminal Law, Zeno Daniel Sustac (last visited on December 12, 2013) 2 Naude et al “restorative justice: a global overview of its functioning and effectiveness” (2003) 16(5) Acta criminological at 1. 19 Францияда медиацияга ишончсизлик билан қаралган. Бироқ ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб низоларни ҳал этишнинг мазкур усули афзалликлари тушунилиб, уни қўллаш кенг жорий қилина бошланди. 1 Жиноят процессида медиация институтини турли давлатларда турлича ном олиб (“restorative justice” ёки “alternative dispute resolution”) 2 даставвал жиноят-процессуал ҳуқуқидан ташқарида вужудга келиб, ҳозирда жиноят процессуал ҳуқуқида ҳам ўз ўрнини топиб келмоқда. Лекин тадқиқот доирасида фақат медиация институти (ва ярашув институти) ҳақида сўз юритиш орқали “restorative justice” ни тушунишга ва илмий жиҳатдан ўрганишга ҳаракат қиламиз. “Restorative justice” ни биз “қайта тикланадиган адолат” деб таржима қилишга қарор қилдик. Лекин илмий ишда restorative justice атамасини ўзини қўллашга қарор қилдик, зеро халқаро миқёсда машҳур бўлиб бораётган институтнинг номи айнан шундай. “Restorative justice” жиноят ва жабрланувчи ҳақида бутунлай бошқача фикрлашни таклиф этади. Жиноий ҳаракатлардан асосий жабр кўрган томон давлат эмас, балки жабрланувчи шахси эканлигини таъкидлайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга буни инобатга олишни таклиф этади. 3 “Restorative justice” жиноят бу тўғридан тўғри хусусий шахсларга қаратилган деб билади ва хусусий айблов билан боғлайди. Жиноятдан энг кўп зарар кўрганларга келишмовчиликни ҳал этиш жараёнида фаол иштирок учун имконият берилиши кераклигини таъкидлайди. Маълумки, давлатнинг (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали) ўз олдига қўйган вазифаларидан бири жамиятда жиноятчилик сонини 1 2 1 Alternative dispute resolution or Restorative justice , The Thai Experience pp . 1-4 . , by Dr. Kittipong Kittayarak, new York City, 2003 3 2 Reform in criminal Procedure by Erverett P.Wheeler, Source: Columbia Law Review, Vol.4, No.5 (May, 1984), pp. 356-363, published by Columnia Law Review Association, Inc., Stable Url: Http://www.jstor.org/stable/1109459 3 Restorative justice through mediation: What we are learning from research. Mark S. Umbreit, Ph.D., Robert B. Coates, Ph.D., Betty Vos, Ph.D., Center for Restorative justice and Peacemaking, School of Social Work, University of Minnesota, pp.36-38. 20 камайтириш ва халқ учун тинч ва фаровон ҳаёт таъминлаб беришдир. Бу мақсадни улар жиноят юз бермасдан олдин ва бевосита жиноят юз берганидан сўнг амалга оширади. Жиноят содир бўлгунга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишдан ишни бошлайди ва қонун чиқарувчи жамиятнинг ривожланишига қараб мос равишда қонунлар ишлаб чиқаради. Жиноят содир бўлгандан кейин эса, давлат юқоридаги юксак мақсадни амалга оширишда жуда ҳам синчков ва эътиборли ҳаракат қилади. Қисқа қилиб айтганда давлат, жиноятчи билан ишлаб жабрланувчини беъэтибор қолдириши мумкин эмас, ва шу ўринда, жабрланувчига афзалликлар бериб айбланувчига эса фақат жазоловчи муносабатда бўла олмайди. 1 Озодликдан маҳрум қилиш муассасасидан қайтган, содир этган жинояти учун жазони ўтаб, янги ҳаётга қадам қўйиши лозим бўлган фуқаро учун жамиятга киришиш қай даражада қийин эканини ҳаммамиз биламиз. Жиноят процессуал кодексининг 66 1 моддасида кўрсатиб ўтилган жиноятларни ( ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларга ) содир этган жиноятчиларга нисбатан ҳукм чиқараётганда судя, тергов жараёнида терговчи ва бошқа ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари айбланувчи (судланувчи) нинг жазони ўташ муассасадан қайтгандан кейинги ҳаёти ҳақида озгина фикрлаб, кейин қарор қилсалар, яъни, келиб чиқиши мумкин бўлган ёмон оқибатларни инобатга олиб, уларни ҳеч қайси ташкилот ишга олмаслигини назарда тутиб, улардан яқинлар ва қариндошларнинг кўпчилиги юз ўгириб кетишини ёдда тутиб ва ниҳоят улар жамиятда ўзларини “ажратиб қўйилган” деб билишларини ҳис этиб қарор қилсалар, фуқаролар учун фаровон ҳаёт таъминлаб беришига, катта ҳисса қўшган бўлар эдилар. Бундан келиб чиқадики, жиноят ишларини юритиш соҳасида медиацияни жорий қилиш, ярашувнинг мавжуд қоидаларини такомиллаштириш керак. Шунда биз нафақат жабрланувчига, балки 1 Т ўлаганова Г.З., Жиноят процессида шахс ҳуқуқлқрини чеклаш мезонлари. Монография / проф. Ғ.А.Абдумажидов таҳрири остида.-Т.:, ТДЮИ, 2007.-20-25б. 21 айбланувчига ҳам адолатни ўрнатишда ва бузилган ҳуқуқни тиклашда ҳисса қўшишига имкон берган бўламиз. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 15-моддаси қуйидагича баён этилади: “Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.” Ярашув институти ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларга нисбатан қўлланилади, оғир ва ўта оғир жиноятларга нисбатан қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 66 1 -модда ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари кўрсатиб ўтилган. Ҳозирда ушбу прим модда ўз таркибида 53 та моддани мужассамлаштиради, жумладан 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109- моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш), 115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117- моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122- моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий 22 таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 138- моддасининг биринчи қисмида (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 143-моддасида (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш), 148-моддасида (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169- моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг « б » ва « в » бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172- моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173- моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 180-моддасида (сохта банкротлик), 181-моддасида (банкротликни яшириш), 185 2 -моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш), 192- моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 229-моддасида (ўзбошимчалик), 256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш), 257-моддасининг биринчи қисмида (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш), 258-моддасининг биринчи қисмида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 259- моддасининг биринчи қисмида (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво 23 транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 277-моддасининг биринчи қисмида (безорилик), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб белгилаб қўйилган. 1 Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 66 1 -модда ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари кўрсатиб ўтилган. Ҳозирда ушбу прим модда ўз таркибида 53 та моддани мужассамлаштиради. Лекин бизнинг фикримизча ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг барчасига ҳам медиация жараёнини қўллаб бўлмайди. Ушбу фикримизни асосли равишда кейинги бобларда давом эттирамиз. 2001 йил 29 августда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят- процессуал кодекслари амда Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун билан ярашув институти ЖПКга кириб кеди. Мазкур қонун билан жиноятларни таснифлаш, жиноий жазо тайинлаш ва уни ўташ қоидаларига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларини қўллаш доираси кенгайтирилди. 2 Ярашув институтининг талабларига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс жабрланувчига етказилган 1 66 1 -модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда 2 Т ўлаганова Г.З., Жиноят процессида ҳимоячининг иштироки. Ўқув қўлланма / проф. Ғ.А.Абдумажидов таҳрири остида.-Т.:, ТДЮИ, 2005.-137б. 24 зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмайди. Мазкур институтнинг самарадорлиги ҳамда халқимизнинг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мослиги унинг изчиллик билан кенгайиб боришига асос бўлди. Ҳозирги кунда 53 жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти назарда тутилган. Ярашув тў ғ рисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёҳуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки тергов, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши лозим. Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, ярашганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт. Бундай ариза суд муҳокамаси ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришиши лозим. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилгандагина, ярашув тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш мумкин. 1 Медиация инстиитутига келсак, Х.Д.Аликперовнинг фикрига кўра, медиация институтини жиноят ва жиноят процессуал ҳуқуқига тегишли бўлган умумий институт ҳисобланади ва унда низолашувчи томонлар ўз ихтиёрлари билан ҳолис шахс (медиатор) иштирокида низони ҳал этиш мақсадида шартнома тузишади. Шунингдек, медиация судларда мавжуд бўлган иш ҳажмини камайтиришда ва шу орқали одил судловнинг сифатли амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади. Медиация тартиботи томонларнинг ихтиёрийлик, махфийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлик, медиаторнинг холислик ва мустақиллик тамойиллари асосида томонлар ўзаро эркин хоҳиш билдиришларида ўтказилади. Медиация жараёни, мажбурий кучга эга бўлмаган, тарафларнинг ихтиёрийлигига асосланган, конфиденциал, яъни махфий ва ёпиқ жараён бўлиб, бу низолашаётган тарафларнинг ўз ихтиёрларига кўра танлаб олинган, бетараф ва холис 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майда қарори. 25 учинчи шахснинг воситачилигида, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низони шов-шувларсиз ўзаро муносабатларни сақлаб қолиш учун муросаю мадора - ярашув йўли билан ҳуқуқий асосда ҳал этиш жараёнидир. 1 Холис учинчи шахс - медиатор аслида судья эмас, балки у тарафларни муросага келтирувчи, ҳолис ва бетараф шахсдир. Медиатор вужудга келган низо юзасидан ҳеч қандай мустақил қарор ёки мажбурий ҳужжат қабул қилмайди, балки у тарафларга низонинг ўзаро фойдали ечимини топишга ёрдам беради, холос. 2 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Федерал ҳукумат томонидан қабул қилинган “Медиация фаолияти ва медиаторлар учун одоб-ахлоқ қоидалари” деб номланган қонунга назар ташласак, медиациянинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир: - медиация тарафлар томонидан тартибга солинадиган, мажбурлов жарёни ҳисобланмайди; - медиация тарафлари қарор қабул қилишга мажбур этилмайди. У воситачилик, тўғрироғи, низони ҳал қилишда тарафларга хизмат кўрсатувчи шахс ролини бажаради; - медиация – яширин, ошкор қилинмайдиган жараён ; - махфийлик тарафларга музокараларни ошкор қилинишини истисно қилган ҳолда, эркин ва натижали тарзда ҳал қилинишини таъминлайди ; - медиация – тарафларнинг ўзаро манфаатларига асосланган жараён ; - м едиацияда тарафлар ўзларининг шахсий иш манфаатларига ҳам амал қилишади. Шу тарзда, тарафлар келажакдаги иш фаолиятларига қаратилган, шу жумладан ўтмишдаги муносабатларни ҳам ҳ и собга олган натижани эркин тарзда танлаш имкониятига эга бўладилар ; - медиациянинг эркин ва махфий эканлиги тарафларларга жиддий фойда ҳамда оз миқдорда таваккалчилик келтиради. Дарҳақиқат, шуни 1 Аликперов Х.Д., Зейнабов М.А. Компромисс в борьбе с преступностью. М., 1999. С.51 и след. 2 Criminal Justice social network development centre for Scotland, Briefing paper 4, April 2002, Crime and Restorative Justice, Bill Whyte, pp.4-8. 26 алоҳида таъкидлаш мумкинки, низо ҳал этилмаган тақдирда ҳам, модомики, медиация тарафларга низонинг муаммолари ва вазиятни аниқлашга имкон берар экан, ҳар доим муваффақият қозонади, бундан ташқари ҳар қандай ҳолатда бўлажак суд муҳокамасида низони бартараф этишга олдиндан замин яратади. 1 Ватцке Эднинг фикрига кўра медиация-бу медиация иштирокчиларининг шартнома ёки бошқа ҳуқуқий муносабатлар асосида юзага келадиган, медиаторлар воситачилигида ҳал этиладиган, суд муҳокамаси бўлмаган фаолият тури. 2 Г.Метанинг таърифига кўра медиация – бу ҳамжиҳатликка эришиш ва низоли вазиятни ҳал қилувчи келишувни тузиш мақсадида ҳолис шахс – медиатор (воситачи) ҳузурида томонларнинг музокараларга ихтиёрий киришиш йўли билан низони ҳал қилиш тартиботидир. 3 Ярашув бизда суд қарори билан расмийлаштирилса, айрим хорижий давлатларда жабрланувчи ва ҳуқуқбузарнинг ярашиш истаги судловнинг ҳуқуқни тиклаш ғояси билан қўшилиб кетади. Тони Ф. Маршалнинг илмий ишларида шуни кўришимиз мумкинки юқоридаги фикрларни ўзида мужассам этган Ярашув дастури (Victim Offender Reconciliation Program – VORP) нодавлат ташкилотлар ёки ярашув хизматлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Бу дастур бўйича махсус воситачи – холис шахс дастлаб жабрланувчи ва жиноятни содир этган шахс билан алоҳида- алоҳида учрашади, содир бўлган воқеа юзасидан уларнинг фикрларини эшитади, саволларига жавоб беради. Агар ҳар икки томон келишишни истаса, воситачи уларнинг учрашувини ташкиллаштиради. Жабрланувчи айбдорнинг сўзларини эшитади ва унга истаган саволини бериши мумкин. Айбдор ҳам жабрланувчининг сўзларини эшитади, жабрланувчи ўзининг 1 The Model Standards of Conduct for Mediators, 1994-American Bar Association’s Section of Dispute Resolution, Act 24/56, 1994 2 Ватцке, Эд.   «Вполне возможно, эта история не имеет к вам никакого отношения…»: истории, метафоры, крылатые выражения и афоризмы в медиации   — М.: Межрегиональный центр управленческого и политического консультирования, 2009.— 144 3 Медиация   — искусство разрешать конфликты. Знакомство с теорией, методом и профессиональными технологиями / Составители: Г.Мета, Г.Похмелкина / Перевод с нем. Г.Похмелкиной.   — М.: Издательство Verte , 2004.   — 320 с. 27 далилларини айтади. Шундан сўнг улар етказилган зарарни ундириш ҳақида ёзма шартнома тузадилар ва бу шартнома ишни ярашиш учун юборган органга тақдим этилади. Иш суддан келган бўлса, шартнома ҳукмнинг бир қисмидан иборат бўлади. Агар иш полициядан ёки прокуратурадан келган бўлса, тузилган шартнома муваффақиятли амалга ошганидан сўнг тугатилади. 1 Юридик фанлари доктори Шоназар Бердиев ярашув институти ва медиация институтини жиноят процессига татбиқ этиш юзасидан ўз фикрларини баён этиб, шундай дейди: “ Жиноий судлов жиноятларни тез ва тўлиқ очиш, жиноят содир этган шахсга қонунда белгиланган адолатли жазо тайинлаш мақсадида амалга оширилади. Жиноят қанча тез фош этилса, тўлиқ ва сифатли тергов қилинса, жиноий жавобгарликка оид нормалар шунча аниқ қўлланади. Ярашув ғояси, биринчидан, жабрланувчи билан айбдор ўртасидаги процессуал харажатлари кам бўлган келишмовчиликни бартараф этади. Иккинчидан, мажбурий бўлмаган чоралар билан уларни юмшатиб, ижтимоий қарама-қаршиликларни ҳал қилишга имконият туғдиради. Учинчидан, жабрланувчига етказилган зарар компенсацияси бузилган ҳуқуқлар тикланишини кафолатлайди. Тўртинчидан, жиноят иши юзасидан судлашаётган барча манфаатдор субъектлар ўртасидаги адолатли келишувни тасдиқлайди. Бешинчидан, ярашув тарафларнинг ва, айниқса, жабрланувчининг маданий-маънавий савияси юқори эканини кўрсатади. 2 Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, медиация келишмовчилик ва низоларни ҳал этишнинг самарали ҳамда иқтисодий жиҳатдан тежамли усули бўлиб, бунда низолашувчи тарафлар ўз муносабатини сақлаб, баъзан яхшилаб олган ҳолда келишувга эришса бўлади. 1 Tony F. Marshal, Results of Research from British Experiments in Restorative Justice, in C RIMINAL J USTICE , R ESTITUTION , AND R ECONCILIATION 83, 83-86 (Burt Galaway & Joe Hudson eds., 1990). 2 Бердиев Шоназар Б. “Ярашув институти - унга оид қонун нормаларини қўллаш муаммолари“// Huquq va burch, 2012, №5. Веб манзил: www.huquqburch.uz (2013 йил 15 ноябрь ҳолатига) 28 2 .   Медиация институтининг тарихий асослари Медиация институтининг пайдо бўлиши ва тарихи қариндош уруғлар орасида вужудга келган жиноий келишмовчиликларни тинч йўл билан, ўзаро ҳал этишга қаратилган ижтимоий муносабатларга бориб тақалади. Қадимги даврларда қариндош уруғлар, қабилалар орасидаги келишмовчиликлар нафақат тинч келишув йўли билан балки қон тўкиш йўли билан ҳам ҳал этилган. Бу ишларни ҳал қилишда давлатнинг аралашуви кескин усулда қон тўкиш орқали ҳал қилинадиган қасос ва ўч олишлар камайишига сабаб бўлди. Адолат тимсоли ўлароқ давлат номидан суднинг чиқарган қарори бутун дунё халқлари томонидан қабул қилинди. 1 ХХ аср ўрталарига келиб жамият ва давлатнинг ривожланиши натижасида виктимология вужудга келди ва ушбу фан соҳаси жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўрганишни бошлади. Виктимология жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш назариясини илгари сурди ва бу кўп давлатлар томонидан халқаро миқёсда қабул қилинди. Адолат тушунчасига бошқача ёндашила бошланди, унга кўра жабрланувчи шахс жиноятчидан судга қадар ёки суд жараёнида етказилган зарар учун компенсация пули олиши даркор, агар бунинг иложи бўлмаса жабрланувчи тўлов пулини давлатдан олади. Жабрланувчининг барча талаблари ҳисобга олиниши ва тўғридан-тўғри қондирилиши, бузилган инсон ҳуқуқларини тиклашнинг мутлақ усули сифатида қабул қилинди. 2 Тарихчиларнинг таъкидлашларича қадимги греклар ва римлик савдогарлар ўртасидаги турли муносабатлар воситачилар ёрдамида тартибга солиб турилган. 3 Қадимги Рим ҳуқуқида яъни, Юстиниан қонунларида низоларни ҳал этувчи воситачилар турлича номланиб келган, улар сирасига internuncius, medium, intercessor, philantropus, interpolator, 1 Рахмонова C . М., Возможности Упразднения института возвра щ ения дела судом на дополнительное расследование, Автореферат // / проф. Ғ.А.Абдумажидов таҳрири остида.-Т.:, ТДЮИ, 2007.- 4 б. 2 Univerxcity of Gothenburg, School of Business Economics and Law, Victim-Offender Mediation in Sweden and South Africa, Frida Eriksson, Gothenburg, 2003, pp.5-10 3 http://en.wikipedia.org/wiki/Mediation / History 29 conciliator ва ниҳоят медиаторни киритишимиз мумкин. Баъзи қадимги қабилалар ўзаро келишмовчиликларни қабила кексалари ёки бошлиқларининг қарори билан ҳал этганлар. Жиноят процессида эса медиация институти “Restorative justice” сифатида ва унинг давомидан victim-offender mediation (унинг бир исми) XX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва олимлар томонидан илмий изланишлар олиб борилди ва унинг асоси ва мазмун моҳиятини жиноят процессуал қонунчилигида ўз аксини топтиришга ҳаракат бошланди. Аввалда медиация институтининг тарафдорлари кўп эмас ди бироқ секин аста уларнинг сони кўпайиб борди ва ривожланган давлатлар бу институтни битта-битта қабул қила бошладилар. 1 1970 йилларнинг ўрталарига келиб victim-offender mediation reconciliation program (“VORP”) (ярашув) институти Америка Қўшма Штатларининг Китченер программаси номи билан, Онтарио штатида вужудга келди (1974 йил). 2 1970-80 йиллар орасида тажриба сифатида ўтказиб кўрилди ва ижобий натижалар бера бошлади. 1980-90 йиллар орасида ушбу институтни жиноят процессуал ҳуқуқи фани тан олди ва ўзида акс эттира бошлади ва бутун дунё аҳолиси бу институт ҳақида била бошлади ва у кенг миқёсда ўз ўрнини топа бошлади. Жиноятчи ва жабрланувчи ўртасидаги келишмовчиликни ҳал этишнинг бошқа бир варианти сифатида юзага чиқди. Европада Англия ва Шимолий Америкада А Қ Ш биринчилардан бўлиб бу институтни қ ўллай бошлади. Биз учун эса медиация институти бутунлай ёт тушунча эмас, балки у турли шаклларда узоқ йиллардан буён халқимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб келмоқда. Бу жараёнларни шартли равишда қуйидаги босқичларда кўришимиз мумкин: - Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида VII асрдан ХХ асрнинг 20 – йилларигача, яъни, 1920 йилга қадар қарийиб XV асрлик йўлни босиб 1 University of Pretoria, The role of the Victim in the Criminal Justice System: A Specific Focus on Victim-Offender Mediation and victim Impact Statements by Kate Lynn De Klerk, 2012, p.35. 2 Tony F. Marshall, Results of Research from British Experiments in Restorative Justice, in C RIMINAL J USTICE , R ESTITUTION , AND R ECONCILIATION 96 - 100 (Burt Galaway & Joe Hudson eds., 1990). 30 ўтган медиация тарихи ислом қонунлари ва шариат қоидалари билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, бу даврда жуда кўп халқларнинг анъанавий-ҳуқуқий ва маънавий хулқ-атвор нормалари асрлар мобайнида ислом дини, унинг ҳуқуқий тизими шариат қоидалари билан узвий боғлиқ бўлиб келган. - 1920 йилдан 1990 йилгача бўлган 70 йиллик даврни ўз ичига олган собиқ совет ҳокимияти йилларидаги медиация тарихи совет қонунлари, ҳуқуқ ва меъёрий ҳужжатлари ҳамда маҳаллий урф - одат меъёрлари билан боғлиқ. - 1991 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йилларидаги медиация тарихи мустақиллик йилларида қабул қилинган қонунлар ва ратификация қилинган ҳалқаро шартномалар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан боғлиқ. Дастлаб, Биринчи босқич ҳақида. Миллионлаб кишиларнинг ижтимоий-ҳуқуқий, оммавий-маиший ва ҳатто, шахсий ҳаёти ислом ва унинг ҳуқуқи таъсирида ривожланиб келган. Шу билан бир қаторда ислом қонунлари бугун биз “медиация” деб номлаётган тарафларнинг ҳуқуқ бузилиши оқибатида келиб чиққан низоларни ҳал этишдаги яраштириш, содир этилган жиноят ва қилинган гуноҳларнинг жазоларини енгиллаштиришдаги кечиримлилик , давлат ишларида эса бағрикенгликка асосланган воситачилик тартиб - тамойилларига мустаҳкам асос яратган. Бугунги медиация усули ҳам мазмун - моҳияти билан ҳудди ана шу бузилмас асосга таянади. Марказий Осиёда ислом динининг тадрижий ривожланиши таъсирида ислом ақидалари маҳаллий халқ анъаналари ва урф-одатлари билан чамбарчас боғланиб кетган. Турли тарздаги ўзаро низолар эса худди ана шу бир – бири билан боғлиқ тартиб-тамойиллар асосида ҳал этиб келинган. Бошқача айтганда, ислом маънавий ва маданий тараққиётга, давлатчиликни мустаҳкамлашга, 31 сайёрамизда яшаб келаётган улкан омманинг тафаккури ривожига таъсир кўрсатиб келаётган мустаҳкам тизимдир. Ўзбекистонда ноанъанавий тартибда турли номлар ва атамаларда қўлланилиб келинган тарихий медиация усули – ахлоқ қоидалари, урф- одатлар ва умуман олганда, ислом дини қонун-қоидалари билан узвий боғланиб кетган. Чунки, таниқли шарқшунос олим, А.Массэ ислом ҳуқуқида одат расм-русум масалалари ҳуқуқ нормалари билан муштарак эканлигини таъкидлайди. 1 Низоларни ҳал этишда ислом қонунларини ўхшашлиги бўйича қўллаш, қиёслаш, таққослаш, солиштириш ва мушоҳада қилиш усули Абу Ханифа (р.а) томонидан кенг фойдаланилган усуллардан бири бўлган. Абу Ханифа (р.а) “муайян масала юзасидан барча томонларнинг якдил фикри, яъни бирлашиш, иттифоқ бўлиш, келишиш, азму-қарор қилиш, муҳокама этиладиган масала юзасидан тарафларнинг қатъий бир фикрга келишуви”ни тарафдори бўлган, яъни ҳозирги тил билан айтганда медиацияни қўллаган. 2 Абу Ханифа “томонларни бир қарорга келиштиришда арабча “ижтиҳод” қилиш – яъни ғайрат қилиш, интилиш, барча билимлар ва тоқатни ишга солиш” зарурлигини алоҳида таъкидлаган. Чунки, бу меъёр ўша давр ва ҳозирги медиациянинг асосий таянчларидан биридир. Буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя»сида жабрланувчининг айбланувчи билан ярашганлигига оид муносабатлар тўғрисидаги қоидалар қадимдан мавжуд. 3 Буюк бобокалонимиз Амир Темур ўз тузукларида “халқнинг эмин- эркин турмуш-тарзини таъминлаш учун айрим давлатлар билан қарашларда тафовут бўлса-да, тинчликпарварлик сиёсати асосида муроса 1 http://en.wikipedia.org/wiki/Mediation /History/Messe 2 http://en.wikipedia.org/wiki/Mediation /History ; Restorative Justive in the Twenty First century and in the HIstory: A Social Movement Full of Opportunities and Pitfalls by Mark S. Umbreit, University of Minnessota, 2002, p.268. 3 Т ўлаганова Г.З., Жиноят процессида ҳимоячининг иштироки. Ўқув қўлланма / проф. Ғ.А.Абдумажидов таҳрири остида.-Т.:, ТДЮИ, 2005.-141б. 32 билан мулоқот қилган”лиги, хатлар алмашиб, элчилар юбориб турганлиги баён этилган. Жаҳон давлатчилиги ва ҳуқуқ тарихида ҳозирги Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудида қарийб уч асрдан ортиқ ҳукмронлик қилган Бобурийлар салтанати бу заминда турли динлар – мусулмонлар, ҳиндулар, жаинлар ва бошқа диний оқимлар ўртасидаги зиддиятларга барҳам бериб, уларни яқинлаштириш мақсадида ислом қонунларига асосланган “Тавҳиди илоҳий” , яъни муросаи мадора усулини жорий этди. Бу усул тараққиёт даражаси, сиёсий, ҳуқуқий, диний қарашлари турлича бўлган халқларни ягона давлатга бирлаштириш, жипслаштириш ва муросага келтиришдек ўта мураккаб вазифанинг ечимини топа олганлиги билан жаҳон ҳуқуқи тарихида ўчмас из қолдирди. Иккинчи босқич. Медиациянинг бу босқичи 1920 йилдан 1990 йилга қадар бўлган 70 йиллик даврни ўз ичига олади. Совет ҳокимияти ўрнатилгач, қабул қилинган барча қонун ва қарорлар, аввало, социалистик мулк ва давлат манфаатларини кўзлаб ишлаб чиқилган. Бироқ, ҳуқуқ бузилиши содир этилиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда “Оқсоқоллар”, “Маҳалла фаоллари”, “Ҳурматли, кекса ва обрўли шахслар” кўринишидаги вакиллик, яъни медиация усули фаолият кўрсатиб келган. Бу даврда “медиация” ҳақида аниқ бир қонун бўлмаса-да, тарафлар ўртасидаги муаммо ва низолар суддан ташқари ва судга қадар ўша давр қонун – қоидалари, тартиб - тамойиллари ва азалий урф - одат меъёрларига таянган ҳолда ҳал этиб келинган. Учинчи босқич – 1991 йилдан бошланиб ҳозирга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Таъкидлаш керакки, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган либераллаштириш сиёсати ижтимоий жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва 33 инсонпарвар фуқаролик жамиятини шакллантиришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётир. 1 Жамиятда ўзаро ишонч, тотувлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик ва қонунга ҳурмат муҳитини мустакамлаётир. Айни пайтда минглаб одамлар тақдирида ижобий мазмун касб этиб, уларнинг жамиятдан, оиладан ажралмаган ҳолда ахлоқан тузалишига имкон беряпти. Медиация институти жамиятда судланганлик ҳолатини камайтирибгина қолмай, унинг узоқ давом этадиган, ҳатто авлодлар тақдирига ҳам таъсир ўтказадиган оқибатларини бартараф қилиш имконини беради. Қолаверса, айбга иқрор бўлишни рағбатлантираётган мазкур самарали ҳуқуқий институт ортиқча суд-тергов ҳаракатлари ва у билан боғлиқ харажатларга барҳам бериб, жараённи тезлаштириш ва соддалаштириш сари кенг йўллар очади. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятида инсонпарварлик ва адолат тамойилларига батамом мос келадиган ярашув медиация институти миллий қадриятларимизда ҳам ўз ифодасини топган. Жиноят содир этган шахс жабрдийдага товон тўлагани учун жабр кўрган тараф уни кечириб, айбдорни жазодан озод қилишни талаб қилишга ҳақли бўлган. Европа Уйи координатори Пьер-Пол Антуниссенснинг айтишича, Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар йилдан-йилга чуқурлашиб, чуқур маъно-мазмун касб этаётир. Айниқса, суд-ҳуқуқ соҳасида улкан ишлар амалга оширилди. Эътиборлиси, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари, илғор анъаналари минтақада биринчилардан бўлиб қонунчиликка, амалиётга татбиқ этилиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистоннинг бу борадаги илғор тажрибасидан бошқа давлатлар ўрнак олса арзийди. Халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик каби демократик қадриятлар истиқлол шарофати билан қонунларимизда ўз ифодасини 1 Исломов Б.О., Жиноят процессининг айрим принциплари. Рисола.-Т.: “ Fan va texnologiya ” нашриёти, 2007, 6 - б . 34 топгани фуқароларимизни фақат эзгуликка бошламоқда. Энг муҳими, у жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ахиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади. 35 3.   Айрим хорижий давлатларда медиация институти Restorative justice (медиация) институти жиноят процессуал ҳуқуқига киритган биринчи олим-ҳуқуқшунос бу Ховард Зехр (криминолог, Менносота Университети, АҚШ) ҳисобланади. 1 Бизнинг жиноят про ц ессуал қ онунчилигимизга ярашув институти 200 1 йилда кириб келди ва медиа ц ия институти э са ўрганилмо қ да. Яъни янги институт сифатида ўрганилмо қ да. Лекин айтиш жоизки, ю қ орида айтиб ўтилган иккала институтам бир ма қ садни кўзлаб ҳ аракат қ илади. Ярашув институтини медиа ц ия институтининг бир қ исми деб атасак хато бўлмайди. Медиацияни ўрганишга бағишланган халқаро тадбирларда унинг самарадорлиги бўйича бир қанча рақамлар келтирилади. Масалан, АҚШда мазкур усул билан ҳал этилган ишларнинг 95 фоизи суд муҳокамасигача етиб бормаган. Германияда бу кўрсаткич 90 фоиздан кўпроқ, Қуйи Саксонияда 97 фоиз, Буюк Британияда 90-95 фоиз низоли ҳолатлар суд муҳокамасигача ҳал этилади. Европада медиациянинг самарадорлиги ўртача 40-80 фоизни ташкил этади. 2 Россия Федера ц иясида бу институт 2001 йил катта реформани бо ш идан ўтказди. Жиноят про ц ессуал кодексига ўзгартиришлар киритилди ва 40 бобга “ Айбланувчи айбига иқрор бўлганда Суд қарорларини қабул қилишнинг алоҳида тартиби ” деган ном ( "Особый порядок принятия судебного решения при согласии обвиняемого с предъявленным ему обвинением" ) берилди. Унда айтилишича агар айбланувчи ўзига қўйилган айбни тан олса ва жиноятни очилишига ёрдам берган бўлса суд икки томонни яраштирув масаласига эътибор қаратиши лозим. 2 Биринчилардан бўлиб Шатихина Наталья Сергеевна бу институтни ўрганди ва 2005 йилда номзодлик диссертациясини (“Россия жиноят ҳуқуқида медиация институти”) ёқлади. 3 1 http://en.wikipedia.org/wiki/Howard_Zehr ; http://www.howardzehr.com 2 An Analysis of Reconciliatory Mediation in Northern Albania: The Role of Customary Mediators . A yse Betul, pp.33-36. Stable URL: http://www.jstor.org/stable/20750256 3 Шатихина Наталья Сергеевна , Институт медиации в российском уголовном праве "Российский университет дружбы народов".- Москва, 2005 36 1994 йил Америка Адвокатлар ҳайаъти (American Bar Association) жабрланувчи-жиноятчи медиацияси институтини ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқлади. Бу институтни ривожланишига аввал ишончсизлик билан қарашди, яъни жиноятчи ва жабрланувчининг бир-бирини тинглаб ёки узр сўраб юзма-юз ўтиришини тасаввур қила олишмади. 1995 йилда Жабрланувчига Ёрдам Миллий Институти (National Organization for Victim Assistance) жабрланувчиларнинг жиноят процессида тутган ўрнига бағишланган монограф чоп этди ва жабрланувчиларни ҳаракатга чорлади. Натижада институт бошқа штатларга - Аризона, Калифорния, Колорадо, Иллиноис, Иова, Миннесота, Ню Ёрк, Орегон, Пеннсйлвания, Техас, Вермонт ва Висконсинга ҳам кириб келди . 1 Медиация институти дунёнинг боша давлатларига ҳ ам кириб келди. А в страли я , К анада, бир неча Европа давлатлари, Япония, Янги Зеландия, ЖАР, бир неча Жанубий Америка давлатлари, Жанубий Коре я ва Россия шулар жумласидандир . Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон биринчи бўлиб, медиация институтининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқди. 2003 йилда “Медиациянинг Қозоғистонда жорий этилиши” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. 2011 йил 28 январь куни мамлакат парламенти томонидан шу йилнинг август ойида кучга кирадиган “Медиация тўғрисида” қонун қабул қилди. Мамлакатда медиация институти фуқаролик муносабатлари, меҳнат, оила ва бошқа ҳуқуқий муносабатларга нисбатан, ҳамда унча катта бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун қўлланилади. Институтнинг жорий этилиши билан судларда иш ҳажмининг кескин камайиши, судланганлик ҳолати кўрсаткичининг пасайиши ҳамда жамиятда келишмовчиликларнинг бартараф этилишида содда услубдан фойдаланилиши ўз самарасини бериши табиий, деган хулоса тан олинди. 2 Қозоғистонда биринчилардан бўлиб ушбу институтни 1 Alternatives to Court Proceedings: The Incresed Use of Reconciliation in Criminal Cases in Central Asia. Cynthia Alkon , p .237, 2005. 2 www.mediation.kz // Пен Сергей Геннадьевыч , Медиация в уголовном судрпроизстве, статья, ст.2 . 37 номзодлик даражасида ўрганган олим Пен Сергей Геннадьевыч бўлди. 38 Биринчи боб бўйича хулоса Биринчи боб доирасида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Медиация институти жиноятга қарши жавоб беришга умуман фарқли ёндашади. Медиация эътиборни жабрланувчи ва жамият аъзоларининг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда иштирок этишларига, юзма-юз суҳбат қуриш учун имкониятга, музокарага, муаммони ечишга қаратади ва бу бизга жамият ҳавфсизлигини таъминлаш, келишмовчиликларни ҳал этиш ва жиноят натижасида келиб чиққан барча муаммоларни ечиш учун йўллар очиб беради. Бошқа жиноятчини жазолашга қарши қаратилган жиноят ҳуқуқий тизимлардан фарқли ўлароқ, медиация асосий эътиборни жаъмият аъзоларига, жабрланувчига ва жиноятчиларга қаратади. Ушбу ёндашув халқаро миқёсда олимлар томонидан қизиқиш уйғотмоқда ва тамойиллар, қадриятлар ва ишлаш методлари бўйича улар ўз фикрларини бериб бормоқдалар. Аммо камчилик шундан иборатки, бу янги институтни жамиятда имплементация қилиш масаласи осонликча ҳал бўлиб қолаётгани йўқ. Халқаро миқёсда медиация институтини унча хавфли бўлмаган жиноятларга ва вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятларга нисбатан қўллаш лозим деб ҳисоблайдилар. 2. Амалётга эндигина кириб келаётган назария сифатида (қадимги қадриятлар ва урф-одатларга асосланган ҳолда), медиация институти дунёнинг аксарият ҳуқуқшунослари ва амалётчилар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасида сўров ўтказилганда айнан “медиация” деган ном остидаги ўзгаришларни хушламасада, жиноят ишлари тарафлар иштирокида, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ижтимоий тузилмалар томонидан тез ҳал қилиш ижобийлиги хусусида фикр билдирдилар. 39 II   боб. Жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми 1.   Жиноят процессига медиа ц ия институтини татбиқ этиш зарурати Дунё амалиётида медиация институти дастлаб оилавий ва меҳнатга оид низоларни ҳал қилишда қўлланилган бўлса, кейинчалик иқтисодий келишмовчиликларни ҳам бартараф этишда муҳим аҳамият касб эта бошлади. Ҳозирги кунда эса барчамизга аёнки дунёнинг ривожланган давлатлари ўз қонунларини либераллаштириш (янада инсонпарвар қилиш) йўлида изланмоқда. 1 Ўзбекистонда ҳам давлатнинг жиноят ва жиноят- процессуал сиёсати либераллашиб боряпти. Зеро, м едиация институти жабрланувчига ўзига етказилган зарар миқдоридан келиб чиқиб, айбловни қўллаб-қувватлаш ёки ундан воз кечишни танлаш ҳуқуқини беради. Айни пайтда бу институт жиноят содир этган шахсни ўйлашга мажбур қилиб, жиноят қонунининг рағбатлантирувчи нормаларига асосан, жиноят туфайли етказилган зарарни қоплаш, айбига иқрор бўлиш, одил судлов органларининг жиноятни фош этишига кўмаклашиш, хуллас, муайян даражада ва шаклда ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадида ҳаракатга тушишига туртки беради. Инсонла рни ярашувга ва келишувга ундар экан, Президент Ислом Каримов “Халқимизда ор-номус, андиша, ҳаё ва ибо ниҳоятда кучли. Бу эса кўпинча уйдаги можарони ҳал қилиш учун ариза ёзиб, судга чопишга йўл бермайди. Оилавий келишмовчиликларни нари борса маҳалла доирасида, кўпни кўрган кексалар, фаоллар ёрдамида ҳеч кимга овоза қилмай, ортиқча расмиятчиликка йўл қўймай ҳал этиш – бу ота- боболаримиз амал қилиб келган азалий одат. Ким нима демасин, биз бундан ҳеч қачон воз кечмаймиз. Бугун биз суд тизимини айнан ана 1 Му хитдинов Ф.М., Жиноят процесси : моҳият, мазмун, шакл. Монография. Т. :“ Адолат ” нашриёти, 2002 , 6-б. 40 шундай қарашлар асосида ислоҳ қиляпмиз. Шу мақсадда судларда ярашув амалиёти ҳам кенг қўлланмоқда. Бу ўзаро келишув йўли билан бўладиган масалани жанжал кўтармасдан, беҳуда аризабозлик, бир-бирини ҳақорат қилмасдан ҳал этиш имконини беради” дея таъкидлаган эди. 1 Тўғри, Ўзбекистонда турли миллатлар яшайди. Бу қоидаларнинг амалда қўлланилиши уларга ҳам нафи тегса тегадики, зиёни тегмайди. Қолаверса, жиноят иши юзасидан низолашаётган шахсларнинг медиацияни танлаши ихтиёрийлик касб этиши қарорлар чиқаришда муқобилликка эришиш борасида давлатнинг ортиқча назоратини чеклашга олиб келади. Ярашув институтини янада такомиллаштириш ва унинг таъсирига тушадиган шахслар доираси устида янада ўйлаб кўриш жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этган бўларди. Маълумки, ЖКнинг 66 1 -моддаси иккинчи қисмида оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди, деб кўрсатилган. Фикримизча, қонундаги бу тақиқ бекор қилиниши лозим. ЖКнинг 72- моддаси тартибида шартли ҳукм қилинганлар, шунингдек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми даврида ЖКнинг 66 1 -моддаси таъсир доирасига тушувчи жиноятларни содир этган шахсларга ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазо тайинланмасдан, ишни ярашув ёки медиация билан тугатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Амалдаги қонунчилигимизда ярашув институтини қўллаш имконияти ҳозирча фақат биринчи инстанция судига берилган. Уни қўллашни суднинг апелляция, кассация ва назорат босқичларида ҳам жорий этилмаган. 2 Чунки амалиётда шундай ҳолатлар юзага келмоқдаки, 1 Каримов. И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва ҳалқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.15. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2007. - 318 б. 2 Иноғомжонова З.Ф. , Тўлаганова Г.З. Жиноят процесси муаммолари. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДЮИ, 2007. – Б.93. 41 биринчи инстанция судида ярашув институти таъсир доирасига тушувчи жиноят ишини кўриб, суд жабрланувчи ярашмаганлиги муносабати билан судланувчига нисбатан айблов ҳукми чиқаради. Аммо маълум муддат ўтгач, жабрланувчида судланувчи билан ярашиш истаги пайдо бўлган тақдирда ҳам суд ярашув институтини қўллай олмайди. Бундай ҳолатлар ярашувнинг имкониятларини маълум маънода чеклайди. Имкониятлари чекланган институтнинг имкониятларини медиация институти орқали имкониятларини кенгайтиришимиз лозим деб ҳисоблаймиз. Ҳолбуки, судланувчи жабрланувчи билан ярашиш учун унинг кўнглига йўл топиши, шу мақсадда бу жараёнга ижтимоий институтлар, маҳалла ишчи жамоаси, ижтимоий ҳаракатлар ва кўрган оқсоқолларни жалб этиши ва ўзаро муросага келиш учун ҳам маълум вақт талаб қилинишини инобатга олиш зарур. Шунингдек, судьяларда, профилактика нозирлари ва маҳалла оқсоқолларида ярашувга доир жиноят ишларини кўриш бўйича кўникмаларни шакллантириш керак. Улар оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг иш, ўқиш ва яшаш жойларида ўтказиладиган учрашувларда аҳолига ярашув институтининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бериши лозим. Энг асосийси, барчамиз улуғ мақсадларимиз йўлида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари талабларига оғишмай амал қилишимиз зарур. Республикамизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида, ҳозирга келиб, ривожланиш ва тез ўзгаришлар натижаси ўлароқ, медиация институтини жиноят процессига татбиқ этиш зарур бўлиб қолди, буни қуйидаги сабаблар билан асослаш мункин. Биринчидан, биз олқишлаётган ярашув институти кутилган натижани кимлар учундир беряпти, кимлар учун эса йўқ. Я ъ ни, те р говчи , суриштирувчи, суд ь я ва терговчи учун кутилган натижа бор. Иш тезро қ 42 тугайди. Айбланувчи аввалига ҳ урса н д б ў ляпти, ма ъ лум муддат ў тгандан с ў нг э са у “бу фу қ аро жиноят содир э тган ва судланган (суд залига бо р ган , яъни)” деган малумот са қ ланиб қ олганини ва бу нарса унинг келажакда ба ъ зи амалга оширмо қ чи б ў лган ишларида т ў с қ инлик қ илишидан х абар топяпти. Дардини айтиб қ аё ққ а боришни билмаяпти. Ҳ у қ у қ ни му ҳ офаза қ илиш ташкилотларига борса “бу иш бизни ваколатимизда э мас” деб бош қ а ташкилотга ж ў натиб юбориляпти. “Шахс судланмаган деб топилади” деб қ онунда ёзиб қў йган билан, амалда натижа кутилганидек э мас. Шу е рда айтиб ў тишимиз жоизки, биз барча жиноятчилар ҳ а қ ида с ў з юритаётганимиз йўқ . Фа қ атгина 66 1 модданинг ба ъ зи қис ми, оила ичидаги можароларнинг жиноят даражасига етиб боргани (биринчи марта) ва вояга етмаганлар жиноятчилиги (биринчи марта) ҳ а қ ида с ў з юритиляпти. Иккинчидан, ярашиб олиб ма ъ лум муддат ў тгандан с ў нг яр а шганига афсус қ илиб қ олаётганлар ҳ ам йўқ э мас. Бунга сабаб, т ўғ ри, етказ и лган зарар қ опланган б ў лади, лекин инсон ҳ амма бузилган муносабат ҳ ам зарарни қ опланиши билан ў з ў рнига тушиб кетмаслигини ма ъ лум муддат ў тгандан с ў нг тушуниб етади. Агар биз медиа ц ия жараёнини қў лласак шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчини юзма юз ў тиргизсак ва улар дилдан су ҳ бат қ урса. Жиноят ни содир этишда гумон қилинаётган шахс ёки айбланувчи жабрланувчининг юзида ў зи қ илган айб ишнинг келиб чи ққ ан о қ ибатларини к ў рса, сезса, ҳ ис қ илса , в а бунинг натижасида чин к ў нгилдан узр с ў раса, афв тиласа, масаланинг ечими албатта топилган б ў лар э ди. Чунки, суд залида тур и б “мени кечири нг лар, мен айб иш қ илиб қў йдим” деган гап одатда чин к ў нгилдан чи қ майди, жазони енгиллаштириш учун айтилади, х олос. Жабрланувчига э са бу нарса умуман керак э мас. Ҳ атто немис олимлари Степанос Бибас ва А.Биерсчба х “чин юракдан афсусланиш ва узр с ў рашни жиноят про ц ессуал кодексига киритиш керак” деган фикрни илгари суришади. 1 Бу билан муаллифлар айбига иқрорлик 1 Stephanos Bibas va A.Bierschbach, Integrating remorse and apology into Criminal Procedure, Tha Yale Law Journal, 2006 43 низоларини ҳал қилиш учун нафақат моддий ҳуқуқ жиҳатдан муҳим, балки процессуал чораларни қўллаш учун катта аҳамият касб этишини асослаб берганлар. Учинчидан, бизда президентимиз томонидан қайта қайта эътибор берилаётган, олимлар томонидан ҳуқуқий базаси ривожлантирилаётган ва қадим қадимдан биз учун қадрият бўлиб келган маҳалла институти бор. Биз бу институтдан жиноятчиликни олдини олишда, фуқароларнинг ҳуқуқий салоҳиятини оширишда ва фуқароларни бир бири билан келиштиришда ва яраштиришда фойдаланмоғимиз лозим. Тинч ва фаровон ҳамда ҳамжиҳат ҳаёт тарзини инсонлар учун яратишда маҳалла институтининг роли катта. Биз бу институтни янада мустакамламоғимиз ва ваколатларини кенгайтирмноғимиз лозим. Зеро, маҳалла оқсоқоли ва профилактика нозири инсонларга энг яқиндир. Яъни, уларни ҳаётидан, яхши-ёмонидан ва муаммоларидан биринчи бўлиб хабардор бўладигн одамлар шулардир. Республикамизда олиб борилаётган жиноят ва жиноят процессуал ҳуқуқ нормаларини либераллаштириш натижасида, ҳозирга келиб, чинакам медиация учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, медиация, Европа давлатларида жиноий - ҳуқуқий низоларни ҳал этишда жуда самарали ҳисобланади. Айниқса, англо-саксон ҳуқуқий тизимида яраштирув жараёнларида медиация кенг қўлланилади. 1 Охирги ўн йилликда Европа Ҳамжамияти доирасида медиацияга ижтимоий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш имкониятларидан бири сифатида мурожаат этиш тенденцияси кузатилмоқда. Шу аснода, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятига чуқур интеграциялашувини инобатга олиб, илғор мамлакатлар юридик тажрибасидан фойдаланиб, ўз миллий қадриятларимизга мос равишда 1 Ҳайдаров А. Айрим хорижий мамлакатларда жиноят ишларини юритиш тартиби. Илмий рисола. Т., “Fan va texnologiya” нашриёти, 2007, 63-б. 44 қонунчиликни ривожлантириб, ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамланиб бориши илмий методологик асосларини медиация институтига нисбатан қўллаш ва ўрганиш – давр талабидир. 2.   Ижтимоий тузилмалар ва профилактика нозирлари фаолиятида медиация . 45 Суҳбат қуриш, гаплашиб ўтириш, музокара олиб боришнинг кучи ва таъсири шу даражада кучлики, уни биз кўп ҳам сезавермаймиз ва амалётдаги аҳамиятига унча эътибор қаратмаймиз. Лекин, шуни ёдда тутишимиз лозимки, озгина суҳбат қуриб ўтириш орқали бузилиб кетиш арафасида турган оилалар ярашиб кетади ёки муносабатлари таранглашиб турган дўстлар орасида яна яхшилик уруғлари сочилади. Ваҳоланки, бутун дунё миқёсида содир бўлаётган қанча қанча қалтис вазиятлар уруш ва жазолаш орқали эмас, балки музокаралар орқали ҳал этиляпти. 1 Энди, жиноят процессига келсак, бизда медиация институтини қабул қилиб бўлмайди дейдиганлар кам эмас, “ярашув институтининг ўзи етади” деб айтадиганлар ҳам йўқ эмас. Лекин ўзбек халқининг урф-одатлари ва қадриятларини “устидан босиб ўтиб кетиш”га ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. “Кичикларга иззат, катталарга ҳурмат”, “оила муқаддасдир” ва “ватан остонадан (оиладан) бошланади” деган халқимизнинг мақоллари бежиз эмас. Буларнинг тагида шу фикр ётадики, сиз ва биз ҳуқуқбузарлик содир этган ҳаммани жазолай олмаймиз. Яъни, суд залига олиб бора олмаймиз, бу тўғри бўлмайди. Меҳр-оқибат кўрсатиш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қардошлик, дўстлик, қўшничилик ришталарини мустакамлаш – халқимизнинг азалий қадриятларидан. Халқимиз ҳар қандай келишмовчиликни тинч йўл билан, муроса-ю мадора асосида ҳал этишга одатланган, аразлашганларни яраштириш ана шундай хайрли амаллардандир. 2 Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда кўплаб миллий анъаналаримиз тикланиб, янада ривожлантирилмоқда. Инсонпарварликка асосланган эзгу қадриятларимиз қонунчилигимизда ҳам ўзининг кенг ифодасини топаётир. Бу – ҳуқуқий давлатни қуриш ва кучли фуқаролик жамияти шакллантириш йўлида суд- 1 Alternatives to Court Proceedings The Increased Use of Reconciliation in Criminal Cases in Central Asia: A Sign of Reform or Cause for Concern? Cynthia Alkon 2 Кaримов И.А.Мамлакатимиз ни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир // Халқ сўзи. 2010 йил 8 декабрь . 46 ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, хусусан, жиноят ва жиноят процессуал қонунчиликни фуқаролар манфаатига мослаштиришга қаратилган улкан эътибор натижасидир. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этишнинг мустаҳкам тизими яратилди. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги изчил ислоҳотлар бунда муҳим омил бўлмоқда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда дунёдаги энг инсонпарвар ва либерал жиноий жазо тизимлардан бири барпо этилди. 1 Инсонлар орасида келишувни (я рашувни) такомиллаштириш шахсларнинг жамиятда тутган мавқеини сақлаб қолиш, оиласидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслик ва жавобгарликка тортиш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бундай ҳолатлар аксинча тус олса, оила муҳитига, фарзандлар маънавиятига қанчалик салбий таъсир кўрсатишини тасаввур қилиш қийин эмас. Шу боис медиация институтининг жорий этилиши одамлар, айниқса, яқин кишилар, қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликни муроса-мадора йўли билан ҳал этишда муҳим восита бўлади. Бу эса қонунларимизда одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари устуворлигидан далолат беради. 2 Одатда, бир-бирини билиб-билмай ҳақоратлаган кишилар эртаси куни бу ишидан пушаймон бўлади. Яъни, жиноят иши очилиши билан кўпчилик ўзаро ярашиб, келишиб қолади-да, уни “ёпиш” тараддудига тушади. Бундай шароитда ярашув институти фуқаролар учун айни муддаодир. Лекин биз оилалар ичидаги келишмовчиликни ҳамда ёшлар орасидаги енгил ва унча оғир бўлмаган ҳуқуқбузарликни ярашув орқали судга олиб чиқишга ҳожат йўқ (чунки қонунда бошқача ёзилган бўлсада, “судланди” деган маълумот сақланиб қолмоқда) деб ҳисоблаймиз. Судгача 1 Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент: Маънавият; 2008. 174 б. 2 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари –олий қадрият. Т.14. Тошкент: Ўзбекистон; 2005. 280 б. 47 бўлган босқичда медиацияни қўллаб яраштириб юборсак, бизнинг фикримизча, аҳоли учун ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ҳам қулай бўлади. Айтайлик, икки овсин болалари устида жанжаллашиб қолади-ю, улардан бири жаҳл устида иккинчисига тан жароҳати етказади. Бир қарашда – оилавий можаро, аммо қонун нутаи назаридан – жиноят. Бироқ яқин қариндошларнинг судлашуви ёки кимнингдир жазога тортилиши оила муҳитига, фарзандлар келажагига катта салбий таъсир ўтказиши турган гап. Шу боис улар бир-бирини кечириб, тезда ярашиб олади. Яна бир ҳолатда эр-хотиннинг уруши оқибатида эркак қўлига эрк беради ва аёл ғазаб устида судга ариза билан мурожаат қилади. Ёш фарзанди бўлган ёш оиланинг тақдири арзимаган тортишув сабаб жар ёқасига келиб қолади. Иш шу тахлит давом этиб, оила бошлиғи жазога тортилса, аёл бева, фарзанд тирик етим бўлиб қолиши турган гап. Бу, аввало, уларнинг ўзларига, қолаверса, жамиятга қанчалик зарар келтиришини тасаввур қилиш қийин эмас. Медиация институтининг имконияти бундай оилани ҳам парокандаликдан асраб қолади. Суд-ҳуқуқ тизими асосан жазолашга қаратилган собиқ тузум даврида бундай жанжаллар аксинча якун топгани сир эмас. Минглаб, ҳаттоки, миллионлаб фуқаролар ана шундай арзимаган сабаблар билан қамоққа тушган ва бундан нафақат айбдор, балки унинг оила аъзолари ҳам катта жабр чеккан. Мустақилликка эришганимиздан сўнг кўпдан-кўп қадриятларимиз тикланди. Шу жумладан, маҳалла институти ҳам ўз ўрнини топди. Маҳалла ўзини ўзи бошқаришнинг халқимиз қадриятларига хос усули бўлиб, кўп минг йиллик тарихга эга. Манбаларда қайд этилишича, маҳаллалар айниқса Амир Темур ва темурийлар даврида гуллаб-яшнаган. Собиқ иттифоқ даврида маҳаллага ўз умрини ўтаб бўлган эскилик сарқити сифатида қаралгани боис расман тан олинмади ва жамиятни бошқариш тизимига киритилмади. Мустақиллик қўлга киритилгач, маҳалла ҳаёти 48 билан боғлиқ кўплаб удум ва анъаналар қайта тикланди. Унинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, умуман олганда, маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 1 Мамлакатимизда қадим-қадимдан маҳалла оқсоқоллари қўшнилар, оила аъзолари, эр-хотинлар ва бошқалар ўртасидаги низоларни ҳал этишда воситачилик қилиб келган ва бугунги кунда ҳам бу вазифани бажармоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги қарори билан "Фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссияларини ташкил қилиш тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш орқали бу амалиёт қону нийлаштирилди. Шубҳасиз, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи бу бўлинмалар судлов органларининг ишларини камайтириб, фуқаролар яшайдиган жойларда ижтимоий босимнинг пасайишига, шунингдек уларнинг келгусида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик комплекс чора- тадбирларга фаол жалб қилиниши натижасида криминоген кўринишнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади. 2 Бироқ маҳалла фаолларининг фаолияти яраштирув комиссияларида номлари кўрсатилган таркибий бўлинмалар фаолиятига мос эмас. Чунки Низомда на моҳиятан ва на мазмунан ярашувнинг мақсади акс этмаган, балки уларнинг фаолияти муайян маиший вазиятни муҳокама қилишда иштирок этиш, таклиф киритиш билан чекланган. Бундан ташқари, яраштирув комис сияларига профилактика органлари мақомини беришга уриниш сезилади. Кўринадики, яраштирув комиссияларининг ҳозирги амал қилиш шаклини сақлаб қолган ҳолда, миллий қонунчилигимиздаги сўнгги ижобий ютуқлардан бири бўлган медиация тартибини ўтказиш учун суд, прокурор ёхуд терговчи (суриштирувчи) томонидан таъсис этилиши мумкин бўлган яраштирув гуруҳи сифатида фойдаланиб бўлмайди. 1 “Суд амалиётига медиация институтининг жорий этилиши: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конфереция материаллари Т. 27.05.2010. 2 Низомов С. Жиноят қонунчилиги ва ярашув ҳуқуқий механизими.//Ҳуқуқ ва бурч №6. 26-б, 2010 й. 49 Чунки жиноят қурбони ва ҳуқуқбузар ўртасидаги низони муваффақиятли ҳал этишнинг аксарият шартлари ва омиллари психологик хусусиятга эга, улар иштирокчиларнинг ўзига хос хатти-ҳаракатлари ва ҳамкорлигини акс эттиради. Айнан шунинг учун ҳам низоли ҳамкорликни тугатиш ҳар қандай низони ҳал этишнинг дастлабки ва аниқ шартидир. Шу муносабат билан, иш тирокчиларнинг умумий ёки моҳиятан яқин мақсад ва манфаатлари кесишган нуқталарни топиш иккиёқлама жараён ҳисобланади ҳамда ўз мақсад ва манфаатларини ҳам, бошқа тарафнинг манфаатларини ҳам таҳлил қилишни тақазо этади. 3 Чунки низони ҳал этиш чоғида тарафларнинг бир-бирига нисбатан салбий муносабатлари сақланиб қолади. У иштирокчилар тўғрисидаги салбий фикрларда ва уларга нисбатан салбий муносабатларда ифодаланади. Низони ҳал этишга киришиш учун бу салбий муносабатларни юмшатиш зарур. Шуни эътиборга олиш лозимки, низони келтириб чиқарган муаммони кучларни бирлаштириб, биргаликда ҳал этиш яхши натижа беради. Бунга, биринчидан, ўз нуқтаи назари ва ҳатти- ҳаракатларини танқидий таҳлил қилиш ёрдам беради, чунки ўз хатоларини аниқлаш ва тан олиш иштирокчиларга салбий муносабатда бўлиш ҳолларини камайтиради. Иккинчидан, бошқа иштирокчиларнинг манфаатларини тушу нишга ҳаракат қилиш зарур. Бунда тушуниш-қабул қилиш ёки ёқлашни англатмайди. Учинчидан, иштирокчиларнинг хатти- ҳаракатларидаги конструктив асосларни ёки ҳатто уларнинг ният ва мақсадларини ажратиб олиш лозим. Бунда низони бартараф этиш натижага таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлиб, уни тартибга солишда учинчи тарафнинг иштироки тақозо этилади. Профессионал кадрлар-воситачиларни (медиаторларни) топиш тўлақонли ярашув институтини шакллантириш йўлидаги мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Агар хорижга назар ташласак, Европа Кенгашининг (99) 19 рақамли Тавсиясига асосан воситачи хусусан, 3 Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З., Қўшаев Н.М., Джураев И.Б., Таджибаева А.Ю. Жиноят процессининг конститутциявий принциплари. Рисолалар тўплами. -Т.: ТДЮИ нашриёти, 2011. 27-б. 50 психология, конфликтология, виктимология соҳаларида ваколатли бўлиши, муайян ҳажмдаги ҳуқуқларни билиши низолашаётган тарафларга ва расмий одил судлов тизимига нисбатан бетараф булиши; муайян процессуал мақомra эга бўлиши лозим. 1 Бошқача қилиб айтганда, низоларни тартибга солиш жараёнида учинчи тараф (медиатор) вазифасини педагог, психолог, ижтимоий ходим, тарбиячи каби яраштирув соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган икки- уч ва ундан ортиқ профессионаллардан иборат гуруҳ бажариши мумкин. Формал ёки расмий медиаторлик медиаторда норматив мақом ёки оппонентларга таъсир ўтказиш имконияти мавжуд булишини тақазо этади. Бироқ, Ч. Фариснинг фикрича, ярашув тартиби жиноят процесси доирасидан ташқарида амалга оширилиши лозим, воситачи сифатидаги шахс процессуал фигура ҳисобланмайди. Медиациянинг юристлар, психологлар, социологлар томонидан етарли даражада яхши ишланган ва нашр қилинган илмий асарларда акс эттиририлган "ички" тартиби, бир қатор олимларнинг фикрича, процессуал тартибга солиниши лозим эмас. Процесс учун фақат ярашувнинг натижалари аҳамиятга эгадир. 2 Албатта, Жиноят кодекси ва Жиноят процессуал кодекси нормаларида ярашувнинг ҳуқуқий асослари ва тартибларининг қонуний мустаҳкамланиши ва медиация институтининг келгусида амалга оширилишини ярашув бўйича дастурлар ишлаб чиқмасдан ва такдим этмасдан ҳамда ярашув бўйича қўмиталар ёхуд медиаторлар тайёр лашни ташкиллаштирувчи, медиаторликка номзодларга касбий ёрдам беришни, ярашув тўғрисидаги билимларни тарқатишни таъминловчи медиация марказларини ташкил этмасдан туриб тушуниш қийин. Медиациянинг кўп босқичдан иборат бўлган юридик лаёқатли ҳолатини ва уни самарали ўтказишга эришишни таъминлаш бир қатор 1 Зер Ховард. Восстановительное правосудие: новый взгляд на   преступление и   наказание. Пер. с   англ. языка / Общ. ред. Л.М.Карнозовой. Коммент. Л.М.   Карнозовой и   С.А.Пашина. М.: МОО Центр «Судебно-правовая реформа», 2002. 2 To Reform Criminal Procedure by Charles B. Faris, Source: Jounal of the American Institute of Criminal Law and Criminology, Vol.6, No.4 (Nov, 1985), pp. 546-555, published by Northwestern University, Stable Url: http://www.jstor.org/stable/1132734 51 мураккабликларга эгадир. Ҳатто, медиация марказларини ўрнатган ва аллақачон дастлабки дастурларни ишлаб чиққан Литва, Латвия, Беларусь, Молдова, Монголия, Болгария, Украина, Чехия каби мамлакатларда ҳам табиий мураккабликлар сезилади. 1 Англашиладики, медиация институтини ишга туширишда бюджет маблағлари, лойиҳани молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар тўсиқ бўлиши мумкин. Ўзбекистонда эса қонун чиқарувчи келишув юстицияси элементларининг шак лланишини ташқи жиҳатдан қараганда, медиация шаклида моддий асосга эга ва процессуал тартибда мустаҳкамланган тарафларнинг ярашуви институтига ўтказиш ни бошларкан, шубҳасиз, барча ижобий ва салбий оқибатларни ҳисобга олган. Бироқ одил судловнинг янги парадигмасини амалга ошириш сифатидаги қайта тиклаш юстициясининг автоном тизимини таъсис қилиш истиқболлари жуда ҳам йироқ. Шунинг учун "бугунданоқ жиноят процессига ўзгартиришлар киритиш керак ва медиаторларнинг малакали фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шаротларни яратишга киришиш лозим" деб ёзади Э.Линдсей. 2 Миллий ва хорижий амалиётнинг кўрсатишича, яра шувда етакчилик вазифасини жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳам, махсус тайёргарликни ўтаганидан сўнг бошқа шахслар ҳам бажаришлари мумкин. Давлат ижтимоий буюртмасининг механизми махсус ташкилотларни тузиш имкониятини ҳам яратади. Кўриниб турибдики, давлат учун ҳам, хизмат кўрсатишни истаган шахслар учун ҳ ам бир қатор таш килий оқибатларни келтириб чиқарадиган янги ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳаси ҳақида гап бормокда. Акс ҳолда, ярашув ишини ўз вақтида ҳуқуқий тартибга солмаслик давлатнинг ножиддий мақсадлари, эълон қилинган 1 Зер Ховард. Восстановительное правосудие: новый взгляд на   преступление и   наказание. Пер. с   англ. языка / Общ. ред. Л.М. Карнозовой. Коммент. 2 Suggested Improvements in Criminal Procedure by Edward Lindsey, Source: Journal Of American institute of Criminal law and Criminology, Vol.8, No.1 (May, 1987), pp. 2-5, published by Northwestern University, Stable Url: http://www.jstor.org/stable/1133703 52 жиноят-ҳуқуқий доктри насида бу масалага берилаётган эътиборнинг сохталигидан далолат беради. Чунки медиациянинг мавжуд бўлмаслиги тарафларнинг ярашувини тўхтатиб қўяди, бу эса қонун нуфузининг пасайишига олиб келади ва эндигина пайдо бўлаётган келишув институтига бўлган ишончни йўқотади. Айнан шунинг учун ҳам, амалий мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан ва юзага келган воқеликни ҳисобга олган ҳолда, биринчидан, дастлабки босқичда яраштирув комиссияларининг фаолиятини мақбуллаштириш нуқтаи назарлари ва йўналишларини кучайтириш, хизмат ваколатларини аниқлаштириш ва кенгайтириш, уларнинг процессуал қонундаги мақомларини белгилаш орқали яраштирув комиссияларининг имкониятларидан фойдаланиш ўринлидир. Вазиятдан шу йўл билан чиқиб кетиш, аввало, шу билан ўзини оқлайдики, ҳатто Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам медиаторларда махсус маълумотнинг (пси хология, социология ва ҳоказо) мавжуд бўлиши мажбурий эмас. 1 Ваҳоланки, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) қошида фаолият юритаётган яраштирув комиссиялари таркибининг маълумот даражаси комиссия аъзоларининг касбий амалиёт ва ихтисослигининг чекланганлиги туфайли ушбу ҳолатнинг аксини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, бу чора шартли ҳукм қилиш билан уйғунликда кўриб чиқилади ва жиноят учун эмас, балки айбдорни тузатиш мақсадида белгиланади. Бунда шартли ҳукм қилишни бепул жамоат ишлари билан қўшишни қонун лойиҳасини тузувчилар қуйидаги сабаблар билан изоҳлайди лар: биринчидан, ахлоқ тузатиш муддатининг ахлоқ тузатиш таъсирини кучайтириш учун, чунки озодликдан маҳрум қилинмасдан маҳкум қилинганларнинг аксарият кўпчи лиги шартли ҳукм қилинганлар бўлиб, кўпгина ҳукм қилинганлар ва аҳоли бу чорани худди "афв этиш", "кечириш" тарзида қабул қилади. Ҳукм қилинганлар томонидан бепул 1 Пашин С.А. Концепция продолжения судебной реформы в   России: Сб. научн. статей // Судебные реформы в   странах СНГ. СПб., 2005. 53 ижтимоий-фойдали ишлар бажарилганда жамият шунга ишонч ҳосил қилиши мумкинки, гарчанд жамиятга етказилган зарар билвосита бартараф этилсада, бу шахслар бутунлай назоратсиз қолмайди. Иккинчидан, шартли ҳукм қилишда бепул жамоат ишларини ташкил қилиш тажрибаси пировард-натижада худди жазога ўхшаш мажбурий ишлар ҳам судлов амалиётида амалга оширилгандан кейин фойдали кўринади. Шунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яраштирув комиссияларининг медиация гурухлари томонидан ярашувга эришиш воситаси сифатидаги бепул жамоат ишларини жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари тизимига киритиш халқаро мажбурий меҳнатни тақиқлашга зид келмайди ва айбдорнинг ахлоқий тузалишига ҳам, жабрланувчи билан ярашувига ҳам ёрдам бериши мумкин. Медиация жараёнларининг бориши ҳақида сўз юритадиган бўлсак, дастлаб медиатор низолашган ҳар бир тараф билан алоҳида учрашади ва уларнинг мавжуд ҳолати билан танишиб чиқади. Зарурат туғилганда медиатор социолог ёки психолог ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Сўнги босқичда эса медиатор томонлар учун манфаатли бўлган келишувга эришилганлиги тўғрисида шартнома имзоланишини таъминлайди ва шу шартнома ижросини назорат қилиб боради. Кўпгина давлатларда медиация асосан вояга етмаганлар ўртасида содир этиладиган жиноятлар учун тадбиқ этилади. Вояга етмаганлар ўртасида содир этиладиган жиноятларнинг аксарият қисми унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил этиб, вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига ижтимоий ҳолат, ота-оналарнинг фарзандлари устидан назоратнинг сустлиги, оилавий муҳитнинг бузилганлиги ва оғир моддий аҳвол сабаб бўлади. БМТнинг Венада ўтказилган ўнинчи конгрессида вояга етмаганлар жиноятчилиги бўйича одил судловни янада такомиллаштириш муамолларига бағишланди. Конгресснинг хулосаларига кўра давлатлар 54 миллий қонунчилигини халқаро нормалар билан янада яқинроқ мувофиқлаштириш лозимлиги таъкидланади. Шу нуқтаи назардан давлатлар олдига вояга етмаганлар томонидан содир этилган унча оғир бўлмаган ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар доирасида жиноят содир этган шахс ва жабрланувчининг нафақат суд пайтида, балки судгача бўлган жараёнда яраштирилиши яъни медиациянинг қўлланилиши тавсия этилди. Бунинг учун жиноят процессуал қонунчилигига мувофиқ терговчи, прокурор ёки судья иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан тарафларга келиштирув фаолияти билан шуғулланувчи комиссия ёки масъул шахс(медиатор)га мурожаат қилиш таклифи киритилади. Бу ҳолатда медиация жараёни ўтказилиши учун қатъий муддат белгиланади ва ушбу муддат тергов ёки суд жараёнлари учун тайинланган муддатларга таъсир ўтказмайди. Агар ушбу муддат мобайнида кўзланган мақсадларга эришилмаса тергов жараёни одатдаги тарзда давом эттирилади. Медиатор томонидан томонлар келишувига эришилса, жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун прокурорга юборади. Медиация жараёни медиаторлар томонидан уларнинг тегишли тарафларнинг илтимослари (Медиация шартномаси)га кўра олиб бориладиган медиация фаолиятларида риоя этилиши лозим бўлган асосий қоидаларни белгилайди. Медиация жараёни қоидалари бирламчи шарт сифатида айни шу маросимни, тарафларнинг ўзаро келишуви билан, ўтказадиган медиатор ҳамда медиация шартномасида тарафлар орасидаги низо тўғрисида зарур маълумотлар (информация) бўлишини талаб этади. Медиация маросими қоидалари медиация шартномасида медиация маросимига ишора қилиш йўли билан мазкур шартноманинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Медиациянинг мақсади – медиатор ёрдамида юзага келган низони музокаралар йўли билан ҳал этишнинг хар бир тараф учун мақбул бўлган 55 реал ечим имкониятларини топишдир. Медиация т арафлар томонидан келишиб, м едиация шартномасида белгиланадиган ва қ т ва жойда ў тказилади. Тарафлардан ҳ ар бири м едиация шартномасида қ уйидагиларни к ў рсатиши зарур: а) т арафлар номидан бош (асосий) музокарачилар сифатида қ атнашадиган шахсларни; б) м едиация жараёнида т арафлар номидан ҳ озир б ў ладиган ёки иштирок этадиган бош қ а шахслар (таш қ и масла ҳ атчи (консультант) ёки ходим ва шу кабилар)ни; Ҳар бир тараф медиация маросими билан боғлик барча қоидаларни (конфиденциалликни сақлаш ва бошқа коидаларни) ўзининг вакиллари, унинг хохишига кўра жараёнда хозир бўладиган, бошқа шахслар ҳамда ходимлари, агентлари ва х.к.лар томонидан тўла бажарилишининг таъминланиши учун масъулдир. Медиатор медиация маросими ўтказилишини бошқаради ва бунинг учун ушбу маросим тартибини белгилаш юзасидан барча зарурий ваколатларга эга бўлмоғи лозим. Медиация тартиби, қабул этилган одатга кўра (агар Медиатор томонидан ёки тарафлар келишувига кўра бошқача қарор қабул қилинмаса), ўз ичига қуйидаги босқичларни олмоғи шарт; а) Тарафлар билан тегишли масалаларни кўриб чиқиш ва медиация билан боғлик асосий тадбирларни белгилаш учун биринчи учрашув ўтказишни; б) Медиаторнинг тарафларнинг ҳар бири билан шахсий учрашувларидан иборат ўрганиш босқичини (алоҳида-алоҳида); в) Медиатор ва тарафлар учрашиб, масаланинг турлича ҳал этилиши йўлларини кўриб чиқишга бағишланадиган музокаралар босқичини; г) Тарафлар Низонинг узил-кесил ҳал этилиши шартларини белгилашга харакат қиладиган охирги босқичини. 56 Тарафларнинг ҳар бири томонидан медиаторга шахсий учрашувлар пайтида етказиладиган хар кандай маълумотлар ўта сир (конфиденциал) ҳисобланади. Агар тарафлардан бири маълумотларнинг бир қисмини бошқа тарафга етказилишини лозим кўрса, медиатор у билан бундай маълумот мазмуни ва ҳажмини келишиб олмоғи лозим. Медиация жараёнида музокаралар мазмунини ёзиб бориш, стенография қилиш ҳамда медиация давомида бегона шахсларнинг ҳозир бўлишлари ман этилади. Медиация жараёнида низо юзасидан эришилган келишув фақат ёзма шаклда тузилган ва тарафлар томонидан имзоланганидан кейингина мажбурий юридик кучга эга, деб ҳисобланади. Медиация жараёнида тарафлар музокаралар йўли билан ярашувга келишлари тўғрисида бир қарорга кела олмасалар ва медиаторга ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мурожаат этсалару у эса, ўз томонидан, бунга розилик билдирса, медиатор тарафлар учун мажбурий эмас, балки тавсиявий тусга эга бўлган қарор қабул қилади. Бундай ҳолатда медиаторнинг тавсияси, билан мавжуд фактлар ва хужжатларга асосланганлиги лозим бўлганлиги сабабли, унинг нуқтаи назаридан, Низонинг одилона ва муносиб тарзда ҳал этилиши ҳисобланади. Медиация низонинг ҳал этилиши тўғрисида ўзаро ёзма келишув тузилишидан ёки тарафлар қандайдир ўзга йўл билан битимга келишиб олганларидан кейин тугатилган ҳисобланади. Тарафларнинг хар бири истаган вактда медиация жараёнидаги иштирокини тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолатда у медиаторни ва бошқа барча вакилларни тезлик билан бу ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши лозим. медиация қуйидаги ҳолларда тугатилган ҳисобланади: а)   Тарафларнинг медиация жараёнидан чиқишлари; б)   Медиаторнинг музокараларни давом эттириш йўли билан низонинг ҳал этилишига эришиб бўлмаслиги тўғрисидаги хулосаси; в)   Медиациянинг бетарафлик (нейтраллик), конфиденциаллик, ихтиёрийлик, тарафлар иштирокининг тенг ҳуқуқлилиги каби асосий 57 принципларидан хатто бирининг бузилиши натижасида медиатор ўз вазифаларини давом эттира олмаган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганда. Медиатор хизматларига хақ тўлаш ва унинг сарф-харажатларини қоплаш тарафлар томонидан, медиация тўғрисидаги шартномада белгиланган миқдордан келиб чиққан ҳолда, тенг қисмларда амалга оширилади. Ҳар бир тараф ўзининг медиация жараёнидаги иштирооки билан боғлик сарф-харажатлари (ҳуқуқшунослар, экспертлар хизматларига ҳак тўлаш ва х.к.лар)ни бевосита ўз хисобидан қоплайди. Медиация ўзаро ярашув ҳақидаги битимга эришишдан олдин тугалланган бўлса (ўзаро ярашув ҳақидаги битимга эришиш билан тугалланган бўлса), медиатор ўз томонидан кўрсатилган хизматлари учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Медиатор ўзининг ҳар қандай ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун тарафлар олдида жавобгар ҳисобланмайди (бундай харакатлар ёки харакатсизлик хал этилаётган Низога нисбатан қўпол эътиборсизлик оқибати бўлган ҳолатлар бундан мустасно). 58 II боб бўйича хулоса. Таъкидлаш жоизки, жабрланувчи билан жиноятчи ўртасидаги низонинг ярашув ёки келишув (медиация) орқали бартараф этилишидан ҳар иккала томон ҳам, давлат ҳам манфаатдордир. Келишув туфайли жабрланувчининг бузилган ҳуқуқлари тикланади. Айбдор эса ўз оиласида тинч яшаш имкониятига эга бўлади. Тергов ҳамда суд органлари мазкур тоифадаги ишларни соддалаштирилган тартибда қисқа муддатда кўриб чиққани учун зиммасидаги иш ҳажми камайиб, бошқа ишларни қонунда белгиланган муддатларда, сифатли бажариш имкониятига эга бўлади. Хуллас, медиация институти ўзига хос ҳуқуқий табиатга эга бўлиб, шахснинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали воситасидир. 59 I II   боб. Ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари 1.   Медиацияга тегишли ишлар доираси Медиацияга тегишли ишлари доирасини белгилаб олиш, унинг назарий асосларни яратиш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги қонунчиликка таклиф қилиш дастлабки вазифадир. Биз томонимиздан таклиф қилинаётган медиация ишлари ярашув тартибидаги иш юритишдан фарқли равишда жиноий низони ҳал қилиш ва унинг юзасидан қарор чиқариш жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар ваколатидан чиқарилади. Бу эса ўз навбатида одил судловни хавф остига қолдириши мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак. ЖКнинг 10-моддасида “Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи” баён қилинган бўлиб, унга кўра, қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартдир. Мазкур принципнинг процессуал кафолати бўлган “Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги” деб номланган ЖПК 15- моддасида “Прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт” дейилган. Медиация институтининг жорий қилиниши бу ҳолатларни бир оз истисно қилади. Назарий манбалар ва хорижий давлатлар қонунчиликларини таҳлил қилган ҳолда шунингдек, медиацияга хос олдинги билдирилган фикрлар ҳамда диссертациямиз концепциясини инобатга олган ҳолда медиацияга тушадиган жиноят ишларини қуйидаги мезонлар асосида аниқлаштиришни жоиз деб билдик. Булар: 60 1. Жиноий қилмишнинг хусусияти. 2. Жиноятни содир этган шахсни ва жабрланувчини тавсифловчи ҳолатлар. 3. Жиноятни содир этган шахс ва жабрланувчининг медиацияни қўллашга хоҳиши. 4. Жиноят содир этган шахс ва жабрланувчининг бир ижтимоий гуруҳга мансублиги. Қуйида уларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз. 1.   Жиноий қилмишнинг хусусияти . Ярашувга ёки медиацияга тегишли ишлар борасида билдирилган кескин фикрларни таҳлил қиладиган бўлсак, баъзи олимларнинг фикрига кўра, айрим оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича медиация институти нормаларини қўллашни йўлга қўйиш лозим. Айрим олимларнинг фикрича, мазкур ҳолат жинсий жиноятларни содир қилиш миллий урф-одатлар билан боғлиқ ҳолатда содир қилинганда яхши самара беради 1 . Шунингдек, баъзи бир адабиётларда жиноий қилмишни содир этган шахс билан бир гуруҳ аъзоси бўлган жумладан, оила аъзолари, дўстлари, меҳрибон қўшнилари, бирга ишлайдиган яқинлари, синфдош жўралари каби зўрлик билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар оқибатида еткизилган зарарнинг миқдоридан қатъи назар имконият шартларини белгилаш мақсадга мувофиқдир. Бу ижтимоий гуруҳларни сақлаб қолишга хизмат қилади ва бунга зарурат бўлганлиги учун керак. Жиноятда икки қарама-қарши томоннинг (бир томондан айбдорнинг қариндошлари ва яқинлари, бошқа томондан жабрланувчининг қариндошлари ва яқинлари) келажакда тинч яшашлари учун ярашувнинг зарурияти туғилади 2 . Жиноят ишини юритиш вазифасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан олиб, нопроцессуал ташкилий тузулмаларга беришда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ниҳоят паст даражада бўлиши 1 Аликперов Х.Д. Преступность и компромисс. – Баку. 1992. - С.173-175 2 Сверчков В.В. О свобождение от уголовной ответс т венности, прекращение уголовного дела (преследования), отказ в его возбуждении. Проблемы теории и практики. Санкт-Петербург Из-во Р.Асланова «Юридический центр Пресс», 2008. С. 217 61 керак. Чунки ижтимоий хавфи катта бўлган жиноятларни нопрофессионал ёки ҳуқуқни қўллаш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга топшириб бўлмайди. Амалдаги жиноят қонунчилигига кўра, жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади (15- модда). Булардан фақат ижтимоий катта бўлмаган жиноятларни медиация қоидаларига кўра, жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг юрисдикциясидан чиқариб, медиацияни амалга ошириши мумкин бўлгани ижтимоий тузулмаларга топшириш мумкин. ЖПК 84-модда бешинчи қисм 3-бандида “содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса” жиноят иши шахснинг (аниқроғи гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг) розилиги билан тугатилади, деган қоида ёзилган. Бу ерда кузатиш мумкинки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия жиноят иши юзасидан ҳал қилув функциясини амалга оширади. Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларнинг ҳаммаси юзасидан медиация қоидаларини қўллаш мумкин, деган қоидани илгари сурадиган бўлсак, бу ярашув институтини такрорлайди, унниг ҳаракат доирасини қамраб олади. Қолаверса, назараияда ЖК 66 1 - моддасидаги ярашувга тушадиган жиноятлар доирасини белгилашда уларни бирма-бир санаш қоидасидан чекинган ҳолда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларнинг ҳаммаси ярашувга мослаштириш хусусида таклифлар ҳам ишлаб чиқилган 1 . Жиноят процессида медиацияни пухта ўрганган А.А. Арутюнян Россия Федерацияси ЖК 76-модасида белигиланган ярашув туфайли жавобгарликдан озод бўлишга асос бўладиган жиноятлар (яъни 1 Бердиев Ш. Жиноят қонунларининг либераллаштирилиши жараёнида жиноий жавобгарликдан озод қилишни такомиллаштириш муаммолари: юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати Тошкент-2011, 49-бет. 62 унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган) шахс томонидан биринчи маротаба содир этилган бўлса, медиация асосида тугатиш кераклиги таклиф қилади 1 . Бироқ “биринчи маротаба содир этилганлиги” тушанчасига етарлича эътибор қаратмаган. Иккинчи маротаба содир қилишда айнан бир жиноят тутилганлиги ёки унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар назарда тутилганлиги ёйинки умри давомида жиноят умуман жиноят содир этмаганлиги назарда тутилгналиги мавҳумлича қолган. С.М.   Саҳаддинов вояга етмаганлар томонидан содир этилган ва унча оғир бўлманган (ЖК 15-мод. 1 қисми), жиноятдан келтирилган зарани бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган жиноятлар бўйича қонунчиликка ярашув институтини қўллаш таклиф этилган 2 . Бу қоидани ярашув институтини такомиллаштириш учун асосли ҳисоблаш мумкин. Бироқ нопрофессионал ташкилотларда жиноят ишини ҳал қилиш учун бу қоидадан фойдаланиб бўлмайди. Медиациянинг биз таклиф қилаётган қоидаларида эса, маҳаллалардаги яраштирув комиссиялари, корхоналардаги жамоалар содир қилинган жиноятни ҳал этадилар. Шундай экан медиацияга бериладиган жиноят ишини ҳал қилишда ярашувга тушадиган жиноят ишидан ҳам ижтимоий хавфи кичик бўлган жиноятлар, шунингдек, бундай жиноятларни амалга оширишда одил судловдан чекиниш орқали ижтимоий фойдали натижаларга эришиш зарур бўлади. Бундан ташқари, ЎзР ЖК 36-моддасида қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлардан бири бўлган кам аҳамиятли қилмиш берилган. Унда баён қилинишича, гарчи жиноят кодексида жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат 1 Арутюнян А.А. Медиация в уголовном процессе. Автореф. дисс……канд. юрид. наук. – М.: МГУ, -2012. –с.30.// dslib . ru 2 Саҳаддинов С.М. Суд муҳокамасида жиноят-процессуал ярашувни такомиллаштириш муаммолари. Ю.ф.н. дарадасини олиш учун ёзилган диссертация. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. -27-бет 63 ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди. Бу қоиданинг процессуал механизми эса, мавжуд эмас. Бу қоидани ҳам медиация қоидалари билан ҳаракатга келтирадиган бўлсак, амалиётда анча ижобий натижаларга эришилган бўлар эди. 2. Жиноятни содир этган шахсни ва жабрланувчини тавсифловчи ҳолатлар. Медиацияни қўллаш жиноят ишини қўзғатишдан олдин ҳам юз беришини ёқлаб, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни, ҳамда жиноят содир этган лекин жиноят процессининг бирон иштирокчиси мақомини олмаган шахсни ҳам қамраб олади. Ҳозирда ярашувнинг иккинчи шарти – айбдор оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун муқаддам судланмаган бўлиши шарт. Медиацияда шахс бирор бир жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолатида бўлмаслиги керак. 3. Жиноятни содир этган шахс ва жабрланувчининг медиацияни қўллашга хоҳиши . Медиация бу тарафларнинг ихтиёрий келишуви, деган қоида ҳаммага маълум. Бироқ шундай ҳолатлар борки, тарафлар хоҳишининг мавжудлиги мураккаблик касб этади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ярашув ташаббуси ким томонидан қандай тарзда бошланиши ҳақида аниқ нормалар мавжуд эмас. Аммо Европа Иттифоқи таркибидаги аксарият давлатларда ярашув жараёни билан боғлиқ муносабатларни, яъни жиноят содир этган шахс билан жабрланувчини муросага келтириш тартиб- таомиллари ҳақида алоҳида қонун қабул қилинган ва жабрланувчи ташаббус билан чиқиши белгиланган. Шу жиҳати билан медиация айбини бўйнига олиб арз қилиш асосида жавобгарликдан озод қилишдан фарқланса керак. Биз таклиф қилинаётган ёки шунга ўхшаш қоидалар асосида медиация жорий қилинадиган бўлса, албатта ярашиш ёки келишиш талаби биринчи галда жабрланувчи томон ташаббусига 64 боғланиши керак. Медиация учун жиноят ишини тугатиш жабрланувчининг айбдорни кечириши ва ўзининг талабидан воз кечиши ҳамдир. Медиация танлови ҳақидаги ташаббус жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакилидан чиққанлиги муҳим аҳамиятга эга. Бунда асос жабрланувчининг айбланувчи билан ярашганлиги (зарарни қоплаганлиги туфайли уни кечирганлиги) ҳақида расмий тартибда, яъни ариза билан мурожаат қилганлигидир. Бу дегани медиация фақат жабрланувчининг ярашишга бўлган хоҳиши мавжудлигини англатмайди. Икки томон келишувига оид масала: жабрланувчи кечиради, айбланувчи эса айбини тан олиб, етказилган зарарни қоплайди (камайтиради). А.Ирсалиев вояга етмаганлар иштирокида ярашувни қўллаш имкониятларини ошириб талқин қилиш мақсадида вояга етмаган жабрланувчининг ярашувга розилиги бўлиб, қонуний вакиллар норози бўлган ҳолларда ҳам аксинча вояга етмаган норози ёки унинг қонуний вакили ярашувни қўллаш юзасидан ариза берган ҳолларда ҳам ярашув қўлланилиши мумкинлиги хусусида таклифни илгари сурган 1 . Буни ҳам қайсидир жиҳатдан асосли деб топиш мумкин. Ярашув – жабрланувчининг кечиришигина эмас, балки унинг ўз дастлабки талаб ва даъволаридан воз кечишини англатади. У жиноятни содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш талабидан воз кечиш (агар ярашув жиноят иши қўзғатилишидан аввал юз берган бўлса) ёки унинг аризасига кўра қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишни сўраб берилган аризадан иборат бўлади. Ярашув акти жиноий-процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ, баённома билан расмийлаштирилади 2 . Жабрланувчи билан ярашув айбига иқрор бўлмасдан рўй бериши мумкин эмас. Шахс етказилган зарар ўрнини қоплаб, жабрланувчи шахс ўз даъволаридан воз кечиши хусусида битим тузишга интилар экан, демак, бу 1 Ирсалиев А. Вояга етмаганларнинг ишларини судда юритиш. (Масъул муҳаррир: Ғ.Абдумажидов). –Т.: ТДЮИ, 2003. –Б. 78. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ярашув ишлари юзасидан суд амалиёти тўғрисида"ги қарори, 2002 й. 25 октябрь, № 27. –Б. 11 65 фақат айбини тан олиш орқали амалга ошиши мумкин. 4. Жиноят содир этган шахс ва жабрланувчининг бир ижтимоий гуруҳга мансублиги . Бизнингча, тарафларнинг медиация орқали ярашиши мумкин бўлган жиноятлари қариндош-уруғ, қўни-қўшни, меҳнат жамоаларидан фаолият юритаётган ходимлар ўртасида содир этилган бўлиши керак. Шундай жиноятларни медиацияга бериладиган бўлса, мақсадга мувофиқдир. Мисол учун узоқ ҳудуддан йўл сафари давомида ўзига нотаниш шахсга нисбатан содир қилган жиноятини жабрланувчи ҳудудидаги ўзини-ўзи бошқариш органига берадиган бўлсак, бундан айбланувчининг ҳулоса чиқариши амри маҳол. Аксинча бу вазиятда ишни жиноятни содир қилган шахснинг истиқомад қиладиган жойга берадиган бўлсак, жабрланувчилар одатда медиацияга рози бўлишмайди. Сабаби узоқ ҳудудга бориш, нотаниш инсонлар олдида манфаатларини ҳимоя қилишдан кўра, тергов ва суд ҳаракатларини афзал билади. Лекин тарафларнинг хоҳиши бу ҳар қандай ижтимоий гуруҳ (тузулмага) аъзо иштирокчилар ўртасида медиациясини қўллашга асос бўлади. Ҳар иккаласи учун қулай ва жамият учун фойдали бўлиши учун жиноятни содир қилган шахс ва жабрланувчининг иш, ўқиш, яшаш жойидаги жамоага уларнинг масаласини кўриш учун жўнатиш мақсадга мувофиқ. Бу вазиятларда медиация ғояси: Биринчидан, жабрланувчи билан жиноий қилмишни содир этган шахс ўртасида унча кўп бўлмаган, процессуал харажатлари кам бўлган шароитда ва ахлоқ-одоб юзасидан улар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этади. Иккинчидан, мажбурлов бўлмаган чоралар билан уларни юмшатиб ижтимоий қарама-қаршиликларни ҳал қилишга имконият туғдиради. Учинчидан, жабрланувчига етказилган зарарлар билан боғлиқ компенсациялар бузилган ҳуқуқларини тиклашни кафолатлайди. 66 Тўртинчидан, жиноят иши юзасидан тортишаётган барча манфаатдор субъектлар ўртасидаги адолатли келишувни тасдиқлайди. 67 2. Жиноят ишини ёки терговолди материалларни медиацияга юбориш юзасидан процессуал ҳаракатлар Медиацияга тушадиган ишларни юзасидан қарор қабул орқали уларни ижтимоий гуруҳларга топшириш жиноят ишини қўзғатиш босқичидан бошлаб, то суд тергови бошланган пайтгача амалга оширилиши мумкин. Бу қоида медиация амалда бўлган кўплаб давлатларнинг жиноят-процессуал қонунчилигига хос. Қолаверса, бу борада қилинган илмий асарларда шундай таклифлар қилинган 1 . Таъқиб қилинаётган жиноят ёки жиноий қилмиш медиацияга тушиш –тушмаслигини иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳал қиладилар 2 . Жиноятлар ёки жиноят тўғрисидаги ариза ва хабарларни текшириш ишлари доирасида медиацияга тушудиган ишларни аниқланган тақдирда жиноят содир қилган шахс сифатида кўрсатилган шахс ва жарбланган шахсга медиацияни қўллаш хусусида ариза бериш ҳуқуқлари борлигини, медиация тўғрисида ариза бергандан юз берадиган оқибатлар хусусида тушунтириши керак бўлади. Жабрланувчиларнинг ёки жиноят содир этган шахсларнинг сони бир нечта бўлган тақдирда уларнинг масаласини ҳал қилиш амалдаги ярашув тартибида ҳал қилинадиган ишлардаги қоидалар анологиясидан фойдаланиш даркор. Агарда медиацияга тушадиган ишлар бошқа жиноятлар билан бирга кўриладиган ҳолларда улар биргалик жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан кўрилади 3 . Агарда медиацияга тушадиган иш жиноят ишини қўзғатишдан олдин аниқланса, уни қўллаш юзасидан тарафлардан ариза келиб тушадиган 1 Арутюнян А.А. Медиация в уголовном процессе. Автореф. дисс……канд. юрид. наук. – М.: МГУ, -2012. –с.30.// dslib . ru 2 Карнозова Л.М. Медиация как способ реагирования на деяния, запрещенные уголовным законом // Уголовно-процессуальное законодательство РФ 2001 – 2011 гг.: сб. научных статей / под ред. И.Б. Михайловской. М.: Проспект, 2012. С. 137-172. 3 Жошева   А.   А. Медиация как способ досудебного урегулирования споров// http://www.sudkazybekby.kz/ru/mediatsiya-kak-sposob-dosudebnogo-uregulirovaniya-sporov.html 68 бўлса, суриштирувчи, терговчи ва прокурор жиноят ишини жиноят ишини медиацияга кўра қилиниши муносабати билан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради 1 . Медиацияни қўллаш зарурияти дастлабки тергов, айблов хулосаси билан келган жиноят ишини ўрганиш, жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ва суд муҳокамаси босқичларида аниқланган тақдирда жиноят ишини кўриб чиқиш учун ижтимоий гуруҳларга топшириш тўғрисида қарор чиқаради Жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганида ёки жиноят иши тугатилганда суриштирув органи ва терговчининг мустақиллигига эътибор бериш керак. Сабаби амалжаги жиноят процессуал қонунличиликда жиноят иши тугатилганда прокурордан розилик олиш тартиби мавжуддек, туюлади. Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигимиз мазмунига кўра, жиноят ишини тугатиш терговчининг процессуал мустақиллиги доиасидаги ваколати ҳисобланади. Буни ЖПК 36-моддасидаги “Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга,... киритишга ҳақлидир” ва 374- модда учинчи қисмидаги “Терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач ...” деган жумлалардан ҳам англаб олса, бўлади. Бироқ ҳуқуқ нормаси билан танишувчиларни чалғитадиган бир ҳолат мавжуд. ЖПК 382-моддасида прокурорнинг ваколатлари қаторида “... терговчининг ишни тугатишига розилик беради”, деган жумлалар жиноят ишини тугатишга прокурорнинг роизили шартлигини маълум қилади. Бу қоидалар терговчи томонидан жиноят ишининг тугатилиши прокурорнинг баҳоси розилик бериш шаклида бўладими ёки йўқми, деган масалани ўйлаб кўришга мажбур қилади. Терговчи прокурорнинг розилиги олган ҳолда айнан қайси ишларни тугитиши кераклиги қонунда очиқ қолдирилган 2 . Амалиётда прокуратура ва ички ишлар органларида жиноят иши тугатилишидан олдин прокурор билан маслаҳатлашиш амалиёти 1 Карягина О.В. Перспективы медиации в российском уголовном процессе: зарубежный опыт примирительных процедур // Российская юстиция. 2011, № 6. С. 66. 2 Муродов Б. Дастлабки тергов: унда жинояч ишини тугатиш билан боғлиқ айрим мулоҳазалар // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 2005. -№ 5-6. – 12 б. 69 шаклланган. Бундан ташқари, реабилитация асосларига кўра жиноят ишлари тугатилганда 1 назорат қилувчи прокурор томонидан хулоса ёзилади, гарчанд процессуал қонунда белгиланган бўлса-да. Бизнингча, жиноят ишини тугатишга прокурорнинг розилиги шарт эмас. Буни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: Биринчидан, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор исбот қилиш фаолияти билан боғлиқ. Исбот қилиш эса, ишни юритаётган терговчининг мустақил амалга оширадиган процессуал ҳаракатидир. Иккинчидан, жиноят ишини тугатиш учун прокурордан розилик олинади, деган қоидага риоя қилинганда асослар мавжуд бўлиб туриб, жиноят ишларини тугатиш учун ортиқча вақт сарфи юзага келади. Учинчидан жиноят ишини тугатишга асослар мавжуд бўлганида терговчи томонидан чиқарилган қарорга прокурорнинг розилик бермаслиги ва терговни давом эттиришга кўрсатма бериши мантиқсизлик ҳолатини вужудга келтиради. Юқоридагиларни инобатга олиб, қонундаги тушунарсиз ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида ЖПК 382-модда учинчи қисм ўн учинчи хат бошини “ жиноят ишларини қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади, айблов хулосасини тасдиқлайди, ишларни судга юборади ” деб баён қилиш керак. Бунда суриштирувчи, теговчи, прокурор ва суд жиноят иши материалларини (тарафларнинг аризалари билан бирга) медиаторга юбораётганда бу ижтимой тузулмаларнинг нопрофессионаллигини инобатга олиши керак. Шунинг учун қанча муддат ичида жиноий низони ҳал қилишлари ва қабул қилинадиган қарорни жиноят иши (ёки терговолди ) материаллар билан прокурорга юборишлари хусусида тушунтиришлари шарт. Тарафлар томонидан медиацияни қўллаш тўғрисида аризаларни кўриб чиқишда муайян муддатлар чекланиши табиий. Медиатор жиноят иши (ёки терговолди) материалларни олиб бир ой муддат ичида кўриб 1 Оқлов ҳукмлари чиққан ҳолларда ҳам. 70 чиқиб, тарафларнинг ярашганлиги, амалда зиённи қоплаганлиги ёки ундан чин кўнгилдан воз кечилганлиги, уларнинг низолари якунига етканлигини аниқлайди. Бўлган ҳолатлар хусусида қарорини қабул қилади ва жиноят ишини қабул қилинган қарор билан прокурорга юборади. Агарда тарафларнниг низоси якунига етмаса ёки бошқа жиноятнинг содир этилганлиги аниқланса, бу хусусида қарор қабул қиишнниг имкони йўқлигини маълум қилади ва жиноят иши материалларни жўнатади. Одатда бундай вазиятларда иш умумий тартибда ҳал қилинади. Медиатор қарор қабул қилишда мустақил бўлади. Унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Лекин медиаторнинг фаолиятида процессаонал билимлар талаб қилинадиган ҳоллардаги қийинчиликларни бартараф қилиш мақсадида унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд билан расмий (ёзма) мулоқотлар олиб боришига йўл қўйилиши керак. Бу хусусан, низолашаётган шахсларнинг ҳаракатларида бошқа жиноятлар юз берганлиги аниқланган ҳолларда, шунингдек, ариза берган шахс томонидан жиноят содир этишда айб мавжуд бўлган ҳолларда қўл келади. Агар жиноят иши судда келиб тушган тақдирда медиация қарори хусусида суд хабордор қилинади. Медиатор тонидан қабул қилинган преюдиционал характерга эга бўлади. Унинг бекор қилинишига эришмасдан айнан шу айблов бўйича шахсни қайта суд қилиш ёки жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Л.С.Заржицкая преюдицияни муқаддам қабул қилинган суд қарори, мақбул ва ишончли далиллар билан аниқланган ҳолатларни тан олиш сифатида таърифлайди ва унинг кўп қирралигини, мажбурийлигини, преюдиция барча ҳуқуқни қўлловчилар учун ягона мазмунга эга категория ҳисобланишини таъқидлайди 1 . Медиаторнинг қарори ноқонуний бўладиган ҳолларда унинг қарори маъмурий тартибда ёки суд тартибида бекор қилинганидан кейин тергов қайта 1 Заржицкая Л.С. Феномен преюдиции в уголовном процессе (постановка проблемы) // Вестник Московского университета МВД России. – 2012. - № 6. – С. 88-91. , Заржицкая Л.С. Институт преюдиции в современном уголовном процессе России: актуальные проблемы теории и практики: Монография. – М.: Юрлитинформ, 2013. – С. 8. 71 тикланиши мумкин. Бу қоида медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчилар фаолиятнинг кафолати, уларнинг қарорига бошқаларнинг ишончини ифодалайди. 72 3. Медиация устидан назорат Масалани ёритишдан олдин катергорияларнинг луғавий маъносига тўхталиб ўтиш фойдадан холи эмас. “Назорат” сўзи араб тилидаги яъни ўзбекча таржимаси “бошқариш”, “идора қилиш” маъноларини беради 1 . Мазкур сўзнинг ўзагини “кўриш”, “нигоҳ ташлаш” маъноларини берадиган «назар» 2 сўзи ташкил қилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, бирор жараённи кузатиш ва унга нисбатан таъсир кўрсатишни назорат, деб тушунса бўлади. Назарияда назоратни амага ошириш механизмида икки ҳолат асос бўлиб хизмат қилади. Булар: 1)   қонун билан белгиланган текшириш мажбурияти ва 2)   муайян ҳаракатлар устидан шикоят ёки мурожаат. Ҳуқуқ илмида назоратнинг турли шакллари мавжуд. Жумладан, жиноят ишларини юритиш соҳасида назоратни амалга ошириш субъектига кўра прокурор назорати, суд назорати, идоравий назорат, жамоат назорати каби назоратнинг турлари ажратилиб кўрсатилади. Келинг жамоатчилик назоратдан бошлайлик. Назарияда жиноят ишларини юритишда жамоатчилик назоратининг доираси якдил фикр мавжуд эмас. Жамоатчилик иштироки тушунчаси ёки моҳиятини очиб бериш учун унинг белгилари, қандай намоён бўлиши хусусидаги илмий ёндашувларни таҳлил қилишга тўғри келади. Ўзбек тилидаги чоп этилаётган янги юридик адабиётларда жамоатчилик иштироки жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари институтида кўпроқ намоён бўлади, дейилади. 3 Аслида жиноят ишларини юритишда жамоатчилик иштироки жамоат айбловчилари ва жамоат 1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Учинчи жилд. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006 . - 11 б. 2 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Учинчи жилд. –Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. -9 б. 3 Жиноят процесси: (Умумий қисм): Юридик институт ва факультетлари талабалари учун дарслик (З.Ф. Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида) Ўзбекситон республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик институти. -Т.: 2007. 164-бет; Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г. З. Жиноят процесси иштирокчилари. –Т.: ТДЮИ, 2006. -40-бет. 73 ҳимоячилари тарзида кўп ҳолларда номоён бўлсада, жамоатчилик бошқа турлари ва шакллари ҳам аксарият жиноят ишларида мавжуд бўлади. Жумладан, жиноятларни ҳал қилишда жамоатчиликнинг ҳал қилув функциясини амалга оширишда иштирок юқори аҳамият касб этади. Одил судловни амалга ошириш борасида жаҳон тажрибасида жамоатчилик иштирокининг шакллари турли хил. Улар халқ маслаҳатчилари, қасам ичганлар суди, катта жюри кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Жиноят ишлари бўйича низоларни ҳал қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш халқларнниг ҳозирги ривожланиш даражасига тўла мос келади ва биринчи галда жамоатчилик назоратининг мавжудлигини таъминлайди 1 . Медиацияни қўллашда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун ҳам медиаторга қўйиладиган талаблардан бири унинг давлат хизматчиси бўлмаслиги тавсия қилинади 2 . Медиация устидан жамоатчиликнинг назорати унда кўриладиган жиноят ишининг омма олдида муҳокама қилинишини англатмайди. Уларнинг фаалиятида конфиденциаллик сақланиб қолинади. Суд томонидан амалга ошириладиган назорат собиқ совет жиноят процесси фанининг мазмунидан чиқиб қолган эди. Чунки бу даврда, хусусан советлар даврининг иккинчи ярмида жиноят ишларини юритишда судлов фаолияти кичик ҳиссага тегишли эди. Жиноят ишларининг тугатилиши ҳоллари кўп ҳолларда ишни судга қадар юритиш босқичларида амалга ошириладиган эди. Қолаверса, ишни судга қадар юритишда шахс ҳуқуқларини чеклаши ва давлат сирларига дахл қилиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўтказишга прокурорнинг рухсати талаб қилинарди. Уларнинг назорати ҳам прокурорнинг ихтиёрида эди. “Иттифоқдош” республикалар мустақиллигидан кейин судларнинг жиноят процессида фаол иштирокини яратиш ва ҳал қилувчи 1 Немитина M .В. Российский суд присяжных. - M .: БЕК, 1995. - Б.126. 2 Жошева А.А. Медиация как способ досудебного урегулирования споров// http://www.sudkazybekby.kz/ru/mediatsiya-kak-sposob-dosudebnogo-uregulirovaniya-sporov.html 74 қарорларнинг судлар томонидан қабул қилинишига асос бўлувчи суд назорати хусусида гапирила бошланди. Фаолият тури сифатида суд назорати судларга тегишли эканлиги борасида якдил баён қилиш мумкин. жумладан, олима З.Ф.Иноғомжонова суд назоратига “...жиноят процессининг деярли барча босқичлари да амалда бўладиган, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркин ликлари муҳофаза қилишга қаратилган, қарорлар, ҳаракат ва ҳаракат сизлик ҳамда дастлабки тергов ва суд қарорларининг (кучга кирган кирмаганлигидан қатъи назар) қонунийлиги, асослилиги ва адолатли лигини кафолатлашга хизмат қиладиган фаолият сифатида эътироф этилгандагина унинг ҳуқуқий табиати ойдинлашади” деб таъриф берган 1 . Бундан ташқари, олима суд назорати тушунчасини тизим ва функция сифатида мавжуд бўлишини ҳам таъкидлайдилар 2 . Медиатор томонидан қабул қилинадиган қарорларни текшириш тергов органлари ёки судлар зиммасига тўғридан-тўғри юклаб қўйилиши мумкин эмас. Мисол учун, суд бетараф иштирокчи, дастлабки тергов, дастлабки терговда низони ҳал қилган шахснинг фаолиятига ўзича аралашиши унинг ҳуқуқий табиатига мутлоқо зид. Лекин унга ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисида мурожаат ёки шикоятлар қилинганида у дастлабки терговга, унинг хулосаларини, жумладан, медиация қарорларини олиб ўрганиб чиқишга ҳақли эмас. Бу суднинг табиатига тўғри келмайди. Медиация устидан назоратнинг бир тури прокурор назоратидир. Прокурор назорати назарияси ва процессига оид юридик манбаларда 3 прокурор назорати давлат органлари фаолиятининг тури сифатида қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга: 1) давлат номидан амалга оширилади; 2) қонун устуворлиги, қонунийликнинг мустаҳкамлиги, фуқаро, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қўриқлаш 1 Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ нашриёти. 2007. 1 3 -б. 2 Ўша асар 30 -48-бетлар. 3 Прокурорский надзор в Российскио Федерации: Учебник / Под ред. А.А. Чувилева. –М., 2000; Прокурорский надзор. Курс лекций и практикум. Под ред.Ю.Е.Винокурова. – М.. 200 0 ; Басков В.И. Прокурорский надзор: Учебник для вузов. Изд. 2-е. –М., 1996. 75 мақсади бўлади; 3) прокуратура органларининг ягона тизими томонидан амалга оширилади. Прокурорнинг дастлабки терговда терговчининг процессуал фаолияти устидан назорати эса, қуйидаги хусусиятларга эга: 1) прокурор терговчининг ноқонуний ва асоссиз деб топган қарорига протест келтирмайди, бекор қилади; 2) прокурор далилларга баҳо бериш ва жиноят иши бўйича асосий процессуал қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ масалаларда кенг имкониятлар доирасида процессаул мустақилликка эга бўлган терговчига нисбатан назоратни амалга оширади; 3) назорат давлатнинг ажралмас қисмидир. Медиация тарафларнинг розилиги асосида қарор қабул қилади. Уларнинг медиатор фаолиятидан қаноат ҳосил қилмаганлиги прокурорга ёки судга шикоят қилиш тартибини қонун билан жорий қилишни мақсадга мувофиқ. Бу бир вақтнинг ўзида халқаро ва конституциявий қоидалар билан ҳам асослаш мумкин * . * Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 8-моддасида "ҳар бир шахс унга конституцияси ёхуд қонун билан берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ваколатли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланишига ҳақли" деган қоида битилган. Конституциямизнинг 19-моддасида "Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари даҳлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас" ва 44-моддасида "Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти- ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади" дейилган. 76 Учинчи боб бўйича хулоса Мазкур боб доирасида қилинган хулосалар қуйидагилардан иборат: 1. Медиацияга тегишли ишларга кам аҳамиятли жиноятлар, шахс томонидан биринчи маротаба содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (жумладан, ЖК66 1 -моддасида назарда тутилган) жиноятлар тааллуқлили бўлади. 2. Юқоридаги тоифага мансуб жиноятлар бўйича оддий айблов мавжуд бўлганида низолашаётган шахсларнинг медиацияни қўллаш хусусида аризалари талаб қилинади. 3. Жиноят иши ёки терговолди материаллар медиациясига жунатилаётган жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор (суд томонидан ажрим) чиқарилади. 4. Жиноят иши ёки терговолди материаллар медиацияси учун тергов органларидан келганда прокурорга, суддан келганда судга медиатор қарор юборади. 5. Медиаторнинг қарори преюдиционал аҳамият касб этиши керак. 77 ХУЛОСА Олиб борилган магистрлик даражасидаги тадқиқот иши натижасига кўра, илгари сурилган ғояларнинг ижобати сифатида қуйидаги назарий тўхтамлар ва қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилди. Назарий хулосалар: Ўзбекистон ўз олдига демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйган экан, бу йўлда сиёсий институтларнинг ролини ошириш ўта муҳим ҳисобланади. Фуқаролар ўртасида вужудга келадиган турли муносабтларни тартибга солиш билан нафақат ваколатли давлат органлари, балки турли мувофиқлаштирувчи тузилмаларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Низоларни суд тартибидан ташқари ҳал қилишда бу айниқса ўта аҳамиятли ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда жиноий низоларни ҳал қилишнинг муқобил воситаларини ташкил этиш зарур деб ҳисоблаймиз. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб низоларни судгача ҳал қилишнинг медиация усулининг Ўзбекистон шароитида ташкил этилиши юзасидан бир неча таклифларни берамиз. Ўзбекистон Республикаси Жиноят -процессуал кодексини такомиллаштириш учун берилган таклифлар: 1. ЖПКнинг 84-мддаси бешинчи қисми 3-бандини “ содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органига ёки маҳнат жамоасига қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса” тарзида баён қилиш лозим. 2. ЖПК қуйидаги мазмундаги 333 1 -модда билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ: “ 333 1 -модда . Аризачи ва жабрланувчи тарафнинг 78 ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш Биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахснинг, ҳимоячисининг ва жабрланувчининг ёхуд уларнинг қонуний вакилларининг ярашганлиги хусусида аризалари мавжуд бўлган ҳолларда суриштирувчи, терговчи ва прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиб, иш материалларини вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органига ёки маҳнат жамоасига кўриб чиқиш учун юборади. Ушбу кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган жиноятлар бундан мустасно.” 3. ЖПК 372-моддасининг мазмунини қуйидаги мазмунда : “ Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга ёки вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органига ёки маҳнат жамоасига юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади”. 4. ЖПК 582-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш лозим: Ярашилганлиги муносабати билан, шахс томонидан Жиноят кодексининг 15-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар биринчи маротаба содир қилинганлиги ва кам аҳамиятли қилмишлар тўғрисидаги ишлар вояга ет маганлар ишлари бўйича комиссия, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органига ёки меҳнат жамоалари томонидан кўриб чиқилиши мумкин”. 5. ЖПК 582-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ: “Ярашув тўғрисидаги ариза тарафлар томонидан 79 жиноят тўғрисида ариза ёки хабар келиб тушган пайтдан бошлаб, аммо биринчи инстанция суди маслаҳатхонага (алоҳида хонага) киришидан олдин берилиши мумкин”. 6. ЖПКни қуйидаги номланиш ва матдаги 583 1 -модда билан тўлдириш таклиф қилинди: “ 583 1 -модда. Тарафларнинг ярашганлигининг жамоалар томонидан кўриб чиқилиши Жиноят тўғрисидаги ариза ёки хабарни кўриб чиқиш, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида Жиноят кодексининг 15- моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар биринчи маротаба содир қилинганлиги ва кам аҳамиятли қилмиш содир қилинганлиги аниқланса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд тарафлар ярашиш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Тарафлар томонидан ярашув тўғрисида ариза берилган ҳолларда, бошқа жиноятнниг содир этилганлигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг иш вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органига ёки меҳнат жамоалари томонидан кўриб чиқии учун юборилади. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, фуқароларнинг ўзини– ўзи бошқариш органи ёки меҳнат жамоалари шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан, тарафларнинг ярашганлиги, зиённинг бартараф этилганлиги, ҳимоя томонининг амалда пушаймон бўлганлиги ва узр сўраганлиги шунингдек, жабрланувчи томонининг кечирганлигини маҳокама қилади. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, фуқароларнинг ўзини– ўзи бошқариш органи ёки меҳнат жамоалари тарафларнинг ярашув тўғрисидаги аризалари билан келиб тушган жиноят иши ёки терговолди материалларини у келиб тушган вақтдан этиборан 31 суткадан кечиктирмасдан, бироқ оқилона муддат ичида муҳокама қилади. 80 Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, фуқароларнинг ўзини– ўзи бошқариш органи ёки меҳнат жамоалари ҳолати юзасидан ўз қарорини у қабул қилинган пайтдан бошлаб 3 суткадан кечиктирмасдан, иш материалларини тергов органлари томонидан келиб тушган ҳолларда прокурорга, суддан келиб тушган ҳолларда судга тақдим қилади”. 81 Фойдаланилган адабиётлар РЎЙХАТИ I.   Ўзбекистон Республикаси қонунлари 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:   Ўзбекистон, 2013. – 40 б. 2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. Расмий нашр. Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, 201 3 , 383   б. 3. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43- 44-сон, 462-модда . 4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят - процессуал Кодекси. – Т.: “Адолат”, 2013. – 525   б. 5. Ўзбекистон Республикасининг 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон “Суд- ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 9/2-сон, 244-модда. II.   Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.   Каримовнинг асарлари 6. Каримов   И.А.   Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – 432 б. 7. Каримов   И.А.   Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. – Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – 320   б. 82 8. Каримов   И.А.   Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – 400   б. 9. Каримов   И.А.   Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – 448   б. 10. Каримов   И.А.   Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. –280 б. 11. Каримов   И.А.   Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.15. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –320 б. 12. Каримов   И.А.   Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. –368 б. 13. Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –48 б. 14. Каримов   И.А.   Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –48 б. 15. Каримов   И.А.   Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: “Маънавият”, 2008. –174 б. 16. Каримов   И.А.   Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б. 83 17. Каримов   И.А.   Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. – Т.: Ўзбекистон, 2009. -24 б. 18. Каримов   И.А.   Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. –Т.: Ўзбекистон, 2009. -280 б. 19. Каримов   И.А.   Жаҳон моливий иқтисодий инқирозининг оқибатларини енгиш мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтариш сари. Т.18. -Тошкент: Ўзбекистон, 2010. -264 б. 20. Каримов   И.А.   Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. -56 б. 21. Каримов   И.А.   Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 360 б. 22. Каримов   И.А.   Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011. -48 б. 23. Каримов   И.А.   Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 440 б. 24. Каримов   И.А.   Бизнинг йўлимиз – демoкрaтик ислoҳoтлaрни чуқурлaштириш вa мoдернизaция жaрaёнлaрини изчил дaвoм эттириш йўлидир. Т.20. – Тошкент: Ўзбекистон, 2012. – 320 б.