logo

Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг

Yuklangan vaqt:

30.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

205.5 KB
« Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи » МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ 1 Мазкур битирув малакавий иш “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий иш таълими ва амалиётини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида (2010) бажарилган. Лойиҳа Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ижтимоий иш сектори Миллий жамоа аъзолари томонидан, Абдулла Қодирий номли Тошкент Давлат Маданият Институти, Фарғона Давлат Университети, Республика болалар ижтимоий мослашуви Маркази билан ҳамкорликда ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, БМТ ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда. 2 Мавзу: Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи Режа Кириш I боб. Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши 1.1. Ижтимоий ишнинг тарихий ривожланиш босқичлари 1.2. Ижтимоий иш назариясининг ривожланиш тарихи ва методлари II боб. Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари 2.1. Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши 2.2. Ижтимоий ишнинг фан сифатида ўқитилиши Хулоса Тавсиялар Фойдаланилган адабиётлар 3 Кириш Мавзунинг долзарблиги Ижтимоий-маънавий ҳаётни тубдан ислоҳ қилиш, эркин. Ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлида, энг аввало жамиятдаги ижтимоий тадбиркорликни қарор топтириш давлатимизнинг устивор вазифаларидан саналади. Ижтимоий маданиятнинг негизи бўлмиш оила, маҳалла, ёшлар тарбиясининг қай тарзда олиб борилиши, бутун мамлакат ижтимоий-маънавий муҳити, ахлоқий- руҳий қиёфаси бевосита жамиятимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг кйфияти, руҳияти билан бирга бевосита ижтимоий тараққиётга бўлган муносабатини ҳам белгилайди. Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсоният томонидан яратилаётган барча нарсалар ривожлантирилишини талаб этмоқда. Ижтимоий соҳада ҳам бу долзарб вазифа сифатида баҳоланмоқда. Шундай долзарб йўналишлардан бири – ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларни корига яровчи, улар билан фаол иш юритувчи, ижтимоий иш ходимининг касбий фаолияти зарурий фаолият сифатида кўзга ташланмоқда. Чет элларда ижтимоий иш фаолият тури сифатида юзага чиққанига бир асрдан ошди ва уларга мутахассислар тайёрлашни, қатор ўқув юртлари амалга оширмоқдалар. Ижтимоий иш йўналишининг мамлакатимизга кириб келганига ҳали кўп вақт бўлмасада, қатор ижобий ишлар амалга оширилди ва дастлабки натижалар кўзга ташлана бошлади. Президентимиз таъкидлаганидек:-“Ўзбекистон дастлабки бозор муносабатларига ўтиш босқичида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўлидан борган бўлса, хозирги вақтда эса мухтож бўлган оилаларга ёрдам кўрсатишга урғу берилмоқда” 1 . Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ишлар тамоман ўзгача тус олган бўлиб, аниқ дастурлар ва аниқ мақсадли лойиҳалар асосида амалга оширилмоқда. Мақсад ва вазифалари Олдинга қўйилган мақсадни амалий жиҳатдан амалга оширишдан аввал унинг вазифалари ва бажариладиган ишлар мажмуаси, дастури аниқланиб олинади. Чунки аниқ мақсад йўлида бажариладиган иш ўзининг тез орада ижобий натижасини беради. Қуйидаги битирув малакавий ишнинг асосий мақсади ҳам аниқ бўлиб, республикамизда бугунги кунда долзарб бўлган ижтимоий 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. Т. “Ўзбекистон” 1997 4 соҳани ривожланиши ва ижтимоий иш соҳасини мутахассисларини халқаро талабга жавоб берадиган даражада тайёрлаш асосий мақад ва вазифа қилиб белгиланди. Долзарб бўлган соҳа бўлиши ижтимоий иш соҳасини тарихига назар ташлаш, бу борадаги ишларни амалга оширишда республикамиздаги бажарилаётган ишлар ва уларнинг ривожланиши, тадқиқот натижаларини ташкил этади. Ижтимоий соҳа масаласи бугунги кунда мустақил давлатнинг ижтимоий-маънавий тараққиётидаги энг устивор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Президентимиз И.А.Каримовнинг таъбири билан айтганда, ижтимоий соҳага, яъни фуқароларимизнинг кучли ижтимоий муҳофазасига муносабат жамиятимиз маънавий юксалишининг ўлчов мезони сифатида хизмат қилиши лозим. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб мақсад ва вазифани белгилаш қуйидагича белгиланди: - фуқароларни ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўринларини белгилашда ижтимоий хизмат воситасидан фойдаланиш; - ижтимоий хизмат ходимларининг психологик, социологик омилларини, оилалар, ёрдамга мухтожлар билан ишлаш муносабатларидаги барча масалаларни изоҳлаш орқали аниқ мақсадга эришиш; - ижтимоий ишчи ходимнинг фаоллигини оширишда, юзага келган муаммоларни ҳал этишда, уларнинг ижобий фаолиятларини ҳисобга олиш ва ёндошиш. Юқоридаги мақсад ва вазифалар ижтимоий иш ходимларининг ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўринларини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши табиийдир. Зеро тадқиқотнинг асл мақсади ҳам шундан иборатдир. Тадқиқотнинг услуб ва йўллари Барча жараёнларда бўлганидек ушбу тадқиқот ишининг олиб бориш жараёнида аниқ мақсадга эришиш учун бажариладиган ишини услуб ва йўлларини ишлаб чиқишни тақазо этади. Бунинг амалга ошириш учун аввало мавзунинг гнезиси, яъни келиб чиқиши ва ривожланиши, иш жараёнини чуқур таҳлил қилишлик, унинг методик ва услубий томонларини аниқ ёритишлик мақсадга мувофиқдир. 5 Ушбу тадқиқот ишини ижобий ҳал қилишда, мавзуни аниқ ёритишда қуйидаги услуб ва йўллар асос қилиб олиниши мақсадга мувофиқ деб топилди. 1. Жамиятда ижтимоий соҳаларнинг ўрнини очиб бериш, оилада ва ёрдамга мухтож инсонлар билан ишлашда, ижтимоий асосга эга бўлган яхлит тузилмани шаклнатиришда ижтимоий иш ходимининг фаоллигини ошириш. 2. Ижтимоий иш ходимининг жамиятда ва халқимиз турмуш тарзида, унинг ўрнини белгилаш ва бажарадиган вазифасини ижобий ҳал қилиш учун имкониятлар яратиб бериш. 3. Ижтимоий ишчи касбининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш орқали аниқ мақсад йўлида иш олиб боришига шароит яратиб бериш. 4. Бугунги бозор муносабатларига ўтишда фуқароларни ижтимоий ҳимоясини, оила ва болалар ҳимоясини, ёрдамга муҳтожларни ижтимоий ҳимоясини аниқ мезонлар орқали белгилашда ижтимоий иш ходимининг мажбуриятларини таҳлил қилиб бериш. Юқорида қайд қилинган фикрлар доирасида тадқиқот ишини олиб боришнинг услуб ва йўллари, назарий, илмий жиҳатдан аниқ белгилаб аниқ олинса ижтимоий иш ходимининг жамиятдаги ўрнини белгилаб беришда аниқ мақсадга эришилади. Республикамизда олиб борилаётган ана шу йўлдаги эзгу ишлар фақат шунга қаратилгандир. Илмий фараз Барча бажариладиган ишларни бошланиш жараёнида бош мавзуни амалга ошириш борасида мақсад ва вазифалар ётади, шу мақсадларни қандай амалга ошириш ва унинг бор натижасини асослаш зарур бўлади. Ушбу битирув малакавий ишнинг бажаришни аниқ режаси асосида, аниқ натижага етиш учун тадқиқот ўтказадиган аниқ жойнинг ўрни бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиқиб ўзим ишлайдиган Риштон тумани халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комиссияси фаолият олиб борадиган марказни аниқ жой қилиб белгиладим. Чунки бугунги кунда ярим етим ёки чин етим болаларни ҳоҳловчи оилаларга олиб бериш, бу 6 борада амалга ошириладиган ишларни аниқ хужжатлар, қонун асосида амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу барча жараёнларни инобатга олиб, ушбу мақсадда бажариладиган ишларни айнан шу ерда туман халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комиссияси марказида бажариш. Замон талабига жавоб берувчи, ижтимоий иш ходимининг мажбуриятларини, ижтимоий ҳаётдаги вазифаларини аниқлаш борасида амалга ошириладиган ишларни мақсадга мувофиқ деб топилди. Бажариладиган ишларнинг аниқ режаларини тузиш, йўл- йўриқларни ўрганиш, ижтимоий иш жараёнида оилаларни ўрганиш, фарзандликка олувчилар билан суҳбат ўтказиш сингари ижтимоий- педагогик фаолликка асосланган тажрибалардан фойдаланиш борасида аниқ тадбирларни ташкил қилиш. Ҳар бир тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрган ҳолда юқори савияда ўтказиш, муҳим вазифа деб қаралди. Мавзунинг кириш қисмига хулоса шуки, бугунги ижтимоий ҳаётнинг муҳим жараёнларида ижтимоий ишчи касбининг фаолиятини илмий-назарий таҳлил этиш бош вазифа сифатида қабул қилинди ва ўрганилди. 7 I Боб Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши Ижтимоий иш алоҳида аҳамиятга эга бўлган фаолият туридир. Чункт у турли тоифадаги ижтимоий ҳимояга мухтож қатлам аъзоларига хизмат кўрсатишга қаратилган. Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида, ҳар бир касб сингари махсус билимга ва умумий ҳамда махсус тайёргарлик натижасида инсон томонидан эгалланган кўникмалар мажмуасига эга бўлинишини талаб этади. Касбий фаолият сифатида ижтимоий иш 3 та соҳани ўз ичига олади: 1) ижтимоий иш шахс ва оила даражасида; 2) турли туркумга эга бўлган (ёши, жинси, қизиқишлари жиҳатидан) гуруҳ билан ижтимоий иш; 3) ижтимоий иш жамоатчилик орасида, турар жойида. Ижтимоий иш шахс ва оила даражасида қуйидагича мазмун ва моҳиятга эга: Индивидуал ишнинг асосий мақсади, индивиднинг ижтимоий мослашуви ва реаблитацияси, уни ўраб турган жамоатчилик орасида можороли вазиятларни ҳал қилишдан иборатдир. Масалан, боланинг оила таркибида жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ўсиши ота-оналарнинг ижтимоий-мадний мавқеи ҳамда моддий таъминланганлигига, уларнинг етарли даражада диққат-эътиборини ажрата олишлари борасидаги имкониятларига, таълим муассасаларининг жойлашуви (яқиг ва узоқ), мазкур оила қаерда яшаётганлигига боғлиқдир. Санаб ўтилган барча вазиятларда бола ва уларнинг ота-оналарига қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланишларида доимо малакали мутахассис ёрдамига эҳтиёж сезилади. Ижтимоий ходим қийинчиликларни аниқлаш, оила ва индивидга ижтимоий ресурслар манбаига мурожаат қилиш учун маслаҳатлар бериши ва тегишли жойлар томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари ташкиллаштирилишида ёрдам бериши мумкин. 8 Турли туркумга эга бўлган (ёши, жинси, қизиқишлари жиҳатидан) гуруҳ билан ижтимоий иш олиб бориш қуйидагича таърифланади: Ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватланишига мухтож бўлган гуруҳлар қуйидаги тавсифлар асосида таснифланиши мумкин: а) ёши жиҳатидан (болалар, ёшлар, қариялар); б) жинси жиҳатидан; с) ўхшаш муаммолари билан (конфессионал, ёлғиз ота ёкин оналар уюшмаси, собиқ алкоголик ва норкаманлар гуруҳи ёки бошқалар). Кўпинча ижтимоий ходимларга ноахлоқий ёки киминал характерга эга бўлган гуруҳлар (болалар ёки вояга етмаганлар жиноятчилиги, дайдилик, уюштирилган фохишабозлик, ноахлоқий йўналишга эга бўлган гуруҳлар ва ҳакозо) билан ишлашга тўғри келади. Ижтимоий иш жамоатчилик орасида, турар жойда амалга оширилишининг мазмун моҳияти қуйидагича: Ижтимоий ходимнинг алоҳида эътиборга молик фаолият соҳаларидан бу яшаш жойида, жамоатчилик орасида хизмат кўрсатишдан иборатдир. У ижтимоий хизмат лар тизимининг кенгайтирилиши, жамоатчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, яшаш жойининг ўзида илиқ ва ммувофаққиятли ижтимоий- психологик иқлимнинг яратилиши, шунингдек, турли кўринишдаги локал ташаббуслар асосида ёрдам гуруҳларини ташкиллаштиришга йўналтирилган. Бу соҳада Ўзбекистонга хос бўлган маҳалла каби махсус жамоатчилик тузилмасининг кенг имконият ва қадриятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, ижтимоий ишнинг касбий фаолият тури сифатида унинг мооҳиятини қуйидагича белгилаш мумкин. Бу индивид, оила ва гуруҳларга уларнинг ижтимоий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда баркамол тарзда ижтимой жиҳатдан ўзлигини намоён этишда тўсқинлик қилувчи жисмоний, руҳий, ақлий, ижтимоий ва бошқа камчиликларни бартараф этиши ёки компенсация қилиш мақсадидаги кўрсатиладиган ёрдамдир. Ижтимоий иш кенг маънода ижтимоий кўмакнинг ўзига хос модели бўлиб, маълум бир тарихий даврда жамият аъзолари томонидан ижтимоий, сиёсий ва маданий тараққиёт хусусиятларига мос равишда амалга оширилди. Тор маънода ижтимоий иш ижтимоий заруриятга эга бўлган фаолият бўлиб, инсонларнинг, 9 ижтимоий иш, ижтимоий гуруҳларнинг шахсий ва ижтимоий қийинчиликларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган касбий фаолиятдир. “Ижтимоий иш” – бутун дунёда қабул қилинган тушунча бўлиб, одамларнинг бир-бирларига инсоний муносабатларини, инсоннинг жамиятга мувофаққиятсиз мослашганлигини енгиллаштиришга йўналирилган фаолиятни англатади. Ижтимоий ишнинг энг умумий таърифи – индивид, гуруҳ ёки ҳамжамиятнинг индивиднинг ҳаётида ижобий ўзгаришларни юзага келтиришга йўналирилган касбий фаолиятдир. “Ижтимоий иш” – бутун дунёда қабул қилинган тушунча бўлиб, одамларнинг бир-бирларига инсоний муносабатларини, инсоннинг жамиятга мувофаққиятсиз мослашганлигини енгиллаштиришга йўналтирилган фаолиятни англатади. Ижтимоий ишнинг енг умумий таърифи – индивид, гуруҳ ёки ҳамжамиятнинг индивиднинг ҳаётида ижобий ўзгаришларни юзага келтиришга йўналтирилган касбий фаолиятдир. Буюк Британия ижтимоий иш ходимлари Ассоциацияси ижтимоий ишга қуйидагича таъриф беради: ижтимоий иш – масъулиятли касбий фаолият бўлиб, шахсларга, жамоаларга ўзларига таъсир қилаётган шахсий, ижтимоий ва ҳодисавий қийинчликларни аниқлашга кўмаклашади. 2002 йилда Женевада ижтимоий иш ходимларининг йиллик учрашувида қуйидаги таъриф қабул қилинган эди: ижтимоий иш касби ижтимоий ўзгаришларга, инсонлараро муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилишга, шунингдек, имкониятларни тақсимлаш ва одамларнинг турмуш фаровонлигини оширишларига кўмаклашади. Инсон хулқ-атвори ва ижтимоий тизим назариясини қўллаган ҳолда, ижтимоий иш одамлар қаерда атрофдагилар билан муносабатга киришаётган бўлса, ўша жойда пайдо бўлади. Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат тамойиллари ҳисобланади. Билим, қадриятлар ва кўникмалар ижтимоий ишнинг асоси ҳисобланади. Улар тайёрлаш жараёнида катта аҳамиятга эга бўлган вазифаларни бажаради ва амалиётда ҳам ана шу даражада акс этади. Ижтимоий иш доимий хавф ва тасодифий қийинчиликларга эга бўлиб, кайфиятнинг бузилишига олиб келувчи натижаларнинг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи кўрсатгич сифатида ҳам хизмат қилади. Бу тарзда натижалар, албатта, билим, қадрият ва 10 кўникмаларнинг эгалланишидаги етишмовчилик ёки камчиликлар ҳамда уларни қўллай олишга нисбатан мойилликнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиши мумкин. Ижтимоий ишдаги компонентликнинг асосий тамойиллари қуйидагича таърифланади: Ижтимоий ишнинг фаолият тури сифатида ривожланиши тарихига назар солсак, ижтимоий ишнинг юзага келишининг тарихий шарт-шароитлари борасида фикр юритиш зарур бўлади. Бу борада Ғарбий Европа ва Америкада ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши, ХХ асрда ижтимоий ишнинг ривожланиши, АҚШда ижтимоий ҳимоя тизими, Европа ижтимоий таъминот тизими, Россияда ижтимоий иш ҳақида алоҳида тушунчага эга бўлишликни тақазо этади. Фаолият тури сифатида ижтимоий ишнинг юзага келишини тарихий сабаблари ҳам ўзининг алоҳида мазмунига эга давр саналади. Ижтимоий ҳодиса сифатида ижтимоий иш инсон ва жамият тараққиётининг илк босқичларига бориб тақалади. Табиий-руҳий шижоатда, ўзини боқа олмайдиганларга ғамхўрлик қилишда ифодаланган ижтимоий ёрдамнинг илк кўринишлари ҳар хил жамиятлар, шаклланган анъаналар учун хосдир. Қадимги Мисрда ибодатхоналарда диний ёрдамлар берилган, оч кишиларга нон бепул тарқатилган. Қадимги грецияда, сўнгра Қадимги Римда ночорлашган қатлам орасида нон, кийим, пул тарқатишда акс этган филонтропия ғояси ривожланди. Қадимги славянларда турли анъанавий белгилар билан диний қўллаб-қувватлаш, уруғ, оила, аҳоли доирасида ижтимоий уруғдошлик, шунингдек, хўжалик ёрдами, ўзаро ёрдам ва ҳимоя, ижтимоий ҳимоянинг асосий шакллари бўлган. Шарқда ижтимоий ёрдамнинг жамовий тузилмаси ва ўзига хос механизма юзага келди. Ҳар бир киши ўзи мансуб бўлган анъанавий тузилмалар ҳимояси остида бўлиши унинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бу тузилмалар ўз аъзоларини қўллаб- қувватлайдиган оила ва жамоадан иборат бўлади. Жумладан, Ўрта Қадриятлар Билим Кўникмалар 11 Осиё худудидаги қадимги жамоа тарбия, ишга жойлаштириш, бўш вақтни ўтказиш сингари муаммоларнинг катта қисмини ҳал қилади ва шахс, оила, гуруҳ даражасида ижтимоий қўллаб-қувватлайдиган ўзига хос жамоавий марказ ҳисобланар эди. Муқаддас “Авесто” китоби ижтимоий тадбирлар тизими ҳақида фикр юритиши имконини берадиган биринчи ёзма манба ҳисобланади. Унда зрдуштийлик динини қабул қилган давлатларнинг тузилмаси ва ижтимоий сиёсати ҳақида маълумотлар бор. Мақсадли ёрдам кўрсатиш усули сифатида хуфия оддий фуқаролар учун ўзини тутишнинг характерли анъанавий қоидалари ҳисобланган, руҳонийлар ва диний ташкилотлар зиммасига эса ижтимоий хизматлар қўллаб-қувватлаш, ёрдам кўрсатиш, хайрия тадбирларини ўтказиш юкланган. Ҳукмдорлар, бой фуқаролар, ибодатхоналар хайрия тушликларини уюштирган ҳамда фақир ва ночор ҳамюртларига хайр-эҳсонлар тарқтган. Жамоаларда умумий жамоавий жамғарма ҳисобидан мухтож оилалар моддий қўллаб-қувватланган. Юқоридаги далиллардан кўринадики ижтимоий иш касби ривожланишнинг ўзига хос тарихига эга бўлиб, инсонларга ёрдам бериш ҳар бир даврнинг зарурий эҳтиёжига йўналганлигидан далолат беради. 1.1. Ижтимоий ишнинг тарихий ривожланиш босқичлари Ижтимоий иш фаолият тури сифатида жуда кўп босқичларни босиб ўтди ва ер куррасида турлича кўринишлар билан намоён бўлганлигини биз манбалар орқали ўрганамиз. Мусулмон оламида ижтимоий иш ўзига хос мазмун моҳиятига эга бўлиб, унинг кўринишлари диний маданиятимизга боғланган ҳолда амалга оширилиб келинган. Ўрта Осиё халқлари тарихидаги мусулмончилик даври руҳонийларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини давом эттирди ва бойитди. Масиждларга ҳамда ижтимоий-диний ҳамжамиятларга ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва кўмак бериш вазифалари юкланди. Ижтимоий ёрдам турлари якка тартибдаги жамоавий шаклларга эга бўлиб, ҳар кимнинг Ислом дининг асосий фарзларини бажариши якка тртибдаги ёрдамнинг энг катта тарқалган шакли ҳисобланган. Хайр-эҳсон тарқатиш, мухтожларга моддий ёрдам бриш шулар жумласидандир. Ҳашар – жамоа ёрдами, хайр-эҳсон тарқатиш, тиббий кўмак, махсус бепул касалхоналрни ташкил этиш жаоавий 12 ёрдам шакллари орасида энг кенг тарқалган тури ҳисобланган. Улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳам юқоридаги барча кўринишларни кенг маънода амалга оширганлиги манбалар орқали бизгача етиб келганлигини гувоҳи бўламиз. Ёрдам беришга интилиш инсонга хос фазилат эканини қайд этиш зарур. Инсоннинг диний бурчи, мухтожларга инсонпарварлик хизматлари кўрсатиш тизими сифатида ижтимоий ёрдам ва ҳайрия барча жаҳон динларининг асосида ётади. Христиан дини тарқалиши билан ижтимоий масалаларга доир норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 347-йилда Сардукий бош черковида (рим империяси чегарасида) фақирлар, етимлар, бевалар ва мусофирларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўн иккита қоида қабул қилинди. Россияда император Пётр I даврида биринчи етимхоналар пайдо бўлди, жамиятга давлат томонидан фақирларни ажратиш ва ҳар бир алоҳида тоифа бўйича ғамхўрлик кўрсатиш бўйича чоралар қабул қилиш юкланди. Ғарбий европа мамлакатларида XVI-XVII асрларда ижтимоий ёрдам давлат тизими расмийлаштирилиши давлат ролининг ошиши ва айни бир вақтда христиан черкови фаоллигининг пасайиши билан изоҳланади. Жумладан, 1529 йилда Германияда ночорларга ёрдам тўғрисида Гамбург устави, 1682 йилда эса давлат таъминоти чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон қабул қилинади. Англияда 1531 йилда ночорларга ёрдам бериш тўғрисида қонун қабул қилинади. 1572 йилда фақирларга ёрдам кўрстиш учун умуммиллий солиқ жорий этилади. 1601 йилда Англияда қабул қилинган камбағаллик тўғрисидаги қонунда муҳтожларга молиявий ёрдам беришга урғу берилади. Бу қонун мазкур соҳада қонунчиликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилди ва ҳукуматнинг инсон эҳтиёжлари учун жавобгарлиги шаклланишида бурилиш ясади. Фаолият тури ва ксб тури сифатида ижтимоий иш келиб чиқишининг тарихий доираларини у ёки бу даражада аниқров белгилаб олиш мумкин. Жумладан, кўпчилик тадқиқотчилар уни саноат ривожланган бошланғич даврга киритмоқда. XVIII аср охири XIX аср бошида Европа ва америка мамлакатлари саноатида туб бурилиш даври бошланиб, ишлаб чиқариш техник жиҳатдан такомиллашибгина қолмай, балки ижтимоий муаммоларнинг кескинлашувига, ижтимоий табақалашувнинг кучайишига, 13 жиноятчилик ва ишсизликнинг ўсишига олиб келди. Бу эса ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди. Ижтимоий иш ривожланишида уч босқични ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи босқич ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши билан ифодаланади. Иккинчи босқич ХХ асрда шимолий америка ва европада ижтимоий иш касбининг ижтимоий институтга айланиши билан ифодаланади. Учинчи босқич ижтимоий ишнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиши билан ифодаланади. Ғарбий европа ва америкада ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши. XIX асрда ижтимоий ишнинг касб турига айланиши европа мамлакатларининг тез саноатлашиши ва урбанизация туфайли ижтимоий муаммоларнинг кескинлашувидан ташвишга тушган филонтропик жамиятлар фаолиятига бориб тақалади. Одамлар хеч бир махсус тайёргарликсиз хайрия билан шуғулланганлар. XIX асрнинг биринчи ярмидаёқ бу соҳада диний арбоблар ва хусусий шахслар билан ҳамкорликда ижтимоий муаммоларни юмшатишга интилган кучли ижтимоий ташкилотлар пайдо бўла бошлади. 1866 йилда Стокгольмда ҳомийлик ижтимоий уюшмаси ташкил этилди. 1869 йилда Лондонда кўрсатилаётган ёрдамни мувофиқлаштирувчи ҳайрия жамияти ташкил этилди. Германияда ишчиларнинг аҳволи кескин ночорлашиши натижасида давлат ижтимоий таъминотига эҳтиёж пайдо бўлади, чунки черковлар ва хусусий ҳайрия муассасалари ижтимоий соҳани ресурслари билан таъминлашда юзага келган муаммоларга бас келолмай қолди. 1880 йилда мухтожларга ёрдам кўрсатиш бўйича германия конгресси ташаббуси билан ночорлар ҳақида ғмахўрлик қилувчи Германия хайрия иттифоқига аос солинди. Бундай ташкилотлар жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам ташкил этилди. АҚШда ижтимоий ишнинг касбга айланиши муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш ортишига олиб келди. Диний, дунёвий, тадбиркорлик, кўнгилли, хукумат гуруҳлари ва бошқа мухтожларга ёрдам кўрсатувчи гуруҳлар ночор одамларга маблағ, озиқ-овқат, дори-дармонлар ва бошпана ажратди. 1890 йиллар бошида йирик шаҳарларда хайрия ташкилотлари фаолиятини йўлга солувчи жамиятлар очилди. Улар шаҳар ҳокимияти вакиллари. Тадбиркорлар, черков хизматчилари 14 ва сиёсий етакчилардан иборат директорлар кенгаши ёрдамида барча маҳаллий хайрия ишларини мувофиқлаштирди. Муҳтожлар кўп тўпланган шаҳарларда 1880 йилда бошланган “Уй-жойларга кўчириш учун ҳаракат” АҚШда ижтимоий ишнинг касбга айланиши учун бошқа бир асос вазифасини бажарди. Жейн Аддамс томонидан асос солган Чикагодаги ХАЛЛ уйи улар ичида энг машҳури эди. Германия, Филландия, Швецияда давлат хизматчиларининг хусуий иштирокида ногиронларга ёрдам берувчи тизим пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан иш усуллари ва шаклари ўзгарди, бироқ ижтимоий ёрдам кўрсатиш ижтимоий ишнинг бош тамойилилигича қолмоқда. Ушбу даврда Буюк Британияда қашшоқлик бўйича қўланма жорий этилади. 1834 йилда ночорларга ёрдам кўрсатиш тартибга солинган махсус қонунчилик қабул қилинади. Жумладан, 1880 йилда муҳтожларга ёрдам кўрсатадиган Германия конгресси ташаббуси билан ночорларга ёрдам кўсатадиган, ғамхўрлик қиладиган “Германия ҳайрия итттифоқ” тузилди. 1919 йилда у Германия давлат ва хусусий васийлик иттифоқи деб қайта номланди. Ижтимоий қонунчилик мазкур соҳани бошқарадиган давлат органлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги муассасалар фаолият олиб борадиган ҳуқуқий доираларни белгилади. XIX аср охирида мухтожларга ёрдам кўрсатиш соҳасида кучли ижтимоий ташкилотлар тузилиб, ижтимоий муамоларни енгиллаштириш бўйича уларнинг сай-ҳаракатлари черков ва хусусий шахслар фаолияти билан, Англия ва АҚШда улар бевосита ёрдамга муҳтожлар билан ишлайдиган Ижтимоий хайрия ташкилотлари билан тўлдирилди. XIX аср охирида Европа мамлакатлари ва Америкада юзага келган муҳтожларга давлат томомнидан ёрдам кўрстаиш тизими қуйидаги асосий иккита элементни ўз ичига олган эди. Булар: қонунчиликни ривожлантириш; махсус орган ва муассаслар ташкил этиш. ХХасрнин 1-ярмида давлатнинг роли кучайиши ва “Умумий фаровонликка асосланган давлат” назарияси ва амалиёти ривожланиши билан изоҳланган ижтимоий ишнинг институтлашиши билан ажралиб туради. Ижтимоий ходимларнинг касбга доир манфаатларини ифода этган биринчи ташкилот АҚШда пайдо бўлди. Бу 1917 йилда ташкил этилган “Ижтимоий ходимларнинг миллий биржаси” эди. Ижтимоий иш тузилмаларини 15 ташкил этиш жараёни Ғарбнинг бошқа мамлакатларига ҳам тадбиқ этилди. 1928 йилда Парижда ижтимоий фаровонлик бўйича халқаро кенгашга бирлашган Европанинг етти мамлакати миллий уюшмалари ташкил этилди.бугунги кунда ижтимоий ходимлар ўтмишдошларининг саъй-ҳаракатлари мухтожларга ёрдам кўрсатишга қаратилган эди. Фақат ХХ асрда ижтимоий таъминотнинг етоди, уларга мувофиқ таҳлили ва йўллари таърифига жиддий эътибор қаратилди. Улар ёрдамида хайрия ва жамоат ташкилотлари ўз мақсадларини жамиятнинг прагматик мақсадларига мувофиқлаштириши мумкин эди. АҚШда Мери Ричмонд биринчи бўлиб буни амалга оширди. У эътиборни индивидга ва унинг оиласига қаратиб, хайрияни метод билан боғлади. 1915 йилда чоп этилган “Илмий ижтимоий иш” асарида Мери Ричмонд ижтимоий ходимлар ҳал қилишига тўғри келган ижтимоий иш сифатида баҳолари схемаси тўпламини, ижтимоий муаммолар ташхисини таклиф этди. Бу мухтожларга ёрдам кўрсатишнинг турли шаклларини англашга таянган ахлоқий- терапевтик ижтимоий иш яратилишига олиб келди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида тизимли, комплекс ёндашув асосий ўринга кўтарилди. Эндиликда ижтимоий ходимдан бир соҳадаги тор ихтисослик эмас, балки универсализм. Турли методларни ва соҳаларни мужассамлаштириш талаб этилди. Бир вақтнинг ўзида методик маданиятга, ишончли эмперик маълумотларга эҳтиёж пайдо бўлди. Европа мамлакатларида ижтимоий таъминот тизими устиворликлари ўзгаришини белгилаб берган омиллар орасида туғилишнинг камайиши ва умрнинг узайиши натижасида аҳолининг тез қариши қайд этилади. Россияда ижтиомий иш мухтожларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият сифатида кўп асрларга бориб тақалса-да, у давлат, турли жамоатчилик гуруҳлари, ижтиомий соҳа тадқиқотчилари томонидан ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб обьектив зарур ҳодиса сифатида қарала бошланди. Ушбу йилларда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг қарор топиши, аҳоли хизмат кўрсатиш тизимининг қарор топиши, аҳоли билан иш олиб боришда замонавий технологиялар ва методлари кенг қўлланиши ижтимоий сиёсатнинг энг жиддий тенденцияларидан бири бўлди. Россияда қарияларга, ногиронларга кўп даражали ёрдам тизими амал қилади. Жумладан, 2002 йилда 14 миллион кексаларга, ярим миллиондан 16 ортиқ ногирон болалар давлат томонидан алоҳида хизматлар кўрсатилади. 1.2. Ижтимоий иш назариясининг ривожланиш тарихи ва методлари Билимларнинг илмий шакллари турфалиги сабабли фактлар, воқеалар ва уларнинг баёни, тизимлаштириш, қонуниятлар ва тамойиллар, белгиланган мақсадга эришишнинг тамойил ва усуллари, гипотезалар, қарашлар тизимлари ҳар қандай фан асосланадиган назарияга бирикади. Хозирги замон фанларининг барчаси фалсафадан ўсиб чиққани туфайли, бошқа кўпгина гуманитар фанларда бўлгани сингари ижтимоий ишда ҳам инсон борлиғининг мазмуни, ижтимоий-ахлоқий негизларини асослаб берадиган фалсафий-гуманистик назария муҳим ўрин тутади. 1915 йилда Мери Ричмонд ўзининг “Илмий ижтимоий иш” асарида ижтимоий иш сифатини баҳолаш, ижтимоий хизматчи ҳал қилиши лозим бўлган ижтимоий муаммоларга ташхис схемалар йиғиндисини таклиф қилди ва бу ижтимоий ишнинг турли хайрия шаклларига асосланадиган ахлоқий-терапевтик назарияси яратилишига олиб келди. Хайрия ишларини, мухтожларга ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ўрганиш хозирги кунда ҳам ижтимоий ишни илмий англаш манбаи ҳисобланади. 20-30 йилларда З. Фрейд ва издошлари томонидан ижтимоий ишнинг психодинамик назарияси олдинги қаторга олиб чиқилди. Бу эса Ғарбдаги кўзга кўринган баъзи мутахассисларга, психодинамик ёндашув ахлоқий-терапевтик анъана, хайрия ишлари ижтимоий ишга жуда кўп ғайриилмий, тахминий, ноаниқ, фақатгина оддий ақлга асосланадиган нарсаларни олиб кирди деган фикрлар учун асос берди. Бу эса одамларнинг хулқ-атворини ўзгартириш, уларнинг саломатлигини сақлаш ва реблитация қилиш қийинчиликлари билан боғлиқ ижтимоий ишнинг кўпгина қийинчиликларини ҳал қилишга имкон бермасди. Ижтимоий ишнинг психодинамик, психосоциал назариялари хозирги кунда ҳам фрейдизм ва неофрейдизм ютуқларидан, қисман замонавийлаштириб, қайта изоҳлаб сезиларли даражада фойдаланишмоқда. Айни пайтда, улар инсоннинг ҳаётга 17 чидамлилигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган экан, мустақил хусусиятларга ҳам эга, гарчи улар мазкур муаммолардаги психологик ва ижтимоий-психологик компонентларга урғу беришса ҳам уларнинг амалий компонентларга даҳлдор эмас эди. 50-йилларда аҳолининг ҳаётни сақлашга йўналтирилган хулқ- атвор мафкураси ва амалиётини шакллантиришга кўмаклашадиган, ижтимоий онгни шу йўналишда ўзгартирадиган, давлат ва индивидуал қадриятлар рўйхатида соғлом ва узоқ умр қадриятини кўтарадиган, экопсихология ютуқларига (экологик терапия муаммолари, турмушнинг соғлом турмуш тарзининг шарт- шароитини сақлаш)га асосланган ижтимоий ишнинг валеологик назарияси ривожланди. Тахминан шу пайтда жамоалар ижтимоий-педагогик имкониятларини таҳлил қилишни ва ижтимоий гуруҳлар билан иш олиб бориладиган иш, одамга микромуҳит, турар жойида ёрдам кўрсатишни назарий жиҳатдан ўрганадиган ижтимоий ишнинг педагогик назарияси тараққий топди. ХХ аср ўрталарида саноати ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида сўл кучларнинг сиёсий устунлиги кучайиб бориши натижасида ижтимоий ишнинг марксча назарияси таъсири оша бошлади. Унинг асосий ғояси шахснинг ўз ва атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишдаги ўзгартирувчан фаоллиги. Бунда ижтимоий адолат тамойилларига қурилган жамиятларда “Ҳар бир кишининг эркин ривожланиши ҳамманинг эркин ривожланиши шартидир” тамойилини ўзининг барча фуқаролари тўғрисида давлатнинг ғамхўрлиги сифатида талқин қилиш мумкин. Айни пайтда ижтимоий тараққиётнинг социал жиҳатларига эътиборнинг кучайиши ижтимоий иш назариясидаги баъзи жиддий ўзгаришларга, ундаги хусусий жиҳатларнинг устиворлигига, амалиётда ижтимоий муҳофаза технологияларининг хусусий пойдевори яратилишига олиб келди. Камбағалларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги. Ижтимоий кўмак берувчи расмий муассасалар фаолияти тўғрисидаги, хусусий ва маъмурий таъсислар, рухсат бериладиган ҳолатлар тўғрисидаги қонунлар ривожланди. Ижтимоий иш назариясининг ривожига социологлар ва психологлар, педагоглар ва психотерапевтлар сезиларли ҳисса қўшдилар. Ижтимоий ишнинг кўпгина назариялари номланиши социологик, педагогик ва психологик онцепциялар билан турдош 18 экани (тизимли, функционал, ролли, ижтимоий-педогогик, ижтимоий-психологик ва ҳакозо) тасодифий эмас. 90-йилларнинг бошларига келиб, илмий адабиётларда ижтимоий ишни назарий асослаш, уни ижтимоий фаолиятининг алоҳида тури, ижтимоий ҳодиса сифатида тушинишнинг бир неча моделлари аниқ кўзга ташдана бошлади. Бу методларнинг ҳар бири муайян мазмунни, тангликлар профилактикасини кўзда тутади. Ижтимоий ишнинг шартли назарий моделларини тўрт гуруҳга ажратишади: психологик йўналишдаги; социологик йўналишдаги; ижтимоий-педагогик; комплекс; фанлараро йўналишларидаги гуруҳлар киради. Психологик йўналишдаги моделлар кўпроқ психологик билимга одамнинг руҳий мавқеи ва ривожланишидаги қонуниятларга таянади. Социологик йўналишдаги моделлар ижтимоий тараққиёт қонунларини билишга, жамиятни тузилмаларга ажратишга, ундаги ижтимоий институтларнинг ўзаро таъсирини билишга асосланади. Ижтимоий-педагогик моделлар социумнинг бутун педагогик салоҳиятидан ҳар бир шахснинг ривожланиши, индивидуал имкониятларини намоён қилишда фойдаланишни кўзда тутади. Комплекс моделлар биоижтимоий мавжудот сифатидаги инсоннинг ҳаётий кучларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш муаммоларига бутунлик сифатида ёндошишга йўналтирилади. Методлар –мақсадга эришиш йўлида қўлланиладиган амаллар ва операциялар йиғиндисидир. Ижтимоий ишда эса улар бирор-бир мақсадга эришиш муайян (илмий-тадқиқот ёи амалий) масалани ҳал қилиш усулидир. Илмий тадқиқот усуллари олимлар аниқ маълумотлар олиш учун қўллайдиган амаллар ва воситалар йиғиндиси бўлиб, улардан илмий назариялар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш учун фойдаланадилар. Ўзгартириш усуллари, аниқроғи ижтимоий воқеликни ўзгартириш усуллари, бу – ижтимоий хизматчининг мижозга ёки ижтимоий муҳитга муайян вазифаларни ҳал қилиш мақсадида таъсир ўтказиш усулидир. Ижтимоий-иқисодий усуллар ўз таркибида ижтимоий соҳа мутахассислари мижозларнинг модий ва маънавий, миллий, оилавий ва бошқа манфаат ва эҳтиёжларига таъсир ўтказадиган барча усулларни бирлаштиради. Ташкилий-буйруқ методлари англанган ижтимоий ва меҳнат интизоми, бурч ва масъулият сингари мотивларга йўналтирилган бўлади. Психологик-педагогик 19 методлар мижозга унинг ўзини-ўзи ҳис қилиши ва хулқ-атворини бошқариш мурувватларига таъсир ўтказиш орқаои бевосита таъсир қилиши билан характерланади. Ишонтириш, ижтимоий иш амалиётида турли шаклларда, аввало, тушунтириш, маслаҳат, далилланган тавсиф, мижозга ижобий намуна ва фаол ҳаётий фаоиятда ибрат шаклида намоён бўлади. Ижтимоий терапия методи – (терапия “юнонча” ҳиссиётлар, ғамхшрлик, даволаш) шахсга ёки шахслар гуруҳига импулслар, фикрлар, муносабатларни тартибга солиш масаласида мунтазам, мақсадга йўналтирилган ёрдам бериш учун бажариладиган тадбирлар киради. Терапия қуйидаги функцияларни бажаради: даволаш (мижозга унинг муаммоларини ечишда тиббиёт хизматчилари билан биргаликда ёрдам кўрсатиш); ижтимоий тараққиёт фаолиятига қўшиш, мижознинг ижтимоий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатувчи, биргаликдаги ривожланиш араёнини ташкил қилиш; ижтимоий терапия (ижтимоий муолажа) методи сифатида: таълим ва касбга йўналтириш билан боғлиқ таъсир ўтказиш методи сифатида: ижтимоий назорат қуроли сифатида: мулоқо воситаси функциялари сифатида кўрилиши мумкин. Ижтимоий терапиянинг вазифалари: хулқ-атворни тузатиш, коррекция қилиш; дисфункцияларнинг олдини олиш; меъёрдаги тараққиётни таъминлаш; шахснинг ўзини намоён қилишга кўмаклашиш. Гуруҳ терапияси – одамларнинг эмоционал бузилишлари ёки ижтимоий ноқулайликларни бартараф этишида кўмаклашиш учун (ижтимоий хизматчи ёки профессионал терапевт бошчилигида) гуруҳдан фойдаланишни англатади. Оилавий терапия – ижтимоий хизматчининг бир бутунлик ҳисобланадиган оила аъзолари гуруҳи билан олиб борадиган фаолият. Бунда оила аъзоларининг вербал ва новербал хатти-ҳаракатларидан фойдаланилади. Меҳнат терапияси – инсоннинг психофизиологик соҳасига меҳнатни тетиклаштирувчи ва фаоллаштирувчи таъсирга асосланади. У одамлар орасидаги муносабатларни енгиллаштириб, ўртадаги хавотир ва тарангликни, оғриқли туйғуларни енгиллатиб, биргаликдаги меҳнатни ташкил қилиш имконини беради. Ўзини-ўзи тарбиялаш терапияси ўзини ўрганишни, ўзига баҳо беришни; ўз шахсиятии қайта бошлашни; ўзини таҳлил қилиш, ўтмишни қайта баҳолаш, индивидуал психологик тўсиқларни 20 аниқлашни, ўзига ўстириш усулларидан фойдаланиш фаолият ва мулоқот вазиятлари; кундалик ҳаёт ва фаолиятда эришилган натижалардан фойдаланаишни қамраб олади. Социодрамма – жамоа, гуруҳ терапияси усули. Унинг моҳияти шундаки, ижтимоий гуруҳлар муаммолари ва гуруҳлар ўртасидаги турлича низоли муносабатлар тақдим этилади. Бунинг натижасида бир-бирларининг муаммоларини очиқ муҳокама қилиш, суриштириш ва мавжуд ижтимоий, маданий тафовутларни тушунишга эришилади. Психодрамма – гуруҳ терапиясида қўлланадиган техника бўлиб, унда одам турли ролларни, масалан стресс вазиятидаги ҳолатини тасвирлаш ёки ўзига муқобил ролларни ижро этиши мумкин. Ўйин терапияси – мулоқотни енгиллаштириш учун қўлланиладиган психотерапия шакли. Ўйин терапияси кўпроқ болаларга қўлланилади, баъзи шароитларда ишлаганда ҳам у яхши натижалар беради. Индивидуал ижтимоий иш ижтимоий хизматчилар томонидан индивидларга уларнинг психологик, шахслараро, социоиқтисодий муаммоларини улар билан шахсан ўзаро таъсир орқали ечиш йўли билан ёрдам беришга қаратилган йўналиш, фқадриятлар тизими, амалиёт туридир. Ижтимоий ишда фақатгина шу касб учун хос бўлган усуллардан фойддаланилади. Улар жумласига ижтимоий ташхис қўйиш, танглик вазиятларига аралашиш, жамоада иш олиб бориш, кўчаларда иш олиб бориш усуллари киритилади. Умуман олганда ижтимоий иш назариялари ва методалари бу соҳани назарий томондан ўлчайдиган омил бўлиб, амалиётда қўлланилишида пойдевор бўлиб хизмат қилади. 21 II Боб Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари Ижтимоий хизмат тизимининг қарор опиши аҳоли билан ишлашда фуқароларни самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш имконини берадиган замонавий методика ва технологиялардан кенг фойдаланиш мамлакат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим тенденцияси ҳисобланади. Маҳаллий бошқарув органларида, ҳокимликларда ҳудудий ижтимоий хизмат лар тармоғи ташкил этилиши ва ривожланиши, ижтимоий иш, ижтимоий педагогика ва амалий пихология соҳасида мутахассислар тайёрлаш туфайли аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш имконияти ҳақиқтга айланмоқда. Ҳозирги ўзбекистон шароитида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими алоҳида шахсларни, оилаларни ёки гуруҳларни мослаштиришга қаратилган ижтимоий-инсоний фаолиятнинг муайёян усуллари тизими сифатида намоён бўлади. Ўзбекистондаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий шароитларда янги ижтимоий муассасалар тармоғи яратилди. Уларда эҳтиёжманд фуқаролар зарур ёрдам ва кўмак олишлари мумкин. Асосан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, шунингдек, барча вазирликлар ваидоралар, ижтимоий ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари (маҳаллалар), ИИБ муассасалари тизими орқали қариялар, болалар ва ногиронларга ғамхўрлик кўрсатилади. Аҳолининг турли тоифаларига ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари. Аҳолига руҳий-педагогик ёрдам кўрсатувчи марказлар, вояга етмаганлар учун ижтимоий реблитация марказлари, оила ва болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатадиган ҳудудий марказлар шундай муассасалар жумласига киради. Ҳар йили давлат бюджети барча ҳаракатларининг ярмидан кўпроғини ижтимоий соҳага йўналтириши, Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб кучли ижтимоий сиёсат босқичма-босқич олиб борилаётганини яққол тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Бу эса бошқа мамлакатлар амалиётида камдан-кам учрайди. 22 Жумладан, агар 2006 йилда бюджет маблағларининг 51,9 фоизи, 2007 йилда эса 53,8 фоизи йўналтирилган бўлса, 2008 йилда 54,6 фоиз бюджет маблағлари ажратилди 1 . Мамлакатда ижтимоий тизимлар самарадорлигини ошириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда, давлатнинг болаларга, боқувчисини йўқотганларга эътибори ва ғамхўрлиги кучаймоқда. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйлари ва ихтисослашган мактаб интернатларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чоралари кўрилмоқда, аҳолининг кам таъсинланган ва ёрдамга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. Хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қаровга мухтож фуқароларни уйда тўлиқ ижтимоий хизматлар билан таъминлаш мақсадида ҳукумат қарорига биноан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ёлғиз пенсионерларга, қарияларга ва ногиронларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга доир ишларни бажариш учун иш билан таъминланмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган вақтинчалик ижтимоий ишга жалб қилиш ҳуқуқи берилди. 2003 йилнинг ўзида 5 минг 630 та маҳалла ҳудудида 155 минг янги иш ўринлари яратилди, бунинг натижасида 110 минг кам таъминланган фуқаролар иш билан таъминланди. Кекса кишиларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилган кенг кўламли ишлар 25 минг ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга дори- дармонлар харид қилиш, коммунал тўловларни тўлаш, саломатликни тиклаш учун моддий ёрдам ва қўшимча маблағларга эга бўлиш имконини берди. 28 мингдан зиёд ёлғиз кекса кишилар республика ортопедик корхонасида ва унинг худудий бўлимларида тиббий кўрикдан ўтди, ногиронларнинг 78 фоизи учун протезлар тайёрланди. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрстаишда ва мамлакат фуқароларини ижтимоий ҳимоя қилишда нодавлат сектор салмоғи тобора ошиб бормоқда. У кишиларнинг ижтимоий эҳтиёжларига эркин ва тезкор муносабатда бўлмоқда. Охирги йилларда маҳаллий хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар сони ошиб бормоқда. Мамлакат аҳолисиинг ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш комплекс дастурларини шакллантириш зарурлигига шубҳа йўқ. Давлатимизнинг бутун ижтимоий сиёсати шунга қаратилган. Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий иш ўзаро боғланган. Ижтимоий иш – бу ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг ўзига 1 Каримов И.А. Асосий мақсадимиз юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қтъият билан давом эттиришдир. Т.: “Ўзбекистон” 2008 23 хос шаклидир, ижимоий сиёсат эса ижтимоий ишнинг ўзаги ва йўналишидир. Ҳуқуқий, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мураккаб йўлида фаолиятнинг мамлакатимиз учун янги турини шакллантириш ва ижтимоий ходимларни касбга тайёрлаш зарур. “Охирги йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий иш, - ижтимоий иш бўйича мутахассис бўлган англиялик олим Терри Мёрфининг фикрича,-тез ривожланди ва мамлакат ҳамда ижтимоий ходим касби минтақада фаолиятнинг ушбу турида ўзининг етакчи ролидан фахрланиши учун барча асосга эга” 1 . Ҳ а қ и қ атдан ҳа м мамлакатда манфаатли таъминлаш соҳасида охирги йилларда ўтказилган ислоҳотлар туфаёли ижтимоий ходимларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. 2008 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”га Қонуни болаларни ҳимоя қилиш соҳасида асосий хужжат ҳисобланади. Мазкур қонун бола ҳуқуқлари бўйича БМТ Декларациясида мавжуд бўлган боланинг боланинг барча ҳуқуқларини таъминлайди. Кадрлар тайёрлаш масаласига келсак, 4-моддада бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш давлат ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиши айтилади. Ўзининг демографик хусусияталри ва кўп йиллик анъаналари туфайли Ўзбекистон бугунги кунда аҳолининг анъаналари туфайли Ўзбекистон бугунги кунда аҳолининг 60 фоиздан ортиғини болалар ва ёшлар ташкил этадиган мамлакат ҳисобланади. Болалар ва оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилган ваирликлар ва идораларнинг кенг тармоқли тизими орқали болалар ҳимоя қилинади. Мамлакатимиз фуқароларининг азалдан алоҳида ғамхўрлик ва кўмакка мухтож бўлган тоифаси сифатида болалар манфаатларини таъминлаш ушбу фаолиятнинг асосий тамойили ҳисобланади. Шу муносабат билан болаларни ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий ишнинг ривожланиши. Мамлкатда олиб борилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда ниҳоятда муҳим чора ҳисобланаи, чунки ушбу соҳанинг айнан шу касбга ўқитилган ходимларга болалаик даврида боланинг манфаатларини акс эттиришлари учун ваколат ва ҳуқуқлар берилган бўлиши керак. 2004 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази 1 Мёрфи Т. Развитие социальной работ ы в Узбекистане в международном контекстие. РЦСАД. Ташкент 2008 24 Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳиоя қилиш тизимида муҳим бўғин ҳисобланади. Марказ фаолияти болаларнинг барча заиф гуруҳлари, яъни ота-оналар ғамхўрлигидан айрилган болалар, ногирон болалар, қонунни бузган болалар, шафқатсиз ва бепарво муомалага дучор бўлган болаларга яшаш ва камолотга эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган. Мазкур фаолият давлат, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар иштирокида амалга ошириладиган давлат лойиҳалари, ҳамкорлик лойиҳалари, шунингдек, болалар ва ота-оналарга хизмат кўрсатиш орқали тўғридан-тўғри амалга оширилади. Марказ болаларни ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, болалар ва оилаларга кўрсатиладиган хизматлар тартиб-таомилини ҳамда сифатини сезиларли даражада кўтариш, болалар муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш имконини берадиган бир қанча муҳим вазифаларни бажаради. Ушбу вазифалар орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: - болалар манфаатларини таъминлашда норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиш юзасидан таклиф бериш; - болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг ҳир хил субьектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотлар мониторингини олиб бориш; - болалар манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва уларни камолотга етказиш соҳасида замонавий ёндашувлар, йўналишларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий амалиётга тадбиқ этиш мақсадида илмий-методик базани шакллантириш; - болалар муассасалари мутахасисларини болалар билан ишлашнинг янги методлари ва ёндашувларига ўқитиш ҳамда оилалари ижтимоий қўллаб-қувватлаш функциялари; - янги ижтиомий хизматларни ривожлантириш орқали болаларга ва оилаларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш. Ижтимоий менежмент функцияларини бажарган ҳолда, республика болалар ижтимоий мослашув маркази ўзфаолияти билан ижтимоий ҳамкорликнинг учта даражасини қамраб олади. Булар: болаларга ва оилаларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш 25 даражаси, ижтимоий муассасалар фаолиятининг кенгроқ даражаси ва болаларни ижтиоми ҳимоя қилиш тизимини глобал ўзгартириш бўйича вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутувчи ижтимоий менежмент микро даражаси. “Ижтимоий ҳимоя йили” давлат дастурининг 14-банди асосида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПК-573 сон қарорига” республика болалр ижтимоий мослашув маркази қошида марказнинг етакчи мутаҳассилари, вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертларидан иборат Жамоатчилик енгаши ташкил этилди. Кенгаш Ўзбекистонда болаларнинг ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ҳамда унинг рўёбга чиқарилишида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган орган ҳисобланади. Кенгаш болалар манфаатларини таъминлаш тизими вазифаларини (мувофиқлаштириш, назорат қилиш, мониторинг олиб бориш) бажариш, шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳаларини ривожлантиирш ваколатига эга. Ўз фаолиятида кенгаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бошқа хужжатларига, республика болалар ижтимоий мослашув марказининг низомига амал қилади. “ижтимоий ҳимоя йили” давлат Дастурининг 14-банди асосида республика болалар ижтимоий мослашуви маркази хузурида илк бор Ахборо консультатив хизмати ташкил этилди. Хизмат Республиканинг амалдаги миллий қонунчилигига мувофиқ давлат ва хўжалик органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятини ташкил этади. 2.1. Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия бола тарбияси учун оила муҳитининг ўта муҳимлигини эътироф этади ва меъёрдаги шароитда эса бола ўз ота-онаси қўлида тарбия олиши зарурлигини тасдиқлайди. Шунингдек, конвенсияда 26 давлат томонидан ўз болалари ҳақида қайғуришлари учун оилаларнинг қўллаб-қувватланиши зарурлиги таъкидланади. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики оилаларга давлат томонидан қанча ёрдам кўрсатилмасин, бола манфаатларидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг ўз ота-оналари билан бирга бўлишлари имкони бўлмайди (ота-оналар озодликдан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки улар битта ёки иккала ота- оналаридан жудо бўлганларида). Бундай вазиятларда бола вақтинча ва узоқ вақт оиладан ажралади ҳамда давлат томонидан махсус ҳимояланиб ёрдам кўрсатилади. Махсус қарор ваколатли органлар томонидан қабул қилиниши ва бола учун жойлаштиришнинг қайси шакли қўлланмасин, узлуксиз хизмат кўрсатилиши мумкин. Болани парваришлаш учун энг муқобил қарор қабул қилиниши зарур. Шунингдек, болани яқин қариндошларига, патронат оилаларга, фарзандликка беришга қаратилиши ва энг охирги чора сифатида институционал муассасага жойлаштиришга эътибор қаратиш ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган болаларга доимий яхши парвариш кўрсатишнинг монитрингини амалга ошириш лозим. Васийликдаги болаларни жойлаштиришнинг шаклини ўзгартириш учун ўз вақтида доимий назорат бўлиши зарур. Ўз оиласидан маҳрум бўлган болалар муқобил шаклга жойлаштириш, парваришлаш ва қўллаб-қуватлаш ҳамда бошқа хизмат турларига мухтож бўлади. Бугунги кунда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида кураторлик функцияси, профилактика, илк аралашув, оилани қўллаб-қувватлаш, оилага жойлаштиршнинг муқобил шакллари ва реинтеграцияси, умуман бола манфаатидан келиб чиққан ҳолда, парвариш қилиш учун узлуксиз хизмат кўрстиш зарур. Шунингдек, болаларга барча хизмат кўрсатиш спектлари бўйича ўз касбининг усталари ва провайдерлари билан келишилган куч даркор. Турли давлат идораларининг ўз фаолиятолари ва касбий фан соҳаларини мувофиқлаштиришга кечиктириб бўлмас даражадаги эҳтиёж мавжуд. Бугунги кунда Ўзбекистонда институционал муассасаларда тарбия олаётган болаларнинг аксарият қисми ижтимоий етимлар ҳисобланади, уларни оилага қайтариш бундан ташқари аҳоли ўртасидаги жисмоний имконияти чекланган болаларга нисбатан стереотиплар ва муносабатларни ўзгартириш жаҳон талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш ишларини такомилаштириш зарурлигини тақазо этади. 27 Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда оилаларга хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2006-2008 йиллар мобайнида Абдулла Қодирий номли Тошкент давлат Маданият институти негизида ижтимоий иш бўйича Миллий команданинг Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва БМТнинг Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси кўмагида “Ижтимоий иш бўйича қайта тайёрлаш дастурларини тарқатиш ва Ўзбекистонда “Ижтимоий иш” касбини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида барча институционал муассасадаги мутахассислар жаҳон тажрибасида кенг қўлланилаётган ижтимоий иш соҳасига даҳлдор бўлган зарур билимлар билан қуролантирилди. Республикамизни қатор туманларида Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш хизматини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилди. Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизмати принциплари қуйидагиларга асосланади: - бола манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолиятни амалга ошириш; - бола эҳтиёжларини белгилаш ва унга хизмат кўрсатишда халқаро меъёрларга йўналганлик; - чет амлакатларнинг ижобий тажрибасига асосланган ҳолда хизмат фаолиятини бошқариш ва такомиллаштириш; - миллий ўзига хослик ва регионал хусусиятларни инобатга олиш. Хизмат йўналишларининг асосий йўналишлари: - болаларни институционал муассасаларга тушишининг олдини олиш; - болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини кенгайтириш; - болаларни институционал муассасалардан биологик оилага қайтариш ва патронат оилаларга жойлаштириш; - болани тарбияга олишни истовчи номзод оилалар ҳақидаги маълумотлар базасини ташкил этиш; - ижтимоий етимликни олдини олиш ва танглик ҳолатида қолган оилаларни аниқлаш; 28 - ресурсларни аниқлаш ва уларни қўллаш орқали болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакларини кенгайтириш; - ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялаш масалалари бўйича маслаҳат ишларини ташкил этиш; - манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида оилани баҳолаш. 2007 йилдаги Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг тарбияси, оилалар ва болаларга кўрсатилаётган хизмати қисқа вақт мобайнида мувофаққиятли натижаларга бериши мумкинлигини тасдиқлади. Иккинчи босқичда (2008 йил) “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг самарали моделини ривожлантириш ва мамлакатнинг бошқа худудларида оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматини оммалаштириш” лойиҳаси доирасида Тошкент ва самарқанд шаҳарларидаги оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш хизмати кўмагида Андижон ва Бухоро шаҳри, шунингдек, Гулистон вилоятида пилот хизмат ташкил этилди. Шунингдек ижтимоий иш бўйича қайта тайёрлаш дастурини тарқаилиши ва “Ўзбекистонда “Ижтимоий иш” касбининг ривожланиши” лойиҳаси доирасида амалга оширилган қайта тайёрлаш курсида 3-4 нафар оила ва болаларни қўллаб- қувватлаш пилот хизмати мутахассислари ижтимоий ишчи дипломига эга бўлдилар. Учинчи босқичда (2009 йил) амалга оширилаётган “ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш самарали моделини илгари суриш – оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш хизмати моделини тадбиқ этиш” лойиҳаси барча ҳудудларда Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш хизмати самарали моделини омалашттириш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, бошқа жараёнларни самарали бошқариш моделини ишлаб чиқишга қаратилади. Вазифаларни амалга оширишда қуйидаги тадбирлар белгиланиши кўзда тутилади: - хизмат таркибини махсус таълимий семинарларда ўз билимдонлик даражасини ошириш; - пилот хизмати координаторлари фаолиятини таҳлил этиб бориш ва умумлаштириш, хизмат фаолиятини оптималлаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш; 29 - “Меҳрибонлик уйи (болалар шаҳарчалари) педагогик ходимларнинг ижтимоий иш бўйича касбий салоҳиятларини ошириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон республикасининг пилот худудларидаги институционал муассаса ходимлари учун меҳрибонлик уйларида (болалар шаҳарчаларида) ижтимоий иш ва минимал стандарт бўйича семинар-тренинг ўтказиш. 2007-2009 йиллар мобайнида пилот хизмати ижтимоий ишчиларнинг олиб борган ишлари болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини самарали ташкиллаштириш учун янгича ёндашув асосида қарашга ёрдамлашди. Ўзбекистонда пилот хизматининг ривожланиши жараёнлари юқорида кўрсатиб ўтилган худулардаги олиб борилган бу борадаги ташкилий ишларнинг дебочаси сифатида баҳолаш мумкин. Ўзбекистонда пилот хизматининг барпо этилиши ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилалар ва болаларга самарали ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, пилот хизмати ҳамда институционал муассасадаги ижтимоий ишчилар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, жумладан, оилаларни ўрганиш, уларни баҳолаш, болаларни оилага қайтариш, болаларни ўз тарбиясига олувчи номзодларни ўрганиш ва бошқа бир қанча кўрсатилаётган ёрдам турлари болаларни оилада тарбия олиши учун имконият яратади, бу эса баркамол авлодни тарбиялашда пойдевор бўлади. Бу борада яна бир ҳолатни таҳлил илиш ўринлидир. Юқоридаги барча ишларни амалга ошириш учун ижтимоий ишнинг бошқаруви муҳим рол ўйнайди. Ижтимоий хизмат ташкилотлари ўз амалий фаолиятларини инсонлар, ижтимоий гууҳлар дуч келган қийинчиликларни бартараф этишга йўналтирадилар. Ушбу тузилма ижтимоий муаммоларга дуч келган дуч келган кишиларга профессионал ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилади. Ижтимоий хизмат ташкилотлари ва ижтимоий ходим фаолиятининг асосий мазмуни ҳамда ҳолатлари қуйидагилардан иборатдир: - ижтимоий иш ходимларининг хизмат турлари мижозларнинг ёки гуруҳлар муммоларининг мазмуни, яъни ёрдам ва қўллаб-қувватлашнинг талаб даражаси, фаолият турларидаги келиб чиққан ҳолда тавсифланади; - ижтимоий хизмат ходимларининг фаолияти меъёрий- ҳуқуқий хужжатларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади 30 ва белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади. Қоидаларда ижтимоий хизмат ташкилотининг мақсад ва вазифалари, молиялаштириш манбаси, ходимларнинг иш мажбуриятлари, иш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган ахлоқий тамойилларни акс этиши лозимдир. Пилот хизматини ўтаётган ижтимоий ишчиларни ҳам бошқарувчилар деб ҳисоблаш мумкин. Чунки улар нафақат ўз мижозлари билан тўғридан-тўғри ишлайдилар, балки ижтимоий ёрдам кўрсатишда улар ташкилотчи, бошқарувчи, воситачи сифатида ҳам фаолият кўрсатадилар. Ижтимоий иш бошқаруви жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра олиш ва бартараф этишда ижтимоий кўмак жараёнининг сифатли ва манзилли бўлишини таъминловчи профессионал фаолиятни ташкил этади ва бошқаради. Шундай экан, бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга ижтимоий иш бошқаруви муҳим воситадир. 2.2. Ижтимоий ишнинг фан сифатида ўқитилиши Ўзининг негизида ижтимоий фан ҳисобланган ижтимоий иш техник ва табиий фанлар билан боғлиқ. Унинг доирасида ўтказиладиган тадқиқотлар кўпинча социология ва антропология, тиббиёт ва психология, фалсафа ва педагогика, ҳуқуқшунослик ва сиёсатшунослик, иқтисодиёт ва диншунослик билан назарий ва методик муносабатда бўлиб, фанлараро боғлиқлик хусусиятига эга. Илмий илишнинг исталган соҳасида бўлганидек, ижтимоий ишда унинг мафкуравий аппарати асосини ташкил этадиган муҳим тушунча-категориялар мавжуд бошқа ижтимоий фанлар билан узвий боғлиқ бўлган ижтимоий иш кенг, бироқ ижтимоий иш таъсири остида уларнинг категорияла аппаратидан фойдаланади. Ижтимоий муносабатлар, ижтимоий муаммо ва ижтимоий хавф- хатар, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий фаолият, ижтимоийлашув, ижтимоий вазият ва ижтимоий саломатлик, руҳий-ижтимоий фаолият, оилавий можоро, ижтимоий мақом ва ижтимоий ёш сингари тушунчалар унга таалуқлидир. Шу билан бирга, ижтимоий иш ўзининг хусусий тоифаларига эга. Булар: ижтимоий иш ва ижтимоий ходим, ижтимоий терапия ва ижтимоий коррекция, ижтимоий иш мижози, ижтимоий хизматлар ва 31 ижтимоий хизмат кўрсатиш, мақсадли ижтимоий ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий реаблитация. Ижтимоий саломатлик тушунчаси ижтимоий иш назариясининг асосий категорияларидан бири ҳисобланади, ижтимоий гуруҳлар, социум, оила, индивид унинг субьекти ҳисобланади. Ижтимоий саломатликни ижтимоий мақом, фаровонлик, қулайлик ва хавфсизлик меъёри билан боғлашади. Чунки ижтимоий мақом руҳий, иқтисодий, оилавий, касбий ва бошқа мақомли мезонларни ўз ичига олса, ижтимоий саломатлик ҳам кўп омилли тизим ҳисобланади, унинг таҳлили фанлараро хусусиятга эга. Давлатнинг ижтимоий сиёсати билан жамиятдаги ижтимоий ишнинг мазмун-моҳияти ўртасидаги ўзаро алоқа асосий қонуният сифатида ажратиб олинади. Касбий фаолият сифатида ижтимоий ишнинг шаклланиши ижтимоий сиёсани аҳолининг катта гуруҳлари, синфлари, харажатлардан қийналиб ҳаёт ечираётган индивидга, оилага ёрдам беришга йўналтириш билан боғлиқ. Ушбу қонуният муносабати билан ижтимоий ривожланиш мақсадлари билан ижтимоий иш даражаси ўртасидаги ўзаро алоқа юзага келади. Кўрсатиб ўтилган мақсадлар асос бўлувчи давлат хужжатларида, ижтимоий хизматлар фаолиятида шаклланади. Бу эса ушбу ривожланишнинг йўналтирилганлигидан далолат беради. Ижтимоий ишнинг ижтимоий сиёсат, ижтимоий жараёнлар билан нисбатини тадқиқ қилиш, шунингдек, шахснинг муқобил камол топиши учун жамиятнинг масъулияти билан боғлиқ муаммолар ижтимоий иш муаммолари сарасига киради. Қуйидагилар илмий фан сифатида ижтимоий ишнинг махсус муаммолари ҳисобланади: ижтимоий иш тузилмасида мотивация, девиация, деликвенция, депривация, аноми ва нотипик ривожланиш, ижтимоий шнинг муаммолари, омиллари ва хавф- хатар гуруҳлари, можороси, йўналишлари ва концепцияси, ўз жонига қасд қилиш, жамоада ишлаш, ижтимоий иш методлари ва технологияларинигг ўзаро муносабати, ижтимоий иш одоб-ахлоқи, ижтимоий коррекция, жтимоий терапия. Ижтимоий иш ўқитиш жараёни турли мамлакатларда бир-биридан кескин фарқ қилши мумкин бўлган таълимнинг миллий тизимлари ўқитиш ишида барча тавсилотлари бўйича ягона намуна йўқ. Бироқ аниқ бир социумда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган кишига махсус 32 билимларсиз малакали ёрдам кўрсатиш мушкул эканлигини тушиниш мавжуд. Ижтимоий иш кўникмаларига ўқитиш бўлғуси мутахассисларни ижтимоий жараёнларнинг илмий таҳлили ва ижтимоий-сиёсий вазият таҳлили методологияси билан қуроллантириш имконини берибгина қолмай, балки муқобил ҳолат ёки хулқ-атвор ташқарисидаги, жамият нормаларидан ташқаридаги гуруҳни ёки алоҳида шахсни ундан ажратиб олиш имконини ҳам беради. Ижтимоий иш ўқув фани сифатида ўқув мақсадларини кўзлаб илм-фан асосларини ўқув юрти мутахассислигига тадбиқан тизимлаштириб баён қилишни ўзида ифода этади. Ижтимоий ишга ўқитилаётган талабалар ижтимоий ходим билан мижоз, эҳтиёжманд одамлар билан жамият ўртасидаги воситачиликни таъминлайдиган турли назарий билимлар ва технологияларни эгаллаб олишлари лозим бўлади. Ушбу соҳадаги таълим тизими назарий ва амалий қисмларнинг уйғунлигини ифода этиши керак. Ижтимоий иш бўйича мутахассис тайёрлашнинг асосий талабларига мувофиқ бўлган билимларни эгаллаш, амалий кўникма ва малака орттириш таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. Университетда базавий тайёргарликдан ўтган тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотли мутахассис ижтимоий иш бўйича мутахассис ҳисобланади. Ғарб мамлакатларида ижтимоий иш соҳасида мутахассислар тайёрлашга мавжуд ёндашувларнинг кўпчилиги бундай иш, масалан, диний ва дунёвий асосларни, васийлик ва хайрияни бирга қўшиб олиб боришни, давлат хизматлари ёки хусусий ижтимоий хизматлар устиворлигини ўз ичга оладиган ижтимоий-маданий анъаналар ва тарихий шарт-шароитларнинг ўзига хослигига мувофиқ ташкил этилишини кўрсатади. Бундай тайёрлаш изчил, мақсад ва ваколатлар соҳаси аниқ белгиланган ҳолда турли шаклларда (курслар, коллежлар, университетлар) ва турли босқичларда амалга оширилади. Ижтимоий ходим мижоз билан якка тартибда иш олиб боришга эътиборни қаратиш ўрнига уни муҳитнинг устунлик қилувчи маданияти, қарашлари ва сиёсий қадриятлари билан бирга кўриши керак. Дастурлар ва курсларнинг турли-туманлиги айнан мана шунга хизмат қилади. Ижтимоий иш мутахассисларини тайёрлаш турли мамлакатларда турлича кечади. 33 Ўзбекистонда “Ижтимоий иш” йўналиши Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган. 2004 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Маданият институтида, 2005 йилдан бошлаб эса самарқанд ва Фарғона давлат университетларида, 2010 йилдан Ўзбекисонт миллий университетида “Ижтимоий иш” йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёлана бошлади. Давлат таълим стандартига мувофиқ таълим фанлари давлари белгиланди, ҳар бир талаба олий таълимнинг биринчи босқичида (бакалаврият) уларни ўрганиши керак. Ўқитиш жараёни ижтимоий ишнинг бўлғуси мутахассисларини амалда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Биринчи курсдан бошлаб талаба танишув, ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом оилшдан олиднги амалиётни ўташи керак. Ҳозирги вақтда Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада талабалар амалиётини ўтказишнинг янги модели ишлаб чиқилган ва ўқитиш тизимига тадби қилинган. Умуман олганда, ижтимоий иш бўйича мутахассис назарий билим олиб ва амалий кўникмага эга бўлиб, ижтимоий иш соҳасида ташкилий-бошқарув, илий-педагогик ва амалий иш олиб бора олиши керак. Хулоса қилиб шуни айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда республикамизда ижтимоий иш бўйича олиб борилаётган барча жараёнлар, давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, жаҳон ҳамжамиятининг мустаҳкам аъзоси сифатида жаҳон ижтимоий иш касбий фаолиятни бир қисмига айланди. Бу борада қисқа фурсат ичида амалга оширилган ишлар, келажакда ҳам республикамизда ижтимоий ишни ривожланишини жаҳон стандарларига олиб чиқиш учун барча имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Бу савобли иш бизнинг миллий қадриятларимизга мос келади ва ривожланаверади. Хулоса Ҳар бир жамиятнинг ривожланганлик даражаси ёрдамга ва қўллаб қувватлашга мухтож бўлган одамларга нисбатан давлатнинг қандай муносабатда бўлиши билан белгиланади. Ижтимоий томондан заиф бўлган инсонларга, кексалар, ногиронлар, ёлғиз, ночор кишилар ва етимларга, боқувчисини йўқотган болаларга ёрдам бериш жамиятнинг юксак маънавияти ва ижтимоий соҳани, 34 ижтимоий муҳофазани юксаклигидан далолат беради. Ана шундай фазилатлар ҳам ўзбек халқига хос бўлиб, азалий қадриятлар, урф- одатлар тимсолида ривожланиб келган. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ижтимоий иш, ижтимоий ёрдамнинг ўзига хос моделини ифодалайди. Ижтимоий иш – бутун жаҳонда қабул қилинган инсоннинг инсонга муносабатини, инсоннинг жамиятга мослашишини енгиллаштириш учун қаратилган фаолиятни англатувчи ифодадир. Ушбу битирув малакавий иши ҳам ижтимоий иш касбий фаолиятини асосларига таянган ҳолда амалга оширилган бўлиб, “Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи” деб номланди. Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг услуб ва йўллари, илмий фараз жой олган бўлиб, барча бу борадаги фикр- мулоҳазалар ёритилишига ҳаракат қилинди. Ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларнинг корига яровчи, улар билан фаоли иш юритувчи, ижтимоий иш ходимининг касбий фаолияти долзарб деб белгиланди. Республикамизда бугунги кунда долзарб бўлган ижтимоий соҳани ривожланиши ва ижтимоий иш соҳасини мутахассисларини халқаро талабга жавоб берадиган даражада тайёрлаш асосий мақсад ва вазифа қилиб белгиланди ва қуйидагича ифода этилади: - фуқароларни ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўринларини белгилашда ижтимоий хизмат воситасидан фойдаланиш; - ижтимоий хизмат ходимларининг психологик, социологик омилларини, оилалар, ёрдамга мухтожлар билан ишлаш масалаларини изоҳлаш орқали аниқ мақсадга эришиш вазифа қилиб белгиланди. Тадқиқотни амалга оширишда мавзунинг гнезиси, яъни келиб чиқиши ва ривожланиши, унинг услубий томонларини аниқ ёритиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Ушбу битирув малакавий ишни бажаришда аниқ жойнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ўзим ишлайдиган Риштон тумани Халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комиссияси фаолият олиб борадиган марказ аниқ жой қилиб белгиланди. Чунки бугунги кунда ярим етим ёки чин етим болаларни хохловчи оилаларга олиб бориш, бу борад аниқ 35 хужжатлаштириш, сир салаш каби каби омиллар муҳим аҳамият касб этади. Ана шу барча жараёнларни ҳисобга олиб, бажариладиган ишларни айнан шу ерда туман халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комисссияси марказида бажариш, замон талабига жавоб берувчи, ижтимоий иш ходимининг мажбуриятларини, вазифаларини аниқлаш борасида амалга ошириладиган ишларни мақсадга мувофиқ деб топилди. Биринчи боб ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши деб номланиб, хориж амалиётида қадриятлар, билим, кўникмалар асосида ривожланиши ва тамойиллари таърифланади. Ижтимоий ишнинг юзага келишини тарихий шарт-шароитлари ҳақида фикр юритилади. Бу борада ижтимоий ишнинг Ғарбий Европа ва Америкада касб сифатида қарорт топиши ва у ердаги ҳимоя тизими, Европа ижтимоий таъминот тизми, Россияда ижтимоий ишнинг ривожи ҳақида гап боради. Шарқда эса ижтимоий ёрдамнинг жамоавий тузилмаси ва ўзига хос манзилли анъанавий қадриятлари асосида ривожланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Бугунги Республикамизда олиб борилаётган бу борадаги ижтимоий соҳадаги ишлар, маҳаллалар фаолияти, оилалр билан ишлаш, ёрдамга мухтож инсонларга қилинаётган ёрдамлар, ижтимоий соҳанинг бугунги кўринишлари таҳлил қилинади. Биринчи бобнинг биринчи параграфида ижтимоий ишнинг тархий ривжланиши босқичлари ҳақида сўз боради. Мусулмон оламида ижтимоий иш ўзига хос мазмун-моҳиятга эга эканлиги, унинг кўринишлари диний маданиятимизга боғланган ҳолда амалга оширилиши кўрсатилади. Яъни садақа, эхсон, масжид ҳақи, рўза фитри, закот сингари кўринишлар халқимизда азалдан ёрдамга мухтожларга нисбатан малҳам сифатида амалга оширган ишлари таҳлил қилинади. Шу билан бирга христиан черковларидаги хайрия ишлари ҳам аниқ манбалар асосида ёритиб берилади. Ижтимоий иш назарияларининг ривожланиши тарихи ва методлари ҳақида фикрлар биринчи бобнинг иккинчи параграфида баён қилинади. Ҳозирги замон фанларининг барчаси фалсафадан ўсиб чиққани боис, ижтимоий ишда ҳам инсон борлиғини мамунани, ижтимоий-ахлоқий негизларини асослаб берадиган фалсафий-гуманистик назария муҳим ўрин тутиши баён қилинади. 50-йилларда аҳолининг ҳаётини сақлашга йўналирилган хулқ- атвор мафкураси ва амалиётини шакллантиришга кўмаклашадиган, 36 ижтимоий онгни шу йўналишда ўзгартирадиган, давлат ва индивидуал қадриятлар рўйхатида соғлом ва узоқ умр қадриятини кўтарадиган, экопсихология ютуқларига экологик терапия муаммолари, турмушнинг соғлом турмуш тарзининг шарт- шароитини сақлашга асосланган ижтимоий ишнинг янги назарияси ривожланганлиги қайд қилинади. Методлар – мақсадга эришиш йўлида қўлланиладиган амаллар ва операциялар йиғиндисидир. Ижтимоий ишда эса улар бирор-бир мақсадга эришиш, муайян масалани ҳал қилиш усулидир деган фикр юритилади. Иккинчи бобнинг мазмунида Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари таҳлил қилинади. Хозирги Ўзбекистон шароитида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими алоҳида шахсларни, оилалари ва гуруҳларни мослаштиришга қаратилган ижтимойий-инсоний фаолиятнинг муайян усуллари тизими сифатида намоён бўлади. Янги мавжуд ижтиомий-иқтисодий шароитларда ижтимоий муассасалар тармоғи яратилди. Уларда эҳтиёжманд фуқаролар зарур ёрдам ва кўмак олишлари мумкин. Мамлакатда ижтимоий хизматлар изими самардорлигини ошириш бўйича катта ишлар олиб борлимоқда, давлатнинг болаларга, боқувчисини йўқотганларга эътибори ва ғамхўрлиги кучаймоқда. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйлари ва ихтисослашган маката-интернатларнинг моддий-техника базасии яхшилаш чоралари кўрилмоқда, аҳолининг кам таъминланган ва ёрдамга мухтож қатламларини қўлаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. Кадрлар тайёрлаш масаласига келсак, 4-моддада бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаоият олиб бораётган кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш давлат ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиши айтилади. Бизнинг бугунги малакамизни ошириш ва қайта тайёрлаш дастуримиз ҳам айнан ана шунга жавоб деб англаш мумкин. 2004 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Республика болалр ижтимоий мослашув маркази Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида муҳим бўғин ҳисобланади. Марказ фаолияти болаларнинг барча заиф гуруҳлари, яъни ота-оналар ғамхўрлигидан айрилган болалар, ногирон болалар, қонунни бузган болалар, шафқатсиз ва бепарво муомалага дучор бўлган болаларга яшаш ва камолотга эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган. 37 Хулоса қилиб шуни айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Республикамизда ижтимоий иш бўйича олиб борилаётган барча жараёнлар, давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, жаҳон ҳамжамиятининг мустаҳкам аъзоси сифатида жаҳон ижтимоий иш касбий фаолиятини бир қисмига айланди. Бу борада қисқа фурсат ичида амалга оширилган ишлар, келажакда ҳам республикамизда ижтимоий ишнинг ривожлантиришни жаҳон стандартларига олиб чиқиш учун барча имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Бу савобли иш бизнинг миллий қадриятларимизга мос келади ва ривожланаверади. Юқорида зикр этилган барча ишларни амалга оширишда республикамизда шарт-шароит мавжуд бўлиб, халқимиз ижтимоий ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Тавсиялар Ижтимоий иш ходимларини ижтимоий ҳаётдаги ўринларии белгилашда, уларнинг жамият тарақиётидаги ўринларини, фаолиятини оширишда тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги бугунги кундаги ижтимоий иш ходимининг асосий вазифаларидир. Мен ўзим ишлаётган Риштон туман халқ таълими бўлими қошидаги ҳомийлик ва васийлик комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги муаммолар ўзига хос ишлаш усулларини қўллаган ҳолда янги-янги тавсияларни ишлаб чиқишликни тақазо этмоқда. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин: - ижтимоий ишда фаолликни оширишда қадриятларимиз ва анъаналаримизга мос равишда ҳаракат қилиш ва уларни амалиётда қўллаш; - ҳомийлик ва васийлик комиссиясининг аъзолари фаолиятини таҳлил этиб бориш ва умумлаштириш, фаолиятларини оптималлаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш; - ярим етим ва чин етим болаларни хохловчи оилаларга жойлаштиришда, уларнинг оилалардаги шарт- шароитларини ўрганиш, ижтимоий ҳолатларга қараб қарор қабул қилиш; - бу борада амалга ошириладиган ишларни аниқ хужжатлар асосида амалга ошириш ва сир сақлаш борасида ҳуқуқий кафолатларга амал қилиш; - васийлик ва ҳомийлик комиссиясини олиб бораётган ишларини, замон талабларига жавоб берувчи, ижтимоий иш 38 ходимининг мажбуриятларини, ижтимоий ҳаётдаги вазифаларини аниқ амалга ошириш борасида мақсадга мувофиқ эканлигини ҳамиша назорат қилиб бориш. Юқоридаги таклиф ва тавсиялар ижтимоий иш ходимининг олиб бораётган ишларида кўмак бўлиши билан бирга, уларнинг иш фаолиятларида янгича фикрлаш қобилиятларини ҳам ўстиради ва ишни ижобий ҳал этишида муҳим омил бўлади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Каримов И.А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. Т. “Ўзбекистон” 1997 2. Каримов И.А. Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. Т.: “Ўзбекистон” 2008 3. Мёрфи Т. Развитие социальной работ ы в Узбекистане в международном контекстие. РЦСАД. Ташкент 2008 4. Ғаниева М.Х. Ижтимоий иш асослари. Методик қўлланмаТошкент 2010 5. “Бола ва замон” журнали. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази. № 4. 2009 6. Маннопов С. Маърузалар матни. Мутахассисликка кириш ва ижтимоий иш этикаси. Фарғона 2007 7. Абдуллаев М. Маданиятшунослик. Фарғона 2006 8. Маннопов С. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи. Тошкент 2008 39  40