logo

Қоннинг физик-кимёвий хусусиятлари. Плазманинг туз тарикиби. Осмотик босим ва унинг аҳамияти РН-муҳити. Плазма оқсиллари. Онкотик босим

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

81.5 KB
Қоннинг физик-кимёвий хусусиятлари. Плазманинг туз тарикиби. Осмотик босим ва унинг аҳамияти РН-муҳити. Плазма оқсиллари. Онкотик босим Режа: 1. Қон ҳажми ва таркиби. 2. Қоннинг физико-кимёвий хоссалари. 3. Қоннинг осмотик босими. 4. Онкотик босим. 5. Қоннинг фаол реакцияси ва буфер тизимлари. 6. Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти. Одамнинг қони суюқ плазма ва ундаги муаллак шаклли элементлардан ташкил топган. Қоннинг бу икки қисми орасида маълум нисбат сақланади. Қон ҳажмининг 55% и плазмага тўғри келади, қолган 45% ҳажмни шаклли элементлар ташкил қилади. Қоннинг умумий ҳажмидан эритроцитларга тўғри келадиган қисми гематокрит сон деб аталади. Эркакларда гематокрит сон 44-46%, аёлларда 41-43% бўлади. Катта одам организмидаги қоннинг умумий миқдори гавда вазнининг 6-8% и, яъни 4-6 л ни ташкил қилади. Қоннинг организмдаги миқдорини бўёқлар ёки радиоактив моддалар орқали аниқлаш мумкин. Масалан қонгорот қонга маълум миқдорда юборилади. Оз вақт ўтиши билан у қонда текис тақсимланади. Энди томирлардан қон олиб, унда бўёқ Концентрациясини аниқлаймиз ва бўёқнинг қонда суюлиш даражасига қараб, қон миқдорини ҳисоблаб топамиз. Қоннинг миқдори нисбатан доимий бўлган кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Аммо, узоқ вақт давомида мунтазам равишда жисмоний иш билан шу ғ улланиш, баланд то ққ а кўтарилиш ва шу шароитда узоқ вақт бўлиш натижасида организмнинг кислородга бўлган э ҳ тиёжи ортади ва қон миқдори кўпаяди. Организмдаги қоннинг ҳаммаси оддий шароитда қон томирлари буйлаб ҳаракат қилмайди. Унинг бир қисми захираларда сақланади. Қон умумий миқдорининг 20% и жигарда, 16% и талоқда, 10% га яқини тери томирларида захирада бўлиб, маълум вақтгача қон айланишида иштирок этмаслиги мумкин. Кислородга эҳтиёж ошганда эса қоннинг захира қисми қонга ўтиб, кислород ташишда иштирок эта бошлайди. Қ оннинг физико-кимёвий хоссалари. Қ они коллоид –полимер эритма деб ҳисоблаш мумкин. Унда эритувчи сифатида сув бўлса, эриган моддаларни тузлар ва кичик молекулали органик моддалар ташкил этади. Коллоид қисми эса оқсил ва уларнинг комплекс бирикмаларидан иборат. Қондаги коллоид эритма ва шаклли элементлар муаллаклиги маълум даражада ёпишкокликни ҳосил қилади. Плазманинг ёпишкоклиги 1, 7 -2, 2, бутун қонники эса 5, 0. Организм кўп миқдорда сув йўқотса ( каттик терлаш ёки ич кетиши натижасида) қоннинг ёпишкоклиги ортиб, қон айланиши бузилиши мумкин. Қоннинг солиштирма оғирлиги 1, 060 – 1, 064 га, плазманиқи эса 1, 025 – 1, 034 га тенг бўлиб, у жуда кам ўзгаради. Қ оннинг осмотик босими . Ҳужайралар, шу жумладан қон ҳужайралари ҳам ярим ўтказгич мембранага эга. Бу мембранадан сув тусиксиз бемалол икки томонга ўтади, сувда эриган моддалар эса ўтмайди. Қон плазмасида эриган турли моддаларнинг кўп қисмини тузлар ташкил қилади. Анорганик тузларнинг плазмада эриган миқдори 0, 9% бўлади. Қоннинг осмотик босими ана шу тузларга боғлиқ. Осмотик босим деганда сувни тузлар миқдори камроқ бўлган эритмадан ярим ўтказгич мембранадан тузлар миқдори кўпроқ бўлган эритмага ўтишини таъминловчи куч назарда тутилади. Сувнинг қон ва тўқима суюқлигидан ҳужайраларга ўтиши ва улардан ташқарига чиқиши осмотик босимга боғлиқ. Осмотик босимнинг доимийлиги ҳужайра фаолиятининг мўътадил бўлишини таъминловчи зарур шарт ҳисобланади. Одам қонининг осмотик босими кам ўзгаради, 7, 8 атмосферани (симоб устунининг 5600 мм ёки 754 кПа) ташкил қилади. Осмотик босими қоннинг осмотик босимига тенг бўлган эритмалар изотоник эритмалар дейилади. Бундай эритмаларда қон ва бошқа ҳужайраларнинг ҳажми уларнинг ичига сув кириши ёки ичидаги сувнинг ташқарига чиқиши туфайли ўзгармайди. Осмотик босими қонникидан юқори бўлган эритмалар гипертоник эритма дейилади. Гипертоник эритмада ҳужайралар ичидаги сув чиқиб кетиши натижасида бужмайиб қолади. Гипертоник (осмотик босими қонникидан паст бўлган) эритмаларда ҳужайралар шишиб кетади. Бунга сувнинг ҳужайра ичига ўтиши сабаб бўлади. Организмда қон ва бошқа суюқликларнинг осмотик босимини бир меъёрда таъминлаб турадиган механизмлар мавжуд. Биринчи галда бу вазифани плазма оқсиллари бажаради. Қонда ионлар Концентрацияси ошиб, осмотик босим кўтариладиган бўлса, оқсиллар бу ионларни ўзига бириктириб олади ва осмотик босимни пасайтиради. Акс ҳолда, қоннинг осмотик босими пасайиб кетганда, оқсилларга боғлиқ бўлган ионлар эркин холга ўтади ва осмотик босим ортади. Бундан ташқари, қон томирлар деворида, тўқималарда, гипоталамусда осмотик босим ўзгаришини сезувчи махсус рецепторлар бор. Уларнинг қўзғалиши рефлектор йўл билан буйраклар ва тер безлари фаолиятини ўзгартиради. Қоннинг осмотик босими пасайганда ажраладиган сув миқдори кўпаяди, осмотик босим кўтарилганда тузлар кўплаб ажрала бошлайди. Онкотик босим. Қон плазмасида талайгина миқдорда оқсил ва бошқа коллоид ҳолдаги моддалар бор. Улар ҳам осмотик босим ҳосил қилади. Қоннинг коллоидларга боғлиқ осмотик босими онкотик босим дейилади. Онкотик босим ўртача 30мм симоб устунига тенг ёки қон умумий осмотик босимининг 1/200 қисмини ташкил қилади. Жуда кичик бўлишига қарамай, онкотик босим капиллярлардаги қон ва тўқима суюқлиги ўртасида сув алмашинувида хал килувчи аҳамиятга эга. Бу алмашинувни икки куч таъминлайди. Биринчиси, капиллярлардаги қоннинг гидростатик босими, капиллярларнинг артериал учида бу босим 35мм с. У. Га тенг бўлиб, қон капиллярларнинг веноз қисмига етгунча 25мм с. У. Гача пасаяди. Қоннинг гидростатик босим капиллярлардан ташқарига каратилган. Иккинчи куч- қоннинг онкотик босими, у сувнинг томирларда сақланиб туришини таъминлайди. 30мм с. У. Га тенг бўлган онкотик босим деярли ўзгармайди. Сувнинг қондан ташқарига чиқиши ва кайтиб капиллярларга ўтиши шу икки нисбатга боғлиқ: капиллярларнинг артериал қисмида гидростатик босим онкотик босимдан юқори – сув тўқимага ўтади; веноз қисмида онкотик босим гидростатик босимдан юқори – сув қонга кайтади. Шу тарзда қон ва тўқима суюқлиги ўртасида узлуксиз равишда сув алмашинуви содир бўлиб туради. Қ оннинг фаол реакцияси ва буфер тизимлари. Қон нинг фаол реакциясини водород (Н + ) ва гидроқсил (ОН - ) ионларнинг миқдори белгилайди. Бу реакцияни водород кўрсаткичи – рН ифодалайди. Қоннинг фаол реакцияси ғоят муҳим аҳамиятга эга, чунки алмашинув жараёнлари фақат муайян реакциядагина мўътадил ўтади. Одам артериал қонининг рН 7, 4 веноз қонининг рН и эса карбонат кислотаси кўпроқ бўлганидан 7, 35 бўлади. РН нинг салгина ўзгаришлари (0, 1- 0, 2 га) ҳам узоқ давом этиши мумкин эмас. Қоннинг ўзгарган фаол реакцияси тезда тикланмаса, организм ҳалок бўлади. Қонга ишқорий ва кислотали табиатга эга бўлган моддалар узлуксиз қўшилиб туришига қарамасдан, унинг рН и ўзгармасдан сақланади. Бунга эришишнинг уч йўли маълум: 1) қоннинг буфер тизимлари ёрдамида; 2) СО2 ни ўпка орқали чиқариш йўли билан; 3) буйраклар орқали кислоталар ажралишини кўпайтириш орқали ва ишқорий моддаларни сақлаб қолиш йўли билан. Қоннинг рН доимийлигига ҳавф туғилганда биринчи галда буфер тизимлари ишга тушади. Бундай тизимлардан қонда тўртта: карбонат, фосфат, плазма оқсиллари гемоглобин буфер тизимлари мавжуд. Карбонат буфер тизими кучсиз карбонат кислота ва бу кислотанинг кучли асослар билан ҳосил қилган тузларидан иборат. Қонда карбонат кислотадан кучлироқ кислота пайдо бўлса, унинг аниони, натрий ёки калий катиони билан бирикиб, нейтрал туз ҳосил қилади. Водород карбонат аниони билан карбонат кислотасини ҳосил қилади. Эритроцитлардаги фермент карбоангидраза карбонат кислотанинг сув ва карбонат ангидридга парчаланишини таъминлайди, карбонат ангидрид ўпка орқали атмосфера ҳавосига чиқарилади. Агар қонга ишқор тушса, у карбонат кислота билан бирикиб, бикарбонат ва сув ҳосил қилади. Фосфат буфер тизими бир асосли ва икки асосли фосфатлардан иборат. Диссоциацияланиши қийин бўлган бир асосли фосфат – кислотали хусусиятга эга, икки асосли туз эса – кучсиз ишқор. Қонга тушган ишқорлар натрий дифосфат билан, кислоталар эса икки асосли фосфат билан реакцияга киришади, натижада рН ўзгармай қолаверади. Амфотер хусусиятларга эга бўлган плазма оқсиллари кислоталар билан ишқор сифатида, ишқорий моддалар билан кислота кислота сифатида реакцияга киришиб, қоннинг рН доимийлигини сақлашда иштирок этади. Аммо бу жараёнда гемоглобин буфер тизими асосий рол ўйнайди. Гемоглобин буфер тизимига қоннинг буфер тизимининг 75% и тўғри келади. Бу тизимни тикланган гемоглобин (ННв) ва гемоглобиннинг калий тузи (КНв) ташкил қилади. Водород ионларининг миқдори карбонат кислота ҳисобига кўпайиб кетса, гемоглобининг тузи калий ажратади. НСО3- аниони бу калий билан бирикиб, деярли диссоциацияланмайдиган ННв га айланади. Натижада водород ионлари боғланади ва қоннинг рН и ўзгармайди. Қон фаол реакциясини доимийлигини сақловчи кучли механизмлар мавжудлигига қарамасдан, водород кўрсаткич баъзи физиологик ва патологик ҳолатларда ўзгаради. РНнинг ишқорий томонга ўзгариши алколоз, кислотали томонга ўзгариши ацидоз дейилади. Бу кўрсаткич 7, 0 гача пасайса ва 7, 8 дан ортса, организм жуда тез ҳалок бўлади. Қ он плазмаси. Қ онинг шаклли элементлардан ажратилган қисми плазма дейилади. Унинг 90% и сув, 7-8% и оқсиллар, 1, 1% и бошқа органик бирикмалар ва 0, 9% и анорганик тузлардан иборат. Томирларда ҳаракат килувчи қон плазмаси томирлар ичидаги суюқлик ҳажмининг доимийлигини таъминлайди, қоннинг кислотали- ишқорий мувозанати ҳам плазмага боғлиқ. Плазмадаги сув томирлар ичидаги сув ҳажмини ташкил қилади. Бу сув катта юзага эга бўлган капиллярлар девори орқали доим тўқима суюқлиги билан алмашиниб туради. Қон ва тўқима суюқлиги ўртасида электролитлар ва кичик молекулали моддаларнинг узлуксиз алмашинуви ҳам кузатилади. Плазма электролитлари унинг осмотик босимини, фаол реакциясини таъминлайди. Бу кўрсаткичларнинг доимийлиги биринчи галда қон ҳужайраларининг мўътадил фаолияти, ундан кейин бошқа ҳужайралар учун жуда муҳим. Плазмадаги электролитларнинг умумий миқдоридан ташқари, улар ўртасидаги нисбат ҳам бир меъёрда сақланиши керак. Шунинг қонга юбориладиган ва аъзолар фаолияти ўрганилганда кўлланиладиган синама эритмалар қонга нисбатан фақат изотоник эмас, балки изоионик бўлиши ҳам мақсадга мувофиқ. Плазмадаги оқсиллардан ташқари таркибида азот бўлган кичик молекуляр моддалар ҳам бор. Улар плазма оқсиллари бирор йўл билан чўктирилгандан кейин эритмада қолади. Шу сабабдан қолдиқ азот деб аталади. Бу моддаларнинг кўп қисмини сийдикчил ташкил қилади. Плазма нооқсил азотининг умумий миқдори тахминан 25-30 мг% ни ташкил қилади. Плазмада азотсиз органик моддалардан глюкоза (80- 120 мг% ёки 4, 44-6, 66ммоль/л), нейтрал ёғлар, органик кислоталар мавжуд. Ёғ ва ёғсимон моддаларнинг умумий миқдори 0, 4- 0, 7% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти. Қон плазмаси оқсилларини электр майдонида ҳаракатланиш тезлиги ва бошқа хусусиятларига қараб бир неча фракцияларга ажратиш мумкин. Булардан асосийлари альбуминлар (4%), глобулинлар (2, 8%) ва фибриногендир (0, 4%). Бу оқсилларнинг молекуляр массаси 44000 дан 1300000 гача бўлиб, молекулаларининг диаметри 1-100 нм. Албумин ва фибриноген жигарда, глобулинлар эса жигар, кумик, талоқ ва лимфа тугунларида ҳосил бўлади. Қон плазмаси оқсиллари хилма-хил функцияларни бажаради: 1. Оқсиллар коллоид- осмотик босимни ҳосил қилади (ўрта ҳисобда 25-30мм с.У.). Онкотик босим тўқималар билан қон ўртасидаги сув алмашинувини тартибга солиш учун зарур. 2. Оқсиллар буфер хоссаларга эга бўлганидан қоннинг кислотали- ишқорий мувозанатини сақлашда иштирок этади. 3. Оқсиллар қон плазмасининг ёпишкоклигини таъминлайди. 4. Плазма оқсиллари эритроцитларни тез чўкишига йўл қўймайди. 5. Плазма оқсиллари қон ивишида муҳим роль ўйнайди. 6. Қон плазмаси оқсиллари иммунитетнинг муҳим омили ҳисобланади. 7. Қон плазмаси оқсиллари ташувчилик вазифасини бажаради. Масалан, қондаги кальцийнинг 2/3 қисми оқсиллар билан бириккан. Альбуминнинг 1 молекуласи 25-50 молекула билурубин бириктириши мумкин. Миснинг 90% альфа глобулинлар фракциясига боғлиқ (церулоплазмин), темир ҳам бета глобулинларга боғлиқ бўлиб, трансферин ҳосил қилади. Тироқсинни богловчи оқсил, калҚонсимон без гормони тироқсинни ташилишини таъминлайди. 8. Оқсиллар – озик модда. Плазмадаги умумий миқдори-200гр. Бу миқдорни етарли захира деб ҳисоблаш мумкин. Одам организмида бир кеча-кундузда 17 гр альбумин ва 5 гр глобулин сарфланади ва шунча оқсил ҳосил бўлади. Альбуминларнинг ярим парчаланиш даври 10-15 кун, глобулинларники 5 кун бўлади.