logo

Хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги

Загружено в:

26.09.2019

Скачано:

0

Размер:

5722.1552734375 KB
«Хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги» МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 МУНДАРИЖА Кириш УМУМИЙ ҚИСМ I-боб Ҳудуднинг умумий геологик тузилиши............................................ I.1 Ҳудуднинг физик-географик шароити ................................. I. 2 Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи .................................................... I. 3 Стратиграфия ............................................................................................... I. 4 Магматизм ..................................................................................................... I. 5 Тектоника ...................................................................................................... I . 6 Худуднинг гидрогеологияси ....................................................................... I . 7 Фойдали қазилмалари .................................................................................. МАХСУС ҚИСМ II -боб Хондиза маъданли майдонидаги Ёнғоқлик конининг геологик тузулиши............................................................................................................... III -боб Ёнғоқлик конида тарқалган тоғ жинсларнинг маъдандорлиги.. IV -боб Ёнғоқлик конининг минералогик хусусиятлари............................. V -боб Хулоса.................................................................................................................... Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................................. 2 КИРИШ Ўзбекистон минерал хом ашё базасини кенгайтиришга қаратилган дозарб вазифалар қаторига тоғ-маъданли районларда топилган конларни хар томонлама чуқур ўргашаниш, уларни ҳосил бўлиш жарёнлари, менералогияси, геокимёсини тадқиқ этишдан, ва шулар асносида олинган маълумотлар бўйича янги маъдан намёонларини қидириб топиш вазифалари туради. Мазкур битирув малакавий иш Ёнғоқлик кони бўйича олинган материаллар ва маълумотлар асосида тайёрланди. Ишнинг мақсади – Ёнғоқлик конининг геологик тузилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмалари, конда тарқалган тоғ жинсларининг маъдандорлиги, маъдан таналарининг ҳосил бўлишида унга таъсир этувчи баъзи омиллар хамда коннинг генезисини ёритиб беришдир. Шу билан бирга кондаги сульфид минералларининг тўлиқ тавсифини ёритишдир. Ишни тайёрлашда асосий вазифалар қилиб қуйидагилар белгиланди: 1. Хондиза маъданли майдони бўйича дастлаб ўтказилган илмий, амалий тақиқотлар ҳисоботлари ва нашр этилган маълумотлар тўплаш. Тўпланган маълумотлар асосида малакавий ишининг умумий қисмини тайёрлаш. 2. Амалиёт майдони бўлмиш Ёнғоқлик конининг геологик харитасини, стратеграфик устунини ва маълум йўналиш бўйича геологик кесмасини тайёрлаш. 3. Амалиёт майдонида тўпланган маълумотларни кузатув натижалари, схематик чизмалар, фотосуратларни таҳлил этиш ва умумлаштириш. 4. Амалиётда тўпланган намуналарни лабаратория шароитида ўрганиш. 5. Барча ўтказилган таҳлил ва тадқиқотлар асосида малакавий ишининг махсус қисмини тайёрлаш. 3 Хондиза геолого-қидирув экспедициясида ўтилди. Амалиётда ишлаб чиқариш ташкилоти томонидан бириктирилган мураббий ёрдамида Ёнғоқлик конининг геологик тузилиши, тоғ жинсларининг турлари улар ёшлари, маъданли жинслар бўйича маълумотлар олинди. Бундан ташқари участкада олиб борилаётган тоғ - кон ишланмалари билан танишдим. Фактик материаллар: ҳудуднинг геологик харитаси, геологик кесма, унинг стратиграфик устуни, намуналар. Ушбу малакавий битирув ишининг умумий хажми бетдан иборат. Иккита катта қисмга умумий ва маҳсус қасмдан ташкил топган. Шулардан 1-умумий қисм 1-боб ҳудуднинг умумий геологик тузилиши деб номланиб7та бобдан иборат (5- бетдан31-бетгача), 2-махсус қисм 4-та бобданиборат бўлиб (32- бетдан- бетгача) ёзилган. Расмли маълумотлар ҳудуднинг шарҳий ҳаритаси (- бетлар).Умуман малакавий битирув ишини далада олиб борилган кузатувлардан ташқари фондга тегишли материаллар, бундан ташқари чоп этилган адабиёт манбаларидан ҳам кенг миқёсда фойдаланилди. Битирув малакавий ишнинг махсус қисми илмий раҳбарим Наврузов С.Сҳамда кафедра мудири Қ.А.Раманович маслаҳатларига ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ёздим, бунда менга ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ёрдам берган илмий раҳбаримга чин дилдан миннатдорчилик, узоқ умир ва келгуси ишларига омадлар тилайман. 4 УМУМИЙ ҚИСМ I- боб ҲУДУДНИНГ УМУМИЙ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ I.1 Худуднинг физик-географик шароити Тадқиқ этилаётган майдон Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудига тегишли бўлиб, жануби– ғарбий Хисор тизмаларидаги Сурхонтов тоғларини шимолий-шарқий қисмларида жойлашган. Хондиза кони Хондиза маъдан даласининг ғарбий қисмини, ўрганилаётган Ёнғоқлик кони эса шарқий қисмини эгаллайди. Рельефи баланд тоғлик ҳисобланиб, сойлар билан кескин равишда қисмларга бўғимлашган. Мутлақ баландликлари 1400-2000м. Сурхондарё вилоятининг Денов шахридан тахминан 60-65 км шимолий шарқда жойлашган бўлиб, Хондиза ахоли яшайдиган қишлоқ билан асфальт йўл орқали туташган. Иклими ўртача, ёзда ҳарорат 30-35 0 С гача, баъзан 40 0 С гача исийди, қишда -15-20 0 С гача совуйди. Ўсимлик дунёси турли-туман, ясси ён бағирларда ёнғоқ, олма, ўрик, олча каби мевали дарахтлар мавжуд. Ҳайвонот дунёси турлича: бўри, тулки, тўнғиз, баъзан юқори баландликларда айиқ учрайди. Майда ҳайвонлардан қуён, жайрон, дала сичқони ва бошқалар яшайди. Қушлардан каклик, ёввойи каптар жуда кўп. Майдонда ер ости булоқлари кўп бўлиб уларни барчаси майдондан оқиб ўтадиган, серсув Сангардак дарёсига келиб қўшилади. 5 6 I.2 Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи Амалиёт майдони жойлашган Ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий тармоқлари геологик жиҳатдан қизиқарли ҳудудлардан бўлиб ҳисобланади. Хондиза ҳудудини дастлабки ўрганилиш босқичлари унинг географияси ва геологик тузилишини ўрганишдан бошланган. Охирги йилларда ҳудудда бир қатор олтинли нишоналар аниқланган, шунинг учун бу соҳада кўплаб геологик тадқиқотлар олиб борилган. Майдоннинг геологик ўрганилиш тарихида энг дастлабки тадқиқотлар географик ва унинг геологик йўналишлар бўйича яъни, стратиграфияси, магматизми ҳамда геологик тузилишларига бағишланган. Кейинчалик эса аниқ ва режали ишлар олиб борилган (В.А.Вахромеев, О.Н.Чёрних, П.В.Панкратьев, Ю.В.Михайлова, Г.С.Чикризов, Х.В.Рискина, Е.А.Репман, Е.М.Головин ва бошқалар). Ҳудуддаги илк тадқиқот ишлари олтин қидириш, геологик хариталаш ва фойдали қазилмаларни қидириш билан бирга олиб борилган. 1938-1942 йилларда И.М.Головин 1:200 000 масштабдаги геологик хариталаш ва қидириш ишларини олиб борган, ҳамда топалеозой ҳосилаларини ўрганиш билан шуғулланган. У Беш-Тахта дарёси водийсидаги аллювиал ётқизиқлардан олинган 4та шлих наъмуналаридан жуда майда ва сиқилган пластина шаклидаги олтинни аниқлаган, лекин олтиннинг туғма манбалари аниқланмаган. 1957 йилда Қашқадарё ГҚЭ “Сурхонтов партияси” (А.Д.Шмулевич ва бошқалар), Сурхонтов тоғларида 1:25000 масштабдаги қидирув ишларини олиб борган ва Хондиза маъдан майдонини ўрганишни бошлаган. Бу ишлар натижасида қуйи тошкўмир даврига қарашли баъзи бир горизонтларнинг ёши аниқланган ва худуднинг тектоникаси ҳақида маълумотлар тўпланган. Хондиза маъдан майдонидаги қуйи карбон 7 “карбонат кремнийли” горизонтида полиметалл минерализацияси (Pb-Zn) аниқланган ва Ёнғоқлик олтин маъдан нишонаси аниқланган. Хондиза кони 1958-1960 йилларда В. М. Бирюков ва Т.Ш. Шоёқубовлар томонидан очилган. 1960-йилда Қашқадарё ГҚЭ “ Сурхонтов партияси” Хондиза дарёси қуйи қисмининг чап қирғоғида дендрит шаклидаги олтиннинг мавжудлиги қайд қилинган. Туғма олтин манбалари аниқланмаган. 1961-1962 йилларда Қашқадарё ГҚЭ“Сурхондарё партияси” (Б.П.Петаев ва бошқалар) 1:50000 масштабдаги хариталаш ишларини Сурхонтов тоғининг марказий қисмида олиб борган. Бу ишлар натижасида кремнийли жинсларда (Хўжа-Барку), скарнларда (Малянгур), кварцлашган зоналарда (Обидора), кварц ва кварц-барит томирларида (Обинавруз) полиметалл минерализацияси аниқланган. 1966-1967 йилларда “Сурхонтов партияси” (Қашқадарё ГҚЭ) 1:50000 масштабдаги геологик хариталаш ишларини олиб борган ва ҳудуднинг геологик харитаси, ҳамда геологик таърифи яратилган. Хондиза полиметалл маъданларида умумий учрайдиган олтин миқдори аниқланган. Геокимёвий наъмуналардан олинган маълумотлар бўйича Майдонсой-Новасой сувайирғичида тошкўмир даври ётқизиқлари ривожланган, ҳудудда 0.025-0.1 г/т миқдордаги олтин ореоли ажратилган. 1966-1968 йилларда Ёнғоқлик ГРП си (А. Б. Бедер 1969 й) Бойсунтов ва Сурхонтовдаги Ёнғоқлик олтин нишонасида қидирув варазведка ишлари олиб борилган.Бу ерда қилинган ишлар натижаси таркибида олтинли сидеритлар гидротермал ўзгарган кварцли порфирлар ва боксид кўринишли триас жинслари контакт қисмига тўғри келиши таъкидланган. Мавжуд тоғ жинслари А.Б.Бедер фикрича маъданлар ҳосил бўлишида экран вазифасини ўтаган. Юзаликдаги тоғ жинсларида олтиннинг юқори миқдорлари оксидланиш зонасидаги иккиламчи тўйиниш деб қабул қилинган. 1973-1974 йилларда Хондиза конида 8 мукаммал қидирув ишлари олиб борилган ва ГКЗ да металлар заҳирасини тасдиқлаган (Г.М.Залетова,Л.К.Понамаренко,1974 й). 1972-1974 йилларда ГРП ва 1975-1976 йилларда Қашқадарё ГРЭ экспедициялари (Г.М.Залетова, В.А.Волкодав ва бошқалар 1976 й)Хондиза маъдан майдонида колчедан-полиметалл маъданлашув майдонларига қидирув ишлари олиб борилган. Чинорсой участкасида маъдан майдони учун янги олтин-кумуш минерализацияси турининг мавжудлиги аниқланган. Чинорсой маъдан нишонасида тадқиқот ишлари олиб борилиши зарурлиги таъкидланган. 1976-79 йилларда САИГИМС (Х.К.Кимблей, И.Д.Боймуҳамедов ва бошқалар) “Жанубий Ўзбекистон колчедон-полиметалл конларида метасоматизм ва маъданлашув” тадқиқот ишларини олиб борган. Улар колчедонли - полиметалл Хондиза, Хожаборку, Жанубий Корасан, кумушли - полиметалл Ғарбий Чинорсой конларини ўрганган. Қайд этилган конларда учта метасоматик формациялар аниқланган – пропилитлар, берозитлар ва аргиллизитлар. Саноат аҳамиятига эга полиметалл маъданлашув березит формациясидаги жинсларда серецит фацияси метосоматитлари билан боғланган. Олтин-кумуш-полиметалл маъданлар эса березитлашган жинслар ва артиллизитларнинг калишпатли (адуляр) ва альбит фациялари билан боғлиқ. 110 та кон қазилмаларидан 51 тасида 80 та минералланиш зоналари кузатилган бўлиб, полиметалл миқдори 0,1-4 % гача, олтин миқдори 0,1- 0,5 г/т, кумуш миқдори 1-10 дан 30-400 г/т. ни ташкил этади. Бошқа тоғ- кон иншоотларида полиметаллар миқдори 0,01-0,05% ва ундан паст миқдорда учраган. Маъданларнинг қалинлиги 1 метрдан 10-15 метргача етади. 1977-1982 йилларда ГРЭ сининг Хондиза ГҚП (А. В. Головченко ва бошқалар) геологик вазифа асосида “Ғарбий, шимолий Чорнова Хондиза маъдан майдонидаги Чинорсой, Ходжабарку маъдан 9 нишонасида ва Сурхонтов, Бойсунтов жанубида умумий қидирув ишлар олиб бориш асосида истиқболли маъданларни аниқлаш” бўйича ишлар олиб борилган. Чинорсой майдонида 6 та маъдан танаси аниқланган, уларда олтиннинг ўртача 0,6 г/т., кумушнинг миқдори 122,0 г/т., таналар қалинлиги 5,5 метр, тарқалиши 100 метрдан 400 метргача ва штольня, бурғулаш қудуқлари орқали чуқурликда тўртта маъдан танаси топилган, уларда олтин миқдори 2,4 г/т., кумуш миқдори 524,0г/т., қўрғошин миқдори 0,62 %, рух миқдори – 1,07 % га тенг, тана қалинлиги 8,2 метргача. Жануби-ғарбий Ҳисор тоғларининг геологик тузилишини ўрганишда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Геология ва Г еофизика институти ходимларининг ишлари алоҳидааҳамиятга эга (П.В.Панкратьев,Ю.В.Михайлова, Ф.Р.Бенш, Т.Н. Долимов, Т.Т. Шарипов ва бошқалар) . Уларнинг тадқиқотлари бўйича ушбу ҳудуднинг магматик жараёнлари (Т. Н. Долимов, 1971, 1981 йилар), стратиграфияси ва геокимёси ҳозирги замон талабларига мувофиқ ҳолда келтирилган. Ҳисор тоғларининг Жануби-Ғарбий тармоқларида ўтган асрнинг 60- йилларидан бошлаб ҳудуд магматизми, метаморфизми, маъданлашуви ва стратиграфияси бўйича кўплаб мутахассислар илмий-тадқиқот ишларини олиб борган. Булар Э.М.Исомуҳамелов, П.Д.Купченко, Т.Н.Долимов, А.В.Покровский, П.Н.Панкатев, Ф.Р.Бенш ва бошқалар. Хондиза колчедан-полиметал руда конини ўзлаштириш 2005 йилдан қўшма корхона ташкил қилиш йўли билан амалга ошириш мўлжалланган. 10 I.3 Худуднинг геологик тузилиши Худуднинг стратиграфияси кўплаб олимларнинг тадқиқотлари асосида хусусан, Г.М.Залетовой (1974-1976 йиллар) ва А.Г.Шмелеванинг (1973й) тўплаган маълумотлари асосида, янги далиллари бўлган (Э.Д.Безуглов 1980 й), (Хохлов ва Головинларнинг) метоморфик комплекси, (Э.А.Юдаливичнинг 1981й) магматизми, (В.А.Волкадавнинг. 1982,12,14) Чинорсой кони худудида олиб борилган олтин, кумуш ва полиметал конларини излаш асосидаги маълумотларига таяниб яратилган. Хондиза кони геологик раёнлаштириш бўйича шарқий Бойсун стуруктур-формацион зонаси Хўжахаркан синклинали шарқий қисмида жойлашган. Худудниг тузилиши узоқ геологик ривожланиш даврига тўғри келди ва унинг тузилишитокембрий давридан мезо-кайнозой эраларида хосил бўлган метоморфик, чўкинди ва магматик тоғ жинсларидан иборат. I.3 Стратиграфия Ҳудуднинг геологик тузилишида токембрий, палеозой, мезозойва кайнозой эраларининг ётқизиқлари иштирок этади. Ҳудуднинг стратиграфиясини яратишда Г.С.Чикризов, В.А.Хохлов, С.К.Овчинников, А.Т.Тарасенко, В.Е.Головин ва айниқса Ф.Р.Беншлар жуда катта ҳисса қўшганлар. Бу маълумотлар ҳудуднинг 1:200 000 масштабдаги харитасида (Д.А.Рубанов) бир қатор нашр этилган манбаларда ўз аксини топган. Кейинчалик 1:100 000 ва 1:50 000 масштабли хариталаш ишлари жараёнида (В.А.Безуглов) ҳудудда кембрий ётқизиқлари (Хондиза свитаси) ажратилган, аммо у ўз тасдиғини топмаган. Токембрий ётқизиқлари Ҳозирги вақтда ушбу ҳудудда токембрий ётқизиқлари кенг тарқалганлиги аниқланган. Уларнинг умумий қалинлиги 7-8 км. га тенг ва улар сланецлар, гнейслар ва амфиболитлардан ташкил топган. В.А.Хохлов (1980-1987 йиллар) бўйича токембрий ётқизиқлари икки 11 серияга ажратилади: Қоратош серияси (1.7 млрд йил) ва Бойсунтов- Сурхонтов серияси (1.1-0.7 млрд йил). Тошкўмир даври ётқизиқлари. Қуйи бўлими (С 1 ) Қуйи тошкўмир ётқизиқлари маъдан майдонининг 70 % га яқинини ташкил қилади ва токембрий метаморфик ётқизиқлари комплекслари устига бурчак ва стратиграфик номувофиқлик билан ётади. Улар кучли ўзгарган терриген, вулканоген ва карбонат жинсларнинг кетма-кет алмашиниб ётиши билан тасвирланади. Қуйи тошкўмир ётқизиқлари Зой ва Вахшивар свиталарига ажратилади (Ф.Р.Бенш, 1975). Қуйи тошкўмир. Зой свитаси. (C 1 zs) Зой свитаси (C 1 zs) Майдонсой ва Чо р нова сойлари ҳавзасида маъдан майдонининг жануби-ғарбий қисмида тарқал ган. Свита ётқизиқлари йўналиши бўйича айрим горизонтлари қалинликлари ва фациал шароитлари жиҳатидан кескин ўзгарувчанлиги билан хусусиятланади. Зой свитаси конгломератлар, гравелитлар, қумтошлар баъзан андезитлардан ташкил топган. Уларнинг юқорисида вулканоген- терриген ётқизиқлар ётади, улар нордон туф қатламларидан иборат бўлиб, гравелит, қумтош, алевролитларнинг алмашиниб ётиши билан тасвирланган. Свитанинг қалинлиги 100-150 метрни ташкил қилади. Қуйи тошкўмир, Вахшивар свитаси (С 1 vh) Вахшивар свитасининг (С 1 vh ) ёши Ф.Р.Бенш (1975) бўйича қуйи тошкўмир в изе ярусига тўғри келади ва мазкур майдоннинг каттагина қисмини эгаллайди. У учта кичик свитага бўлинади: - қ уйи вулканоген чўкинди; - ў рта вулканоген; - ю қори вулканоген терриген, кичик свиталар. Қуйи Вахшивар кичик свитаси (С 1 vh) токембрий метаморфик жинслари ёки Зой свитаси ётқизиқлари устида бурчак номувофиқлиги билан ётади. 12 Кичик свита тагидаги базальт қатлам конгломератларидан ташкил топган, юқорисида оҳактош қатламлари майда ва ўрта бўлакли кристаллокластик риолит туфлари, туфли қумтошлар, қумтошлар, гравелитлар қатламларидан иборат. Кичик свитанинг юқори қисми - “карбонат-кремнийли” горизонтга тўғри келади. Бу деярли маъдан майдонининг барча қисмида кузатилади. Унинг таркибига доломитлар, доломитлашган оҳактошлар, кремнийли туффитлар, риолит таркибидаги туфлар, алевролит ва қумтошлар киради. Кичик свитанинг қалинлиги 100- 400 метрни ташкил қилади. Ўрта Вахшивар кичик свитаси (C 1 vh 1 ) биричи “карбонат- кремнийли” горизонт устида ётади ва асосан вулканоген жинслардан (риолит, туф, андезитлар) иборат. Кичик свитанинг асосида “риолитли” горизонтнинг туфолавалари ва кластолавалари ётади. Туфлар ташқи кўриниши ва ички тузилиши бўйича ҳамда фациал ўзгарувчанлиги билан хусусиятланади. Бу горизонт кесмаси маъдан майдонининг ғарбий қисмида кристаллокластик туфлар билан бошланади. Юқорида агломератли литокластик туфлар улар пирокластик асосий масса ичида юмалоқ баъзан қиррали серицитлашган ва кварцлашган фельзитларнинг псаммитли ҳамда ўлчамлари 0.5-5 см. бўлган бўлаклари устунлик қилади. Қуйи вулканоген горизонт кесмаси бир йўналишда тарқалган вулканик шишанинг серицит ва хлорит агрегатига айланган ҳамда ўлчамлари 0.3-3 см. бўлган парчалари билан тасвирланган. Улар майда бўлакли серицитли ва кварцлашган пирокластик материал билан цементлашган кварц пирокластикларнинг қат-қатланиш қатламлари билан якунланган. Тавсиф этилаётган горизонтнинг туфлари ва бошқа ҳосилалари кварцли ҳамда серицит-кварцли таркибдаги метосоматитларга айланган. Туфларнинг бошқа турларидан фарқли равишда улар юпқа қатламланиш хусусиятларига эга. Ушбу тоғ жинсларнинг асосий массасида кварц ва вулканик чанг заррачалари бўйича ривожланган серицитнинг нуқтасимон ажралмалари (ёки зарралари) ни микроскопик кузатиш мумкин. 13 Маъданмайдонининг марказий ва шарқий қисмларида горизонт таркиби бир хил эмас, ҳамда туфлар билан бир қаторда хилма-хил нордон лавалар, туфолавалар ва риолитларнинг кластолавалари ривожланган. “Риолит” горизонти таркибида яшил риолит дацитли лавалар, кластолавалар, туфолавалар ва туффитлар билан оҳактошлар қатламлари ҳамда баъзан туфлар учрайди. Вулканоген горизонтнинг қалинлиги доимий эмас ва 100 метрдан 400 метргача ўзгариб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган иккала горизонтнинг қалинлиги доимий эмас ва маъдан майдони ҳудудида у ёки бу горизонтнинг устунлигида маълум бир ритми й ликда алмашиниб туриши кузатилади. Риолит дацитли пачкани устида иккинчи “карбонат- кремнийли” горизонт ётади. Ушбу горизонт асосан, қалинлиги ҳар хил дастлабки метрлардан 250 метргача ўзгариб турувчи оҳактошлардан иборат. Ушбу горизонтнинг кремнийли ҳосилалари маъдан майдонининг ғарбий қанотида аниқ намоён бўлган. Кесма сўнгида қумтош қатламчали алевролитлар пачкаси билан конгломератлар қатламланиб ётади. Бу кичик свитанинг қалинлиги 120-700 метрга тенг.Юқори Вахшивар кичик свитаси (С 1 vh 3 ) одатда конгломератлар ҳамда қумтошлардан бошланади. Юқорида ётувчи горизонтлар терриген ва вулканоген жинсларнинг алмашиниб ётишидан иборат. Баъзи жойларда оҳактошлар линзалари ва қатламчалари кузатилади. Туфлар риолитли ва риолит-дацитли кристалловитрокластик таркибга эга. Кичик свитанинг қалинлиги 500-600 метрни ташкил қилади. Триас даври Триас ётқизиқлари кам тарқалган ва фақат карбон ва юра ётқизиқлари контактларида алоҳида очилмалардагина кузатилади. Улар қумтошлардан, конгломератлардан ва бокситсимон жинслардан иборат.Триас даври ётқизиқларининг қалинлиги 3 метрдан 10 метргача. 14 Юра даври Юра ётқизиқлари ўрганилаётган ҳудудда кенг тарқалган бўлиб, маъдан майдонининг ғарбий, шимоли-ғарбий, шарқий қисмларида кузатилади. Ётқизиқлар конгломератлардан, гравелитлардан, кўмирли сланецлардан ва қуйи юра кўмирли қатламларидан ташкил топган. Юра ётқизиқларининг қалинлиги 80-160 м. Тўртламчи давр Тўртламчи даврнинг бўшоқ жинслари аллювиал, деллювиал, проллювиал ва эллювиал ётқизиқлардан ташкил топган. Улар асоса н харсангтошлар, шағаллар, суглинка, супесс ва сараланмаган материаллардан иборат. Тўртламчи давр ётқизиқларининг қалинлиги 0.5 метрдан 100 метргача ўзгариб туради. 15 I.4 Магматизм Жануби-ғарбий Ҳисор ҳудудининг магматизми етарлича ўрганилмаган. Ҳудуднинг магматизмини ўрганишда Е.М.Головин (1950 й), И.М. Исомуҳамедов, П.Д.Купченко (1957 й), М.С.Султонов (1957 й), Т.Н.Долимов (1981 й), Д.А.Рубанов (1972 й) лар катта хизмат кўрсатган. Тўпланган маълумотлар “Ўзбекистон петрографияси ” (1965 й), “Геология Узбекской ” (1972 й), “Геология и полезные ископаемые Р еспублики Узбекистан” (1998 й), каби асарларда ёритилган. Ҳудудда токембрий, рифей, тошкўмир ва перм даврларига хос магматик комплекслар мавжуд (1-жадвал). Ҳудуддаги асосий магматик жараёнлар токембрий даврига мансуб ва уларнинг ёши 1,7-1,1 млрд йилга тенг. В.А.Хохлов, А.В.Покровскийлар фикрича, ушбу давр мобайнида хилма-хил метабазальт, метаандезит, метариолит формациялар билан бир қаторда гранитлар ҳам ҳосил бўлган. Токембрий магматик жинслари вулканик ва плутоник гнейс-гранит жинсларидан иборат. Метабазальт жинсларни Айлянгар комплекси ўз ичига олади. Комплекс асосан, тонолит- гнейслардан ташкил топган бўлиб, 250-300 метр қалинликка эга. Бу комплекс жинслари Айлянгар брахиантиклинали гумбаз қисмида тарқалган. Метабазальт-порфироид жинсларини Ангасой комплекси ўз ичига олади. Комплекснинг хусусиятли томони, метавулканитларининг катта қисми гнейслашган. Мигматит–гранит–гнейс жинсларини Сурхонтов-Бойсунтов комплекси ўз ичига қамраб олади. Бу комплекс турли мигматит, кварцли диорит гнейслар, гранитогнейслар ва пегматитлардан иборат. Рифей даври магматик жинслари асосан плутоник тоғ жинсл а ридан ташкил топган бўлиб, улар қўшслюдали гранитлардан иборат. Қ уйи тошкўмир (С 1 ) магматик жинслари вулканик риолит- трахириолит, трахибазальт-базальт ва плутоник гранадиорит-гранитлардан ташкил топган. Риолит-трахириолит жинсларини Вахшивар свитаси ётқизиқлари ўз ичига олади. Ушбу свита барча токембрий жинсларини ва Зой свитаси конгломератларини қоплаб ётади. Вахшивар свитасининг 16 қалинлиги ни бир неча муаллифлар бахолашларини хисобга олган ҳолда 1300 метрдан 1700 метргача деб белгиланган. Вахшивар свитасининг ёши қуйи тошкўмир Визе ярусига тўғри келади (Ф. Р. Бенш 1975 й). 1-жадвал Ҳисор жануби-ғарбий тармоқлари магматизми схемаси (Т. Н. Долимовбўйича: 1988й ) Геохронологик жадвал Магматик комплекслар Вулкани к Плутоник 1 2 3 Р 1 Дайкалар Трахибазальтлар Габбро-диорит-сиенит порфир комплекси С 3 ? С 2 ? Габбро-гранит (пожур) С 1 Трахибазальт-базальт риолит трахириолит Гранодиорит-гранит (Сина) Є-О-S ? ? R Қўш слюдали Гранитлар α Є Ангасой метабазальт порфироид Мигматит-гнейс-гранит метабазальт (Айлянгар) Трахибазальт-базальт жинсларини Ғажирбулоқ комплекси ўз ичига олади. Ушбу свита асл кесмаси Вахшивар дарёсини ўнг қирғоғидаги Бодаво (бода-ҳаво) қишлоғи атрофида аниқланган. Бу комплекс ётқизиқлари Хондиза маъдан майдонида Чорнова ирмоғи юқори оқимида кузатилади. Свита қалинлиги 600 метргача етади. Қуйи тошкўмир плутоник жинслари эса, Сина комплексга киради ва гранадиорит- гранитлардан ташкил топган. Ўрта тошкўмир магматик тоғ жинслари сиенит-порфир ва сиенит–диорит дайкаларидан иборат бўлиб, уларни Помир интрузив комплекси ўз ичига олади. Ҳудудда юқори тошкўмир ва қуйи пермга тегишли плутоник жинслар мавжуд бўлиб, бу жинслар габро- диорит-сиенит порфирлардан иборат. 17 Перм даври магматик жинслари вулканик трахибазальтлар ва субвулканик (интрузив) дайкалар (габроид, базальтоид, лампрофир) дан ташкил топган. Вулканик трахибазальт жинсларини Қайроқ комплекси ўз ичига олади. Бу комплекс Вахшивар дарёси чап қирғоғи бўйлаб тарқалган. Субвулканик (интрузив) дайкаларни жанубий Тянь-Шань интрузив комплекси ўз ичига олади. Бу интрузив комплекси маъдан майдони ҳудудида асосан шимоли-шарқий йўналишга эга дайкалардан (лампрофир, габроид, базальтоид субишқорли αТ 2 - 3 ) иборат ва барча палеозой ётқизиқларини ёриб чиққан. Баъзан улар ер ёриқларини тўлдиради, ҳамда тавсифланаётган район ривожланишининг якунловчи интрузиялари ҳ исобланади. I.5 Тектоника 18 Ҳудудда жануби-ғарбий Ҳисор тизмалари тектоник жиҳатдан Бойсун структур формацион зонаси таркибига киради. Кўпчилик тадқиқодчилар бу зонани вулкaноген турдаги иккиламчи геосинклинал деб қарашган. Аммо ҳозирги вақтда мазкур нуқтаи назар эскирган бўлиб хисобланади ва ҳ удудривожланишини Ҳ исор океани билан боғлайдилар (Т. Н. Долимов, 1981; 1998 й). Хондиза маъдан майдони шимоли-ғарбий йўналишида тарқалувчи ва вулканик қурилмалар билан мураккаблашган вулкан тектоник депресияда жойлашган. Маъдан майдони умумий ривожланишида байкал (токембрий), каледон, герцин ва альптектоник цикллари мобайнида шаклланган. Токембрий қурилмалари Чақчар, Бойсунтов, Сурхонтов тоғларида кенг тарқалган. Улар майда, бир-бири билан туташган гранит-мигматит гумбазлари, майда симметрик брахибурмалардан ташкил топган. Бундай гранит-мигматит гумбазлари Хондиза кони майдонида ҳам тарқалган. Каледон тектоник цикли структуралари кейинги тектоник харакатлар оқибатида яхши кўзга ташланмайди. Энг йирик каледон структураси метаморфик комплекс жинслардаги бурмалардир. Ушбу бурмаларнинг қаноти 350-400 метргача етади. Баъзан изоклинал бурмалар гнейс ва сланецлардаги майда бурмаланишлар тарзида кузатилади. Герцин тектоник цикли структуралари, Хондиза маъдан майдонидаги Хужахаркон палеовулканик структураси бўлиб хисобланади. Чорнова вулкан гумбазлари герцин структураларидан ташкил топган. Чорнова вулкан-гумбаз структураси бўғиз ва бўғиз олди риолитлар фациясидан иборат бўлиб, Э. Д. Безуглов томонидан (1980 й) тавсифланган. Хужахаркон синклинали мураккаб асимметрик структурадир. Унинг шимоли-шарқий 25-35º, жануби-ғарбий қаноти 30-35º ётиш бурчагига эга, шу билан бирга чуқурликлардаги горизонтларда қанотларининг ётиш бурчаги кескин ортади. Хужахаркон синклинали иккинчи тартибли бўйлама бурмалар билан мураккаблашган. Уларнинг Новасой, Чорнова антиклиналлари билан туташади. Новасой антиклинали 19 ҳам мураккаб асимметрик тузилишга эга, унинг ўқ текислиги жанубга томон оғган. Шимолий қаноти шимол томон, жанубий қаноти эса тескари тўнтарилиб ётади ва майда флексуралар ҳамда изоклинал бурмалар билан мураккаблашган. Чинорсой синклинали ҳам Новасой участкаси ҳудудида деярли шундай мураккаб тузилишга эга. Бурманинг тузилиши қия ётган устсурилма билан Новасой ер ёриғи туташиши билан хусусиятланади. Ушбу гуруҳдаги қолган бурмалар ҳам кесиб ўтувчи ва бўйлама ер ёриқлари билан мураккаблашган, бироқ анчагина оддий шаклларга эга. Фақатгина Чорнова антиклиналининг шимоли-шарқий қанотида ётиш бурчаги шимолий румбларда 70-80º бўлган, тик флексура кузатилади. Бурмалар узунлиги 2 км. дан ортиқроқ, кенглиги эса 800 метрни ташкил этади. Чинорсой ва Новасой бурмалари Сурхонтов антиклиналининг жануби–шарқий қанотида кузатилади, ҳамда уларнинг ўқи шу ердан жануб томонга кескин бурилади. Альп тектоник циклида тектогенез субмеридиал йўналишдаги ёриқ Сурхонтов структураси шаклланган. Унинг ядросида тошкўмир ётқизиқлари очилиб ётади, қанотлари эса юра системасининг чўкинди ҳосилаларидан иборат. Антиклинал ўқи жануби-ғарбий йўналишда чўкади. Юра ётқизиқларида бурманинг ғарбий қаноти 15-20º қияликда, шарқий қаноти эса бирдан кескинлашиб 60-70º бурчак остида ётади. Юқори тартибли бурмалар қанотларини мураккаблаштирган ва асосан ер ёриқлари билан ажралиб туради. Сурхонтов антиклиналининг асимметрик тузилиши тошкўмир ётқизиқлари ётиш элементларида акс этади, агар ғарбий қанотида Хўжахаркон синклиналининг ўқи шимоли-ғарбий йўналишда қия ҳолда чўкса, антиклиналнинг шарқий қанотида қатламларнинг кескин (50-60º) баьзан эса тескари тўнтарилиб ётиши кузатилади. Умумий планда маъдан майдони юқори бирликдаги бурмаланишда юзага келган. Бунда синклиналнинг жанубий қанотида оҳактошлар 20 пачкаси жадал деформацияланган. Бу ерда ассиметрик, ётувчи, т ў нтарилган, изоклинал, блоклашган бурмалар ажратилиб, бир қанча кесишувчи узилмалар систимаси билан мураккаблашади. Майдоннинг жанубий қисмида бурмаларнинг иккита йўналишдаги ўқлари кузатилади: субкенглик ва шимоли-ғарбий қанотларнинг кенглиги ва бурмалар амплитудаси 100-150 метрларгача етади. Бундан ташқари бир метр гача амплитудали майда бурмалар ва тоғ жинсларнинг букланишлари учрайди. Хондиза маъданли майдонининг геологик харитси Масштаб: 10000 I.6 Фойдали қазилмалари 21 Ҳудуд жануби-ғарбий Ҳисорнинг Бойсун металлогеник зонасида жойлашган. Ушбу ҳудуд геологик тузилишининг ўзига хослиги турли генетик ва минералогик турдаги колчедан-полиметалли, полиметалли шунингдек полиметалл-олтин-кумуш маьданлашуви кенг тарқалган металлогеник вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради. Хондиза маьдан майдони ҳудудида хозирги кунда ягона саноат аҳамиятига эга конлардан бири хисобланади. Хондиза кони ва геологок структуравий вазияти ҳамда минерализация турини умумийлиги билан хусусиятланувчи бир қатор маьдан намоёнлари ва маьдан нуқталари мавжуд ва маскур геологик харитада Хандиза маъдан майдонидаги маъданли майдонлар кўрсатилган.Улар қуйидаги худудлардан иборат. Хондиза кони 22 Кон маьдан майдонининг шимоли-ғарбий қисмида қуйи тошкўмирнинг мураккаб қатламланиб ётувчи чўкинди вулканоген жинслари орасида жойлашган.Тоғ жинсларининг кесмаси лава горизонтига эга бўлган нордон таркибли туф ва туффитлардан, кремний карбонатли жинслардан, қумтош ва алевролитлардан иборат. Кесманинг юқори қисмида кристалланган туфлар устунлик қилади. Магматик ҳосилалар риолит порфирлар ва риолит-дацитлар, субвулканик таналар, шунингдек гранит порфирлар, диоритли-порфиритлар, сиенит-порфирлар ҳамда лампрофир дайкаларидан ташкил топган. Коннинг геологик структуравий ҳолати унинг Хўжахаркон синклиналининг жануби-ғарбий қанотида жойлашганлиги билан белгиланади. Хондиза конида маьдан таналари турли петрографик таркибдаги тоғ жинсларининг кантакти ёки кантак яқинида жойлашган, линзасимон ва қатламсимон таналардан иборат. Асосий маьдан таналари қуйи горизонтдаги ўрта вулканоген пачкада, иккинчи даражалилари эса қуйи терриген қарбонат кремний пачкасидаги доломитларда жойлашган. Доломитлардаги маьдан таналари унча қалин бўлмаган ва узунлиги 15 метрдан 150 метргача бўлган линзасимон таналардан иборат. Маьдан таналари ўрта вулканоген пачкасининг юқори горизонтидаги риолит-дацитларнинг пропилитлашган туфлари билан улар остидаги березитлар формацияси орасидаги кантакт яқинида гидротермал ўзгарган тоғ жинслар орасида ётади. Минерал таркиби бўйича колчедан-полиметалл ва полиметалл каби икки хил тури ажратилади. Маьдан майда донадор, халькопирит, галенит, сфалерит ва пиритларнинг миқдорий нисбати 0.2 : 1:3:4га тенг. Чинорсой кони Тадқиқот объекти Хондиза конидан 3 км жануби-шарқида жойлашган ва асосан Вахшивар свитаси ўрта кичик свитасининг чўкинди вулканоген жинсларда кузатилади. Вахшивар свитасининг қуйи ва юқори кичик свиталари ётқизиқлари бироз кичикроқ кўламга эга, ҳамда 23 майдоннинг жануби-ғарбий ва шимоли-шарқий қисмида тарқалган дайка комплекси риолит порфирлар, сиенит-порфирлар, сиенит- диоритлар порфиритлари ва лампрофирлардан иборат. Лава, лавобрекчия, кластолава ва риолит таркибли туфолава ҳамда псефитли туф қатламчаларидан иборат, ўрта вулканоген пачканинг қуйи риолитли горизонти маъдан қамровчи ҳисобланади. Маъдан устидаги юқори горизонт лава, кластолава ва риолит-дацит туфларидан иборат. Метосоматик ўзгаришлар бере зи т лашиш жараёнига мос келиб, серитизация, кварцлашиш, албитизация, хлоритизация ва гематизациялар билан ифодаланади. 1977 йилгача кон юзасида риолит горизонтида бир неча колчедан ва колчедан-полиметалл туридаги линзасимон майда таналар аниқланган. Юқори зона риолит горизонтининг юқори блокида, қуйи зона эса унинг ўрта қисмида жойлашган. Юқори зона олтин-кумуш-колчедан- полиметалл таркибли томирли ва штокверкли турдаги бир қанча майда таналар ҳамда олтин-кумуш таркибли субмувофиқ бир қанча қатламли таналардан иборат. Қуйи зонада колчедан ва колчедан- полиметалл таркибли паст миқдорли томирчали маъданлашув ривожланган. 1977-1978 йиллар ва 1982 йиллари (В.А.Волкодав) коннинг юзасида олтин-кумуш маъданлашувини ажратган. Сувлисой маьдан намоёни Ушбу объект Хондиза конининг шимоли-шарқий тарафида жойлашган. Коннинг геологик тузилишида қуйи кембрийнинг гнейслари ва сланецлари қуйи тошкўмир вулканоген чўкинди Вахшивар свитаси, ҳамда юранинг чўкинди ётқизиқлари қатнашади. Маъдан қамровчи риолит туфлари баъзи горизонтларда кичрайиб боради. ”Карбонат-кремнийли” горизонтда ер юзасидан маъданга бой 14 та линзасимон таналар очилган. Баъзи маъдан таналари чуқурликда ҳам 24 давом этади. Тананинг қалинлиги 1 метр ва узунлиги 30 метр бўлган юқори миқдордаги маъданли линзасимон қатлами, иккиламчи кварцитлардаги токембрийнинг гранито-гнейслари билан гнейслар контактида очилган. Чуқурликда маъдан танаси торайиб боради . Новасой маъдан намоёни 1980-1984 йиллар (В.А.Волкодав) Хондиза маъдан майдонининг марказий қисмидаги Новасой учаскасида ер юзасида ва маъдан зонасининг 300 метр чуқурликгача батафсил қидирув ишлари олиб борилди. Участка майдони қуйи карбоннинг вулканоген тоғ жинсларидан ташкил топган. Қўрғошин, рух, кумуш ва олтиннинг саноат кўламидаги миқдорларига эга иккита маъдан танаси, шунингдек яна кўплаб минераллашган таналар ажратилди. Маъдан таналари Вахшивар свитасининг ўрта вулканоген пачкаси юқори қисмида жойлашган. Ер ости тоғ кон қазилмалари ва бурғилаш қудуқлари орқали ушбу маъдан таналарининг чуқурликка томон унчалик чўзилмаганлиги аниқланди. Чорнова маъдан намоёни Маъдан намоёни Чарнова сойининг юқори қисмида, маъдан майдонининг шимолий қисмида жойлашган. Ушбу маъдан намоёни юра қумтошлари ва алевролитлари остидаги юқори Вахшивар кичик свитасининг чўкинди-вулканоген жинсларида жойлашган. Майдонда магматик ҳосилалардан гранит-порфирларнинг субмувофиқ дайкалари, андезит-дацитли порфирит таналари, диабазли порфиритлар ва лампрофир дайкалари, шунингдек габбронинг йирик субмувофиқ танаси ривожланган. Структуравий жихатдан маъдан намоёни Хўжахаркон синклиналини мураккаблаштирувчи Чорнова синклинали қанотларида жойлашган ва ўз новбатида юқори таркибли бурмалар билан мураккаблашган. Маъдан намоёни шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий йўналишидаги ер ёриқларининг кесишиш зонасига тўғри келади. 25 Маъдан намоёни ҳудудида риолит таркибли туфларда мувофиқ ётувчи қатламсимон ва линзасимон шаклдаги 5та маъдан танаси аниқланган. Таналар қалинлиги 0.5 метрдан 8 метргача, узунлиги 40-140 метргача. Минерализация тури мис колчеданли ва колчедан- полиметаллидир. Далнее маъдан намоёни Ушбу маъдан намоёни маъдан майдонининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Маъдан танасининг геологик тузилишида токембрий метаморфик жинслари, Вахшивар свитасининг терриген ва чўкинди вулканоген ётқизиқлари қатнашади. Магматик ҳосилалар эса силл шаклидаги габбро таналаридан ва си е нит-порфирит дайкаларидан иборат. Маъдан намоёнининг асосий структураси сифатида Хўжахаркон синклиналининг шимоли-шарқий қанотини мураккаблаштирган Груд синклинали намоён бўлади. Риолитли ва риолит-дацитли туфлар ўрта Вахшивар кичик свитасининг вулканоген пачкаси сифатида асосий маъдан қамровчи тоғ жинслари ҳисобланади. Маъдан намоёни ҳудудида кварцлашган, серицитлашган ва пиритизация зонаси аниқланган бўлиб, ушбу зоналарда олтин-кумуш ва колчедан-полиметалл маъданларидан иборат иккита маъдан танаси очилган. Биринчи маъдан танасининг узунлиги 150 метр, максимал қалинлиги 4,5 метр, маъдан таркибида (тананинг ўрта қирқимида) 10,5% қўрғошин, 0,7% рух, 0,8% мис, 354,3 г/т. кумуш, 1,1 г/т. олтин аниқланган. Иккинчи маъдан танасиузунлиги40 метр, қалинлиги 0,5 метрбўлиб, 1,6 % қўрғошин, 0,01 % рух, 0,07 % мис, 24 г/т кумуш ва 0,2 г/т олтин мавжудлиги аниқланган. Ёнғоқлик маъдан намоёни 26 Ёнғоқлик маъдан намоёни Хондиза маъдан майдонинг шарқий қисмида жойлашган. Объектнинг геологик тузилишида қуйи тошкўмир Вахшивар свитасининг лавалари, оҳактош қатламлари бўлган риолит таркибли туфлар ва алевролитлар горизонтлари қатнашади. Магматик ҳосилалар андизит-дацит порфиритлар ва гранит-порфир дайкаларидан иборат. Ёнғоқли к ер ёриғи билан мураккаблашган Сурхондарё антиклиналининг шарқий қанотида жойлашганлиги маъдан намоёнининг структуравий холатини белгилаб беради. Маъдан атрофидаги ўзгаришлари кварцлашиш, серицитланиш, пиритизация баъзи жойларда каолинизация ва хлоритизациялардан иборат. 1959йили сидеритларнинг линзасимон танасида саноат аҳамиятига эга маъданлашув аниқланган ва маъданлашув зонаси ер юзасидан 121,6 метр чуқурликда жойлашган. Линзасимон тананинг қалинлиги 1,94 метр, маъдан таркибида олтиннинг миқдори 8-47 г/т, кумушнинг миқдори 98,8 г/т. дан иборат. 1966 йили маъдан намоёни ер ости тоғ-кон қазилма иншо о тлари ва бурғулаш қудуқлари билан чуқурликка ўрганилган. Натижада маъдан танаси параметрларнинг пасайиши аниқланди, жумладан узунлиги 108 метргача, қалинлиги эса 0,95 метргача, олтиннинг миқдори 2,9 г/т. гача, кумушнинг миқдори 8,9 г/т. гача. Саноат кондицияси кўламидаги олтин маъданлашуви фақат сидеритлардагина кузатилади ва риолит туфларига бориб сўниб қолади. Чуқурликка томон маъданлашувнингқисқариб бориши туфайли Ёнғоқли маъдан намоёнига салбий баҳо берилган (Е. К. Поставцев ва б. 1981 й) Сидерит қатламининг жанубий қаноти тарқалиши бўйлаб 500 метргача тўртламчи давр ётқизиқлари билан қопланган, шунинг учун маъдан намоёнининг жанубга томон истиқболи аниқланмаган. Баъзи 27 шурфларда олтиннинг миқдори 14 г/т. ва кумушнинг миқдори 124 г/т. га тенг бўлган сидерит бўлаклари аниқланган. 28 I.7 Худуднинг гидрогеологияси Амалиёт майдонида асосий сув ҳавзаси бўлиб, Хондиза дарёси ҳисобланади. Унинг ташкилий ирмоқлари Чинорсой ва Чорнова дарёларидир. Хондиза дарёсининг энг серсув вазияти март-апрел ойларига тўғри келади. Барча сойлардаги сувлар чучук истеъмол ва техник талабларга мос келади. Айтиб ўтилганидек ерости сувлари дарёлар каби атмосфера ёғинларидан тўйинади. Улар дарзиклар, тектоник бузилмалар бўйлаб тоғ жинсларига сингади. Ёнғоқлик, Майдонсой ва Чинорсой участкаларида тарқалиши, ётиш шароитларига қараб ерости сувларининг 3 хил тури ажратилади: грунт, қатлам-ёриқлари ва палеозой ётқизиқларидаги дарзли-сувли горизонт сувлари. Грунт сувлари асосан тўртламчи давр аллювиал ва ён бағирлардаги делювиал ётқизиқлари билан боғлиқ. Грунт сувларининг асосий қисми Хондиза, Ёнғоқлик, Тутумдара, Чорнова ва Чинорсойсойларда кенг тарқалган. Улар чучук, сувдаги қаттиқ қолдиқ 0,2-0,8 г/л. Қатлам-ёриқлари сувлари мезозой ётқизиқларида кенг ривожланган. Буни Ёнғоқлик конидаги юқори триас ва қуйи юра қатламларида яққол кузатиш мумкин. Хондиза конида ерости сувларини тортиб олишда қуйи юра ётқизиқлари нисбатан кам сувликлиги ва паст фильтрацияни кўрсатган. Қатлам-дарзлари сувлари ҳам атмосфера ёғинлари ҳисобига тўйинади, айниқса улар очилмалар ҳосил қилган жойларда серсувдир. Ер юзасига гипсометрик паст жойларида қумтошлардан булоқлар тарзида чиқади. Баъзи булоқларда сув сарфи 0,5-1,5 л/сек, сувлари чучук, қаттиқ қолдиғи 0,5 г/л. Кимёвий таҳлил натижаларига кўра қатлам, дарзлик сувлари гидрокарбонатли, натрийли, I, II калцийлитурига тўғри келади. Палеозой ётқизиқларидаги дарзлик сувлари горизонтлари қуйи кембрий ва қуйи тошкўмир ётқизиқларида тарқалган. Улар турли 29 литологик таркибга эга дарзли тектоник бузилмалар зонасида кузатилади, чунки бундай зоналарда атмосфера ёғинлари инфильтрацияси осон кечади. Мазкур сувлар ер юзасига структур-геоморфологик шаройитларига ва очилмаган майдонларида булоқлар тарзида чиқади. Чиносой, Майдонсой участкаларида палеозой ётқизқлари кенг очилмалар ҳосил қилади ва бундай жойларда 0,16-0,19 л/сек булоқлар учрайди. Баъзи скважиналардан 0,1-3,3 л/сек сарфига эга сув оқиб чиққан. Палеозой ётқизиқларидаги ерости сувлари босимли турга тўғри келади, кимёвий таркиблари гидрокарбонат-натрийли, калцийли. Сувдаги қаттиқ қолдиқ 0,3-0,5 г/л. Хондиза маъдан майдонидаги ерости сувлари таркибида элементларнинг аномал миқдорлари қайд этилмаган. Хондиза маъдан майдонидаги гидрогеологик шароитлари тоғ жинсларининг литологик таркибига, тектоникасига ва атмосфера ёғинларига бевосита боғлиқ. Геолого-разведка ишларида ичимлик ва техник талаблар учун юзаликдаги Ёнғоқлик, Тутамдара, Чорнова, Чиносой сой сувлари ҳамда мавжуд ерости сувлари қониқарлидир. 30 МАХСУС ҚИСМ II -боб Хондиза маъданли майдонидаги Ёнғоқлик конининг геологик тузулиши Ёнғоқликконини биринчи бўлиб 1957 йилда А.Д. Шмулевич ва Чернихин О.И. томонидан шурфлардаги намуналарда олтиннинг саноат миқёсдаги кўрсаткичлари билан аниқланган. Ёнғоқлик конидаги ўрганиш ишлари 1966-68 йилларда Бедер А.Б. томонидан олтин маъданларини излашда олиб борилган. Кейинги ишлар давомида Залётова Г.Н., Волкодав В.Н., Володько С.А. (1972-1976), Володко С.А., Коробейников Г.Н., Головченко А.А., Харламова Е.А., Андрохин В.Н. (1979) ва Повтавцев Е.К., Поляков Ю.А., Родченко В.С. (1977-1981) каби геологлар геологик изланишлар олиб боришган. Ушбу ишлар узлуксиз олиб борилмаган, аксинча узулишлар билан давом этган. 0Ёнғоқликкони Хандиза майдонининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, шу номли сойнинг бошланиш жойига тўғри келади. Рельефи юқори тоғликлардан иборат бўлиб, мутлоқ баландликлари 1700-2300м ни ташкил қилади. Геоморфологик жихатдан кескин ўзгарувчи рельеф билан хусусиятланади ва мутлоқ баландликлари 2000м дан 2150м гача ўзгаради. Коннинг геологик тузулишида Карбон, Триас ва Юра даври ётқизиқлари қатнашади. Қуйи тошкўмир ётқизиқлари вахшивар свитасининг вулканоген жинсларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг таркибида липаритли ва дацитли порфирлар, уларнинг туфлари, кварцли альбитофирларнинг туфлари, турли таркибдаги туфобрекчиялар, донали-чизиқсимон фильзитлар, улардаги алевролитлар, охактошлардан иборат. Ётқизиқларнинг қалинлиги 800м гача етади. Юқори Триас ва қуйи Юра (Санджар свитаси) қуйи тошкўмирнинг ювилган юзасига линзасимон хосилалар сифатида ётади ва 31 палеорельефнинг нотекисликларини тўлдириш холатида намоён бўлади. Литологик таркибида бокситлар, каолинит-диаспор таркибли бокситли жинслардан, аргиллит ва алевролитлардан таркиб топган. Ётқизикларнинг қалинлиги 5-8-м гача етади. Юқорида айтиб ўтилган жинсларнинг устига бурчак номослиги билан ўрта юра конгломератлари, гравелитлари, асосан кварц таркибли қумтошлар, кўмирли аргиллитлар ва алевролитлари ётади. Бу жинсларнинг қалинлиги 150-170м ташкил қилади. Коннинг шимолий қисмида вулканоген қатлам майда субвулканик липарит-дацит ва андезит-дацит таркибли хосилалар билан ериб ўтилган. Жанубий қисмида эса дайкасимон 10м гача қалинликдаги габбро- диабазлар кузатилади. Кечки хосилалар сифатида турли йўналишдаги 1м дан 4м гача қалинликдаги кескин ётиш бурчагига эга лампрофир дайкалари қабул қилинган. Структуравий жихатдан участка альп антиклиналь структуранинг шарқий қисмига киритилади. Ушбу структуранинг ядросида қуйи тошкўмир ётқизиқлари шимоли-шарқий тарқалишдаги синклиналь структурага қисилиш оқибатида ўзгарган. Ушбу структура герцин Вахшивар-Гуруд антиклиналини мураккаблаштиради. Маъданли майдон ўрта структуравий қаватнинг жинсларидан ташкил топган бўлиб, ўрта (C 1 vh 2 ) ва юқори (C 1 vh 3 ) вахшивар свитасининг вулканоген-чўкинди жинсларида намоён бўлади. Кесманинг юқори қисмида триас ва эрта юранинг терриген-чўкинди жинслари кузатилади. Ушбу жинслар палеозой жинсларига структуравий ва стратигарфик номослик билан ётади. Уларнинг стратиграфик кетма-кетлиги график маълумотларда кенг ёритилган. Тошкўмир кесмаси ётқизиқларининг асосий қисмини нордон вулканитлар ташкил қилиб, улар асосан алмашиб келувчи кристаллокластик, турли структурали туфлар ва улардаги витрокристаллик 32 туфларнинг мавжудлиги билан хусусиятланади. Кесманинг нисбатан тўлиқ кўринишини биз майдоннинг марказий қисмида кузатамиз. Магматик жинслар липарит ва риолит-дацитли порфирлар, андезит- дацитли порфирлар, габбро-диабазли порфирлардан ташкил топган. Липаритли ва липарит-дацитли порфир жинслар субвулканик таналарни ташкил қилиб, уларнинг таркиби айнан бир қонуниятларга бўй сунмайдиган, яъни риолитдан бошлаб риолит-дацитлар билан алмашиб келади. Ушбу таналар вахшивар свитанинг вулканоген-чўкинди қатламларда жойлашган бўлиб, атроф жинсларга нисбатан бир хил ётувчи ёки кесувчи холатларда намоён бўлади. Субвулканик таналарнинг бу каби жойлашуви вахшивор свитасининг вулканик-чўкинди жинсларининг ҳосил бўлганидан сўнг вужудга келган. Бундай хулосага сабаб ушбу геологик таналар намюр ёшдаги туфларини кесиб ўтган. Липарит, липарит-дацит порфир ва уларни қамровчи вулканит жинслар гидротермал узгаришга учраган. Липарит порфирларнинг кимёвий таркиби Хандиза конидаги шундай жинслар билан бир хил. Андезит-дацит порфирлар майдоннинг шимолий қисмида намюр бўлими ётқизиқларини ёриб чиқувчи таналар кўринишида намоён бўлади. Ушбу холат бу жинсларнинг намюр бўлимидан сўнг шаклланганлигини тасдиқлайди. Ушбу жинсларнинг кимёвий таркиби Хандиза конидаги шундай жинслардан фарқланиб, бу жинсларда ишқорларнинг камлиги билан фарқланади. Уларда К 2 О нинг Na 2 O дан кўра кўплиги ва СаО га тўйинмаганлиги билан хусусиятланади. Шунингдек глинозём ва фемик (фемические) компонентлар билан ўта тўйинганлиги кузатилади. Габбро-диабазлар жинслардан ташкил топган дайкасимон таналар майдоннинг жанубий қисмида кузатиш мумкин. Уларнинг қалинлиги 10м гача етади. Атроф қамровчи жинслар билан бир хил ётади. Кимёвий таркибига кўра нормал диабазларга жуда яқин, аммо кремнезём ва MgO га тўйинганлиги, шунингдек СаО билан тўёинмаганлиги билан фарқ қилади. 33 Лампрофирлар Намюр ёшдаги ва қуйи- ўрта Карбон липарит, липарит-дацит субвулканик жинсларни ёриб ўтувчи, кескин тушувчи, қалинлиги 1м ни ташкил қилувчи дайкалар кўринишида намоён бўлади. Кимёвий таркиби нормал трахи-долеритларга ва гохида спессартитларга яқин, аммо СаО га анчайин тўйинганлиги, КаО нинг нисбатан кўплиги, ишқорларнинг миқдори кескин камлиги билан фарқланади. Узилмали структуралар кенг тарқалган бўлиб, герцин ва альп тектоник зуриқишлар хосилаларида намоён бўлади. Герцин узилмали структуралар субмеридионал йўналишадаги, асосан шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий тарқалишга эга. Силжиш амплитудаси 300м гача ва қалинлиги 20-30м ни ташкил қилади. Альп тектоник узилмали структуралар меридионал йўналишга эга бўлиб, бурдаланиш ва ёриқли тузулиши билан хусусиятланади. Ёнғоқлик конни Ходжаханкан синклиналининг тугаш қисми, субмеридионал йўналишдаги антиклинал қатламнинг шарқий қанотида ва улар билан бирлашувчи Шарқий-Чорнова синклинали билан шарқдан бирлашувчи қисмида жойлашган. Қатламларнинг тарқилиш йўналиши кўпинча меридионал, аммо шимолий қисмида антиклинал қатламларнинг бирлашиш қисмида аста-секин шимолий-ғарбий йўналишда ўзгаради. Қатламларнинг ётиш бурчаги 25-45°. Кон субмеридионал йўналишдаги Сурхантау йирик ер ёриғининг худудида жойлашган. Ушбу ер ёриғи бўйлаб харакатлар альп геологик вақт оралиғида бўлиб ўтган. Шунингдек майдон бўйлаб палеозой узилмали тектоник ёриқлар шаклланган. Уларнинг йўналиши субмеридионал, шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий йўналишда. Ушбу узилмали ташланма- сурилма ва кўтарилма-сурилмаларнинг харакат амплитудаси бир неча метрдан 300м гача етади. Ер ёриқларининг қалинлиги 10м дан 20м гача ўзгаради. Улар брекчияланган жинслардан бошлаб гил кўринишигача майдаланиб кетган сланецлашган жинслардан ташкил топган. Ушбу ер ёриқлари бўйлаб (асосан шимолий қисмида) жинсларнинг 34 каолинитизацияси ва кварцлашуви, майда кристалли пиритнинг қуйуқ уюмларининг бир маромда тарқалиши кузатилади. Ер ёриқлар бўйлаб Ёнғоқлик сойига келиб тушувчи минерал тузларга тўйинган булоқлар кузатилади. Майдонда шунингдек қия холатда кузатиладиган ва субмеридионал йўналишдаги қатламлараро узилмали ер ёриқлари кузатилади. Ушбу ер ёриқларида сланецланиш зоналари кузатилади. Ушбу ер ёриқлари бўйлаб хлоритизация, серицитизация, кварцлашув ва сульфидли минерализация кузатилади. Кон худудидаги нордон вулканитлар бўйлаб гидротермаль метаморфизм натижасида қадимий кислотали эритиб олиш жараёнида вужудга келувчи метасоматик жинслар мавжуд. Улар қалинлиги 10м гача бўлган линзасимон ва қатламсимон таналар кўринишида бир-текис, турли ўзгарган риолит ва риолит-порфирлар кўринишида намоён бўлади. Метасоматитлар орасида серицит-кварц таркибли серицитолитлар ва серицитлар ажратилади. Худди шундай кўринишдаги жинслар Хандиза конида маъданлашув олди метасомотоз жараёни махсулоти киритилиб беризитлар гурухига мансуб деб киритилади. Ёнғоқлик конининг геологик тузулиши Хандиза конига нисбатан ўхшаш аммо айрим жихатлари фарқ қилади. Кесмада Хандиза билан бир хил нордон таркибли литокристаллик туфлар қатнашади, гидротермал ўзгаришлар ва қия холатдаги структураларнинг ўхшашлигидир. Аммо фарқли томони Хандиза конидаги каби колчедан-полиметалл маъданли таналар ҳосил бўлиши учун экран қоплама каби липарит-дацитли порфирларнинг йуқлигидир. Шунингдек ер юзасидаги аниқланган томир- уюмли колчедан-полиметалл минерализация ўлчамлари ва фойдали компонентларининг миқдорига кўра саноат миқёсида қараб бўлмайди. Шуни айтиб ўтиш керакки Хандиза конида ҳам вулканоген горизонтдаги маъданли таналар ҳам ер юзасида кузатилмайди. Шунингдек Ёнғоқлик конидаги субмеридионал йўналишдаги рельефнинг тузулишига кўра унда биз кесманинг табиий очилмасини (300м) кузатамиз. Кузатилаётган 35 кесманинг барча қисмида маданлашув яхши кузатилмайди. Кесманинг вертикал холатини кузатилганда ҳам маъданлашувнинг ва гидротермал ишлов берилишнинг жадаллиги кузатилмайди. Шу сабабли олдин олиб борилган бурғу қудуқларида ҳам саноат миқёсидаги маъданли таналар аниқланмаган. Аммо ушбу натижаларга (2 та бурғу қудуғи) қараб 2 км узунликдаги мавжуд худуднинг истиқболи хақида хулоса чиқаришга камлик қилади. Бунинг учун ушбу худудни синчков ўрганиш талаб этилади. 36 V -боб. Ёнғоқлик конида тарқалган тоғ жинсларнинг мадандорлиги Кон маъдандорлиги атроф метасоматик серицитли ва серицит-кварц таркибли жинслар билан мос ётувчи олтингугурт колчеданли ва колчедан- полиметалл холатда намоён бўлади. Маъданлашув аниқ холатда қатламлараро ер ёриқлари бўйлаб жойлашган. Ушбу ер ёриқларида жинсларнинг кескин бўрланиш ва сланецлашув жараёнлари кузатилади. Ушбу зоналар бўйлаб маъданли эритмалар харакатланган, бу эса зоналарда метасоматитлар ва колчедан-полиметалл минерализацияни вужудга келтирган. Коннинг шимолий қисмидаги олтингугур-колчеданли минерализация серицит-кварцли ва серицитли метасоматитларда жойлашган бўлиб, улар олтингугурт кислотали, сульфат-темирли эритиб олиш жараёни натижасида вужудга келган. Ушбу жойларда “темир қалпоқлар” кўринишидаги қалинлиги 1-3м гача етадиган хосилалар кузатилиб, улар бушоқ лимонит ва гидрогётитлардан ташкил топган. Темир, қурғошин, рух сульфидлар гидролизининг оксидланиши жараёни натижасида ярозит, плимбоярозит, смитсонит каби минераллар вужудга келган. Оксидланиш зонасининг томир-уюмли минерализациянинг умумий қисмида қатламлараро тектоник бузулишли ер ёриқлари бўйлаб маъданли тана жойлашган. Участканинг марказий ва жанубий қисмида сульфидли минерализацияли худуд мавжуд бўлиб, у юқорида айтиб ўтилган минерализациянинг давоми сифатида қабул қилинган. Шунингдек майдонда олтинга маъданлашган маъданли тана мавжуд бўлиб, у қуйи тошкўмир вулканитлари ва Санджар свитаси контактидаги боксидларда мавжуд. Майдондаги маъданлар комплекс минерализацияга эга. Маъданли минерализацияда олтин, пирит, блеклая маъдан, буриорит, галенит, сфалерит ва халькопирит қатнашади. 37 Н.И.Борозенец ва А.Б.Бедернинг қарашларига кўра маъдан гидротермал генезисга эга. Уларнинг фикрича маъданлашув альп ёшга мансуб. 38 IV -бобЁнғоқлик конининг минералогик хусусиятлари Коннинг минералогик хусусиятлари Маторин В.Е. (1959) ва Бадалов С.Т. томонидан кенг қамровли ўрганилган. Ушбу ишлар давомида маъданил минераллар ва уларни қамровчи жинслар хақида тавсифий хусусиятлар келтирилган. Минералларнинг кенг қамровли турлари аниқланган бўлса ҳам ушбу кон кам ўрганилган. Бунинг сабаби ушбу юқоридаги изланувчилар дала ишлари давомида сидеритли тана ва ундаги олтин маданлашуви чўкинди генезисига таяниб иш кўрганлар. Шу сабали улар фақатгина сидерит маъданли танани ўрганиб атроф қамровчи Карбон ва Триас жинсларини кам ўрганишган. Олиб борилган изланишлар ва дала ишлари давомида ушбу кондаги олтин маъданлашуви гидротермал генезисга эга эканлиги аниқланган (Моторин В.Е., Борозинец Н.И. ва х.к.). хусусан Моторин В.Е. дала ишларини якунлагандан ушбу тухтамга келган. Кондаги комплекс минераллар, улар орасидаги ўзаро муносабат ва бу факторлар билан боғлиқ олтин бу каби фикрларни тасдиқлайди. Кондаги олтин маъданлашувининг намуналаридан тайёрланган шаффоф шлифлар ва аншлифларда 50 га яқин маъданли минераллар аниқланган. Улар орасида бирикмалар ҳосил қилишига кўра қуйидаги турлари мавжуд: соф элементлар, оксидлар, сульфидлар, сульфат тузлар, карбонатлар, силикатлар, алюмосиликатлар, молибденитлар, вольфраматлар ва фторидлар. Етакчи элементига кўра темир, қурғошин, рух, мис, висмут, сурма, симоб, қалай, кремний, алюминий ва олтин кабилар ажратилади. Изланишлар давомида қуйи Карбон ва юқори Триас олтин маъданлашувли тана экзоконтактда ягона холатни такрорлаб, контактдан узоқлашган сайин кескин камайиб бориши аниқланган. Кондаги мавжуд маъданли танадаги мадандор асосий минералларнинг 95-98% кварц ва сидеритларда, бор йўғи 1% сульфид 39 минералларда кузатилади. Буни инобатга олган холатда ушбу маъданлашувни кам сульфидли турга киритиш мақсадга мувофиқ. Конда асосий маъдандор минерал бу пиритдир. Ушбу минерал маданли тананинг 90-95% қисмида кенг тарқалган. Кейинги тарқалишига кўра кўп бўлмаган сфалерит, халькопирит, пирротин ва блеклая маъдани мавжуд. Олтин ушбу минералларда юпқа дисперсли холатда кузатилади, аммо шлиф ва аншлифларда кўзга ташлаймайди. Кон бўйлаб қуйидаги турдаги минералллар кузатилади. Томирли минераллар. Кварц маъданли майдонда энг кўп тарқалган. Кварцнинг иккита генерацияси ажратилади. Бириничи генерациядаги кварц қуйи Карбон вулканоген жинсларининг кварцлашувида жадал қатнашади. Ушбу генерация бу холатида барча томирлар ва ёриқлар бўйлаб томирлар ҳосил қилади. Иккинчи генерациядаги кварц гидротермал жараённинг иккинчи босқичини якунловчи жараёнида шаклланган. Ушбу холатдаги кварц кичик томирлар ва беўхшов шакллар ҳосил қилади. Биринчи генерацияга нисбатан иккинчи генерациядаги кварц кам тарқалган. Иккинчи генерациядаги кварц маданли таналарда биринчи генерациядаги кварц томирларини ва структураларини кесиб ўтиб, ўз холатида сидеритнинг иккинчи генерациядаги томирлари билан кесиб ўтилади. Хлорит. Кон бўйлаб кам тарқалган. Ўзаро муносабатига кўра гидротермал жараённинг биринчи босқичида шаклланган. Туфларнинг асосий массаси ва биотит бўйлаб кузатилади. Маъданли таналарнинг марказий қисмига харакатланган сайин ўзини жадал кўринишда намоён қилади. Хлорит юпқа томирлар кўринишида намоён бўлади. Серицит. Ушбу минерал хлорит каби генезисга эга бўлиб, биринчи босқичда шаклланган. Иккиламчи кварцитлар шаклланган жойларда кенг тарқалган. Туфларнинг плагиоклазлари ва кварц-далашпатли асосий массасида кенг ривожланган. 40 Сидерит. Ушбу минерал кварц каби майдонда кенг тарқалган ҳисобланади. Сидеритнинг кварц каби иккита генерацияси ажратилади. Биринчи генерацияси кенг тарқалган. Биринчи генерациядаги сидерит гидротермал жараённинг иккинчи босқичида шаклланган. Маъданли майдонда сидеритлар линзасимон шаклдаги таналар ҳосил қилиб, иккиламчи кварцитлар ва юқори триаснинг бокситсимон жинсларининг контактида жойлашган. Улар ўз вазифасига кўра экран вазифасини бажаради. Иккинчи генерациядаги сидеритлар кам тарқалган бўлиб, биринчи генерациядаги сидерит томирлари бўйлаб, юпқа томирлари ҳосил қилади. Барит. Маъданли майдон бўйлаб кам кузатилади. Гидротермал жараённинг учинчи босқичида шаклланган бўлиб, қисман иккинчи генерациядаги сидеритда ҳам учрайди. Флюорит. Флюорит гидротермал жараённинг учинчи босқичида ҳосил бўлган. Ушбу минерал сульфидли минераллар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг шаклланиши биргаликда кечган. Маданли минераллар. Пирит. Пирит минерали Ёнғоқлик конида энг кенг тарқалган сульфид маъданли минерали ҳисобланади. Майдонда пиритнинг икки тури, яъни чўкинди ва гидротермал турлари ажратилади. Чўкинди ҳолатдаги пирит юқори триаснинг боксидли жинсларида кузатилади. Бу жинсларда пирит марказит билан йўлдош холатда келиб, зонал-колломорф структураларни ҳосил қилади. Гидротермал генезисдаги пиритнинг икки хил генерацияси ажратилади. Биринчи генерациядаги гидротермал пирит биринчи генерациядаги кварц бўйлаб кузатилиб кварцнинг ҳосил бўлиш жараёнининг охирида шаклланган. Иккинчи генерациядаги пирит гидротермал жараённинг учинчи якунловчи босқичида шаклланган бўлиб, кварц ва сидеритнинг бўшлиқларида ва уларда томирчалар ҳосил қилади. Морфологик турларига кўра биринчи ва иккинчи генерациядаги пирит бир-биридан фарқ қилади. Кристалларининг 41 шаклларига кўра биринчи ва иккинчи генерациядаги пирит миллиметрнинг улушидан токи бир неча миллиметргача ўзгаради. Сфалерит. Ёнғоқлик конида кенг тарқалган маъданли минераллардан хисобланади. Сфалерит гидротермал жараённи якунловчи учинчи босқичида шаклланган. Ушбу босқичда шаклланган сульфидларда биринчи ҳосил бўлган. Маъданли таналарда ксеноморф доналар кўринишида, чўзиқсимон шаклда намоён бўлади. Галенит. Галенит сфалерит каби кенг тарқалган минерал ҳисобланади. Юқори триаснинг зич сидеритларда, иккиламчи сидеритлашган кварцитларда, туфларда ва камроқ боксидларда кузатилади. Галенитнинг кўрсаткичлари маданларда хар хил сфалерит каби биргаликда йўлдош минерал каби ксеноморф доналар кўринишида намоён бўлади. Халькопирит. Маъданларда кўпроқ кузатилади. Галенит ва сфалеритга нисбатан камроқ тарқалган. Сфалеритда эмульсион уюмлар кўринишида намоён бўлади. Кўрсатиб ўтилган минералларнинг уланиш юзаларида бўйлаб ёки занжирсимон кўринишлар ҳосил қилади. Халькопирит доналарининг катталиги 0,01-0,1мм ни ташкил қилади. Блёклая маъдани. Ушбу маъданли минерали маъданли таналарда ва қамровчи жинсларда ҳам кузатилади. Морфологик кўринишига кўра кичик қалинликдаги томирчалар, ксеноморф ва изометрик доналар кўринишида намоён бўлади. Блеклая маъданли минерали сфалерит, галенит ва халькопирит билан биргаликда келади. Олтин. Олтин минерали Ёнғоқлик конида кам учрайди. Олинган намуналарда якка минераллар кўринишида намоён бўлган. Доналарнинг катталиги 0,1мм дан 1,0мм гача. 42 Риолит . Аншлифдаги маданли минералларнинг миқдори 10-12%. Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. 43 Туф . Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. 44 Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. Ёнғоқлик конининг маъданлашуви шаклланишида 3 та босқич ажратилади: 1. Колчедан-кварцли 2. Кварц-карбонатли 3. Сульфидли Бириинчи босқич – колчедан-кварцли формация шаклланиш жараёнида мадан олди ўзгариш жараёнлари шаклланган. Бу каби ўзгаришларга кварц порфирлар ва уларнинг туфларидаги кварцлашув, пиритлашув, хлоритлашув, серицитлашуви натижасида иккиламчи кварцитларга айланишини киритиш мумкин. Иккинчи босқичда биринчи босқичда фарқли улароқ кескин тектоник харакатларнинг жадал намоён бўлиш жараёнида иккиламчи кварцитларнинг ва олтингугурт колчедан хосилаларнинг бурдаланиши орқали намоён бўлади. Иккинчи босқичда – кварц-карбонатли формация 45 босқичида маданли майдондаги асосий карбонатли хосилалар – сидерит, анкерит ва кальцитлар шаклланади. Ушбу босқичда гидротермал флюидларнинг жойлашувида юқори триаснинг боксидсимон жинслари катта роль уйнади. Бунинг сабаби уларнинг қобиқлик хусусиятидир. Боксидларнинг бу каби хусусияти натижасида триас иккиламчи кварцитлар ва бокситлар контактида зич сидеритлар танаси шаклланди. Босқичнинг якунловчи вақтида биринчи генерациядаги кварцнинг ажралиши билан якунланади. Гидротермал жараённинг учинчи фазасида (сульфидли) тектоник жараёнлари янади жадаллашиб мадан қамровчи жинслар бурдаланиб мадан жойлашуви учун қулай мухит яратила бошлади. Бунинг натижасида барча сульфидли маданли минераллар айнан шу бурдаланиш жараёнида томирлар кўринишида жойлашади. Олтин маданлашуви асосий сульфид минералларнинг шаклланиш жараёнида жойлашувига сабаб бўлди. Ушбу жараён халкопиритдан кейин ва юлеклая маданидан олтин шаклланган. Шу сабабли олтин фазовий жойлашуви халькопиритга ва блеклая маданига тортади. Учинчи босқич флюорит, антимонит ва кониварни ажралиб чиқиши билан тугайди. Ёнғоқлик конининг ер юзасига яқин жойларида олтин ва кумушнинг миқдорини кескин ошишига сабаб маъдан шаклланиш жараёнидаги гиперген босқичнинг оксидланиш зонасида қимматбахо металларга иккиламчи бойитилиши сабаб деб кўрсатилади. 46 Хулоса Жануби-ғарбий Ҳисор тоғлари зонаси ўзига хос ҳудуд бўлиб, унда колчеданли-полиметалли, полиметалли ва полиметалл-олтин-кумушли маъданлашув кенг ривожланган. Майдонда жойлашган кўплаб конлар, маъдан нишоналари палеовулканик структуралар билан боғлиқ. Асосий маъдан қамровчи тоғ жинслари бўлиб турли хил нордон таркибли туфлар ва карбонатли жинслар химат қилади. Хондиза маъданли майдонидаги Ёнғоқликконининг геологик тузилиши, бу худуддаги тоғ жинслари ва улардаги жинс хосил қилувчиминералларни хосил бўлиш шароитлари ва бошқа жараёнларни ўрганиш ва тахлил қилиш жараёнидан келиб чиқиб қуйдагиларни хулоса қилиш мумкин. а) маъданларнинг томирча, ҳол-ҳол ва йўл-йўл текстурага эга эканлги; б) маъданларни донадор структуравийлиги; в) сульфид доначаларининг ўндан то юзгача мкм.лардаги ўлчамларини кўп хиссада эканлиги; г) бошқа сульфидлардан фарқланган ҳолда сфалеритни қамровчи жинслар билан ўсиш чегараларининг аста-секинлиги; д) идиоморф ва унга яқин шакллардаги доналар энг кўп тарқалган жойлашишининг хусусиятлари (асосан қамровчи жинсларда ва деформациялашган сульфидлар)да мавжудлиги. 47 Фойдаланилган адабиётлар 1. «Геология и полезные ископаемые Р еспублики Узбекистан». Муаллифлар гурухи. Тошкент 1998. 2. Далимов Т.Н., Куртарникова А. А., Ярмухамедов М.Х., Кад и ров М.Х., Арапов В.А., Рахманов К., Шарипов Т.Т. «Вулканогенные формации Узбекистана» “ФАН” , Тошкент -1971. 3. Королев А.В., Шехтман Н.А. «Структурные условия размещения послемагматических руд» «НЕДРА» , Москва 1965. 4. «Магматические формации и фации Узбекистана» Муаллифлар гурухи. «ФАН» , Тошкент-1977. 5. Панкратьев . П.В,Михайлова . Ю.В.«Колчеданнополиме - таллическое оруденение Южного Узбекистана». «ФАН» , Тошкент -1971. 6. Покровский А. В. «К геологии и петрологии докембрийского метаморфического комплекса Южного Узбекистана» , «Геология и рудностность палеозоя Южного Узбекистана» китобида «НАУКА»,1965. 7. «Рудные месторождение Узбекистана». Муаллифлар гурухи. Тошкент 2001. 8. ПанкратьевП.В,МихайловаЮ.В.“Рудные формации стратиформных свицово-цинковых месторождений Узбекистана». ФАН” , Тошкент -1981. Фонд материаллари : 1. Б едер А . Б. поисково-разведочных работ на Я нгоклыкском проявлении золота и поисков золота в горах С урхантау и Б айсунтау за 1966-1968г г . 2. Волкодав В. А., Лезин В. И., Слинкин В. П. « Отчет о результатах детальных поисков на глубоких горизонтах и флангах золото-серебренной с полиметаллами Чинарсайской рудной зоне ». 1979-1982 гг. 3. Волкодав В. А., Слинкин В. П.. и др. « Отчет о детальных поисках полиметаллических руд на участке Новасай Хандизинского рудного поля» 1980-1984 гг. 48