logo

Хайриддин Султон ва Аҳмад Аъзам қиссаларида хронотоп

Загружено в:

24.09.2019

Скачано:

0

Размер:

142.0888671875 KB
Хайриддин Султон ва Аҳмад Аъзам қиссаларида хронотоп 3 МУНДАРИЖА Кириш ................................................................................................ I боб. Мурод Муҳаммад Дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция.. . .. .. .. . .. . .. ............................... ........................................ II боб. Аҳмад Аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари.. . .. ........................................................ ....................... III боб. Хайриддин Султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари ............................................................................. ...... Хулоса ............................................................................................. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................... 4 К И Р И Ш Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Бугунги адабиёт инсоннинг тақдири, кечмиши, ички олами ҳеч бир қолипга сиғмайдиган ҳодиса эканини, ҳар бир одам ўзига хос мураккаб дунё эканини тушунишда ва кўрсатишда тобора илгарилаб бормоқда. Унда борлиқ, табиат, она замин муаммоларини, мавжуд турмуш ҳодисаларини, инсон қалбини бадиий идрок қилиш, тадқиқ этиш тенденцияси теранлашиб бормоқда. 70-80 йиллар ўзбек адабиётининг энг яхши асарларида инсон тасвирида шундай салмоқли натижаларга эришилдики, адабиёт инсоншунослик сифатида борган сари ўз моҳиятига тобора яқинлашиб борганлигини кутиш мумкин. Адабиётда ҳаёт ва инсон образини талқин этишда янгича ўзгаришлар, янгича тенденциялар пайдо бўлишга сабаб нима? Аввало, айтиш керакки, адабиёт бу ҳаёт ифодаси. Шундай бўлгандан кейин ижтимоий-маънавий ҳаётда юз берган барча янгиликлар, ўсиш-ўзгаришлар адабиётда акс этиши, ўз инъикосини топиши тайин. Ижтимоий-иқтисодий турмушдаги тараққиёт эса инсон характерини, унинг дунё ҳақидаги тасаввурини, талаб ва эҳтиёжларини доимо ўзгартириб боради. Ҳаёт ва инсон шахси мураккабликларини бадиий тадқиқ этиб кўрсатишда ижтимоий, маънавий-аҳлоқий масалаларнинг ич-ичига кириб боришда, улардаги зиддиятларни очиб беришда роман ва қисса жанри катта имконга эга. Аммо, бу ҳикоянинг ёки поэзия, драматургиянинг адабий жараёндаги, унинг ривожидаги муҳим ролини камситмайди. Чунки адабиётдаги ҳамма жанрлар ўз ўрнига, ўз салмоғига, қадрига эга.. Ҳозирги кунда роман прозанинг энг истиқболли жанри сифатида ҳаётнинг ижтимоий-тарихий, маънавий-аҳлоқий муаммоларини кенг кўламда, фалсафий йўналишда, бутун мураккабликлари билан бадиий ифодалаб кўрсатишда етакчилик қилаётган бўлсада, бугунги ўзбек адабиёти эришган муваффақиятлар миқёсини белгилашда қиссачиликда яратилган асарлар ҳам салмоқли ўрин тутади. Хусусан, 80- йиллардаги ўзбек қиссалари бадиий кашфиёт даражасига кўтарилган ва бу кенг жамоатчилик, адабий танқидчилик томонидан эътироф этилган. Буларга таяниб айтиш мумкинки, қиссачилик бугунги насрчиликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланган. У кенг жамотчиликнинг, кўп минглаб китобхонларнинг диққат марказида туради. Чунки қиссачилик - бадиий прозанинг ҳозиржавоб жанри. Шу маънода 80-йиллар ўзбек қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини ўрганиш бу давр қиссачилигидаги асосий тенденцияларни белгилашга ёрдам беради. Мавзунинг ўрганилиш даражаси. 80-йилларда яратилган қиссалар ҳақида бир қатор адабиётшунос олимлар, танқидчилар фикр билдирганлар. Жумладан, У.Норматов, 5 И.Ғафуров, А.Расулов Аҳмад Аъзам, Очил Тоғаев кабиларнинг мақола ва тақризларини санаб ўтиш мумкин. 1 Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Ушбу магистрлик диссертациясида 80- йиллар ўзбек қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини ўрганишни мақсад қилганмиз. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. -80-йиллар қиссаларининг асосий тенденцияларини белгилаш, характер ва сюжетнинг ўзаро муносабатини кузатиш; -Хайриддин Султонов қиссаларидаги сюжет, композиция ва конфликтни таҳлил этиш; -Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Мустафо», «Галатепага қайтиш», «Истеъфо» қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини тадқиқ этиш; -Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Галатепага қайтиш» асари орқали сюжет ва конфликт, сюжет ва характер масалаларини ўрганиш; -Аҳмад Аъзамнинг «Бу куннинг давоми», «Асқартоғ томонларда» қиссаларининг сюжет ва композициясидаги ўзига хосликни таҳлил қилиш. Тадқиқотнинг методологик асослари. Тадқиқотнинг методологик асоси сифатида Миллий истиқлол мафкураси ҳамда президентимиз И.А.Каримов асарларига таяндик. Шунингдек, илмий-назарий жиҳатдан адабиётшунос олимлар О.Шарафиддинов, М.Қўшжонов, У.Норматов, А.Расулов, И.Ғафуров, Д.Қуронов кабиларнинг қарашларига таяндик. Тадқиқот объекти. Тадқиқот объекти сифатида Мурод Муҳаммад Дўст, Хайриддин Султонов ва Аҳмад Аъзамнинг 80-йилларда яратилган қиссалари олинди. Тадқиқот тузилиши. Ушбу магистрлик диссертацияси Кириш, учта асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 1 1 Норматов У. +алб ин=илоби. Тошкент, 1986; /афуров И. Зерикарли одамнинг истеъфоси. «Ыз АС», 1984, 6-июль; Расулов А. Рущий олам доиралари. «ЫзАС», 1982, 29 октябр; Аъзам А. Даврадан таш=аридаги одам. «ЫзАС», 1982, 29 октябр; То\аев О. Гражданлик рущининг шаклланиши. «ЫзАС», 1982, 11 июнь. 6 I боб. Мурод Муҳаммад Дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция Қисса бош қаҳрамон тақдири воситасида ҳаётнинг у ёки бу қирраларини ўрта эпик шаклда ривоявий усул билан акс эттирувчи асардир (Т.Бобоев) 1 . Қисса ўрта эпик шакл сифатида қаҳрамоннинг ҳаётида юз берган бир қанча воқеаларни тасвирлаш билан ҳикоядан фарқланади. Қиссадан ҳажми катта бўлганлиги сабабли унда бир эмас, бир неча персонажлар фаол иштирок этади. Персонажларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари кенг тасвирланади. Романга нисбатан қисса сюжетининг масштаби торроқ ва қурилиши оддийроқ бўлади, сюжетнинг, кўпинча хроникал характерда бўлиши ва ҳикояда муаллиф овозининг бутун асар давомида эшитилиб туриши - повестнинг ўзига хос хусусиятидир. Бадиий асарнинг жанр хусусиятини аниқлашда унинг ички мазмуни, асарнинг тузилиши, бадиий тафаккур тарзи асосий мезондир. Қиссада, одатда, ўткир драматик ва фожеавий ҳолатлар четлаб ўтилади, ҳаётнинг бундай вазиятлари роман учун муҳим деб ҳисобланади. Баъзан адабий асарнинг қисса жанрига кириш-кирмаслигини аниқлашда унинг ҳажми ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Чунки адабиётимиз тарихида шундай қиссалар ҳам борки, улар ҳажм жиҳатдан романдан қолишмайди. («Обид кетмон») Аксинча, шундай қиссаларни ҳам учратиш мумкинки, улар каттароқ ҳажмдаги ҳикояларга тенг келади. («Эски мактаб») Бундай пайтларда адабий асарнинг жанр хусусиятларини ёзувчининг бадиий тафаккур тарзи ва баён усули белгилаб беради. Ёзма адабиётимизда, шу билан бирга, халқ оғзаки ижодида қиссачилик ва қиссагўйлик мавжуд бўлган. ХХ асрда ўзбек адабиётида қисса жанри кенг кўламда ривож топди. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор, Мирмуҳсин, Одил Ёқубов, Саида Зуннунова, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Мурод Муҳаммад Дўст, Хайриддин Султонов ва бошқа адиблар ғоявий-бадиий етук қиссалар яратиб, ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшдилар. Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст замонавий ўзбек адабиётининг етук ижодкорларидан бири. Унинг «Бир тойчоқнинг хуни», «Дашту далаларда», «Мустафо», «Галатепага қайтиш», «Истеъфо», «Лолазор» каби асарлари адабиётимиз хазинасидан муносиб жой эгаллаган. М.М.Дўстнинг «Мустафо», «Галатепага қайтиш», «Истеъфо» қиссалари ўзига хос сюжет-композицион хусусиятларга эга. Ушбу асарларнинг ғоявий- бадиий савиясини кўрсатиш ва баҳолашда сюжет ва композициясини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Бадиий ижодда сюжет ва композиция масалалари қадим-қадимдан олимлар, ижодкорлар диққатини ўзига тортиб келади. Ўзбек адабиётшуносларидан И.Султонов, М.Қўшжонов, Б.Имомов, С.Мамажонов, О.Шарафиддиновларнинг бадиий асар сюжети ва 1 1 Бобоев Т.Адабиётшунослик асослари. Т., «Ызбекистон», 2002, 468-бет 7 композицияси хусусида қимматли фикрлари мавжуд бўлиб, булар ҳозирги миллий адабиётимизда яратилаётган бадиий асарларнинг ғоявий-бадиий хусусиятини ўрганишда дастуруламал бўлиши шубҳасиздир. Сюжет деганда асар қаҳрамони ҳаётидаги воқеалар ва ана шу жараёндаги алоқалар, муносабатлар, тўқнашувлар, ўсиш-ўзгаришлар тушунилади. Бадиий асарда сюжетнинг яратилишини ғоявий мазмун бошқаради, ғоявий мазмун талабига уйғун ҳолда характерлар намоён бўладиган ҳаёт зиддиятларини умумлаштирадиган воқеалар силсиласи кашф этилади. Қаҳрамонларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари асар сюжетини ташкил этади. Қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари эса воқеа-ҳодисаларда намоён бўлади. Реалистик асарда тасвирланган ҳар бир воқеа-ҳодиса қаҳрамон характерининг у ёки бу жиҳатини очишга хизмат қилдирилади. Шу маънода сюжет қаҳрамон характерини очишга хизмат қиладиган асосий восита ёки асар қаҳрамонлари характерларининг шаклланиш жараёнидир. Бадиий асар сюжетида характерлар мантиқи бўлади. Чинакам санъат асарида воқеалар, албатта, қаҳрамон характерини очишга бўйсундирилади. Бадиий асарларда воқеалар силсиласи муайян босқичлар билан ўсиб бориши яққол кўзга ташланади. Уларнинг ҳар бири турли илмий тушунчалар билан юритилади. Масалан, экспозицияда дастлабки ҳолатда асарда юз берувчи воқеаларнинг ўрни, асар қаҳрамонларининг ҳаракатларига туртки берувчи дастлабки воқеалар тасвирланади. «Мустафо» қиссасидаги экспозицияга диққат қилайлик:: «Мустафо Галатепанинг чеккароғида, Ибодулла Махсумнинг ҳовузи тарафга туртиб чиққан қир тумшуғида яшайди. Ҳовлиси уч пахса девор билан ўралган. Лекин бу деворлар сиртдан қараганда кўринмайди. Етти йил аввал Мустафо эрмакка деб деворнинг гирдига тол билан жийданинг қаламчасидан қатор суқиб ташлаган эди, суви қочмаганлари амал олиб кўкарди, улардан яна кўкарди, тепага, ёнга, пастга шоҳ чиқариб, пахса деворларини кўздан тўсиб қўйди. Тол билан жийда қўшилиб, нақ чангалзор бўп кетган, орасидан мушук ўтиши ҳам даргумон. Сийраклашгандай кўринган, жойига Мустафо йил сайин янги қаламчалар суқади, булариям кўкариб, олдингилари билан чирмашиб кетади. Ҳовлига Ибодулла Махсумнинг ҳовузига қараган қўштабақали дарвозадан кирилади. Дарвозанинг рўпарасида уй билан айвон, унинг икки биқинида иккита бақувват чинор. Дарвозадан чап томонда катта молхона жойлашган, ўнг томонда - олдига янтоқ ғарами босилган ярми очиқ қўра. Ҳовлининг ўртасида тўрт бўлаккина ер бор: икки бўлагида йўнғичқа ўсади, қолган икки бўлагига Мустафо макка, сабзи-пиёз экади. Орадаги уватларда ўн тупча эртапишар олмалар. 8 Хуллас, Мустафонинг жойи - яхши». 1 Бу парча асарнинг қаҳрамони ва энди ҳикоя қилиниши лозим бўлган воқеа қайси шароитда юз бериши ҳақида ўқувчига илк маълумот беради. Юқоридаги парчадан экспозициянинг адабий асардаги вазифаси аниқ кўриниб турибди. Экспозициянинг муҳим шарти ва фазилатларидан бири қисқа ва мазмундор бўлишидир. Экспозиция бизга фақат қаҳрамон ва у ҳаракат эта бошлайдиган шароит ҳақида маълумот бериш билангина чекланмайди, балки қаҳрамоннинг бундан кейин аён бўладиган, сифатларидан баъзиларини ҳам очиб беради, буни унинг ҳаётида юз берадиган ҳодисаларни тушунишга тайёрлайди. Экспозициянинг ҳамма қирралари асарнинг бошида тўла тасвирланиши шарт эмас, ёзувчи экспозицияга оид бир қанча иккинчи даражали тафсилотларни баён этишни кейинроққа қолдириши ҳам мумкин. Сюжетнинг иккинчи таркибий қисми тугундир. Тугун - бадиий асар сюжетида конфликт ва ҳаракатнинг пайдо бўлиши, бошланишига сабаб бўладиган воқеа. Тугун ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади, унга аниқ йўналиш беради. Кўпгина асарларда асосий воқеа тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхоннинг асар мавзуини тўғри тушунишга ёрдам беради, ўқувчини воқеалар ичига етаклайди, қаҳрамонлар тақдирига қизиқтиради. Ҳар бир асар сюжети асосида ётган ҳаётий зиддият конфликт деб аталади. Конфликт - бадиий асарда тасвирланган характерлар ифода этилган ғоялар, қарашлар, кайфиятлар курашидир. Сюжетида конфликт бўлмаган асар таъсирли эмас, чунки унда ҳаётий ҳақиқат тўла ва изчил ифодаланмайди. Конфликт бутун асар сюжети ва мазмунининг йўналишини таъминлайди. Ҳаётда конфликтнинг уч хили кўпроқ учрайди ва бадиий адабиётда ҳам асосан шу уч хил конфликт ўз аксини топади. Уларнинг бири асар қаҳрамонлари билан улар яшаётган ҳаётий шароит орасидаги конфликтдир. Конфликтнинг иккинчи тури бир-бирига қарама-қарши характерлар ўртасида юз беради. Конфликтнинг учинчи тури, яъни ички конфликт асар қаҳрамонларининг ички дунёсидаги қарама-қаршиликларнинг инъикоси сифатида уларнинг характерларидаги ожиз жиҳатлар билан кучли томонларнинг кураши тарзида намоён бўлади. Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Мустафо» қиссасида Мустафо билан Болта қассобнинг суҳбатидан уларнинг характеридаги зиддиятни англаб олиш мумкин: «Мустафонинг эътироз қилгиси келади. Лекин молнинг терисидан пўстак чиқмаслигини Болта қассоб ҳам билишини ўйлайди, фикридан қайтади. Қассобнинг дилозорлигидан хафа бўлади...» 1 Болта қассобнинг феъл-атвори Мустафога маъқул келмаслиги мол сўйиб, 1 1 Мущаммад Дыст М. Дашту далаларда. Т., 1989, 6-бет. 1 1 Мущаммад Дыст М. Дашту далаларда. Т., 1989, 11-бет. 9 гўштни ажратиш саҳнасида ҳам кўринади: «Болта қассоб ўлгудай бесабр одам, ҳаром томирларни авайлаб ажратишга вақт топмайди. Уларни парча-парча лаҳм гўштга қўшиб, кесиб олади-да, уйига борганида ажратади. Мустафо буни кўриб туради, лекин ҳаром томир туфайли талашишдан уялади...» Юқорида айтиб ўтганимиздек, тугун конфликтнинг пайдо бўлишидир. Мустафо билан Болта қассобнинг ўзаро муносабатида ҳали, конфликт деб аташга арзийдиган жиҳатлар яққол кўриниб- сезилиб турмайди. Бунга Мустафонинг ўзига хос характери сабаб. Чунки Мустафо Болта қассобдан хафа бўлади-ю, лекин унга гап қайтаролмайди: «Мустафо бошини хам қилиб терини уйга олиб киради». Шунинг учун бу ўринда конфликт термини ўрнига «коллизия» атамасини қўллаш тўғрироқ бўлади. Иззат Султоннинг ёзишича, «коллизия» конфликт маъносида кўпроқ ишлатилади, «конфликт» эса коллизиянинг ўткир намоён бўлиши маъносида қўлланиладиган бўлди». 1 Сюжет тугунидан сўнг асарда воқеалар кенгайиб, кескинлашиб боради. Одатда, асарда воқеалар тугундан бошлаб кульминациягача босқичма-босқич ривожланиб, ўсиб боради. Воқеа ривожи жараёнида образларнинг ўзаро муносабатлари - зиддиятлари, курашлари, симпатия ва антисимпатиялари кўрсатилади, қаҳрамонлар характерлари шаклланади, образларнинг энг муҳим хусусиятлари очилади. Агар китобхон тугун орқали асарда қўйилган муаммо билан танишса, воқеа ривожи орқали эса шу муаммонинг қай даражада ёритилганлигини кузатади. «Мустафо» қиссасида қаҳрамоннинг Болта қассоб билан бўлган ўзаро муносабати орқали Мустафонинг характерига хос асосий хусусиятлар билан танишамиз. Бироқ воқеалар ривожида Болта қассоб иштирок этмайди. Асарга бошқа қаҳрамонлар - Ибодулла Махсум, Ғуччи чол, Усмонали, Пиримқул Молия, Саломат келин кабилар кириб келади. Уларнинг барчаси у ёки бу характер-хусусиятлари билан Мустафо характерини очишга хизмат қилади. Конфликт ва сюжетнинг ривожи ўткирлана бориб, сюжетда юқори момент юзага келади. Бу ҳолат кульминация деб аталади. «Мустафо» қиссасида Мустафонинг касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган саҳнаси асарнинг кульминацион нуқтаси ҳисобланади. Чунки айнан шу саҳнада Мустафонинг қандай одамлиги, Пиримқул Молия ва Саломат келиннинг сохта иккиюзламачилиги ёрқин намоён бўлади. Шунингдек, бу воқеалар давомида Мустафонинг жияни Усмонали характерида ҳам кескин ўзгариш рўй берганини кўрамиз. Ечим тугунда майдонга келиб, воқеалар ривожида ўз аксини топган конфликтнинг ҳал этилиши, характерлар курашининг якунланишидир. Бадиий асарлар ечими ўқувчида 1 1 Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Т., «Ызбекистон», 2002, 119-бет. 10 қолдирадиган таассуроти жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзи ўқувчилар бадиий асарлар ечимининг хайрли бўлишини, яъни қаҳрамонларнинг омон-эсон қолишлари ва мурод-мақсадларига етишларини хоҳлайдилар, ҳатто ёзувчилардан худди шуни талаб этадилар. Улар бадиий асар ечимининг ёзувчи ихтиёри билан яратилмаслигини тушунишни истамайдилар. Ҳар бир бадиий асарнинг ечими унинг ҳаққоний мазмунидан, унда тасвирланган характерлар ва воқеаларнинг мантиқий ривожидан келиб чиқади. «Мустафо» қиссасида бош қаҳрамон асар воқеалари давомида хаёлан ўз умрини сарҳисоб қилади. У гўё энди дунёда қиладиган иши қолмаган одамдек ҳис қилади ўзини. Касал бўлиб, ўлим тўшагида ётаркан, барча билан рози-ризолик тилашади. Бироқ шу жараёнда унинг руҳиятида ўзгариш юз беради: «Кечга бориб уйдан одам узилган пайти ўлимнинг ҳеч қизиғи қолмади» деб ёзади муаллиф. Қаҳрамон ўзини руҳан янгилангандек, қайта туғилгандек ҳис қилиши, атроф-табиатга бошқа кўз билан қарай бошлаганлиги қиссанинг ечимидир. Бошқа бадиий тасвир воситаларидек портретнинг ҳам асарда ўз ўрни ва вазифаси бор. Портретга ажратилган ўрин, юкланган вазифа - ҳаммаси ҳам бир мантиққа, маълум бадиий қонунга бўйсундирилган бўлиши шарт. Портрет ўз-ўзича, ўз ҳолича, ҳамма нарсадан устун туриши, асар йўналиши билан боғланмаслиги мумкин эмас. Унинг ўрнини ҳам, вазифасини ҳам асосан ёзувчи белгилайди. У истаса, қаҳрамон характерини яратишда портретга етакчи ўрин ажратади, истаса портретга бутунлай эътибор бермайди. Бу ёзувчининг услуби - у ёки бу приёмга мойиллиги билан ҳам изоҳланади. Лекин муаллиф ихтиёри ҳам маълум даражада нисбий тушунча: ҳеч вақт асарда портрет ўз-ўзича вазифасиз бўлмайди. Вазифа ҳам ҳар бир даврда, ҳар бир санъаткорда бир хил бўлган эмас. Кишининг ташқи қиёфаси севги-муҳаббат, тарбия, одат ва аҳлоқ масаласи каби нисбий тушунча бўлиб, ҳар бир даврнинг, ҳар бир халқнинг, миллатнинг, шунингдек, ҳар бир ёзувчининг ўз қарашлари, тушунишлари бор. Бу кунги тушунилган портрет тасвирига келгунча катта тараққиёт босқичидан ўтилди. Юнон санъати, Уйғониш даври адабиётининг ҳам ўзига хос қарашлари, гўзаллик критерийси, тушунчаси бўлган муносабат ўз даври талабларидан келиб чиққан. Бошқача қилиб айтганда, инсон ва унинг қиёфаси ўз даврининг ифодачисига айланган. Мурод Муҳаммад Дўстнинг қиссасида Мустафонинг портрети қуйидагича чизилади: «Мустафонинг қадди кўп баландмас, лекин турган-битгани пай. Пайдорлигидан қаригани кўп сезилмайди. Ёши етмишда-ку, етмиш килолик қопни бемалол эшакка ортади. Отга ортади, деб айтиш қийин, у от асрамади. Ибодулла Махсум билан Ғуччи чолни айтмасанг, Мустафо тенги одамларнинг ҳаммаси таёққа суяниб қолган». 11 Иззат Султоннинг ёзишича, «Портретга яна қаҳрамоннинг гап оҳанги, ўзига хос қилиқлари ва турли руҳий ҳолатлар муносабати билан юзида бўладиган ўзгаришлар (мимика) ҳам киради». Портрет маълум даражада кишининг ички дунёсини инъикос эттиради ва шу сабабли сюжетда бизни воқеаларни тез ва тўғри тушунишга тайёрлайди. Бундан ташқари портрет муаллифнинг тасвир этилаётган кишига муносабатини ҳам тайин этади, яъни шу шахснинг сюжетда ўйнайдиган роли ҳақида бизга олдиндан дарак ҳам беради. Портретни икки хил йўл билан яратиш мумкин: қаҳрамоннинг ташқи қиёфаси асарнинг бошидаёқ асосан чизиб берилади. («Мустафо» қиссасида Мустафонинг портрети асар бошида чизиб берилган). Ёки асар давомида тасвир этилган деталлардан ўқувчи зеҳнида аста-секин бутун портрет намоён бўлади. Масалан, Болта қассоб ҳақида Ибодулла Махсум тилидан шундай дейилади: «Кўзи ўлган таначанинг кўзига ўхшайди». Бу таъриф Болта қассобнинг характер хусусиятлари билан бирга ўқувчида салбий муносабатни шакллантиради. Ёки яна бир персонаж - Назар Махсум ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Назар Махсум деганимиз Мустафодан беш ёш кичик. Бодироқ сал ишёқмас чол. Нуқул қўлларини ортига чалиштириб, раис юриш қилади». Бу портретда ҳам муаллифнинг персонажга у қадар хайрихоҳ эмаслиги сезилиб туради. Воқеалар давомида ҳам айрим персонажларнинг портрети бериб борилади. «Усмонали Мустафо билан тенглашди. Тўхтади. Уйқусизликдан киртайган серкиприк кўзларини амакисига тикди». Бадиий асарда инсон тасвири учун энг муҳими унинг ички дунёсидир, шу туфайли баъзи персонажларнинг ташқи қиёфаси чизилмасдан, ташлаб кетилиши ҳам мумкин (бу ҳолда ўқувчи тасаввурида персонаж портрети мустақил равишда пайдо бўлади). Қалбларга битмас-туганмас завқ-шавқ бағишлаб, маънавиятимизни юксалтирадиган, ижтимоий тараққиётга таъсир ўтказадиган етук сўз санъати намуналарини фақат жуда катта истеъдод соҳибларигина ярата олади. Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ана шундай етук ижодкорлардан биридир. «Галатепага қайтиш» асари адибнинг бадиий жиҳатдан баркамол асарларидан бири ҳисобланади. «Галатепага қайтиш...» - кўп планли асар,-деб ёзади ёзувчи Аҳмад Аъзам. -Бу фақат сюжет ўзанларининг вақт ва ҳаракат нуқтаи назаридан ўзига хос «гирдоб»лар ҳосил қилиши ёки ўтмиш ва бугуннинг бақамти келишидагина эмас, Ғайбаров ва бошқа характерларнинг бир неча хил талқини, бир неча тусда акс этишида ҳам кўринади. Шунга кўра асарнинг фикрий мундарижаси ҳам «кўп қаватли», структурал характерга эга; ўртага ташланган муаммолар ечими ҳам турлича, бир масала бир нечта томондан ёритилади». 1 1 1 Аъзам А. Масъул сыз. Тошкент, 1986, 103-бет. 12 «...эрталаб нонушта, тушда тушлик, орада озгина хизмат ёки иш, кундалик ғийбатлар, ҳамкасбларнинг майда-чуйда ҳавасию ҳасади, бошлиқларнинг қовоғи, хотиннинг хархашасини, болаларнинг йиғиси, тумов, грипп, бод...юз грамм отилганда неки даҳо бор - ҳаммасини ёппасига маҳв этадиган, аслида эса совун пуфагидай, жўн ва омонат бир ижод, яъни битта портрет (учтасида ғамгин хотини хушҳол кулиб туради), еттита натюрморт (ҳаммасида ғамгин хотин тутган одми, лекин озода дастурхонлар), кейинроқ ўзини ёки хизматини кўрсатиб улгурса - кичикроқ бир унвон, радиода икки марта мақташади, телевизорга икки марта... Қарабсизки, умр ҳам поёнига етиб қолибди». Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Галатепага қайтиш» қиссасидан келтирилган бу парча истеъдодсиз рассомларгагина эмас, балки ўзини ўтга, сувга уриб бўлса-да ёзувчи бўлишга зўр бериб, биронта салмоқли асар яратолмаган, бироқ учта-тўртта, баъзан ўн-ўн бешта бўш, ўртамиёна шеърлар ёки қиссаларни ёзиб ташлаган, аслида эса бутун ҳаётини бекорга ўтказган қаламкашларга тегишли. Наинки истеъдодиз қаламкашлару нотавон рассомларга, балки ишлаб чиқариш жабҳаларида самарасиз меҳнат қиладиган шахсларга ҳам тегишлидир. Бундай шахслар ишлаб чиқариш даражасини, истеъдодсиз қаламкашлар эса бадиий ижод қиёфасини белгилайди, деб тўғри гапирамиз, улар жуда озчиликни ташкил этади, типик эмас, деб ўзимизни овутамиз, алдаймиз, бироқ бармоқ орасидан қараймиз. Ахир ўзларининг нималарга қодир эканликларини билолмасдан, ўзларини тушунолмасдан, ўзларидаги яратиш, кашф этиш қобилиятларни, истеъдодларни тополмасдан ора йўлда қолиб кетган одамлар оз эмас. «Галатепага қайтиш» нинг асосий қаҳрамони Тошпўлат Ғайбаров мана шундай ора йўлда қолган одамлардан бири. Лекин у қобилиятсиз, ожиз одам эмас. Йигирма беш ёшида фан кандидати бўлган. Исломшунослик бўйича мутахассис. Илмий-текшириш институтида ишлайди, аммо саккиз йилдан буён биронта жиддий ишнинг бошини ушламаган. Йирик мавзуни олиб, уни ёритиб, бирорта салмоқли тадқиқот яратмаган. Нима учун? Чунки, дейди у ўзига-ўзи: «... кўнгил қариб боряпти. Жўнроқ бўлиш пайти келганга ўхшайди. Қаршингда ўтирган қиз бир соат кейинги умрини бундан ярим соат олдинроқ яшаб улгуришга одатланмаган, айтадиган гапларини ҳам аввалдан тўқимайди, пардоз қилмайди, у ҳар бир дақиқани яшайди, хомхаёлу сафсаталарга вақти йўқ демак, сен шунчаки бекорчисан, сен унга ҳасад қиласан... » Бинобарин, Ғайбаров ҳар бир дақиқани яшамасдан, хомхаёлу сафсаталар билан бекорчиликда ўтказади. Лекин фақат шунинг учун қаҳрамонимиз инсон ҳам олим сифатида тўлақонли, қизғин ҳаёт кечирмадими? Бу ҳақда мулоҳаза юритиб, у шундай хулосага келади: «Биз кичкина одамлармиз... бизнинг қайғумиз мисоли қизамиққа ўхшайди - салга юқади, салгина оғритади, сал ўтиб, қўйиб юборади...» Бундан чиқадики, 13 Ғайбаров жуда катта куч, беқиёс қудратга эга эмас, улкан шахс эмас, кичкина одам. Бошқача айтганда, унда чинакам истеъдод йўқ. Шуни назарда тутиб, қаҳрамон: «Менда бўйдан бошқа тузукроқ фазилат бўлмаса,...», дейди. Ўртоғининг унга айтган фикри буни тасдиқлайди: «Аҳмоқ эмаслигинг тайин, Тошпўлат... аммо ақллисан, деб айтишим ҳам қийин, айтсам ҳам ишонмаган бўлардинг». Ғайбаров: «Тўғри, ишонмаган бўлардим», деб ўртоғининг ҳақ эканлигини эътироф этади. Яна шуниси борки, кўп ўринларда қаҳрамон бўшанг, овсар, уятчан, хаёлпараст, деб таърифлаб туради. Ахир, ўттиз уч ёшигача ҳам сўққабош юрган, бирини икки қилолмаган, илмда ҳам жиддий изланишлар, курашларга ўзини сафарбар этолмаган одамни фаол, ҳаракатчан, ишчан деб бўладими? Бироқ, у бундан кейинги ҳаётини қандай ўтказади, бахтини излайдими, илмий фаолиятини давом эттирадими ёки ундан воз кечадими, - бу муаммолар очиқ қолади, ҳал этилмайди, лекин ким ҳал қилмайди, очиқ қолдиради? Қаҳрамоннинг ўзими ёки муаллиф? Қуйидаги мулоҳазалар бунга қисман аниқлик киритади: «Оппоқ кафан зулматга қоришиб кетган ондан бошлаб, Ғайбаровнинг танига қўрқув оралади, у бирдан ўзини туғилган уйи ва умуман Галатепадан айри кўрди, сўнг ёлғизлик ваҳмини босиб, ўзини тағин Галатепага - бир маҳаллар заррага надоматсиз ташлаб кетган бир парча маконга қайтадиган пайванд қилмоқчи бўлди». Демак, қаҳрамон бошига тушган ҳар хил савдолар, мушкулотлардан соқит бўлиш учун Галатепага қайтадан боғланиш, Галатепанинг бағрида яшаш, Галатепанинг руҳини қалбига сингдириш зарур, деб ҳисоблайди, ёзувчи уни қўллаб- қувватлаганга ўхшайди. Ғайбаров эса бир фикрга келгандан кейин уни изчил ҳимоя қилмайди, уни амалга ошириш учун изчил курашмайди, нуқул шубҳалар, иккиланишлар, лоқайдликлар, хилма-хил хаёллар ичида яшайди: «Кўнглида яна шубҳа уйғонди: нега у қайтиши керак? Буткул видолашув олдидан бир дилга сидра сингдирмоқ, айрилиқ дамлардаги бир зумлик изтироб билан дилни фориғламоқ, ундан худписандликни ювмоқ, тавба ва тазарру айламоқ, умрида биринчи марта чин ихлос билан қасам ичмоқ учунми?» Ҳа, Ғайбаров ўзининг кимларгадир, нималаргадир содиқлигини исботлаш учун қасам ичмайди, қасамхўрларни жинидан баттар ёмон кўради. У ўртоғининг «энди менга айт, чинакамига ҳалол, қатъиятли бўлишга қурбинг етадими» деган саволига «Билмадим», деб жавоб қайтарди. Аммо нима учун билмайди? Наҳотки, Ғайбаров ўзининг нималарга қодир эканлигини, нималарни амалга оширолмаслигини билмаса? Тўғри. Баъзан билолмаслиги, тушунолмаслиги мумкин, лекин кўп ҳолларда у турмуш мураккабликлари, икир-чикирларини жуда яхши англайди. «Менга амал йўқ, опа амалсиз яшамоқчиман. Амалинг бўлса, одамлар рост гапни айтмай қўяди... Ғирромликсиз яшашнинг ўзи кифоя. Рост гапни доимо таъқиб қилишган. Уни деб одамларни ўлдиришган, ёқишган, 14 тириклайин терисини шилиб олишган... Қуръон, Таврот, тўртта Инжил, Талмуд... Шариат ва инквизация, минг хил таъриқ! Ҳур фикрга омонлик борми ўзи?» Хўш, шу тахлитда мулоҳаза юритиб, ижтимоий-маънавий тараққиёт зиддиятлари, мураккабликларидан хабардор бўлиб турган одам ўзини-ўзи тушунмайди, ўзининг қандай қудратга, имкониятларга эга эканлигини билмайди, дейиш жоизмикан? Асло! Дарвоқе, (бўлмаса ўзининг) Ғайбаров бир ўринда: «Одамзот ақлдан озган-нетган бўлмаса, ўзининг тошини ўзи билади», деб бонг уради. Бинобарин, Ғайбаров ҳам ўзининг тошини ўзи билади. Ахир, у «ақлдан озган-нетган» эмас-ку? Зотан ҳаёт мантиқи ҳам буни тасдиқлайди. Қаҳрамон характери ғоятда мураккаб, зиддиятли. Унинг мантиқини ҳам бирданига аниқлаб бўлмайди. Диққат қилинг, истеъдоди йўғ-у, бироқ кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган, «Шариат» деган китобча чоп эттирган. Бўш-баёв, овсар, хаёлпараст, деб таърифланади-ю, аммо у кези келганда дадил ҳаракат қилишга қодир эканлигини кўрсатади. Унчалик ақлли эмас, «бўйидан» бошқа фазилати йўқ дейилади-ю, лекин теварак-атрофда нималар рўй бераётганини баъзи ақли расо, уддабурон одамлардан яхши билади. Кўпчилик билан ош-қатиқ бўлиб кетолмайди, ёлғизликни ўзининг ҳаёт тарзига айлантирган, деб таъкидланади, аслида эса у оддий одамлар билан ҳам, олимлар билан ҳам фаол муносабатда бўлади, улар билан баҳс-мунозарага киришади. Ғайбаров фаолиятида, кечинмалари, хатти-ҳаракатларида булардан бошқа бир-бирига зид, қарама- қарши зиддиятли янада талай хусусиятлар мавжуд, лекин гап шундаки, улар фақат баъзи ўринлардагина ишонарли кўрсатилади, холос. Кўпинча ўша мураккабликлар, чигалликлар, номувофиқликнинг қайси заминда, қандай миқёсда, қандай ўсиб, ривож топиб, қандай натижаларга олиб келгани ғоят таъсирчан манзараларда гавдалантирилмайди. Аммо Ғайбаров ўта ҳалол, виждонли одам сифатида шундай кўрсатилганки, унинг бу хислати бизда ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Қаҳрамон шу даражада ҳалол, виждонлики, бировнинг хотинига ҳам, ўзганинг молу-мулкига ҳам, табиат ва жамият бойликларига ҳам кўз олайтирмайди, қандай шароитларда, қандай сабабларга биноан ўзида, қалбида, онгида қандай фикрлар, ҳукм-хулосалар туғилмасин, барчасини ҳеч кимдан тап тортмасдан шартта-шартта тўкиб ташлайверади. Шунинг учун хотини, болаларига хиёнат қилиб ўзганинг жуфти-ҳалолини ҳамкорлик кўчасига бошлаган дўсти Самадни фош этади. Шунинг учун қўлини узатса етадиган, ўзини унга ҳадя этишга тайёр турган, майли бор қизни бир лаҳзалик, оний лаззат учун қурбон қилиш, бадном этишдан ўзини тия олади. Шунинг учун нотўғри мулоҳаза юритиб, уни камситишга уринган устози - катта олимни, фан докторини силтаб ташлайди, уни мулзам қилади. Шунинг учун отасининг азасига келиб, марҳумнинг ҳурматини бажо келтириш ўрнига, 15 ўзига бино қўйиб, ўз мавқеини кўтариш билан машғул бўлган муллани боплаб тузлайди. Шунинг учун ўзининг олим сифатида катта иш қилмаганини, қилолмаслгини баралла айтаверади, ўзининг нуқсонларини яшириб, пардозлаб ўтирмайди. Виждони пок, ўзи ҳалол бўлмаган одам ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ботинолмасдан ҳар хил найранглар билан ўзининг ожизлигини, заифлигини ниқоблаб, ўзини бамисоли улуғ инсон, чинакам қаҳрамон сифатида намойиш қилишга ҳаракат қилишга интилиши турган гап! Ғайбаровда бундай интилиш йўқ. У иккиюзламачилик билан кун кўриб ўзининг қабиҳ, ифлослигини дин шариат қобиғига моҳирлик билан ўраб юрган муллага уйимизга мен бор пайтда ташриф буюрманг, акс ҳолда «итга талатаман», деди. Домласи, институт директори билан айтишиб, «сен-мен»-га боришади. Ўшанда директор унга институтдан ҳайдайман, кеткизаман деб таҳдид қилади. Бунга жавобан Ғайбаров, йўқ, «...мен институтдан ҳеч қаёққа кетмайман, кеткизмайсиз...», чунки, мен сизга керакман, тўғри сўзлайдиган одам ҳамма ерда асқотади, дейдики, бунга ишонасиз. Ҳа, Ғайбаровнинг мулла ёки институт директорига ўхшаш одамлар билан юз-хотир қилмасдан олишгани, тўқнашгани шубҳа туғдирмайди, аммо тўқнашув, олишув оқибатида қаҳрамонларнинг руҳий оламида, кечинмаларида қандай ўзгаришлар рўй беради, тўқнашувлар, олишувлар қандай натижаларга олиб келади - масалани шу жиҳати ишонарли ёритилмайди. Ахир «итларга талатаман» деган гапни эшитган мулла қандай аҳволга тушди? Ўша гапни айтаётганда, айтиб бўлгандан кейин Ғайбаровнинг кўнглидан нималар кечди? Қишлоққа катта обрў қозониб, оқсоқоллар қаторида юрган ўз отасининг ҳамдарди, дўсти бўлган одамга «итга талатаман» деб таҳдид қилиш осонми? Ўз домласи, институт (домласи) раҳбари билан олишув, тўқнашув-чи? Умуман, одамлар билан тўғри муомала-муносабатда бўлишчи? Йўқ, осон бўлган эмас, бўлиши мумкин ҳам эмас. Ҳолбуки, Ғайбаров ҳар қандай шароитда ҳеч нарса билан ҳисоблашмасдан, дуч келган одамга кўнглидаги гапни осонлик билан айтиб кетаверади. Шунинг учун у дўсти: «Ғайбаров ҳали тийилмаган, кимлар биландир олишиб юрибди, у ўзи шунақа, биров билан баҳслашмаса, бировнинг кўнглини оғритмаса туролмайди, сен уни катта олимлар қанчалик хушламаслигини билсанг эди, дейди». Қаҳрамонни катта олимларгина эмас, ҳатто опа-укалари, баъзан отаси, бошқа қариндош-уруғлари ҳам хушламайди. Негаки, у одамларнинг кўнглига қараб, бировни «ака», бировни «ука», «жоним» деб, силлиқ муомала қилмайди, ялтоқлик, хушомадгўйлик, лаганбардорлик кўчасидан юрмайди, гап-сўзларни пардозлаб, бўяб- бежаб ўтирмайди. Қаҳрамон характерининг мана шу жиҳатларидан, шундай хусусиятларидан келиб чиқадиган хатти-ҳаракатлари кўпинча ишонарли чиққан, лекин аксар ҳолларда мана шу реал ҳаётий хатти-ҳаракатларнинг ҳаётий замини ёритилмайди. 16 Айтайлик, отасининг дафн маросимига етиб келган Ғайбаров дод солиб йиғламайди, кўзга ёш келмайди. Буни қариндош-уруғлари отасига нисбатан бағритошлик ёки лоқайдлик деб тушунадилар. Аслида эса падари-бузрукворининг вафотини эшитгандан кейин «Ғайбаров на ерни, на осмонни фарқ этмай, қулоғи чиппа кар, юраги талпинишдан тарс ёрилай деган одамни, унинг бесаранжом ҳаракатларини, йўл ёқасидаги бир тусли уйларни, далаларни, тунги кўчаларнинг ғамгин ёғдусини эслайди». II боб. Аҳмад Аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари «Адабиётшуносликка кириш» китоби муаллифи Дилмурод Қуронов сюжет ҳақида шундай ёзади: «...барча бадиий асарларда ҳам характер ривожланишда, ўсиш ва шаклланишда кўрсатилмайди.. М.Горькийнинг сюжетга берган таърифи универсал бўлолмайди, у айрим типдаги асарларга (масалан, «Қутлуғ қон», «Кеча ва кундуз») нисбатангина тўғри келади. Модомики, биз «сюжет» деганда эпик ва драматик асарларга хос сюжетни назарда тутарканмиз, унда сюжет асардаги «бир-бирига боғлиқ воқеалар тизими», ёки «конкрет ҳолат битта воқеанинг ички ривожи» сифатида тушунилгани тўғрироқ бўлади. Шу билан бирга сюжет воқеалари давомида персонажлар характерининг очилиши, шаклланиши ҳам бор нарса. Фақат бунга сюжетнинг бадиий 17 асардаги функцияларидан бири сифатида қараш ҳақиқатга яқинроқ, уни сюжетнинг моҳияти сифатида тушуниш хатодир». 1 Адабий-бадиий асарларни сюжетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барча эпик, драматик ва лиро-эпик турдаги бадиий асарларда сюжет мавжуд бўлади. Ҳар бир адабий турда сюжет ўзига хос характерга эга. Баъзи бир адабиётшунослар сюжетни эпик ва драматик турларга хос деб ҳисоблайдилар. Чунки кўпгина лирик асарларда кўзга яққол ташланиб турадиган сюжет тизими йўқ. Улардаги ҳис-туйғу, ўй-кечинмалар ривожи қайсидир маънода лирик асар сюжетини ташкил қилади. Буни композиция билан алмаштириб тушунтирилади. Эпик ва драматик турларда сюжет ўзининг мураккаблиги ва мукаммаллиги билан ажралиб туради. Бундай асарлар сюжетини қаҳрамонлар характери намоён бўладиган ҳаётий воқеалар ташкил қилади. Адабиётшунос Т.Бобоев эпик ва драматик асар сюжетини қуйидагича таъриф- тавсиф қилади: «Асардаги одамларнинг ўзаро алоқалари улар ўртасидаги қарама- қаршиликлар, симпатия ва антисимпатик муносабатлар, умуман кишилар ўртасидаги муносабатлар - у ёки бу характернинг, типнинг тарихий ривожланиши, ташкил топиб боришидир». Бу таърифдан қаҳрамонларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари асар сюжетини ташкил этади деган хулоса келиб чиқади. Қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари эса воқеа-ҳодисаларда намоён бўлади. Шу маънода воқеа-ҳодисалар мажмуи асар сюжетини ташкил қилади. Д.Қуроновнинг фикрига кўра эса «сюжет» деганда «бир-бирига боғлиқ воқеалар тизими», ёки «конкрет ҳолат битта воқеанинг ички ривожи»ни тушунамиз. Бадиий адабиётда сюжет типлари ҳам турлича тасниф қилинган. Масалан, Тўхта Бобоев сюжет типларини хроникали, ретроспектив, концентрик, ассоциатив сюжетга бўлади. 1 Агар бадиий сюжет хроника тартибида кетма-кет давом эттирилган бўлса - «хроникали сюжет» деб юритилади. Асосий воқеа кульминациядан бошланадиган, сўнг муаллиф чекиниш усулини қўллаб кульминациягача бўлган воқеа-ҳодисаларни қаҳрамонлар фаолиятлари мисолида кўрсатадиган сюжет тизими «ретроспектив сюжет» деб юритилади. Бадиий адабиётда шу қадар кучли ва кескин драматизм заминига қурилган сюжетлар бўладики, уларда сюжет унсурларини бир-биридан ажратиш қийин. Сюжетнинг бундай типи «концентрик сюжет» деб аталади. Яна шундай бадиий сюжетлар ҳам бўладики, булар соф ассоциация заминига қурилади. Сюжетни воқеа-ҳодисалар силсиласи 1 1 +уронов Д. Адабиётшуносликка кириш. Тошкент, 2004. 101-бет 1 1 Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Т., 2000, 193-бет. 18 эмас, балки қаҳрамонлар қалбида кечган руҳий пўртаналар ташкил этади. Бадиий сюжетнинг бу типи «ассоциатив сюжет» деб юритилади. Адабиётшунос В.Кожинов айтганидек, сюжет - «одамлар ва персонажларнинг ички ва ташқи ҳаракати изчиллиги» экан, «ички ҳаракат изчиллиги» ассоциатив сюжетни келтириб чиқаради. Бунда персонажларнинг ташқи фаолиятидан кўра, ички дунёсидан, қалбида қолдирган асорат ва ғуборларидан, руҳида кечган жараёнлардан, қалб диалектикасидан сюжет келиб чиқади. Бу - ассоциатив сюжет демакдир. Тўхта Бобоевдан фарқли равишда адабиётшунослар Ҳотам Умуров ва Дилмурод Қуроновлар сюжетдаги воқеаларнинг ўзаро муносабатига кўра хроникали ва концентрик сюжет турларига ажратадилар. Хроникали сюжетда воқеалар орасида вақт муносабати (А воқеа юз берганидан сўнг Б воқеа юз берди) етакчилик қилса, концентрик сюжет воқеалари орасида сабаб- натижа муносабати (А воқеа юз бергани учун Б воқеа юз берди) етакчилик қилади. Келиб чиқишига кўра хроникали сюжет қадимийроқ саналади. Хроникали сюжет қаҳрамон тақдирини даврий изчилликда, унинг характерини ривожланишда кўрсата олиш жиҳатидан устунлик қилади. Шу боис ҳам катта эпик асарларда хроникали сюжет қўлланилади. Сюжетнинг мазкур типи эпик кўламдорликни таъминлашга ҳам катта имкон яратади. Зеро, бунда асосий сюжет билан барга ёндош ҳолда ёрдамчи сюжет чизиқларини ҳам юргизиш, жуда катта ҳаёт материалини қамраб олиш имкониятлари мавжуд. Хроникали сюжетда асарнинг «бадиий вақт»и исталганча кенгайтирилиши мумкин: унда «параллел вақт»да кечаётган воқеаларни тасвирлаш, ретроспекция усулидан - замондан орқага қайтиш усулидан фойдаланиш имкониятлари анча кенг. Шунингдек хроникали сюжетга қурилган асарга сюжетдан ташқари унсурлар, муаллиф мушоҳадалари, тафсилотларни табиий равишда киритиш, бадиий матнга сингдириб юбориш мумкин. Концентрик сюжет воқеалари битта асосий воқеа теграсида айланиши билан характерланади. Хроникали сюжетдан фарқли равишда бунда воқеалар етакчилиги кузатилади. Сабаби, концентрик сюжет конфликт асосида сюжетнинг шиддати билан ривожланишини, унинг ечимга томон интилишини тақозо қилади. Сюжетнинг бу тури бадиий асар қурилишининг, мукаммал асарнинг ўқишли ва қизиқарли бўлишига имкон беради. Яъни бу хил сюжет ўқувчи диққатини битта нуқтада тутиб туради, ўқиш жараёнидаги фаоллигини оширади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида детектив асарларни кўрсатиш мумкин. Детектив асарларнинг аксариятида сюжет воқеалари конкрет ҳодиса атрофида айланади, ўқувчи хаёлини шу ҳодисанинг сабабларини, қай тарзда юз берганлигини билиш истаги эгаллайди, бу саволларга ўзича жавоб излайди. Ўзи топган жавобнинг қай даражада тўғрилигини билмоқчи бўлади - буларнинг барчаси ўқувчини 19 асрга боғлаб қўяди. Концентрик сюжет нисбатан қисқа вақт ичида кескин воқеаларни қамраши, ёндош сюжет чизиқларини киритиш имкониятларининг камлиги билан ҳам характерланади. Гарчи, сюжет юқоридагича икки турга ажратилса-да, бу икки турга хос хусусиятлар кўпроқ аралаш ҳолда намоён бўлади. Зеро, хроникали сюжет воқеалари орасида сабаб-натижа (олдин юз берган воқеа кейин юз берган воқеага қисман сабаб бўлиб келади) муносабати концентрик сюжет воқеалари орасида вақт муносабати (натижа сабабдан кейин келади) кузатилиши табиий. Демак, конкрет асардаги сюжет типини белгилашда бу муносабатларнинг қайси бири етакчи мавқега эгалиги эътиборга олиниши лозим. Баъзан асарда ҳар икки типдаги сюжет хусусиятлари уйғун ҳолда намоён бўлади ва айни шу уйғунлик унинг жозибасини таъминлаган муҳим омил бўлиб қолади. Хусусан, Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романларида шу хил уйғунликни кўрамиз. Ҳар икки романда ҳам хроникалилик етакчи бўлгани ҳолда, концентрик сюжет хусусиятларидан максимал фойдаланилганки, бу ўринда қоришиқлик ҳар икки типга хос энг яхши жиҳатлардан фойдаланиш асосида асарнинг бадиий мукаммал бўлишига хизмат қилади. Турмушдаги воқеа-ҳодисалардек сюжет ҳам нимадандир бошланади, ривожланади ва нима биландир тугайди. Шунга кўра сюжетни узвий бўлакларга ажратиб ўрганиш мумкин. Йирик ҳажмли мумтоз асарларда сюжетнинг экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кульминация ва ечим деб номланган асосий унсурлари бўлади. Айрим адабиётларда пролог ва эпилог ҳам сюжетнинг элементи сифатида кўрсатилади. Шунингдек, баъзи асарлар борки, уларда қаҳрамонлар асар сюжетининг вақтидан олдинги (олдинги тарих - «предистория») ёки кейинги ҳаёти (кейинги тарих - «последуюшая история») ҳақида маълумот бериладики, улар ҳам сюжет элементлари қаторида саналади. Бироқ бу унсурлар сюжетга бевосита боғлиқ эмас, балки улар кўпроқ композицияга алоқадор элементлардир. Экспозиция (лотинча - exposito - тушунтириш) - сюжетнинг кириш, бошланма қисми; асар воқеаси бўлиб ўтадиган жой, қаҳрамонларнинг конфликтгача бўлган пайтдаги қиёфаси, ҳолатини намоён этадиган вазият, шарт-шароит тасвири. Экспозиция ҳаракатни аниқламайди, аксинча, ҳаракт учун фон бўлиб хизмат қилади. Экспозициянинг сюжет тугунидан фарқи шундаки, у тугунга ўхшаб асардаги воқеанинг кейинги ривожига таъсир этмайди. Турли жанрлардаги асарларда экспозиия турли хил бўлиши мумкин. Чунончи, драматик асарда экспозицион маълумот муаллиф тилидан берилмайди, аксинча у ёки бу қаҳрамон ҳақидаги экспозицион маълумот бошқа образлар нутқи орқали берилади ёки 20 тасаввур қилинади. Кичик ҳикояларда, одатда, экспозиция бевосита тасвирланмайди-ю, аммо китобхон томонидан тасаввур қилинади ва ҳоказо. Тугун бадиий асар сюжетида конфликт ва ҳаракатнинг пайдо бўлиши, бошланишига сабаб бўладиган воқеа. Тугун ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади, унга аниқ йўналиш беради. Кўпгина асарларда асосий воқеа тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхонни асарнинг мавзуини тўғри тушунишга ёрдам беради, ўқувчини воқеалар ичига етаклайди, қаҳрамонларнинг тақдири билан қизиқтиради. Тугун айрим ҳолларда, хусусан, баъзи хроникали сюжетларда, шунингдек «ички ҳаракат» динамикаси асосидаги сюжетларда етарлича бўртиб кўринмаслиги мумкин. Тугун, одатда, асарнинг бошланишида, экспозициядан кейиноқ берилади. Баъзан муайян бадиий-эстетик мақсадни кўзда тутган ҳолда унинг ўрни ўзгартирилиши ҳам мумкин. Шуниси ҳам борки, баъзи катта ҳажмли асарлар сюжетида бир эмас, бир нечта тугунга дуч келишимиз ҳам мумкин. Воқеалар ривожи - сюжет тугунидан сўнг асарда воқеанинг зўрайиб, кенгайиб, кескинлашиб бориши. Одатда, асарда воқеалар тугундан бошлаб кульминациягача босқичма-босқич ривожланиб, ўсиб боради. Воқеалар ривожи жараёнида образларнинг ўзаро муносабатлари - зиддиятлари, курашлари, симпатия ва антисимпатиялар кўрсатилади, қаҳрамонларнинг характерлари шаклланади, образларнинг энг муҳим хусусиятлари очилади. Агар китобхон тугун орқали асарда қўйилган муаммо билан танишса, воқеа ривожи орқали эса шу муаммонинг қай даражада ёритилганлигини кузатади. Кульминация - асардаги воқеалар ривожининг юксак чўққиси. Кульминацияда асардаги конфликт - кураш ғоятда кескин тус олади, қаҳрамон характери ёрқин очилади. Кульминация бадиий асар сюжетининг бошида, ўртасида ва охирида келиши мумкин. Кўп режали асарларда кульминация асарнинг биргина жойида бўлмасдан ҳар бир сюжет линиясининг ўз кульминацияси бўлиши мумкин. Бироқ улар асарнинг умумсюжет оқимига бўйсунган ҳолда бўлиши лозим. Ечим - асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган қаҳрамонларнинг ҳолати, улар ўртасидаги курашнинг хотимасидир. Бироқ буни қоида мақомида тушунмаслик лозим. Сабаби, бу хил ечим кўпроқ макон ва замонда чекланган сюжетларга хосдир. Кўплаб асарларда эса ечимдан сўнг ҳам зиддиятлар, қаҳрамонлар тақдиридаги чигалликлар ҳал қилинмаганича қолаверадики, бу ўқувчини ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайди. Яъни том маънодаги ечимнинг мавжуд эмаслиги асарнинг таъсир кучини, ўқувчининг ижодий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи усулга айланади. Масалан, Пиримқул Қодировнинг «Эрк», Одил Ёқубовнинг «Матлуба», «Қанот 21 жуфт бўлади», Хайриддин Султоновнинг «Саодат соҳили» каби қиссаларда худди шундай ҳолга дуч келинади. Демак, ечим асарда қўйилган конфликтнинг ечими сифатида эмас, балки ундаги воқеалар ривожининг якуни, натижаси сифатида тушунилгани тўғрироқ бўлади. Пролог - адабий асардаги муқаддиманинг бир тури бўлиб, бундай муқаддима китобхонни муаллиф нияти, асарда тасвирланадиган воқеалардан аввалги воқеаларнинг қисқача мазмуни билан, пьесаларда эса қатнашувчилар билан таништиради. Пролог, одатда асарнинг бошланишида берилади. Аммо ҳамма вақт ҳам шундай бўлавериши шарт эмас. Эпилог - бадиий асар охирида қаҳрамонларнинг кейинги тақдирини сўзлаб берувчи хотима. Бадиий сюжетнинг барча унсурларини ҳар бир асардан қидиравермаслик керак. Чунки, баъзи асарларда сюжетнинг у ёки бу унсури ишлатилмаслиги мумкин. Бошқа бир хил асарларда эса сюжетнинг унсурларини ажратиб ҳам бўлмайди. Умуман сюжет унсурларининг бир-бирига бирикиш тартиби турли асарларда турлича бўлади. Ёзувчи сюжет унсурларини қай йўсинда жойлаштирса асар қизиқарли ва таъсирчан бўлади, деб ҳисобласа, шу тартибда сюжет яратилади. Сюжет функциялари ҳақида сўз кетганда, Максим Горькийнинг сюжет ҳақидаги «...у ёки бу характернинг, типнинг тарихий ривожланиши, ташкил топиб боришидир», деган фикрини инкор қилиб, Д.Қуроновнинг: ...сюжет воқеалари давомида персонажлар характерининг очилиши, шаклланиши ҳам бор нарса. Фақат бунга сюжетнинг бадиий асардаги функцияларидан бири сифатида қараш ҳақиқатга яқинроқ», деган фикрини айтиб ўтиш жоиз. Бундан ташқари асар проблемасини бадиий тадқиқ этишга имкон берадиган ҳаёт материлини уюштириб бериши ҳам унинг функцияси ҳисобланади. Демак, сюжет асарда мавзуни шакллантиргани ҳолда, унинг қандай бўлиши мазмунга, муаллифнинг ижодий ниятига боғлиқ бўлиб қолади. Сюжетнинг бадиий асардаги энг муҳим функцияси - бадиий консепцияни шакллантириш ва ифодалашга хизмат қилишида. Сюжет - истеъдод, илҳом, иштиёқ, маҳорат, хаёл, фантазия, ижодий дард маҳсули. Умуман айтганда, адабиёт билан турмуш, бадиий сюжет билан ҳаётий материал ўртасидаги эстетик муносабат мана шундан иборат. Персонажларнинг макон ва замонда кечувчи хатти-ҳаракатлари, руҳиятидаги ўй- фикрлар, кечинмалар ривожига қараб «ташқи ҳаракат» динамикасига асосланган сюжет, «ички ҳаракат» динамикасига асосланган сюжетга бўлиниши таъкидланган. Ташқи ҳаракат динамикасига асосланган сюжетли асарларда персонажларнинг муайян мақсад йўлидаги хатти-ҳаракатлари, кураши ва тўқнашувлари, ҳаётидаги 22 бурилишлар тўла тасвирланади, шу асосда уларнинг тақдирида, ижтимоий мавқеида муайян ўзгаришлар юз беради. Содда қилиб айтсак, бу хил сюжетли асарларда воқеа тўлақонли тасвирланади, у ўз ҳолича ҳам бадиий-эстетик қиммат касб этади. Келиб чиқиши жиҳатидан сюжетнинг бу тури қадимийроқ, халқ оғзаки ижодидаги сеҳрли эртаклар, ривоятлар, достонлар, шунингдек, мумтоз шеъриятимиздаги достонларнинг ҳам шу хил сюжетга эгалиги бунинг далилидир. Замонавий ўзбек насрида ҳам сюжетнинг бу типи кенгроқ тарқалган: «Ўтган кунлар», «Кеча ва кундуз», «Қутлуғ қон», «Меҳробдан чаён», «Сароб» - буларнинг барида ташқи ҳаракат динамикаси етакчилик қилади. Айни пайтда, бу асарларда «ички ҳаракат» динамикаси ҳам кузатилади, бироқ у мавқе жиҳатидан сюжет типини белгилашга ожизлик қилади. Сюжетнинг иккинчи типига асосланган асарлар адабиётимизда анча кейин, 80-йиллардан бошлаб майдонга кела бошлади. Ҳозирча, сюжетнинг мазкур типи насрнинг кичик шаклларида, шунингдек, бир қатор драматик асарларда синаб кўрилди. Шунингдек, Аҳмад Аъзамнинг «Бугуннинг давоми», «Асқартоғ томонларда» номли қиссалари «ички ҳаракат» динамикасига асосланган сюжетли асарлар ҳисобланади. «Асқартоғ томонларда» қиссасида воқеалар ўз ҳолича эмас, персонаж руҳиятидаги ўзгаришлар, ўй-кечинмалар, ғалаён ва эврилишларга монанд берилади. Асар бошланмасиданоқ бош қаҳрамон руҳиятидаги ўзгаришлар атрофида ҳаракатланаётган одамларга муносабати, ўй-кечинмалари ички ҳаракат динамикасига асосан бор бўйича ифода қилинади. Қаҳрамон доим бир хил ўтаётган ҳаётидан қаёқларгадир учиб кетгиси, узоқ ўлкаларда сайру саёҳатда бўлишни хоҳлайди. Бироқ турмушнинг икир-чикирларига ўралашиб, булар хомхаёл бўлиб кўринади. У ўзини гўё ёлғизланиб қолгандек ҳис этади. Ҳатто ишонган одамлари ҳам унга норози қараб туришгандай. Аёлига ҳам ўзини номуносиб ҳисобланиб, шундоқ ажойиб аёлни алдаб хотин қилиб юргандек ҳис этади. «Одамнинг умри тасодифлардан тўқилган». Қаҳрамон шундай фикр юритади. Ҳаётида содир бўлган ва содир бўлиши мумкин бўлган воқеаларни таҳлил қилиб, ўзича хулосалар чиқаради. Унинг ҳаётида энг катта тасодиф ёшлигида ажал домидан қутулиб қолиши. Ундан сўнг ўқишга кириши, офият билан учрашуви ва ҳоказо. Бу тасодифлар қаҳрамоннинг ҳаётидан кейинги тасодифларга асос бўлган эди, назарида. Қаҳрамоннинг рассом дўсти ҳақидаги фикрлари ҳам фақат унинг руҳиятига мос. Яъни, «Исрофилнинг жисми охир бўлгач, бошқа одам суратига кўчади, балки унинг рассомлиги шундандир, ўзини суратларда ҳам қолдирар, - кейин «қиёфасини эслаб юриш учун...» 23 Қаҳрамон руҳиятидаги воқеалар ривожи давомида ўқувчи унинг талабалик йиллари, дўстлари, ҳаёти, ишдаги ҳамкасблари орасидаги муаммолар билан ўртоқлашади, руҳиятидаги ўзгаришлар қаҳрамоннинг ўзигагина хос эканлигини англайди. Қалб пучмоқлари, атрофдаги яхши-ёмон одамларнинг, воқеаларнинг, хотираларнинг киши онгида қолдирган изи натижасида кўтарилган ғалаёнлар, эврилишлар китобхонни ҳам ўзига жалб қилади. Қаҳрамон ҳолати, руҳиятидаги ғалаёнлар, ўзгаришлар, реал ҳаётдаги воқеалар ривожидан кўра кўпроқ таъсирга эга эканлигига ишонтира олади. Асар якунида қаҳрамонимиз борлиқнинг кичик бир қисми сифатида намоён бўлади. У ўзини «Маҳди» бўлишида олис аждодлари, минглаб тумонатнинг овозини тинглайди. Ўзининг «Маҳди» эканлигини қуйидагича таъкидлайди: «Маҳди! Дейман энтикиб - асқартоғларим - авлодларимни чақириб боряпман, товушим, ўғилларим, қизимнинг овозида қалтираб акс-садо беради - жўралар узо-оқ яшайман!... Узо-оқ минговозларни эшитяпман». «Асқартоғ томонларда» қиссаси сюжетининг бадиий қиммати ҳам ана шунда, яъни инсон руҳиятини ички динамика асосида воқеалар ривожининг берилишидир. Муаллиф асар таъсир йўналишини шунга монанд танлайди. Таниқли адабиётшунос олим Тўхта Бобоев: «...сюжет қаҳрамон характерини очишга хизмат қиладиган асосий восита ёки асар қаҳрамонлари характерларининг шаклланиш тарихидир», 1 -деб таъкидлайди. Таниқли адабиётшунослар: Ф.М.Головенченко ва М.Қўшжоновлар уқтирганидек, бадиий асар сюжетида характерлар мантиқи ва воқеалар мантиқи бўлади. Чинакам санъат асарида воқеалар, албатта, қаҳарамон характерини очишга бўйсундирилади. Бу ўринда, гап сюжетда воқеа билан характернинг боғланиш даражаси устида кетмоқда, холос. Масалага шу нуқтаи назардан қараганда академик М.Қўшжоновнинг реалистик асарларда сюжетнинг ранг-баранг кўринишлари борлиги ҳақидаги фикрлари эътиборлидир. Чунончи шундай асарлар ҳам бўладики, уларда воқеалар тартиби кўзга яққолроқ ташланиб туради. Одатда, саргузашт характердаги асарлар сюжетида худди шу ҳолат сезилади. Шундай асарлар ҳам бўладики, уларда характернинг ёки воқеалар мантиқининг устунлигини сезиш қийин. Бундай асарларда характер мантиқи ва воқеалар мантиқи қатъий равишда тенглаштирилади. Бошқа бир хил асарларда дастлаб характерлар мантиқи сюжетни бошқарса, кейинроқ воқеалар мантиқи ҳам сюжетга кучли таъсир эта боради. Адабий ижод тажрибасида яна шундай асарлар ҳам учрайдики, уларнинг марказида битта ёки иккита қаҳрамон образи турмайди, балки бутун жамоа, халқ туради. Яна бир хил асарлар ҳам бўладики, уларнинг сюжетида характерлар ҳам шаклан, ҳам мазмунан бирнчи планда 1 1 Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Тошкент, «Ызбекистон», 2000, 187-бет. 24 туради. Бундай асарларда воқеалар тизмаси у қадар ташкил қилувчилик кучга эга бўлмайди. Асарда воқеа-ҳодисалар характерлар мантиқи асосида тартиблаштирилади. Воқеалар тартиби эса тез-тез ўзгариб, янгиланиб туради. Баъзан бир бобдаги воқеа кейинги бобда давом этмайди. Воқеадан мантиқий воқеа келиб чиқмайди. Одатда автобиографик жанрдаги асарлар сюжет жиҳатидан мана шундай характерга эга бўлади. Аҳмад Аъзамнинг «Асқартоғ томонларда» қиссасида ҳам сюжет ва характер ўзаро шундай муносабатда тартиблаштирилган. «Асқартоғ томонларда» қиссасини автобиографик асар деб олсак, янглишмаймиз. Чунки унда фақат биргина инсонга тааллуқли ҳаёт, ўй-кечинмалар, ҳис-туйғулар, атрофидаги борлиққа, инсонларга муносабат ёритиб берилган. Қисса бош қаҳрамон томонидан ҳикоя қилинади ва қаҳрамон бор бўйича кўз олдимизда гавдаланади. Қисса бир неча бобларга бўлиб тартиблаштирилган. Бу боблар қаҳрамон руҳиятидан келиб чиқиб бир-бирини тўлдиради. Қисса инсон характерини ўзига хос тарзда ёритиб берганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Қисса бош қаҳрамони жамиятимизнинг оддий бир аъзоси, гўё улардан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. Бироқ унинг фақат ўзигагина хос характери бор. Қисса бошланмасиданоқ бу характер эгаси биз кутмаган тарзда намоён бўла бошлайди: «Йў-ўқ турмушимдан кўнглим тўлмай, ҳаётдан норозилигим ё ишларим юришмай, шу яшаётган жойимда нопойлигимдан эмас, нимаданлигини ўзим ҳам билмайман, тушунтиришим қийин, аммо мудом нималарнидир қўмсайман, аллақаёқларга кетгим, ўша ёқларда ўзимга ҳам номаълум ишларни қилгим, бу ишлардан кўнглим тўлиб, кўкрагимни кўтариб юргим келаверади, лекин ҳеч қаёққа кетмайман, бирон нарса тўғаноқ бўлганидан, кетолмаслигимдан эмас, ўзим, ўзим кетмайман, эҳ-ҳ, кетсамми, а, дейман, кетворсамми, а, дейман...» Дунёда ҳамма нарсаси бор, ҳар нарсадан, ҳар ишдан кўнгли хотиржам инсон топилмайди. Қаҳрамонимиз ҳам гўё ўтаётган умридан, ҳаётидан кўнгли тўқ, ҳеч нолимайдигандек. Бироқ уни шу ҳолатининг ўзиёқ ўз ҳаётидан, қилаётган ишларидан қониқмаслик, нолиш эмасми? Қаҳрамон шунинг учун аллақаёқларга кетгиси, ҳеч ким кутмаган ишларни қилгиси келадими? Қисса қаҳрамонининг теварагидаги одамлар билан бўлган муносабатида ҳам ўз мантиқи бор: «...агар ҳамсуҳбатингиз, қандайдир муҳим, қизиқарли нарсани ҳикоя қилса, сизнинг ҳам шундай гапларни айтгингиз, латифасига латифа билан жавоб қайтаргингиз келади, ундан қолишмасликни истайсиз, бордию шундай гапларингиз бўлмаса, ҳамсуҳбатингиздан катта қарз олиб, бу қарзни қайтаролмасликдан эзилган одамнинг аҳволига тушасиз». 25 Унинг руҳияти, характери шунчалик мураккабки, ҳатто энг яқин инсони - аёли билан ҳам, ўзича ўйлайдики, аллақандай кўринмас девор, чегара бор, ўрталарида. Чунки аёли Офият учун энг бахтли онлар қизлик пайтида Ҳиндистонда бўлгани. Офият ушбу хотираларини тўлиб-тошиб сўзлайди, турмуш ўртоғига қизиқарли воқеаларни айтиб тўймайди. Қаҳрамонимиз руҳиятида эса ғалаёнлар тугамайди. Офиятни ҳали танимаган, уни кўрмаган онларига ҳам аллақандай рашкка ўхшаш туйғуни ҳис этади: «Ҳиндистон ҳақида гапираётиб, у ерга бордик, бу ерни кўрдик, овқатни қизил қалампир билан қовуришар экан, зўрға едик, деган пайтларида ҳамиша ёнида «бирга юрган киши» бўлганини, гапириб бераётган воқеалари кемтик, чалалигини, ўша кишига тегишли жойларини ташлаб ўтаётганини, хотираларига халал бериб турганимни кўнглим сезиб туради... Офиятнинг айни шу тобда узоқ-узоқларга кетиб, ўша дунёда ҳали менга турмушга чиқмай, мени ўйламай, менсиз эркин, озод яшаётганини кўзларидан кўриб тураман...» Қаҳрамон ёшликдан бирга ўсган яқин дўсти Исрофил ҳақида ҳам фикр юритар экан, ўзининг характери ва Исрофил характери ўртасида ер билан осмонча фарқ топади. Дўстидан айрилаётгандек, ундан йилдан-йилга узоқлашиб кетаётгандек сезади. Худи у тўхтаб тургану, Исрофил кетиб боряпти. Лекин уларни нимадир боғлаб туради. Қаҳрамонимиз бу ҳақда ўйлар экан, шундай хулосага келади: «Исрофил билан мен икки хил одам бўлиб чиқдик, аммо узоқ, тунлари ухламай лақиллаб ётганимиз, ҳеч адо бўлмайдиган гурунгларимизни қўшиб ҳисобласа, жуда узоқ вақт бир кўнгил мулкида елкадош яшаганимиз хотираси тамом айрилишга изн бермайди. Ҳар қанча узоқлашмайлик, бошқаттан яшамаймиз - ўша дўстликни четлаб ҳам ўтолмаймиз, юракдан чиқариб ҳам ташлолмаймиз». Қаҳрамон характери юқоридагича ўз томонидан тавсифланади. Асарнинг кейинги бобларида ҳам қаҳрамон характери ривожланишда кўрсатилади. Бироқ унинг характери, ўй-фикрлари тўла ёритилганига қарамай, биз асарни ўқиш давомида инсон характерининг яна қайсидир томонлари айтиб ўтилмаганлигини сезамиз. «Фабула» лотинча сўз бўлиб, «баён», «ҳикоя» деган маъноларни беради. Адабиётшунос Тўхта Бобоев фикрича, бадиий сюжет организмининг склети, асоси, сюжет учун материал вазифасини ўтайдиган воқеа-ҳодисалар доираси, сюжетнинг мантиқий ҳикоя қилиб берса бўладиган ўзаги. Адабиётшунослигимизда «сюжет» ва «фабула» атамалари ишлатилади: «сюжет» атамаси адабиётшуносликда тўла қарор топган, аммо «фабула» атамасини ишлатишда мутахассислар бир хилликка эришгани йўқ. Чунончи, айрим назарий адабиётларда «сюжет билан фабула бир маънода қўлланилади» деган қараш мавжуд. 26 Йирик адабиётшунос Иззат Султон ўзининг «Адабиёт назарияси» қўлланмасида «фабула» ҳақида қуйидагича фикр юритган: «Ёзувчи тасвирлаётган воқеа ҳаётнинг ўзида қандай тартибда рўй берганини акс эттирувчи «сюжет»дан фарқли ўлароқ, шу воқеаларнинг бадиий асардаги тасвири тартиби фабула деб аталади». Сюжет таркибий қисмларининг тартиби ўзгартирилган ҳолатлар «Асқартоғ томонларда» қиссасида анчагина учрайди. Масалан, асар сюжети бошида Маҳди Ашроповнинг аёли Офиятга уйланиши, у ҳақдаги ўй-фикрлари тасвирланади. Яъни ўқувчи учун унинг Офият билан учрашуви, танишуви мавҳум. Мавҳумлик, сирлилик эса китобхонни асарни тезроқ ўқишга, қандай, қандай қилиб деган саволларга тезроқ жавоб қидиришга ундайди. Бу воқеа билан китобхон асарнинг 6-бобида танишади. Агар дастлаб қаҳрамоннинг Офият билан учрашуви, танишувини, ундан сўнг уларнинг турмуш қургани тасвирланса, асарнинг бадиий қиматига путур етади, чунки бош қаҳрамон характеридан келиб чиқиб тартиблаштирилган воқеалар тизмаси ўзига хос аҳамият касб этган. Сюжет билан фабулани бундай фарқ этиши шу жиҳатдан фойдалики, у ёзувчининг маҳорати, имкониятлари кенглигига диққатни жалб этади. Ҳақиқатан, фабула яратиш маҳорати бадиий ижодда жуда муҳимдир. Йирик адабиётшунос олим Иззат Султон: «Бадиий асарда фабуланинг вазифаси сюжетнинг таркибий қисмлари ўрнини алмаштириш билангина чекланмайди», дея таъкидлайди. Бадиий асарларда асосий воқеа сюжети тасвирланаётиб, унга алоқаси бир қарашда йўқдек иккинчи бир воқеа кириб келади. Уни «секинлатиш» деб аташади. Бундай «секинлатиш»ни «Асқартоғ томонларда» қиссасида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, асарда қаҳрамонимиз Маҳди Ашроповнинг талабалик йиллари, дўстлари Ҳақберди, Тангир, Ҳасанбой, Сувон, Шоди ака ҳақидаги хотиралари, ўй-фикрлари, руҳиятидаги ғалаёнлар тасвирланаётиб, асарга кириб келган персонаж характерига хос бўлган асар сюжетига алоқаси бўлмаган воқеа кириб келади. Масалан, қаҳрамоннинг Шоди ака билан боғлиқ хотиралари билан танишаётган ўқувчи олис Помир этакларида яшовчи икки қабилага мансуб йигит ва қизнинг фожеасини эшитиб жунбушга келади. Бу ривоятнинг келтирилиши Шоди аканинг ҳаёти фожеасини тасвирлашга замин тайёрлаган. Ёзувчи қисса сюжетидаги воқеаларнинг тартибини ўзгартириб, қаҳрамон руҳиятидаги воқеалар ривожида кутилмаган ва таъсирли бурилишлар ясай олган. «Композиция» лотинчадан олинган бўлиб, «тузиб чиқиш», «тартибга солиш» деган маъноларни ифодалаб, аниқ ғоявий-бадиий ният тақозосига кўра бадиий унсурларнинг асар тўқимасидан жой олиши, асар қисмлари, боблари ва эпизодларнинг ўринлашиш тартиби, образларнинг бир тизимга уюшуви, уларнинг ўзаро муомала-муносабатлари, 27 ифодаланиш тарзи, тасвир воситаларининг муайян мақсадга хизмат қилиши, тасвирда мувофиқлик ва меъёрдир. Композиция бадиий унсур сифатида тасвирланаётган ҳаёт қонунияти, ёзувчи дунёқараши, бадиий метод ва услуб, ғоявий-бадиий ният, адабий тур ва жанрлар табиати билан тавсифланади. Ҳар бир асар ўз композициясига эга бўлганидек, «Асқартоғ томонларда» қиссаси ҳам ўзига хос композицион қурилишга эга ва бу асарнинг ғоявий йўналиши - бош ғояси - шу асар композициясини уюштирувчи куч - композиция маркази мавжуд. Қисса инсон руҳиятининг биз билмаган, англамаган, тушунмаган, балки тушунишни ҳам истамаган, ўзига хос ўйлари, ғалаёнлари, борлиққа муносабати - «Асқартоғ томонларда» қиссасининг бош ғояси - шу асар композициясининг марказини ташкил этади. Қолган барча унсурлар, боблар, деталлар, образлар, манзаралар, тафсилотлар мана шу композиция маркази тақозоси билан асар тўқимасидан жой олган. Қисса композицияси ўттиз саккиз бобдан иборат. Бу бобларни ўзаро боғлаб турувчи куч - Маҳди Ашропов образидир. Бу ўринда машҳур рус ёзувчиси А.П.Чеховнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: «қаҳрамонлар... ичидан фақат биттасини танлайсан... уни маълум бир ҳолатга солиб, фақат уни тасвирлайсан, таъкидлайсан, бошқалар эса унга фон вазифасини адо этган ҳолда асарнинг барча жойларига сочилади. Бош қаҳрамон гўё ой, бошқа образлар ой атрофидаги майда юлдузлар...» «Асқартоғ томонларда» қиссаси образлар тизимини Маҳди Ашропов, унинг хотини Офият, дўсти Исрофил, талабалар Ҳақберди, Тангир, Ҳасанбой, Сувон, Шоди ака, Суннатов, Бердиёров ташкил этади. Шулардан фақат Маҳди Ашропов образи қисса марказида туради, қолганлари эса унинг характерини, руҳиятини ёритишда кўмаклашган. Қиссадан кузатилган мақсад - Маҳди Ашропов каби инсонларнинг, умуман инсон руҳиятининг бор пучмоқлари-ю, исён-ғалаёнлари билан кўрсатиш. «Асқартоғ томонларда» композицияси мана шу мақсадга хизмат қилдирилган. Бадиий асар тўқимасида шундай унсурлар ҳам борки, уларни баъзан адабиётшунослар «асарнинг сюжетидан ташқари унсурлари» деб аташса, бошқа бирлари «комозиция воситалари» деб юритишади. Улар асар қисмларини, манзараларини бир- бирига боғлашга, яъни композицияга хизмат қилади. Бу воситалар асар сарлавҳаси «Асқартоғ томонларда» - Аҳмад Аъзам қиссасининг рамзий фалсафий номи. Бундай дейишимизнинг боиси ҳали китобхон асар контекстидан хабардор бўлмай туриб, бу номни маълум бир жойда кечган воқеа-ҳодисалар ҳақида деган тасаввур пайдо бўлади. Асар матни билан танишганидан сўнг эса асар сарлавҳаси маълум бир фалсафий маъно ташиётганлигини англайди. Сарлавҳанинг фалсафий маъноси айниқса қиссанинг ўттиз 28 саккизинчи бобида яққол ифодасини топган: ««Маҳди!» дейман энтикиб - асқартоғларим - авлодларимни чақириб боряпман, товушим, ўғилларим, қизимнинг овозида қалтираб акс- садо беради - жўралар узо-оқ яшайман!...Узо-оқ минговозларни эшитяпман !...» «Асқартоғ томонларда» қиссасига муаллиф томонидан танланган эпиграф ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу қиссага Аҳмад Аъзам Алишер Навоийнинг: Ўз вужудингга тафаккур айлагил, Ҳарне истарсен - ўзингдан истагил... байти эпиграф қилиб олинган. Бу эпиграф асар бобларида ифодаланган мазмунга билвосита алоқадор, гўё асарга ғоявий йўналиш беради. Навоийнинг ушбу байти инсоннинг ўз руҳиятини ўзи таҳлил қила олиши, характерини яхши томонга йўналтириши ва шулар орқали минглаб одамларни англашга ундайди. Муаллиф бош қаҳрамон Маҳди Ашропов образи орқали бу эпиграф моҳиятини янада чуқурроқ таҳлил қилган. «Асқартоғ томонларда» қиссасида асарнинг сюжет йўналиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо асар мазмунидан келиб чиқаётган зарур ғояни таъкидлашга ёрдам берадиган қўшимча воқеа - «қистирма эпизод» ҳам мавжуд. Бу қиссадаги персонаж Шоди ака тилидан берилган Помир этакларида яшовчи қабила ва ўша қабилалик қиз ва йигит фожеаси-афсонаси. Бу қистирма эпизоднинг асар композициясига киритилиши Шоди ака образи, унинг руҳияти ва фожеасини тўлароқ англашимизга хизмат қилади. Аҳмад Аъзамнинг «Асқартоғ томонларда» қиссасидаги сюжет ва композициянинг яратилиши, шу тартибда асар ёзиш ўзбек адабиётида янгича усул ҳисобланади. Асарда сюжет унсурлари алоҳида-алоҳида кўзга ташланиб турмайди, чунки асарда инсон руҳияти образи яратилган. Руҳият эса доимо ўзгаришда. Шунинг учун ҳам қаҳрамоннинг ҳар бир кечинмаларида ўзига хос экспозиция, тугун, кульминация ва ечим мавжуд. Қаҳрамон руҳияти боблар орқали ривожлантирилиб борилар экан, сюжет унсурлари доимо бир хил вариантда бўлмайди. Шундай қилиб, бу қиссада сюжет ҳам, композиция ҳам асосан бир мақсадга, яъни у ҳам бўлса қаҳрамон характерини очишга, асар ғоясини ёрқин ва жозибали ифодалашга хизмат қилган. Аҳмад Аъзамнинг «Бу кунннинг давоми» қиссаси ҳам худди «Асқартоғ томонларда» қиссасидаги каби сюжетга эга. Чунки «Бу кунннинг давоми» қиссасининг сюжетини ҳам воқеа-ҳодисалар силсиласи эмас, балки қаҳрамон қалбида кечган руҳий пўртаналар ташкил этади. Ушбу қисса қаҳрамони ўттиз ёшлар чамасидаги, ҳали уйланмаган бир йигит. Қисса қаҳрамони «Асқартоғ томонларда» қиссаси қаҳрамони Маҳди Ашроповга ўхшайди, худди у каби ўтаётган умридан, ҳар бир кунидан маъно- мазмун истайди. Доим бир хил ўтаётган ҳаётидан гўёки кўнгли тўлмайди: «Квартирангга 29 борасан, ишга келасан, ишга келасан, квартирангга борасан, торгина йўлингдан чиқмайсан; тегрангда дунё, катта ҳаёт, сен эса йўлоғингда димиқиб, жасадингни судраб бориб-келаверасан: олдинда ўзингни нималар кутаётганини билишга уринасан...» Асар сюжети қаҳрамоннинг ҳис-кечинмалари, руҳияти, ўз олами ва ўзгалар олами билан муносабатидан ташкил топган, яъни ички ҳаракат динамикасига аосланган. Асар бошланмасиданоқ қаҳрамон ўз олдига уйланиш ва уйланмаслик масаласини қўяди. Қишлоқда қолган ота-онаси, уларнинг қийин-қистовларини ўйлаганда шарт уйланиб юборгиси, одамларнинг «қачон, қачон...», деган сўровларидан қутилгиси келади, кутилмаганда фикридан қайтиб: Э тавба, дейсан, ким уйланиши керак ўзи: уйланмаган йигитми ё уйланган одамларми?» Шундай дея тез фурсатда ўзгариб, ўзини оқлай бошлайди. Кўриниб турганидек, ички ҳаракат динамикасига асоланган сюжет инсон руҳиятини шаклланган ва мудом шаклланишда бўлган характерини очиб беришга қаратилган бўлади. Қисса қаҳрамони характерини, теварак- атрофдаги инсонларга бўлган муносабатини кўрадиган бўлсак, муаллифнинг характер яратишдаги (ҳеч кимга ўхшамаган йўлдан бориб) маҳоратига қойил қоламиз. Бундай дейишимизга сабаб, ўзбек прозасида инсон руҳиятини мукаммал тарзда очиб, уни бор ўйларию, пўртаналари билан кўрсатадиган асарлар деярли йўқ ҳисобида эди. Қисса қаҳрамони характерида қайсарлик, дангасаликка ўхшаш ҳолатними, ишқилиб, бир одамда бўлган ҳамма яхши-ю ёмон хислатларни топамиз. Оддийгина бир вазиятда қаҳрамоннинг телефон қилишимни кутинг деган қизни телефонини кутиб хунобининг ошиши, гарчи ўзига бемаънидек туюлса ҳам, телефонга тикилганча хаёлан дағдаға қилади, ўша қизнинг шаънига уни пастга уриб анча- мунча гапларни тўкиб солади. Шу билан анча ҳовуридан тушадигандек. Қаҳрамоннинг ҳамкасби Собир билан бўлган муносабатида ҳам инсон характерининг ўзгарувчан қиёфасини кўришимиз мумкин. Бироз дам олгани чиққан одам учун ҳамкасбининг ҳам чиқиши ғашини келтиради: Ана, Собирвой ҳам чиқдилар. Битта керишинг, битта керишинг... Э раҳмат-э, ака! Ҳозир қўлларини силкитадилар. Ҳа, ана силкитдилар. Энди биз томонга келадилар. Ҳа, шундай: кўп ишлаб чарчагандек. Девордан бошқа нарсани кўрмасангиз ҳам у ёққа, энди бу ёққа кўз ташланг, баракалла...келдингизми энди уф тортинг, тартиб бузилмасинда, яхши, хўп ана, энди сигарет сўранг, сўрайверинг, ўрганиб қолганмиз, заҳарни ҳам қизғанамизми-я... Кўриниб турганидек бу ҳол жуда кўп маротаба такрорланган. Шунинг учун ҳам асарга кириб келаётган персонаж қандай ҳаракатланиши қаҳрамонимиз учун кундай равшан. 30 Юқорида келтирилган асар парчаси орқали китобхон нафақат қаҳрамоннинг муносабатини, балки янги персонаж учун ўзининг муносабатини ҳам белгилаб олади. Қаҳрамоннинг «...заҳарни ҳам қизғонамизми-я...» деган жумласидан аччиқ кинояни ва уни сўрагувчи инсоннинг бироз сурбетлигини сезамиз. Бироқ асар қаҳрамони ушбу ҳолатларга ўзида кўникма ҳосил қилган. У ҳар чиққанида Собирни кўрмайин, деб юрагини ҳовучлаб турса ҳам, чиқмаса ўзини ноқулай сезади ва у ҳақда бошқача ўйлай бошлайди: ...нима ҳам қилсин, дардини ҳаммага ҳам ёравермайди-ку, ишонгани ростдан ҳам меҳнаткаш, ўлиб- тирилиб ишлайди, лекин директор билан ораси чатоқ, довон ошай деб турибди, бир ҳимо берилса, бас эди... То сигаретни ёлғиз чекиб бўлгунча Собирвой - Собир тўрамга, ёзғириш - меҳрга айланади». Инсон табиати ажойиб тилсимот, бир ёққан нарса баъзан ёқмайди ёки олдидан оқаётган сувнинг қадри оқмаётганда билинади. Шу сабабли Собир у сигарет чекаётганда чиқмаса - яхши одам, чиқса - ёмон. «Бу куннинг давоми» қиссаси сюжетининг асосини қаҳрамон характери, руҳиятининг ғалаёнлари ташкил этади ва сюжетни ҳаракатлантириб туради. Шу томондан қарасак, қаҳрамон руҳиятидаги ҳар бир ўзгаришнинг ўз экспозицияси, тугуни, воқеалар ривожи, кульминацияси ва ечими бор. Масалан, «Кун ўтиб кетяпти» - экспозиция, «Нимадир қилиш керак» - тугун, воқеалар ривожи: Дангасаманми? Унда дангасаликдан қийналмаслигим, куним ўтганига шукур қилиб, оёқни кўтариб ётаверишим керак эди. Мен эса ношукурман. Ўзимдан норозиман. Кульминцион нуқта: Бу юришимдан, ҳаётимдан норозиман. Ечим: Аммо, қизиқ, бу норозилигим яшашимга ҳалақит бермаяпти, қандайдир ўнғай: ҳаракатсиз ётсам ҳам, бу ҳарактсизликдан норозиман-ку, деб ўзимни оқлайман; совуқ кунларимда норозиликни пўстин қилиб кияман-да, унинг ичида бўғриқиб, иссиққина юравераман. Қисса қаҳрамонининг олида турган энг катта муаммо, яхши бир қиз топиб уйланиш, лекин у шунчаки уйланиш эмас, агар шунчаки уйланиш керак бўлганда эди, онасини хафа қилмай, у топган бирон-бир қизга уйланиб қўя қолар эди. Ҳар бир турмуш остонасида турган йигит-қизнинг севги, муҳаббат, оила ҳақида ўз ўйлари, ҳис-туйғулари ва албатта, орзулари бўлади. Қаҳрамонимизнинг ҳам бу ҳақда ўз ўйлари бор: Эҳ! Севсангда! Ўртаниб, куйиб, ёниб, бутун вужудинг билан қаттиқ севсанг. Севги кўксингда қамалиб ётган исённи шивирлайдиган имконга айлантирса... Ёрилиб кетаёзган кўнглингга таскин бериб, секин-секин, осуда-осуда шивирласанг Унга... 31 Сокин ҳайқириқ билан тўйиб йиғлаган одамдек енгил тортиб шивирласанг Унга... Совуқ, дилдираб турган чўққингдан унинг майин илиқ кўнглига қулаб тушсанг... Даминг қайтиб кетса севгидан... Юрагинг гур-р этиб аланга олса... Севганга яраша... Қисса сўнггида қаҳрамон ўз ҳаётидан, характери устидан, бу яхши-ю, бу ёмон тарзида таҳлил қилади, фалсафий мушоҳадалар юритади. Чунки ҳар бир одам ўзи сезмаса ҳам, файласуф ҳисобланади. Ахир ҳар бир инсоннинг яшаш мантиқи ўзигагина хос бўлади. Шундан келиб чиқиб қаҳрамон руҳиятида, характерида яхши томонга оғиш, ўзгариш бошланади: Юрасанми собирларга қўшилиб, аввалбойларни ғийбат қилиб. Атрофингга кўзингни каттароқ очиб қара... Ҳикмат. Яшаш илми сенинг диссертациянгдан чуқурроқ... Табиат одамни меҳрли қилиб яратган: ўзга вужудга бағишлашим учун. Ўзида меҳрини тўплаб, ҳеч ким, ҳеч нарсага ҳаржламай юрган одам дард топади. Ўзини ёмон кўриш дардини... Сенга меҳр кўргазганлар кўп-ку. Яхши одамлар ичида яшаяпсан. Султон акага қўрс гапириб юборганинг сабаби ҳам, унинг эртага сени кечириб юборишини билганингдан: у ҳам сенга меҳр қўйган. Хусаиновни ҳам ўзинг қийналган пайтингда йўқлаб борасан - биласан-ки, у ҳам сенга меҳрини беради. Лекин ўзинг ҳали бировга тузукроқ меҳр кўргизганинг йўқ. Бу ёмон! Бироқ қаҳрамон ҳеч қанча вақт ўтмай яна аввалги ҳолатига қайтади: Ҳаммаси ҳавойи гаплар - бугун ҳаётни қайта қуришга сўз берасанда, эртага кечагидек яшайверасан, деб ўйлади у, кўнглининг туб-тубидан ўрмалаб келаётган иккиланиш билан... Кўриб турганимиздек, қисса қаҳрамонининг руҳияти ва характери асар сюжетига сингдирилиб, уни тўлдириб турган асосий воситага айланган. Асар сюжети воқеалари давомида қаҳрамон характерининг ўзига хос томонларини, характер яратишдаги муаллиф маҳоратига билвосита гувоҳ бўлдик. Ушбу қисса сюжети ва танланган характер бир-бири билан мутаносибликда, кутилмаган бадиий қимматга, аҳамиятга эга бўлган асарни ташкил қила олган. Таниқли адабиётшунос В.В.Кожинов «Сюжет, фабула, композиция» номли мақоласида фабула масаласига анча аниқлик киритган: «Биз сюжет деганда асардаги бир бутун ҳаракатни, тасвир этилган хатти-ҳаракатлар занжирини; фабула деганда эса қайта ҳикоя қилиб бериш мумкин бўлган воқеалар тартибини тушунамиз». Ўзбек олими Д.Тўраев фикрича, «...фабула - реал ва ҳаётий фактлар занжири бўлиб, бадиий асар сюжети учун асосдир». Адабиётшунос олим Д.Қуронов «сюжет» ва «фабула» атамаларини қуйидагича фарқлайди: «...айрим адабиётшунослар бу икки истилоҳни синоним сифатида ишлатсалар, 32 бошқалари фарқлайди. Хусусан, рус формал мактаби вакиллари «фабула» деганда, асарда тасвирланган воқеаларнинг ҳаётда юз бериш тартибини тушунадилар. Воқеаларнинг ҳаётда юз бериш тартиби билан уларнинг асарда жойлаштирилиш тартибини фарқлаш бадиий асар қурилишини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади». Биз ҳам ушбу адабиётшунос фикридан келиб чиқиб «Бу куннинг давоми» қиссасидаги сюжет фабуланинг ўзаро муносабати ва ўртасидаги фарқларини кузатамиз. Қисса қаҳрамонининг дастлабки ҳолатини кузатсак. У кимнингдир телефонини кутмоқда. Аниқроғи бир қизнинг. Қиз эса уни кўп кутдирмоқда. Хона дим. Йигит бироз чалғиш учун ташқарига чиқади ва унинг ҳамкасби Собир билан кечган суҳбати берилади. Шу ўринда жумбоқли бир савол туғилади. Қаҳрамон учун у қиз ким, нима учун унинг телефон қилишини интизорлик билан кутяпти? Йигит ҳамкасби билан андармон бўлган бир пайтда китобхон хаёлини ушбу саволлар банд этади. Суҳбат тугагач, хонасига қайтган қаҳрамон яна ўша нотаниш қизни ўйлай бошлади: «Энди телефон қилмаса керак. Исмини айтмаганидан, адресини бермаганидан маълум эди-я, ўзи. Нимасини кутяпти? Лекин нега қиз унинг телефонини ёзиб олди? Ё кейин ортиқча хиралик қилдимми? Йўқ. Фақат «Исмингизни айтмадингиз ҳам», деди. «Исмимни кўчада айтмайман. Ё сизга кўчада қолган исм керакмиди?», деди қиз. «Қачон телефон қиласиз?», деган сўровига «Кутинг», деди. «Ё телефон қилмайми?» деб жилмайди. Ғамзамиди ё масхарамиди, барибир, ширин эди». Муаллиф дастлаб бу икки ёшнинг учрашуви суҳбатини берганида, ундан сўнг эса асар бошланмасидаги ҳолат жойлаштирилса, асар бадиийлиги йўқолади дейишимиз бироз нотўғри бўлади-ю, бироқ таъсир этиш, ўқувчи диққатини бир нуқтада ушлаб туриш аҳамиятини йўқотади. Ушбу қиссада фабула қисса сюжетига шу даражада сингдирилиб юборилганки, баъзи бир ўринларда улар ўртасидаги фарқ сезилмайди. Муаллиф қисса қаҳрамонининг руҳиятидан келиб чиқиб воқеаларни инсон характерини тўлароқ очиб бериш мақсадида сюжет ва фабула мутаносиблигида юксак бадиий самарага эришган. Аҳмад Аъзам ҳеч кимга ўхшамаган ўзига хос ижодкор. У яратган асарлар ҳам бошқа ижодкорлар яратаётган асарлардан тубдан фарқ қилади. Чунки Аҳмад Аъзам ўз эътиборини бошқа ижодкорлар каби инсоннинг реал ҳаётига, ижтимоий дунёга эмас, балки бир қарашда, бир сўзлашда билиб бўлмайдиган инсон руҳиятига, ўзигагина хос характерига қаратади. Натижада у яратган асар қаҳрамонлари идеал қаҳрамон сифатида эмас, жамият, борлиқнинг бир бўлаги, оддий, ўзининг ҳис-туйғулари, ўйлари, атрофидаги оламга, одамлар ўртасидаги муносабатларига ўз нуқтаи назаридан ёндаша оладиган инсон сифатида намоён бўлади. 33 Аҳмад Аъзам қаҳрамонлари руҳиятидан кимларнидир ахтаради, ўз-ўзини англашга ва шу билан теварагидаги олам жумбоқларини тушунишга интилади. Адибнинг ҳар бир асари қаҳрамони ҳаётдан ўз ўрнини, мавқеини, ўзини тушунадиган инсонларни излайди , олдига қўйган мақсадлари учун кураша олади. Ҳаётда доимо ўзига ишонч, озод, эркин кўнгил ва тоза руҳ, виждон билан яшашни хоҳлайди. Муаллиф мана шундай характердаги инсонларнинг руҳиятини китобхон тасаввурида тўла жонлантириб бериш учун бошқаларникига ўхшамаган йўл тутадики, бу унинг асарлари «тили»дир. Аҳмад Аъзам асарларининг тил қурилиши анча мураккаб. Шунинг учун ҳам бадиий адабиётдан етарлича хабардор бўлмаган ўқувчи учун унинг асарлари тилини тушуниш қийин. Юқорида айтиб ўтилганидек муаллиф ўз асарлари орқали инсон руҳиятини очиб беришга ҳаракат қилади. Инсон руҳияти эса жумбоқларга, ғайритабиий эврилишларга, таъсирларга жуда бой. Адиб асарлари қаҳрамонларининг руҳияти ҳам жумбоқларга, ўзига хос муаммоларга эга. Масалан, Аҳмад Аъзамнинг «Асқартоғ томонларда» қиссасининг тили асар бош қаҳрамони Маҳди Ашропов тили, руҳиятидан келиб чиқиб ифода этилган. Асар қаҳрамони руҳияти асарда тўлақонли ёритиб берилган. «Бу куннинг давоми» қиссаси ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни айтишимиз мумкин. Бироқ бу қиссанинг асар тили «Асқартоғ томонларда» қиссасининг асар тилидан айрим жиҳатлари билан фарқланади. Буни биз икки асар қаҳрамони характеридан келиб чиқиб фарқлашимиз мумкин. «Асқартоғ томонларда» қиссасининг қаҳрамони «Бу куннинг давоми» қиссасининг қаҳрамонидан фарқли равишда бирмунча ёши катта, ҳаёт тажрибаси кўпроқ инсон. Шунинг учун бу асар тили қурилиши шунга монанд. Яъни қаҳрамон маълум бир ҳаётини яшаб қўйиб, ортига назар ташлайди ва кўнглида қилган ҳамда қила олмаган ишларини, йўлида учраган инсонлар билан қилган муносабатини таҳлил қилади. Натижада у ўз-ўзини ва шу орқали бошқаларни ҳам англашга муваффақ бўлади. Жамиятда ҳам унинг ўз ўрни, фаолияти, овози борлигини юракдан ҳис этиб, ўтаётган умри маъносиз эмаслигидан ички бир қониқиш ҳосил қилади. «Бу куннинг давоми» қиссасининг тили ҳам ўзига хос тарзда ифодаланган. 34 III боб. Хайриддин Султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари Миллий кайфият, тил, миллий руҳият халқимизнинг бир қарашда соддароқ туюладиган турмуш тарзи, кундалик ҳаёт икир-чикирлари, инсоннинг тақдир синовларига, зарбаларга дуч келиши, гоҳ енгилиб, гоҳ енгиб олға интилиши, жамиятда ўз ўрнини топишга, қадр-қимматини бошқаларга ҳам англатиб қўйишга жаҳд қилиши - буларнинг барчаси Хайриддин Султонов асарларининг асос моҳиятини ташкил этади. Умуман, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида адабиётда сифат ўзгариши кўзга ташланди. Ижодкор энди, Абдулла Қаҳҳор айтганидек, «партиянинг солдати эмас, онгли аъзоси» эканини англаб етган эди, гўё. Бу давр насрида фақат партия, шўровий ғоялар дея яшовчи меҳнат зарбдорлари, «колхозда бахтини топган» темиртан қаҳрамонлар тақдири эмас, ҳақиқий жонли инсонлар, уларнинг туриш- турмуши, ички кечинмалари, руҳиятини ўзгача бир самимият билан тасвирлаш тамойили устунлик қила бошлади. Бу хаёл бежиз эмас эди. Илмий- техникавий тараққиёт юксак марраларга етган, аммо шунинг баробарида, ёвузлик, оқибатсизлик, ялонғоч рационализм сингари иллатлар авж олган талотўп замонда, мутафаккир адиб Чингиз Айтматов айтганидек, «Фан-техника қанчалик юксалгани сайин, неча асрлардан буён аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган маънавий қадриятларга эътибор шу қадар сусая борди». Зеро, инсон зоти ҳеч қачон меҳру муҳаббатсиз, адолатдан, гўзалликдан бебаҳра яшай олмаган. Ўша даврда адабиётга кириб келган Хайриддин Султон ижодида ҳам маънавий- маиший мавзулар асосий ўрин тутиши табиий эди. Ёш ёзувчи асарларида қариялар образи кўп учрайди. Улардан баъзилари ёшларга йўл-йўриқ кўрсатишни, маслаҳат беришни ёқтирадиган насиҳатгўй кексалар тимсолида кўринса, бошқалари ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмайдиган, бировнинг дилини оғритишдан чўчийдиган беозор одамлардир. Адибнинг дастлабки ҳикояларидан бири «Миркарим чол» даги қария ёшларнинг замонавийлик баҳонасида ҳар нарсага ҳаддан зиёд тақлид қилиши-кийиниши, соч ўстириши, умуман юриш-туришию ўзини тутишидан норози. Уларни койийди, танқид қилади, шу тариқа, ўзича тўғри йўлга солмоқчи бўлади. Табиийки, ҳаётнинг 35 кўп паст-баландини кўрган, аччиқ-чучугини татиган одам насиҳатгўйликка мойил бўлади. Ҳолбуки, Миркаримчолга ўхшаган қарияларнинг ёшларни бундай койиб- тергаб туриши замирида «ёшлар асли кимлигини унутиб қўймасин» деган ният ётади. «Чоллар палатаси» ҳикоясида турли табиат, феъл атворга эга беш қария образи тасвирланган. Чоллар палатасига тушиб қолган талаба йигит Муҳаммад уларни четдан кузатади. Дастлаб ҳамхоналарининг суҳбати асосан «ҳозирги ёшлар нозиклашиб кетди», «ҳозирги ёшлар қуруқ, бетгачопар бўлиб кетди» қабилида эканидан унинг ғаши келади. «Нима ёшлар буларнинг арпасини хом ўрганми?» дея энсаси қотади. Чоллар билан яқинроқ мулоқотда бўлгач, ҳар бирининг ҳаётига доир тафсилотларни ўз оғзидан эшитгач, уларга муносабати ўзгаради-кўнглида меҳр уйғонади. Айниқса, чўрткесар Эргаш мўйловнинг тўғрисўзлиги унга ёқиб қолади. Унинг кутилмаганда вафот этиши эса Муҳаммадни қаттиқ изтиробга солади. Эргаш мўйлов қайси бир жиҳатлари билан Миркаримчолга яқин. Аммо у дуч келган одамни тўхтатиб насиҳат қилмайди, балки ёшларнинг қийинчиликка чидамсиз, «кун кўрмаган баргдан баттар нозик»лиги, ҳатто миллий ўйин-курашда ҳам мард бўлиб майдонга тушадигани қолмаганидан нолийди. Аслида, азалдан шундай. Қариялар худди ҳаёт мувозанатини кузатиб тургандек. Иккала чол ҳам оламдан ўтади. Бу ҳодиса одамнинг одамга ғаниматлигини, айниқса, қарияларга тириклигида етарлича ҳурмат-эътибор кўрсатиш лозимлигини, ўлим кутилмаганда келишини яна бир бор эслатиб қўяди. Бу икки асар моҳиятан ўхшаш - бири иккинчисининг давомидек. «Чайладаги тўрт эркак» ҳикоясидаги Асом бува қариган чоғида колхоз картошкасини тезроқ йиғиб олиш мақсадида кимсасиз далада, оғир бир шароитда ётиб ишлашга мажбур. Бунга яккаю ёлғиз ўғлининг бетайинлиги ҳам сабаб. Чол ўғлини уйлантираман деб олган қарзининг бир қисмидан ҳали қутилмаган. Демак ишлаб пул топиш зарур. Асом бува доим нимадандир норози, ғашланиб юради, лекин бировга озори йўқ, кимсанинг дилини оғритмайди. Унга ҳатто радиодан бериладиган маълумотлар, қўшиқлар ҳам ёқмайди. Чунки кунда бир хил гап қайтарилавергач, қизиғи ҳам йўқда. Ортиқча тажанглигига таажжуб билдирган Тўлавойга  «Буни эшитаверсанг, сен ҳам нервинний бўп қоласан. Қизталоқлар, ҳатто об-ҳавони рост айтмайди-ю...» дейиши Асом буванинг муросасиз инсонлигидан далолат. У вазиятга танқидий муносабатда бўлади, лекин бирон нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилмайди, зеро, бунга қодир ҳам эмас. Асом бува ҳаётдаги ноҳақликлардан, ёлғон-яшиқлардан чарчаган  «Э, ўт тушиб кетмайдими манга деса колхознинг карчикасига ! Ўламанми 36 энди! Оёғим синиб кетай деяпти, жоним ўзимга керак..., кетмайсанларми? Билганингни қилларинг! ..»-дея даладан кетиб қолиши унинг ҳамма нарсага қўл силтаганини кўрсатади. «Номус» ҳикоясида бир оёғини урушда қолдириб келган яримжон қарияга унинг болаликдан бирга ўсган, қиёматли оғайниси бўлса-да, бир маҳаллада тупроқ чангитиб катта бўлган тенгдоши Нишонхўжа қарама-қарши қўйилади. Чол ориятни, номусни ҳар нарсадан устун қўйгани ҳолда, Нишонхўжа имонини сотган, қўрқоқ, виждонсиз одам. Чол уни ёмон кўради. Буни яширмайди ҳам. Нишонхўжа ҳийла ишлатиб фронтдан қолган  кўзига қалампир суртиб, ўзини кўрликка солган. Тинчлик замонида унинг иши анча юришган. Кундуз кунлари бозорда даллоллик қилади, кечқурунлари масжидга чиқади. Жума кунлари ўғлининг машинасида шаҳарга тушиб, Ҳасти Имомда намоз ўқиб қайтади. Чол ана шуларни ҳазм қилолмайди. У Нишонхўжанинг аслида кимлигини яхши билади. «Чол оч маъраб ётган қўй баҳонасида боласини уриб-қарғаётган (аслида бу койишлар ўзига қаратилган бўлса-да) келинидан ҳам хафа бўлмайди. «У ҳам яқинда оғир касалдан турди, ҳали ёш, эсини йиғиб олади»-дея ўзига таскин излайди. Ҳадеб уйда еб-ичиб ётаверишга виждони йўл қўймай, ўтни ўриб келгани далага жўнайди. Ваҳоланки, ўзи яримжон-ўтни-ку бир амаллаб ўрар, аммо уни эшакка ортишчи?! Чол айни дамда буларни ўйламайди. Девордан мўралаб турган Нишонхўжа унинг ўтга кетаётганини кўриб, кўзи олайиб кетади. Ўзини ачинган кўрсатиб  «Ўзингиз ҳам ҳеч тиниб-тинчимайсиз-да. Бу дунёнинг иши ўлганда битади... Ахир бундан буён оғиз билан иш битирадиган пайтингиз. Ташлаб қўйинг бола-чақага, керак бўлса қилиб олсин. Нима сиз билан биз бу дунёни гўрга олиб кетармидек?»-дея ақл ўргатган Нишонхўжанинг ўзи бу гапларга амал қилмайди-ҳамма нарсаси етарли бўлса-да, бозорда даллоллик қилишни ташламайди. Чол, албатта, Нишонхўжанинг гапларига парво қилмайди. Ёзувчи чолни шундай тасвирлайди  «У табиатан ҳаммадан юмшоқ, беозор, аммо жаҳли чиққан кезларда тутганини кесадиган, «кўр ўжар»га айланар эди». Унинг бу феълини далада ўрган ўтини катта-катта боғ қилиб, эшакка ортишга уринаётганида кузатиш мумкин  эшак юриб кетади, боғлар чуқурликка думалайди. Чол боғларни олиб чиқиб, яна эшакка ортмоқчи бўлади, у яна юриб кетади. Бу сафар ўзи ҳам чалқанча йиқилади. Хуллас, бундай оворагарчилик бир неча бор такрорланади. Боғлар ечилиб, ўт сочилиб кетади. Чол эса сабр-бардош билан уларни 37 қайтадан йиғиб, боғлайди. Ниҳоят, ўтни минг бир азоб билан эшакка ортади. Унгача кун кеч бўлади. Қартайиб қолган, бунинг устига яримжон одамга зарурмиди шу ташвиш!? Ахир, уни ҳеч ким мажбур қилмади-ку! Қўл силтаб, уйга қайтса, биров ундан норози бўлармиди? Аммо чолнинг орияти бунга йўл бермайди. Даладан қуруқ қайтиш, томошаталаб Нишонхўжанинг кўзи олдидан ўтиш, уйда жавраб қолган келинига кўринишга чолнинг номуси чидамайди. У қари бўлса ҳам, чўлоқ бўлса ҳам, ўзининг ожиз, нотовон эмаслигини, ҳали ҳам бир ишни уддалашга қурби етишини кўрсатиб қўйишни хоҳлайди ва бунга эришади ҳам. Асардаги чол билан Нишонхўжа ўртасидаги зиддиятга ўхшаш ҳолни Шукур Холмирзаевнинг «Табассум» ҳикоясидаги Жалил ота ва Мўмин муносабатларида ҳам кузатиш мумкин. Иккала ҳикояда ҳам қариялар ўртасидаги келишмовчилик уларнинг ёшлик вақтида рўй берган. Чол Нишонхўжани ҳийла билан урушдан қолгани учун ёмон кўрса, Жалил ота Мўминни найрангбозлиги-ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиши учун ёмон кўради. Иккала қария ҳам орадан неча замонлар ўтиб кетса-да, рақибларининг кирдикорини бировга айтмайди. Чол учун Нишонхўжанинг кулгисига қолиш номус билан баробар бўлса, Жалил ота Мўмин билан қуда бўлишдан кўра ўлимни афзал билади. Ҳар иккала қаҳрамонда ҳам ор-номус устун келади. «Ғуломгардиш» ҳикоясидаги Саноқул бобо бошқа ҳикояларидаги қариялардан ажабтовур табиати билан ажралиб туради. Бир қарашда, бобонинг Дадаматовга ҳеч бир хусумати йўқ. Уни кўрганида қўл қовуштириб салом беради, «тўрам-тўрамлаб» ҳол-аҳвол сўрайди. Айнан шу нарса Дадаматовга хуш келмайди. У чолдан «тўрам» демай, исмини айтишини ёки «ўғлим» дейишини сўрайди. Аммо Саноқул бобо бунга асло рози бўлмайди, унинг айтишича, «Айб бўлади», «Қози бобонинг арвоҳи-чи?!» Хуллас, Саноқул бобо шундай қайсар, эътиқодини ўзгартирмайдиганлар тоифасидан. У бир пайтлар Дадамат қозига қарол бўлган. Унга садоқати боқийлиги сабаб «тўра»сини ҳатто кўрмаган набирасини ҳам «тўрам»лаб ардоқлайди, шу билан эътиқодини намойиш қилади. У буни ҳеч бир таъмасиз, соддадиллик билан адо этади. Ажабланарлиси шундаки, Саноқул бобо оламдан ўтса ҳам, Дадаматов «тўрам» дейишларидан қутилмайди. Чол ўлими олдидан васият қилиб кетгани боис ўғли ҳам Дадаматов билан «тўрам» деб саломлашади. Саноқул бобони ҳажвий образ дейиш ҳам мумкин. Унинг гаплари, ҳаракатлари беихтиёр кулги уйғотади. Чол вақт ўтгани, замон ўзгарганини тан олмайди. 38 Шунингдек, унинг табиатидаги хўжайинга садоқат, яхшиликни ҳеч қачон унутмаслик хусусиятлари миллий зийнатни ҳам акс эттиради. Ёзувчининг баъзи асарларида қария образи етакчи ўрин тутса, бошқаларида кичик эпизодларда кўринади. Масалан, «Йўқчилик ва тўқчилик» асарида уй тўйига келган ота кетар чоғида ўғли Раҳматуллага кўнглидагини айтади. Уни фақат шу ўринда учратамиз. «Зерикдим, ўғлим. Уйинг худди магазинга ўхшаб қопди. Қандоқ яшаяпсизлар бунда?»-дейди у соддадиллик билан. Ўғлида бойликка, ҳашаматга ҳавас уйғона бошлаганидан ота хавотирда. «Ҳозир замон тўқчилик, ҳамма нарса бор. Сизлар йўқчиликни кўрмагансизлар, илоё кўрманглар. Лекин йўқчиликка дам берса бўлади-ю, тўқчиликка... Билмадим-да, болам». Бошдан ўтказган табиб-чол йўқчиликни ҳам, оғир кунларни ҳам кўрган. Яхши кунлар келишига, тўқчилик бўлишига умид қилган сабр-қаноатли инсонлардан. У ўғлини бу йўлга киргач, чиқмоқ мушкуллигидан огоҳ этади. «Ё, Жамшид» ҳикоясида Ориф бақироқ ва Зариф найза-соқол-мўйлови текис кузалган, бир-бирига «ниҳоятда ўхшаган иккита чол» образи тасвирланган. Жиянлари қиморга ютқазиб, танг аҳволга қолганда чоллар маслаҳатга чақирилади. Улардан ёши каттаси - Ориф бақироқ жиянига насиҳат қилиб, уни инсофга келтирмоқчи бўлади. Аммо, табиийки, қиморбоз Ўринбойнинг ҳозирги ҳолатида бу гаплар бефойда. Зариф найза эса вазиятни, тўғри баҳолайди, айни дамда жиянининг қулоғига гап кирмаслиги, фақат амалий ёрдам билангина муаммони ҳал қилиш мумкинлигини айтади. Ҳар бир гапини мақол-матал билан исботлаб туриш унинг одати  «Э, ака- деди Зариф найза,-бу гаплардан фойда йўқ дедим-ку. Бўладиган ишни айтинглар. Бу шўрликнинг ҳозир минг жойига пичоқ урсангиз, бир томчи қон чиқмайди-ю, нима қиламиз ҳадеб эзғилайвериб?». Хайриддин Султон қаҳрамонларини тиниқ, мукаммал тасвирлашга мойил ёзувчи. Биз юқорида мисол келтирган асарлардаги қариялар образлари, хоҳ у бош қаҳрамон, хоҳ кичик персонаж бўлсин, нимаси биландир эсда қолади. Қаҳрамон тўғрисида уч-тўрт оғиз гап айтилса-да, у ҳақида етарли тасаввурга эга бўласиз, чунки у ҳаётий, ишонарли. Биз таҳлил этишга уринган асарлар ёзувчи адабиёт майдонига энди кириб келган, нисбатан ёшлик даврларида ёзилган. Ёшлик эса инсоннинг қони қайноқ, шижоатга тўлиб-тошган даври. Кузатишлардан хулоса қилсак, кўпчилик навқирон адиблар бу даврда ёшларнинг қизғин ҳаётини, севги-муҳаббатини акс эттирувчи воқеаларни қаламга олади. Бу билан Хайриддин Султон севги тўғрисида ёки ёшлар ҳақида ёзмаган демоқчи эмасмиз. Аммо ёзувчи ижодида нисбатан сокин вазиятлар, кишини 39 ўй-мулоҳазага толдирувчи воқеа-ҳодисалар тасвири асосий ўрин тутади. Адиб қаҳрамонларининг аксарият-кўпчилиги оғир-босиқ табиатли, фикр мушоҳадали кишилардир. Шу ўринда савол туғилади. Ёзувчи қариялар образига кўп мурожаат қилиши, уларни бу қадар аниқ, ишонарли тасвирлашининг боиси нимада? Аввало, санъаткор у ёзувчими, шоирми, қўшиқчи ёки режиссёрми-ижодида маълум маънода уларнинг ўзлиги-тийнат-табиати, феъл-атвори акс этади. Хусусан, ёзувчи ёки шоирнинг бу борада имконияти кўпроқ. Мутафаккир адиб Асқад Мухтор айтганидек  «Асар ёзувчидан униб чиқади; фарзандидай ундан туғилади, улғаяди, камол топади; у фарзандини авайлайди, ҳимоя қилади... Ёзувчи ўз шахси ва ўзгаларнинг шахси билан бирикиб кетган-асар унинг субъекти» 1. Ёзган асарида ёзувчи шахси яққол кўриниб туриши табиий, Хайриддин Султоннинг табиатан оғир-босиқлиги, ўй-мушоҳадага мойиллиги унинг асаридан ҳам аён. У феъл-атвори, дунёқараши, бадиий тафаккури негизида ана шундай сокин воқеа- ҳодисаларни, қаҳрамонларни яратган. Қолаверса, ёзувчи қариялар даврасида кўп бўлган, уларнинг гап-сўзларини, юриш-туришини, қўйингки, ҳаётини синчковлик билан кузатган. Кексалик-инсон умрининг поёни, якуний палласи. Бу даврда ёшлик, ўрта яшарликдан фарқли ўлароқ, ҳаётда кутилмаган вазиятлар, кескин бурилишлар содир бўлмаслиги, бир сўз билан айтганда, турмуш бир маромда, сокин кечиши табиий. Шу жиҳатдан кексалик даврини тасвирлаш, қариялар тимсолини яратиш ёзувчига бирмунча ўнғай. Қолаверса, ижод майдонига янги кириб келган, ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган ёзувчига қариялар мавзусида ижод этиш анча қўл келади. Шунингдек, Хайриддин Султоннинг бу мавзуга кўпроқ мурожаат этганини унинг инсон сифатида доноликка, мулоҳазакорликка мойиллиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. Хайриддин Султоновнинг «Адаш Карвон» («Ёзнинг ёлғиз ёдгори») қиссасида асосий конфликт бош қаҳрамоннинг изтиробларга бой ички дунёсини таҳлил этишга ёрдам беради. Қиссада ҳақ-таолога, унинг қодир кучига ишониб яшаган Адаш Карвон турмушнинг оғир уқубатларига дуч келади. У қийинчиликлар илдизини узоқ излаб юрмай ўз «ёзуғи»дан кўради. Бироқ бир умр сиғиниб эътиқод қўйган нарсаси унга ёруғлик бахш этмайди, шунда у «яратганни илк бор умрида ич-ичидан нотантиликда, номардликда айблади». Худди шу вазиятдан бошлаб ўзи ҳамиша тавалло қилиб келган «олло-таолонинг бешафқат, бевафолигини» англай бошлайди, ўзининг аввалги ўйларига нисбатан зид кайфият пайдо бўлади. Қиссанинг асосий мазмуни қаҳрамонни 1. 1 Ас=ад Мухтор. «Уй=у =очганда...» «Тафаккур» журнали, 1996, 1-сон, 33-бет. . 40 мана шу зиддият остонасига олиб келиш, унинг ожизлиги фожиасини ёлғиз Адаш Карвон изтироблари гирдобида очиб беришга қаратилган эдики, ёзувчи қиссада асосан бунга эришган. Ёзувчи Адаш Карвон изтиробларининг тасвирини чизади, унинг мусибатларини китобхон қалбига кўчиришга уринади. «Адаш Карвон ҳаётда икки нарсага - худога ва ўғлига суяниб яшарди. Суянган тоғининг бири тўсатдан кунпаякун бўлди...» Иккинчисига суяниб рўшнолик кўрмади. Кампири Ойниса вафот этди. Ҳаётда унинг чироғини ёқиб қоладиган ҳеч кимса қолмади. Ҳатто ўлимини ҳам бўйнига олиб қўйди  Зеро дунёдан кетмоқ дунёга келмоқдек муқаррар экан, ажал ғарғараларсиз, қийноқ ва азобларсиз, бедаво касалликсиз, оқма маразларсиз, гўё бир пиёла сув ичгандек сокин ва осойишта кечган ўлимни, то сўнгги дамгача бурро тилдан, тиниқ ақлдан жудо этмаган ўлимни оллоҳнинг улуғ неъмати демай бўладими?  » «Неъматингдан бенасиб этма, ҳаллоқи олам!» Шундай экан у изтироблар исканжасида яшаши табиий. Ёзувчидан бундай кескин драматик картиналар билан ёндош ҳолда китобхонга ором, завқ-шавқ, ҳузур бахш этадиган, кўнглига нур, эзгу туйғулар олиб кирадиган талай ёрқин лавҳалар ҳам тилаш асарнинг ўзига хос ички зиддиятларини етарли таҳлил этмай уларнинг тайёр ечимини талаб қилиш билан баробардир. Ҳар бир бадиий асарда конфликтнинг содир қилиниш сабаби бўлгани каби унинг ҳал этилиш даври бўлади. Айрим қисса ва ҳикоялар учун эса конфликтнинг ечилиши, ҳал этилиши шарт эмас. «Адаш Карвон» қиссаси ана шундай асарлар жумласидандир. Кескин конфликт асосига қурилган асарларда ҳам, зиддиятни характерлараро тўқнашув вужудга келтирадиган асарларда ҳам, қаҳрамон ва муҳит, қаҳрамон ва унинг руҳий изтироблари мавжуд асарларидаги бу бадиий компонент характерини ўрганиши қаршилантириладиган асарларда, ҳатто оддий тазод усули қўлланилишидан тортиб бир неча мураккаб конфликтлар тўқимаси мавжуд асарлардаги бу бадиий компонент характерини ўрганишда аввало муаллифнинг бадиий ниятидан келиб чиқиб иш кўрилгандагина кўзда тутилган мақсадга эришиш мумкин. Бу билан қисса ҳар жиҳатдан етук эмас, демоқчи эмасмиз, балки асарнинг конфликтини кузатганда тайёр андозага айланиб қолган схематик конфликтлар ўхшашдан қочишга интилаётганини таъкидламоқчимиз. Чунки ҳозирги кунда ҳаётнинг ички тўлқинлари таҳлилидан келиб чиқмайдиган сохта бир асардан иккинчисига кўчириб юрган сийқа ва омонат конфликтлар асосига қурилган асарларни кўп учратяпмиз. Инсон дунёга нега келади? Унинг яшашдан мақсади нима? Ўлмоқ ҳам туғилмоқ сингари муқаррар экан, чексиз коинотдаги кичик бир зарра-инсонни оёққа қўйиб, яшашга, курашга етакловчи, демакки ўз ўлими томон мағрур бош кўтариб боришга 41 ундовчи куч нимада? Ёзиғи манглайига азалдан муҳрланган. Инсон умрига зийнат бағишловчи нур манбаи қаерда? У ўз қисқа умри давомида куйиб-ёниб нимани излайди? Излай-излай топганининг қадру-қийматини бутун бошли бир умр билан айирбошлашга арзийдими? Нафис сўз санъати дунёга келибдики, у ёки бу шаклда ана шу умрбоқий саволларга жавоб топишга уринади. Қизиғи шундаки, ҳар бир давр адабиёти бу саволларга ўзича жавоб беради. Даврлар ўзгаради, қарашлар, шиорлар янгиланади, шунга мувофиқ тарзда юқоридаги каби саволларга берилган жавоблар ҳам ўзгаради. Албатта, бунда ҳукмрон сиёсат, мавжуд адабий анъаналар, дин, миллий руҳият каби манбалар жавоблар табиатига ўз изини қолдиради. Мустабид тузум даврида ҳукмрон сиёсатнинг таъсири сезгиларли тарзда кучайиб, бошқа манбаларни босиб тушди. Натижада инсон умрининг мазмуни ва моҳияти сингари муқаддас, умрбоқий тушунчалар ҳам замонанинг ўткинчи, ўзгарувчан талабларига бўйсундирилади. Сўнгги йилларда инсонни бир инсон каби тасвирлаш, юракдан ҳис этиб, борлиғича акс эттиришга уриниш тобора кўпроқ кўзга ташланмоқда. Хайриддин Султоновнинг «Адаш Карвон» қиссасининг қаҳрамонлари яшашдан мақсади, интилиш миқёслари қатъий чегаралаб қўйилмаганига дуч келамиз. Қаҳрамонлар қаршисига ҳаётда учраб турадиган қусурлар билан алишиш, қайсидир раҳбарни фош этиш каби «долзарб» мақсадлар кўндаланг қилиб қўйилмайди. Аксинча, улар ҳаёт отлиғ кенг баҳрда бир умр ўзликларини излашади. Қиссада инсон воқелик устида эмас, балки унинг ҳукми остида, у билан бақамти тасвирлангандир. Адаш Карвон умри давомида ўзи дуч келган фожиалар, бахтсизликлар замирида мазмун-моҳият ахтаради. Адаш Карвон ва Ойниса яккаю ягона фарзандлари доғида қон ютишади. Тақдир уларга бошқа Насиббекни инъом этиб, бошларини кўкка етказди. Сўнг ундан жудо қилиб, бошларини ерга ҳам қилди. Бўй етган ягона фарзандидан ажралиш оғир мусибат. Тақдир гўё Адаш Карвон туғилмай турибоқ унинг устидан ҳукм чиқарганга ўхшайди. Соҳиб Карвон ўн иккита фарзанд кўриб, ўн биттасини тупроққа берган. Тирик қолган яккаю ягона ўғли Мирза Карвон ҳам битта зуриёди бор  Адаш Карвон. У ҳам элликка бориб бор-йўғи битта ўғил кўради  Насиббек! Бундай ёлғизлик тасодифийми ёки бунда бир қонуният яширинми? Ҳарқалай бундай ёлғизлик Адаш Карвоннинг бўлажак фожиасига бир ишорадек туюлади. Бу қиссада Адаш Карвон фожиасига бош сабабчи, энг аввало, тақдири азал, сўнг унга шундай тақдири азални «раво кўрган» ёзувчидир. Ёлғизлик номли узликсиз занжир айрилиқ кўламини теранроқ ҳис этишга, умр мазмунини тиниқроқ кўришга имкон берувчи бир воситадир, холос. Адаш Карвон-иймони бутун, камтар, ҳалол, хокисор одам. У ёмонлик қилиш тугул, бировга ёмонликни 42 соғинмаган. Бироқ чархи кажрафтор дастидан шундай кишилар кўпроқ озор чекади. Ҳазрат Навоий айтмоқчи, «Кимки бу давронда қилур ростлиқ, Йўқтур ишу ғайру каму костлиқ». «Адаш Карвон» қиссасининг сюжетини бош қаҳрамон хотиралари ташкил этади. Адаш Карвон қиссага узундан-узоқ умридаги айрулиқу мусибатларни эслайдиган бир ҳолатда кириб келади. Инсон бундай пайтда ўзининг абадиий маскани-қабристонга интилиши табиий. Мана Адаш Карвон ҳам қабристонда... «Бу ерга отаси ўлганда келди, онаси ўлганда келди, қариндош- уруғлари ўлганда келди, танишлари ўлганда, нотанишлар ўлганда келди ва ҳар гал юрагининг бир парчасини совуқ тупроққа кўмиб, жимгина уйига қайтди. Охири бир парчадан узила-узила, тупроққа кўмила-кўмила юраги адои тамом бўлди, юрагининг ўрнида қолган нарса тошга айланди. У шундай деб ўйларди. Одамлар шундай деб ўйлашарди. Бироқ етти йил муқаддам шу ерда, кўксида нимадир жизиллаб ачишди, зирқираб оғриди, ловуллаб ёнди-кўзининг оқу қораси, суянган тоғи, салкам элликка чиқиб кўрган ёлғиз фарзанди Насиббекни қора ерга бераркан, юраги тутдай тўкилди. Отаси ўлганда унинг кўзи куйди, онаси ўлганда жигари куйди, қариндош-уруғлари ўлганда томоғи куйди, танишлар ўлганда, нотанишлар ўлганда димоғи куйди, аммо Насиббек ўлганда, Насиббеги ўлганда юраги куйди, куйиб-куйиб кул бўлди» 1. Адаш Карвон кўпларни сўнгги манзилига кузатган, бироқ ҳеч бири ёлғиз ўғлини кузатганчалик уни чуқур қайғуга солмаганди. Бу-табиий, чунки фарзанд-умрнинг ягона мақсади. Бувиси, ота-онасини кузатганда, кўнглига таскин-мадор берувчи бир ўй уни суяганди  уларнинг ишини, ҳаётини давом эттирувчи ўзи бор, ўзи тирик экан, уларнинг руҳи чирқиллаб қолмайди, Насиббек ўлганда эса... «Дунёда одамзоддан яхшими-ёмонми фақат фарзанд қолар экан. Ким билсин, эҳтимол, тақдири азал шундай битилгандир, бироқ, наҳотки, ўша узоқ муштипар Улуғ кампир ҳатто бўронлардан, даҳшатли қаҳратонлардан, бемаҳал изғирину телба довуллардан эсон-омон олиб ўтган бир авлоднинг липиллатиб турган шамчироғи Адаш Карвоннинг қўлида ўчса!». Мусибат устига мусибат. Адаш Карвон аввалига туҳматга учраб, бир неча йилга сургун бўлиб кетди. Қайтсаки, жавобини берган бўлсада, Ойниса уни ҳамон кутмоқда. «Нега йиғламай, Ойнис? Ахир мен бир ўлгандай одам эдим-ку! Ахир, мениям одам деб, йўлимга кўз тикиб, биров умрини хазон қилса... Ор-номусни, вафони сариқ чақа 1. 1. Султонов.Х. Онамнинг юрти. Тошкент, 1987 йил, 92-бет. 43 билмайдиганлар озми? Нега йиғламай, Ойнис! Ахир, сенинг гуноҳинг нима эди, Ойнис! Ахир сен дунёга келиб, мени деб бахтсиз бўлдинг, Ойнис!...». Ҳатто ана шу энг бахтиёр чоғларида ҳам Адаш Карвонни мусибатзадалик тарк этмайди. Унинг дил изҳорида қайси бири кўпроқ-шодумонликми ва ё аламзада ўртаниш-ажратиш мушкул. Тақдир Адаш Карвонни яна ўз ҳолига қўймайди. Бўй етган ўғли Насиббек Саттор отган ўқдан жувонмарг бўлди. Ойниса ҳам фарзанд доғида куя-куя омонатини топширади. Шундай кенг дунёда Адаш Карвон сўққабош унинг на тан, на дил маҳрами қолди. Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» ва Х. Султоновнинг «Адаш Карвон» қиссаларида бош қаҳрамонлар тушиб қолган вазият бир-бирига ўхшаш. Ҳар иккаласи ҳам бор будларидан ажралиб, ўтган кунлари-қувончлар, ташвишлар фожиалар ёди билан яккама-якка қолишади. Узундан-узоқ умрнинг сўнгги палласи-сарҳисоб палласи кечмоқда. Қоплон ҳам, Адаш Карвон ҳам ўз шахсий ҳаётларини умуминсоний, умумбашарий миқёсларга қўйиб қарашади. «Ойдинда юрган одамлар»да бу миқёслар оддий, кундалик ташвишлар тасвири ортида яширинган бўлса, «Адаш Карвон»да ҳаётий воқеалардан келтириб чиқарилган фалсафий хулосалар, мантиқий ҳукмлар тарзида кўринади. «Шунга кўра, «Ойдинда юрган одамлар»да ташқи белгилар - хатти-ҳаракатлар, воқеалар тасвири кенг ўрин эгаллаган. Ана шу хатти-ҳаракатлар, воқеалар ортида бесаранжом тепиб турган қалбларни сезиб турамиз. «Адаш Карвон»да эса моддий дунё ички дунёга - қаҳрамон кечинмаларига кўчиб ўтгандек туюлади. Бу қиссада ҳиссий-ассоциатив базис кучли бўлганидан, бугундан кеча ва аввалги кунга, аввалги кундан ривоятга, ривоятдан кечага ва у орқали яна бугунга қайтиш ҳеч бир кутилмаган ўринларда амалга оширила борилган. Адаш Карвон сургундан қайтаркан, йўлда Наимдан Ойнисанинг ҳамон кутиб юрганини эшитади, «Фариштадек пок, жаннати қиз экан,» дейди, у ҳақда Наим. Йигирма йилча лагерда бўлиб бор-будимдан жудо бўлдим, деб ўйлаган Адаш Карвон учун Ойнисанинг бундай садоқати нима билан тенг эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Ўзгани деб ўздан кечиш... «Мен» ва «сен» нинг бир бутунликка- «сен»га айланиши... Шу ўринда Ойниса садоқатининг бутун кўламини бериш учун ривоятга мурожаат қилинади. Искандар кўзгуси, Киоксар ва Рум қайсарининг қизи ҳақидаги ривоят Ойниса қалбини энг қоронғи бурчакларигача ёритиб юборади... Ёки Насиббекнинг ўлдирилиши манзарасини олиб қарайлик. Қиссадаги энг муҳим нуқталардан бўлган бу воқеа уч марта-Саттор, Адаш Карвон ва милтиқ тилидан ҳикоя қилинади. Қотил сифатида Саттор ҳикоясида ҳам, жабрдийда сифатида Адаш Карвон ҳикоясида ҳам холис тасвирга эришиб бўлмаслигини англаган муаллиф кутилмаганда қотилликнинг тилсиз, инон-ихтиёрсиз ижрочиси - милтиқ ҳикоясини 44 келтиради. Ёлғиз милтиққина оқни оққа, қорани қорага ажратиши мумкин... Ҳикоя давомида ўқувчи беихтиёр тилсиз, жонсиз, қалбсиз милтиқнинг тили, жони, борлигига ишонганини ўзи ҳам сезмай қолади. Милтиқ «инсонийлашади», ҳатто инсон ҳам илғаши қийин руҳий титроқларни сеза олади. Севиб-севилган қиз қўлига ўтаркан, қувончдан энтикади  «Қиз мени шундагина кўрди, бандимдан ушлаб қўлига олди. Унинг кафтлари пахтадек юмшоқ эди, шу пайтгача мен сира бунақанги беозор қўл кафтини туймаган эдим». 1. Бўлажак қотил Саттор қўлига ўтаркан, у билан баб-баробар титрай бошлайди. Насиббекка ёрдамга ошиқади. Унинг доду фарёдини шўрлик Насиббек нима сабабдан эшитмаганини ўйлаб ўйингизнинг тубига етолмайсиз. «Қоч, Насиббек, қоч! Эҳ, қочсанг-чи, ахир, қоч!.. Эгамнинг ўғли оёқ учи билан ўт-ўланларни титиб, ҳамон ҳуштак чалганча кетиб борарди. «Насиббек, қоч!...» Аммо бандимдан маҳкам тутиб турган қўл чайир эди, қўндоғимга тиралган кифт бақувват эди, тепкимга қўйилган бармоқ кучли эди! Ўқ гумбурлади! Жон-жаҳдим билан Сатторнинг кўксига тепдим - қўлимдан келгани шу бўлди, холос...» Бундай манзаралар билан танишиб, ёзувчининг маҳорати фақат бор нарсанигина тасвирлашида эмас, балки «йўқ»дан «бор» қилишида, мантиқсизликдан мантиқ чиқаришида эканлигига яна бир карра ишонасиз. «Адаш Карвон» ҳақида билдирилган ранг-баранг фикрлар орасида «қиссада ғам-қайғу меъёридан ортиқ бўлиб, ўқувчини толиқтиради», деган мулоҳаза алоҳида эътиборга молик. Чиндан ҳам қиссада қайғу, айрилиқ тасвири кўп учрайди, ҳатто айтиш мумкин-ки, бошқа руҳдаги тасвирларни ҳам босиб тушган. Бироқ бу муаллифга таъналар қилишга асос бўлолмайди. Бизнингча, бундай тасвир манбаларини ёзувчининг мақсади ва тасвир объекти табиатидан излаш керак. Аслида Адаш Карвон бошига тушган айрилиқларнинг аксарияти табиий (Насиббекнинг ўлими бундан мустасно), ҳар қандай одам эртами-кечми дуч келадиган мусибатлардир. Инсоннинг бу фоний дунёда бир меҳмонлигини, шунга қарамай, ҳар бир инсон ўз умри давомида ўзига ёдгор қўйиб кетиши кераклигини бўрттириб акс эттириш мақсадида бу фожиалар бир жойга - Адаш Карвон хотираларига жамланади. Шу орқали қазои муаллақнинг муқаррарлиги яна бир бор уқтирилиб, бунинг ортидан ҳаётга ошуфталик, одамларга меҳру муҳаббат туйғулари сирқиб туради. Улуғ буви, Насиббек, Ойнисалар жисман ўлган бўлсаларда, руҳан Адаш Карвон ҳаракатларида, 1. 1. Х. Султонов. Онамнинг юрти. Тошкент, 19 87 йил, 146-бет. 45 ўйларида яшай бошлайдилар, уни маънавий улғайишнинг янги поғонасига олиб чиқадилар. Қиссадаги ғам-қайғу руҳи бўртиб турган манзараларнинг бири билан танишайлик. Насиббекнинг «учи» ўтган кечаси Ойниса йўқолиб қолади. Адаш Карвон уни излаб чиқади. «Кўройдин, ҳаво совуқ. Қоронғилик қаърида ҳайҳотдек бўлиб турган қабристонга қоқила-сурина кириб бораркан, тили базўр бисмиллога айланар эди. Кўнгли алдамаган экан  узоқдан аллақандай кўланка қорайиб кўринди. У юраги орқага тортиб, қадамини жадаллатди, ўйдим-чуқурлардан сакраб-сесканиб, кўланкага яқинлашди. О, Ойниса, бош яланг, оёқ яланг, сочлари тўзиган, афтодаҳол, қабрни қучоқлаганча тупроқни тимдалаб ётарди. Келганига анча бўлган шекилли, бир уюм тупроқни суриб, гўрнинг гумбазини чўктириб қўйган, ўзича нимадир деб ғудранар эди. -Ойнис! Ойниса унга ялт этиб қаради-ю, чурқ этмай тупроқни тимдалайверди. -Эсингни йиғ, хотин!-деб бақирди у жонҳолатда. Ойниса ғужанак бўлиб олди, сўнг юлқиниб шивирлади  -Бир кўрай... Болагинамни бир кўрай... Қўйинг бир кўрай!... У титраб-қақшаганча бориб, хотинининг билагидан маҳкам чангаллади, зўр билан ўрнидан қўзғатмоқчи бўлди. -Урманг...уринг, майли... Насиббегимни бир кўрай... шундоқ болам тупроққа қорилиб ётаверадими! Мен бир кўрай... -Ойнис, ҳушингни йиғ! У гўристон жимлигини бузиб ўкраб юборди. -Эй фалак! Нима ёзуғим бор эди сенга. Ойниса юз-кўзини қабр тупроғига суйкаб, оёқ остида эмаклаганча ҳирқираб шивирлар эди  -Болагинамни бир кўрай... Адаш Карвон тоқат қилолмади, бор кучини тўплаб, хотинининг руҳсиз жасадини даст кўтарди-да, пастга қараб отилди. Ҳовуз бўйига етгач, супага ўтқазди, юзига, кўкрагига сув сепди, сўнг ёнига ўтириб... юм-юм йиғлади. -Айланай хотин, кўзингни оч. Эсингни йиғ, жон хотин. Кўнамизда энди, кўнмай не иложимиз бор? Насиббек жойида тинч ётсин десанг, сабр қил, савоби тегсин десанг, қабрини вайрон қилма, обод қил. Сен билан менинг қўлимдан келадигани энди фақат шу, ўргилай хотин... 1. 1. 1. Х. Султонов. Онамнинг юрти. Тошкент, 1987 йил, 97-бет. 46  Нақадар табиий манзара! Ёзувчи инсон кечинмаларининг энг мураккаб ҳолатларидан бири суратини чизишга жазм этаркан, уни атайин зўрма-зўраки ғамгинлаштиришдан ўзини тияди. Ҳаракатлар, сўзлашув табиийлигини сақлашга эришади. Адаш Карвон хотинини қабр бошида кўриб, аввалига кўради, шусиз ҳам аламзада дили баттар тўкилди. Ўзини дадилроқ кўрсатиш, хотинини ҳушёр торттириш учун бақириб, жонҳолатда буюрди  «Эсингни йиғ, Ойнис!» Сўнг сохта бақириқ унга кор қилмаганини кўриб, ноилож ҳолда қолиб, кўкка қараб ўкраб юборди  «Эй фалак! Нима ёзиғим бор эди сенга». Бу ҳам фойда бермагач, асл ҳолига-мунис ҳам дилярим қиёфага кирди, ялинишга ўтди. Шу аснода кўнгилга тасалли берувчи тўхтамга келди  «Кўнамиз-да энди, кўнмай не иложимиз бор?» Ойниса чуқур қайғу ичида, унинг кўзига ўғлидан бўлак ҳеч нарса кўринмайди. У замон ва макон ўлчовларини тарк этган. Яккаш «Болагинамни бир кўрай», деб қайсарлик билан нола қилади. Унинг бир зайлдаги ана шу ноласи Адаш Карвонни сел қилиб, гап оҳангини ўзгаришга мажбур қилади. «Урманг... уринг, майли...» ана шу уч жумлада Ойнисанинг-мусибат адо этган инсоннинг, аёлнинг, онанинг бор дунёси намоён бўлади. Бешафқат ҳаётнинг тирик бир парчаси эмасми бу? Наҳотки ўқувчи шундай манзаралар билан танишаётиб толиқади-а? Аслида «Ойдинда юрган одамлар» қиссасидаги Қоплон ва «Адаш Карвон»даги Адаш Карвоннинг яшаш тарзлари, ҳаётий ақидалари бир-бирига яқин; ҳамоҳанг. Буни уларнинг ўтган кунларига, теварак-атрофдаги одамларга бўлган муносабатларида очиқ кўриш мумкин. Ҳар иккаласи ҳам мард, тўпори, аммо «ичимдагини топ» дейдиганлар хилидан. Улар меҳру садоқатлари ҳақида жар солмаганларидай, қаҳру ғазабларини ҳам пинҳон тута оладилар. Адаш Карвон туҳматга учраб қамалгач, Наим милиция унга яхшилик қилиб, қамоқдан қочирмоқчи бўлади. Аммо бундай ҳаракат Адаш Карвон ишонган, суянган ақидаларга умуман тўғри келмайди. Шу боис, у ярим ҳазил, ярим чин қилиб дейди  «Эркак ҳам қочадими?». Шунингдек, у Фатҳиддиновнинг кимлигини билса-да, сургундан қайтгачгина буни ошкор этади. У кўнглида узоқ йиллар ардоқлаб сақлаган сири - васиятини қўшниси Турди олакўзга очади. Бироқ унинг қув чақнаган таъма тўла кўзларини кўриб қарори ўзгаради. «Хиёлдан сўнг дайди шамол Адаш Карвоннинг сўнгги тилаклари битилган қоғоз парчаларини ҳовли юзида пилдиратиб ўйнай бошлайди. ...васиятим, васиятим!... ким ҳам эшитгай?! Адаш Карвоннинг бундай йўл тутиши тасодифий эмас, балки характер мантиғидан келиб чиқувчи қонуний ҳолдир. Яъни, унинг ҳеч илинжсиз қилган эзгу ишига олакўзлар ўзлари истаганча тўн бичишларини сезиб, ундан воз кечди. Нокаснинг номарғуб бир нигоҳ ташлаши ҳам унинг ҳалол луқмасини макруҳга айлантиради. Адаш Карвоннинг 47 кўнгли гўё Искандар кўзгуси - покизаликка дуч келиб тиниқ тортади, нопокликдан хира бўлади... Қоплонни олайлик. У қишлоқ шўроси котибининг аллақачон ўлиб кетган қари-қартанг номига нафақа ёзиб олаётганини эшитиб, ундан қўлини ювиб, қўлтиғига уради. Аммо ҳеч кимга чурқ этмайди. Вақти келиб котибликдан урилган бу одамни учратганида эса уни ўзига хос тарзда жазолайди  ўзи еб турган ошга таклиф этмайди. Бор-йўғи шу! Қулоққа қуйилган курашчанлик ақидаларидан келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак, жазонинг бундай даражаси кулгили кўринади. Бироқ кулишга шошилмайлик. «Акамиз ошамни каттароқ олди. У ҳадиксиради. Катта халқи юзсиз бўлади, отдан тушиб, индамай келиб ўтирса нима бўлади? Унда, табоқдан қўлини тортади. Дастурхондан холисроққа силжиб ўтиради. Бу тоифадагилар билан бир дастурхондан туз емайди. Марҳумлар ҳақини еган одам билан бир табоқдан палов еб бўладими. Макруҳ!» Адаш Карвон ва Қоплоннинг бундай ғаройиб исёни адабиётдан курашчан қаҳрамонлар яратишни талаб этувчилар учун ўта пассивлик, мўртлик бўлиб кўринар. Аммо қизиғи шундаки, ана шундай «ташқи пассивлик» шароитида «ички фаоллик» намоён бўлади. Тўғри, улар бундай ҳолатларда оташин нутқлар сўзлашолмайди. Улар тиллари билан эмас диллари билан қарши курашадилар. Яъни кўнгилга неки марғуб эмас, унга дил эшиклари тақа-тақ беркилади. Шу йўл билан иймону эътиқодни, вужуду руҳни пок сақламоқ - оммавий бузилиш, маънавий таназзул шароитида бу икки қаҳрамоннинг фаол ҳаракат доираси ана шу билан белгиланади. Бу қиссалардаги воқеаларнинг туб моҳиятидан келиб чиқадиган хулоса ана шундай. Бироқ минг афсуски, «Адаш Карвон»нинг муаллифи воқеалар тасвиридан шундай хулоса чиқадиган ҳолда қиссага ёзган сўзбошисида гўё буни рад этади. «Адаш Карвон... умр бўйи нашаванд кимса каби адашиб гангиб яшайди, ҳалол, меҳнаткаш, камсуқум инсон эканига қарамасдан, онгини чулғаган хурофий ақидалар туфайли ҳаётнинг катта йўллари»да адашган карвон - бу Адаш Карвон эмас, балки у мансуб бўлган давр, уни ўраб олган муҳит, одамлар адашган карвондир. Бу карвон тўфону бўронларда қолиб, адашиб, бор бойлиги талон-тарож бўлиб турган бир пайтда, оқ билан қоранинг, ҳалол билан ҳаромнинг, эзгулик билан ёвузликнинг фарқи қолмаган, қарашлар, урф-одатлар космик тезликда ўзгараётган бир шароитда Адаш Карвон аждодлардан мерос бўлиб келаётган бор бойлигини ишончли қўрғонга - иймон тўла қалбига яшира олди. Бу бойлик кашф этилса нафақат Адаш Карвонни, балки чинакамига адашган карвонни ҳам, даврни ҳам тўғри йўлга олиб чиқиш мумкин. Бу бойлик - борлиққа меҳр, эртанги кунга умид, одамларга ишонч туйғуларидир. Биз бугун қанчалар муҳтожмиз бу бойликка! Қоплон ва Адаш Карвоннинг сарҳисоб сўнгида чиқарган хулосалари ҳам бир-бирига ҳайрон қоларли даражада яқин. 48  Қоплон кампирини сўнгги йўлга кузатгач, бир оқшом йўнгичқапояда икки севишган ёшнинг - қиз ва йигитнинг суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлади  «Момомиз қазо қилганидан буён телевизор, радио қўймаймиз. -Биз ҳам... -Момомизнинг вафоти куни сен ҳам йиғладингми? -Бўлмасам-чи. Уйни айланиб момомлаб йиғладим. -Мен энамлаб йиғладим... Бобомиз жилмайдилар. -Ана бизнинг болаларимиз! Ана, бизнинг невараларимиз. Адаш Карвон эса ўғли ва кампирига мармартош қўйиш хаёлидан воз кечаркан, шундай хулосага келади. «Асли, ёдгорлик деганимиз нима? Бир юракнинг иккинчи юракда қолдирувчи азиз, ардоқли армони эмасми? Ҳар кимса тириклигида қилган эзгу ишлари билан ўзига-ўзи хотира қўйиб кетади. Қачондир, қайдадир иморатга қўйилган бир дона ғишт, қайсидир боғда ўтказилган бир туп ниҳол, жабрдийда кўзидан аритилган бир томчи ёш, кўнгли ярим ғарибга айтилган бир оғиз ширин сўз, беминнат топилган бир бурда нон - одамзод ўзи учун ўзи бунёд этажак ёлғиз ва асл ёдгорлик мана шу. Бас шундай экан...» Ўлимдан, айрилиқдан тантанавор хулосалар чиқаришга мойил кўплаб қаҳрамонлардан фарқли равишда қоплон ва Адаш Карвон бу тўпламга ёниқ ўртанишлар, руҳий қийноқлар адашиш, йўқотишлар ва топишларни босиб ўтиб келишади. Бу қаҳрамонлар шуниси билан қадрли, бу асарлар шуниси билан ардоқли. Бироқ энг муҳими бу қиссалар учун бир-бирига яқин мавзунинг танлаши, улардан бир хил хулосалар чиқарилишидагина эмас. Зеро, адабиёт учун нимани айтиш эмас, балки қандай айтиш ҳам муҳимдир. Бу қиссаларнинг бош фазилати ҳам уларда асосий гап қандай айтилгани билан боғлиқдир. Тоғай Муродда воқеалар ривожининг табиий йўсини сақланганини кўрсак, Хайриддин Султонов бир неча йўналиш бўйича тараққий этувчи воқеалар тизмасига дуч келамиз. Шунга кўра «Адаш Карвон» қурилиши жиҳатдан мураккаб асар сифатида майдонга келган. Тоғай Мурод дастлабки асарларидаги изланишларни давом эттириб халқ оғзаки ижоди анъаналаридан унумли фойдаланади. Бу асарнинг умумий руҳи тилида аниқ сезилади. Хайриддин Султонов қиссасининг тилидан эса ёзма адабиётимизнинг сержозиба тилидан таъсирланиш сезилиб туради. Сўз ўйинлари, билиб-билмасликка олишлар, саъж санъатидан фойдаланиш, сўзнинг маъно доираларини 49 кутилмаган томонларга қараб кетиши - буларнинг бари «Адабиётимиз тилини Ажиб бир нафислик, жозибадорлик билан таъминлаган. Бу иккала қисса инсон ҳаётига ёндашувдаги ўхшаш ва айни пайтда уни тасвирлаш мезонларидаги ана шундай фарқли жиҳатлари билан эътиборни тортади. Қисқаси, ҳар иккала адиб ўз қиссалари билан адабиётимизда инсонга ёндашув бобида анча илгариладилар. Бадиий асарнинг ғоявий-бадиий савиясини кўрсатиш ва баҳолашда сюжет ва композиция энг асосий таркибий қисмлардан ҳисобланади. Бадиий ижодда сюжет ва композиция масалалари қадим-қадимдан олимлар, ижодкорлар диққатини ўзига тортиб келди. Бу муаммолар ҳақида антик юнон донишмандлари ҳам, классицист назариячилар ҳам, мариъфатпарвар ижодкорлар ҳам, танқидий реалистлар ҳам фикр баён қилганлар. Ўзбек адабиётшуносларидан Иззат Султонов, М. Қўшжонов, Б. Имомов, С. Мамажонов, О. Шарофиддиновларнинг ҳам бадиий асар сюжети ва композицияси хусусида қимматли фикрлари мавжуд бўлиб, булар ҳозирги миллий адабиётимизда яратилаётган бадиий асарларнинг ғоявий-бадиий хусусиятини ўрганишда дастуруламал бўлиши шубҳасиздир. М. Горький сюжетни бадиий асарнинг муҳим уч элементидан бири сифатида таърифлар экан, у биринчи навбатда асардаги характерлар тўқнашуви ва ривожини кўзда тутган эди. Ҳақиқатан ҳам характер ҳаракатга келиши билан сюжетни ҳаракатга келтиради ва ўз навбатида, ўзини сюжетда кўрсатади. Бироқ шуни унутмаслик керакки, буларнинг барчаси бадиий асар композицияси билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Шунинг учун бадиий асар сюжетини композиция қонуниятларидан айри ҳолда олиб текшириш мумкин эмас. Композиция адабиётшуносликнинг муҳим масалаларидан бири бўлиб, бадиий асар тақдирини ҳал қилишда асосий омиллардан ҳисобланади. Композиция ҳақида қадим замон донишмандларидан тортиб, шу кунги адабиётшуносларгача фикр билдириб келмоқда. Жумладан, машҳур юнон мутафаккири Аристотельнинг композицияни ташкил қилувчи бўлаклар, шунингдек, сюжетнинг асар композициясига мувофиқ ҳолда ривожланиши кераклиги ҳақидаги қуйидаги фикрлари жуда қимматлидир  «Бутун - бу бошланиши ўртаси ва охирига эга бўлган нарсадир. Бошланиш шуки, у муқаррар равишда бирор ниманинг ортидан келмайди, балки бирор нарса табиий ҳолда унинг ортида жойлашади ёки вужудга келади. Охири, аксинча, ўз табиатига кўра, кўп ҳолларда бирор ниманинг ортида жойлашади! Унинг ортида эса бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Ўртаси шуки, у бирор нарсанинг ортидан келади ва бирор нарса ҳам унинг ортидан келади. Шунинг 50 учун ҳам яхши тузилган фабулалар истаган жойдан бошланиб, истаган жойда тугалланмаслиги, балки юқорида кўрсатилган тушунчаларга мувофиқ бўлмоғи керак». Иморат қуришда иштирок этувчи барча касбдаги кишилар учун инженер- архитекторнинг лойиҳаси қанчалик муҳим аҳамият касб этса, ҳаттоки ҳал қилувчилик ролини ўйнаса, асар мазмунининг очила бориш жараёни, ғоянинг ёрқин ифодаланиши ҳамда сюжетнинг шаклланиши учун композицион қурилиш ҳам шунчалик муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги ўзбек адабиёти тараққиётида бадиий композиция эстетик жиҳатдан алоҳида тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда. Чунки ҳар қандай тўла маънодаги санъат асарида бадиий композиция ўша конкрет асарнинг умумий қиёфасини, ғоя ва характерини, сюжет қурилишидаги ўзига хосликни ёритишда асосий текшириш объекти ҳисобланади. Кўпгина етук адабиётшунослар ва ижодкорлар композицияни турли-туман клеткалардан таркиб топган тирик организмга тенглаштириб, санъат асарини ҳам жонли тўқималардан таркиб топган, ҳар бир бўлагида ҳаёт барқ уриб турган бир бутунликдан юзага келади, деб таърифлайдилар ва ана шу жараёнда унинг асар яхлитлигини таъминлашдаги аҳамиятига урғу берадилар. Ҳақиқатдан ҳам, композицион қурилиш ёзувчининг ижодий нияти билан, танланган мавзу ва ҳаётий материалнинг характери билан боғлиқ ҳолда, сюжетнинг хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда, асосий контурларни белгилаб олиш, уни бобларга, қисмларга ажратишнинг барча конкрет томонларини ҳам қамраб олади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, сюжет ва композиция таҳлилига бағишланган ишларда уларнинг ўзаро муносабати хусусида турли хил қарашларни учратиш мумкин. Даставвал, композициянинг табиати ҳақида баъзи адабиётшуносларнинг уни тўғридан-тўғри шакл масаласига олиб бориб, асар қурилиши, қисмларнинг жойлаштирилиши деб изоҳ беришлари кўзга ташланади. Композицияни шакл масаласи деб қараш бир ёқламаликка олиб боради. Композиция ҳақида гапирганда унинг асар мазмунини, ғоясини очиб бериш функциясини эсдан чиқармаслик лозим. Сюжет ва композиция масаласини текширувчиларнинг баъзилари уларни бири иккинчисига тобе категория деб қарайдилар ва уларнинг асардаги ролини пасайтирадилар. Бошқа бир адабиётшунослар эса сюжетни композиция таркибига кирувчи элемент сифатида талқин этадилар. Яна бир тадқиқотчилар эса сюжет ва композицияни бошқа компонентлар, хусусан, характер ва конфликт сингари бадиий асардаги барча элементлар билан ўзаро органик алоқада бўлса-да, муайян нисбий мустақилликка эга деб ҳисоблайдилар. Шунга кўра, уларнинг фикрича, бу категориялар ажралиб ва чегараланиб ҳам ўрганилиши мумкин. Маълумки, бадиий бир бутун бўлган асарни тармоқларга ажратиб, бўлиб юбориш мазмун билан шаклни шартли равишда ажратишдек бир гап. Ҳар бир сюжет элементида 51 мазмун қамраб олинганидек, мазмуннинг ҳар бир жиҳатида сюжетнинг шаклий бир элементи - форма мавжуд бўлиши турган гап. Шу боисдан ҳам бадиий асарнинг ҳар бир бўлаги айни бир вақтда ҳам мазмун, ҳам шаклий жиҳатдан тўлдирилган, мукаммаллаштирилган бўлади. Шу сабабли композицияни бадиий асарнинг шундай бошланғич нуқтаси сифатида таърифлаш мумкинки, ижодий жараённинг бу нуқтасида бадиий фикр ўз формасига киради. Масалани янада ойдинлаштириш учун композиция билан сюжетнинг ўзаро алоқадорлигини нисбий бўлса-да қуйидагича фарқли томонларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчи навбатда, композиция бадиий асарнинг бошланғич нуқтасини ҳам, мантиғини ҳам қамраб олгани ҳолда сюжетга нисбатан ҳаракатсизлиги билан фарқланади. Сюжет композицияга нисбатан динамик характерга эга бўлиб, образли тасвир бошланиши билан ривожланиб кетади. Сюжет бу - бадиий фикрнинг ривожланиши, ғоянинг шаклланишидир. Агар сюжетда бадиий фикр ҳаракатда берилса, композицияда қурилиши шаклига қуйма ҳолда тўла қўйилган бўлади. Сюжет воқеликнинг объектив мантиқига кўра ҳодиса ва характерларни гавдалантиради. Шу билан бир вақтда, у композиция қонуниятига мос равишда яратилиши зарур. Шунингдек, барча қисмлар мувофиқлиги, асар яхлитлиги, ғоя аниқлиги, авторнинг дунёқараши, индивидуаллиги, қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларининг далилланган бўлиши, ёрдамчи масалаларнинг асосий проблемага боғланиши сингари қатъий композицион қонуниятлар фақатгина бадиий сюжет воситасида сақланиши мумкин. Сюжетда автор қаҳрамонларнинг муносабатларини, уларнинг тўқнашувини, бирон-бир характернинг ташкил топиши тарихини берса, композиция ана шу материалларнинг барчасини тартиблаштиради, уларни бир марказ теварагида тўплайди, сюжетни яратувчи, шакллантирувчи сифатида хизмат қилади. Умуман олганда, композиция тушунчаси сюжет тушунчасига қараганда кенгроқ. Сюжетда автор ўз нутқи орқалигина баъзи-баъзида воқеаларга қатнаша олади. Шунда ҳам унга воқеаларни бир изга солиб турувчи ҳикоячилик, у ёки бу образга характеристика берувчилик ҳуқуқи берилади. Баъзан шундай сюжетли асарлар ҳам бўладики, уларда автор шахси сўнгги планда туради. Ана шундай сюжетли асарларда автор шахси ўзини сюжет орқали эмас, композиция орқали намоён қилади. Композицион бўлаклар - пролог, лирик чекиниш, хотима кабиларда автор биринчи планга кўтарилади. Композиция шундай бир воситадирки, у тўғридан-тўғри ёзувчи услубига бориб тақалади. Агар ёзувчининг меҳнатини архитектор меҳнатига ўхшатадиган бўлсак, композиция бу - иморатнинг лойиҳаси, сюжет эса ана шу лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнидир. Демак, композиция ижодий жараённинг машаққатли босқичи бўлиб, унинг қанчалик амалга оширилганлигини фақат сюжет яратиш, ғояни 52 ифодалаш, ёзувчи ниятининг амалга оширилиши жараёнидагина аниқлаш мумкин. Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, композициянинг бадиий асардаги аҳамияти шубҳасиз, каттадир. У бадиий асарнинг ўзига хос архитектураси бўлиб, унинг ички ва ташқи мукаммаллигини асарнинг бошидан охиригача барча элементларни қамраб олиб, уларни ўзига хос бирликка келтиради, эстетик яхлитликка, мукаммал санъат ҳодисасига айлантиради. Демак, композиция бадиий асар қурилишининг манбаини - мавзу ва ёзувчи ниятини, образлар галереясини ва кўламини, ҳаётий материал ва бадиий тўқиманинг ҳажмини, чегараларини, воқеа ривожининг шарт-шароитларини, бош сюжет линиясининг тармоқланиб кетиш имкониятларини, конфликт ва характернинг ўзаро муносабатларини, хуллас ғоянинг конкрет шаклга ўтишдаги барча жараёнларни олдиндан белгилаб, аниқлаб олишни ўз ичига олади. Композициянинг юзага келишида асарга материал берган даврнинг сиёсий, эстетик, фалсафий жиҳатдан бадиий тадқиқ қилиб берилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан бадиий асар композицияси ҳақидаги масала замон ва макон категорияси билан, ўтмишни замонга хизмат қилдириш билан, ҳаётда юз берган воқеалар тартибини бадиий ижод жараёнида қайтадан тартиблаштиришга бўйсундириш, бадиий тафаккурнинг ҳокимлигини таъминлаш билан ҳам узвий боғланиб кетади. Ҳозирги ўзбек адабиётшунослигида сюжет ва композиция муаммолари миллий адабиётимиз берган бой материаллар таҳлилидан келиб чиқиб, ёзувчи маҳоратини намоён қиладиган, бадиий ғояни етук ва таъсирдор шаклга киритадиган муҳим бадиийлик компонентлар тарзида баҳоланмоқда. Бадиий сюжет ва композиция яратиш маҳорати нуқтаи назаридан ёзувчи Хайриддин Султонов қиссаларини таҳлилга олиб қарайдиган бўлсак, адибнинг бу борада бир қадар ютуқларга эришганлигининг гувоҳи бўламиз. Бугунги ўзбек насрида ўзига хос овоз, ўзига хос йўл билан бораётган ёзувчилардан бири бу - Хайриддин Султоновдир. Х.Султонов ижодининг бошиданоқ адабиётга дадил қадамлар билан кириб келди. Унинг ҳикоялари ва қиссалари пишиқ, пухталиги билан ажралиб туради. Х.Султоновнинг ижоди 70-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган. Унинг бир қанча ҳикоялар ва қиссалар тўплами нашр этилди. Унинг илк ҳикоялар тўплами «Қуёш барчага баробар» номи билан 1980 йилда чоп этилади. Шундан сўнг турли йилларда қатор тўпламлари босилиб чиқди. Жумладан, «Бир оқшом эртаги» (1983) «Онамнинг юрти» (1987), «Умр эса ўтмоқда» (1988), «Бобурнинг тушлари» (1992) кабилардир. Ёзувчининг «Ё, Жамшид», «Дунёнинг сири», «Бир оқшом эртаги», «Ғуломгардиш» каби ҳикоялари, «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» («Адаш Карвон»), «Садоқат соҳили», «Ажойиб кунларнинг бирида» каби қиссалари адабиётга янги мавзу, янги қаҳрамонлар олиб кирди. Унинг персонажлари ниҳоятда табиийлиги, ҳаётийлиги, 53 миллийлиги билан ажралиб туради. Х.Султонов асарларида инсоннинг қалб кечинмалари, руҳий туғёнлари миллийликка йўғрилган ҳолда тасвирланади. Адиб ўз асарларида бир мақсад - инсоннинг қалб кечинмалари, қалб сирларини ечишни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Персонажлар ҳақида сўзлар экан, улар ҳақида, уларнинг ҳаёти ҳақида батафсил ҳикоя қилиш йўлидан бормайди, балки қаҳрамонлар бошидан кечирган энг мураккаб вазиятни ёки мана шу вазиятга даҳлдор воқеани олади ва шу асосда характер яратади. Персонажларнинг хатти-ҳаракатлари, ички кечинмалари психологик жиҳатдан асосланади, персонажлар нутқи шундай маҳоратлар билан бериладики, китобхон беихтиёр қаҳрамонларнинг самимийлигига ишонади. Ёзувчининг «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссаси сюжет ва композициясининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Турмушдаги воқеа-ҳодисалардек сюжет ҳам нимадандир бошланади, ривожланади ва нима биландир тамомланади. Шунга кўра сюжетни узвий бўлакларга ажратиб ўрганиш мумкин. «Йирик ҳажмли асарларда сюжетнинг экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кульминация ва ечим деб номланган асосий унсурлари бўлади. Баъзи асарларда эса сюжетдан ташқари унсурлар - пролог ва эпилоглар учрайди. Сюжетнинг бундай элементлари асар тўқимасида ўзига хос функцияни ўтайди» 1. Экспозиция сюжетнинг кириш, бошланма қисми. Экспозицияда асар воқеалари бўлиб ўтадиган жой, қаҳрамонларнинг конфликтгача бўлган пайтдаги қиёфаси, ҳолатини намоён этадиган вазият, шарт-шароит тасвирланади. Экспозиция ҳаракатни аниқламайди, аксинча ҳаракат учун фон вазифасини ўтайди. Экспозициянинг сюжет тугунидан фарқи шундаки, у тугунга ўхшаб асардаги воқеанинг кейинги ривожига таъсир этмайди. Х.Султоновнинг «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасида экспозиция қуйидагича берилади  «Бу воқеа ажойиб кунларнинг бирида рўй берди. Очиғини айтганда, бу кунни бу қадар ажойиб деб ҳам бўлмасди  ҳаво совуқ, ер балчиқ, йўл-йўлкалар шилта-шалоббо, самолётга билет йўқ, «Пахтакор» биринчи лигага тушиб кетган... Лекин, барибир бу ажойиб бир кун эди  Одамлар шошиб ишга борар, майдонларда гала-гала каптар ўйнар, дўконларда савдо чаққон, радиодан Муножот «Муножот»ни қарсиллатиб айтиб турар, намчил хиёбонларда шамсия тутган ошиқлар оҳиста кезар эди. Хуллас бу воқеа ана шундай кунларнинг бирида рўй берди. Олис тоғ этагидаги қишлоқдан келган қирқ уч яшар бир киши кечқурун «Семурғ» меҳмонхонасининг маъмурасига рўпара бўлиб, одатдагидек умидвор оҳангда  - Жой борми?-деб сўради». 1. 1. Т.Бобоев. Адабиётшунослик асослари. Тошкент. 2002 йил. 117-бет. 54  Экспозиция асардаги ўрнига кўра турлича бўлади  тўғри экспозиция, кечиктирилган экспозиция, тескари экспозиция. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидан олинган юқоридаги парча тўғри экспозицияга мисол бўлади. Тугун - бадиий асар сюжетида конфликт ва ҳаракатнинг пайдо бўлишида, бошланишига сабаб бўладиган воқеа. Тугун ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади, унга аниқ йўналиш беради. Кўпгина асарларда асосий воқеа тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхоннинг асар мавзуини тўғри тушунишига ёрдам беради, ўқувчини воқеалар ичига етаклайди, қаҳрамонлар тақдирига қизиқтиради. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасининг тугуни асар сюжетидаги ички ҳаракат динамикасига мос равишда, яъни бош қаҳрамоннинг ўй- фикрлари, ўз-ўзи билан суҳбати, хаёлан меҳмонхона маъмураси билан суҳбат тарзида берилади  «Афсуски деворларнинг тили йўқ, маъмура синглим. Бўлмаса, шундай ҳақиқатларни ошкор этардики, ҳайратдан ёқа ушлаб қолармидинг... Агар уларнинг тили бўлганида эди, ҳар бир ғишт тагида кимларнинг манглай терию, кимларнинг бир парча умри қолиб кетганини сўйлаб берарди... Туриб-туриб, одамга алам қилади  наинки жонсиз иморатнинг умри одамзод умридан кўра узунроқ, собитроқ бўлса?! Инсон ҳоки туроб бўлиб кетсаю унинг меҳнат самари яшайверса? Ҳақ гап, бор гап лекин барибир... Сенга алам қилмайдими, маъмура синглим  сенг кетсангу жондан ортиқ кўрган мана шу юмшоқ курсинг қолаверса, манави зангори дарпардалар қолаверса, манави мовий осмон қолаверса?... Алам қилади, алам қилади! Мен бир ўйлаб олишим керак, маъмура синглим. Шу боис ҳам бу қадар хиралик қилдим. Бўлмаса, кўчада қолган мусофир эмасман. Ана, икки қадам нарида жиянимнинг ўрдадек уйи. Агар бу ерга қўнганимни билса аразлаб, уч кун юзимга қарамайди. Лекин... Бошпана сўраб келган меҳмоннинг рад жавоби олиши қанчалик оғир эканини сен хаёлингга ҳам келтиролмайсан. Чунки ҳаммамиз ҳам аслида бу дунёга меҳмонмиз, ўлмас Ҳофиз айтганидек, «Дунё икки дарбозали бир саройга ўхшайди, ҳар куни унда янги меҳмон». Маъмура синглим, менга олам уйидан жой қолмади, сафарим қариди, муддатим битди. Бу ерга сўнгги бир илинж билан келган эдим. Агар бунда ҳам... 1. Берилган парча, яъни қаҳрамоннинг ўй-хаёллари китобхонда қизиқиш уйғотади, бундай ўй-фикрларнинг юзага келиш сабабини билишга, кейинги воқеаларни кузатишга ундайди. Сюжет тугунидан сўнг асарда воқеанинг зўрайиб, кенгайиб, кескинлашиб бориши воқеа ривожи дейилади. Одатда, асарда воқеалар тугундан бошлаб кульминациягача босқичма-босқич ривожланиб, ўсиб боради. Воқеа ривожи жараёнида образларнинг ўзаро муносабатлари - 1. 1 Х. Султонов. Онамнинг юрти. Тошкент, 1987 йил, 6-7-бетлар . 55 зиддиятлари, курашлари, қаҳрамонларнинг характерлари шаклланади, образларнинг энг муҳим хусусиятлари ечилади. Агар китобхон тугун орқали асарда қўйилган муаммо билан танишса, воқеа ривожи орқали эса шу муаммонинг қай даражада ёритганлигини кузатади. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидаги сюжетнинг ўзига хослиги шундаки, асар сюжетида ички ҳаракат динамикаси етакчилик қилади. Яъни қаҳрамоннинг ўй-фикрлари, ҳис-кечинмалари таҳлилига кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин бу асарда ташқи ҳаракат динамикасига асосланган сюжет чизиғи йўқ дегани эмас. Асар қаҳрамони Султонни жияни Абдулла ва Абдулланинг дўсти Камол меҳмонхонага излаб келади. Улар биргаликда ресторанда ўтириб гурунглашадилар. Кейинроқ машҳур қўшиқчи Нозим Қодировникига борадилар. Қиссада Султоннинг шифохонадаги ҳаёти ҳам қисман тасвирланади. Бироқ қисса воқеалари асосан Султоннинг хотира кўзгуси орқали тасвирланаётган воқеалардан иборат. Қаҳрамон босиб ўтган йўлини, яшаб ўтган ҳаётини сарҳисоб қилади. Маълум бир хулосалар, сабоқлар чиқаришга интилади, қилган гуноҳлари, хатолари учун изтироб чекиб, тавба-тазарру қилади. Қиссадан мана шу жиҳатларига асосланиб унинг сюжетига ички ҳаракат динамикаси етакчилик қилади дейишимиз мумкин. «У деразадан ташқарига хомуш, бемурод тикилиб тураркан, бирдан ҳаёти мазмунсиз романдек зерикарли бўлиб қолганини, хаёли сийқа бетайин саҳифалар узра тинимсиз ёзаётганини пайқади. Бемаза китоб-ку жонга теккан жойида шартта ёпиб қўйса бўлар, бироқ умр китобини... яхши-ёмонми, азоб-уқубатми, барибир унинг сўнгги саҳифасигача бирдек азиз, бирдек юракни энтиктиради! Шу кунгача ишида, ташвиш ва интилишларида ўзи англаб етмаган, англаб етганида асло қадрига етмайдиган бебаҳо бир маъно мужассам эди.. Ҳар бир арзимас нарса ҳам юрагида қарийб унутилган, хотираларини қайта тирилтиради, аммо кўпинча воқеаларни аксарияти ҳозирги аҳвол- руҳиятига мутлақо дахлдор бўлмайди, лекин унинг ишонгиси келмайди, шубҳаланади, негадир, оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ, йўқса, менинг буларни эслашимдан не мурод-мақсад бор, деб ўйлайди; бир боғлиқлик борки, улар мени изтиробга солади, фақат мен бундан қандай сирли робита эканини билмайман, холос. Баъзан ўзига-ўзи, хаёли оғиб қолмайдимикан, деган ваҳима билан мурожаат қилади, миясида оғриқ туради, бундай дамларда тезроқ кимдир келишини хатто душманларнинг бўлса-да, овозини эшитишни истаб қолади. Икки йилдирки, шу аҳвол. Область касалхонасидан чиққанидан буён ўзини қўярга жой тополмайди. Дафъатан қулоғига чалиниб қоладиган гап- сўзларда, байту ғазалларда энди бутунлай ўзгача маъно кўради. «Сен узоқ яшайсан, ҳаммадан зиёд, ҳали тойчоқларинг ўйнаб юрибди, меничи, шум ажал нақ остонада эгарланган отдай кутиб турибди». У бир оқшом палатада мана шундай ёлғиз эди, ёстиқ устида транзистор ётарди, 56 бирдан машҳур шоир шеър ўқий бошлади  «Сен узоқ яшайсан...» Назарида, вужуди симобдек эриб тушди, бошини деворга тираб унсиз йиғлайверди, йиғлайверди...» 1 . Асардаги воқеалар ривожининг юксак чўққиси кулминация дейилади. Кульминацияда асардаги конфликт - кураш ғоятда кескин тус олади, қаҳрамон характери ёрқин очилади. Кульминация бадиий асар сюжетининг бошида, ўрталарида ва охирида келиши мумкин. Кўп режали асарларда кульминация асарнинг биргина жойида бўлмасдан асар линиясининг ҳар бирини ўз кульминацияси бўлиши мумкин. Бироқ улар асарнинг умумсюжет оқимига бўйсунган ҳолда бўлиши лозим. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидаги Султоннинг ўз фарзандларига ёзган хатини асарнинг қульминацион нуқтаси дейиш мумкин. «Ўн беш йиллик ҳаёт ҳамроҳига айтолмай, дилида қолиб кетган армонларини ҳам у фарзандларига бағишлади - борлиғи, шитоб билан ёзди, гоҳ қадрдон ота бўлиб, гоҳ маънавий устоз бўлиб юрагида неки бўлса, барини баён қилди. «Болаларим мен бу хатни сизлардан узоқда, олис касалхонада ётиб ёзяпман,»-деб бошлади у. -Эрта бир кун улғайиб ақлингизни таниганингизда шу гапларимни бир мулоҳаза қилиб кўрарсизлар. Мен сизларни ҳалол меҳнатим, пешона терим билан боқдим, бунинг учун виждоним пок. Афсуски, бедаво дардга чалиниб, сизларга ўзим истагандек тарбия ва билим беролмадим, бунинг учун эса армоним чексиз. Аммо фарзандларим, сизлар мард бўлинглар, ҳар қандай қийинчиликни ҳам бардош билан енгишни ўрганинглар. Сардоржон, ботир ўғлим сен энди оиламизда ягона эркак бўлиб қоляпсан, онанг, онанг билан синглингни ҳеч қачон, ҳеч кимга хафа қилдириб қўймагин. Отам, мен сени учувчиликка ўқитмоқчи эдим, осмони фалакларда парвоз қилсанг, дердим, катта бўлганингда албатта шуни ўйлаб кўргин». Ечим асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган қаҳрамонларнинг ҳолати, улар ўртасидаги курашнинг хотимасидир. Бадиий сюжетнинг қалби бўлган конфликт тугундан бошланиб асар кульминацияси ўзининг юқори нуқтасига етади ва ечимда узил-кесил ҳал бўлади. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидаги сюжет қуйидагича ечим топади  «Ҳаёт қайтиб келди...-деб шивирлади Султон ва кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетди. - Қайтиб келди!» Энди шу гўзал, ардоқли ва армонли ҳаётнинг-тенги йўқ, тимсоли йўқ шу буюк мўжизанинг ҳар бир сонияси қадрига етмоқ лозим эди, у хаёлан ана шунга қасамёд қилди. Қолган умр энди фойдага қолди. Бироқ кечаги кун хатолари, хотиралари... Абдуллага 1 1 Х. Султонов. Онамнинг юрти. Тошкент, 1987 йил, 10-бет. 57 берган хатлари-чи?... Дийдор қувончи ва айрилиқлар азоби, мубҳам дард изтиробларию умидвор дил ўртанишлари билан кечган кейинги кунларини бир-бир хаёлидан ўтказаркан, Султон юрак бағри тўкилиб, уйини, фарзандларини, Зумрадни чидаб бўлмас даражада соғинганини ҳис қилди.» 1. Чинакам реалистик асарда сюжет билан композиция бир-бирига мутаносиб бўлади - бир-бирига тўла мувофиқ бўлади. Сюжет қаҳрамон характерининг шаклланиши, намоён бўлишини ифодаловчи воқеа- ҳодисалар мажмуи бўлса, композиция биринчи навбатда мазмунни уюштирувчи, ғояни яхлит ифодаловчи вазифасини ўтайди. Шунингдек асар тўқимасидаги айрим унсурлар, сюжет таркибига кирмаслиги ҳам мумкин. Масалан, сарлавҳа, эпиграф, қистирма эпизод кабилар. Композиция эса асар тўқимасидаги барча унсурларни қамраб олади. Аммо композиция, асосан, бир мақсадга - қаҳрамон характерини очишга, асар ғоясини ёрқин ва жозибали ифодалашга хизмат қилади. Шунинг учун ёзувчи асар сюжети устида қанчалик машаққат билан меҳнат қилса, композиция устида ҳам тер тўкиб хизмат қилади. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам ижодкордан катта истеъдод ва маҳорат талаб қилади. Адабиётшунос олим Умарали Норматов фикрига кўра, ижобийлик ниҳоятда кенг тушунча. «Даврлар ўтиши билан баъзи мезонлар ўзгариши мумкин, бироқ қалбнинг поклиги, ҳалоллик, одмилик, самимийлик, одамзотга, унинг хотирасига, элт-юртга, она табиатга меҳр-садоқат, нопоклик, ғирромлик, қаллобликка, шафқатсизлик ва адолатсизликка нафрат ҳар доим инсонни улуғлайдиган хислатлар бўлиб қолаверади». 1. Маълумки, 80-йиллар ўзбек адабиётида проза учун энг зиддиятли ва сермаҳсул бир давр бўлди. Етти йилдан сал ошиқроқ қисқа бир муддатда йигирмадан зиёд роман ва етмишга яқин қисса эълон қилинди. Бу даврда эълон қилинган ҳикоя ва новеллаларнинг умумий сони эса бир неча юздан ошди. Албатта, юксак адабий талаблар нуқтаи назаридан баҳолайдиган бўлсак, бу асарларнинг ярмидан кўпроғи катта адабиёт яратиш йўлидаги изланишлар, машқлар эканлиги кўриниб қолади. Хайриддин Султоновнинг қиссалари эса бу давр насрининг бадиий мукаммал намуналари ҳисобланади. Хайриддин Султоновнинг «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» қиссаси эълон қилинган, Адаш Карвон образи ҳақида турлича фикрлар берилган. Ким учундир у ўта хокисор, ким учундир эса шахсга сиғиниш даврининг қурбони бўлиб кўринади. Умуман, бу каби образлар курашчанликдан маҳрум қаҳрамон сифатида талқин қилинади. Дарҳақиқат, 1. Х.Султонов. Онамнинг юрти. Тошкент, 1987йил 87-бет 2. 1. 1. У.Норматов. Кичик мыъжизалар «Ызбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1981, 27 ноябрь. 58