logo

Mоддий бойликлар, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари

Загружено в:

16.09.2022

Скачано:

0

Размер:

142 KB
M оддий бойликлар, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари Ишлаб чиқариш жараёнининг пировард маҳсули бўлиб тайёр маҳсулотлар ҳисобланади. Тайёр маҳсулотлар - бу мазкур корхонада қайтадан ишлашни талаб қилмайдиган, стандартлар ва техник шартларига тўлиқ жавоб берадиган, техник назорат бўлими (ТНБ) ёки махсус комиссия томонидан қабул қилинган ва корхона омборига топширилган ёки буюртмачи томонидан қабул қшпшган буюм ва маҳсулотлардир. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар бозор талабини ўрганган ҳолда тузилган шартномаларга, ассортимент, сон ва сифат режа топшириқларига биноан, доимо ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, уларнинг ассортиментини кенгайтириш ва сифатини оширишга эътибор бериб маҳсулот ишлаб чиқарадилар. Бозор муносабатлари шароитида асосий эътибор мол юбориш - шартномалари бўйича мол сотишга қаратилади, чунки бу корхона фаолиятининг мақсадга мувофиқлигини, унинг самарадорлигини аниқловчи иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Корхонанинг ҳисоб - китоб счетига пул тушган ва тушмаганлигидан қатъи назар барча юкланган ва жўнатилган маҳсулотлар реализация ҳажмига қўшилиши мумкин. Шундай қилиб, сотиш жараёни корхона хўжалик маблағлари-нинг доиравий айланишини якунлайди. Бу ўз навбатида корхонага давлат бюджети, ссудалар бўйича банклар, ишчи ва хизматчилар, мол юборувчилар олдидаги мажбуриятларни бажариш ва ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш имкониятини беради. Реализация режасини бажармаслик айланма маблағлар айланишини секинлашига, ҳаридорлар олдида шартнома вазифаларини бажармаганлиги учун жарима тўлашга, тўловларни кечикишига, корхонанинг молиявий ҳолатини ёмонлашишига олиб келади. Корхона реализация ҳажми билан бир қаторда фойда суммасини (ҳажмини) ҳам режалаштиради. Чунки, маҳсулотнинг сотиш (шартнома) нархи белгиланганда унинг таркибига маълум суммада ёки фоизда фойда (даромад) суммаси ҳам киритилади. Агар шартнома (режа) бўйича сотишга тегишли маҳсулотлар миқдорини шартнома баҳосига кўпайтирса, режа бўйича уларни сотиш қиймати келиб чиқади, фойда фоизига қараб эса режа фойда суммаси ҳисоблаб чиқилади. Бу бюджетга фойдадан бўнак ажратмасини тўлаш учун база бўлиб ҳисобланади. Тайёр маҳсулотлар ҳаракатининг синтетик ҳисоби 2810 «Ом-бордаги тайёр маҳсулот» счетида юритилиб, у мавжуд тайёр маҳ-сулотлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлашти-риш учун тайинланган. Бу счетнинг дебетида омборга тушган маҳсулотлар, кредитида эса омбордан жўнатилган маҳсулотлар акс эттирилади. Агар маҳсулотлар ҳаракатининг жорий ҳисоби режа таннархида юритилса, 2810 счетнинг дебетида иккита кўрсаткич режа таннархи ва режа таннархидан оғишиш суммаси ҳисобга олинади. Агар жорий ҳисобда корхонанинг улгуржи баҳолари қўлланилса, 2810 счетнинг дебетида қуйидаги кўрсаткичлар бўлади: ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматининг корхона улгуржи баҳоси ва улгуржи баҳо қиймати билан ҳақиқий таннархи орасидаги фарқи. Мақсулот, иш ва хизматлар сотиш ҳисоби 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарлар сотишдан олинган даромадлар» ва 9030 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» счетларида юритилади. Мазкур счетлар транзит бўлиб пассив счетларга мансубдир. Бу счетлар тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни сотиш жараёни тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган. Бу счетларнинг кредит қолдиқлари молиявий натижани аниқлаш мақсадида ҳар ойнинг охирида 9900 «Якуний молиявий натижа» счетига ўтказилиб борилади. Шунинг учун корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр маҳсулотлар уларни юклаш ва сотиш ҳисоби алоҳида ўрин тутиб, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат: - тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг заҳиралари ҳолати ва омборларда сақланиши, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар устидан узлуксиз назорат қилиш; - юкланган ва жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат) ларни ўз вақтида ва тўғри ҳужжатлаштириш, ҳаридорлар билан олиб бориладиган ҳисоб - китобларни аниқ ташкил этиш; - сотилган маҳсулотларнинг ҳажми ва ассортименти бўйича мол жўнатиш шартнома режасини бажарилиши устидан назорат қилиш; - сотилган маҳсулот учун олинган суммани маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган ҳақиқий харажатларни, фойда суммасини ўз вақтида ва аниқ ҳисоблаб чиқиш. Бу вазифаларни бажарилиши корхонанинг бир текисда ишлаши, сотиш ва омбор хўжалигини тўғри ташкил қилиш, хўжалик муомалаларини ўз вақтида ва тўғри ҳужжатлаштиришга боғлиқ. 4-сонли БҲМАнинг 7-бандига биноан корхона айланма маблағи-нинг таркибий қисми ҳисобланган тайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархида ёки соф сотилиш қийматида. Тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисобот даври (ой, чорак, йил) тугагандан сўнг аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотлар-нинг ҳаракати ҳар куни содир бўлади (қабул қилиш, жўнатиш, юк-лаш, сотиш), шунинг учун жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотлар ҳаракатининг кундалик ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида, ёки корхонанинг шартнома баҳо-ларида, ёки ҳисоб баҳоси деб номланадиган чакана жўнатиш баҳо-ларида юритилади. Чунончи, маҳсулот бирлигининг режа таннархи корхонада иш-лаб чиқилади. У ой охирида тайёр маҳсулотларнинг гуруҳлари бўйи-ча оғишиш суммасини ёки фоизини ҳисоблаш йўли билан ҳақиқий таннархга етказиб қўйилади. Оғишиш суммаси ва фоизи маҳсулот-нинг ой бошига қолдиғи ва унинг ой давомидаги киримига қараб ҳисоблаб чиқилади. Оғишиши тежалганлигини ёки корхона томони-дан ортиқча харажатга йўл қўйилганлигини кўрсатади ва шунинг учун ишлаб чиқариш жараёнидаги унинг иш натижаларини таъриф-лайди. Тайёр маҳсулотлар қайси счетларда ҳисобга олинган бўлса, оғишишлар ҳам шу счетларда тежалган бўлса қизил сиёҳда сторно қилиб, ортиқча харажат бўлса оддий сиёҳда акс эттирилади. Оғишиш фоизи ва жўнатилган маҳсулотнинг режа таннархи сотилган ва ом- бордаги ой охирига қолган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконини беради. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига ўтиш жараёни қуйидаги дастлабки ҳужжатларда акс эттирилади: қабул қилиш — топшириш накладнойлари, далолатномалар, режалар, карталар ва б. Қуйида қабул қилиш-топшириш накладнойи-нинг шакли келтирилади. Тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш ўз ичига иккита ҳужжат-ни - омборга буйруқ ва жўнатиш учун накладнойни қамраб оладиган буйруқ - накладной билан расмийлаштирилади. Омборга буйруқни ҳаридорлар билан тузилган шарнома шартларига асосан мол олувчи-нинг номини, унинг кодини, маҳсулотнинг миқдори ва ассортимен-тини, жўнатиш муддатини кўрсатиб тегишли хизмат бўлимига ёзиб беради.. Ҳужжат тегишли хизмат бошлиғи, омборчи ва экспедитор томо-нидан имзоланади. Буйруқ - накладной икки нусхада тузилиб, бирин-чиси товар- транспорт накладнойига биноан жўнатилган ўрин миқдо-рини, юкнинг оғирлигини ва мол олувчининг бекатигача маҳсулотни етказиб бериш бўйича тўланган темир йўл тарифи суммасини кўрса-тиш учун экспедиторга берилади, иккинчи нусхаси молни жўнат-ганлиги тўғрисида асос бўлиб омборчида қолади. Унга биноан омбор ҳисоби карточкасининг «чиқим» графасига жўнатилган маҳсулотнинг миқдорини ёзиб қўяди ва ҳужжат бухгалтерияга топширилади. Экспедитор маҳсулотни транспорт ташкилотига топшириб ундан юкни қабул қилиб олганлиги тўғрисида квитанция олади. Маҳсулот жўна-тилгандан кейинги куни экспедитор буйруқ — накладнойни ва тран-спорт ташкилотининг квитанциясини мол олувчининг номига тўлов талабнома — топшириқ ёки бошқа ҳужжат ёзиш учун бухгалтерияга топшириши шарт. Шу билан бир вақтда счет — фактура ҳам ёзилади. Тўлов талабномасида жўнатилган товарнинг ассортименти, миқ-дори, сотиш (шартнома) баҳоси ва қийматикўрсатилади (бундай ҳол-да счет фактура тўлов талабномасига албатта илова қилиниши керак). Қуйида счет - фактурани шаклини келтирамиз, Тўлов талабномаси мол олувчининг ҳисоб - китоб счетидан счет - фактурага асосан юклаб юборилган маҳсулот қийматини ўтказиб бериши тўғрисида мол юборувчининг банкка берган буйруғи бўлиб ҳисобланади. Счет - фактура ёки тўлов талабномасининиг алоҳида қаторида мол олувчилар томонидан тўланадиган идиш ва ўрама қиймати, ҳамда темир йўл тарифи кўрсатилади. Айрим ҳолларда мол юборувчининг тўлайдиган темир йўл тарифи тўланмалар суммасига қўшилиши мумкин, ҚҚС суммаси алоҳида қаторда кўрсатилади. Мол юборувчи билан мол олувчи ўртасида тузиладиган шартномада мол юборувчи маҳсулотни қайси жой (франко — жой) гача етказиб бериш харажатларини ўз ҳисобига олиши тўғрисида келишиб олинади. Франко - жойни қуйидаги турлари мавжуд: - мол юборувчининг франко - омбори бунда мол юборувчи корхона маҳсулот юбориш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар (омбордаги, темир йўл бекатидаги, юклаш — тушириш ишлар қиймати, ташиш қиймати ва темир йўл тарифи) тўлов — талабномасига қўшилади; - франко — юклаб жўнатиш бекати — бунда мол юборувчи тў-лов - талабномага темир йўл тарифини ва маҳсулотни вагонга юклаш харажатлари суммасини қўшади; - франко — вагон тайинланиш бекати — бунда мол юборувчи тўлов - талабномага фақат темир йўл (ёки бошқа транспорт) тарифи суммасини қўшади; - франко - тайинланиш бекати - бунда темир йўл тарифи қўшил-ган ҳолда маҳсулот жўнатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар-ни мол юборувчи тўлайди; , - франко — мол олувчининг омбори - бунда юқорида кўрса-тилган харажатлар билан бир қаторда мол юборувчи мол олувчининг бекатидаги ва унинг омборидаги тушириш — юклаш ишлари, унинг омборига олиб бориш ва бошқа ишлар қийматини тўлайди. Ўзбекистонда тўловнинг кенг тарқалган тури бўлиб франко - вагон тайинланиш бекати ҳисобланади. Маҳсулотларни бир меъёрда ишлаб чиқариш ҳаридорларга маҳ-сулот жўнатиш шартнома мажбуриятларини, маҳсулотни ўз вақтида сотиш, барча ҳисоб - китоб ва тўловларни бажарилишини таъминлай-ди. Шунинг учун ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳисоби кор-хона бухгалтериясининг узлуксиз назорати остида туради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳужжатлари ҳар куни бухгалтерияга тушади ва бу ерда уларнинг турлари бўйича миқдор натура ҳисоби юритилади. Ой тугагандан сўнг ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами режа, сотиш нархи бўйича ва ҳақиқий таннархи бўйича баҳо-ланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳақиқий таннархи билан режа таннархини таққослаб тежалганми ёки ортиқча харажат қилин-ганми, шунга қараб корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнидаги иш на- тижасига баҳо берилади. Шу ернинг ўзида маҳсулотлар жўнатиш (со-тиш, шартнома) нархида ҳам баҳоланади, бу эса маҳсулотлар сотил-гандан сўнг олиниши мумкин бўлган тушум ва фойдани аниқлаш им-конини беради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 10/1 журнал - ордерининг 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счетини дебети ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счетини кредити бўйича акс эттири-лади. 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счети актив инвентар счети бўлиб, унинг сальдоси корхонанинг омбордаги маҳсулотлар колдиғи-нинг ҳақиқий таннархини кўрсатади; дебет обороти — асосий ишлаб чиқаришдан қабул қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини, шунингдек мол олувчилар томонидан қайтарилган маҳсулотлар қий-матини, кредит обороти ҳисобот ойида юклаб жўнатилган маҳсулот-ларнинг ҳақиқий таннархини кўрсатади. Тайёр маҳсулотлар ҳаракатини пул кўрсаткичдаги ҳисоби 1б-«Тайёр буюмлар ҳаракатининг пулдаги ифодаси» ведомостида юритилади. Қуйида бу ведомостнинг шакли келтирилади 16-«Тайёр буюмлар ҳаракатининг пулдаги ифодаси» ведомостининг I бўлимидан 2810 счетнииг тўлиқ маълумотлари таърифини икки баҳода — ҳақиқий ва ҳисоб баҳода оламиз. Бу ой охирига бўлган тайёр маҳсулотларнинг умумий ҳажми-даги ҳақиқий харажатлар салмоғини (ой бошига қолдиқ плюс маҳ-сулотнинг киримини уларнинг ҳксоб баҳосига нисбати) топиш учум зарур. Агар шу фоиз 100 га тенг бўлса, демак, ҳақиқий харажатлар режага тенг экан; агар фоизи 100 дан кам бўлса, корхона маҳсулот таннархини пасайтиргани бўлади, натижада ушбу маҳсулотни сотиш-дан у режадан ортиқ фойда олади; агар шу фоизи 100 дан ортиқ бўлса. Шу жами маҳсулотларни ҳақиқий таннархини уларнинг ҳисоб (режа) танархига бўлган фоиз нисбати бухгалтерия томонидан ҳисо-бот ойида юклаб жўнатилган, ҳаридорлар томонидан қайтарилган ва ой охирига қолган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш учун фойдаланилади. Ой охирига қолган маҳсулотлар ҳақиқий тан-нархини аниқлашнинг зарурияти шундаки. уни бош дафтар билан таққослаш мумкин, омборлардаги қолдиқларни ҳисобга олиш даф-тари билан эса ҳисоб баҳосидаги қолдиқ таққосланади. Тайёр маҳсулотларнинг омбордаги ҳисоби оператив –бухгал-терия усулида юритилади, яъни маҳсулотларнинг ҳар бир номенкла-тура номерига материалларнинг омбор карточка ҳисоби (17-М шакли) очилади. Тайёр маҳсулотларни кирими ва чиқимига қараб омборчи ҳужжатларга асосан карточкаларга қийматликлар миқдорини (кирим, чиқим) ёзиб қўяди ва ҳар бир ёзувдан кейин қолдиғи чиқарилади. Ўтган сутка ичида омборда йиғилиб қолган ҳужжатлар (қабул қилиш ~ топшириш накладнойлари, буйруқ -накладнойлар, товар - транспорт накладнойлари) ни бухгалтер ҳар куни қабул қилиши шарт. Омбор ҳисобини тўғри юритилиши бухгалтернинг омбор ҳисоби карточкасига қўйилган имзоси билан тасдиқланади. Моддий - жавобгар шахс омбор ҳисоби карточкаларига асосан ҳар ойда тайёр маҳсулотлар номенклатуралари, ўлчов бирлиги, миқ-дорини кўрсатиб тайёр маҳсулотлар қолдиғини ҳисобга олиш ведо-мостини тўлдиради ва уни бухгалтерияга топширади. Бухгалтерияда ҳисоб баҳоси бўйича таксировка қилинади ва бухгалтерия маълумот-лари (16-ведомостнинг I-бўлими) билан солиштирилади. Юклаб жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрса-тилган хизматлар — булар маҳсулот ва хизматлар учун тўлов ҳуж-жатлари, мол юборувчилар томонидан банкка топширилган, лекин ҳаридорлар томонидан тўланмаган сумма. Ой охирида юклаб жўна-тилган, лекин тўлов ҳужжатлари банкка топширилмаган маҳсулотлар балансда омбордаги тайёр маҳсулотлар билан бирга акс эттирилади ва корхонаниг айланма маблағлари таркибида кўрсатилади. Ҳисоблаш усулида мол олувчиларга маҳсулот юклаб юборилганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади: 1. Сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархига Д-т 9110 «Сотилган маҳсулотнинг таннархи» счети К-т 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счети 2. Юклаб жўнатилган маҳсулотнинг шартнома (сотиш) қийматига Д-т 4010 “Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар” счети К-т 9010 “Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар счети” Юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳаракатининг ҳисоби 16-ведомостнинг II- бўлимида юритилади. Бу ведомостнинг иккинчи бўлимида жўнатилган, сотилган маҳсулотлар, материал қийматликлар, хизматлар ва ҳаридорлар билан ҳисоблашишларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби бирлашган. Жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар аналитик ҳисоби уларнинг натурал кўринишдаги турлари бўйича ёки тўлов ҳужжатлари бўйича икки баҳода - ҳақиқий таннархда ва сотиш нархида ташкил этилади. Шуни ҳам айтиш керакки, ой бошига ва ой охирига тўланмай қолган, ҳисобот ойида жўнатилган, ҳаридорлар томонидан қайтарилган ва сотилган маҳсулотларнинг умумий миқдори ҳам ҳисобга олинади. Ведомостнинг II-бўлимини тўлдириш учун олдинги ойнинг ведомости (тўланмаган маҳсулотнинг ой бошига қолдиғи), тўлов ҳужжатлари, ҳисобот ойида жўнатилган маҳсулотларга буйруқ - накладнойлар, шунингдек корхонанинг ҳисоб-китоб счетидан олинган банкнинг кўчирмалари асос бўлиб ҳисобланади. Мол олувчи ҳисобидан чек билан тўланган темир йўл тарифи ведомостда алоҳида кўрсатилади, чунки у маҳсулот сотиш ҳажмига киритилмайди. Мазкур ведомостнинг II-бўлимидан қуйидаги маълумотларни олиш мумкин: ой давомида омбордан юклаб жўнатилган маҳсулот-ларнинг ассортименти ва қиймати бўйича миқдори; транспорт харажатлари суммаси; ҚҚС суммаси; счет — тўлов ҳужжатлари бўйича олишга тегишли сумма; ҳаридорлар билан ҳисоб - китоблар ҳолати; маҳсулот учун ҳисобот ойида тушган суммалар тўғрисидаги маълумотлар ва транспорт харажатларини қопланиши ва х. к. Ведомостнинг кўрсаткичлари катта .оператив (тезкорлик) аҳамиятига эга, чунки ҳар куни юклаб жўнатилган, сотилган маҳсулотлар ҳажми тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Бундан ташқари, шартнома мажбуриятларини бажарилиши ҳам назорат қилинади. 16-ведомостнинг III-бўлимида тўланган, ҳисобдан чиқарилган, тўланмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган суммалар тўғрисидаги йиғма маълумотлар акс эттирилади. Қуйида бу бўлимнинг шакли келтирилади. III. Тўланган, ҳисобдан чиқарилган, тўланмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган суммалар бўйича йиғма маълумотлар. А. Корреспондентланувчи счетлар бўйича-танланиши ва ҳисоб-дан чиқарилиши Б. Маҳсулотни қайтарилиши билан боғлиқ бўлган тақдим этилган суммаларни камайтириш тартибидаги ҳисобдан чиқаришлар. В. Ҳисоб гуруҳлари бўйича тўланмаган ва ҳисобдан чиқарилма-ганлар. Ведомостнинг III-бўлими тақдим этилган счетлар бўйича умумий суммасини кўрсатиб ой охирида тўлдирилади ва у уч қисмдан иборатдир: А- тўланиши ва ҳисобдан чиқарилиши; Б- маҳсулот қайтарилганлиги учун ҳисобдан чиқарилиши; В- тўланмаган, ҳисобдан чиқарилмаган. Бу бўлим 2810 ва 9010 счетларнинг крелит оборотларини II-журнал - ордерида акс эттирилганлиги ва 2810 счет бўйича кейинги ойга қолган қолдиқни тўғри ҳисоблаб чиқилганининг назорати учун хизмат қилади. Маҳсулотларни сотиш бир қанча харажатларни келтириб чиқа-ради. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлардан фарқли ўлароқ маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажат-лар тижорат харажатлари дейилади. Тижорат харажатлари таркибига қуйидагилар киради: мол юборувчи корхона ҳисобидан прейскурантларга ёки шартнома шартига биноан қилинган идиш ва жойлаш (қадоқлаш ва ўраш), (ўраш қоғозлари, тахтачалар, каноплар) харажатлари; улгуржи баҳо франко - юклаб жўнатиш бекати усулида (юклаш, етказиб бериш, тушириш) белгиланган ҳолларда мол юборувчи ҳисобидан маҳсулот сотиш бўйича қилинадиган транспорт харажатлари; корхонанинг молиявий режасида назарда тутилган маҳсулот сотиш бўйича бошқа (комиссион йиғим, маҳсулотни таҳлил қилиш бўйича) харажатлар. Тайёр маҳсулотлар омборга қабул қилингандан кейин қадоқлан-ган ва ўралган (упаковка) ҳолларда, идиш харажатлари тижорат ха-ражатларига киритилади. Агар қадоқлаш цехларда маҳсулотларни омборга топширишга қадар бажарилган бўлса, идишлар қиймати маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархига киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февральдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан бу харажатлар 9410 «Сотиш харажатлари» счетида ҳисобга олинади. Бу счет транзит бўлиб актив счетларга мансуб, ой бошига унда қолдиқ бўлмайди; дебет обороти маҳсулотни жўнатиш билан боғлиқ . бўлган харажатларни кўрсатади, кредит обороти эса ҳисобот ойида фойдани камайтиришга ўтказилган суммаларни кўрсатади. 9410- счети бўйича очилган счетларнинг аналитик ҳисоби дсбет ва кредит оборотлари бўйича ҳисобот ойи ва йил бошидан жамланиб келувчи харажат суммаларини моддалари бўйича кўрсатган ҳолда 15- ведомостда юритилади Бу, ўз навбатида, маҳсулот сотиш харажатларини таҳлил қилиш ва ҳисобот тузишни осонлаштиради. Бу счетларнинг дебет оборот суммалари 1, 2, 7, 10/1- журнал - ордерларда акс эттирилади, кредит оборот суммалари эса - 11- журнал - ордерда. Ноишлаб чиқариш харажатлар ҳар ойда тўлиқ суммада қуйидаги ёзув билан молиявий натижаларга ўтказилади: Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа» К-т 9410- счет бўйича очилган тегишли счетлар Қуйида сотиш харажатларини счетларда акс эттириш схемасини келтирамиз. Балки қуйидаги проводка билан 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счстида акс эттирилади: Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» жўнатилган маҳсулотлар учун, акциз солиғи ва ҚҚС суммаси қўшилган ҳолда, ҳаридорлардан олинадиган жами суммага. К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобланган акциз солиғи ва КДС суммасига. К-т 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромад» маҳсулот сотишдан тушадиган соф тушумга. 9010, 9020 ва 9030 счетларнинг кредитида акс эттирилган сумма ой охирида 9900 «Якуний молиявий натижа» счети билан корреспондентланган ҳолда ёпилади. Ҳисоблаш усулида, яъни маҳсулотни топшириш (юклаб жўна-тиш), иш ва хизматларни бажариш факти сотилди деб ҳисобланганда 4010 «Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети қўлланилади. Бу счет актив бўлиб, унинг сальдоси буюртмачига топ-ширилган маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг тўланмаган сотиш қийматини кўрсатади; дебет обороти ҳисобот ойида топширилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг сотиш қийматини, кредит обороти эса ҳисобот ойида ҳаридорлар томонидан тўланган суммани кўрсатади. Маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлган хўжалик муомалаларининг мажмуи сотиш жараёни дейилади. Маҳсулот сотиш жараёнини режалаштириш корхонани буюртма билан таъминлашдан бошланади. Унга биноан ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш асоси бўлган номенклатура бўйича режа тузилади. Буюртмаларда маҳсулотларнинг ассортименти, юклаб жўнатиш муддати, миқдори ва сифати, нархи, ҳисоблашиш шакллари кўрсатилган бўлиб буюртмачи ва мол юборувчилар билан келишиб олинади. Маҳсулот учун пул ҳаридорлардан ҳисоб-китоб счетига келиб тушган санада сотилди деб ҳисобланади (касса усули) ёки юклаб жўнатилган, топширилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, хизматлар учун ҳужжатлар банкка топширилган санада сотилди деб ҳисобланади (ҳисоблаш усули). Иккала усулда ҳам сотилган маҳсулот (иш, хизматлар) 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарлар сотишдан олинган даромадлар», 9030 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олкнган даромадлар» счетларида ҳисобга олинади. Сотилган товарларни қайтарилиши ва ҳаридор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар 9040 «Сотилган товарларнинг қайтарилиши» ва 9050 «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» - счетларида ҳисобга олинади. Бу счетларнинг хусусиятлари шундан иборатки, уларнинг дебети ва кредитида бир ҳажмда (миқдорда) ги сотилган маҳсулот (иш, хизмат) лар бир хил суммада акс эттирилади. 9010, 9020 ва 9030 счетларнинг кредитида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети билан корреспондентлашган ҳолда маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотишдан тушадиган соф тушум акс эттирилади. Бу счетларда ҳаридорларга жўнатилган маҳсулот (иш ва хизмат) лар бўйича ҳисобланган акциз солиғи ва КДС суммалари акс эттирилмайди, Юклаб жўнатилган ва сотилган маҳсулотларнинг счетлари бўйича синтетик ҳисоби 11- журнал — ордерида юритилади. Бу журнал ордер 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010 - счетларнинг кредит оборотларини ва 9010, 9020, 9030 - счетларининг аналитик маълумотларини ёзиш учун тайинланган. 11 - журнал-ордер 15 ва 16 - ведомостларнинг аналитик маълумотларига асосан тўлдирилади. Қуйида 11-журнал-ордерининг шакли келтирилади. 11 - журнал-ордер 2005 йил март ойи учун Қишлоқ хўжалик машинасозлик заводи бўйича сўм Счётлар кредити Счётлар дебети___ 2810 9410 9010 9020 6410 Жами 2810 «Юкланган товарлар». 432800 432800 4010 «Харидорлар ва буюртмачилар- дан олинадиган счетлар» 2832 440108 442940 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» 9600 565300 160972 735872 жами 432800 2832 449708 565300 160972 161612 Юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳажмидаги йил бошидан жамланувчи оборотлари ҳақиқий таннархни тақдим этилган счетлар суммасига бўлгаи фоиз нисбатини ҳисоблаш учун фойдаланилади. Бу нисбат 100% дан кам бўлиши керак, чунки у корхонанинг маҳсулот сотишдан тушган тушумидаги ҳақиқий харажатлар улушини кўрсатади. Қолган қисми фойда улушини кўрсатади. Қишлоқ хўжалик машинасозлик заводи бўйича фоиз нисбати 82,0 (2520000~х 100: 3068000), Демак, сотишдан тушган тушумнинг қарийб 18% ини фойда ташкил этади. Ушбу кўрсатк режа бажарилишини таҳлил қилишда, балки ой охирига қолган юклаб жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблашда катта аҳамиятга эга. Бунинг учун барча счетлар бўйича ой охирига тўланмаган сотиш қийматидаги суммани фоиз нисбатига кўпайтирилади. Қишлоқ хўжалик машинасозлик заводида ҳақиқий таннарх бўйича қолдиқ 90692 сўмга тенг (110600 х 82,0 : 100). 11 - журнал-ордернинг аналитик маълумотлари бўйича фойда суммасига бухгалтерияда 15 - журнал~ордерга ёзиш учун қуйидаги корреспондентланувчи счстларни кўрсатиб маълумотнома (справка) тузади: Д-т 9010, 9020, 9030- счетлар К-т 9900 «Якуний молиявий натижа» Мол юборувчи корхоналар юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлари учун ҳисоблаш усулида ҳисоб -китоб олиб борганда, ҳаридорлардан олдиндан маълум (жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг қийматидан камида 15 фоиз) миқдорида аванс (бўнак) суммасини олиши мумкин. Олинган бўнакларнинг синтетик ҳисоби 6310 «Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счетида юритилади. Бу счет моддий қийматликларни етказиб бериш учун ёки бажарилган ишлар учун олинган аванслар бўйича, шунингдек буюртмачилар учун бажарилган қисман тайёр бўлган маҳсулот ва ишларни тўлаш бўйича олиб бориладиган ҳисоб - китоблар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган. Олинган бўнаклар суммаси, шунингдек қисман тайёр бўлган ишлар ва хизматлар учун олинган тўланмалар, пул маблағларини ҳисобга оладиган счетлар (5010, 5110, 5210) нинг дебети ва 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счетининг кредитида акс эттирилади. Тўла тайёр буюмлар, материаллар ва бажарилган ишлар учун мол олувчи (буюртмачи)ларга счетлар тақдим этилганда, ушлаб қолинадиган (зачет қилинадиган) олинган бўнак суммалари ва қисман тайёр бўлган маҳсулот ва ишлар бўйича олинган тўланмалар 6310 - счетнинг дебетида ва 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счетининг кредитида акс эттирилади. 6310 - счет бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича юритилади. Ҳисоблашиш ҳужжатларини тақдим этилиши (юклаб жўнатили-ши билан махсулот (иш ва хизмат) лар сотилди деган усулни ҳисоб сиёсатида қабул қилган корхоналар сотилган маҳсулотнинг пули ҳаридорлар ва буюртмачилар томонидан тўланмаган тақдирда ўзини ўзи молиялашга муҳтож бўлади. Бундай ҳолларда «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га биноан корхонанинг баланс фойдаси ҳисобидан айланма маблағларни тўлдириш манбаи тарзида резерв ташкил этиш тартиби қабул қилинган. Шартномада кўрсатилган муддат ичида тўланмаган, тегишли кафолатлар билан таъминланмаган дебитор қарзлар даргумон қарзлар деб тан олинади. Даргумон қарзлар резерви ҳар йили йиллик ҳисоботни тузишдан олдин ўтказиладиган дебитор қарзлар инвентаризацияси бўйича инвентаризация комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилган ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган қарорига асосан ташкил этилади. Қарзларни ундириб олиш муддатини ўтишига ёки ҳаридорни тўлаш қобилиятига эга эмаслигини тан олиш (ёки даъвони рад этиш) тўғрисида арбитраж ва суд органларининг қарорига қараб маблағлар ҳисобдан чиқарилади. Бундай муомалаларни ҳисобга олиш учун 4910 «Даргумон қарзлар резерви» счетидан фойдаланилади. Бу счет контрактив бўлиб пассив счетига мансуб, унинг кредитида резервни ташкил этиш муомалалари акс эттирилса, дебетида — ундан фойдаланилиши кўрсатилади. Муомалалар ҳисоби 11, 12, 15- журнал - ордерларда ва 16-ведомостда юритилади. 4910 «Даргумон қарзлар резерви» счетининг аналитик ҳисоби резерв ташкил қилинган ҳар бир даргумон қарз бўйича юритилади. Балансдан чиқарилган (Д-т 4910, К-т 4310, 4010, 4890 ва б.) ун-дириб олинмаган қарзларни корхона ҳисобдан чиқарган санадан бошлаб 5 йил ичида, қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган тақдир-да қарзни ундириб олиш имконияти устидан назорат олиб бориш учун, балансдан ташқаридаги 007 «Тўлашга қобилиятсиз дебиторлар-нинг зарарга ўтказилган қарзи» счетида ҳисобга олиб борилади. Башарти олдин ҳисобдан чиқарилган даргумон қарзлар ундириб олинса, корхона қабул қилинган суммани операцион даромадлар ва тушумлар таркибига қабул қилади (Д-т 50, 51, 52- счетлар К-т 9390- счети). Шу билан бирга балансдан ташқаридаги 007- счетдан ҳам чиқарилади. Маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар сотишдан ташқари бартер муомалалари ҳам содир бўлиши мумкин. Охирги йиллари корхоналар ўртасида товар алмашиш ёки бартер асосида амалга ошириладиган муомалалар таъқиқланган. Лекин, бизнинг фикримизча, бу муомалаларни қандай амалга оширишни бухгалтерлар билишлари керак. Товар алмашиш муомалалари ҳам товар — материал қийматликларини олди - сотди шаклининг бири бўлиб ҳисобланади. Бу муомалаларни амалга оширишда нархлар ўртача бозор ёки қайд этилган баҳолардан кам бўлиши мумкин эмас. Бартер асосида амалга ошириладиган муомалалар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1994 йил 14-июлдаги 75- сонли хати билан тартибга солинади. Товар алмашиш муомалалари ҳисобини ташкил этиш маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотишдан тушган пулни аниқлаш, яъни касса усули ёки ҳисоблаш усулига боғлиқ. Тўланишига қараб маҳсулот (иш ва хизмат) ларни сотишдан тушган пулни аниқлашда товар алмашиш муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади: товар алмашиш муомалалари бўйича корхонага келиб тушган материал қийматлик (иш ва хизмат) лар ишлаб чиқариш заҳиралари, товарлар ёки бошқа счетларнинг дебети ва 6010, 6890- «Бошқа мажбуриятлар» счетларнинг кредитида акс эттирилади. Олинган материаллар ўрнига жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат) лар қийматига 4010 «Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети дебетланади 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счети кредитланади, шу билан бирга 6010 ёки 6890- счет дебетланиб 9010- счет (ёки 9210, 9220- счетлар) кредитланади. Юклаб жўнатил-ган маҳсулотнинг таннархи ёки алмашиш тартибида берилган бошқа буюмлар қиймати 9110- счетининг дебетига ёзилади. Бу муомалалар бўйича аниқланган молиявий натижалар 9900 «Якуний молиявий натижа» счетига ўтказилади. Ҳисоблашиш ҳужжатларини тақдим этилиши (юклаб жўнатили-ши) билан маҳсулот (иш, хизмат)лар сотилди деган (ҳисоблаш) усулида товар алмашиш муомалалари ҳисобидан юклаб юборилган товарлар ва бошқа мулклар 4010 «Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» ёки 48 «Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олиш счетлари» счетларининг дебетида ва маҳсулот сотиш (9010. 9210, 9220) счетларининг крсдитида акс эттирилади. Шу билан бирга 9110-9130 - счетларининг дебетига корхона томонидан жўнатилган маҳсулот (иш ва хизмат)лар, товарлар ва бошқа мулкларнинг таннар-хи ёзилиб, шу қийматликларни ҳисобга оладиган счетлар кредитла-нади. Товар алмашиш бўйича молиявий натижа, одатдагидек, маҳсу-лот сотиш счетларидан 9900 «Якуний молиявий натижа» Товар алмашиш муомалалари бўйича келиб тушган материал қийматликлар, товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш заҳи-ралари, товарлар ва бошқа счетларнинг дебетига ва 6010 ёки 6890- счетнинг кредитига ёзилади ва шу билан бирга 6010 ёки 6890- счет дебетланиб, 4010 ёки 4810- счет кредитланади. Товар алмашиш муомалалари билан боғлиқ бўлган харажатлар (устама, тижорат харажатлари, божхона тўловлари ва бошқалар), шунингдек ҚҚС, акцизлар нақд пулга ва нақд пулсиз маҳсулот сотиш учун белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Маҳсулот, бажарилган иш, хизматлар сотиш ва товаралмашишдан ташқари, консигнация асосида ҳам муомалалар содир бўлиши мумкин. Консигнация — бу бир томон (консигнат) нинг бошқа томон (консигнатор)га ўзини номидан консигнатнинг хориждаги омборидан товарларни сотиш тўғрисидаги буйруғидир. Бундай хизматларни бажарганлиги учун консигнатор маълум миқдорда ҳақ олади. Товарнинг мулкдори бўлмаган, лекин ўз зиммасига консигнация савдоси буйруғи вазифасини оладиган шахсга бериладиган ҳақнинг миқдори ва тўлаш тартиби консигнация шартномаси билан ёки сотиладиган товарлар қийматидан маълум фоиз кўринишида, ёки (шартномада кўрсатилган) минимал баҳо билан сотиш баҳоси орасидаги фарқ кўринишида белгиланиши мумкин. Консигнация шартномаси бўйича хориждан импорт қилинган товарлар бухгалтерия ҳисоби молия Вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси макроэкономика ва статистика Вазирлиги, Марказий банк томонидан 2001 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботда хорижий валюта муомалаларини акс эттириш тартиби тўғрисида «Низом» билан тартибга солинади. Бунда ялпи даромадидан ягона солиқ тўловчи савдо корхоналари солиқлар маълумотларини ҳисоблаб чиқишда даромадлик даражасини ва солиққа тортиш объектини аниқлашда ҳам божхона тўловлари, акцизлар ва ҚК,С суммаларини ялпи даромаддан чиқариб ташлайди. Консигнатор томонидан товарларни сотиш учун қабул қилиб олганда товарлар қиймати балансдан ташқари 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» счетига кирим қилинади. Асосий код фаолияти бўйича даромад (фойда) дан ажратма ва ҚҚС тўловчи корхоналарда консигнация асосида амалга ошириладиган муомалалар ҳисоби ялпи даромаддан ва ягона солиқ тўловчи корхоналар ҳисобидан бирмунча фарқланади. Асосий код фаолияти бўйича даромад (фойда) дан ажратма ва ҚҚС тўловчи консигнатор корхоналар балансида консигнация товарларини сотиш ҳисоби қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади: 1. Консигнация товарлари келиб тушганда ҳисобланган ҚҚС суммасига. Д-т 4510 «Солиқлар бўйича бўнак тўловлар» счети К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети 2. Тўланган ҚҚС суммасига. Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети К-т 5110- «Ҳисоб - китоб» счети 3. Ҳисобланган божхона тўловлари ва акциз солиғи. Д-т 9439 «Бошқа операцион харажатлар» счети К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети 4. Тўланган божхона тўловлари ва акциз солиқлари. Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети К-т 5110- «Ҳисоб - китоб» счети 5. Шартнома баҳосида сотилган товарлар суммасига. Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети К-т 9020 «Товарлар сотишдан олинадиган даромадлар» счети 6. Сотилган санасига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича товар инвойси ва ЮБД бўйича консигнация товарлари қийматига ва консигнантнинг даромадига (агар бу шартнома шартида назарда тутилган бўлса). Д-т 9120 «Сотилган товарлар таннархи» счети К-т 6890 «Бошқа мажбуриятлар» счети Шу билан бирга сотилган консигнация товарлари суммаси 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счетидан чиқарилади. 7. Консигнацион товарларни сотишдан тушган суммани киримга олиш. Д-т 5110 «Ҳисоб - китоб счети» К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети 8. Консигнаторнинг ялпи фойда суммасига. Д-т 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» счети К-т 9900 «Якуний молиявий натижа» счети 9. Сотилган маҳсулот ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига. Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети 10. Божхонада тўланган "ҚҚС суммаси ушлаб (зачст) қолииганда. Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети К-т 4510 «Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" счети 11. Бюджетга ўтказиб берилган ҚҚС суммасига (фарқига). Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети К-т 5110- «Ҳисоб - китоб счети» 12. Давр харажатларини (ҳисобланган божхона харажатлари ва акциз солиқлари) ҳисобдан чиқарилиши. Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа» счети К-т 9439 «Бошқа операцион харажатлар» счети Ялпи даромаддан ва ягона солиқ тўловчи консигнаторлар балансида консигнация товарларини сотиш ҳисоби қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади: 1. Ҳисобланган КҚС, божхона тўловлари ва акциз солиқ суммасига. Д-т 9439 «Бошқа операцион харажатлар» счети К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети 2. Тўланган ҚҚС, божхона тўловлари ва акциз солиқ суммасига. Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счети К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счети» 3. Товарларни сотишдан тушган ялпи тушум суммасига. Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб счети» К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети' 4. Консигнаторнинг комисскя суммаси қўшилган ҳолда консигнация товарлари қийматига. Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» счети К-т 9020 «Товарлар сотишдан олинадиган даромадлар» счети. 5. Сотиш санасига бўлган Марказий банк курси бўйича консигнантнинг даромад суммасига ва ЮБД бўйича консигнация товар қийматига: Д-т 9120 «Сотилган товарлар таннархи» К-т 6890 «Бошқа мажбуриятлар» Шу билан бирга сотилган консигнация товарлар қиймати 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счетидан чиқарилади. 6. Консигнаторнинг ялпи даромад суммасига: Д-т 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар» К-т 9900 «Якуний молиявий натижа» 7. Ялпи даромаддан олинадиган солиқ суммаси ҳисобланганда: Д-т 9810 «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» Ушбу ҳисобланган солиқ тўланганда: Д-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счети» 8. Давр харажатларини ҳисобдан чиқарилиши: Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа» К-т 9439 «Бошқа операцион харажатлар» Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, 2003 й. 2. И.А.Каримов “Ўзбекистон ХХI-аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. –Т.: Ўзбекистон, 1997 й. 3. И.А.Каримов “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш-нинг асосий йўналишлари ”. –Т.: Ўзбекистон, 2002 й. 4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. Т.; 2004 й. 5. У.Қайимов. Суд бухгалтерияси экспертизаси. Т.; 1993 й. 6. Б.Хошимов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.; 2004 й. 7. Сотволдиев А., Иткин Ю. Замонавий бухгалтерия ҳисоби. – Т, 2002 й. 8. Бакаев А.С., Шнейдман Л.З. Учетная политика предприятия.-М.:Бухгалтерский учет, 1994. 9. Иткин Ю.М., Гадоев Э.Ф. Бухгалтерский учет в условиях риночной экономики Узбекистана (1,2 том). - Т.: 2000. 10. Бабаев Ю А. Теория бухгалтерского учета. - М.: ЮНИТИ, 2000. 11. www.akadmvd.uz