logo

inson tanasining tuzilishi va vazifalarining evolyutsion taraqqiyoti hujayra haqida umumiya tushuncha 8-sinf

Загружено в:

01.10.2019

Скачано:

0

Размер:

98.5 KB
Одам ва унинг саломатлиги фани бўиича (8-синф учун) Мавзу: Инсон танасининг тузилиши ва вазифалари нинг эволюцион тараққиёти. Ҳужайра ҳақида умумий ту шунча. Дарснинг мақсади: ўқувчиларга одам организми ҳужайравий тузилиши ҳақида маълумот бериш, ҳужайра органоидла рининг тузилиши ва вазифалари билан таништириш, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари билан ўхшашлик ва фа рқини таққослаш орқали ўқувчиларнинг мантиқий та факкурини ўстириш. Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар: анъанавий ва интерфаол методлар, моделлаштириш. Дарс жиҳозлари: ҳужайранинг тузилиши, шакллари ва кўпайиши борасида маълумот берувчи, шунингдек, тўқималарни акс эттирувчи тасвирлар. Дарснинг режаси: 1. Инсон танасининг тузилиши ва вазифаларининг эво люцион тараққиёти. 1. Ҳужайранинг тузилиши. 3. Ҳужайранинг кимёвий таркиби. Дарснинг бориши: I . Саволлар асосидаги суҳбатни ташкил этиш. Ўқувчиларга қуйидаги саволларни бериш мумкин: 1. "Одам ва унинг саломатлиги" фанини биз нима учун ўрганамиз? 2. Инсон организми нималардан тузилган ? 3. Инсон организми ҳужайрасининг таркибий тузил маси хусусида нималарни биласиз? II . "Зигзаг" стратегияси асосида янги мавзунинг мо ҳияти очиб берилади. Синф ўқувчилари 7 та гуруҳга бўлинадилар ва гуруҳлар номланади. Гуруҳларга янги мавзу моҳиятини ёритувчи матн қисмларга ажратилади ва ажратилган қисмлар мазмуни би лан танишиб чиқиш вазифаси гуруҳларга топширилади. Ўқувчилар матнларни диққат билан ўрганадилар ва гапи риб берадилар. Вақтни тежаш мақсадида гуруҳлар аъзолари орасидан лидерлар белгиланади ва қайд этилган вазифа улар томонидан бажарилади. Лидерларнинг фикрлари гуруҳ аъзо лари томонидан тўлдирилиши мумкин. Барча гуруҳларнинг ўқувчилари ўзларига топширилган матн мазмуни хусусида сўзлаб берганларидан сўнг, матнлар гуруҳлараро алмашти рилиб, аввалги фаолият такрорланади. Гуруҳларга қуйидаги матнлар тақдим этилади: 1 -матн Ҳужайра ҳақида умумий тушунча Ўсимлик, ҳайвон организми ҳужайралардан тузилганлиги каби, одам организми ҳам ҳужайралардан тузилган. Ҳужайраларни цитология фани ўрганади. Унинг маълумотларига кўра одам организмида тахминан 10 14 - 10 18 (юз триллион ва ундан кўп) ҳужайра бор. Бош мия ярим шарларининг пўстлоқ қисмида ўртача 16 миллиард нерв ҳужайраси мавжуд. Ҳужайраларнинг тузилиши микроскоп ёрдамида би ринчи бўлиб инглиз физиги Р.Гук томонидан ўрганил ган (биринчи микроскоп 1625 йилда Ф. Стеллути томони дан ихтиро қилинган). Электрон микроскопнинг яратилиши ҳужайранинг ил гари маълум бўлмаган қисмларини ўрганишга имкон берди. Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайрала рининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин. 2-матн Ҳужайранинг тузилиши Барча тўқима ва аъзолар ҳужайраларининг умумий ту- зилиши ўхшаш бўлади. Ҳужайра қуйидаги уч қисмдан тар- киб топади: мембрана (парда), цитоплазма ва ядро. Ҳужайра мембранаси унинг устини қоплаб турувчи юпқа парда бўлиб, оқсил ва ёғ(липид)лардан ташкил топган. У ҳужайраларда моддалар алмашинуви жараёни, яъни, ҳужай- ранинг озиқ моддалар ва кислород билан таъминланиши, шунингдек, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган заҳарли чиқиндиларнинг ҳужайрадан қонга ўтказилишида муҳим аҳамиятга эга. Мембрана ҳужайра ичи ва ташқарисида- ги (ҳужайралараро) суюқликлардаги ионларнинг таркиби мувозанатда бўлигшпш таъминлайди. Ҳужайра ичи ва ташқа- рисидаги суюқликларда ионлар таркибининг ҳар хил бўлиши (ҳужайра ичидаги суюкдикда калий ионлари, ташқарисидаги суюқликда эса натрий ионлари концентрацияси юқори бўла- ди) ҳужайрада биологик ток (биоток) ҳосил қилади. Биоток махсус асбоблар ёрдамида аникданади. Ушбу ҳолат турли тўкима ва органлар фаолиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Ху- сусан, юрак мускулларининг биотоклари электрокардиограф асбоби ёрдамида махсус лентага ёзиб олинади, ёзув натижа- ларига кўра мутахассислар юракнинг фаолияти хусусида ху- лоса чиқарадилар, касаллик тури аниқпанади. 3-матн Ҳужайра цитоплазмаси Ҳужайра цитоплазмаси мембрананинг ичида жойлаш- ган. Цитоплазманинг таркиби органик ва анорганик мод- далардан иборат. Цитоплазма органоидларига: митохонд- рия, ички мембрана, лизосома, Гольжи аппарати, рибо- сома, центрасома кабилар киради. Бу органоидларнинг ҳар бири махсус вазифани бажаради. Митохондрия ҳужай- раларнинг энергия станцияси ёки куч берувчи маркази ҳисобланади, яъни, уларда аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва креатинфосфат кислота (КФ) синтез қилина ди ва тўпланади. Ҳужайра қўзғалиб иш бажарганда, ушбу кислоталар парчаланиб, энергия ҳосил қилади. Рибосо малар ҳужайрада оқсилларни синтезлайди, шунинг учун улар "оқсиллар фабрикаси" деб номланади. Лизосомалар ферментлардан иборат бўлиб, улар ҳужайрадаги озиқ мод даларни майда заррачаларга бўлади (парчалайди). Шу ту файли улар шартли равишда ҳужайранинг овқат ҳазм қилиш органи деб аталади. Центросома ядро яқинида жой лашган бўлиб, ҳужайранинг бўлинишида муҳим рол ўйнайди. Гольжи аппарати тўрсимон шакдда бўлиб, ҳужай ранинг бўлинишида, унинг баъзи эскирган қисмлари нинг янгиланишида иштирок этади. 4-матн Ядро ва унинг вазифаси Ядро қизил қон таначаларидан ташқари барча ҳужай- раларда бўлади. У қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) ҳужайрада моддалар алмашинуви ва оқсил синтез- ни бошқаради; 2) ҳужайрада кечадиган барча физиологик ва морфо- логик жараёнларни идора қилади; 3) ирсий ахборотларни сақлайди. Ҳужайра ядроси қуйидаги таркибий тузилмага эга: Одамнинг соматик ҳужайраларида 46 та хромосома, жинсий ҳужайраларида эса 23 та хромосома бўлади. Ҳар қайси хромосома таркибида мингтагача ва ундан ҳам кўпроқ ген бўлади. Хромосома ва генлар ҳужайранинг насл аппарати ҳисобланади. Ташқи муҳитнинг баъзи зарарли омиллари, яъни, ра диация, кимёвий ва наркотик моддалар, спиртли ичим ликлар, баъзи касаллик қўзғатувчи микроб ва вирусларнинг заҳари ҳужайранинг насл аппарати - хромосома ва генларга таъсир этиб, уларнинг фаолиятини бузади ва турли ирсий касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. 5-матн Ҳужайранинг кимёвий таркиби Ҳужайранинг барча таркибий қисмлари анорганик ва органик моддалардан ташкил топган. Ҳужайра таркибида фосфор, олтингугурт, калций, калий, натрий, хлор, те мир, магний, кремний каби макроэлементлар ва йод, мис, кобальт, рух, никел, олтин каби микроэлементлар бўлади. Ҳужайра таркибининг 70 % дан кўпроғини сув ташкил қилади ва у ўзининг эритувчанлик хусусияти билан барча ҳаётий жараёнларда иштирок этади. Сув, макро ва микроэлементлар ҳужайранинг анорганик моддаларидир. Ҳужайра таркибидаги органик моддаларга оқсил, ёғ, углевод ҳамда нуклеин кислоталар киради. Оқсиллар таркибининг асосини углерод, водород, кис лород, азот ташкил этади, фосфор, олтингугурт ҳам бўла ди. Оқсил ҳужайранинг кўпайиши ҳамда эскирган қисмларнинг тикланишида асосий вазифани бажаради. Ёғлар асосан углерод, водород ва кислороддан иборат бўлиб, пластик ва энергетик вазифани бажаради. Углеводлар ҳам углерод, водород ва кислороддан таш кил топиб, энергетик аҳамиятга эга. 6-матн Ҳужайранинг бўлиниши Ҳужайралар икки хил усулда бўлинади: амитоз ва митоз. Амитоз оддий бўлиниш усули бўлиб, бунда ҳужайра мембранаси, цитоплазма ва ядро иккига бўлинади. Баъ зан фақат ядронинг ўзи, хромосома ҳосил қилмасдан бўлиниб, иккита ва кўп ядроли ҳужайра ҳосил бўлади. Амитоз усулида бўлиниш сийдик пуфаги, ҳомила ус тини қоплаб турувчи юпқа (амнион) парда ҳужайрала ри, шунингдек, вегетатив нерв тугунлари ҳужайралари да учрайди. Митоз бўлинишда ҳужайра мембранаси, цитоплазма ва ядро узунлашиб, ядро таркибида янги хромосомалар ҳосил бўлади ва иккига бўлинади. Натижада бир хил насл аппаратига эга бир хил ёш ҳужайралар ҳосил бўлади. Митоз бўлинишда ҳужайралар сонининг ошиши ҳисобига ёш организм ўсади ва ривожланади, нобуд бўлган ҳужайра лар ўрнига янгилари ҳосил бўлади. Митоз тўхтовсиз кечадиган жараён бўлиб, қуйидаги тўрт босқичда давом этади: профаза, метофаза, анафаза ва телофаза. Митознинг давом этиш вақти тўқиманинг тури, организмнинг физиологик ҳолати ва ташқи муҳит шароитига кўра турлича бўлади. 7-матн Ҳужайранинг ҳаётий жараёнлари Ҳар бир тўқима ва аъзонинг ҳужайралари маълум вази фаларни бажаришга хизмат қилади. Масалан, безларнинг ҳужайраси фермет ёки гормон ишлаб чиқаради. Миянинг ҳужайраси нерв ҳужайраларининг таъсирларини қабул қилиш, уларни анализ ва синтез қилиш, шунингдек, ишчи орган ларда ҳаракатларни бошқариш вазифасини бажаради. Ҳужайраларнинг нормал яшаши, ўз вазифасини ба жариши, кўпайиши учун уларда узлуксиз равишда мод далар алмашинуви амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш органларида парчаланиб қонга сўрилган озиқ моддалар ҳужайраларга ўтади ва бир қисми ҳужайра таркибий қисмларининг мунтазам янгиланиб туриши, кўпайиши учун пластик материал сифатида ўзлаштирилади. Қолган қисми эса нафас олиш органларидан келган кислород билан оксидланиб, энергия ҳосил қилиши ҳисобига ҳужайра қўзғалади. Озиқ моддаларнинг кислород иштирокида оксидланиши ва парчаланиши натижасида ҳосил бўлган қодциқ моддалар (карбонад кислота, мочевина-аммиак, сийдик кислота, креатинин, минерал тузлар) ҳужайрадан қонга ўтади ва айириш органлари орқали ташқарига чиқариб юборилади. Ушбу жара ёнлар гормонлар ва нерв системаси орқали бошқарилади. Шу тарзда барча матнлар мазмуни гуруҳлар томони дан ўрганилиб чиқилгач, ўқувчилар "Ҳужайра ҳақида умумий тушунча" мавзуси бўйича асосий тушунча (эле мент)ларни ажратадилар, тушунчаларнинг ўзаро манти қий боғлиқлигини аниқлайдилар, юзага келган ғоялар асосида мавзуга оид схема ишлаб чиқадилар. Қуйида на муна сифатида "Цитоплазма органоидлари" номли схе мани келтирамиз (1- ва 2- тасвирлар). Дастлаб ўқувчилар эътиборига ўқитувчи томонидан ишланган схема ҳаюла этилади. Сўнгра ўзлаштирилган билим лар асосида ўқувчиларнинг ўзларига шундай схемаларни иш лаб чиқиш вазифаси тошпирилади. 1-тасвир Цитоплазма органоидлари 2-тасвирЦентросома Цитоплазма Лизосома Рибосома Гольжи мажмуаси ВакуолМитохондрия Эндоплазматик тўр Ҳужайранинг кимёвий таркиби