logo

Касб ҳунар коллеж ўқитувчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун

Yuklangan vaqt:

20.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

25.8681640625 KB
Касб ҳунар коллеж ўқитувчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун Режа : Кириш 1. Фасадбоп фасад ашёлари 2. Йўл учун ғишт. Хулоса Адабиётлар Кириш Маълумки, Мустакиллик йилларида Республикамиз ҳар томонлама ривожланиб, ўсиб бормоқда. Бошқа соҳалар билан бир қаторда меъморчилик, қурилиш, ободонлаштириш ишларида ҳам қадимги авлодларимиздан қолган маънавиймаданий мерослар ҳозирги кунда янада бойитилмоқда. Қадим замонлардан қолган бебаҳо санъат асарлари тарихий обидаларимиз уларни яратган аждодларимизнинг ақл фаросати, нозик диди ва юксак маънавиятидан дарак беради. Ҳозирги пайтда бу маънавий-маданий қадриятлар ёш мутахассисларимиз томонидан давом эттирилмоқда. Халқимизнинг юксак маданияти, бебаҳо санъатини биз шаҳримиздаги тарихий ёдгорликлар мисолида кўришимиз мумкин. Амир Темур, Мирзо Улуғбек замоналарида қурилган Самарқанддаги меъморий обидалар жаҳон маданияти меросининг ажралмас қисми бўлиб, улар жаҳон цивилизациясининг қимматбаҳо дурдоналаридир. Тош, сопол материалларда ўз аксини топган, оддий халқ томонидан кашф этиб яратилган бу манументал бино ва иншоотлар бизнинг кўзимиз олдида ўзиниг бутун чиройи, нозиклиги билан намоён бўлиб, миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг ўзига хос томонларини очиб беради. Самарқанднинг бу такрорланмас маданий меъморий кимматбаҳо бойликлари оддий халқ томонидан ҳақиқий тарихий маданиятни ижодкорлари қўли билан яратилган. Булар халқ усталари бўлиб, кўп асрлар давомида ўз билим ва юксак маҳоратлари эвазига шундай ўлмас асарларни яраатиб, тошларга муҳрладиларким, улар ҳозиргача авлодларни ҳайратга солади. Тошга битилган асарларлар одамзод тарихида неча миллион йилларни босиб ўтади ва халқ маданиятини унинг кейинги авлодларига етказади. В. Гюго айтгандай, «Одамзод онгида пайдо бўлган энг аҳамиятли фикрларни тошга битиб ифодалайди, чунки қоғозга битилган қўлёзмаларда ҳар қандай буюк ғоялар бўлмасин улар вақт ўтиши билан йўқолиши мумкин, лекин қурилган бино - бу тошда ифодаланган бошқача бир китоб бўлиб, у бир умрга чидамлидир» Қуриб битказилган турар-жой бинолари, иншоотлар ва корхоналарда фойдаланишга топширилишидан олдин, албатта, пардозлаш ишлари бажарилади. Пардозлаш ишларигасувоқчилик ҳамда бўёқчилик ишлари киради. Сувоқчилик. Сувоқчилик ишлари биноларнинг ташқи ва ички деворларини, хона шипларини, дераза ва эшик рахларини пардозлаш учун бажарилади. Сувоқ ўз вазифасига кўра: 1) нам ва сув ўтказмайдиган, 2) архитектура жиҳатидан иншоотни безайдиган, 3) ташқи таъсирлардан (ёмғир, қор, шамолдан) сақлайдиган сувоқларга ва ишлатилишидаги ҳолати бўйича ҳўл сувоқ ва қуруқ сувоққа бўлинади. Ҳўл сувоқ деб конструкция юзасини суюқ ёки қуруқ қоришма билан сувашга айтилади. Бунда қоришма цемент, алебастр, оҳак каби қурилиш материалларидан тайёрланади. Сувоқ қаватининг қотиши тўғридан-тўғри девор сатҳида содир бўлади. Ҳўл сувоқ маълум қатламда сувалади ва харсанг тошли девор сувоғининг қалинлиги 10 дан 20 мм гача, ғишт девор сувоғининг қалинлиги 10 дан 15 мм гача, четан (резги рейка) қоқилган девор сувоғининг қалинлиги 20 дан 25 мм гача бўлади. Қуруқ сувоқ деб конструкция юзасига маҳкамланадиган қопламаларга айтилади. Қуруқ сувоқ катта картон листлари (қоғоз картонлар орасига гипс қатлами прессланган бўлади), гипсли плита, похол ёки сомон аралаштириб прессланган плита, ёғоч толали плита, прессланган пайраха аралаш гипсли плита ва ҳоказолардан иборат. Ҳўл сувоқ ўзининг тоза ва сифатли пардозлашига қараб; оддий текис (газ чўп билан суваладиган) ва юқори сифатли (нишонлар бўйича суваладиган) сувоқларга бўлинади. Оддий сувоқ. Бундай сувоқ андава билан сувалади. Андава ўлчамлари кичик бўлгани учун сувалган сатҳ унча текис чиқмайди. Бундай сувоқ корхона, омборхона шунингдек, вақтинча қўрилган бино ва саноат иншоотларини сувашда қўлланилади. Текис сувоқ. Бу сувоқ газчўп билан бажарилгани учун сифатлироқ чиқади. Ундан турар жой ва жамоат биноларини, коридорларни, ўқув хоналари ва бошқа хил хоналарни пардозлашда фойдаланилади. Юқори сифатли сувоқ. Бунда маяклар, яъни нишонлар бўйича сувалади. Бундай сувоқ, асосан, девор ва шипларнинг катъий вертикал ва горизонтал бўлиши талаб этилган ҳолларда, чунончи, театрлар, турар жой бинолари, клублар, маданият саройлари, музейлар, кинотеатрлар, санаторийлар, виставка заллари ва турли биноларннинг фасадларини пардозлашда қўлланилади. Суваш ишларини яхши сифатли бажариш, иш унумини ошириши ва иш муддатини қисқартириш мақсадида турли машиналардан фойдаланилади - қоришма тайёрлаш, уни ташиш ва чаплаш, юзаларни сувашга тайёрлаш ва шу каби бошқа сермеҳнат ишлар машиналар ёрдамида бажарилади. Бироқ ҳозирги вақтда сувоқ ишларини батамом механизациялаштиришга эришилмаган. Масалан, резги тахта, рейка қоқиш, қоришмани текислаш ва нишонлар ўрнатиш, юқори сифатли сувоқни ишқалаш каби ишлар қўлда бажарилади. Қуруқ усулда сувашдаги ишларнинг деярли барчаси механизациялаштирилмаган.  Фасадбоп фасад ашёлари Деворбоп сопол буюмлар бутун деворбоп ашёларнинг 50% дан кўпини ташкил қилади. Деворбоп сопол буюмларга оддий сопол ғишт билан бир қаторда ичи ковакли ғишт, енгил, ғовак ғишт, ичи ковакли сопол тошлар ҳамда, ғиштдан тайёрланган тайёр деворбоп панеллар киради. Ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига кўра деворбоп сопол буюмлар 3 гуруҳга бўлинади (2.1-жадвал): 2.1-жадвал Деворбоп сопол буюмларнинг самарадорлигига кўра синфларга бўлиниши Самарадорлик даражаси Ўртача зичлиги, кг/м 3 ғиштлар сопол тошлар Оддий пишиқ ғишт 1600 дан юқори - Шартли-самарадор 1400-1600 1450-1600 Самарадор 140 гача 1450 гача Самарадор сопол буюмларнинг ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги оддий пишиқ ғиштдан кичик. Уларнинг мустаҳкамлиги етарли даражада бўлиб, ўлчамлари оддий пишиқ ғиштдан катта. Самарадор сопол буюмларни ишлатиш деворбоп қурилмаларнинг қалинлиги ва массасини, сопол ашё ва қурилиш қоришмаларининг сарфини камайтириш ва қурилишни таннархини арзонлаштириш имкониятларини беради. Деворбоп сопол буюмлар ўзининг ғоваклиги билан характерланади. Уларнинг сув шимувчанлиги буюмларнинг тури ва маркасига қараб 6-8% дан кам бўлмаслиги керак. Сув шимувчанлиги бундан паст бўлган сопол ашёларнинг ғоваклиги етарли бўлмайди, иссиқ ўтказувчанлиги катта бўлади ва у қоришма билан яхши ёпишмайди. Деворбоп сопол ашёларнинг совуққа чидамлилиги 15 даврдан (енгил ғовак ғишт учун 10 даврдан) кам бўлмаслиги керак.  Деворбоп керамик буюмлар. Оддий ғишт тегишли ўлчамлардаги тўғри бурчакли параллелепипед кўринишидаги сунъий тош бўлиб, енгил суюқланадиган лойдан қолипга қуйиш, қуритиш ва пишириш йўли билан тайёрланади. Ғишт пластик ва ярим қуруқ усулда тайёрланади. Пластик усулда 18-25% миқдорида сув қўшилади. Тайёр лой лентали прессга узатилади. У дастлаб пресснинг қабул қилувчи қутисига тушади, кейин цилиндрик шнекнинг ўқи бўйлаб мундштукнинг чиқиш тешигига томон йўналади. Сўрилаётган лой зичлашиб, мундштук тешигидан тўртбурчаклик брусга ўхшаб чиқади. Бу ерда у кесадиган қурилманинг ингичка пўлат симлари ёрдамида кундалигича кесилиб, талаб қилинган қалинликдаги ғиштлар ҳосил бўлади. Хом ғишт асосан сушилкаларда 90 0 C гача ҳароратда, баъзи ҳолатларда табиий шароитда қуритилади. Қуриш учун сушилкада 2-3 сутка вақт сарфланса, табиий шароитда кўп вақт кетади (ёз фаслидан ташқари). Пишириш даврида тошдек қаттиқ сопол ҳосил бўлади. Кейинги даврда буюм аста секин совийди. Ғишт пишириладиган хумдонлар даврий ёки узлуксиз ишлайди. Узлуксиз ишлайдиган хумдонлар ҳалқасимон ва туппелсимон бўлади. Ҳалқасимон хумдонда пишириладиган материал бир жойда терилиб туради, олов ёниб турган зона эса сурилади. Туннелсимон (узунлиги 60-150м, кўндаланг кесими 3.5-5.5 м) хумдонларда эса жараён аксинча давом этади. Бундай хумдонлар тежамли ҳисобланади. Пластик усулдан фарқли ўлароқ, ярим қуруқ усулда қуритилган ва туйилган гил аралаштирилиб, 8-12%гача намланади. Хом ғишт махсус прессларда 15 МПа гача босим билан прессланади. Афзалликлари: унча майин бўлмаган лойдан ҳам хом ғишт тайёрлаб бўлади, натижада корхонанинг хом ашё базаси кенгаяди; сув кам сарф бўлади, намлиги пастлиги учун хом ғишт тез қурийди, ёнилғи сарфи камаяди. Камчилиги: пресснинг тузилиши анча мураккаб, ғиштнинг зичлиги катта. Ғишт тўғри тўрт бурчаклик, параллелепипед шаклида, қовурғалари тўғри ва юзалари текис бўлиши лозим; ўлчамлари 250х120х65 мм. Четга чиқишлар (кириши ҳодисаси бўлганлиги учун) узунлигига +5 мм, энига +4 мм, қалинлигига +3 мм. Қинғир-қийшиқлар ён юзига кўпи билан 4 мм, сиртига - 5мм. Мустаҳкамлик чегараси бўйича ғишт беш маркага бўлинади: 200,150,125,100 ва 75. Сув шимувчанлиги камида 8%, зичлиги 1700-1900 кг/м 3 . Совуққа чидамлилиги 15 циклни ташкил қилади. Ғиштдан бинолар ва саноат иншоотларининг ташқи, ички деворлари, устунлари ва бошқа конструкциялар тикланади. Ғишт қимматбаҳо материал бўлганлиги учун, уни эҳтиёт қилиб ташиш ва тежаб-тергаб ишлатиш керак. Оддий керамик ғиштдан ташқари унинг самарали турлари ҳам ишлаб чиқарилади. Булар енгил бинокорлик ғишти, тешикли ғишт, ичи ковак ғишт, ичи ковак деворбоп блоклардир. Керамик буюмларнинг яна бир энг муҳим тури бу керамзит шағалдир. Бу ашё асосан бетонлар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Шағал доналарининг йирик-майдалиги жиҳатидан уч фракцияга ажратилади: 5- 10мм, 10-20 мм, 2040мм. Фракциянинг зичлигига кўра улар маркаларга бўлинади: 250-600 гача (мос равишда мустаҳкамлиги 6-30 кгк/см 2 ). Мустаҳкамлиги юқори конструктив енгил бетонлар учун 800 ва 1000 маркали шағал ҳам тайёрлаш мумкин. Совуққа чидамлилиги 15 циклгача боради. Шағал доналари думалоқ, сирти эриб сайқаланган, синиғи майда ғовакли- ковакли бўлади, намлиги 20% дан ошмаслиги керак. Хом ашё сифатида печкада тез қиздирилганида ва пиширилганида букадиган (кўпчийдиган) осон суюқланувчи гиллар ва гилли сланецлар ишлатилади. Букиш коэффифиценти 4 дан кам пишириш ҳарорати 1050...1300 0 С дан ортиқ бўлмаслиги керак. Пластик ҳолдаги гил яхшироқ кўпчийди. Керамзит тайёрлаш технологик процесси гилни тайёрлаш, доналаштириш, қиздириш, пишириш, совитишдан иборатдир. Гилли черепица лойдан қолипга қуйилган, сўнгра пиширилган тўғри бурчакли плиткалар ёки новлар кўринишидаги қурилиш материалидир. У билан том ёпилади. Арзонлиги, чидамлилиги ва меъморий сифатлари жиҳатдан бошқа томбоп материаллардан қолишмайди. Штампланган черепица, кўп навли тасмасимон черепица, тасмасимон ясси черепица ва том ўркачига ёпиладиган новсимон черепица кўп ишлатилади. Кошинлаш материаллари ҳам керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси асосида тайёрланади. Кошинлаш материаллари нам ўтказмайдиган бўлиши ва деворнинг асосий материалига нам ўтишига йўл қўймаслиги, совуққа бардош бера олиши (25 цикл) мустаҳкам бўлиши ва деворларга осонликча қопланадиган бўлиши зарур. Плиткаларни тайёрлашда қолипдаги лой яхшилаб зичлаштирилади (пўлат қолипларда 14-16 МПа босимда прессланади). Сўнгра плиткалар тўғрилайдиган машинага ўтади ва конвейер сушилкага узатилади. Махсус автоматларда сирланади ва печь (горн)ларда пиширилади. Деворлар сиртларига қоплаш (кошинлаш) учун ишлатиладиган материалларнинг асосий турлари булар кошинлаш ғиштлари, блоклари ва кошинлаш плиткаларидан иборат. Фасадни плиталар билан кошинлаш асосан деворларни қуриш вақтида амалга оширилади. Уларнинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкин (240х140х15 мм; 120х65х6 мм). Гилам нусха керамикалар ранг-баранг юпқа плиткалардан иборат бўлиб, коғозга ёпиштириб ишлатилади ва гиламга ўхшаб туради. Плиткалар 46х46х4; 23х23х3; 48х48х4; 48х23х4; 20х20х2мм ўлчамларда чиқарилади. Биноларнинг ички сиртларини кошинлашда ишлатиладиган материаллар совуққа бардошли бўлиши шарт эмас. Уларнинг ўлчами аниқ, шакли мунтазам ва ранги бир текисда бўлиши керак. Сув шимимайдиган, ўтга чидамли, етарлича мустаҳкам бўлиши зарур. Шакли тўғри тўртбурчак, квадрат ёки бошқача бўлиши мумкин. Плиткалар юзининг қинғир- қийшиқлиги биринчи сортда энг кўпи билан 1,0 мм бўлишига йўл қўйилади. Сув шимувчанлиги 16% дан ортмаслиги керак. Полбоп керамик плиткалар бундан ташқари зарбга чидайдиган ва ейилмайдиган бўлиши зарур. Улар икки турга бўлинади: керамика плиткалари ва кошинлар (нақшли плиткалар). Бу плиткаларнинг 15 хили ишлаб чиқарилади. Плиткаларнинг сув шимувчанлиги 4 % дан ошмайди, ейилувчанлиги 0.25 г/ см 2 . Керамик материалларнинг канализация учун мўлжалланган сопол қувурлар, санитария-техника буюмлари каби турлари ҳам мавжуд. Қувурлар диаметри 150-600 мм. гача, сополи зич, зарралари уюшиб кетган, сирти ва ичи сирланган бўлади. Булар ўтга чидамли ёки қийин эрийдиган пластик лойдан шамот қўшиб (баъзан кварц қуми) махсус прессларда тайёрланади. Қувурлар 2 ат гидравлик босимга бардош беради. Санитария-техника буюмлари фаянсли (унитаз, умивальник) чинни ва ярим чинни гуруҳларга бўлинади. Булар аъло сифатли хом ашёдан тайёрланади. Керамикадан ўтга чидамли материаллар ҳам тайёрланади. Булар динас, шамот, магнезитли, доломитли, хромли каби буюмлардир. Ўтга чидамли материаллар юқори (100-1750 0 С) ҳарорат таъсирига бўладиган конструкцияларни қуриш учун ишлатилади. Йўл учун ғишт. Йўл қурилишида ишлатиладиган ғиштлар қийин эрийдиган гилтупроқдан эригунча пишириш йўли билан олинади. Йўл учун ишлатиладиган ғиштнинг ўлчамлари 220х110х65 ёки 220х110х75 мм, маркаси 400, 600, 1000, сув шимувчанлиги 2-6%, совуққа чидамлилиги 50-100. Бундай ғиштлар йўллар, йўлакларни қоплашда, саноат биноларининг поллари учун ишлатилади. Республикамиз қурилишларида енгил бетон тайёрлаш учун керак бўлган ғовак тўлдирувчиларга бўлган талаблар катта. Бу борада ҳам республикада керамзит, аглопорит ишлаб-чиқарадиган корхоналар бўлиб, улар қурилишни керакли маҳсулот билан таъминлаб келмоқда. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун республикамизда хом ашё базаси етарли даражада бўлиб, булар ҳар хил тупроқлар, лёсслар, бентонитлар ва бошқа маҳаллий табиий тоғ жинсларидир. Шу билан бир қаторда, саноат чиқиндиларини хом ашё сифатида ишлатишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Республикамиздаги бир қатор металлургия ва энергетика корхоналарининг чиқиндилари – шлаклар, кукунлар хом ашё ва қўшимчалар сифатида сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида кенг ишлатилмоқда. Шундай қилиб, мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикасида сопол ашёлар ва буюмлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. Хулоса Оддий сувоқ. Бундай сувоқ андава билан сувалади. Андава ўлчамлари кичик бўлгани учун сувалган сатҳ унча текис чиқмайди. Бундай сувоқ корхона, омборхона шунингдек, вақтинча қўрилган бино ва саноат иншоотларини сувашда қўлланилади. Текис сувоқ. Бу сувоқ газчўп билан бажарилгани учун сифатлироқ чиқади. Ундан турар жой ва жамоат биноларини, коридорларни, ўқув хоналари ва бошқа хил хоналарни пардозлашда фойдаланилади. Юқори сифатли сувоқ. Бунда маяклар, яъни нишонлар бўйича сувалади. Бундай сувоқ, асосан, девор ва шипларнинг катъий вертикал ва горизонтал бўлиши талаб этилган ҳолларда, чунончи, театрлар, турар жой бинолари, клублар, маданият саройлари, музейлар, кинотеатрлар, санаторийлар, виставка заллари ва турли биноларннинг фасадларини пардозлашда қўлланилади. Суваш ишларини яхши сифатли бажариш, иш унумини ошириши ва иш муддатини қисқартириш мақсадида турли машиналардан фойдаланилади - қоришма тайёрлаш, уни ташиш ва чаплаш, юзаларни сувашга тайёрлаш ва шу каби бошқа сермеҳнат ишлар машиналар ёрдамида бажарилади. Бироқ ҳозирги вақтда сувоқ ишларини батамом механизациялаштиришга эришилмаган. Масалан, резги тахта, рейка қоқиш, қоришмани текислаш ва нишонлар ўрнатиш, юқори сифатли сувоқни ишқалаш каби ишлар қўлда бажарилади. Қуруқ усулда сувашдаги ишларнинг деярли барчаси механизациялаштирилмаган. Адабиётлар 1. Қосимов Э. К. Қурилиш материаллари. Тошкент: Ўқитувчи 2004. 2. Горчаков Г.И., Боженов Ю.М. Строительные материалы М.: Стройиздат. 1986. 3. Горчаков Г.И. Строительные материалы. М.: Стройиздат. 1981. 4. Комар А.Г. Строительные материалы и изделия. М.: Высщая школа. 1983. 5. Домакеев А.Г. Строительные материалы. М.: Высшая школа. 1989. 6. Болдырев А.С. Строительные материалы. Справочник М.: Стройиздат. 1989.