logo

1.Арктика ва субарктика минтақаси географик зоналари. 3.Мўътадил минтақа географик зоналари. 4.Субтропик минтақа географик зоналари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

100.5 KB
www.arxiv.uz E вропанинг табиат зоналари Режа : 1. Арктика ва субарктика минтақаси географик зоналари. 3.Мўътадил минтақа географик зоналари. 4.Субтропик минтақа географик зоналари. www.arxiv.uz Арктика ва субарктика минтақалари да Европанинг кичик бир қисми жойлашган. Арктика минтақасида Свальбард (Шпицберген) архипелаги, субарктика минтақасида Исландия, Ян-Майен ва Скандинавиянинг шимолидаги қирғоққа яқин қатор ороллар бор. Арктика минтақасида Арктика муз ва тошлоқ саҳролар ландшафтлари мавжуд. Арктика саҳролари зонаси иқлимининг энг муҳим хусусияти радиация балансининг кичиклиги. Радиациянинг баланси деярли ҳеч қаерда йилига 10-20 ккал / см 2 дан ошмайди. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳароратси 0 0 С дан паст. Қутб туни 120 кунга яқин давом этади. Йиллик (фақат 3-4 ой давомида) ўртача ҳарорат 0 0 С дан юқори бўлади, бироқ бу ҳам кўп ҳолларда 5 0 С дан ошмайди. Ёз ойларида ҳароратнинг паст бўлиши, қисман, иссиқликнинг муз ҳам қорни эритишга сарф бўлиши билан боғлиқдир. Свальбард иқлими анча қаттиқ бўлишига қарамай, Осиё ва шимолий Америкадаги бу зонанинг баъзи бир бошқа қисмларига қараганда илиқроқ. Бу ерда қишда илиқ Шпицберген оқими ҳамда кучли циклон фаолияти таъсир кўрсатади. Циклонлар вақтида ер юзасида жанубий ҳамда жанубий- ғарбий шамоллар ҳукмрон бўлади. Буғланиш ниҳоятда кам. Шу сабабли ёғин у қадар кўп ёғмаса ҳам (йилига 300-250 мм ) ёғин миқдори буғланишдан кўра кўпроқдир. Бу ҳол зонада кўпинча ҳарорат манфий бўлганлигидан қор ва муз тўпланишига олиб келади. Свальбарднинг тахминан 90% майдони муз билан қопланган. Свальбарднинг муз билан қопланган ерларида тошларга ёпишган лишайник ҳамда мохдан иборат жуда сийрак ўсимликлар билан қопланган. Арктика тошлоқ саҳролари ландшафтлари ҳукмрондир. Майда жинслар тўпланиши учун шароит қулай бўлган жойларда асосан дриада (каклик ўти), тошёрар, айиқтовон, қизғалдоқ ва бошқа ўсимликлардан иборат ўт ва бута формациялари тарқалган. Ҳайвонот дунёсининг турлари ҳам кам: майда кемирувчилар, қутб тулкиси (песец), оқ айиқ, шимол буғуси учрайди. Фақат қушлар кўп. Қушлардан кўплари – чистик, кайра, чайка-моевка, гага ва бошқалар субарктика минтақаси зоналари учун ҳам характерлидир. www.arxiv.uz Субарктика минтақасининг Ғарбий Европа қисмида тундра ландшафт зонаси жойлашган. Евросиё тундра зонасининг бошқа қисмларидан фарқ қилиб, ғарбий Европа қисмига Атлантика океани катта таъсир этади ва қиш у қадар қаттиқ бўлмай, илиқ кунлар бўлиб ёз ойларининг ўртача ҳарорати паст бўлиб, 10 0 С дан ошмайди, шу сабабли бу ерда ўрмон йўқ. Вегетация даври қисқалигидан гулли ўсимликлар орасида кўп йилликлар ва доимий яшил буталар кенг тарқалган. Буталар пакана бўлади, ер бағирлаб ўсадиганлари кўп учрайди. Бундай шакл ўсимликларнинг ҳавонинг ер юзасига яқин қатламидан иссиқлик олишга имкон беради. Мох ва лишайниклар ўсимликлар орасида асосий фонни ташкил қилади. Оғир гил тупроқли ясси ерлар асосан мохлар, қум тупроқли ва тошлоқ тупроқли тепаликлар лишайниклар билан қопланган. Лишайниклар ягель билан тундрани ҳосил қилади, бундай тундрада асосан буғу мохи, Исландия мохи ва бошқа лишайник тури ўсади. Мох ва лишайниклар устида буталар ва кичик буталар, рангбаранг гулли ўтлар, қиёқлар кўтарилиб туради. Қумли ерларда пакана, багульник, толокнянка ва бошқалар кўп учрайди. Пакана қайин қумли ерларда бутазорлар ташкил этади. Исландиянинг анча жанубий районларида, шамоллардан тўсилган водийларда тундра зонасининг бошқа формациялари: анча баланд бўйли хар- хил ўтлар ва бошоқлилардан иборат ўтлоқлар, қайин, тоғтерак, четан, арчадан иборат бутазорлар учрайди. Бироқ бундай ўсимликлар майдони жихатдан мох ва лишайникларга қараганда кам территорияни эгаллайди. Тундра тупроқлари жуда сернам. Тупроқ ҳосил қилувчи асосий жараён глей жараёнии бўлиб, бу жараён торф-глейли тундра зонал тупроқ зонал типларини вужудга келтиради. Бундай тупроқлар минерал бирикмаларга камбағал ва қатлами юпқа, чунки тундрада биохимиявий жараёнлар жуда секин боради. Тупроқдаги чиринди одатда нордон бўлади. Ўтлоқ тупроқлари учун чимли тупроқ ҳосил қилиш учун жараёни характерлидир. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи кўчманчи буғучилик бўлиб, буғулар йил бўйи яйловда боқилади. www.arxiv.uz Ем-хашак етишмаганлигидан тундра фаунасининг турлари кам. Тундра хайвонлари қишда уйқуга кирмайди. Сут эмизувчилардан Норвегия лемминги энг кўп тарқалган. Бу жонивор кўпчилик йиртқич хайвонлар ва парандаларнинг, яъни бўри, қутб тулкиси, оқсувсар, қутб бойқушининг асосий емишидир. Қутб қуёнлари кўп. Шимол буғуси хонакилаштирилган. Тундрада қушлар кўп. Лекин уларнинг тури кам. Қуруқликда яшовчи қушлар кам (оқ каклик, пуночка). Сув ва ботқоқлик: чистик, қайра, гага, казарка, ғоз, ўрдак ва глупишлар айниқса кўп. Мўътадил минтақа. Ғарбий Европанинг мўътадил минтақаси радиация баланси субарктика минтақасидагидан анча юқори, бу эса дарахтларнинг ўсишига имкон беради. Ландшафт биокомпонентлари, гирогеологик режими ва бошқа хусусиятларни белгилаб берадиган иссиқлик ва намлик нисбати минтақа доирасида турли жойда турличадир. Бу нисбат минтақа жанубининг Атлантика бўйидаги районларида, кенг баргли ўрмонлар зонасида айниқса қулай. Шарққа ва Жанубийшарққа борилган сари иссиқлик билан намликниниг нисбати бузилади, буғланиш ёғиндан кўра кўпроқ бўлади. Шунинг учун кенг баргли ўрмонлар зонаси торайиб бориб, ўрмон-дашт, даштзоналар томонидан суриб чиқарилади. Кенг баргли ўрмонлар зонасидан шимолда радиациябаланишининг камайиши натижасида намгарчилик ортади ва кенг баргли ўрмонлар ўрнини аралаш хамда тайга ўрмонлари олади. Тайга зонаси Фенноскандиянинг катта қисмини эгаллайди. Тайга зонасининг асосий хусусиятлари игна баргли ўрмонларнинг асосий ўрин тутуши, буғланишга нисбатан ёғиннинг кўп бўлиши натижасида тупроқ ва грунтданамнинг ортиқча бўлиши ҳамда ерларнинг кучли ботқоқланишидир. Зонанинг текислик районларида сув яхши оқиб кетмайди, эрозион жараёнлар кучли эмас ва эрозион рельеф шакиллари ҳам яхши таркиб топмаган. Сфагнум ботқоқлари кенг тарқалган. Дарёларнинг сув режими баҳорда катта тошқинлар билан характерланади. Ёзда сув бир оз камаяди. www.arxiv.uz Игна барглар ва игна баргли - майда баргли ўрмонлар асосий ўсимлик типларидир. Игна баргли ўрмонларда Европа ели ва оддий қарағай энг кўп ўсади. Қарағай ўрмонлари, одатда, озиқ моддаси кам бўлган қумлик ва тошлоқ ерларда, ель ўрмонлари эса озиқ моддаларига бойроқ гил тупроқларида ўсади. Зонанинг шимолидаги тайга ўрмонларида ғуддала ва сертук қайинлар, тоғтерак, тол, четан, черёмуха ва бошқа барглилар роль ўйнайди. Тайга тупроқлари асосан кристалл жинсларининг нураш маҳсулотлари, йирик парчали жинслар устида ҳосил бўлади; тупроқ таркибида гил жуда кам. Тупроқ-грунтларининг анна шу хусусиятлари ҳамда намгарчиликнинг ортиқча бўлиши игна баргли ўрмонлар баргларнинг кам тўкилиши ва тупроққа ҳавонинг кам киришини натижасида чириндиси кам қатлами юпқа, нордон подзод тупроқлар пайдо бўлган. Пастлик жойлардан торф - ботқоқ тупроқлари кенг тарқалган. Тайга зонасининг тупроқ ва ўсимликлари тундра зонасидагига қараганда анча бой ва хилма-хилдир. Шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг, биринчи галда, ўрмон ҳайвонларинг яшаш учун хилма-хил шароит мавжуд. Лось, олмахон, оқ қуён, ўрмон леммингининг асосий озиғи ўсимликлардир. Майда ҳайвонларнинг ашаддий душмани бўлган йиритқичлардан тайгада: бўри, тулки силовсин, ўрмон сувсари яшайди. Тайга қушлари ерда ва дарахат устида кун кечиради. Қушлардан клёст, қизилиштон, оқ каклик, қур, чил бойқушлар айниқса кўп. Тундирадан фарқ қилиб тайга зонасида чорвачилик билан бирга деҳқончилик ва ботқоқлар қуритилиб картошка, илдизмевалилар экилган ва ўтлоқлар барпо қилинган. Бир оз миқдорда сули, жавдар, узун толали зиғир экилади. Чорвачиликда гўшт – сут берадиган моллар, тоғларда қўйчилик ривожланган. Скандинавия чрим оролининг ғарбида, иқлим ўзгариб, яьни намлик кўпайиб боргандан паст бўйли буталар: оддий вереск, черника, жирғаноқ, www.arxiv.uz толокнянка, брусникалардан иборат ўтлоқлар ва бута ўсимликларидан иборат верескзорлар асосий ўрин тутади. Скандинавия тоғларидан баландлик минтақалари яққол кўринади. Скандинавия тоғларининг жанубида ён бағирлар 800-1000 м баландликкача тайга типидаги ўрмонлар билан қопланган. Ундан баландда қинғир - қийшиқ қайин дарахатлардан иборат майда баргли пастак ўрмонлар тошлоқ, юпқа қатлами тоғ подзол тупроқли жойларда ўсади. Қайинзорларининг юқори чегараси 1000-1150 м гача етади. Учинчи баландлик минтақаси тоғ тундираси минтақасидир. Бу минтақа ўсимликларининг таркиб топишида тундра ўсимликлари етакчи роль ўйнайди. Альп флораси вакиллари иккинчи даражали аҳамиятга эга. Шимолга томон бу минтақаларнинг юқори чегараси пасая боради. Қайинзорлар ва айниқса тоғ тундираси минтақасининг кенгайиши ҳисобига игна баргли ўрмонлар минтақаси торайиб боради. Тоғ тундраси Скандинавиянинг энг шимолида текислик тундраси Скандинавиянинг энг шимолида текислик тунрдасига қўшилиб кетади. Аралаш (игна баргли-кенг баргли) ўрмонлар зонаси. Бу зонанинг асосий қисми Шарқий Европа текислигида жойлашган. Ғарбий Европада аралаш ўрмонлар зонаси Финлядияда Фин қўлтиғининг қисмини ва Польша пасттексилигининг чекка шимолий - шарқини ишғол қилиб, аста- секин торайиб боради ва тугайди. Ғарбий Европада бу зонанинг тугашига иқлимда океан таьсиринин кучайиши ва бунинг оқибатида кенг баргли ўрмонлар зонаси ландшафтларнинг ривожланиши учун шароитнинг қулай бўлиши сабабдир. Тайгадан фарқ қилиб аралаш ўрмонлар зонаси ўрмонларида шимолий игна баргли ва майда баргли дарахатларгини эмас, балки кенг баргли дарахатлар: ель қарағай, қайин билан бирга дуб, шумтол, липа, ўрмон буки катта роль ўйнайди. Ўрмонлар тайгадагига нисбатан сийракроқ, ўрмон тагида қалин ўтлар ўсади. Сфагн ботқоқлари тайгадагидан озроқ, тайга қалин, тайга учун характерли бўлган тупроқ - грунтда намнинг ҳаддан ташқари ортиқча бўлиши камаяди, вегатация даври узаяди, қор ҳам у қадар узоқ ётмайди www.arxiv.uz Тупроқ ҳосил бўлишида дарахатларгина эмас, ўтлар ҳам ката роль ўйнайди. Ана шу хусусиятлар туфайли аралаш ўрмонлар зонасида тупроқ ҳосил бўлишининг подзол типии ва чимли типи ривожланган. Шунга кўра аралаш ўрмонлар зонасидан чидамли подзол тупроқлар айниқса кўп тарақалган. Шу сабали бу тупроқларда тайга тупроқларидагига қараганда чиринди кўп (5-6% гача) тупроқ ранги қорамтироқ бўлиб, усти горизонтида майда донали структурага эга. Аралаш ўрмонлар зонасида тайга учун хос бўлган ҳайвонлар билан бир қаторда шундай ҳайвонлар ҳам борки, уларнинг ареали кенг баргли ўрмонлар ва ўрмон - дашт зоналарини ўз ичига олади. Сут эмизувчи йирик ҳайвонлардан лось қўнғир, айиқ, баьзи жойларда шимол буғуси, Европа элиги, бўри, тулки, малла қуён ва оқ қуён характерлидир. Ўрмон қушлари жумладан, ўтроқ қушлар тайгадагидан кўра кўпроқдир. Айниқса қизилиштон, читтак, саьвалар, қур, чил ва бошқалар кўп учрайди. Кенг баргли ўрмонлар зонаси. Ғарбий Европа мўьтадил минтақасининг жанубий қисмида типик мўьтадил иқлим бўлиб, кенг баргли ўрмонлар ландшафт зонаси характерлидир. Тайга зонасидан фарқ қилиб, бу ерда ер юзаси узоқ вақттгача нам бўлиб турмайди. Фақат мавсумга қараб баҳорда нам бир оз ортиқча бўлади ва ёзнинг иккинчи ярмида тупроқ-грунт сал қақраб қолади. Химиявий нураш жараёнии тайгадагидан кучлироқ. Кўкламда нам сероб бўлиши ва тоғлардаги қорларнинг эриши натижасида дарёлар анчагина тошади. Ёзда айниқса унинг иккинчи ярмида дарёларнинг суви камайиб қолади. Бунда тайга зонаси дарёларига нисбатан сезиларли даражада саёзлашади. Шунинг учун баҳорда дарёларда ён эрозиячи кучайса, ёзда чуқурлатиш эрозияси бўлади. Кенг баргли ўрмонлар асосан, ўрмон буки ва дубдан иборат. Бу дарахатлар камдан-кам ҳолларда аралаш ўсади. Бу эса уларнинг экологик хусусиятлари билан боғлиқдир. Дуб арели буки арелига қараганда жануб ва шарққа анча узоқ давом этади. Тоғларда бук ўрмонлари дуб ўрмонларига www.arxiv.uz нисбатан баландроқ этади. Тоғларда бук ўрмонлари дуб ўрмонларига нисбата баландроқ ва сернам ён бағирларда ўсади. Зонанинг Атлантика бўйидаги районларида бук ва дубдан ташқари ўрмонларда асл каштан (Францияда соф каштан ўрмонлар тагида баьзи бир доимий яшил ўсимлик турлари: падуб чирмовуқ, тисдан иборат буталар ётади. Зонанинг шарқий ва марказий районларидан дуб ўрмонлари: ёзги, қишқи ва сертук дублар асосий ўрин тутади. Бу ўрмонларда дубдан ташқари оддий ва йирик баргли липа ингичка баргли заранг, оддий граб, ката дарахатлар тагида эса лешчина, черемуха, ғуддали бересклет ва Европа бересклети наьматак ўсади. Бу зонада кенг баргли ўрмонлардан ташқари, бошқа формациялар ҳам тарқалган. Франциянинг жануби - ғарбида ва Германия- Польша текислигининг денгиз соҳалларида ва Ютландияда йирик қум уюмларда қарағай ва дуб- қарағай ўрмонлари кўп. Қарағай ўрмонларининг анчагина қисми қумни мустаҳкамлаш учун кишилар томонидан барпо қилинган. Океан иқлимни соҳилларда таркиби ва озиқ моддаси кам бўлган қумли ёки торф- ботқоқли тупроқларда верескзорлар учрайди. Бу ерда тайга зонаси учун характерли бўлган оддий верескдан ташқари, верескнинг иссиқсевар турлари кўп, ғаллагуллилардан шчучка, молиния, белоус қалин ўсади. Зонанинг асосий тупроқ типи ўрмон қўнғир тупроқларидир. Намгарчилик меьёрида бўлганидан бирламчи минераллар ва органик моддалар (бу моддалар ҳазонрезгидан ҳосил бўлади) тез парчаланади ва иккиламчи гил минералларнинг ҳосил бўлишига имкон туғилади. Бу тупроқларда подзол жараёнига қараганда гилга айланиш жараёнии кучли. Ўрмон қўнғир тупроқлари нейтрал ёки бир оз нордон реакцияга эга бўлиб, кам подзоллашган, мустаҳкам донадор структурага эга; иллювиал карбонатли қатлами бор. Бу тупроқлардан чиринди миқдори 3-7% га етади. Бу тупроқлардан деҳқончиликда буғдой, қанд лавлаги экиш, мевали дарахатлар ўстириш учун фойдаланилади. Текисликлардаги энг сернам жойларда www.arxiv.uz учрайдиган подзолли - қўнғир тупроқлар энг кам унум ерлардир. Оҳактошлар устида чириндили - карбонатли тупроқлар, рендзиналарлар таркиб топади. Бу зонада баландлик ландшафт минтақалари Альп тоғларида яхши ривожланган ва асосан ўрмон - ўтлоқ типига киради (пастроқда кенг баргли тоғ ўрмонлари, юқорироқда тоғ ўтлоқлари учрайди). Альп тоғларининг шимолий ён бағрида қуйи минтақада дуб ўрмонлари ўсади, 600-800 м баландликда эса Европа пихтаси, аралаш бук ўрмонлари бошланади. Бу минтақанинг кенг баргли ўрмонлари тагида тоғ - ўрмон қўнғир тупроқлари, оҳактошли районларда эса рендзиналар тарқалган, 1000 - 1200 м дан баланда тоғ подзол тупроқли ерларда ель ва пихтадан иборат қорамтир игна баргли тоғ ўрмонлари минтақаси жойлашади. Бу минтақанинг юқори чегараси яқиндаги баьзи жойларида кедр қарағайи ва Европа тилоғочидан иборат ёруғ қарағай - тилоғоч ўрмонлари ўрмонлари бор. Игна баргли ўрмонлар, тоғ ён бағирларида 1600-1800 м баландликкача ўсади. Бу минтақанинг юқори чегарасига яқин ўрмонлар парклар шаклида сийрак учрайди. Игна баргили ўрмонлар минтақаси ўрнини субальп ва ўтлоқ ўсимликлари олади. Бу ўсимликлар 2000-2100 м баландликкача чиқиб боради. Ер бағирлаб ўсадиган тоғ қарағайин, рододендрон, пакан арча, баланд бўйли ўтлар бу минтақалардаги асосий ўсимликлар. Ундан юқори Альп ўсимликлари минтақаси бўлиб, бу минтақада дарахат ва буталар бўлмайди. Ўсимликлар ороллар шаклида ҳар ер - ҳар ерда ўсади. Баланд тоғ ўтлоқлари паст бўйли гулли ўтлар: крокус, примула, генцианалар, чунолнчи эрбоҳо, сольданелла, вероника, қиёқнинг баьзи бир турлари ва бошқалардан иборат. Субальп ва Альп минтақаларидаги ўтлоқлардан ёздан қимматли яйлов сифатида фойдаланилади. Бу минтақаларнинг тупроқлари тоғ ўтлоқ тупроқлари типига киради. Кенг баргли ўрмонлар зонасининг ўсимликлари кўпгина хайвонларнинг яшаши учун қулай. Бу зона фаунасида тайга ҳайвонлари билан биргаликда маҳаллий ҳайвонлар ҳам учрайди. Қор қоплами юпқа www.arxiv.uz бўлганидан ва ғарбда умуман қор ётмаганлигидан бу зонада йирик туёқли ҳайвонлар: асл буғу, элик, тўнғиз, қишлай олади. Карпат тоғларида ва альп тоғларининг баьзи бир жойлари қўнғир айиқ сақланиб қолган. Бошқа сут эмизувчилардан олмахон, оқ қуён, малла қуён, бўрсиқ, сасиқ кўзан, типиратикан, ўрмон сувсари, қора сариқ кўзан силовсин, ўрмон мушуги бор. Шулар ҳам кўп лекин тайга фарақ қилиб, бу жойда сувда ва ботқоқликда яшайдиган қушлар кам. Қизилиштон, заргалдоқ, читтак, зиалдик, ҳалқуноқларни ҳамма жойда учратиш мумкин. Ўрмонлар кесиб юборилиши натижасида ҳозирги вақтда йирик ҳайвонлар жуда кам қолмоқдада. Шу билан бирга ўрмонларининг йўқ қилишниши натижасида яланг жойларда яшайдиган баьзи бир ҳайвонлар: малла қуён, кулранг каклик, сичқонсимон кемирувчилар пайдо бўлган; кемирувчилар экинларнинг асосий зараркунандаларидир. Ўрмонлар - дашт ва дашт зоналари Шарқий Европадан Дунай бўйи текисликларига ўрмон- дашт ва дашт зоналарининг парча- парча қисимлари кириб келган. Бу районларнинг табиий ландшатрларининг қандай бўлганлигини баьзи ердагиларгина ўзгармай қолган жойларига қараб билиш мумкин, чунки бошқа ҳамма жойда ер ҳайдаб юборилган. Бу текисликларда қора тупроқ ва бу тупроққа яқин тупроқда ўсган табиий ўтлар ўринли кенг экинзорлар олди. Ҳозирги экологик шароит ва баъзи бир палеогеграфик маьлумотларга қараганда ўрта Дунай текислиги ландшафтлари Шарқий Европадаги кенг баргли ўрмон даштларига ўхшаш бўлган. Чалов ва оқ бош даштлари (Венгрия пушталари) билан асос дубларида иборат кенг барги ўрмонлар билан бирин кетин алмашиниб келган. Намгарчилик кофессентининг кичик бўлган қуйи Дунай текислигида ландшафт Украина жанубининг даштларига ўхшаш бўлган. Шарқий Европанинг типик ландшафтлари Европада асосан тоғ орасидаги континентал иқлимли текисликларда учрайди. Суптропик минтақа: Доимий яшил тропик ўрмонлар ва бутазорлар зонаси (Ўрта денгиз бўйи зонаси). Бу зона Жанубий Европанинг катта www.arxiv.uz қисми жойлашган. Венеция – Бадан паст текислиги Волқон ярим оролини ярим текислиги Шимолий – Шарқий, пирения ярим оролининг Шимоли энг шимоли шарқий бундай мустаснодир. Ўрта денгиз бўйи зонаси иқлимнинг характерли зонаси шуки, бу зона сув тропик минтақадаги бошқа зоналардан фарқ қилиб ёғин йил давомида жуда нотекис тушади- унинг кўп қисим салқин мавсумда кам қисимли мавсумда ёғади. Буғланиш энг кўп бўлган даврда ёғин кам тушади. Буғланиш камайиши билан ёғин кўп ёға бошлайди. Тоғ релефи ва жойнинг жуда паст-баландлиги бу зонада йирик дарё хавзаларини пайдо бўлишига йўл қўймайди. Дарёлар кўпинча тор тошлоқ ўзанли чуқур водийлардан оқади. Оқтош кўп тарқалганидан бу зона карст ландшафтлари кўп учрайди. Бундай жойларда дарёлар рельеф ўзига хослиги, ер юзасида ўсимлик ўсмайди, деса бўлади. Тоғлар туфайли типик Ўрта денгиз бўйи ўсимлик форматциялари ва жигаранг тупроқлар бу ердаги кичик – кичик текисликларда, тоғ ён бағирларининг пастки қисмларида учрайди. Зона майдонинг ката қисми эса барг ташлайдиган тоғ ўрмонлари ва бутазорлари ҳамда уларга хос тоғ тупроқлари билан банд. Иқлим ва бошқа омилларнинг маҳаллий ўзгариши туфайли форматиция тез- тез алмашиниб туради. Зонанинг барча районлари учун асосий форматция хисобланадиган барон бир ўсимлик форматциянинг кўрсатиш қийин. Зонадаги доимий яшил ўсимликлар тўғрисида гапирганда Ўрта Денгиз бўйи ёзи қурғоқчилик бўладиган сувтропиклар зонаси эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун бу ерда ўсимликлар ксероморф аломатларига эга: кўпинча тукли ёки мум ғубори билан қопланган қаттиқ баргли бўлади, барг ўрнида тиконларга эга, таркибида кўп миқдорда эфир мойи бор. Доимий яшил қаттиқ ксерофит ва буталар асосий формация типларидир. Буталар майдон жиҳатдан ўрмонларга қараганда анча кўп. Ўрмонлар кўпинча дубнинг ҳар хил турлшари (асосий доимий яшил турлари), жанубий қарағай ва кедрлардан иборат: тош дуб ва пробка дуби www.arxiv.uz зонанинг асосан ғарибидаги нам районлардан ўрмонлар ҳосил қилади; Македония ва валлон дубларпи асосан Болқон ярим оролида бўйи ва алеп қарағайлари горизонтал сарв Атилас ва Ливан кедрлари ўсади. Ўрта денгиз бўйи ўрмонлари анча сийрак ва ёруғ, дарахтлар таги мирт, қулпнай дарахти, зайтун, ладанник, арчалар ўсади. Бута формациялари кўпинча доимий яшил ўрмонлар тагида ўсадиган турлардан иборат. Буталар орасида барг тўкадиган турлар ҳам анчагина бор. Улар зонанинг шимолий ва шарқий районлаига томон орта боради. Зонанинг анча сернам районларидаги буталар формациялари қалин ва баланд бўйли чакалаклар ҳосил қилади(асосан Ўрат денгиз бўйининг ғарби); қурғоқчилроқ районларда эса ( айниқса Болқон чрим оролида) буталар сийрак ўсади ва паст бўйлидир. Денгиз иқлими районларда бута ва паст бўйли дарахталар формацияияси маквис типик формация ҳисобланади. Бу формация қулпинай дарахтининг анча баланд (1,5–4 м) доимий яшил турларидан, ладанник, арча, дрок, олеандр, филлирея Корсика пистаси ва бошқалардан иборат. Намгарчилик камроқ ва тупроқ анча тошлоқ бўлган жойлардан (Францйиянинг жануби, пирения ярим оролининг маркази ва шарқи) паст бўйли (1 м гача) домий яшил буталар-гаррига формациялари тарқалган. Бу формациялар яхлит чалакзорлар ҳосил қилмайди ва кўпинча маквис формациясининг айниган хили деб қаралади. Кермес дуби, зира, Испания дроки, розмарин, гарриганинг энг характерли ўсимликларидир. Европада ёввойи ҳолда ўсадиган бирдан - бир пальма оиласидан бўлган паст бўйили хамеропс пальмаси чакалаклари- пальмитас гарриганинг бир туриди. Пальмитос Балеар оролларида, Пирения ярим оролининг жанубида ва Сицилияда тарқалган. Томилляра формациялари (зиразорлар) асосан Пиренея ярим оролининг марказида бўлиб, паст бўйли хушбўй ўтлардан: зира, розмарин, лавандалардан иборат. Ўрта денгиз бўйининг шарқий қисмидаги жуда қуруқ тошлоқ жанубий ён бағирларда фригана формациялари-сертикан, доимий www.arxiv.uz яшил буталар ва кўп йиллик қаттиқ ўтлар: чўл ялпиз, лаванда, акантолимон, эспарцет, астрагал, сутлама, кўп учрайди. Буталар кўпинча шар шаклида бўлади. Ёғин кўп ёғадиган кўклам пайтида фриганада пиёз, қизғалдок ва бошқа эфемерларнинг кўпгина турлари ўсади. Болкон ярим оролида шибляк бутазорлари-асосан барг тукадигон паст буйли сертикан буталар ва тиканли ўтлар комғок еввойи сирен сумах наъматак терн дулана бутасимон сертук бир неча турлари ўсади. Асосан шамшод ўсадиган паст бўйли шамшодзорлар (айниқса болқон ярим орилида) кенг тарқалган. Доимий яшил ўрмонлар ва бутазорлар тоғ ўрмонларининг қуйи минтақасини ҳосил қилади. Бу минтақанинг юқори чегараси шимолда 300 м да, зона жанубида 800 м да жойлашган. Ундан баланд 1000-1200 м баландликгача дуб, каштан, бук, шумтолдан иборат барг ташлайдиган кенг баргли ўрмонлар ўсади. Бук, пихта, қарағай, ель дарахтлардан иборат кенг баргли-игна баргли ўрмонлар (2000-2200 м гача) уч минтақани ҳосил қилади. Ундан ҳам баландда тоғ бутазорлари ва ўтлоқлар минтақаси жойлашган. Ўтлар денгиз бўйи зонасида бир неча тупроқ типи бор. Бу тупроқларнинг ишқори кам ва ювилган, меҳаник таркиби дағал бўлади. Қуруқ ўрмонлар ва бутазорларнинг жигарранг тупроқлари характерли тупроқ типидир. Қишки мавсумдаги ёнғинда тупроқни ювиб, устки қатламлардан оссон эрийдиган хлорид ва сульфат тузларини олиб кетади. Секин эридиган кальций корбанат тўпланиб, 50см дан чуқурда корбанатнинг иллювиал қатлам ҳосил қилади. Ўсимлик қолдиқлари ҳам асосан анашу даврда минераллашади. Ёзда тупроқлар устки қатламларининг қуриб қолиши туфайли эритмалар юқорига кўтарилади, бу эса бир оз чуқурликда кальций корбанат тўпланишига ва тупроқ реакциясининг нетйрал бўлишига олиб келади. Бу вақтида усимлик қолдиклари секин минерилашади ва чиринди ҳосил бўлади. Чиринди миқдори 4-7 % га етади. Жигар ранг тупроқлар анчагина унимдор, лекин уларни суғориш керак бўлади. Бу зонада ўрмонқўнғир тупроқлар ҳам кенг тарқалган, бу тупроқлар тоғ ён бағирларидагина эмас, текисликларидаги баьзи жойлардан ҳам учрайди. www.arxiv.uz Оҳактош устида айниқса Болқон ярим оролининг Ғарбида, Апениннинг ярим оролида қизил тупроқ-терраросса тарқалган. Деҳқончиликда суғоришна талаб қилмайдиган ўсимликлар: кузги буғдой, зайтун дарахти ва бошқалар етиштирилади. Бошқа экинлар (цитруслар, пахта, шоли) экиш учун ерларнинг суғориш керак бўлади. Тамаки, ток, бодом, ёнғоқ, анор, анжир, асл лавр, полиз экинларидан эса помидор, гаримдори бақлажон ҳам кўп экилади. Чорвачиликда қўй ва эчки боқиш асосий аҳамиятга эга. Европанинг ўрта денгиз бўйи зонаси ўрта денгиз бўйи зоогеографик област часига киради. Унда судралиб юрувчилар ва қуруқликда-сувда яшайдиган ҳайвонлар ката роль ўйнайди. Калтакесаклар гекком, хамелион, тошбақа, чипор илон, сув илони, қора илон кенг тарқалган. Ҳашоратлар: саратон, бешиктебратар, визилдоқ қўнғиз, ранг-баранг капалаклар жуда кўп учрайди. Эндемик қушлар орасида тоғ каклиги, кўк қарға, болта ютар, калхат, баъзи жойларда қизил ғоз, ҳаворанг зағизғон, каптар билан испан чумчиғи, тошлоқ чумчиғи, толақ қора шақшағи кўп учрайди; қишда бу ерга тайга ва кенг баргли ўрмонларнинг баъзи бир қушлари учиб келади. Зонадаги сут эмизувчилар кўплаб қириб юборилган. Европада маймун оиласининг бирдан бир вакили асли африкадан чиқан думсиз макак макот (Гибралтар атрофларида) ва кичкина йиртқич генетта (виверлар оиласидан) сут эмизувчиларининг характерли турларидир. Генетда ҳам асли африкадан чиққан бўлиб, пирения ярим оролида ва франциянинг жанубида яшайди. Пирения ярим оролида ёвойи қуён, вихухон (сув каламуши) жайра учрайди (жайра сицелияда ҳам бор). www.arxiv.uz Ф ойдаланишга тавсия этиладиган адабиётлар 1. Ермаков Ю.Г. и др. Физическая география материков и океанов. М: В е сшая школа, 1988. 2. Рябчиков А.М. Физическая география материков и океанов. М: В е сшая школа, 1988. 3. Физическая география мирового океана. М: Издательство Московского Университета, 1988. 4. Рябчиков А.М. Дунё қитъалари табиий географияси, Тошкент, 1968. 5. Власова Т.М. Физическая география материков и океанов. Том I - II , М: Просвеўение, 1976. 6. Власова Т.М. Материклар ва океанлар табиий географияси. I - II том.Тошкент, 1985. 7. Леонтьев О.К. Физическая география мирового океана. М: 1982. 8. Энциклопедицеский словарь географических терминов. М: 1968. 9. www.ziyonet.net